|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари | |||
|
1-босқич |
Талабгор |
Лицензия олиш учун «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. |
Ўз хоҳишига кўра | |||
|
2-босқич |
Талабгор |
1. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини, шу жумладан, ҳар бир кичик турини танлаб, электрон шаклда ариза тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни юклайди. |
Ўз хоҳишига кўра | |||
|
2. Аризани кўриб чиқиш учун лицензияланадиган фаолият турлари паспортларининг (кейинги ўринларда — Паспортлар) 6-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. |
||||||
|
3-босқич |
«Лицензия» АТ ёки ЯИДХП |
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади. Паспортларнинг 10-бандида белгиланган ҳолатларда, ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида келишувчи органларга ҳам юборилади. |
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида | |||
|
Лицензияловчи орган |
Аризани кўриб чиқади, заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади, бошқа давлат органларидан мавжуд маълумотларни мустақил равишда олади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади. |
Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда | ||||
|
4-босқич |
«Лицензия» АТ |
1. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади. 2. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади. |
Реал вақт режимида | |||
|
5-босқич |
Талабгор |
1. Хабарномада кўрсатилган давлат божи тўловини амалга оширади. |
1. 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда | |||
|
«Лицензия» АТ |
2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. |
2. Давлат божи тўланганидан сўнг реал вақт режимида |
1. | Лицензия номи: | Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) мактабгача таълим хизматлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно); б) умумий ўрта таълим хизматлари; в) ўрта махсус таълим хизматлари; г) касбий таълим хизматлари; д) олий таълим хизматлари; е) олий таълимдан кейинги таълим хизматлари. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; болалар учун қўшимча таълим доирасида чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилганлиги; б) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари. II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун: а) ариза. аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи; фаолиятнинг лицензияланаётган тури; кадрлар тайёрлаш режалаштирилаётган соҳалар, таълим жараёнлари йўлга қўйилиши режалаштирилаётган йўналишлар, касблар ёки мутахассисликлар рўйхати (таълим шакллари кўрсатилган ҳолда); ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, ўзгартириш, қайта расмийлаштириш); кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича қабул режаси (тўлиқ ўқиш давомийлиги кўрсатилган ҳолда); почта манзили, электрон почтаси, мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) ташкил этилаётган таълим ташкилотининг номи, мақоми, бошқарув тизими, бошқарув кадрлари, асосий таълим ва илмий фаолият йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифатини таъминлаш тизими ва воситалари, тўлов-контракт миқдори ва унинг ҳисоб-китоби, шунингдек, таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегик режасини ўз ичига олган концепция; в) банк муассасаси томонидан тасдиқланган ҳисобварағида захира маблағлар тўғрисидаги маълумотлар; г) қабул қилинадиган талаба (ўқувчи, изланувчи)лар сонига мос равишда ўқув бинолари, талабалар турар жойи ва ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ер, бино ва иншоотларнинг тегишли ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш ҳужжати ёки фойдаланиш учун камида 5 йил муддатга тузилган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси, шунингдек, кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш кунида (олий таълим тури бўйича 30 иш кунида) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | I. Нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги*; а1) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиладиган бино ва хоналарни онлайн трансляция қилиш ҳамда болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан онлайн кузатиш имкониятига эга бўлган, овоз ёзиш мосламалик ички ва ташқи камералар билан таъминлаш. Бунда видеоёзув қайдлари камида олти ойгача сақлаб борилади*; б) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш, шу жумладан, умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар ўзбек тили фанига ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун тасдиқланган таянч ўқув режага мувофиқ белгилаши*; в) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик*; г) лицензиат томонидан нодавлат таълим соҳасидаги фаолияти учун лицензия олинган кунидан сўнг бир ой муддат ичида таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни таълим соҳасида ваколатли давлат органларининг тегишли ахборот тизимларига киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш. Бунда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастури (erp.maktab.uz) ва электрон платформаларига (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, emaktab.uz) киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (мактабгача таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар ва «Болалар боғчаси» (bbit.uz) ахборот тизимига ҳам ушбу маълумотларни киритиб боради); ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимларига (Академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш — EMIS AL, касбий таълим жараёнларини бошқариш — EMIS PT, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими — HEMIS, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими — Daraja.ilmiy.uz)га тегишлилиги бўйича киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш*; д) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш; е) нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш*; ж) нодавлат таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этиладиган хорижий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари бундан мустасно)*; з) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш (бундан мактабгача