toggle_night_mode
Ҳужжат 18.10.2001 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
БИРИНЧИ БЎЛИМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
I боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларидан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс қоидалари мазкур Кодексга киритилмаган қонун ҳужжатларида содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун ушбу Кодекс қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.
3-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ихтиёрига берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принципларини аниқлаш ва умумий қоидаларини белгилаб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органлар тизимини (мансабдор шахсларни), мазкур ишларни юритиш ва чиқарилган қарорларнинг ижроси тартибини белгилаш;
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари ҳамда ҳокимлари маъмурий жавобгарлик назарда тутиладиган қарор қабул қилишлари мумкин бўлган масалалар доирасини белгилаш.
5-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси ихтиёрига берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамоат тартибини сақлаш масалалари бўйича, башарти бу масалалар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек табиий офатлар ва эпидемияларга қарши кураш масалалари бўйича маъмурий жавобгарлик белгилаш;
ушбу Кодекснинг 90, 109, 110, 161, 162-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган қоидаларни белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қуйидаги ваколатларга эгадирлар:
жамоат тартибини сақлашга доир масалалар юзасидан, башарти бу масалалар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек табиий офатлар ва эпидемияларга қарши кураш масалалари бўйича уларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш;
ушбу Кодекснинг 90, 109, 110, 161, 162-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган қоидаларни белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга, фуқароларни онгли, интизомли бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ҳам мувофиқ қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъмин эта бориб, ўз ҳудудларида барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириб турадилар, ички ишлар органлари, вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар ҳамда уларга ҳисобдор маъмурий ҳуқуқбузарлик билан кураш олиб борувчи бошқа органлар фаолиятига раҳбарлик қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш вақтида қонунийликни таъминлаш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳеч ким қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда таъсир кўрсатиш чорасига тортилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш қонунийликка риоя қилиш асосида олиб борилади.
Тегишли ваколат берилган органлар ва мансабдор шахслар маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини ўз ваколатлари доирасида қўллайдилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан, прокурор назорати билан, шикоят бериш ҳуқуқи билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амал қилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилиб турувчи қонун ҳужжатлари асосида жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгадир, яъни ушбу ҳужжатлар чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига ҳам тааллуқлидир. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилаётган вақт ва жойда амал қилиб турган қонун ҳужжатлари асосида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ИККИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
УМУМИЙ ҚИСМ
II боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК
10-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси
Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 14-моддаси.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади.
11-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликни қасддан содир этиш
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 21-моддаси.
12-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликни эҳтиётсизлик орқасида содир этиш
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаган бўлса, ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 22-моддаси.
13-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 136, 138, 183, 184, 185, 194, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи шаҳар, туман, шаҳарлардаги туман комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Мансабдор шахслар бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, табиий муҳитни, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга ва бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига кирадиган бошқа қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Мулк шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни эгаллаб турган шахс, башарти унга раҳбарлик, ташкилий, фармойиш бериш, текширув-назорат вазифалари ёки моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган вазифалар юклатилган бўлса, мансабдор шахс деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Ҳарбий хизматчилар ва интизом уставлари татбиқ этиладиган бошқа шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун интизом уставларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Мазкур шахслар йўл ҳаракати қоидаларини, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш қоидаларини, божхона қоидаларини бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар. Юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас. Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга жарима солиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жумласига кирмайдиган, интизом уставлари ёки интизом тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган бошқа шахслар, ана шу устав ёки қоидаларда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун интизомий жавобгар бўладилар, бошқа ҳолларда эса умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар.
17-модда. Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 17-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Зарурий мудофаа
Ушбу Кодексда ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, лекин зарурий мудофаа ҳолатида, яъни шахсни ёки мудофааланувчининг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини ғайриҳуқуқий тажовузлардан шундай тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиш йўли билан ҳимоя қилиш вақтида, башарти бунда зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб кетилишига йўл қўйилмаган бўлса, содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 37-моддаси.
19-модда. Охирги зарурат
Ушбу Кодексда ёки бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, ҳуқуқларга ҳамда қонун билан ҳимоя этиладиган манфаатларга зарар етказган, охирги зарурат ҳолатида, яъни шахсга ёки мазкур шахснинг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид этаётган хавфни, башарти бу хавфни ўша ҳолатда бошқача чоралар билан бартараф этиб бўлмаса ҳамда етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, бартараф этиш учун содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 38-моддаси.
20-модда. Ақли норасолик
Ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этган вақтида ақли норасолик ҳолатида бўлган шахс, яъни сурункали руҳий касаллик, руҳий фаолияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд бошқа хил касаллик оқибатида ўз ҳаракатининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Маъмурий жавобгарликдан озод қилиш
Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, шу ишни кўриб чиқишга ваколати бўлган орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III боб. МАЪМУРИЙ ЖАЗО
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Маъмурий жазонинг мақсади
Маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
23-модда. Маъмурий жазонинг турлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
1) жарима;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
4) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) маъмурий қамоққа олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2—5-бандларида санаб ўтилган маъмурий жазо чоралари фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун ажнабий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Асосий ва қўшимча маъмурий жазо чоралари
Ашёларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида; ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган бошқа маъмурий жазо чоралари эса фақат асосий жазо тариқасида қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битта маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ё асосий ёки ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо чораси қўлланилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 23-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Жарима
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир.
Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори энг кам иш ҳақининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса — ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори энг кам иш ҳақининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ошмаслиги керак. Қонунларда назарда тутилган айрим ҳолларда баъзи ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга — энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача ва мансабдор шахсларга — ўн беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори ушбу Кодекснинг 6-моддасига биноан фуқароларга — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш шу ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юбориш ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ эгасига тортиб олинган ашёни сотиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда топширишдан иборатдир.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чорасини қўлланиш тартиби ва тортиб олинадиган ашёларнинг турлари ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Мусодара қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш шу ашёни ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, бу чора: туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан; божхона органлари томонидан — акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда, шунингдек экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган ҳолларда; солиқ органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан — акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар сақланганда, реализация қилинганда, шунингдек яширин равишда ишлаб чиқарилганда. Башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, фақат ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлган ашёгина мусодара қилиниши мумкин.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мусодара қилиш чорасини қўлланиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш
Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан уч йилгача муддатга қўлланилади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан фойдаланадиган шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас, транспорт воситаларини алкоголь ичимликдан, гиёвандлик воситаси таъсиридан маст бўлган ҳолда ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда бошқариш ҳоллари, шунингдек ўзлари иштирокчи бўлган йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган жойдан кетиб қолиш ҳоллари бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Маъмурий қамоққа олиш
Маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — ўттиз суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 24-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV боб. МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
30-модда. Маъмурий жазо қўлланилишининг умумий қоидалари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо ушбу Кодекс ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган доирада ва тартибда қўлланилади.
Жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 22-банди.
31-модда. Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар
Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 19-банди.
32-модда. Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар
Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш;
2) маъмурий жазо чорасига тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;
3) вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;
4) ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши. Маъмурий жазо чорасини қўлланувчи орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатни айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 19-банди.
33-модда. Енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши
Орган (мансабдор шахс) маъмурий жазо чорасини қўлланаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабабини албатта кўрсатиб туриб ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг жазо белгилаш қисмида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам енгилроқ жазо чорасини қўлланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34-модда. Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш
Битта шахс икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.
Башарти шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Башарти шахс ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги бир неча модда билан маъмурий жавобгарлик белгиланган ва улар тўғрисидаги ишларни ҳар хил орган (мансабдор шахс) кўрадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этган бўлса, унга нисбатан жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда асосий жазога содир этилган ҳуқуқбузарликлардан исталган биттаси учун жавобгарлик тўғрисидаги моддаларда назарда тутилган қўшимча жазо чораларидан бири қўшилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35-модда. Маъмурий қамоқ ва махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатларини ҳисоблаш
Маъмурий қамоқ муддати суткалар билан, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати эса — кунлар, ойлар, йиллар билан ҳисобланади.
36-модда. Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тўхтатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ашёларни божхона муносабатларини тартибга соладиган қонун ҳужжатлари асосида мусодара қилиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 18-банди.
37-модда. Тугаганидан сўнг шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланадиган муддат
Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
38-модда. Етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт.
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш оқибатида жисмоний шахсга, корхона, муассаса, ташкилотга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки давлатга етказилган мулкий зарар белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан кўп бўлмаса, орган (мансабдор шахс) жазо қўлланиш пайтида айбдор бу зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этишга ҳақлидир, маъмурий ишлар бўйича судья эса — бу масалани етказилган зарар миқдоридан қатъи назар ҳал қилаверади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган мулкий зарарни қоплаш фуқаролик-ҳуқуқий тартибида ҳал қилинади.
39-модда. Бажарилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган вазифани ижро этиш
Маъмурий жазони қўлланиш маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни бажарилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган вазифани бажаришдан озод этмайди.
МАХСУС ҚИСМ
V боб. ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
40-модда. Туҳмат
Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Ҳақорат қилиш
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42-модда. Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 167-I-сонли «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 24-моддаси.
43-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий тарзда рад этганлик, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузганлик, асоссиз, қонунга зид қарор қабул қилганлик, шунингдек фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни, шикоят муносабати билан қабул қилинган қарорни реал бажаришни таъминламаганлик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44-модда. Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш
Фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45-модда. Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш
Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят кодексининг 142-моддаси.
46-модда. Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш
Тиббий ёки тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Банк сири тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 5 — 7-моддалари, «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонун 3-моддасининг иккинчи, олтинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 21 июндаги 01/26-26/40-сон қарори билан тасдиқланган «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом», Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг 180-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси учинчи, тўртинчи қисмлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48-модда. Васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш
Васийликка олинганнинг зарарига ғаразли мақсадларни кўзлаб васийликдан ёки ҳомийликдан фойдаланиш ёки уни назоратсиз ва зарур моддий ёрдамсиз қолдириш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом»нинг 5-банди.
49-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50-модда. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан юборилган фуқароларни ишга олишдан бош тортиш
Бўш ишчи ўринлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни ишга олишдан асоссиз бош тортиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(50-модданинг номи ва диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов
Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI боб. АҲОЛИ СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
52-модда. Енгил тан жароҳати етказиш
Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53-модда. Санитария қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(53-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддаси, 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сон «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонун.
54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(54-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддаси, «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55-модда. Радиацион хавфсизликка доир қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва бошқа талабларни бузиш
Радиацион хавфсизликка доир қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва бошқа талабларни бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
56-модда. Гиёвандлик воситаларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний тарзда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Гиёвандлик воситаларини ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай оз миқдорда ғайриқонуний тарзда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш —
гиёвандлик воситаларини, психотроп моддаларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёвандлик воситаларини ёки психотроп моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
57-модда. Таносил касаллиги ёки ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) юқадиган манбани яшириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таносил касаллигига ёки ОИТСга учраган беморнинг касаллик юқтирилган манбани, шунингдек ўзи билан алоқа қилиб таносил касаллиги ва ОИТС юқиши хавфини туғдирган шахсларни яшириши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 113-моддаси.
58-модда. Таносил касаллигига ёки ОИТСга учраган шахсларнинг текширишдан бўйин товлаши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таносил касаллигига ёки ОИТСга учраганлиги ҳақида етарли маълумотлар бўлган шахсларнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан огоҳлантирилганидан кейин ҳам текширишдан бўйин товлаши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 113-моддаси.
59-модда. ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказишда, шунингдек тиббий ва косметик муолажаларни ўтказишда хавфсизликни етарли даражада таъминламаганлик
Кейинги таҳрирга қаранг.
ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказишда, шунингдек ОИТСни юқтиришга олиб келадиган тиббий ва косметик муолажа ўтказишда хавфсизликни етарли даражада таъминламаганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII боб. МУЛККА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
60-модда. Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш
Ердан, ер ости бойликларидан, сувдан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш, худди шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 197, 202 — 204, 2291-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 29-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни, «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонуни.
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61-модда. Оз миқдорда талон-торож қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 167-моддаси.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.
(61-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
62-модда. Топиб олинган мол-мулкни яшириш
Топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63-модда. Ғайриқонуний ов маҳсулотларини қабул қилиш
Ғайриқонуний ов маҳсулотларининг тайёрлов ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан қабул қилиб олиниши —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64-модда. Тарих ёки маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Тарих ёки маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини қасддан бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII боб. ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Кейинги таҳрирга қаранг.
