Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.12.1999 йилдаги 521-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.12.1999 йилдаги 521-сон
Kuchga kirish sanasi
07.12.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА УЗОҚ МУДДАТЛИ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Япония ва Корея Республикаси ҳукуматлари томонидан берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланишни ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Япония ва Корея Республикаси ҳукуматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 40 йил муддатга берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитларнинг, иқтисодий самарадорлиги юқори даражада бўлган устувор лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилаётган йиллик ставкаси 3 фоизгача бўлган имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради, қарз олувчиси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик фонди билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан молиявий муассасаларнинг махсус миссиялари билан ишлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, ваколатли банклар ва лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси узоқ муддатли имтиёзли кредитлар доирасида лойиҳалар тайёрланишини, келишиш тартибига риоя этилишини, уларнинг ҳаракати ва амалга оширилишини ташкил этишни таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий шартларга ва маблағ билан таъминлашнинг ихтисослаштирилган дастурлари хусусиятларига жавоб берувчи лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишининг тезкор экспертизаси белгиланган тартибда ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитлар олиш ва қарз битимларини имзолашга тайёрлаш юзасидан зарур тартиботлар ўз вақтида расмийлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жалб этилаётган кредит ресурслари бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари кафолатланиши билан боғлиқ ҳужжатларнинг тезликда тайёрланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги экспертлари ва хорижий молиявий муассасалар тегишли бўлинмалари мутахассислари жалб қилинган ҳолда янги лойиҳалар тайёрланишида вазирликлар ва идораларга кўмаклашишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти билан ўзаро ҳамкорликда, узоқ муддатли имтиёзли кредит бериш ҳажмларини кўпайтириш юзасидан Япония ва Корея Республикаси ҳукуматларининг ваколатли агентликлари билан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар амалга оширилишининг давлат мониторинги доирасида қарз маблағлари ўзлаштирилишининг бориши, шу жумладан тўловлар ўз вақтида амалга оширилиши ва кредитлар қайтарилиши устидан қаттиқ мониторинг ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш ва молиявий кўмаклашиш дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик тузилмасида ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари экспертизаси ва молиявий мониторинги бўйича махсус бўлинма ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма лойиҳаларни тайёрлаш муддатларини жадаллаштириш ва уларни рўёбга чиқариш сифатини ошириш мақсадида, узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бераётган мамлакатлардан мутахассисларни ташкил этилаётган бўлинманинг маслаҳатчилари сифатида техник ҳамкорлик грантлари асосида жалб этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 7 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
521-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)