таълим хизматлари мустасно). II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун қўшимча нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; б) таълим-тарбия жараёни ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжудлиги бунда, ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*; ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотларининг майдони 5 000 м2дан кам бўлмаслиги; в) олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотаси кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан ошмаслиги ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларига талабаларни тегишли таълим дастурлари белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтказилганидан сўнг навбатдаги (келаётган) ўқув йили учун белгиланган тартибда қабул қилиш*; г) олий таълим ташкилотида ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланадиган ректор маслаҳатчиси штат бирлиги мавжудлиги*; д) қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтиш*; е) давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш*; ж) олий таълим ташкилоти дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш; з) таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритиш*. III. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматлари лицензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади: Мактабгача таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно)
Умумий ўрта таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари
Ўрта махсус таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари
Касбий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари
Олий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари
Олий таълимдан кейинги таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); в) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосалари (фақат ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашда) (5 иш куни ичида); г) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); д) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хулосаси (педагогик таълим йўналишларида таълим жараёнини ташкил этиш истагидаги нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда) (5 иш куни ичида). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ. | I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун: Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари аниқ кўрсатилади. Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари ва бўйсунувидаги идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин. II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун: Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида Лицензия берилади. Лицензияда юридик шахснинг номи, ташкилотнинг СТИР рақами, юридик (почта) манзили, фаолиятни амалга ошириш манзили, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари, лицензия берилган сана ва вақти кўрсатилади. Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари ва бўйсунувидаги идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин. Нодавлат таълим ташкилотининг маъмурий ҳудудлардаги (Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият манзиллари учун таълим фаолияти йўналишлари ва таълим шакллари лицензияда алоҳида кўрсатилади ҳамда лицензия талаблари ва шартлари алоҳида қўлланилади, бундан устав фонди ҳамда депозит ҳисобварағида захира қилинадиган маблағнинг минимал миқдорига қўйилган талаблар мустасно. Ижобий хулоса асосида тақдим қилинган лицензия фақатгина таълим ташкилоти ташкил этилганлигини тасдиқлайди ва Лицензияга эга бўлган таълим ташкилоти белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлгандан сўнг таълим дастурлари бўйича таълим жараёнларини йўлга қўйишга рухсат этилади. Лицензия олиш жараёнида (олингандан кейин) тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар сохталиги аниқланиши лицензия бекор қилинишига асос бўлади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
1. | Лицензия номи: | моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият (объектни консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш, замонавий фойдаланишга мослаштириш, тиклаш) қуйидаги тоифалар бўйича: I тоифадаги лицензия — маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун; II тоифадаги лицензия — республика ва маҳаллий аҳамиятига эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги; |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, почта манзили, фаолиятни амалга ошириш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.О, лавозими, мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи). в) юзаси 10 м.кв дан кам бўлмаган қурилиш ҳавозаси ва ғишт кесиш, силлиқлаш, металл кесиш, ёғочга ишлов бериш асбоб-ускуналарнинг номи, маркаси ва сони ҳақида маълумотнома. Лицензияловчи орган қуйидаги ҳужжатларни мустақил тарзда ўзи олади: «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумот; лицензияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати; тегишли автоматлаштирилган ахборот тизимидаги юридик шахсда ишлайдиган мутахассисларнинг тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот бўйича диплом маълумотлари. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | I тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари; II тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 7 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) ваколатли орган томонидан тақдим этилган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиш; б) лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият тури соҳасида олиб бориладиган ишлар (асрашга доир фаолият олиб бориладиган объект номи ва манзили) ҳақида ушбу ишлар бошланишидан камида уч кун олдин ва якунлангандан сўнг уч кун ичида лицензияловчи органга ахборот бериш; в) асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажариш; г) археология ёдгорликларини консервация қилишда тегишли рухсатномага эга бўлган археологни шартнома асосида жалб этиш;* д) юзаси 10 м.