65-модда. Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66-модда. Ер бериш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, —
(66-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67-модда. Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик
Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68-модда. Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 15, 51, 80-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69-модда. Чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш
Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70-модда. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини табиатни муҳофаза қилиш ва кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Конларнинг бой участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашёни қазиб олаётганда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни нормативдан ортиқ нобуд қилиш, фойдали қазилма конларини яроқсиз ҳолга келтириш ва фойдали қазилма захираларидан оқилона фойдаланиш талабларини бошқача тарзда бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотиш, тугатилаётган ёки консервация қилинаётган конларни ва бурғиланган қудуқларни аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтириб қўйиш талабларини, шунингдек консервация вақтида конларни, қазилаётган жойларни ва бурғиланган қудуқларни муҳофаза этиш талабларини бажармаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузиш
Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини топилган фойдали қазилмалар захираларига ёки фойдали қазилмалар қазиб олиш корхоналари, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш шароитларига нотўғри баҳо берилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган тарзда бузиш, ер ости бойликларини кейинги геологик жиҳатдан ўрганишда ва конларни ишга солишда зарур бўлган геологик ҳужжатларни, фойдали қазилма намуналари дубликатларини ва кернларини йўқотиб қўйиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 29 январда 304-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
72-модда. Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш, ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантириш, сув ўзи чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялаш ёки йўқ қилиш чораларини кўрмаслик, сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувларининг ифлосланиши ёки уларнинг сифати ёмонлашиши манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалик иншоотлари ва бошқа объектларни жойлаштириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
73-модда. Зарарли моддалар ва қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд этиш мажбуриятларини бажармаслик
Кема ёки бошқа сузиш воситаси капитани ёки бошлиқлар таркибига мансуб бошқа шахслар томонидан зарарли моддалар ёки қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
74-модда. Сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Табиий сув манбаларидан (дарё, сой, кўл, булоқ, ер ости сувларидан) сув олиш қоидалари ва лимитларини бузиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган табиий сув манбаларидан сув олишни амалга ошириш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ирригация тармоқларидан сув олиш қоидаларини бузиш тарзида сувдан хўжасизларча фойдаланиш, гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари ва режаларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
75-модда. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш
Сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
76-модда. Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги иншооотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
77-модда. Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Тегишли рухсат олмай туриб иморат солиш, ёғочни қайта ишлаш, омборлар ва бошқа иншоотлар қуриш мақсадида ўрмон фонди ерларидаги дарахтни кундаков қилиш, ўрмон фонди ерларида пичанзорлар ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш ва мол боқиш, дренаж тизимларини ва йўлларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуни.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78-модда. Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш тартибини бузиш
Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартибини, шунингдек ўрмон кесиш чиптаси (ордери)да ёки ўрмон чиптасида белгиланган бошқа талабларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш Қоидалари.
79-модда. Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш
Дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
80-модда. Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш
Ўрмонларни тиклаш, уларнинг ҳолатини ва тури таркибини яхшилашга, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга, шунингдек етилган ёғоч захираларидан фойдаланишга оид қоидалар ва йўриқномаларни бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби.
81-модда. Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёхуд шундай ўсимликларнинг илдизлари, поялари, шохлари, барглари, гуллари, мевалари ва уруғларини ўзбошимчалик билан йиғиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақини иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон «Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 937-XII-сонли «Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сонли қарори билан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисида»ги низом.
82-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тартибини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўриқхонаси тартибини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат миллий табиат боғлари, буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, сувни муҳофаза қилиш тегралари, курорт табиий ҳудудлари, ботаника боғлари, дендрология ва алоҳида муҳофаза этиладиган ўзга ҳудудлар тартибини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
83-модда. Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш
Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
84-модда. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш
Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
85-модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий таъсир кўрсатиш ёки атмосфера ҳавосидан белгиланган талабларни бузган ҳолда фойдаланиш
Ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш; атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатиш; махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлаш; қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳолларда бундай рухсатни олмай туриб атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, худди шунингдек ноқулай метеорологик шароит даврида атмосферанинг ифлосланганлик даражаси ортиб кетишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлашни камайтириш чора-тадбирларини тўлиқ ҳажмда бажармаганлик; бундай моддаларни ёппасига чиқариб ташлашларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан белгиланган нормативлардан ортиқча фойдаланиш, худди шунингдек атмосфера ҳавосидан тасдиқланган нормативларсиз ёки махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз фойдаланиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 7 августдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари (0053-23-сон СанҚваН), Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2024 йил 18 ноябрдаги 19-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги Йўриқнома», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида Низом», Ўзбекистон Республикаси Давлат санитар бош врачи Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари томонидан 2005 йил 11 ноябрь, 0191-05-сон билан тасдиқланган «Тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг охирги йўл қўйиладиган ва тахминий йўл қўйиладиган санитар концентрациялари».
(85-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
86-модда. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик
Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун ўрнатилган иншоотлар, ускуналар, аппаратуралардан, шунингдек чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
87-модда. Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтда шовқин ва бошқа физик таъсир даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлатиб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик —
(87-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
88-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик
Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддалар ва бинокорлик материалларини тўплаш, махсус техник қурилмаларсиз очиқ аланга олдириб уларни ёқиш, битум эритишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
89-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитлар ва бошқа дориларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонунининг 28 — 30-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
891-модда. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш
Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда зарарсизлантириш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(891-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
90-модда. Ов қилиш ёки балиқ тутиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
Ов қилиш, балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки усуллар билан ов қилиш ёки балиқ тутиш, шунингдек ов қилиш ёки балиқ тутишнинг бошқа қоидаларини мунтазам равишда бузиш —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга, ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
(90-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Саноат, рўзғор чиқиндилари ва ўзга чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утиллаштириш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш
Саноат, рўзғор чиқиндилари ва ўзга чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утиллаштириш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ёхуд табиий муҳитга зарар етказилса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
92-модда. Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш ва улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш
Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни ва уларнинг кўчиш йўлларини муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш, тўлдириш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш қоидаларни, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, зоологик ва ботаник коллекцияларини бошқа жойга жўнатиш ва чет элга олиб кетиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа ерга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
93-модда. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда олиб келиш
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом»нинг 2-банди.
94-модда. Ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, соғи камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатлар содир этиш
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд уларнинг тухум, увилдир қўядиган инларини, бошпаналарини йўқ қилиш, инларини, уяларини ва бошқа яшаш жойларини бузиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш ёхуд бундай ҳайвонларни овлаш рухсатномасида кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ўлжа қилиш —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
95-модда. Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик
Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларнинг энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
96-модда. Лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз рўёбга чиқариш
Лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз ёхуд унга риоя қилмаган ҳолда рўёбга чиқариш, шунингдек бундай хулосаси бўлмай туриб объектларни маблағ билан таъминлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
IХ боб. САНОАТДАГИ, ҚУРИЛИШДАГИ ВА ИССИҚЛИК ҲАМДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
97-модда. Саноатда ҳамда Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари назорати остидаги бошқа объектларда ишларни бехатар олиб боришга оид қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни бузиш
Саноатда ҳамда Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари назорати остидаги бошқа объектларда ишларни бехатар олиб боришга оид қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(97-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
98-модда. Портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноатда ҳамда Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари назорати остидаги бошқа объектларда портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, нормалари ҳамда йўриқномаларини бузиш —
(98-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 3, 78-сон қарори билан тасдиқлаган «Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқнома», Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат», Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 27 август 01-1028-сон ва 1012-1/2504-сон қарори билан тасдиқланган «Радиация манбалари, ядровий қурилмалар, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва улар сақланадиган жойларни физик ҳимоя қилиш қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом» ва «Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 19 апрелдаги 61-сон «Ўзбекистон Республикасида радиоактив чиқиндилар билан ишлаш ва уларни узоқ муддатли сақлаш бўйича низом».
99-модда. Қурилиш нормалари ва қоидаларини бузиш
Ишларни бажариш ва қабул қилиб олиш вақтида қурилиш нормалари ва қоидаларини, техник шартларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш, шунингдек шаҳарлар ва туман марказларини режалаштириш ҳамда қуриш юзасидан тасдиқланган лойиҳаларни қабул қилиб олиш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
100-модда. Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш учун, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(100-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
101-модда. Рўзғорда электр, иссиқлик энергияси ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўзғорда электр, иссиқлик энергияси ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, электр, иссиқлик энергияси ёки газ тармоқларини ўзбошимчалик билан улаб олиш —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(101-модданинг биринчи ва иккинчи қисмининг санкциялари Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
102-модда. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
1000 вольтгача кучланишли электр тармоқларини (ҳаво, ер ости ва сув ости электр узатиш, киритма ва тақсимлаш қурилмаларини) муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1000 вольтдан ортиқ кучланишли электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари.
103-модда. Газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар
Газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш ёхуд газ учун ажратилган фондларни ошириб юбориш ёки газ истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфлашнинг тасдиқланган солиштирма нормаларисиз газ сарфлаш ёки бундай нормалардан ортиқча сарфлаш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(103-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб ёки газ қўлланиб ҳосил қилинадиган иссиқлик энергияси ва маҳсулотларни ҳисобга олмай туриб ишлатиш ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаси лойиҳасида назарда тутилган газ ёниш жараёнини автомат тарзда бошқариб турувчи воситаларнинг, иссиқлик техникаси назорати асбобларининг ёки газдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан фойдаланиш ускуналарининг бўлмаслиги (бузуқлиги) —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Газ истеъмол қилувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар учун назарда тутилган резерв ёқилғи хўжалигининг ишга тайёр эмаслиги ёки газдан фойдаланиш қурилмаларининг белгиланган резерв ёқилғи турларида ишлашга тайёр эмаслиги —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Х боб. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК, ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Кейинги таҳрирга қаранг.
104-модда. Экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш
Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экинзорларни ёки кўчатзорларни ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситаларида босиб ўтиш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1041-модда. Қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш
Қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1041-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
105-модда. Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган экинларни қўриқлашни таъминлаш чораларини кўрмаганлик
Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган наша ва мойли кўкнор экинларини, мазкур экинлар ҳосилини сақлаш ва қайта ишлаш жойларини қўриқлаш юзасидан белгиланган тартибни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, шунингдек таркибида гиёҳванд моддалар бўлган шундай экинларнинг анғизлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқ қилиб ташлаш чораларини кўрмаганлик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
106-модда. Ёввойи нашани йўқ қилиб юбориш чораларини кўрмаганлик
Тасарруфида ер майдонлари бўлган шахслар томонидан ёввойи нашани йўқ қилиб юбориш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
107-модда. Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг санитария қоидаларини ва бошқа хил қоидаларни бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан заҳарли бегона ўтларга қарши кураш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
108-модда. Карантин текширувидан ва тегишли тартибда ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет мамлакатлардан келтирилиб, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни чегарадаги дарё портларидан (пристанларидан), темир йўл станцияларидан, автовокзаллардан (автостанциялардан), аэропортлардан ва бошқа чегара пунктларидан ташиб чиқиб кетиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
109-модда. Ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларини ва бошқа ветеринария-санитария қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларини ва бошқа ветеринария-санитария қоидаларини бузиш, эпизоотияларга қарши кураш чораларини кўрмаганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
110-модда. Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари, Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидалари (рўйхат рақами 2373, 21.06.2012 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
111-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
112-модда. Механизаторлар томонидан қишлоқ хўжалик машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Механизаторлар томонидан тракторлар, комбайнлар ва бошқа хил ўзиюрар қишлоқ хўжалик машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга ёки механизаторларни ушбу машиналарни бошқариш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХI боб. ТРАНСПОРТДАГИ, ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ВА АЛОҚА СОҲАЛАРИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
113-модда. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Темир йўл изларига поездлар қатновининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ашёларни қўйиш, шунингдек темир йўлни, иҳота дарахтларини ва қор тўсиш ғовларини ҳамда бошқа йўл объектларини, сигнал бериш ва алоқа иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Темир йўлдан от-арава ҳайдаб ўтиш ва чорва молларни ҳайдаб ўтиш, чорва молларни темир йўл яқинида боқиш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Темир йўл транспортига юк ортиш вақтида белгиланган габаритларга риоя қилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Темир йўлларни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш —
энг кам иш ҳақининг йигирмадан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан темир йўл изини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2022 йил 27 июлдаги 3376-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
114-модда. Темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Зарурат бўлмай туриб, ўзбошимчалик билан поездни тўхтатиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юк поездларида ўзбошимчалик билан юриш, поезд юриб кетаётганда поездга чиқиш ва поезддан тушиш, вагонларнинг зинапояларида ва томларида кетиш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
115-модда. Метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Метрополитендан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
116-модда. Учиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Аэродром минтақасида аэродромларни аниқлаш учун қабул қилинган белгилар ва қурилмаларга ўхшаш бирон бир белги ва қурилмалар ўрнатиш ёки аэропорт, аэродром маъмуриятининг рухсатисиз пиротехника буюмларини ёқиш ёхуд ҳаво кемаларининг учиши учун хавфли бўлган ва паррандаларнинг кўплаб йиғилишига сабаб бўлувчи объектлар қуриш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги аниқлаш белгилари ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маст ҳолдаги экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш —
экипаж аъзоларини ҳаво кемасини бошқаришга ижозат бериш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
117-модда. Ҳаво кемасида юриш-туриш қоидаларини бузиш
Ҳаво кемасида бўлган шахсларнинг кема командири фармойишларини бажармаслиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга, кинога, видеога олиш, шунингдек радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
фото-киноплёнка ёки видеокассеталар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
118-модда. Сув транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Сув транспорти соҳасида кемаларнинг портга кириши ва портдан чиқиши, порт сувларида кемаларнинг ҳаракати ва туриши ҳамда шатакка олиниши қоидаларини ёхуд сигнал чироқлари бериш, товуш сигналлар, шунингдек кўрилма ва кундузги сигналлар алмашинишнинг белгиланган тартибини бузиш ёки кема йўлига балиқ тутиш қурилмаларини ўрнатиш —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Порт сувларида тегишли рухсати бўлмай туриб ғаввослик ишларини бажариш, шундай ишларни олиб борган чоғда сигналлар бериш қоидаларига риоя қилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув транспортида хавфсизликни таъминловчи сигнал ва алоқа иншоотлари ҳамда қурилмаларини шикастлантириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 204-сон «Чет эл ноҳарбий кемалари ва ҳарбий кемаларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейдларига) кириши ҳамда у ерда бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
119-модда. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси назоратидаги кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
120-модда. Портларда юкларни ортиш, тушириш ва тахлаш қоидаларини бузиш
Портларда юкларни ортиш, тушириш ва тахлаш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
121-модда. Транспорт воситаларининг ички жиҳозларига шикаст етказиш
Локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, худди шунингдек ҳамма турдаги махсус транспортларнинг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
122-модда. Транспортда белгиланмаган жойларда чекиш
Маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездларда, дарё ва ҳаво кемаларида белгиланмаган жойларда чекиш, шунингдек шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан, тамбурларида), шаҳар ва шаҳарлараро автобусларда, таксиларда, маршрут таксиларида ва шаҳар электр транспортида чекиш —
энг кам иш ҳақининг йигирмадан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
123-модда. Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш
Поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
124-модда. Транспортда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Транспортда белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги —
энг кам иш ҳақининг йигирмадан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган транспорт воситаларини бошқариши —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳайдовчиларнинг давлат техника кўригидан ўтмаган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёхуд тормоз тизимида ёки руль бошқарувида ёхуд уловчи қурилмада носозлиги бўлган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормадан ортиқ бўлган ёхуд тегишли рухсати бўлмай туриб қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган ёхуд давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини бошқариш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 136, 139, 140, 141-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, бошқа хил ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
126-модда. Кўзгусимон ва туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ностандарт ойналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўзгусимон, шунингдек тегишли давлат стандартларида белгиланган нормаларни бузган ҳолда тайёрланган туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(126-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(126-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 3091).
