16.08.2017 йилдаги ПҚ-3217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3217-сон
Kuchga kirish sanasi
17.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз туризм индустрияси жадал ривожланиши учун қисқа муддатда энг қулай шарт-шароит, иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳит яратиш, жумладан, соҳада хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш, унинг рақобатбардошлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол ва комплекс илгари суриш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарорда кўзда тутилган ва Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирларни амалга оширишни молиялаштиришнинг манбалари этиб тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари, вазирлик ва идоралар — ижрочиларнинг ўз маблағлари, жалб этилаётган тижорат банкларининг кредитлари, чет эл инвестициялари, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг заём ва грантлари, хайрия маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик ва идоралар — масъул ижрочилар билан биргаликда кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласин, ҳар чоракда Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига ахборот тақдим этсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг (Абдуҳакимов) 2018-2019 йилларда чет давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича халқаро шартномалар ишлаб чиқиш ва уларни имзолашга тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига (Абдуҳакимов) хорижий ҳамкорлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича халқаро шартномаларни тайёрлаш ва уларни имзолашни ташкил этишда амалий кўмак берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хорижлик туристлар, жумладан, зиёрат қилиш мақсадида келаётган туристлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиботларини босқичма-босқич соддалаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 4-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда чуқур ўрганиш асосида фуқароларига 2018 йилнинг 1 январидан виза тартибини соддалаштириш таклиф этилаётган мамлакатлар ҳамда фуқароларига махсус зиёрат туризми дастурлари таклиф этиладиган давлатлар рўйхати бўйича таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлатлар фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдуҳакимов) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Тян) билан биргаликда Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасидаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризм йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштирсин, бу борада керакли реклама тадбирларини ўтказсин, логистика, жумладан, чартер рейсларни ташкил этиш масалаларини ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, (Абдуҳакимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова) ва қатор тижорат банкларининг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда 2018 — 2022 йилларда туризм ҳудудлари ва тоғ кластерларини ташкил этишнинг ташкилий-техник масалаларини кўзда тутадиган ҳукумат қарорини қабул қилсин, унда лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва кредитлаш учун масъул тижорат банкларини белгилашни назарда тутсин, шунингдек, чет эл сармоядорларини ўз вақтида жалб қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкалари ажратилиши, қурилиш ишларининг бошланиши ва сифатли якунига етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдуҳакимов) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Аҳмедхўжаев) билан биргаликда ташкил этилаётган туризм ҳудудлари ва тоғ туризми кластерларига чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, янги меҳмонхоналар қуриш учун республикага етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки мамлакатимиздаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига бериш бўйича чоралар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига янги меҳмонхоналар ва бошқа туризм инфратузилма иншоотлари қуриш, мавжудларини модернизация қилиш учун узоқ муддатли (15 йилгача) кредитлар ажратишни амалиётга жорий қилиш, бунда кредит ва фоизларни қоплашнинг меҳмонхоналар капитал талаблилиги ва мавсумий юкланганлигини ҳисобга олувчи шароитдан келиб чиқадиган талабларни назарда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аэропортлар, темир йўл вокзаллари, меҳмонхоналар ва бошқа туризм объектларида халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган банкомат ва терминаллар миқдорини тубдан кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тўловларни чет эл валютасида қабул қилиш, жумладан, алоқасиз электрон тўловларни жорий қилиш бўйича қўшимча қулайликлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, терминаллар ижараси, эркин конвертация қилинадиган валютадаги нақд пулларни инкассация қилиш ва чет эл валютасида операциялар амалга ошириш билан боғлиқ бошқа хизматлар учун йиғимларнинг (комиссия тўловларининг) миқдори максимал даражада мақбул бўлишини таъминлаш тавсия қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 16 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3217-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йилларда чет давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича халқаро шартномалар ишлаб чиқиш ва уларни имзолашга тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Туркия Республикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Италия Республикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Германия Федератив Республикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Франция Республикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Испания Қироллиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вьетнам Социалистик Республикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тожикистон Республикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қирғизистон Республикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Грузия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий туристлар, жумладан, зиёрат қилиш мақсадида келаётган туристлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиботларини босқичма-босқич соддалаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

М.И. Атаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

А.А. Абдуҳакимов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

А.А. Курманов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси (келишув бўйича)

лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири

келишув бўйича

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

келишув бўйича

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Р.О. Эминжонов

хизмат раисининг ўринбосари Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони

