14.08.2013 йилдаги 224-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2013 йилдаги 224-сон
Kuchga kirish sanasi
19.08.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда корпоратив бошқарув сифатини яхшилаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий аҳволи барқарорлиги юзасидан уларнинг раҳбарлари ва мулкдорларининг масъулиятини ошириш, шунингдек сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келинган ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда тугатиш бошқарувчиларини тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидалари
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур қоидалар суд бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш (кейинги ўринларда — таҳлил қилиш) тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор — кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловга қобилиятсизлик — суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сохта тўловга қобилиятсизлик — юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олиши ҳақида била туриб, пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги тўғрисида эълон бериши натижасида кредиторларга зарар етказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловга қобилиятсизликни яшириш — юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бухгалтерлик ҳисоботлари бузиб кўрсатилганлиги ёки ўзининг тўловга қобилиятсизлиги бошқача тарзда қасддан яширилганлиги натижасида кредиторларга зарар етказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш — юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирадиган шахс, кузатув кенгаши таркибига кирадиган шахс, муассис (иштирокчи) ёхуд юридик шахснинг мулкдори, шунингдек жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Суд бошқарувчиси томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолият таҳлил қилинади, агар ушбу кўрсатилган даврда қарздор фаолият юритмаган тақдирда қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширган охирги икки йилдаги фаолияти таҳлил қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Таҳлил қилиш даврида қуйидагилар ўрганилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарздорнинг таъсис ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қарздорнинг молиявий ҳисоботлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қарздорнинг мол-мулки ўзгаларга ўтказилганлиги ёки сотиб олинганлиги, активлар таркибининг ўзгарганлиги, кредиторлик қарзларининг кўпайганлиги ёки камайганлигига асос бўлган шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қарздорнинг бошқарув органлари таркиби, шунингдек қарздор учун мажбурий кўрсатмалари ёхуд унинг ҳаракатини бошқача тарзда аломатлаш имкониятларини бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилган санадаги қарздор мол-мулкининг рўйхати, шунингдек қарздорнинг текширилаётган даврда сотиб олинган ёки ўзгаларга берилган мол-мулкининг рўйхати;
(5-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилган санада ҳар бир дебитор бўйича дебиторлик қарзининг миқдорини кўрсатган ҳолда дебиторлар рўйхати, шунингдек текширилаётган даврда дебиторлик қарзларни талаб қилиб олиш бўйича кўрилган чораларни тасдиқловчи ҳужжатлар (қарздорлик миқдори умумий дебиторлик қарзларнинг 5 фоизидан кам бўлган дебиторлардан ташқари);
(5-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилган санадаги ва таҳлил қилинган санадан олдинги охирги ҳисобот санасидаги асосий қарзлар, жарималар, пенялар ва бошқа молиявий жарималар миқдорларини алоҳида кўрсатган ҳолда барча даражадаги бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзлари тўғрисидаги маълумот;
(5-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ўрганилаётган даврда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилган санада ҳар бир кредитор бўйича қарздорликнинг асосий суммаси, жарималар, пенялар ва мажбуриятлар зарур даражада бажарилмаганлиги учун бошқа молиявий санкциялар ҳамда уларнинг бажарилишини бошлаш муддатларини кўрсатган ҳолда қарздорнинг кредиторлари рўйхати (қарз миқдори умумий кредиторлик қарзларнинг 5 фоизидан кам бўлган кредиторлардан ташқари);
