toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 9 мартда 1919-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
1. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 4 март,
2009-18-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 4 март 2009-18-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш ҳамда уларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан рўйхатга олиниши тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг талаблари акциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялар, шунингдек қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан биржадан ташқари битимларга татбиқ этилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 апрелдаги 38-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-9, 16.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозларнинг гарови (кейинги ўринда — гаров) — бир шахснинг бошқа шахсга қимматли қоғозларни ёки уларга бўлган ҳуқуқларни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши;
гаровга олувчи — гаров билан таъминланган мажбурият бўйича кредитор;
гаровга қўювчи — гаровга берилган қимматли қоғозларнинг эгаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори — фонд биржалари, валюта биржаларнинг фондли бўлимлари ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиларининг савдо тизими (савдо майдончаси)дан ташқарида қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиш доираси, шунингдек қимматли қоғозларнинг гарови;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
қимматли қоғозларни бегоналаштирувчи (кейинги ўринда — бегоналаштирувчи) — қимматли қоғозларнинг эгаси бўлган ҳолда қимматли қоғозлар билан уларнинг эгаси алмашинувига олиб келадиган биржадан ташқари битимларни тузган юридик ёки жисмоний шахс, мерос қилиб берувчи, ҳадя берувчи, шунингдек ўз қимматли қоғозларини уларнинг биринчи эгаларига бегоналаштириш юзасидан биржадан ташқари битимларни тузган акциядорлик жамияти;
қимматли қоғозларни олувчи (кейинги ўринда — олувчи) — бегоналаштирувчидан қимматли қоғозларни олган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек меросхўр, ҳадя олувчи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатга олувчи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган қимматли қоғозлар билан битимлар (кейинги ўринда — қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар)нинг рўйхатга олинишини амалга оширувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда — МД) ёки инвестиция воситачиси;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томони — қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимни тузаётган ёки тузган шахс.
трансфер-агент — қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 апрелдаги 38-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-9, 16.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)
бегоналаштирувчининг, олувчининг, гаровга қўювчининг ваколатли вакили (кейинги ўринда — ваколатли вакил) — юридик шахснинг мансабдор шахси, жисмоний ёки юридик шахснинг ваколатли шахси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг мансабдор шахси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари — фонд биржаси ва фонд бўлимини ташкил этган валюта биржаси;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 апрелдаги 38-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1919-9, 16.04.2024 й.) асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри — рўйхатга олувчи томонидан барча рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қоғоз ва электрон шаклдаги журнали.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ёзма ёки электрон шаклда тузилади ва қуйидаги ҳолларда ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатга олиниши лозим:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 апрелдаги 38-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-9, 16.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар тегишли шартномаларни тузиш йўли билан биринчи эгаларига бегоналаштирилганда, бундан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг майдончаларида тузилган битимлар мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 апрелдаги 38-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-9, 16.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акциялари сотиб олинганда, бундан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг майдончаларида тузилган битимлар мустасно;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 апрелдаги 38-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-9, 16.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)
қимматли қоғозларни юридик шахсларнинг устав фондига киритилганда;
айирбошланганда;
ҳадя берилганда;
мерос қилиб берилганда;
гаровга қўйилганда;
эгасининг алмашинувига олиб келадиган бошқа қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тузилганда.
II. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари тузиладиган битимларга нисбатан қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида битимлар тузиш ва уларнинг рўйхатга олиниши:
қимматли қоғозларнинг чиқарилиши рўйхатга олинмаган ёхуд бекор қилинган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
қимматли қоғозлар битим тузиш вақтида бегоналаштирувчининг ихтиёрида мавжуд бўлмаганда;
битим тузиш вақтида қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ёки муомаласи тўхтатиб турилганда;
қимматли қоғозларга гаров ёки бошқа мажбуриятлар юклатилганда (агарда шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса);
қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ва муомалада бўлишига чекловлар қўйилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
акция ва корпоратив облигациялар бланк ва сертификат шаклида чиқарилганда (МДга берилгунга қадар);
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
қимматли қоғозлар эгасининг депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўланмаганда;
акциялар очиқ обуна воситасида жойлаштирилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, акциялар олди-сотди битими бўйича иккиламчи бозорда реализация қилинганда тақиқланади.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фонд биржалари ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотди битимлари ҳақиқий эмас деб топилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 26 июндаги 2014-22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-4, 09.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 348-модда)
5. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томонларининг мажбуриятлари бажарилиши фақат уни мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.
III. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш
6. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш ушбу қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни ва уларнинг ҳисобини юритишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи томонидан бажарилади.
7. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш у тузилган вақтда амалга оширилади (давлатга тегишли бўлган қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бегоналаштириш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, ҳужжатлари трансфер-агент томонидан етказиб бериладиган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, шунингдек гаровга қўйилиши бундан мустасно).
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни тузган томонлари ёхуд уларнинг ваколатли вакиллари, трансфер-агенти томонидан, қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бегоналаштириш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар рўйхатга олинган ҳолда эса — қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бошқариш бўйича давлат ваколат берган юридик шахснинг (кейинги ўринда — давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс) тегишли тузилмавий бўлинмаси раҳбари томонидан берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколат берилган вакилларнинг ваколати қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли равишда расмийлаштирилган бўлиши лозим.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, унинг нотариус томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ўн иш кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилади (тегишли ҳужжатлар рўйхатга олувчига тақдим этилган вақтда рўйхатга олиниши амалга ошириладиган мерос қилиб бериш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бундан мустасно).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
9. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни у тузилган вақтда рўйхатга олинишини амалга ошириш учун рўйхатга олувчи қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши:
бегоналаштирувчи ва олувчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган, ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш, қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти бўйича амалга оширилади;
бегоналаштирувчи ва олувчининг ваколат берилган вакилининг ваколатини текшириши;
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатда кўрсатилган тегишли турдаги бегоналаштирилаётган қимматли қоғозларнинг зарур бўлган сонининг бегоналаштирувчида мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши;
ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларга риоя этилишини текшириши лозим.
10. Рўйхатга олувчи томонидан қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларнинг ушбу Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи бегоналаштирувчининг депо ҳисобварағида мавжуд бўлган бегоналаштирилаётган қимматли қоғозларни блокировка қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бегоналаштирувчи ва олувчи ёки уларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олувчи иштирокида қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномани ёки бошқа ҳужжатни имзолайдилар.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 июлдаги 2019-47-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-8, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон)
Бегоналаштирувчи ва олувчи (ёки уларнинг ваколатли вакиллари) томонидан рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартнома ёки бошқа ҳужжат имзоланганидан кейин рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари (томони)нинг хоҳиш-истакларини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа ҳужжатнинг барча нусхаларига рўйхатга олувчи ёки рўйхатга олувчи филиалининг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ваколатли ходими, рўйхатга олувчи ёки рўйхатга олувчи филиалининг қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида қайд этадиган рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампи босмасини қўйиб чиқади, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри бўйича тартиб рақамини кўрсатади ва имзосини қўяди.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 июлдаги 2019-47-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-8, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон)
Рўйхатга олувчи рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини ўзида қолдиради, қолган нусхаларини қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонларига беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. МД ва инвестиция воситачиларига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уларни рўйхатдан ўтказмасдан туриб (агарда ушбу Низомга мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилса), депо ҳисобварағлари бўйича қимматли қоғозларнинг ўтказилишини амалга ошириш тақиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
13. Рўйхатга олувчининг кўрсатилган хизмати тўловлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг тузилганлик фактини мустаҳкамловчи ҳужжатларда олдиндан келишилган тартибда ва муддатларда, ёхуд алоҳида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Мерос қилиб бериш бўйича нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши учун тўловлар ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Агарда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилган ҳолда тузилган бўлса, рўйхатга олувчи дарҳол рад этиш сабаблари (ушбу битим томони ёки томонларининг талабига биноан ёзма шаклда ҳам) тушунтирилган ҳолда қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларни рўйхатга олишни рад этиши ва уч кун муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
15. Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимнинг шартлари улар бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар ўзгарган ҳолда, ушбу битим томонлари қўшимча келишувни имзолайдилар.
