11.02.2005 йилдаги ПҚ-5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 11.02.2005 йилдаги ПҚ-5-сон
Kuchga kirish sanasi
11.02.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТАРИФЛАРИНИНГ АСОССИЗ РАВИШДА ЎСИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ҲАМДА УЛАР УЧУН ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ УЧУН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизматлар учун истеъмолчиларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш, тарифларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик, шунингдек коммунал тармоқлардан фойдаланиш, уларни техник жиҳатдан замонавийлаштириш ва қайта жиҳозлаш, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча юридик шахслар — коммунал хизматлар истеъмолчилари истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун календарь ой тамом бўлгандан кейин 30 кун мобайнида тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада белгиланган муддатлардан ўтиб кетган ҳар бир кун учун юридик шахслардан муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи, аҳолидан эса 0,1 фоизи миқдорида, аммо 50 фоиздан ошмайдиган микдорда, пеня қўшиб ундирилади. Олинган пеня суммалари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун тўлиқ ва мақсадли фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўламаган истеъмолчилар ўрнатилган тартибда ушбу манбалардан узиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олган, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказган, шунингдек ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашишга йўл қўйган қоида бузувчилар қонунчиликка мувофиқ то жиноий жавобгарликкача тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, 2005 йил 1 июлдан бошлаб уй-жойлар ичидаги сув ўтказгичлари, канализация, иссиқлик, электр тармоқлари ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш харажатлари кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан уй-жой мулкдорларининг маблағлари ҳисобидан қопланади ва, тегишли равишда, совуқ сув, иссиқлик ва электр энергияси етказиб берувчи корхоналарнинг харажатларига киритилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига мувофиқ 2005 йил 1 январдан бошлаб олинган коммунал хизматлар учун аҳоли томонидан ҳақ тўлаш истеъмолчиларнинг ихтиёрига кўра барча тижорат банки бўлимлари ва тўловларни қабул қилиш кассалари орқали чекловларсиз амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналарига улар томонидан кўрсатилган коммунал хизматлар, шу жумладан уй-жойларнинг мажбурий дастлабки тўловни амалга ошириш учун аҳолидан нақд пул маблағларини кассаларни четлаб мустақил йиғиш тақиқлансин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ҳ. Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги, «Ўзбекэнерго» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни пухта кўриб чиқсин ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчиларнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатларини ўз вақтида тўлаш учун жавобгарлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчилар тузилган шартномаларга мувофиқ, коммунал хизмат, уй-жойларни сақлаш харажатларини тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ҳолларда шаҳар ва туманларнинг ҳокимликлари коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг тақдимномасига мувофиқ, тўланмаган қарзларни айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундириб олиш тўғрисида фуқаролик судларига даъво аризалари киритсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган эгасиз уй-жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари бўш ётган уй-жойларни уч ой муддатда хатлаб қўйсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўш ётган эгасиз уй-жойлар аниқланганида уларни белгиланган тартибда давлат мулкига ўтказиш учун судга мурожаат этиш мақсадида уларни ҳисобга олиб қўйиш таъминлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олти ойдан ортиқ коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун ҳақи тўланмаган бўш ётган уй-жойлар аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ уй-жой мулкдорларининг муайян жавобгарлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун фуқаролик судларига даъво аризалари киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда суд органлари ушбу қарор ижроси бўйича қабул қилган қарорларни суд ижрочилари томонидан ижро этиш тартиби тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой коммунал соҳасидаги норматив-ҳуқуқий бошқариш аввало қонун ҳужжатлари билан амалга оширилишини назарда тутган ҳолда тегишли идоравий норматив ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва уларни кескин камайтириш ҳамда тартибга келтириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 11 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда; 45-сон, 337-модда; 2007 й., 11-сон, 95-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)