(5-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) қарздорнинг бизнесини баҳолаш, мол-мулки тўғрисидаги ҳисоботлар, аудиторлик хулосалари, муваққат бошқарувчининг кузатув тартиботини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи, тафтиш комиссиясининг протоколлари, хулосалари ва ҳисоботлари, қарздор бошқарув органларининг протоколлари ва қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) қарздорнинг аффилланган шахслар ва шуъба корхоналари тўғрисидаги, шунингдек улар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) қарздор иштирокидаги суд жараёнлари материаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) қарздорни солиқ юзасидан текширувлар материаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) қарздорга беғараз берилган ва у тугатилганда давлатга қайтарилиши зарур бўлган давлат мулки рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) қарздорга сақлаш учун берилган, уларнинг сақланиши ва бутлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган давлат захиралари, моддий бойликларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) қарздорнинг фаолиятини тартибга соладиган бошқа ҳисобга олиш ҳужжатлари, локал ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Суд бошқарувчиси томонидан таҳлил қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар қарздорнинг раҳбаридан, тегишли давлат органларидан ҳамда зарур маълумотларга эга бўлган бошқа шахслардан сўраб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчисига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан жавобгарлик қарздорга, давлат органларига ҳамда зарур маълумотларга эга бўлган бошқа шахсларга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Суд бошқарувчиси ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган маълумотлар ва ҳужжатларни ўрганиш учун аудиторлик ва баҳолаш ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиботини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан экспертиза тайинланган тақдирда харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан қопланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Сохта тўловга қобилиятсизлик аломатларини аниқлаш тартиби
(II-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қарздорнинг аризасига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иқтисодий суд томонидан иш қўзғатишнинг барча ҳолатларида сохта тўловга қобилиятсизлик аломатларини аниқлаш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади ҳамда кузатув тартиботи жараёнида рўёбга чиқарилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қарздорнинг уни тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилган санада пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятининг мавжудлиги сохта тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сохта тўловга қобилиятсизлик аломатларининг мавжудлигини (йўқлигини) аниқлаш учун қарздорнинг ўрганилаётган даврдаги тўлов қобилияти таҳлил қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарздорнинг кредиторлар олдидаги тўлов қобилияти даражасини тавсифлайдиган кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) соф активлар миқдори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлиги баланс валютасининг жорий мажбуриятлар суммасига тенг бўлган активлар балансининг нисбати сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлиги қарздорнинг қарз бирлигига тўғри келадиган активлари миқдори билан тавсифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлиги қарздорнинг қарз бирлигига тўғри келадиган жорий активлари миқдори билан тавсифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлиги жорий активлар қийматининг жорий мажбуриятлар суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қарздорнинг соф активлари миқдори мажбуриятлар юкланмаган активлар мавжудлигини тавсифлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соф активлар қарздор активлари ва унинг мажбуриятлари умумий суммаси ўртасидаги тафовут сифатида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Таҳлил қилиш ушбу Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилган кўрсаткичлар динамикасини, шунингдек ўрганилаётган даврдаги (мутлақо, тез, жорий) ликвидлилик кўрсаткичларини ўрганишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талаблари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар таъминланишини тавсифлайдиган кўрсаткичларни кўриб чиқишда мажбуриятлар таркибида асосий қарз қийматидан ташқари, эътироф этилган жарималар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар миқдори ҳисобга олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сохта тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги ва қарздорнинг тўлов қобилияти тўғрисида хулоса чиқариш учун қуйидаги шартларнинг мавжудлиги асос ҳисобланади:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи камида — 1 бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи камида — 1.25 бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) соф активлар миқдори ижобий ва қарздорнинг устав капитали миқдоридан ортиқ бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ликвидлилик кўрсаткичлари норматив қийматлар доирасида бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш била туриб берилган ёлғон маълумот асосида қўзғатилганда.