127-модда. Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(127-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(127-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 23-боби.
128-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳаракат тезлигини ошириб юбориши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя қилмаслиги
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслиги, пиёдалар йўлкасидан юргизиши, устунлик берувчи, тақиқловчи ва кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига, йўлнинг ҳаракат қисмидаги ҳаракатда ўтказиб юборишни кўрсатувчи чизиқларга риоя этмаслиги, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, жамоат транспорти тўхтайдиган бекатлар ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш қоидаларини, сутканинг қоронғу даврида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, шунингдек йўловчиларга лой сачратиши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир йил мобайнида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан учтасини содир этиш, худди шунингдек тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериш ёхуд авария ҳолати юзага келишига олиб борган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизликлари ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этиш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бир йил мобайнида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан тўрттасини ва ундан кўпроғини содир этиш —
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(128-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм янги таҳририда ва тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
129-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
130-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(130-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
131-модда. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —
энг кам иш ҳақининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(131-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
132-модда. Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши
Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмдаги кемаларни маст ҳолда бошқариши, шунингдек кичик ҳажмли кемаларни бошқаришни алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолдаги шахсларга топшириш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
133-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Анча миқдордаги моддий зарар деганда, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан ошиб кетган зарар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
134-модда. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
135-модда. Бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони, ишончнома, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги ёки транспорт воситасига тааллуқли ўзга ҳужжатлар ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
136-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(136-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
137-модда. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш
Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача маҳрум этишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
138-модда. Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳаракат қоидаларини бузиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, аравакашлар ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши авария ҳолатини вужудга келтирса, —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
139-модда. Носоз транспорт воситаларини йўлга чиқариш ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш
Носозлиги туфайли фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсат олмай туриб қайта жиҳозланган ёхуд кўзгусимон, шунингдек белгиланган нормаларни бузган ҳолда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойна ўрнатилган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёхуд техника кўригидан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш —
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
140-модда. Маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш
Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
141-модда. Транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш
Ҳайдовчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
142-модда. Хавфли моддалар ва ашёларни транспортда ташиш қоидаларини бузиш
Темир йўл, ҳаво ва сув транспортида қўл юки сифатида ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198)», Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари».
Юк сақлаш камерасига портловчи, тез алангаланувчи, заҳарли ва бадбўй моддалар ва ашёларни топшириш —
ана шу моддалар ва ашёларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиб ёки олиб қўймай ёхуд мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Троллейбусда, трамвайда, метрополитенда, автобусда, маршрут таксисида портловчи, тез алангаланувчи, заҳарловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
143-модда. Кира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш
Троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда, маршрут таксисида кира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш —
ҳар бир юк жойи учун энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
144-модда. Транспортда чиптасиз юриш
Йўловчининг транспортда чиптасиз юриши, ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш:
а) шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади,
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, —
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш —
энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўловчиларнинг самолётда чиптасиз юриши —
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳарлараро қатнайдиган автобусда чиптасиз юриш —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
145-модда. Йўловчиларни чиптасиз ташиш
Ҳаво, темир йўл транспортида йўловчиларни чиптасиз ташиш —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув, автомобиль транспортида ва шаҳар электр транспортида йўловчиларни чиптасиз ташиш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
146-модда. Ҳаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортида юкларнинг сақланишини таъминлаш қоидаларини бузиш
Темир йўлнинг юк ташиш учун мўлжалланган қатнов таркибига, контейнерларга, сузувчи ва бошқа транспорт воситаларига, шунингдек юк ташувчи мосламаларга шикаст етказиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемалари, юк вагонлари, автомобиллар, автомобиль тиркамалари, контейнерларнинг, сузувчи воситалар трюмлари ва бошқа юкхоналарининг пломбаларига ва бекиткич қурилмаларига шикаст етказиш, уларнинг пломбаларини бузиш, айрим юк ўринларига ва юк ўрамаларига, пакетларига, юк қўраларининг, темир йўл станцияларининг, юк автомобиллари станцияларининг, контейнер пунктларининг (майдончаларининг), портларнинг (пристанларнинг) ва юк ташиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажариш учун фойдаланиладиган омборларнинг тўсиқларига шикаст етказиш, шунингдек тегишли рухсати бўлмай туриб юк қўраларига, контейнер пунктларига (майдончаларига), портлар (пристанлар), шлюзларнинг юк турган ҳудудларига (жойларига) ва юқорида зикр этилган омборларга кириш —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортида юкларнинг бут сақланишини таъминлаш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(146-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
147-модда. Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан халал бериш, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида тақиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
148-модда. Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларда темир йўл органлари ва йўл органлари билан келишмай туриб ерни ҳайдаш, ўт ўриш, дарахт кесиш ва уларга шикаст етказиш, чимларни олиб ташлаш ва тупроқ олиш, канализация, саноат, мелиорация сувларини ва оқова сувларни сув қочириш иншоотларига ва резервларига оқизиш, шунингдек ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг тўртдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 269-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар), Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1006-сонли «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддаси.
149-модда. Ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиши
Автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташ жойлардаги ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг умум фойдаланишдаги йўллардаги аҳоли пунктлари доирасида, ўзларига бириктириб қўйилган ер майдони чегарасида пиёдалар юрадиган йўлкалар ва улар ўтадиган кўприкчалар қуриш, уларни таъмирлаш ва мунтазам орасталаб туриш мажбуриятларини, шунингдек ўзларига бириктирилган ер майдонидан чиқиш йўлларини ёки умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларига келиб туташадиган йўлларни, шу жумладан кесиб ўтиладиган кўприкларни техник жиҳатдан соз ҳолда ва озода сақлаш мажбуриятларини бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
150-модда. Магистрал қувурларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Магистрал қувурларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш, шунингдек абонентлик қурилмасини электр алоқа тармоқларига улаш
Қувватидан қатъи назар радиоузаткич шохобчасини рухсатсиз ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш—
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш —
абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
152-модда. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартибини бузиш
Радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрларига риоя этмаслик, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваргача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни тайёрлаш, олиш, сотиш ёки ўзгага доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини бузиш —
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(152-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
153-модда. Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат тармоқ стандартларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат тармоқ стандартларини, давлат алоқа тармоғи билан боғланадиган симли электр алоқа воситаларининг, радионурланишларининг параметрларини бузиш —
(153-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
154-модда. Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Алоқа йўллари ва иншоотларини, шунингдек алоқа йўли ва кабель иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, —
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(154-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
155-модда. Ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ахборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсатсиз кириб олишда ифодаланган ахборот ва ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимларининг ишини бузишга олиб келган худди шундай ҳуқуқбузарлик, худди шунингдек кириш чекланган ахборот тизимларини ахборот-ҳисоблаш тармоқларига улаш чоғида тегишли ҳимоя чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қонунга хилоф равишда улаш, бу тармоқларга тегишли ҳимоя чораларини кўрмасдан уланиш, худди шунингдек улардан маълумотларни қонунга хилоф равишда олиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури ёки маълумотлар базасини ўз номидан чиқариш ёхуд қонунга хилоф равишда ундан нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
156-модда. Автомат телефонларни шикастлантириш
Автомат телефонларни шикастлантириш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХII боб. ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРАР ЖОЙ ҲУҚУҚЛАРИГА ТААЛЛУҚЛИ, КОММУНАЛ ХИЗМАТ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
157-модда. Ҳисобга олиш тартибини ҳамда уйларга ва турар жой биноларига кўчиб кириш муддатларини бузиш
Турар жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва фуқароларга турар жой бериш тартибини бузиш, уйларга ва турар жойларга кўчиб киришнинг белгиланган муддатларига риоя қилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
158-модда. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қоидаларини бузиш
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
159-модда. Турар жойлардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш
Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, умум фойдаланадиган жойларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш, кўп квартирали уйлардаги турар жойларда чорва молларни, худди шунингдек одамларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳайвонларни боқиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(159-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
160-модда. Уй-жойларни қуриш қоидаларини бузиш
Фуқароларнинг уй-жойларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(160-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
161-модда. Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
162-модда. Шаҳарлардаги дарахтларни шикастлантириш ёки уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш
Айрим жойларда иморат қураётганда шу ерда ўсиб турган дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш ёки бошқа жойга кўчириш, шунингдек фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз ихтиёрларидаги дов-дарахтларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслиги —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
163-модда. Водопровод ёки канализация тармоқларини ўзбошимчалик билан улаб олиш ва водопровод ёхуд канализациядан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш
Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектларни, шунингдек, ер участкаларини водопровод ёки канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни канализацияга оқизиш ҳамда водопровод ёхуд канализациядан фойдаланиш қоидаларини, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод ёки канализация тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХIII боб. САВДО, ТАДБИРКОРЛИК ВА МОЛИЯ СОҲАЛАРИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
164-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари».
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёнилғи-мойлаш материаллари билан, дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар ёхуд ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи билан тасдиқланган «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
166-модда. Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиши —
молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
молларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш, шунингдек реализация қилиш мақсадида сотиб олиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(166-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
167-модда. Видеоёзувли кассеталарни сотиш ва видео муассасаларнинг ишлаш қоидаларини бузиш
Эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталарни сотиш —
видео кассеталарни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсат олмай туриб видео муассасаларни (видеоёзувли кассеталарни ижарага бериш пунктлари, видеозаллар, кабель телевидениеси студияларини) очиш ёки бундай муассасаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ҳам уларнинг фаолиятни давом эттириши —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Видео муассасаларда эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталардан фойдаланиш —
видеоёзувли кассеталарни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
видеоёзувли кассеталарни ва видео аппаратурани мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
168-модда. Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш
Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
169-модда. Таркибида кимёвий моддаларнинг қолдиғи йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш
Таркибида одамлар ва ҳайвонлар саломатлиги учун зарарли бўлган пестицидлар, минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддаларнинг қолдиқ миқдори йўл қўйилиши мумкин деб белгиланган даражадан ортиқ эканлигини била туриб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, худди шунингдек заҳарли ёввойи ўсимликларни, уларнинг ҳосилини, меваларини, уруғларини, барглари ва илдизларини бозорларда сотиш —
маҳсулотларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
маҳсулотларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
170-модда. Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш —
(170-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
валюта бойликларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-модда. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартибини бузиш
Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб вақтида ёхуд тўлиқ ўтказилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Валюта тушумининг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорларда мажбурий сотишдан бўйин товлаш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(171-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
172-модда. Ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш
Ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
173-модда. Стандарт талабларига ёки техник шартларга жавоб бермайдиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Стандарт талабларига ёки техник шартларга жавоб бермайдиган ва кўплаб заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 931-сон «Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
174-модда. Солиқлар ва бошқа тўловлар тўлашдан бўйин товлаш
Солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(174-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
175-модда. Солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, шунингдек солиқларни, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ва бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа тўловларнинг миқдорини камайтиришга олиб келса, —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг IV бўлими (Солиқ тўловчиларни ва солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкасса топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органларида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларини очиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюджетга тўловлар бўйича қарзи бўлган корхоналарга ўз вақтида инкасса топшириқномасини тақдим этмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунини таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1751-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сон «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 9-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1752-модда. Бюджет интизомини бузиш
Бюджет интизомини бузиш, яъни бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш, шундай муассасалар ва ташкилотларда харажатлар қисми бўйича бюджетдан ажратилган маблағларнинг лимитлардан ортиб кетиши, штат-смета интизомини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари бериш банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда кечиктирилганлиги —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1752-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1753-модда. Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш
Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1753-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1754-модда. Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш
Иш ҳақини тақиқланган шаклларда (алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек рўйхати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа товарлар тарзида) тўлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1754-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1761-модда. Шартнома интизомини бузиш
Шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1761-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 670-I-сонли «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суд Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
176-модда. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузиш
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савдо ёки воситачилик фаолиятини рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаган ҳолда амалга ошириш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар анча миқдорда содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(176-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1762-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг манзили, банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш—
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1762-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га 7-илова Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) шарт бўлган ўзгартиришлари ва қўшимчаларининг рўйхати.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси.
