1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров;
6.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар;
9.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
10.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
11.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини;
12.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
13.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
14.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш;
15.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
16.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар;
4.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
5.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
1. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда):
1) 1-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қонун тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёхуд бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) орттиришига кўмаклашадиган кооператив ташкилотларга ҳамда бошқа ташкилотларга, диний ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиби бошқа Қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган ўзга органларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
«Жамоат бирлашмалари ташкилотларининг тадбирлари улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади»;
«Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатлари фаолиятини давлат томонидан молиявий таъминлаш тақиқланади, Қонун ҳужжатларига мувофиқ сайлов кампанияларини молиявий таъминлаш ҳоллари бундан мустасно»;
3) 6-модданинг биринчи қисмидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда сиёсий партиянинг камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида беш минг, касаба уюшмасининг эса, камида уч минг аъзоси бўлиши керак»;
4) 11-модданинг учинчи қисмидаги «халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг» деган сўзлар «вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 14-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Сиёсий партиянинг фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиб туриш «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади»;
6) 16-модданинг биринчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сиёсий партиялар давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилади ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашади».
«Сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида фракциялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эгадир».
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
(6-банд Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 614-I-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 96-модда)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
7. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) 31-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади».
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонунига асосан 8-банднинг чиқарилиш санаси 2025 йил 31 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
9. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 322-модда):
1) 15-моддасининг биринчи қисми «бюджет маблағларидан» деган сўзлардан кейин «махсус фондларнинг ёш болали муҳтож оилаларга нафақа тўлашга мўлжалланган, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган маблағларидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
11. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда):
(11-банднинг биринчи кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
13. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Мустақиллик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 115-модда) билан тасдиқланган «Мустақиллик» орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мустақиллик» орденининг тавсифи
«Мустақиллик» ордени 1 микрон қалинликда олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади. Орден икки ён бағридан зарҳал нур таралган саккиз қиррали мусамман кўринишида бўлади. Икки ён бағридан таралган нурларнинг юзасида диаметри 2 миллиметрли 46 та фианит бор. Мусамманнинг бурчаклари орасида ёқутранг эмаль қопланган тарам-тарам бўлиб таралаётган нурлар жойлашган. Мусамманнинг қарама-қарши учлари орасидаги масофа — 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орденнинг марказида мустақиллик рамзи бўлмиш Ҳумо қуши кумуш рангда тасвирланган. Xумо қуши ортидаги, рангли эмалдан ишланган манзара Ўзбекистоннинг жозибаси ва саҳоватини акс эттиради.
Ҳумо қушини ўраб турган айлананинг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзи — ярим ой ва юлдузни ўз ичига олган мовий мусамман тасвирланган. Мусамман жо бўлган майдоннинг диаметри — 10,5 миллиметр, ярим ой ҳамда беш қиррали юлдуз жо бўлган майдонларининг диаметрлари тегишлича — 5 миллиметр ва 2,6 миллиметр. Айлананинг тепа қисмида ўн икки инсоний фазилат рамзи бўлган, диаметри 2,5 миллиметрли ўн иккита ёқут тош бор. Айлананинг чеккалари ҳар икки томондан 1 миллиметр қалинликда мовий эмалдан ишланган қабариқ ҳошия билан ўралган. Айлананинг диаметри 36 миллиметр, қалинлиги 6 миллиметрдир.
Айлананинг пастки қисмида оқ рангли эмалдан ишланган манзарада ёқутранг эмаль билан қопланган «MUSTAQILLIK» деган ёзув бор. Ҳарфларнинг баландлиги — 2,7 миллиметр.
Орденнинг орқа томони ботиқ бўлиб, марказида орденни тақиш учун бурама штифт ва мурват бор.
14. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда):
Табиий сув манбаларидан (дарё, сой, кўл, булоқ, ер ости сувларидан) сув олиш қоидалари ва лимитларини бузиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган табиий сув манбаларидан сув олишни амалга ошириш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ирригация тармоқларидан сув олиш қоидаларини бузиш тарзида сувдан хўжасизларча фойдаланиш, гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари ва режаларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 261-моддасининг биринчи қисмидаги «ушбу Кодекснинг 63, 65, 68, 69, 70-моддаларида» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг биринчи қисмида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 65-моддасининг иккинчи қисмида, 68-моддасида (ҳисоботни бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш бундан мустасно), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 70-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «73, 74, 75-моддаларида, 76-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинаётган сувлар ҳисобини юритиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш бундан мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) Кодекс қуйидаги мазмундаги 2661 ва 2662-моддалар билан тўлдирилсин:
«2661-модда. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ер тузиш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясига эга бўлган бош бошқармаси органлари
Ер тузиш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясига эга бўлган бош бошқарма органларига ушбу Кодекснинг 65-моддаси биринчи қисмида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми), 68-моддасида (давлат ер кадастри юритиш тартибини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот беришга оид қисми), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш бўйича Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ерлардан фойдаланиш бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
ерлардан фойдаланиш бўйича давлат туман инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
2662-модда. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органлари
«Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 74-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобга олиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузишга оид қисми), 76-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар:
«Ўзсувназорат» республика сув инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар сув инспекцияларининг бошлиқлари, сув инспекцияларининг катта инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
сув инспекцияларининг туман инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга».
4) 287-моддасининг 5-бандида «60, 69, 76» рақамлари «60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
15. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 188-модда; 1996 йил, № 9, 144-модда) 5-моддасининг 6иринчи қисми «қишлоқ» деган сўздан кейин «ва сув» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
Отлиқ қиёфасини ўраб турган айлананинг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзи — ярим ой ва юлдузни ўз ичига олган мовий мусамман тасвирланган. Мусамман жо бўлган майдоннинг диаметри — 10,5 миллиметр. Ярим ой ҳамда беш қиррали юлдуз жо бўлган майдонларининг диаметрлари тегишлича — 5,0 миллиметр ва 2,6 миллиметр. Айлананинг юқори қисмида оқ рангли эмаль манзарада «АМIR ТЕМUR» ёзуви битилган бўлиб, у ёқутранг эмаль билан қопланган. Ҳарфларнинг баландлиги — 2,5 миллиметр. Айлана бошдан охиригача маржонли нақшлар билан ўралган. Айлананинг диаметри — 36 миллиметр, қалинлиги — 6 миллиметр.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
18. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Буюк хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 119-модда) билан тасдиқланган «Буюк хизматлари учун» орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Буюк хизматлари учун» орденининг тавсифи
«Буюк хизматлари учун» ордени 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади ва саккиз қиррали мусамман кўринишида бўлиб, унинг қирралари ёқут рангда тайёрлангандир. Мусамманнинг бурчаклари орасида мовий ранг эмаль қопланган тарам-тарам бўлиб таралаётган нурлар жойлашган. Мусамманнинг қарама-қарши учлари орасидаги масофа — 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орден марказида битта умумий марказга эга бўлган, диаметрлари 36 ва 24 миллиметрли иккита айлана жойлашган. Ички айланада рамзий тарзда тасвирланган мовий рангдаги ер курраси фонида Ўзбекистон Республикаси харитаси тилла рангда тасвирланган. Ташқи ва ички айланалар ўртасида, юқори қисмида оқ эмаль фонида кумуш рангдаги «BUYUK XIZМАTLАRI UCHUN» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги — 3 миллиметр. Айлананинг пастки қисмида яшил рангдаги иккита бирлаштирилган дафна новдалари жойлаштирилган.
(19-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги ЎРҚ-521-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 03/19/521/2627-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда)
II. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1954 йил 27 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги министрлиги тузиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1954 йил, № 2, 2-модда);
1954 йил 29 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Фармонларини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)нинг текстига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1954 йил 27 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги министрлиги тузиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1954 йил, № 5, 2-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1989 йил 19 сентябрда қабул қилинган «Агросаноат комплекси бошқарув органлари системасидаги ўзгаришлар ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, № 25, 369-модда);
1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Давлат бошқаруви органлари системасидаги айрим ўзгаришлар тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, № 26-28, 462-модда) бешинчи хатбошиси;
1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви идоралари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 64-модда) учинчи хатбошиси.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 апрель,
421-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 4-5-сонга илова; 1998 й., 5-6-сон, 96-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 5-сон, 89-модда; 2002 й., 9-сон, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 03/19/521/2627-сон; 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)