кв дан кам бўлмаган қурилиш ҳавозаси ва ғишт кесиш, силлиқлаш, металл кесиш, ёғочга ишлов бериш ускуналари мавжуд бўлиши; е) юридик шахснинг штатида талабга жавоб берадиган қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши, шу жумладан, лицензиат лицензиядан фойдаланиш даврида (объектда асрашга доир ишларни амалга ошириш давомида) ушбу мутахассисларнинг шахсан иштирок этишини таъминлаши:* I тоифадаги лицензия учун — олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнгги 10 йил давомида камида икки йил иш стажига эга бўлган 2 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги, архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши; II тоифадаги лицензия учун — олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнгги 10 йил давомида камида уч йил иш стажига эга бўлган 4 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги; архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Объектнинг республика ва маҳаллий аҳамиятга эга эканлиги Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг буйруғи билан белгиланади. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятда бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан лицензияга эга бўлмаган субпудрат (ёрдамчи пудратчи) ташкилотлар қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда жалб этилади: субпудрат ташкилотларни моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича рухсат этилади ва бунда умумий иш ҳажмининг 20 фоизидан ошишига йўл қўйилмайди; субпудрат ташкилотлар асрашга доир ишларда лойиҳа-смета ҳужжатларида фақат уларга тааллуқли қисми бўйича иштирок этади; лицензиат субпудрат ташкилотлар ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши учун тўлиқ жавоб беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Лицензия номи: |
Лицензия номи: |
|
2. |
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: |
а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш; б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЁдаги маросим, «ош бериш» маросими, кечқурунги никоҳ тузиш — «никоҳ тўйи» маросими, «келин салом» маросими), «суннат тўйи» маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар). |
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
Ижрочилар — жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар — юридик шахслар |
|
4. |
Лицензияловчи орган: |
Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси |
|
5. |
Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), ижодий жамоа аъзоларида имтиёзга эга бўлган шахслар мавжуд бўлса (ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ўқийдиганлар, пенсионерлар) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи. б) ижрочиларда мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочиларнинг репертуари тўғрисидаги маълумотнома; д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг исми-шарифи асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда; е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига (кейинги ўринларда — Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи) шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади. Жисмоний шахс лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: жисмоний шахснинг фамилияси, исми, паспорт серияси ва рақами ёки ID-карта рақами, ЖШШИР, телефон рақами, жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ижрочи имтиёзга эга бўлса (ногиронлиги бўлган шахс, таълим муассасасида ўқийдиган, пенсионер) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишига розилиги. б) ижрочида мусиқа маълумот мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотнома; д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда; е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади. |
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
|
7. |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш: I рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари; II рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари; б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш, ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар): III рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 30 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар — лицензияловчи ваколатли орган ҳисобварағига. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади. Юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади. Бунда, лицензияда ижодий жамоа аъзолари тўлиқ кўрсатилади ва улардан лицензия учун давлат божи қўшимча равишда ундирилмайди, ижодий жамоа аъзоси мустақил ижрочи сифатида ижод қилган ҳоллар бундан мустасно. Ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан озод этиладиган шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланади. |
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш муддатлари: |
10 иш куни |
|
9. |
Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) лицензиатлар томонидан аҳолига концерт-томоша хизматларини қатъий равишда ушбу паспортда кўрсатилган аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бўйича амалга ошириш; I рейтинг гуруҳларининг мезонлари: камида 3 йил мобайнида мунтазам равишда яккахон ижрочи концертлари ўтказиш; ижодий фаолият давомида камида 3 та альбом чиқариш; «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги; республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари, улар мавжуд бўлганда; концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш; битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш; оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш. II рейтинг гуруҳларининг мезонлари: камида 1 та қўшиғининг мавжудлиги; концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш; оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш. III рейтинг гуруҳларининг мезонлари: ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, ҳордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш, шунингдек, созанда, раққос(а), бэк-вокал, (хонандалардан ташқари) битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш ва уларда қатнашиш; б) концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти, ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш; в) лицензия олиш учун биринчи марта ариза топширган, III рейтинг гуруҳига кирмайдиган, ижрочи ҳамда ижодий жамоалар лицензияловчи