177-модда. Маҳсулот белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш
Бир хил маҳсулотларни белгилаш учун маҳсулот белгисидан ёки хизмат кўрсатиш белгисидан ёхуд унга ўхшаш белгидан маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузган ҳолда фойдаланиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
178-модда. Монополияга қарши қаратилган қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Монополияга қарши қаратилган фаолиятни амалга оширувчи ваколатли органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки уларга атайин нотўғри маълумотлар тақдим этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Монополияга қарши фаолиятни амалга оширишга ваколатли органнинг қоидабузарликни тугатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги талабларини ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(178-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1781-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Рекламага тааллуқли маълумотларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик, шунингдек реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмаларни ўз муддатида бажармаганлик —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя этмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1781-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
179-модда. Аудиторнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яшириши
Аудиторнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг топшириғига биноан аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида аниқланган қонун ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоб-китоби юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот ҳужжатларини тайёрлашга доир талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1791-модда. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1791-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонуннинг 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХIV боб. ОДИЛ СУДЛОВГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
180-модда. Судга ҳурматсизлик қилиш
Гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
181-модда. Суднинг хусусий ажрими (қарори) бўйича чоралар кўрмаслик
Мансабдор шахс томонидан суд чиқарган хусусий ажримни (қарорни) кўриб чиқмаслик ёхуд ажримда (қарорда) кўрсатилган қонунни бузиш ҳолларини бартараф этиш чораларини кўрмаслик, худди шунингдек хусусий ажримга (қарорга) ўз вақтида жавоб бермаслик —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жиноят-процессуал кодекси 271-моддасининг саккизинчи хатбошиси, 298, 299-моддалари.
182-модда. Халқ маслаҳатчисининг судга боришига тўсқинлик қилиш
Мансабдор шахснинг халқ маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун судга боришига тўсқинлик қилиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХV боб. ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
183-модда. Майда безорилик
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
184-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш —
материалларни ҳамда уларни тайёрлаш ва тарқатишнинг тегишли воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(184-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1841-модда. Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1841-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
185-модда. Ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш
Ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш —
қурол ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1861-модда. Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1861-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
186-модда. Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши
Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотишга мўлжалланган ашёларни ва тайёрлаш воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(186-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
(1861-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
187-модда. Жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш
Кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, боғларда, барча турдаги жамоат транспортида ҳамда спиртли ичимликларни қуйиб сотишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан бошқа жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
188-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
Вояга етмаган шахсни тиламчиликка, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
189-модда. Порнографик мазмундаги материалларни тарқатиш
Порнографик мазмундаги асарлар, босма нашрлар, ашёларнинг тасвирлари, кино-видео фильмлар, телерадио дастурлар, видео ва овоз ёзувли материаллар, кино-фото материаллар ва бошқа маҳсулотларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш —
мазкур материалларни, шунингдек уларни тайёрлаш ва тарқатиш воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
190-модда. Фоҳишалик билан шуғулланиш
Фоҳишалик билан шуғулланиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
191-модда. Қимор ўйнаш
Белгиланган тартибни бузиб пул, ашё ва бошқа хил қимматбаҳо нарсаларни тикиб қимор ўйнаш —
қимор ўйини буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш
Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Турар жой биноларида, жамоат бинолари ва уй - жой қурилиши худудларида рухсат этиладиган шовқин меъёрларидан ошмаслигини таъминлашга қўйиладиган санитария қоидалари ва нормалари (Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Б.И.Ниязматов 2009 йил 19 июнь 0267-09-сон).
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХVI боб. БОШҚАРУВНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
193-модда. Депутатлик фаолиятининг кафолатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари депутатлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслиги, уларнинг ишига тўсқинлик қилиши, уларга атайлаб сохта маълумот бериши, депутатлик фаолиятининг кафолатларини бузиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
194-модда. Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Милиция ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, милицияга бориш ёки кўрсатилган муддатда милицияда бўлишдан иборат қонуний талабларини бажармай милицияга келмаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд милиция ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
195-модда. Милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Милиция ходимининг ўз вазифаларини бажаришга тааллуқли қонуний талабларини бажармасликка ҳар қандай кўринишда омма олдида даъват қилиш, худди шунингдек милиция ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида атайин сохта уйдирмаларни тарқатиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
196-модда. Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
197-модда. Прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик
Далолатнома ва бошқа зарур ҳужжатлар, материаллар ва маълумотлар тақдим этишнинг текширишлар ва тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этишда, прокуратурага келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлашда ифодаланган прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик, худди шунингдек прокурор фикри билдирилган ҳужжатларни кўриб чиқмаслик ёки уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик, шунингдек прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон бир таъсир кўрсатганлик —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 257-II-сонли «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
198-модда. Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш
Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
199-модда. Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик
Милиция, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
200-модда. Ўзбошимчалик
Ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
201-модда. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш
Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
202-модда. Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш
Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар, давлат ёки жамоат мулки (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021-модда. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг фаолиятида қатнашишга ундаш
Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг, оқимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2021-модданинг номи ва санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
203-модда. Байроқлар ва вимпеллардан ғайриқонуний фойдаланиш, плакатлар, эмблемалар ва рамзларни тайёрлаш, тарқатиш ёки тақиб юриш
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан жамоат жойларида фойдаланиш, худди шунингдек мазмуни давлат ва жамоат тартибига, фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига зарар етказишга қаратилган плакатлар, эмблемалар ва рамзларни тайёрлаш, тарқатиш ёки тақиб юриш —
мазкур ашёларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой эмблемалари ва фарқловчи белгиларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелдаги 615-II-сон «Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
204-модда. Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш
Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
205-модда. Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш
Фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда миш-мишлар тарқатиш ва ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи ёки миллий адоватни авж олдирувчи бошқа ҳаракатлар, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз қонуний ҳуқуқлари ва бурчларини амалга оширишларига фаол тўсқинлик қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимининг, ҳарбий хизматчи ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган бошқа шахсларнинг қонуний фармойиши ёки талабига қасддан бўйсунмаслик ёхуд жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузадиган бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар ёки маъмурий назорат қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўттиз суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
206-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат қоидаларини бузиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси, «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
207-модда. Вояга етмаганни қаровга олиш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни бажармаслик
Ота-оналарнинг, уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, болалар муассасалари раҳбарларининг ўз қаровига олган вояга етмаганга нисбатан ўзлари қабул қилган ёзма мажбуриятларни бажармаслиги —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
208-модда. Кафилнинг ёзма мажбуриятни бажармаслиги
Кафилнинг ёзма мажбуриятни бажармаслиги, олдини олиш учун шахсий кафолат қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилишига олиб келган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 251-моддаси.
209-модда. Давлат мукофотларига нисбатан қонунга хилоф ҳаракатлар қилиш
Орден, медаль, фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишонини қонунга хилоф равишда тақиб юриш, сотиб олиш, сотиш, айирбошлаш ёки бировга бошқача тарзда ҳақ эвазига бериш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
210-модда. Жазони ўташ жойларида, махсус даволаш олдини олиш ёки махсус ўқув-тарбиявий муассасаларда сақланаётган шахсларга тақиқланган нарсаларни бериш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ўташ жойларида, махсус даволаш-олдини олиш ёки махсус ўқув-тарбиявий муассасаларда сақланаётган шахсларга бериш тақиқланган нарсаларни кўрикдан ўтказишдан яшириб бериш ёки бошқа ҳар қандай йўл билан беришга уриниш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
бериш тақиқланган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
211-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 259-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 3 августдаги 147-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақида йўриқнома», Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг «Электростанцияларда ёқилғи узатилишининг портлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори, «Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2014 йил 23 июнда 2596 сон билан рўйхатдан ўтказилган), «Нефть саноатида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2014 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2605), «Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (2015 йил 24 августда 2710-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
212-модда. Стандартларни бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг бузилиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
213-модда. Метрология қоидаларини бузиш
Метрология қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 32-моддаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 31 июлдаги К-2, 102-сон қарори билан тасдиқланган Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш воситаларининг рўйхати.
214-модда. Сертификатлаштириш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
215-модда. Давлат статистик ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш
Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(215-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(215-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2151-модда. Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартибини бузиш
Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни мансабдор шахслар томонидан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига тақдим этмаслик ёки вақтида тақдим этмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2151-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
216-модда. Кимошди савдоси ёки танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш
Давлат корхоналари ва бошқа объектлар хусусийлаштирилиши муносабати билан ёпиқ тендер тарзидаги кимошди савдосида ёки танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш, кимошди савдоси, танлов натижаларини якунлашда талабномаларни ҳисобга олмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
217-модда. Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналарини очиш ҳамда уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш
Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналари ва устахоналарини очиш ва уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Матбаа ускуналари, ҳарфлар, матрицалар, муҳрлар ва штампларни қўлга киритиш, сотиш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг бу қоидаларни бузиши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
218-модда. Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш
Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан ёки уларни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш —
босма ёки бошқа маҳсулотларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
219-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ёки таркибида шундай металл ва тошлар бўлган буюмларнинг муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳамда таркибида шундай металл ва тошлар бўлган буюмларни ишлаб чиқаришда, қайта ишлашда, улардан фойдаланиш чоғида қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, шунингдек уларнинг парчалари ва чиқитларини тўплаш ҳамда давлат жамғармасига топшириш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2191-модда. Рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш
Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш —
рангли металларни, уларнинг парча ва резги-чиқитларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2191-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
220-модда. Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиш
Қурол сақлашга ички ишлар органларидан рухсати бўлган фуқароларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга ёки ҳақини тўлаб шу қуроллар ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
қуроллар ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш учун масъул бўлган ходимларининг уларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек бу ходимларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни бошқа мақсадларда ишлатиши —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2015 йил 23 июлда 2701-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2015 йил 23 июлда 2700-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2015 йил 29 июлда 2702-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2018 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2997).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
221-модда. Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) муддатларини ёки уларни ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) юзасидан белгиланган муддатларни ёки истиқомат жойи ўзгарган тақдирда бундай қуролларни ички ишлар органларида ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
222-модда. Ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаш
Овчилик жамиятидан чиқганликлари муносабати билан ички ишлар органлари ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сақлаш учун берган рухсатини бекор қилган фуқароларнинг бундай қуроллар ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳақини тўлаш шарти билан бу қурол ва ўқ-дориларни олиб қўйиб, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз шахслар яшаб туришига йўл қўйиши —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш, шунингдек фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки уларнинг паспортларини гаровга олиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
224-модда. Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш
Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(224-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
225-модда. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, вақтинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаслиги —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши —
мансабдор шахсга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган фуқаро томонидан мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги, шунингдек уй-жой, транспорт воситалари бериб қўйилиши ёхуд бошқа хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлса, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
226-модда. Чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни сўраб мурожаат этишнинг белгиланган тартибини бузиш —
қонунга хилоф равишда расмийлаштирилган ҳужжатларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибни бузган ҳолда чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
227-модда. Божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш
Божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(227-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
228-модда. Муҳрлар (пломбалар)ни қасддан бузиш ёки юлиб олиш
Ушбу Кодекс 146-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда ваколатли мансабдор шахс қўйган муҳрлар (пломбалар)ни қасддан бузиш ёки юлиб олиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
229-модда. Бўш иш жойларини яшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яшириш, шунингдек ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида бермаслик. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш —
(229-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
230-модда. Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати актларини ёзиш органларига атайин ёлғон маълумотлар бериш ёки тегишли органларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик —
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом».
Кейинги таҳрирга қаранг.