Олдинги рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимга қўшимча келишувнинг рўйхатга олиниши умумий жорий қилинган тартибда амалга оширилади.
Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимнинг шартлари улар бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар ўзгарганда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридаги ёзув, мажбурий тартибда олдинги рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим рақамига асослантиришни ўз ичига олиши лозим.
IV. Трансфер-агентни жалб этиш орқали тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатдан ўтказилиши учун ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда трансфер-агент томонидан етказиб берилиши мумкин.
Трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилишни, ҳисобини юритишни, сақланишини ҳамда қабул қилиб олинган ҳужжатларни рўйхатга олувчига етказилишини таъминлайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
17. Трансфер-агент қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун кўзда тутилган ҳужжатларни қабул қилиш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши:
бегоналаштирувчининг, олувчининг, гаровга қўювчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган, ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш, қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти бўйича амалга оширилади;
бегоналаштирувчи, олувчи, гаровга қўювчи ваколатли вакилининг ваколатини текшириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачисига бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) ҳисобварағидаги «Қимматли қоғозларни биржадан ташқари битимларни тузиш учун блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириқни юбориши лозим.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачиси тегишли турдаги бегоналаштирилаётган (гаровга қўйилаётган) қимматли қоғозларнинг зарур бўлган сонининг бегоналаштирувчида (гаровга қўювчида) мавжудлигини, ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширганидан сўнг бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) депо ҳисобварағидаги бегоналаштирилаётган (гаровга қўйилаётган) қимматли қоғозларни блокировка қилади ва «Биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириқнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни трансфер-агентга юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Трансфер-агентнинг «Биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириғини бажаришнинг имкони бўлмаган ҳолда бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачиси шартномада белгиланган муддатларда топшириқни бажаришни асосланган рад этиш жавобини трансфер-агентга юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Трансфер-агент томонидан биржадан ташқари битимларни тузиш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисидаги топшириқнинг бажарилиши ҳақидаги тасдиқ олинганидан кейин қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун трансфер-агент иштирокида шартномани ёки бошқа ҳужжатни имзолайдилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 июлдаги 2019-47-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-8, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони (томонлари)нинг хоҳиш-истакларини тасдиқловчи имзоланган ҳужжатнинг барча нусхаларига трансфер-агентнинг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ваколатли ходими, трансфер-агентнинг бегоналаштирувчи ва олувчининг имзолари ва ваколатларининг ҳақиқийлиги кафолати тўғрисида қайд этадиган рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампи босмасини қўйиб чиқади ва имзосини қўяди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 июлдаги 2019-47-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-8, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачисидан «Биржадан ташқари битимларни тузиш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириқни бажаришни рад этиш жавоби олинган ҳолда трансфер-агент ушбу битимларни тузиш бўйича ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги далолатномани тузади. Трансфер-агент томонидан тасдиқланган ушбу далолатноманинг нусхаси мазкур битимлар томонларига уларнинг расмий талабига кўра берилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
23. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун трансфер-агент томонидан ҳужжатлар етказиб берилганидан кейин рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.
24. Рўйхатга олувчи томонидан трансфер-агентни жалб қилган ҳолда қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали бундан битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳаракатларни бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Мазкур бўлим талаблари МДга у бегоналаштирувчига (гаровга қўювчига) депозитар хизматларини кўрсатган тақдирда ҳам татбиқ қилинади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
V. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслари томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
26. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, улар тузилганидан кейин икки иш куни давомида амалга оширилади.
27. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар ўзлари томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тузилган томонларнинг имзолари аслилигини ва ваколатларининг ҳақиқийлигига жавобгар бўладилар.
28. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар етказиб берилганидан кейин рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.
29. Рўйхатга олувчи томонидан давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали бундай битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.
VI. Гаров битимларини рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Гаров битимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
31. Гаров битимларини рўйхатга олиш улар тузилганидан кейин икки иш куни давомида амалга оширилади.