органнинг таклифига асосан ижро маҳоратини жонли эшитиш учун Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг йиғилишига шахсан ёки масофавий иштирок этиш ёхуд жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этиш; г) кўрсатилган концерт-томоша хизматларини қатъий равишда шартнома асосида амалга ошириш;* д) жисмоний шахслар йиллик фаолияти якунидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириш;* е) Ўзбекистон Республикаси ташқарисида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш тўғрисида лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларини хабардор қилиш;* ж) Концерт-томоша фаолиятида у ёки бу динни тарғиб этмаслик; з) Лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимлари лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилганда турли ноўрин хатти-ҳаракатлар қилмаслик; и) I рейтинг гуруҳи ижрочилари томонидан ўзгаларнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузмаслик*. |
|
10. |
Лицензия беришда келишиладиган органлар: |
мавжуд эмас |
|
11. |
Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
чекланмаган |
|
12. |
Изоҳ. |
Ушбу паспортнинг 2-банди «а» кичик бандида белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун лицензияга эга бўлган шахсларда «б» кичик бандда белгиланган лицензияланадигаи фаолият турининг кичик тури билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд. Лицензия бериш ёки уни беришни рад қилиш ҳақидаги қарор талабгорнинг ижро маҳоратини жонли эшитиш якуни бўйича Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида қабул қилинади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг мажлиси ўн кунда камида бир марта ўтказилади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида малака (профессионал) сифатларни баҳолайди ва ҳар бир ижрочини ушбу паспортнинг 9-бандига мувофиқ малака талабларига биноан аниқ рейтинг гуруҳига киритади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш); |
б) чиқиш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан, тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш); | ||
в) кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш). | ||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Жисмоний ва юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун: |
а) ариза; | ||
аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: | ||
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш); | ||
б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар; | ||
в) юридик шахс штатида «туризм» ва унга турдош таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёхуд туризм соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажи ва малака ошириш сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши; | ||
г) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари; | ||
д) раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган йили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар. | ||
Турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун: | ||
а) ариза; | ||
юридик шахслар учун: | ||
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш); | ||
жисмоний шахслар учун: | ||
фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойи, яшаш жойи, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш). | ||
б) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар. | ||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | «Ички туризм» йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари; «чиқиш туризми» ёки «кириш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | уч иш куни. |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: |
а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; | ||
б) юридик шахс штатида «туризм» ва унга турдош таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёхуд туризм соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажи ва малака ошириш сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;* | ||
в) юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификатини олиши;* | ||
г) туризм маҳсулоти буюртмачиси билан, шу жумладан, ўзбекистон Республикасининг туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган электрон тижорат шартномаси тузилганидан кейин туризм хизматларини кўрсатиш; | ||
д) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш; | ||
е) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса), туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш; | ||
ж) лицензиат камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас); | ||
з) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;* | ||
и) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);* | ||
к) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);* | ||
л) фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга ошириш;* | ||
м) мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатмаслик;* | ||
о) фуқароларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига «Умра» зиёратини бажариш учун юбормаслик.* | ||
Турагентлар фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: | ||
а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; | ||
б) туризм фаолиятининг «чиқиш туризми» йўналишидаги фаолиятни фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш;* | ||
г) туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилиш;* | ||
д) ҳар бир туристга ва экскурсиячига туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш; | ||
е) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш; | ||
ж) фуқароларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига «Умра» зиёратини бажариш учун юбормаслик.* | ||