(18-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қарздорнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш натижаларига кўра қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қарздорнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондириш ва (ёки) жиддий қийинчиликсиз ёки хўжалик фаолиятини тўхтатмасдан мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажариш имконияти мавжудлигини кўрсатса, қарздорнинг сохта тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги тўғрисида хулоса қилинади;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш қарздорнинг ўз мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш имконияти йўқлигини кўрсатса, қарздорнинг сохта тўловга қобилиятсизлик аломатлари йўқлиги тўғрисида хулоса қилинади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агар қарздор томонидан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондириш ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажариш имконияти мавжуд бўлгани ҳолда иқтисодий судга ариза берилган тақдирда, ушбу аризани берган қарздор, суд қарорига кўра, бундай аризани бериш билан етказилган зарар учун кредиторлар олдида жавоб беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тўловга қобилиятсизликни яшириш аломатларини аниқлаш тартиби
(III-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тўловга қобилиятсизликни яшириш аломатлари тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тўловга қобилиятсизликни яшириш юридик ва жисмоний шахс, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўзининг тўловга қобилиятсизлигини яширишда вужудга келади ҳамда шахс талабни қондириш ёки тўлашдан бош тортишга уринаётган қарзга ёки ҳар қандай турдаги қарздорликка нисбатан қўлланилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қарздорнинг кредиторлар талабларини қондиришдан қасддан бош тортиши, шунингдек ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиши, бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиши ёки ўзининг иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда бекитишга қаратилган хатти-ҳаракатлари тўловга қобилиятсизликни яширишнинг мажбурий аломатлари ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қуйидаги хатти-ҳаракатлар тўловга қобилиятсизликни яшириш усуллари ҳисобланади:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг кредиторлар олдидаги ўз мажбуриятларини яшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳисобга олиш ҳужжатларини яшириши, йўқ қилиши, бузиб кўрсатиши, қалбакилаштириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулки (шу жумладан пул маблағлари)нинг берганлигини яшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий қодирлигини кўрсатиш мақсадида молиявий ҳисоботларни бузиб кўрсатиши, яъни уларни қалбакилаштириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарздорни қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш тартиби
(IV-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб эътироф этилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлангандан кейин, қарздор учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ёхуд унинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда аломатлаш имкониятига эга бўлган шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари асосида тўловга қобилиятсизликни келтириб чиқарилишини тахмин қилиш асослари мавжуд бўлганда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу юридик шахснинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахс ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фақат, агар у кўрсатиб ўтилган ҳуқуқдан юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан бунинг оқибатида юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги бошланишини олдиндан билган ҳолда юзага келтирилган хатти-ҳаракатлар содир этиш мақсадида фойдаланган бўлса, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш деб ҳисобланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қарздорнинг қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари бунинг натижасида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келишини олдиндан билган ҳолда қуйидаги хатти-ҳаракатларни содир этишида ифодаланади:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағларидан ва бошқа мол-мулкдан қарздорга қасддан зиён ёки зарар етказган ҳолда жиноий тарзда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов интизомини бузиш ва шартнома мажбуриятларини бажармаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни баланс қийматидан паст нархда сотиш ёки уни текин бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни ундириш бўйича белгиланган муддатларда чора-тадбирлар кўрмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий фаолиятга (ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга) жалб этилган қарздор активларининг 50 фоиздан ортиғини бошқа шахсларга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи орган ва/ёки кузатув кенгаши томонидан тегишли равишда уларнинг ваколатига кирмайдиган йирик битимлар тузиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қарздорни қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида таҳлил ўтказилади, у икки босқичга бўлинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Биринчи босқичда ушбу Қоидаларнинг 13 ва 17-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича қарздорнинг тўлов қобилияти таҳлил қилинади ва қарздорнинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари таъминланганлигидаги ўрганилаётган даврда юз берган ўзгаришларни тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Биринчи босқичда мажбуриятлар таъминланганлиги кўрсаткичларида жиддий ёмонлашиш аниқланган тақдирда, иккинчи босқичда шу даврнинг ўзида қарздорнинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари таъминланганлиги кўрсаткичларидаги жиддий ўзгаришларга олиб келган битимларни содир этиш шарт-шароитлари таҳлил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Кўрсаткичларнинг