28.05.2012 йилдаги ПҚ-1761-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 28.05.2012 йилдаги ПҚ-1761-сон
Kuchga kirish sanasi
28.05.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЛАКАЛИ ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИ ШУНДАЙ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, республикамизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун олий маълумотли ўқитувчи кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими вужудга келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунинг натижасида ҳозирги вақтда мамлакатимиздаги 1537 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида 214 та талаб этилаётган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича 115,8 минг нафар педагог ходимлар кадрлар тайёрлашни амалга оширмоқдалар, уларнинг 90,6 фоизи олий маълумотга эга, ўқитувчи кадрларнинг 70 фоиздан кўпроғи 40 ёшгача бўлган юқори малакали мутахассислардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга махсус комиссиялар томонидан ўтказилган текширишлар натижасида аниқланишича, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларнинг раҳбар ва педагог кадрларини танлаш тизимида, авваламбор, уларнинг малакаси етарли эмаслиги ҳамда қўйилаётган талабларга мувофиқ эмаслиги билан боғлиқ жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежларини ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан таъминлаш кўп жиҳатдан уларнинг тегишли базавий тайёргарлигини, педагогик ва амалий иш тажрибаси мавжудлигини ҳисобга олмасдан расмий равишда амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида ўқув жараёни тегишли даражада ташкил қилинмаган, машғулотлар асосан анъанавий мактаб таълими услубларига таянган ҳолда ўтказилмоқда. Замонавий илғор педагогик ва янги компьютер, ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернет таълим жараёнига суст жорий этилмоқда. Касб-ҳунар коллежларини хорижий тиллардан дарс берувчи малакали мутахассислар билан таъминлашга етарлича эътибор берилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг раҳбарлар таркибини педагогик иш соҳасида етарлича тажрибага эга бўлган касб маҳорати юқори мутахассислар билан янада мустаҳкамлаш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг раҳбар ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида таркиб топган тизим замон талабларига жавоб бермаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, касбий тайёргарликка эга, замонавий фикрловчи кадрларни танлаш ва улар билан таъминлаш тизимини тубдан яхшилаш, ўсиб бораётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда махсус комиссиялар томонидан ўтказилган текширишлар давомида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин, уларни касбий тайёргарликка эга, замонавий фикрловчи кадрлар билан таъминлашга, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига кенг татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрилган чора-тадбирларнинг натижалари тўғрисида 1 сентябрга қадар ва 2012 йил якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича ўрнатилган тартибга кўра, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг директорлари икки йилда бир марта, ўқитувчи кадрлар эса, ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилишлари кераклиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда, икки ой муддатда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни танқидий қайта кўриб чиқсин ва ўзгартиришлар киритсин. Бунда ўқитувчилар таркибининг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан, Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишлиги мажбурий эканлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим жараёнида илғор педагогик услуб ва технологиялари («case study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар), ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа тақдимотларидан фойдаланиш борасида чет эл тажрибасини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда, уч ой муддатда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун янги ўқув режалари ва дастурларини қайтадан ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин, уларда анъанавий мактаб таълими услубларидан воз кечиб, амалий машғулотлар ва ишлаб чиқариш амалиёти бўйича соатлар кўпайтирилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг таълим жараёнига илғор педагогик ахборот-коммуникация технологияларини кенг кўламда жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва унинг ҳудудий тузилмаларининг раҳбарлари мазкур чора-тадбирлар амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тармоқ (базавий) касб-ҳунар коллежлари ҳузурида ўқитувчи кадрларнинг замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш асосида илғор педагогик технологияларни эгаллашлари бўйича доимий фаолият юритадиган семинарларни ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу семинарларни ўтказиш учун мазкур технологияларни эгаллаган мутахассисларни штат асосида таклиф қилишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази вазирлик ва марказнинг мансабдор шахслари, олий ўқув юртларининг етакчи ўқитувчилари ичидан ушбу семинарларни ўтказиш учун масъул шахсларни бириктириб қўйсин, семинар ишини мунтазам назорат қилиб борсин, зарур ўқув-услубий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари томонидан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун ўқитувчи кадрлар тайёрлаш савияси ва сифати устидан қаттиқ тизимли назорат ўрнатсин, битирувчиларнинг касбий тайёргарлиги билан бир қаторда, уларнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, хорижий тилларни эгаллашларига, педагогик амалиётни коллежлар ва лицейларда мажбурий равишда ўтишларига алоҳида эътибор қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2012 йил 1 сентябрдан бошлаб касб-ҳунар коллежлари ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнат ҳақи бўйича базавий тариф ставкаларини, малака тоифаларига қараб, касб-ҳунар коллежлари тегишли малака тоифаларидаги ўқитувчиларининг меҳнат ҳақи бўйича базавий тариф ставкаларига тенглаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, бир ой муддатда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги мавжуд Низомга ҳамда касб-ҳунар коллежи, ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнат ҳақи бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига тегишли ўзгартишлар киритсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда, икки ой муддатда, касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш меъёрлари ва механизмини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга ихтисослашган таълим муассасалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти зиммасига касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларнинг раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ягона меъёрий-услубий базани ишлаб чиқиш ҳамда ўқув жараёнини ташкил қилиш юзасидан бош муассаса вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаги Низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Институтининг янгиланган тузилмасини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012 йилги Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар доирасида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Институтини керакли мебель, замонавий ўқув ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаган ҳолда унинг 450 ўринли ўқув биносини ва 150 ўринли ётоқхонасини мукаммал таъмирлаш учун бюджетдан етарли маблағлар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида» 2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сон фармойиши 2-бандининг иккинчи хатбоши ва унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 28 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1761-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 241-модда; 2013 й., 23-сон, 300-модда, 47-сон, 616-модда; 2017 й., 24-сон, 490-модда, 37-сон, 981-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)