Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.05.2000 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.05.2000 йилдаги 208-сон
Kuchga kirish sanasi
29.05.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ, ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЯНГИЛАРИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МУВОФИҚЛАШТИРИШ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёш авлодни миллий мафкура ва истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, узлуксиз таълим тизимига миллий ва умуминсоний қадриятларни изчил жорий этиш учун ижтимоий-гуманитар йўналишдаги мавжуд ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув адабиётларини замонавий талаблар асосида қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратишни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларнинг амалга оширилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида мактабгача, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари учун ижтимоий-гуманитар йўналишдаги мавжуд ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув адабиётларини миллий мафкура тамойиллари ва замон талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг турли тоифаларига мўлжалланган илмий-оммабоп рисолалар, тўпламлар яратиш бўйича тавсиялар бериш.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда Республика комиссияси тавсиясига кўра яратилаётган дарслик ва ўқув адабиётлари учун грантлар ажратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар яратилган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув адабиётларининг ўз вақтида нашр этилиши ва ўқув жараёнига тўла жорий этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқланган ва амалда қўлланилаётган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига Республика комиссияси ишлаб чиққан талаблар асосида тегишли ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тажриба-синовдан ўтаётган ва лойиҳа сифатида ишлаб чиқилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига Республика комиссияси ишлаб чиққан талаблар асосида тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «Кафедра тўғрисида низом»ни қайта кўриб чиқсинлар ҳамда «Ижтимоий-гуманитар фанлари кафедраси тўғрисида низом»ни ишлаб чиқсинлар ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаб, амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда олий таълим муассасалари ижтимоий-гуманитар кафедралар мудирларини ва босқичма-босқич профессор-ўқитувчилар таркибини Маънавият ва мустақиллик мафкураси асосида аттестациядан ўтказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика комиссияси буюртмасига мувофиқ давлат бюджетида дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш учун режалаштирилган маблағлар доирасида молиялаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 29 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208-сон