жиддий ёмонлашиши деганда бирор-бир чораклик даврда уларнинг пасайиши суръати ўрганилаётган даврда ушбу кўрсаткичлар қийматлари пасайишининг ўртача суръатидан ошгандаги пасайиш тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қарздорнинг битимларини таҳлил қилиш давомида битимлар ва қарздорнинг бошқарув органлари ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) қонунчиликка мувофиқлиги, шунингдек бозор шартларига мувофиқ бўлмаган шартларда тузилган ёки бажарилган, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келишига ёки кўпайишига сабаб бўлган ва унга аниқ зиён етказган битимлар аниқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бозор шартларига мувофиқ бўлмаган шартларда тузилган битимларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарздорнинг олди-сотди битимлари ҳисобланмаган, қарздорнинг активларини камроқ ликвидли активларга алмаштиришга йўналтирилган мол-мулкни ўзгага бериш бўйича битимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қарздорнинг мол-мулки билан амалга ошириладиган, қасддан қарздор учун фойда келтирмайдиган шартларда тузилган ёки қарздорнинг хўжалик фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўлган олди-сотди битимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қарздорнинг мол-мулк билан таъминланмаган мажбуриятлари пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган, шунингдек ликвидли бўлмаган мол-мулк сотиб олинишига сабаб бўлган битимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) баъзи мажбуриятларни қасддан фойда бермайдиган шартларда бошқа мажбуриятлар билан алмаштириш бўйича битимлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қарздор учун олдиндан маълум бўлган фойда бермайдиган шартлардаги битимларга қуйидагилар киритилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вужудга келган бозор коньюнктурасига нисбатан етказиб бериладиган (сотиб олинадиган) товарларга (ишларга, хизматларга) нархларнинг пасайтирилиши ёки оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловнинг қарздор учун ноқулай муддатлари ва (ёки) усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор мол-мулкининг ўзгага берилиши ёки мол-мулкка мажбуриятлар юкланишининг ҳар қандай шакллари, агар улар қарздорлик тенг даражада қисқариши билан бирга кечмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қарздорнинг тўловга қобилиятини ва қарздорнинг битимларини таҳлил қилиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қарздорнинг бошқарув органлари, якка тартибдаги тадбиркор, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс, қарздорнинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори томонидан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келишига сабаб бўлган, уларни содир этиш пайтида мавжуд бўлган бозор шартларига ва иш муомаласи одатларига мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатлар ёки битимлар содир этилган бўлса, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисида;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар суд бошқарувчиси томонидан тегишли битимлар ёки хатти-ҳаракатлар аниқланмаган бўлса, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида;
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлил қилиш учун зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда қарздорнинг қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлигини (мавжуд эмаслигини) аниқлашнинг имконияти йўқлиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қарздор юридик шахс унга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ёхуд унинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда аломатлаш имкониятига эга бўлган унинг муассислари (қатнашчилари) ёки мулкдорининг ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахснинг айбига кўра, шунингдек қарздор жисмоний шахс ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркор ўзининг айбига кўра банкрот бўлганда, қарздорнинг юридик шахснинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки мулкдорига ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахсига — юридик шахсга ёки қарздор жисмоний шахсга ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркорга унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юкланиши мумкин.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлаш
(V-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хулоса тузилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) суд бошқарувчиси тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иқтисодий суднинг номи, иш сони, иқтисодий суднинг тўловга қобилиятсизлик таомилларини жорий этиш тўғрисидаги қарори (ажрими) чиқарилган сана ва иқтисодий суднинг суд бошқарувчисини тайинлаш тўғрисидаги ажрими чиқарилган сана;
(37-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қарздорнинг тўлиқ номи ва бошқа реквизитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
(37-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ҳисоб-китоблар ва сохта тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани асослаш;
(37-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ҳисоб-китоблар ва ҳисоб-китоб билан биргаликда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши ёки кўпайишининг сабабига айланган ёки сабаби бўлиши мумкин бўлган қарздорнинг битимлари ва (ёки) қарздор юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу юридик шахснинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахс ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) кўрсатилган ҳолда қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани асослаш;
(37-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) таҳлил ўтказишнинг мумкин эмаслигини асослаш (зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ушбу Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 441-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 16.04.2020 й., 09/20/231/0447-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)