231-модда. Чақирув участкаларида қайд ҳисобидан ўтиши лозим бўлган ёшларнинг рўйхатларини мудофаа ишлари органларига тақдим этмаслик
Ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган шахсларнинг чақирув участкаларида қайд ҳисобидан ўтиши лозим бўлган ёшларнинг рўйхатларини туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига белгиланган муддатда тақдим этмаслиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
232-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни таъминламаганлик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари талаби бўйича чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни ташкил этмаганликлари ёхуд фуқароларнинг чақирув участкаларига ёки йиғин жойларига ўз вақтида боришларига тўсқинлик қилиш —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
233-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг дастлабки ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг, шунингдек уй эгаларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига ва ҳокимликларга уй дафтарларини, чақирилувчилар ёки ҳарбий хизматга мажбур ҳисобланган шахсларнинг қайд қилиш карточкаларини ва ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини ҳарбий ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш учун ўз вақтида тақдим этмаслиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
234-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлик
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари мансабдор шахсларининг ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, ногирон деб топилган барча чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни мудофаа ишлари органларига хабар қилмаганлиги —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш идоралари мансабдор шахсларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг фамилияси, исми, отасининг исмидаги ўзгаришларга оид, уларнинг туғилган санаси ва жойи тўғрисида фуқаролик ҳолати актларини ёзиш дафтарига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги, шунингдек чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг вафотини қайд этиш ҳоллари тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлиги —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
235-модда. Ҳарбий ҳисобдан ўтиш қоидаларини бузиш
Фуқароларнинг мудофаа ишлари органларига чақирув участкаси қайд ҳисобидан ўтиш учун чақирув бўйича узрли сабабларсиз келмаганлиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузиши, шунингдек чақирув бўйича мудофаа ишлари органларига узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ёки турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қаерда ҳарбий ҳисобда турган бўлса, шу органга ўз вақтида маълум қилмаслиги —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси.
236-модда. Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини қасддан яроқсизлантириш ёки уларни бепарволик туфайли йўқотиш
Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини (ҳарбий билетни, муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномасини ҳамда чақирув участкасида қайд этилганлик тўғрисидаги гувоҳномани) қасддан яроқсизлантириш ёки бепарволик билан сақлаш уларнинг йўқолишига олиб келса —
энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
237-модда. Ҳарбий хизматга ёки муқобил хизматга чақирилишдан бош тортиш
Муддатли ҳарбий хизматга ёки муқобил хизматга чақирилишдан бош тортиш —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
238-модда. Муқобил хизмат хизматчисининг ўз вазифаларини бажармаслиги
Муқобил хизматни ўтаётган шахснинг ўз вазифаларини бажармаслиги —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси.
239-модда. Ҳарбий хизматга мажбурнинг ўқув ёки синов йиғинларидан бош тортиши
Ҳарбий хизматга мажбурнинг ўқув ёки синов йиғинларидан бош тортиши —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш —
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш
Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2292-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
УЧИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШГА ВАКОЛАТИ БЎЛГАН ОРГАНЛАР (МАНСАБДОР ШАХСЛАР)
ХVII боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
242-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси, хўжалик судлари;
(242-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги маъмурий комиссиялар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссиялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) ички ишлар (милиция) органлари (мансабдор шахслари), давлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари) ва ушбу Кодекс билан ваколат берилган бошқа органлар (мансабдор шахслар) кўриб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
243-модда. Маъмурий комиссиялар ва вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияларнинг ваколатлари
Маъмурий комиссиялар ва вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар ўз ваколатларига кирадиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби аъзоларининг камида ярми бўлганида кўриб чиқишга ҳамда ушбу Кодекснинг Махсус қисмида кўзда тутилган маъмурий жазоларни ўз ваколатлари доирасида қўллашга ва оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
244-модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ушбу Кодекснинг 242-моддаси 4-бандида кўрсатилган органлар номидан кўриб чиқувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазо чораларини ўз ваколатлари доирасида ва фақат хизмат бурчини бажариб турган чоғдагина қўлланишлари мумкин.
ХVIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИНГ ТААЛЛУҚЛИЛИГИ
245-модда. Маъмурий ишлар бўйича судьялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ишлар бўйича судьялар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 52, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларига зарар етказишга оид қисми), 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисми), 119-модданинг иккинчи қисми, 127-моддасининг иккинчи қисми, 128-моддасининг тўртинчи қисми, 129-моддасининг иккинчи қисми, 130-моддасининг иккинчи қисми, 131-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари, 132, 133, 134-моддалари, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисми, 146-моддасининг учинчи қисмида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, тахта тўшамали кўприкларда чекиш учун), 149, 150-моддалари, 151-моддасининг иккинчи қисми, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисми, 155, 157, 158, 159, 160, 161, 163-моддалари, 164-моддасининг иккинчи қисми, 166, 167, 169, 170-моддалари, 171-моддасининг биринчи қисми, 173-моддасида, 175-моддасининг бешинчи қисми, 1751, 1753-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи қисми, 177, 179, 180, 181, 182, 183, 184, 1841, 185, 186, 1861-моддалари, 187-моддасининг иккинчи қисми, 189, 190, 191, 193, 194, 195, 196, 197, 198, 199, 200, 201, 202, 2021, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 216, 217, 218, 2191-моддалари, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 222, 226, 227-моддалари, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этишга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 240, 241, 2411-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
(245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ишлар бўйича судьялар, башарти ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам бевосита кўриб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2451-модда. Хўжалик судлари
Хўжалик судлари хўжалик низоларини ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекс 175-моддасининг 3-қисмида, 1761, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
(2451-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
246-модда. Маъмурий комиссиялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман марказидан олисда ва бориш қийин бўлган ердаги шаҳарча, қишлоқ ва овуллардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошида тузилган маъмурий комиссиялар ушбу Кодекснинг 56, 60, 64, 65, 69, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 148-моддаси (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекиш учун), 149, 159, 160, 161, 163, 186, 187, 188, 200, 203, 209, 231, 232, 234, 235, 236, 238-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(246-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
247-модда. Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар
Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссиялари вояга етмаган шахслар томонидан ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилганидан бўлак содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. Ушбу Кодекснинг 61, 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 136, 137, 138, 183, 184, 185, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар мазкур ишлар келиб тушган орган (мансабдор шахс) ишни шу комиссиялар қараб чиқиши учун топширган ҳоллардагина кўриб чиқадилар. Вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ушбу Кодекснинг 47, 188-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
248-модда. Ички ишлар (милиция) органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларига ушбу Кодекс 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари, 114, 115-моддалари, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 121, 122, 123, 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 135, 136, 138, 139, 140, 141, 142-моддалари (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки мусодара қилиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланиш белгиланган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно), 144, 145-моддалари, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147, 156, 161, 183-моддалари, 187-моддасининг биринчи қисми, 188-моддаси (вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ишлар бундан мустасно), 192, 204, 205-моддалари, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 221, 223, 224, 225-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(248-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Қуйидагилар ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ушбу Кодекснинг 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114-моддасида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123, 142, 144, 145-моддалари, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156, 183, 188, 191, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 224, 225-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туман, шаҳар, шаҳардаги туман ва транспортдаги ички ишлар бўлимлари (бошқармалар) бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ички ишлар органлари тизимидаги милициянинг ҳудудий (транспорт) бўлинмалари бошлиқлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(248-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
2) ушбу Кодекснинг 113-моддаси биринчи қисмида, 114-моддаси биринчи қисмида, 115-моддасида, 121-моддасининг иккинчи қисмида, 122, 123, 156, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — метрополитенни муҳофаза қилиш бўйича ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) ушбу Кодекснинг 225-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг, ички ишлар органларининг чет элга чиқиш, келиш ва фуқаролик бўлимлари (бошқармалари)нинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) Ушбу Кодекснинг 122, 123-моддалари, 127-моддаси (мақсадсиз овозли сигнал бериш қисмида), 161-моддаси (фуқароларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисми, 191, 221-моддалари, 223-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — милиция участкаси бошлиқлари, милициянинг участка катта инспекторлари ва участка инспекторлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 131-моддасининг учинчи қисмида, 135-моддасида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — Давлат автомобиль назорати бўлинмаси (бўлими, бошқармаси) бошлиғи ёки унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт катта инспектори (инспектори), туман, шаҳар, шаҳардаги туман ички ишлар бўлими (бошқармаси)да Давлат автомобиль назорати бўлинмаси (бўлими) бўлмаган тақдирда — Давлат автомобиль назорати катта инспектори, у бўлмаган тақдирда — ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари;
(248-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати командири ёки унинг ўринбосари;
(248-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) ушбу Кодекснинг 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи қисмида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — давлат автомобиль инспектори, йўл-патруль хизматининг инспектори ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа нормативларга риоя этиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа инспекторлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
249-модда. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари
Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси ёнғиндан сақлаш назорати бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, объектлар ёнғиндан сақлаш назорати бош давлат инспекторлари ва Ўзбекистон Республикаси ёнғиндан сақлаш назорати бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — саккиз бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси ёнғиндан сақлаш назорати бош давлат инспекторининг ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёнғиндан сақлаш назорати бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача миқдорда;
хизмат кўрсатилаётган шаҳарлар, туманлар ва объектларнинг ёнғиндан сақлаш назорати давлат катта инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваригача миқдорда;
хизмат кўрсатилаётган шаҳарлар, туманлар ва объектларнинг ёнғиндан сақлаш назорати давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваригача миқдорда жарима солишга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
250-модда. Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекснинг 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 122, 123, 124, 142, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(250-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Метрополитен органларига ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
станция бошлиғи ва унинг ўринбосари, вокзал бошлиғи ва унинг ўринбосари, локомотив (вагон) депосининг бошлиғи, йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири);
йўловчилар поездининг назоратчи-тафтишчиси, йўловчилар поездининг тафтишчи-йўриқчиси, даромадларни назорат қилиш бўйича тафтишчи, йўл устаси, йўл дистанцияси бошлиғи, сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғи;
ҳарбийлаштирилган соқчилик бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи.
Йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири), йўл устаси, бўлинма (қоровул), команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи, бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи соладиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдоридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
251-модда. Ҳаво транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво транспорти органларига ушбу Кодекснинг 53, 121, 122, 124, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳаво транспортидаги ҳуқуқбузарлик қисми), 116-моддасида (фуқаролар авиацияси органлари қарамоғидаги аэродромларда ёки ана шундай аэродромлар жойлашган ҳудудда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун), 117-моддасида, 142-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 144-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(251-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
Миллий авиакомпаниянинг Бош директори ва унинг ўринбосарлари, авиакомпания учиш мажмуининг директори ва унинг ўринбосари, аэропортда йўловчи ва юк ташиш хизмати бошлиғи, авиакомпания Бош инспекцияси бошлиғи, Бош инспекция бўлим бошлиқлари ва назоратчиси, ҳаво кемаси командири;
Миллий авиакомпания назорат-тафтиш бўлимининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, шу бўлимнинг тафтишчилари, Миллий авиакомпаниянинг тиббий-санитария хизмати бошлиғи;
аэропортнинг ҳарбийлаштирилган соқчилик отряди ва алоҳида командасининг бошлиғи.
Фуқаролар авиацияси бошқармаси (ҳудудий бошқармаси) назорат-тафтиш бўлимининг катта тафтишчиси, тижорат тафтишчиси, тафтишчиси, авиакорхона (аэропорт) йўловчи ва юк ташишни ташкил этиш хизматининг бошлиғи, фуқаролар авиацияси санитария-эпидемиология станциясининг бош врачи, авиакорхона (аэропорт) ҳарбийлаштирилган соқчилик алоҳида командасининг бошлиғи соладиган жарима миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдоридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
252-модда. Сув транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув транспорти органларига ушбу Кодекснинг 53, 121, 122, 124, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (сув транспортидаги ҳуқуқбузарлик учун), 118, 120-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(252-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Порт бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, пристань ва вокзалларнинг бошлиқлари, порт, пристань ва вокзалларнинг навбатчи маъмурлари, порт ҳудудлари бошлиқлари ва шлюз бошлиқлари, кемаларнинг капитанлари, уларнинг ёрдамчилари ва штурманлари, кема қатнови инспекцияларининг катта инспекторлари ва инспекторлари, кема тафтишчилари, порт, пристань жойлашган ердаги ҳарбийлаштирилган идоравий соқчилигининг юқори мансабдор шахси (бирлашган отряд бошлиғи, отряд бошлиғи, командир, ёнғиндан сақлаш йўриқчиси) сув транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
253-модда. Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикасининг Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекцияси органларига ушбу Кодекс 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекциясининг бошқармаси (бўлими) бошлиғи ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекторлари Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
254-модда. Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органларига ушбу Кодекснинг 121, 122, 123, 124, 142, 143, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида содир этилган ҳуқуқбузарликлар қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(254-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти назоратчи-тафтишчилари, чипта текширувчилари ва тегишли ваколати бўлган бошқа ходимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
255-модда. Меҳнат бўйича ҳуқуқий ва техник инспекторлар
Меҳнат бўйича ҳуқуқий ва техник инспекторлар ушбу Кодекснинг 49, 50, 51, 229-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
Қуйидагилар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораси қўлланишга ҳақлидирлар:
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун — меҳнат бўйича ҳуқуқий инспекторлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари ҳамда касаба уюшмаларининг меҳнат бўйича техник инспекторлари;
меҳнат нормалари ва меҳнат шарт-шароитлари қоидаларини бузганлик учун — меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси мансабдор шахслари.
