Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 01.08.2014 йилдаги ПҚ-2221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.08.2014 йилдаги ПҚ-2221-сон
Kuchga kirish sanasi
11.08.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, «Соғлом она – соғлом бола» оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш Миллий моделини, «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида республикада аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини кучайтиришга, замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар ва ўсмирлар касалликларининг олдини олиш ва даволашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 — 2013 йилларда республикада ҳомиладор ва туғадиган хотинларга тиббий ёрдам кўрсатувчи 227 та муассаса замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди, Андижон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида замонавий перинатал марказлари ташкил этилди, қишлоқ жойлардаги 1,5 млн дан ортиқ ҳомиладор аёллар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан поливитамин комплекслари билан таъминланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада, кейинги 5 йил мобайнида нонормал ривожланган болалар туғилиши 1,3 баробарга камайди. 6 — 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўткир респиратор вирус инфекциялари билан касалланиш — 9,7 %га, пневмония билан — 49,1 %, бронхит билан — 32,8%, сколиоз билан касалланиш —32,7 %га пасайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ва даволаш-диагностика комплекс чора-тадбирларини янада кучайтириш, айниқса, қишлоқ жойларда оналар ва болалар саломатлиги патронаж тизимини такомиллаштириш, педиатрия ва туғруққа тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан ҳамда ҳомиладор ва туғадиган хотинларга тиббий ёрдам кўрсатиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган соғлом авлодни камол топтиришда соғлиқни сақлаш тизимининг роли ва масъулиятини ошириш бўйича мамлакатимизда доимий равишда ўтказиб келинаётган ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича қуйидагиларга йўналтирилган Давлат дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимининг барча босқичларида оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича сифатли тиббий хизматлардан кенг ва бир хил фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нонормал ривожланган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, ногирон болалар ва ўсмирларни соғломлаштириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғин муассасаларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги тиббий кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оналар, болалар ва ўсмирларга малакали, махсус ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш борасида замонавий инфратузилмани янада ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини оналар, чақалоқлар, болалар ва ўсмирларни парваришлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар ва дастурларда иштирок этишга фаол жалб этиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, соғлом ва аҳил оила қуриш афзалликларини тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашнинг ахборот тизимини такомиллаштириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда идоралараро ҳамкорлик ва фаолиятни мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, барча вазирликлар, идоралар ва ижро этувчи ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли қарори билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш Ҳукумат комиссияси этиб қайта ташкил этилсин ва унинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳукумат комиссиясининг зиммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир вилоят, туман ва аҳоли пунктида Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилиши устидан мунтазам назорат ўрнатиш ва мониторинг олиб боришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, энг аввало ёшлар орасида тиббиёт ва таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва Хотин-қизлар қўмитаси, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича «Соғлом она – соғлом бола» мақсадли вазифаларини амалга ошириш доирасида кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг тизимли, собитқадам ва самарали амалга оширилишини таъминлашда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органлари фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш Давлат дастурининг ҳар бир вилоятда, шаҳар ва туманларда бажарилиши ҳолати ва унинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда тинглаш ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва Давлат дастурини амалга оширишда иштирок этаётган бошқа ташкилотлар, икки ҳафта муддатда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати бир ой муддатда аҳоли, айниқса никоҳдан ўтадиган аёллар ва ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом фарзандлар туғиш ва тарбия қилиш масалалари бўйича тизимли асосда тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг қўшма дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда, тасдиқланган Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш, унинг амалга оширилишини, тегишли давлат бошқаруви органлари ва унинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишга, ўсиб келаётган авлоднинг жисмонан соғлом туғилиши ва маънавий етук бўлиб тарбияланишига қўшаётган аниқ ҳиссасини мунтазам ёритиб боришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли қарорининг 2-банди ва унинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 1 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2221-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 397-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)