Д.А. Назармухамедов

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

В.И. Норов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори

Р.А. Сайфулов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг шуъба мудири

А.К. Шарапов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг шуъба мудири

О.О. Юсупов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси

Б.Я. Раимов

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Т.Э. Улжаев

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

У.Ш. Ташходжаев

Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Б.Б. Азизов

Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаси бошлиғи

Ш.Ш. Шарахметов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ масъул котиби.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркиби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ раисига мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига янги аъзоларни киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идоралар экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШАРҲ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мамлакатимизда иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган туризм соҳасини ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши давлатимиз томонидан туризм соҳасида амалга оширилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлиб, туризм соҳасини жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳитни яратган ҳолда, энг самарали тартибни жорий этиш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, юртимизга келадиган туристлар оқимини кўпайтириш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол ва комплекс илгари суришга қаратилган.

Хусусан, қарор билан соҳада меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга саёҳатларни арзонлаштириш, юртимизнинг барча ҳудудларида туризмни ва соҳа билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва янги туризм объектлари ташкил этиш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда фаол ва комплекс илгари суришга қаратилган 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатимиз ҳудудларида замонавий туризм инфратузилмасини яратиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда Дастурга мувофиқ, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида дам олиш ҳудудлари, Жиззах вилояти Фориш ва Арнасой туманларида Айдар-Арнасой кўллари соҳилида бешта янги замонавий дам олиш ҳудудлари ташкил этиш, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида тўрт юлдузли меҳмонхоналар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ массивида меҳмонхона мажмуаси барпо этиш, шунингдек, Навоий вилоятида Тўдакўлнинг жанубий соҳилида ички туризм ва Айдаркўл соҳилларида хорижлик туристлар учун пляжлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирларнинг амалга оширилишини мунтазам ўрганиш тизимини жорий қилиш белгиланган. Шу мақсадда:

Дастур ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш, вазирлик ва идораларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, юртимизда туризм соҳаси ривожига тўсқинлик қилаётган масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди;

режалаштирилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида фаолият юритадиган туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

Қарорда туризмни ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни бажаришга йўналтирилган қатор топшириқлар белгиланган:

Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналиши бўйича сайёҳларни жалб қилиш, бунда логистика, жумладан, чартер рейсларни ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;

Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш;

ташкил этилаётган туризм ҳудудлари ва тоғ (тоғолди) туризм кластерларига чет эл сармоядорларини жалб қилиш, шунингдек, янги меҳмонхоналар қуриш учун юртимизга етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки мамлакатимиздаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига топшириш.

Шу муносабат билан хорижлик туристлар учун виза тартиботини соддалаштириш ва зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича таклифларни мунтазам киритиб бориш кўзда тутилмоқда. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида хорижлик фуқаролар учун виза ва рўйхатга олиш тартибини босқичма-босқич соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш билан шуғулланувчи доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳ тузилмоқда.

Шу билан бирга, туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қатор хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли келишув ва шартномалар тузишни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири, унинг туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилганидир. Шу мақсадда:

тадбиркорлик субъектларига янги меҳмонхоналар ва туризм инфратузилмасининг бошқа иншоотларини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш учун узоқ муддатли (15 йилгача) кредитлар ажратиш амалиёти жорий қилинмоқда, бунда кредит ва фоизларни қоплаш учун меҳмонхоналарнинг молиявий тушуми ва мавсумий шароитидан келиб чиқадиган талаблар тақдим қилинмоқда;

тадбиркорлик субъектларига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, терминаллар ижараси, эркин конвертация қилинадиган валютадаги нақд пулларни инкассация қилиш ва чет эл валютасида операциялар амалга ошириш билан боғлиқ бошқа хизматлар учун йиғимларнинг (комиссия тўловларининг) мақбул миқдорлари белгиланмоқда;

2022 йил 1 январга қадар меҳмонхоналар бошқарув ходими сифатида жалб қилинган малакали хорижлик мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан, шунингдек, меҳмонхоналарга бошқарув ходими сифатида жалб қилинадиган малакали хорижлик мутахассисларнинг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилмоқда.

Ушбу қарор мамлакатимиз туризм соҳасининг янада ривожланишига янги суръат бахш этиб, унда белгиланган чора-тадбирлар ижросига хорижлик туристлар оқими ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш, тармоқда янги иш ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини ошириш, меҳмонхоналар, сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари ва туризм фаолияти субъектлари сонининг кўпайишига хизмат қилади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 845-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон; 20.06.2020 й., 07/20/4755/0783-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)