(255-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
256-модда. Мудофаа вазирлиги органлари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 128-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 130-моддасида, 131-моддасининг иккинчи қисмида, 135, 136, 138, 139, 140, 141-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган), 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
ушбу Кодекснинг 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари ва туман (шаҳар) муқобил хизмат бўлимлари бошлиқлари;
ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 128-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 130-моддасида, 131-моддасининг иккинчи қисмида, 135, 136, 138, 139, 140, 141-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — ҳарбий автомобиль инспекциясининг бошлиғи, катта инспектори, инспектори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар содир этган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда белгилаб қўядиган тартибда ҳарбий автомобиль инспекциясига юборилади.
257-модда. Давлат санитария назорати органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назорати органларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида, 85-моддасида (атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик учун, агар бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 86, 88, 89, 95-моддаларида (агар атмосфера ҳавосига физикавий таъсир кўрсатилган бўлса ва бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 87-моддасида (автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ҳамда қурилмаларни ишлатиш пайтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиб кетганлиги учун), 96-моддасида (санитария-экологик экспертизаси қисмида), 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(257-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туманларга бўлинган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ва сув транспортидаги ҳавзалар бош давлат санитария врачлари;
туманларнинг, туманларга бўлинмаган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ҳамда сув транспортидаги портлар ва сув йўллари участкалари бош давлат санитария врачлари.
(257-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
258-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (шу жумладан санитария-гигиена қоидаларини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш нормаларини бузганлик) тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар:
Мудофаа вазирлиги бош санитария врачи — марказий санитария-эпидемиология лабораториясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармаси бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (республика санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи), Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бўлимининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи), вилоятлар, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимларининг бош санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари (санитария-эпидемиология станцияларининг бошлиқлари), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлар бошқармасининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосарлари (санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи ва катта эпидемиолог-врач);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий-тиббий хизмат санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
259-модда. Давлат ветеринария назорати органлари
Давлат ветеринария назорати органларига ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар давлат ветеринария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўлланишга ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар (Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари) бош давлат ветеринария инспекторлари, темир йўл бош давлат ветеринария инспектори — энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда;
туманлар, шаҳарларнинг давлат ветеринария инспекторлари, чегара текшируви ветеринария пунктларининг бошлиқлари, дезинфекция-ювиш станциялари ва пунктларидаги ветеринария назорати бошлиқлари, участка ветеринария шифохоналарининг, ветеринария участкаларининг, ветеринария-санитария участкаларининг мудирлари, ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияларининг мудирлари — энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
260-модда. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 55, 70-моддаларида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш қоидалари бундан мустасно), 72-моддасида (термал сувларга доир қисмида), 97, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақлидир:
бош директор ва унинг ўринбосари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
тармоқ инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;
минтақавий кончилик-техник инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда;
давлат инспекторлари — энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда.
(260-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
261-модда. Табиатни муҳофаза қилувчи органлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг иккинчи қисмида (қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисми), 70-моддасида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (термал сувларга доир қисми бундан мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш бундан мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш бундан мустасно), 86, 87, 88, 89-моддаларида (атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш бундан мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экология экспертизаси қисмида), 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бундан мустасно), 162-моддасида, 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(261-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг катта давлат инспекторлари, туманлараро, туманлар, шаҳарлар инспекциясининг бошлиқлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналари ва давлат миллий табиат боғларининг муҳофаза қилиш ходимлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача миқдорда жарима солишга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
262-модда. Божхона органлари
Божхона органларига ушбу Кодекснинг 227-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган акциз маркаси қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотни мусодара қилишга ҳақлидирлар.
(262-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
263-модда. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг давлат инспекция органлари
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимининг давлат алоқа инспекцияси органларига ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154, 156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Давлат алоқа инспекциясининг бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органларининг давлат алоқа инспекциялари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар.
(263-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
264-модда. Давлат солиқ органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари
Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 172, 174-моддаларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 1754-моддасида, 176-моддасининг биринчи қисмида, 1762, 1791-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ органларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, унинг ўринбосари, Департамент ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар бўлимларининг бошлиқлари тегишинча ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидирлар.
(264-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2641-модда. Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси органларига ушбу Кодекснинг 1752-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар.
(2641-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
265-модда. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги қоидаларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларга ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми), 212, 213-моддаларида, 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга доир қисми бундан мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(265-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги қоидаларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси бош давлат инспектори, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи давлат инспекторлари — энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда жарима солишга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
266-модда. Қишлоқ хўжалигидаги машиналар ва қурилмаларнинг техник ҳолатини назорат қилувчи бош давлат инспекцияси органлари
Қишлоқ хўжалигидаги машиналар ва қурилмаларнинг техник ҳолатини назорат қилувчи бош давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 112-моддасида, 139-моддасида (қишлоқ хўжалик техникасига тааллуқли қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қишлоқ хўжалигидаги машиналар ва қурилмаларнинг техник ҳолатини назорат қилувчи бош давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, бош ва етакчи мутахассислари, вилоятлар инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман инспекцияларининг бошлиқлари қишлоқ хўжалигидаги машиналар ва қурилмаларнинг техник ҳолатини назорат қилувчи бош давлат инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини (бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бундан мустасно) қўлланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2661-модда. Ер ресурслари давлат қўмитасининг органлари
Ер ресурслари давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 65-моддасида (ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно), 69-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ер ресурслари давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлари ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2661-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2662-модда. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органлари
«Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 74-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобга олиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузишга оид қисми), 76-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар:
«Ўзсувназорат» республика сув инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар сув инспекцияларининг бошлиқлари, сув инспекцияларининг катта инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
сув инспекцияларининг туман инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2662-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2663-модда. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази органлари
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази органларига ушбу Кодекснинг 1041-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар:
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори — энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат маркази инспекторлари, қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича вилоятлар давлат инспекторлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича туманлар инспекторлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2663-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
267-модда. Иқтисодиёт ва статистика органлари
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва статистика вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистика бош бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман, шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистика бўлимлари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишига ҳақлидирлар.
(267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2671-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органлари
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига ушбу Кодекснинг 2151-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар:
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2671-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
268-модда. Давлат пробир назорати органлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг давлат пробир палатаси органларига ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси давлат пробир палатасининг бошлиғи давлат пробир палатаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2681-модда. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларига ушбу Кодекснинг 178 ва 1781-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2681-модданинг биринчи қисми ва иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Архитектура ва қурилиш органларига ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;
архитектура ва қурилиш ҳудудий органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2682-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
ХIХ боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
269-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари: ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
270-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
271-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар
Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:
1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;
3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;
4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;
6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;
7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;
8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
272-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни фуқароларнинг тенглиги асосида кўриб чиқиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш барча фуқароларнинг жинси, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеи, ирқи, миллати, тили, дини ва эътиқодидан қатъи назар, қонун олдида ва шу ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) олдида тенглиги асосида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
273-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритиладиган тил
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади. Иш юритилаётган тилни билмайдиган иш иштирокчиларига таржимон орқали иш материаллари билан тўлиқ танишиш ва ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш чоғида қатнашиш ҳуқуқи, шунингдек ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
274-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг очиқ кўрилиши
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш очиқ кўрилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқилиши мумкин.
275-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширар экан:
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатишга;
иш материаллари билан танишиб чиқишга;
иш юритиш вақтида органлар (мансабдор шахслар)нинг ҳаракатлари қонунийлигини текширишга;
ишни кўриб чиқишда қатнашишга;
ишни кўриб чиқиш вақтида вужудга келган масалалар хусусида илтимосини баён этишга, хулосалар беришга;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тегишли органлар (мансабдор шахслар) таъсир кўрсатиш чораларини тўғри қўлланганлигини текширишга;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарорга ёки шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига протест келтиришга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар қилишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Кокституциясининг 143-моддаси.
276-модда. Далиллар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар ҳар қандай фактик маълумотлардан иборат бўлиб, органлар (мансабдор шахслар) шу маълумотларга асосланиб маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ёки бермаганлигини, муайян шахснинг уни содир этишда айбдорлигини ва ишни тўғри кўриб чиқиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни қонунда белгиланган тартибда аниқлайди.
Бу маълумотлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида тузилган баённома, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
277-модда. Далилларга баҳо бериш
Орган (мансабдор шахс) далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва объектив жамлаб текширишга асосланган ўзининг ички ишончи билан қонунга амал қилган ҳолда баҳо беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодексининг 73-моддаси.
278-модда. Материалларни прокурорга топшириш
Башарти ишни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, материалларни прокурорга топширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 17-банди.
ХХ боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМА
279-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади.
Ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳолларда баённома тузилмайди.
280-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколати бўлган шахслар
Бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш қонун ҳужжати билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
281-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённоманинг мазмуни
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада: шу баённома тузилган сана ва жой, баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари; ҳуқуқбузарнинг тушунтириши; ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади. Башарти ҳуқуқбузарлик туфайли моддий зарар етказилган бўлса, бу ҳам баённомада кўрсатилади.
Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади; гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса — баённома мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.
Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади.
282-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани жўнатиш
Баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
283-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳоллар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирмаса ва унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан, йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги ишлар юзасидан эса — бир бараваридан ошмаса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳолларда баённома тузилмайди.
(283-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жарима тўлаганлиги тўғрисида айбдорга белгиланган шаклдаги квитанция берилади.
Башарти фуқаро ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса, у ҳолда ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофиқ баённома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
284-модда. Ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш мақсадида, башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик қилинган жойда тузиш мумкин бўлмаса, ҳуқуқбузар милиция ходими ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколатли бошқа шахс томонидан милицияга ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, транспортда юкларни бут сақлашни таъминлаш борасидаги қоидалар, транспортда ёнғиндан сақлаш қоидалари, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш-санитария қоидалари бузилган тақдирда ҳуқуқбузар, агар унда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақда зарур маълумотлар бериши мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса, ваколатли шахс томонидан милицияга ушлаб келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда баённома тузиш мақсадида, башарти ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида аниқлаш мумкин бўлмаса, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ва ундан фойдаланиш устидан назорат олиб борувчи органларнинг ходимлари, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг мансабдор шахслари, шунингдек милиция ходимлари шундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни милицияга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтиришлари мумкин. Ҳуқуқбузар табиатни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари, овчилик жамоатчи инспекторлари, балиқларни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари ва ўрмонларнинг жамоатчи инспекторлари томонидан ҳам ушлаб келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа хил мол-мулкига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда ҳуқуқбузар ҳарбийлаштирилган соқчилик ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳаракатига барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун ҳарбийлаштирилган соқчилик хизмати биносига ёки милицияга ушлаб келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарни олиб келиш иложи борича қисқа муддатда амалга оширилиши лозим.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб келинган шахс бу ерда бир соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.
ХХI боб. МАЪМУРИЙ ЙЎЛ БИЛАН УШЛАБ ТУРИШ, АШЁЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ, АШЁЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ
285-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари
Бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиб бўлинганидан кейин маъмурий ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш, башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тузиш имкони бўлмаган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида мазкур шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туришга, шахсан кўрикдан ўтказишга, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечиришга ва ашё ҳамда ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилади.
Ушбу моддада назарда тутилган мақсадларда шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсан кўрикдан ўтказиш, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечириш ва ашё ҳамда ҳужжатларини олиб қўйиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
286-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисида баённома тузилиб, унда: баённома тузилган сана ва жой, баённома тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ушлаб турилган шахс ҳақидаги маълумотлар; уни ушлаб туриш вақти, жойи ва унинг асослари кўрсатилади.
Баённома уни тузган мансабдор шахс ва ушлаб турилган шахс томонидан имзоланади. Ушлаб турилган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага шу ҳақда ёзиб қўйилади.
Ушлаб турилган шахснинг илтимосига кўра, у ушлаб турилган жой ҳақида унинг қариндош-уруғлари, адвокат, иш ёки ўқиш жойидаги маъмурият хабардор қилиб қўйилади. Вояга етмаган шахс ушлаб турилгани ҳақида унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар албатта хабардор қилинади.
287-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар)
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш бу ишга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ваколат бериб қўйилган органлар (мансабдор шахслар) томонидангина амалга оширилиши мумкин, чунончи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ушбу Кодекснинг 56, 57, 58, 61, 90, 91, 92, 94, 113, 114, 115, 116, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида, 164-моддасининг иккинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 184, 185, 186, 187, 188, 189, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 203, 204, 205, 209, 210, 218, 220, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 228, 240-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан;
(287-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) ушбу Кодекснинг 198, 224-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — чегара қўшинлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) ушбу Кодекснинг 61, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — шу қўриқланадиган объект жойлашган ердаги ҳарбий соқчиликнинг катта мансабдор шахси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) Қуролли Кучлар, чегара ва ички қўшинларининг транспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар ушбу Кодекснинг 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 136, 137, 138, 141-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 91, 92, 93, 94, 162, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;
(287-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекснинг 198, 227-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда — божхона органлари хизматчилари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) ушбу Кодекснинг 194, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ҳарбий патруль томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган (радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг иккинчи қисмида, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи қисмида, 198-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — давлат солиқ органларининг мансабдор шахслари томонидан.