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти; б) суғурта брокерларининг суғурта фаолияти; в) суғурталовчиларнинг фақат қайта суғурталаш фаолияти. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, суғурта фаолияти классификатори бўйича танлаш (ҳаётни суғурта қилиш соҳаси; умумий суғурта соҳаси; мажбурий суғурта; фақат қайта суғурталаш), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот. б) устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав фондининг шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (банк маълумотномаси, «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан берилган акцияларнинг жойлаштирилганлиги ҳақидаги маълумот ва ариза берилаётган кун ҳолатига банк ҳисобварағидан кўчирма); суғурталовчининг ваколатли давлат органи билан Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида ёзма битимнинг мавжуд бўлиши; Фаолият тури фақат қайта суғурта қилишдан иборат бўлган лицензия талабгорлари мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этадилар. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда: в) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг нусхасини; г) суғурталовчининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчиларнинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган филиаллари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар. Фаолият предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда: д) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиалларининг тасдиқланган низомлари нусхаси. Фаолияти предмети ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда: е) ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг нусхасини; ж) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиаллари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар. Суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун: ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот кўрсатилади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 20 иш куни | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек, шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; б) суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш; в) лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш; г) қуйидаги шахсларни суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланишига йўл қўймаслик: террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган; шахсга қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ иқтисодий жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар; д) «г» кичик бандда белгиланган шахсларнинг суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг устав капиталида иштирок этишига йўл қўймаслик; е) лицензия талабгорининг (лицензиатнинг) ва улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги, жумладан, касбий кўникмалар, билим ва тажрибанинг корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқлиги ва ижобий ишчанлик обрўсига эга бўлиши; ж) лицензия талабгорининг (лицензиатнинг) раҳбарлик лавозимларида ишловчи шахсларининг бошқа суғурта ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ўриндошлик асосида ишлашига йўл қўймаслик; з) беш йил мобайнида суғурта фаолиятини амалга оширишга оид барча маълумотларни, жумладан иш ёзишмаларини сақлаш. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари: а) устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши; б) ваколатли давлат органи томонидан белгиланган Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш талаблари ва шартларига риоя қилиш; в) қонунчилик талаблари асосида электрон суғурта хизматлари кўрсатишни таъминлаш учун ахборот тизимининг мавжудлиги; г) суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва ушбу тизим орқали суғурта полисларини расмийлаштириш; д) акциядорлар бўлган юридик шахсларнинг ҳаддан ташқари (потенциал олувчидан охирги бенефициар мулкдоргача учта поғонадан кўп) даражаларга табақалаштирилиши мавжуд бўлмаслиги; е) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун; ж) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг мавжуд бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун; з) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари мавжуд бўлиши — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун; и) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун; к) суғурталовчида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун. Суғурта брокерлари учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари: а) суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш; б) суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши; в) суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш. Лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши жумласига кирадиган ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 54-моддасида белгиланган. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Суғурта фаолияти классификатори: | Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси
Умумий суғурта соҳаси
Лицензиат, унда мазкур паспортда белгиланадиган суғурта классларини қўшиб олиб боришга доир чеклашларни ҳисобга олган ҳолда суғуртанинг тегишли класслари кўрсатилган лицензия мавжуд бўлган тақдирда,икки ва ундан ортиқ суғурта класси белгиларива мазмунини жамловчи суғурта турини ишлаб чиқишга ҳақлидир. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширувчи лицензиат — суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини қўшиб олиб боришга ҳақли эмас, умумий соҳасининг 1,2 ва 18 класслари бўйича фаолият бундан мустасно. |
1. | Лицензия номи: | истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) ректификатланган истеъмол этил спиртини, шу жумладан, узум, резавор мева, шунингдек, вино спиртини, узум ва резавор мевадан тайёрланган спирт хомашёсини ишлаб чиқариш; б) техник этил спиртини, эфироальдегидли фракцияни (этил спиртининг бош фракциясини) ишлаб чиқариш; в) узум, вино, коньяк, виски, ром, резавор мева ва кальвадос дистиллятини ишлаб чиқариш; г) ароқ, шу жумладан, узум ва мева ароғини, шунингдек, ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш; д) коньяк, коньяк ичимлигини, бренди, виски, ром, кальвадосни ишлаб чиқариш; е) узум ва резавор мева виносини, кўпикланадиган ва газли винони ишлаб чиқариш, бундан табиий винолар ва пиво ишлаб чиқариш мустасно; ж) ўткирлиги 7,0 фоиздан 22 фоизгача бўлган вино ичимликларини ишлаб чиқариш; з) узум ва резавор мевадан тайёрланган вино материалларини ишлаб чиқариш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари |
4. | Лицензияловчи орган: | Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, омбор биноларининг жойлашган жойи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турининг номи, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) ишлаб чиқариш объектининг паспорти. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | йиллик лицензия тўловлари: а) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; б) техник этил спирти, эфиралдегидли фракция (этил спиртнинг бош фракцияси) ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида; в) истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида; г) ўткирлиги 7,0 дан 22,0 фоизгача бўлган вино ичимликлари ишлаб чиқариш учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида; д) узум ва мева ароғи, узум ва резавор мева виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; е) узум ва резавор мева спирти, вино спирти, узумдан ва резавор мевадан тайёрланган спирт хомашёси, узумли, виноли, коньякли, вискили, ромли, резавор мевали ва кальвадосли дистиллят, кўпикланадиган ва газланган вино ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; ж) узум ва резавор мевадан вино материаллари ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида. Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (шу жумладан, сақланиши ва айланмасига риоя қилиш) қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиш; в) лизенцияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, гигиеник хулосалар ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги; г) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги; д) спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги; е) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;* ж) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш; з) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ва фойдаланиш, шунингдек, электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; и) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя қилиш; к) истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик;* л) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг этил спирти сифатини аниқлаш лабораториясининг мавжудлиги; м) ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, ярим йил якунлари бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим; н) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш; о) ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратилиши ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак; п) вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан табиий вино, вино материаллар ва коньяк спиртлари ишлаб чиқариш ҳамда узумни қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш; р) ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланиши: истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ; бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ; с) барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичларнинг мавжуд бўлиши; т) реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юк хати мавжуд автотранспорт воситалари орқали истеъмол ва техник этил спиртини юклаш ва ташиш; у) алкоголь маҳсулотларига нисбатан рўйхатдан ўтказилган товар белгиларини қўллаш ва (ёки) патентланган саноат намуналаридан фойдаланиш, шу жумладан, тегишли лицензия шартномалари асосида;* ф) йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;* х) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* ц) алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш;* ч) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш; ш) алкоголь маҳсулотининг асосий ишлаб чиқариш ускуналарини ҳамда унинг мулкдорларини ваколатли давлат органида мажбурий рўйхатдан ўтказиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчиликда белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг хулосаси; б) ишлаб чиқаришнинг қонунчиликда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси; в) ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органининг хулосаси; г) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисидаги хулосаси; |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Хорижий истеъмол этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. Лицензияловчи орган лицензиат томонидан фаолиятни амалга оширишда лицензия талабларига риоя қилинмаганда жарима кўринишида қуйидаги молиявий санкцияларни қўллайди: а) ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи ҳар ярим йил якунлари бўйича 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида. Бунда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кўп бўлганда ва акциз солиғи тўлиқ тўланган тақдирда, ундирилган молиявий жарима суммалари корхонага қайтариб берилади; б) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик: 50 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида; 30 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида; в) бошқа турдаги спиртдан (ректификатланган истеъмол этил спирти, коньяк дистилляти ва мева, узумдан ректификатланган этил спиртидан ташқари) фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш — ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳосининг (улгуржи нархларда) 200 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; г) этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризада киритилмаган сақлаш жойларида сақлаш — бундай сақлаш жойларида бўлган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; д) ташкилотлар томонидан алкоголь маҳсулотларини бундай маҳсулотга белгиланган энг кам улгуржи нархлардан паст нархларда сотиш: алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда — алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; е) истеъмол этил спиртини 50 фоизлик олдиндан тўловсиз сотиш-олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 50 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; ж) алкоголь маҳсулотини (пиво маҳсулоти, кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлмаган шахсга сотиш — олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; з) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими ҳисобига киритмасдан ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; и) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимига ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалага чиқарилган истеъмол этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; й) бошқа лицензия талабларининг бажарилмаслиги — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; к) алкоголь маҳсулотларини акциз маркаларисиз ёки сохта акциз маркалари билан ишлаб чиқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорда. Ноқонуний ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади. Истеъмол ва техник этил спиртини масофавий онлайн кузатиш (GPS) тизими ўрнатилмаган, электрон ҳисобварақ-фактурасиз, товар-транспорт юк хатисиз ҳамда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ҳолатлари лицензия талабларини бузиш деб баҳоланиб, лицензиянинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туришга асос бўлади. Бунда ушбу бандда назарда тутилган лицензия талаблари бир йил ичида такроран бузилган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилади. Лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тўланадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади. |
1. | Лицензия номи: | алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) бўйича фаолият учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга омбор биноларнинг юридик манзиллари, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки ижара шартномасининг нусхаси; в) шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида йиллик лицензия тўлови ундирилади. Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади. Навбатдаги йил учун йиллик лицензия тўлови лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 4 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши); в)Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини ишлатиш; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш ҳамда алкоголь маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномаларни солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш; д) алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга риоя қилиш, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш; е) устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда маблағ кўринишида шакллантириш; ж) алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланишга ва (ёки) умумий овқатланиш корхоналари орқали чакана сотиш учун хабарномалар реестрига киритилмаган юридик шахсларга сотишга йўл қўймаслик, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;* з) алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* и) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини (табиий винолар бундан мустасно) сақлаш ва сотиш, импорт қилинган алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш бундан мустасно;* к) сифатсиз ва кирим қилинмаган маҳсулотлар савдосига йўл қўймаслик.* |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | омборнинг санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси туман (шаҳар) бўлимининг хулосаси (2 иш куни); омбор иншоотларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосаси (2 иш куни). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳудудида амалга оширишга йўл қўйилмайди. Лицензия талаблари ва шартлари бузилганда лицензиатга қуйидаги миқдорларда молиявий жарима қўлланилади: а) алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризага киритилмаган жойларда сақлаш учун — шундай жойда сақланган товар қийматининг 100 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; б) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимда ҳамда «Asl belgisi» МАТда қайд этмасдан алкоголь маҳсулотларини сотиш, унга ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; в) лицензия талабларини ва шартларини бошқа тарзда бузганлик учун (бундан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида молиявий санкциялар қўлланилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар)ни саноат асосида ишлаб чиқариш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш объектининг паспорти: ишлаб чиқариш объектининг бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг жойлашиши тўғрисидаги ҳужжатлар; ускунанинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган мамлакат; ускунанинг техник ҳолати ва ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдори |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдори |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 10 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, техник регламентларга мажбурий риоя қилиш; б) ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги; в)тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги; г) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш; д) рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги; е) маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича техник регламентлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши; ж) ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;* з) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлган, шу жумладан, импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хомашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган тамаки хом ашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак; и) тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* к) тамаки маҳсулотларини рақамли тамғалаш ва кузатишнинг ахборот тизимлари, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда айланиши ҳажмларини ҳисобга олишнинг ахборот тизимлари жорий этилишини ва улардан фойдаланилишини;* л) солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланилишини ҳамда тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномаларни солиқ органларида электрон тарзда мажбурий ҳисобга қўйиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида); ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг хулосаси (5 иш куни ичида). Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида); белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг хулосаси (5 иш куни ичида). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