32. Гаров битимларини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар гаровга қўювчи ёки унинг ваколат берилган вакили томонидан етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Гаров битими томони (томонлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда трансфер-агентни жалб этишга ҳақлидирлар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Рўйхатга олувчи гаров битимини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг имзолари гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг депо ҳисобварағи варақаларидаги имзолари намунаси билан мувофиқлигини текширади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 июлдаги 2019-47-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-8, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Гаров битимини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг имзолари мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 июлдаги 2019-47-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-8, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон)
36. Рўйхатга олувчи томонидан тузилган гаров битимининг мазкур Низом талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали ушбу битимнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.
37. Гаров битими бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўтган ҳолда бундай битимнинг рўйхатга олиниши гаров битимларини рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомнинг III-бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Гаров битимига оид мажбуриятлар бажарилмаганда суд қарорига кўра қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг олувчига ўтиши ҳолатида ушбу қимматли қоғозлар эгаси алмашувига олиб келадиган ҳаракатлар рўйхатга олинмайди.
38. Гаров битими бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги сабабли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўтганда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридаги ёзув, мажбурий тартибда олдинги рўйхатга олинган гаров битими рақамига асослантиришни ўз ичига олиши лозим.
VII. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битим (шартнома)лари рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битими (шартномаси) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
40. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битими (шартномаси) ушбу Низомнинг III—VI-бўлимларида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акцияларнинг давлат пакетларини ишончли бошқаришга битим (шартнома) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончли бошқариш ҳуқуқини олган шахс ўртасида рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда тузилади.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
VIII. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритишга қўйиладиган талаблар
41. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши;
рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини хронологик тартибда ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ қоғоз ва электрон шаклларда юритилиши;
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзувлар киритилиши учун асос бўлган ҳужжатларнинг сақланиши ва ҳисобининг юритилиши;
ушбу Низомнинг 47 ва 48-бандларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича ахборотнинг унинг томонларига, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этилиши.
42. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизими қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олинишини, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзувлар киритилиши учун асос бўлган келиб тушган ҳужжатларнинг сақланиши ва ҳисобининг юритилишини таъминлаши лозим.
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатлар рўйхатга олувчида улар келиб тушган вақтдан эътиборан камида уч йил сақланади.
Юритилиши қоғоз шаклида амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг ҳар бир варағи рўйхатга олувчининг раҳбари ёхуд ваколатли ходими томонидан имзоланган бўлиши лозим.
43. Рўйхатга олувчи қуйидагиларга мажбур:
ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритилишини таъминлаши;
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказишнинг ички тартибига эга бўлиши;
фонд биржасида, уюшган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган қимматли қоғозларнинг котировкалари тўғрисидаги маълумотларга мунтазам равишда кира олиши;
чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган қимматли қоғозлар, уларнинг эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрига киритилган реквизитлари тўғрисидаги жорий маълумотларга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқарилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилган, бекор қилинган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги жорий маълумотларга эга бўлиши;
(43-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
электрон шаклдаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини хронологик тартибда юритиш, ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасининг шаклланиши ва сақланиши учун зарур бўлган дастурий ва техник воситаларига эга бўлиши.
44. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги маълумотни хронологик тартибда киритади ва уларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри қоғоз ва электрон шаклларда юритилади.
Қоғоз шаклидаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тикилган, унинг саҳифалари эса рўйхатга олувчи томонидан рақамланган бўлиши лозим.
Электрон шаклда сақланаётган ва тақдим этиладиган ахборотлар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг қоғоз шаклида акс эттирилган барча ахборотларда ўз ифодасини топиши лозим.
45. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрларини рўйхатга олади ва уларнинг ҳисобини юритади.
46. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши рўйхатга олувчининг иш кунидаги операция кунининг охиригача амалга оширилади.
Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича якунлар рўйхатга олувчи томонидан ҳар куни унинг операцион куни ёпилганидан кейин чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирмани қоғоз ва электрон шаклда ҳар ойнинг биринчи иш кунида тақдим этишга мажбур.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
48. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонларидан бирининг расмий талабига кўра қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридан тегишли кўчирмани бериши шарт.
49. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритилиши ва сақланиши бўйича ҳуқуқлари ва ваколатларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри ахборотларининг махфий сақланишини таъминлаши шарт. Ахборотлар ошкор қилиб юборилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томонларига келтирилган барча зарарларни қоплайди.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
51. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизимига тааллуқли бўлган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар йўқотиб қўйилган ҳолда рўйхатга олувчи:
ҳужжатлар йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини ёзма равишда йўқолганлиги билиб қолинган вақтдан эътиборан икки кун муддатда хабардор қилишга;
йўқотиб қўйилган маълумотларни (тегишли ҳужжатлар йўқотиб қўйилганда) тиклаш мақсадида ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги тўғрисидаги хабарни манфаатдор шахсларга беш кун мобайнида етказишга;
рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича йўқотиб қўйилган маълумотлар ва ҳужжатларни улар йўқотиб қўйилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда тиклашга мажбурдир.
IX. Якуний қоидалар
52. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи рўйхатга олувчи томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг юритилишини назорат қилади.
53. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш тартибининг бузилганлиги учун, ўзи томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этмаганлик ёки тўлиқсиз тақдим этганлик учун, шунингдек бузиб кўрсатганлик учун жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни тузиш вақтида қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши учун жавобгар бўладилар.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг
ҲИСОБ РЕГИСТРИ
Регистрга ёзув киритилиш тартиб рақами (битим рўйхатга олинган рақами) Регистрга ёзув киритилган санаси (битим рўйхатга олинган сана) Тузилган битимнинг рақами Битим тузилган санаси БЕГОНАЛАШТИРУВЧИ (ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ)
Битим тузиш учун жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси номи‎ Ф.И.Ш. ёки номи‎ Депонентларнинг Ягона базасида рўйхатга олинган шахснинг коди‎ СТИР‎ Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг) серияси‎, рақам Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) берилган санаси‎ Турар жойи манзили ёки юридик манзили‎ Мақоми (фуқаролиги/ юрисдикция)‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ Тўлов шакли (нақд / нақдсиз / пластик картаси, комбинацияланган)‎ Битим тури
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг кодификацияси бўйича қимматли қоғознинг коди‎ Эмитентнинг номи‎ Эмитент жойлашган ҳудуд‎ Марказий депозитарийсининг кодификацияси бўйича эмитентнинг тармоғи‎ Депонентларнинг Ягона базасида эмитентга берилган рўйхатга олинган шахснинг коди‎ Қимматли қоғозларнинг тури‎ Битим предмети ҳисобланган қимматли қоғозларнинг сони‎ Эмитентнинг устав фондига нисбатан фоизи (акциялар учун) ёки чиқарилишнинг ҳажмига нисбатан фоизи (бошқа қимматли қоғозлар учун)‎ Қимматли қоғознинг номинали, сўмда‎ Қимматли қоғозларнинг курс қиймати, донаси учун сўмда‎
13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18 19 20 21‎ 22‎ 23‎ 24‎
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатнинг номи Битимнинг қиймати, сўмда Жойлаштириш ёки муомалада бўлиши

ОЛУВЧИ (ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ, ГАРОВГА ОЛУВЧИ)

Изоҳ‎‏
Битим тузиш учун жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси номи Ф.И.Ш. ёки номи Депонентларнинг Ягона базасида рўйхатга олинган шахснинг коди СТИР Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг) серияси Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) берилган санаси Турар жойи манзили ёки юридик манзили Мақоми (фуқаролиги/юрисдикция)‎
25‎ 26‎ 27‎ 28‎ 29‎ 30‎ 31‎ 32‎ 33‎ 34‎ 35‎ 36‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда; 34-сон, 378-модда; 2011 й., 39-сон, 403-модда; 2014 й., 7-сон, 76-модда, 28-сон, 348-модда; 2016 й., 4-сон, 38-модда; 2017 й., 23-сон, 483-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1919-7/2746-сон, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)