(287-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
288-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Айрим ҳолларда алоҳида зарурат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий йўл билан ушлаб туришнинг бошқача муддатлари белгиланиши мумкин.
Чегара тартибини ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар баённома тузиш учун уч соатгача муддатга ушлаб турилиши мумкин, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса — ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, уч суткагача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 56, 57, 58, 61, 90-моддаларида, 164-моддасининг иккинчи қисми, 170, 183, 184, 191, 194, 195, 201, 204, 205, 206, 210-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд ўзининг шахси тўғрисидаги маълумотларни яширган шахслар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши маъмурий ишлар бўйича судья ёки ички ишлар органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) томонидан кўриб чиқилгунга қадар, лекин 24 соатдан кўп бўлмаган муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса — улар ҳушёр тортган вақтдан бошланади.
289-модда. Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш
Шахсни кўрикдан ўтказиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органлари ва чегара қўшинларининг ваколатли шахслари, Ўзбекистон Республикаси қонунларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунга ваколати бўлган бошқа органлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ашёларни кўздан кечириб чиқиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органларининг, чегара қўшинларининг, солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек тегишли ваколати бўлган органларнинг бошқа ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёларни, ов қилиш ва балиқ тутиш қуролларини, қўлга киритилган маҳсулотлар ва бошқа буюмларни кўздан кечириш, одатда, шу ашё ва буюмлар кимнинг мулки ёки эгалигида бўлса, ўша шахс иштирокида амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, мазкур ашёлар, буюмларни мулкдорсиз (эгасисиз) иккита холис гувоҳ иштирокида ҳам кўздан кечириб чиқилиши мумкин.
Шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш тўғрисида баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисидаги баённомага тегишинча ёзиб қўйилади.
Божхона муассасаларида шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш божхонага доир қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарларни ушлаш, шахсий кўрикдан ўтказиш ёки ашёларини кўздан кечириш вақтида аниқланган ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашёлар бўлмиш ашё ва ҳужжатлар ушбу Кодекснинг 287 ва 289-моддаларида назарда тутилган органларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилади. Олиб қўйилган ашё ва ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилгунга қадар шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳуқуқи берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан белгилаб бериладиган жойларда сақланади, иш кўриб бўлинганидан кейин эса, уни кўриб чиқиш натижаларига қараб, бу ашё ва ҳужжатлар белгиланган тартибда мусодара қилинади ёки эгасига қайтариб берилади ёхуд йўқ қилиб юборилади, ашёлар ҳақ тўлаб олиб қўйилган тақдирда эса — сотиб юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олиб қўйилган орден, медаль, фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишони қонуний эгасига қайтариб берилади, башарти, эгаси номаълум бўлса, унда тегишли органга жўнатилади.
Божхона қоидалари бузилган тақдирда, башарти ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаса, жарима ундирилишини таъминлаш мақсадида унинг ашёлари (қимматли буюмлари) олиб қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашё ва ҳужжатлар олиб қўйилган тақдирда бу хусусда баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд буюмларни кўздан кечириб чиқиш ёки маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳақидаги баённомаларга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар транспорт воситаси, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига, кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талонлар транспорт воситаси ҳайдовчисига, кема бошқарувчисига қайтариб берилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ва ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш эса — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, милиция ходимлари иш кўриб чиқилгунга қадар ўқотар қуролни, шунингдек ўқ-дориларни олиб қўйишга ҳақлидирлар, бу хусусда мазкур қуролнинг марка ёки модели, калибри, туркуми ва тартиб рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан унинг ашёларини олиб қўйиш, шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириб чиқиш жуда зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
291-модда. Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби
Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чунончи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) транспорт воситаларини ҳайдовчилар томонидан ушбу Кодекснинг 125-моддасининг тўртинчи қисмида, 126, 131, 135, 136, 137-моддаларида, 194-моддасида (милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик хусусидаги қисми) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда — ички ишлар органлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Қуролли Кучларнинг, чегара қўшинлари ва ички қўшинларнинг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) ушбу Кодекснинг 60, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ушбу Кодекснинг 198, 227-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб қолинган транспорт воситаларини сақлаш тартиби (Қуролли Кучларнинг, чегара қўшинлари ва ички қўшинларнинг транспорт воситаларидан ташқари) ҳокимлар билан келишиб туриб ички ишлар органлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
292-модда. Транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтказиш
Транспорт воситаларини бошқараётган мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.
Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 3099).
293-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари устидан шикоят бериш
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсни кўрикдан ўтказиш, ашёларни кўздан кечириш, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўздан кечириш, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш, транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш устидан манфаатдор шахс юқори органга (мансабдор шахсга), прокурорга ёки судга шикоят бериши мумкин.
ХХII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШНИ ЮРИТИШДА ҚАТНАШУВЧИ ШАХСЛАР
294-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўлланиш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қатнашиши шарт. Мазкур шахс бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қатнашишдан бўйин товлагани тақдирда у маъмурий ишлар бўйича судьянинг ажримига биноан ички ишлар (милиция) органи томонидан мажбуран олиб келиниши мумкин. Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулот Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш божхона органи томонидан алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
(294-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 231-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 69-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
295-модда. Жабрланувчи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахс жабрланувчи деб топилади.
Жабрланувчи ишга оид ҳамма материаллар билан танишиб чиқишга, кўрсатувлар беришга, далиллар келтиришга, илтимослар қилишга, ишни кўриб чиқиш пайтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимон хизматидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
296-модда. Қонуний вакиллар
Вояга етмаган ёки ўзининг жисмоний нуқсонлари ёхуд руҳий касалликлари сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан ўз ҳуқуқини ўзи амалга оширолмайдиган — маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ёки жабрланувчининг манфаатларини улар учун мазкур шахсларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, эр ёки хотинлари, вояга етган болалари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ифодалашга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуний вакиллар иш материаллари билан танишишга ва манфаатларини ўзлари ифода этаётган шахс номидан илтимослар қилишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидирлар.
297-модда. Адвокат
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда шу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни ушлаб туриш пайтидан бошлаб адвокат қатнашиши мумкин.
Адвокат ишга оид материаллар билан танишиб чиқишга, уни таклиф қилган шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан илтимослар қилишга ва иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
298-модда. Гувоҳ
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича аниқланиши керак бўлган бирон-бир ҳолатдан воқиф бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс шу иш юзасидан гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин.
Ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан гувоҳ кўрсатилган вақтда келиши, ҳаққоний кўрсатувлар бериши, шу иш хусусида ўзига маълум бўлган ҳамма нарсаларни айтиб бериши ва қўйилган саволларга жавоб бериши шарт.
299-модда. Эксперт
Эксперт маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан махсус тушунчага эга бўлиш зарурати туғилган ҳолларда тайинланади.
Эксперт ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақириғи бўйича келиши ва ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан холис хулосалар бериши шарт.
Эксперт экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиб чиқишга, хулоса бериш учун илтимослар қилишга, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) рухсати билан экспертиза предметига оид бўлган саволларни беришга, ишни кўриб чиқиш вақтида қатнашишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
300-модда. Таржимон
Таржимон маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан тайинланади.
Таржимон мазкур органнинг (мансабдор шахснинг) чақириғига биноан келиши, ўзига топширилган таржимани тўла-тўкис ҳамда аниқ бажариши шарт.
301-модда. Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонларнинг қопланиши лозим бўлган харажатлари
Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) ҳузурига келишлари муносабати билан уларнинг қилган харажатлари белгиланган тартибда қопланади.
Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлар сифатида чақирилган шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) ҳузурига келишлари муносабати билан улар ишда бўлмаган вақтда ўз иш жойидаги маоши белгиланган тартибда сақланади.
Эксперт ва таржимон хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллардан ташқари, ўзининг вазифаларини бажарганлиги учун мукофотланиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
302-модда. Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги сабабли фуқарога етказилган зарарни қоплаш
Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.
Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.
ХХIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
303-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрланиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс):
1) мазкур ишни кўриб чиқиш ўзининг ваколат доирасига кириш кирмаслиги;
2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги;
3) ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги;
4) зарур қўшимча материаллар сўраб олинган-олинмаганлиги;
5) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат қилган илтимослар тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
304-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жойи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш шу ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда кўриб чиқилади.
Ушбу Кодекснинг 113-моддасининг бешинчи қисмида, 119, 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 187-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар шундай ҳуқуқбузарликлар содир этилган жойда ёки ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқилади.
Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бошқа жойда кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 5-банди.
305-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 170, 180, 181, 183, 184, 187, 194-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бир сутка мобайнида кўриб чиқилади, ушбу Кодекснинг 164-моддасининг иккинчи қисмида, 201, 202, 203, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ишлар — уч сутка ичида, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ишлар эса — беш сутка ичида кўриб чиқилади.
(305-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
306-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тартиби
Ишни кўриб чиқиш шу ишни кўрувчи органнинг таркибини эълон қилиш ёки мансабдор шахсни таништиришдан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишни кўриб чиқувчи органнинг мажлисида раислик қилувчи ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ўқиб эшиттиради. Мажлисда ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларнинг сўзлари эшитилади, келтирилган далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар ҳал этилади. Ишни кўриб чиқишда прокурор қатнашган тақдирда унинг хулосаси ўқиб эшиттирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 8-банди.
307-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс): маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 10, 11-бандлари.
308-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтида тегишли орган баённома юритади. Унда:
1) мажлис бўлган сана ва жой;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) ишни кўриб чиқувчи органнинг номи ва таркиби;
3) кўрилаётган ишнинг мазмуни;
4) ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
5) ишни кўришда қатнашувчи шахсларнинг тушунтиришлари, уларнинг илтимослари ва бу илтимосларни кўриб чиқиш натижалари;
6) ишни кўриб чиқиш пайтида ўрганилган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттириш тўғрисидаги маълумотлар ва қарор устидан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилганлиги кўрсатилган бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг, жабрланувчининг ва ўзга манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиши қандай бораётганлиги ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мувофиқ равишда юритилувчи баённомада акс эттирилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси тегишинча орган мажлисидаги раислик қилувчи ва котиб томонидан ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
309-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор
Орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан қарор чиқаради.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи; иш кўриб чиқилган сана; иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар; ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни; мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; иш юзасидан қабул қилинган қарор.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодекснинг 242-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи бандларида кўрсатиб ўтилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан маъмурий жазони қўлланиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш пайтида айбдордан етказилган мулкий зарарни ундириб олиш масаласи ҳам ҳал этиладиган бўлса, иш юзасидан чиқарилган қарорда ундириб олиниши лозим бўлган шу зарарнинг миқдори, уни ундириб олиш муддати ва тартиби кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш юзасидан чиқарилган қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар, шунингдек ушлаб турилган транспорт воситалари тўғрисидаги масала ҳам ҳал этилган бўлиши лозим.
Қарор мажлисда иштирок этаётган коллегиал орган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор мансабдор шахс томонидан, органнинг қарори — мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жазо қўлланилганлиги тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 27-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
310-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг турлари
Орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида;
2) ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
Ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор оғзаки огоҳлантириш эълон қилинганда, шунингдек ушбу Кодекснинг 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
311-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни эълон қилиш ва унинг нусхасини бериш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади.
Қарорнинг нусхаси тилхат билан берилади, башарти қарорнинг нусхаси жўнатилса, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Ўқотар қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси маълумот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга, мазкур шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун эса ички ишлар органига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
312-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхона, муассаса, ташкилот ва мансабдор шахслар эътиборига етказиш
Ушбу Кодекснинг 61, 131, 140, 183, 187, 233, 237-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) қабул қилинган қарор тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган мансабдор шахснинг эътиборига етказади.
313-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома
Ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда бу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги тақдимномани тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига киритади. Раҳбар тақдим келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида уни киритган органга (мансабдор шахсга) кўрилган чоралар ҳақида маълум қилиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 13-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХХIV боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ Ю3АСИДАН ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР ХУСУСИДА ШИКОЯТ БЕРИШ ВА ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
314-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш ҳуқуқи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида устидан шу қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
315-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори устидан эса — туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга шикоят берилиши мумкин. Хўжалик судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик-процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилинади.
(315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоятни олгач, уни уч сутка ичида иш билан бирга ушбу моддага мувофиқ шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) юборади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.
316-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш муддати
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан ўтказилиб юборилган тақдирда, бу муддат шикоятни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қайта тикланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
317-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида протест билдириш
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан:
1) туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси қарори устидан — туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) бошқа орган (мансабдор шахс) қарори устидан — қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик-процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.
(317-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
318-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш
Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, маъмурий қамоқ жазоси қўлланиш тўғрисидаги қарор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустаснодир.
Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.
