26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон
Kuchga kirish sanasi
26.03.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъкидлаш жоизки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида имтиёз ва афзалликларнинг комплекс тизими яратилди. Бунинг натижасида, жаҳон бозорларидаги конъюктуранинг сезиларли ўзгаришларига қарамай, охирги 5 йил ичида маҳсулотлар экспорти 1,67 баробар ўсди, унинг тузилмасини диверсификация қилиш таъминланмоқда — экспорт умумий ҳажмида тайёр маҳсулотларнинг улуши 68,5 фоиздан ортиқни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларни экспортга етказиб беришда расмийлаштириш тартиботлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Божхона расмийлаштируви, декларациялаш, сертификатлаш, санитария-эпидемиология назорати ва божхона расмийлаштирувининг бошқа тартиботлари бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини таъминлайдиган «бир дарча» тамойили бўйича экспорт битимларининг божхона расмийлаштируви механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт қилувчи корхоналарга, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектларига маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларида кўмаклашиш бўйича ихтисослашган тузилмалар ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, тан олиш жоизки, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, тикувчилик, чинни-фаянс, фармацевтика, мебель, электротехника саноати каби тармоқларда экспорт ҳажми ошмаяпти. Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқариш билан деярли шуғулланмаётган корхоналар фаолият кўрсатишда давом этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу, биринчи навбатда, кўпчилик корхоналар раҳбарларининг фикрлаш доираси торлиги ва ноқобиллиги, ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизация қилиш, маҳсулот сифатини тубдан яхшилаш, уларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маҳсулот сотиш бозорларини излаш режаларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Охир оқибатда — бу Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳақиқий рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда имтиёз ва божхона афзалликлари тизимидан тўғри фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаганлиги натижасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида экспортга етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш, уларга маҳсулотларини янги жаҳон ва минтақавий бозорларга олиб чиқишда кўмаклашиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов бошчилигида Махсус эксперт комиссиясини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус эксперт комиссияси (У.У. Розуқулов) уч ой муддатда экспортга маҳсулот ишлаб чиқармайдиган ва ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилиш масалалари билан шуғулланмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини кўриб чиқсин, уларнинг ушбу масала бўйича резерв ва имкониятларини ўргансин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун зарур таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ўз мажлисида ушбу масалаларни муҳокама қилсин ҳамда республикада экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш борасидаги ишларнинг аҳволини тубдан яхшилаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш корхоналар раҳбарларининг фаолиятини баҳолашдаги энг муҳим мезонлардан бири сифатида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий этиш ва маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш корхоналарнинг экспортга етказиб беришга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Комплексларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рўйхатини ва уларнинг қанчаси халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича сертификатланганлигини пухта ўрганиб чиқсин ҳамда ўтказилган таҳлил натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасига сертификатланган маҳсулотлар турлари миқдорини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Махсус эксперт комиссиясига (У.У. Розуқулов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ишлаб чиқарувчи корхоналари ва ташқи савдо ташкилотларига маҳсулотларни жаҳон бозорида реал шаклланган нархлар бўйича, шу жумладан, таннархидан паст қийматда экспорт қилишга рухсат бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳаллий корхоналарга:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 06/17/5231/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ўз товар (иш, хизмат)ларини етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 06/17/5231/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари мулк эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 06/17/5231/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур бандда кўрсатилган шартномалар маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тижорат банкларига экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга оширишнинг чекланган муддатини 60 кундан 90 кунга узайтирган ҳолда экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга ошириш ҳажмини кенгайтириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 26 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1731-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 140-модда; 2014 й., 28-сон, 336-модда; 2016 й., 48-сон, 547-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 06/17/5231/0237-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)