319-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки билдирилган протестни ваколатли органлар (мансабдор шахслар), шикоят ва протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида кўриб чиқадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) чиқарилган қарорнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
320-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш
Маъмурий ишлар бўйича судьянинг қарори юзасидан берилган шикоят ёки протест бўйича кассация инстанцияси судида иш юритиш тартиби мазкур моддада кўзда тутилган истиснолардан ташқари ушбу боб қоидалари билан белгиланади.
Маъмурий ишлар бўйича судьянинг қарори юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича иш кассация инстанцияси судьяси томонидан суд раиси топшириғига биноан кўриб чиқилади.
Кассация инстанцияси суди судьяси маъмурий ишлар бўйича судьянинг қарори юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича қарор шаклидаги ҳал қилув қарори чиқаради ва у чиқарилган вақтдан бошлаб кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
321-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) ҳал қилув қарори
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради;
2) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади;
3) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тўхтатади;
4) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун: орган (мансабдор шахс) томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши; орган (мансабдор шахс) ҳал қилув қарорининг ва ушбу Кодекс Махсус қисмининг қўлланилган нормалари ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бошқа норматив ҳужжатлар ишнинг фактик ҳолатларига мос келмаслиги; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши; қўлланилган маъмурий жазонинг адолатсизлиги асос бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур ишни кўриб чиқишга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган қарор бекор қилинади, иш эса ваколатли органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида: у чиқарилган вақт ва жой; шикоят ёки протестни кўриб чиқаётган мансабдор шахс; прокурор ва бошқа иштирок этаётган шахслар; шикоят берган шахс ёки протест билдирган прокурор; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилгач шикоят берилган ёки протест билдирилган қарорнинг ҳамда шикоят, протестнинг моҳияти; чиқарилаётган қарорни асосланиши; шикоят ёки протест юзасидан қарор кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестга доир ҳал қилув қарорининг нусхаси ўзи ҳақида ана шу қарор чиқарилган шахсга уч кун муддат ичида юборилади, жабрланувчига эса — унинг илтимосига биноан юборилади. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида прокурорга маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
322-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни қайта кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) ваколатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор юқори турувчи орган раҳбари, прокурорнинг протести бўйича эса уни чиқарган орган томонидан ҳам ушбу Кодекснинг 321-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган асослар бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
323-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига протест билдириш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан берилган шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига прокурор протест билдириши мумкин.
Шикоят юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига протест мазкур қарорни чиқарган органдан (мансабдор шахсдан) юқори турувчи органга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
324-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш оқибатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларни бекор қилишга сабаб бўлади. Нарсани қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади.
Фуқарони маъмурий қамоққа олиш ғайриқонуний равишда қўлланилганлиги натижасида етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
ХХV боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
325-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ижросининг мажбурийлиги
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар ижро этиши мажбурийдир.
326-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этишга қаратиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор, башарти ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорга шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда бу қарор берилган шикоят ёки билдирилган протест қаноатлантиришсиз қолдирилгандан кейин ижро этилиши керак. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарор бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни ихтиёрий равишда бажаришнинг ушбу Кодекснинг 332-моддаси биринчи қисмида белгилаб қўйилган муддати ўтиб кетганидан кейин мажбурий равишда ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор уни чиқарган орган (мансабдор шахс) томонидан ижро этишга қаратилади.
327-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида бир неча қарор чиқарилган ҳолларда уларнинг ҳар бири мустақил равишда ижро этилади.
328-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини кечиктириш
Маъмурий қамоққа олиш ёки жарима солиш (жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш бундан мустасно) тарзида маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни дарҳол ижро этишга имкон бермайдиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) унинг ижросини бир ойгача муддатга кечиктириши мумкин.
329-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини тугатиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳолларда унинг ижросини тугатади:
1) амнистия акти эълон қилиниб, у маъмурий жазо чорасини қўлланишни йўқ қилса;
2) маъмурий жавобгарликни белгиловчи норматив ҳужжат бекор қилинган бўлса;
3) устидан қарор чиқарилган шахс вафот этган бўлса.
330-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ижросининг муҳлати
Башарти маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу Кодекснинг 318-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси тўхтатиб турилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши шикоят ёки протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўйилади. Ушбу Кодекснинг 328-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси кечиктирилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши муддатини кечиктириш даври ўтгунга қадар тўхтатиб қўйилади.
331-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) ҳал этади.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг тўғри ва ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) зиммасига юклатилади.
Органларнинг (мансабдор шахсларнинг) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросига оид ҳаракати хусусида берилган шикоятлар ушбу Кодекснинг 315-моддасида айтиб ўтилган органлар томонидан 319 ва 320-моддаларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ҳал этилади.
ХХVI боб. ЖАРИМА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
332-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш муддатлари ва тартиби
Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан Ўзбекистон Республикаси жамғарма банки муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
333-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни мажбурий ижро этиш
Ҳуқуқбузар жаримани ушбу Кодекснинг 332-моддасида белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда, жарима солиш тўғрисидаги қарор фуқаролик-процессуал қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ жаримани унинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учун юборилади.
Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, пенсияси ёки стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса, уни ундириб олиш туман (шаҳар) судининг суд ижрочиси томонидан жарима солиш тўғрисида тегишли орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор асосида ҳуқуқбузарнинг шахсий мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жарима Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундириб олиниши мумкин бўлмаган мол-мулкдан ундириб олиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
334-модда. Жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Ушбу Кодекснинг 283-моддасига мувофиқ жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган жойнинг ўзида ундириб олинган тақдирда ҳуқуқбузарга қатъий молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланган белгиланган нусхадаги квитанция берилади.
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тўланмаса, ишни кўриб чиқиш ва қарорни ижро этиш ушбу Кодекснинг 332 ва 333-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
335-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ишларини тугаллаш
Жарима солиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ жарима тўла-тўкис ундириб олингач, унинг ижро этилганлиги ҳақида белги қўйилиб, шу қарорни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХХVII боб. НАРСАНИ ҲАҚИНИ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ОЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
336-модда. Нарсани ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарор асосида олиб қўйилган нарсаларни сотиш учун воситачи дўконга ёки олиб қўйилган мол-мулк турган жойдаги шундай мақсад учун махсус белгилаб қўйилган дўконга топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар қуролларни ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаб олиб қўйиш тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган нарсани сотишдан тушган пуллар ушбу Кодекснинг 26-моддасига мувофиқ олиб қўйилган нарсаларни сотиш харажатларини чегириб қолиб, шу нарсаларнинг собиқ эгасига топширилади.
ХХVIII боб. НАРСАНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
337-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) судлари қошидаги суд ижрочилари томонидан ижро этилади.
Божхона органининг Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган, экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги ҳамда солиқ органининг сақланаётган, реализация қилинаётган, яширин равишда ишлаб чиқарилаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорлари тегишли ҳокимиятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадиган доимий ҳаракатдаги комиссиялар томонидан ижро этилади.
(337-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
338-модда. Мусодара қилинган нарсани сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган мусодара қилинган нарсани сотиш ва йўқ қилиб ташлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
339-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича иш юритишнинг тугалланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганлиги қайд қилинган ҳолда қуйидагиларга қайтарилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
уни чиқарган маъмурий ишлар бўйича судьяга;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган, экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган божхона органининг мансабдор шахсига;
сақланаётган, реализация қилинаётган, яширин равишда ишлаб чиқарилаётган, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган солиқ органининг мансабдор шахсига.
(339-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХХIХ боб. МАХСУС ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
340-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлар
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 248-моддасида кўрсатиб ўтилган ички ишлар органларининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Кема ҳайдовчиларини кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 253-моддаси иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси органларининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 261-моддаси иккинчи қисмида айтиб ўтилган ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати олиб борувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
341-модда. Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби
Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ҳайдовчилик гувоҳномасини, шунингдек унинг талонини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Башарти ҳайдовчи ёки кема ҳайдовчиси транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг айрим турларини бошқариш ҳуқуқидангина маҳрум этилган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасига ва унинг талонига транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг қайси турларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги ёзиб қўйилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби эса — Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
342-модда. Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор овчилик билетини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс овчилик билетини топширишдан бўйин товлаган тақдирда ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар овчилик билетини белгиланган тартибда олиб қўядилар.
343-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби
Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга жазо қўллаган маъмурий ишлар бўйича судья белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач, корхона, муассаса ва ташкилот маъмурияти илтимоси билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
344-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини ҳисоблаш
Транспорт воситаларини ҳайдовчилар ва ов қилиш қоидаларини бузган шахслар махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб шундай ҳуқуқдан маҳрум этилган деб ҳисобланадилар.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўтгач, шунингдек бу муддат ушбу Кодекснинг 343-моддасига мувофиқ қисқартирилган тақдирда, шундай маъмурий жазо чорасига тортилган шахсга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда, бу ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати гувоҳнома олиб қўйилган кундан бошлаб, лекин қарор чиқарган орган белгилаган маҳрум этиш муддати тугашидан кечиктирмасдан ҳисобланади.
ХХХ боб. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
345-модда. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин дарҳол ижро этилади.
346-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби
Маъмурий қамоққа олинган шахслар ички ишлар органлари белгилаб қўйган жойларда қамоқда сақланадилар. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш чоғида қамоққа олинганлар шахсий кўрикдан ўтказиладилар.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати маъмурий қамоқ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Маъмурий қамоқни ўташ Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар жисмоний ишларда фойдаланилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларига юклатилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга қамоқда бўлган вақтлари учун доимий иш жойларидан иш ҳақи тўланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 15 майдаги 135-сонли буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХХХI боб. ҚАРОРНИНГ МУЛКИЙ ЗАРАРНИ УНДИРИБ ОЛИШ ХУСУСИДАГИ ҚИСМИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
347-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини ижро этиш тартиби ва муддатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ижро ҳужжати ҳисобланади.
Мулкий зарар ҳуқуқбузар томонидан унга қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим (ушбу Кодекснинг 311-моддаси), бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги маълум қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай қопланиши лозим.
348-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини бажармаслик оқибатлари
Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ушбу Кодекснинг 347-моддаси учинчи қисмида белгиланган муддатда ижро этилмаса, фуқаролик-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижро қилиш тартибида зарарни ундириб олиш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон, 10.2018 й., 03/18/495/2029-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон; 15.03.2019 й., 03/19/530/2769-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон; 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон; 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон, 27.10.2020 й., 03/20/643/1410-сон, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон; 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон; 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон, 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон, 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон, 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон; 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон; 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон; 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон; 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон; 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон; 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон; 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон; 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон; 12.01.2022 й., 03/22/744/0011-сон; 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон; 16.02.2022 й., 03/22/754/0134-сон, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 25.05.2022 й., 03/22/771/0448-сон; 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон; 01.06.2022 й., 03/22/773/0461-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 19.10.2022 й., 03/22/794/0939-сон; 28.10.2022 й., 03/22/797/0967-сон; 17.12.2022 й., 03/22/810/1095-сон; 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон; 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон; 28.03.2023 й., 03/23/827/0173-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 19.04.2023 й., 03/23/830/0216-сон; 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон; 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон; 13.05.2023 й., 03/23/842/0276-сон; 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон; 05.07.2023 й., 03/23/851/0447-сон; 08.07.2023 й., 03/23/852/0461-сон; 12.07.2023 й., 03/23/854/0463-сон; 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон; 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон; 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон; 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон; 25.12.2023 й., 03/23/884/0967-сон; 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон; 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон; 20.01.2024 й., 03/24/900/0053-сон; 02.02.2024 й., 03/24/902/0086-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон; 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон; 14.03.2024 й., 03/24/919/0208-сон; 16.03.2024 й., 03/24/921/0219-сон; 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон; 20.06.2024 й., 03/24/933/0428-сон; 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон; 28.08.2024 й., 03/24/946/0656-сон; 29.08.2024 й., 03/24/949/0662-сон; 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон; 05.09.2024 й., 03/24/953/0683-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон; 05.10.2024 й., 03/24/971/0777-сон, 08.10.2024 й., 03/24/972/0785-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон; 22.10.2024 й., 03/24/978/0835-сон; 22.10.2024 й., 03/24/979/0836-сон; 28.10.2024 й., 03/24/984/0860-сон; 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон; 05.11.2024 й., 03/24/989/0890-сон; 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон; 05.11.2024 й., 03/24/991/0891-сон; 14.11.2024 й., 03/24/996/0921-сон; 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон; 15.11.2024 й., 03/24/999/0925-сон; 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон; 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон; 17.01.2025 й., 03/25/1019/0041-сон; 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1024/0115-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон; 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон; 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон; 04.03.2025 й., 03/25/1042/0212-сон; 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон; 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон; 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон; 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон; 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон; 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон; 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон; 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1098/1103-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 13.01.2026 й., 03/26/1111/0037-сон; 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон; 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон; 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон; 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон; 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон; 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон; 13.04.2026 й., 03/26/1128/0349-сон; 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1138/0397-сон; 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон; 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон; 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон; 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон; 11.06.2026 й., 03/26/1150/0587-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)