1. | Лицензия номи: | аффинаж фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилардаги қимматбаҳо металларни, шу жумладан, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шунингдек, механик, кимёвий ва металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш; б) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицезияга эга бўлганлар учун — таркибида қимматбаҳо металлар бўлган минерал хом ашёни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, шихтовкалаш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни, гравитация концентратларини, чўкинди олтинни, Доре қотишмасини, катод металларни, рух чўкмаларини, бойитилган смолани олиш; в) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурсларни, парча ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, уларни саралаш, қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш; г) юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни, шу жумладан, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металларнинг парча ва чиқиндиларини, иккиламчи ресурсларни, ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган бошқа буюмларни сотиб олиш; д) олтин изловчиларга хизматлар кўрсатиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни тўплаш учун сотиб олинган қимматбаҳо металларнинг бут сақланишини таъминлашга доир талабларга мувофиқ жиҳозланган сайёр қабул қилиш-тайёрлов пунктларини ташкил этиш; е) республика ҳудудида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш пунктларини очиш; ж) қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоларида иштирок этиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар (оилавий корхоналар бундан мустасно) |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; д) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақидаги маълумотлар; е) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси рақами ва санаси; ж) аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд асбоб-ускуналар ва технологиялар рўйхати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдори |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш ми??орининг 5 баравари миқдори |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | лицензия бериш учун — 5 иш куни; лицензиянинг амал қилишини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун — 2 иш куни. |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган яшашга мўлжалланмаган бино ва иншоотлар (турар жойлардан ва ижтимоий-маданий объектлардан камида 150 метрдан узоқликдаги масофада жойлашган), ишлаб чиқариш майдонлари ва талабларга мос келадиган шароитларнинг мавжудлиги; б) лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги; в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парча ва чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш; г) белгиланган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ҳамда нормалари, гигиена ва экология нормативлари, иккиламчи ресурсларни сақлаш чора-тадбирларига риоя қилишни таъминлаш; д) белгиланган талабларга мувофиқ аффинаж фаолияти амалга ошириладиган объектнинг техник мустаҳкамлигини таъминлаш; е) лицензияланадиган фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган жойда амалга ошириш.* Қўшимча лицензия талаблари ва шартлари: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган ва (ёки) устав фондида давлат улушига эга бўлмаган ёки улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар учун: ж) қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;* з) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;* и) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги; й) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга ёки кўникмаларга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги; к) барча операциялар бўйича ишларни тартибга солувчи ишлаб чиқилган (мустақил равишда ёки профессионал мутахассисларни жалб қилган ҳолда) техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва (ёки) устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун: л) қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;* м) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги; н) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;* о) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги; п) барча турдаги операциялар бўйича ишларни амалга оширишга талабларни, чекловлар, сарфлаш нормалари ва йўқотиш нормаларини тартибга солиб турувчи техник ҳужжатнинг мавжудлиги; р) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, иккиламчи ресурслар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қолдиқлари ҳамда чиқиндиларини кирим қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни бажариш; с) хом ашёдаги, ярим тайёр маҳсулотлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги қимматбаҳо металларнинг келиб тушишини, сарфланишини ва қолдиқларини, шунингдек, ушбу қимматликлар чиқиндилари ва йўқотишларининг қатъий ҳисобини юритиш; т) қимматбаҳо металларнинг, шу жумладан, минерал хом ашёдаги, иккиламчи ресурслардаги, парчалар ва чиқиндилардаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги, барча сақлаш жойларидаги ва бевосита ишлаб чиқаришдаги қолдиқларни белгиланган муддатларда хатловдан ўтказиш; у) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солувчи зарур техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; ф) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилар ҳаракати ҳақида лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим қилиш. Ишларни амалга оширишга талабларни тартибга соладиган техник ҳужжатлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, шу жумладан, инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат мол-мулки хавфсизлигини, атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш, шунингдек, табиий ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши керак. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — лицензия талабгори фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчашлар доирасида ўлчаш воситаларини (тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги)) қиёслашдан ўтказиш тўғрисидаги сертификатга нисбатан — ўлчаш воситаларини (тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги)) қиёслашдан ўтказиш тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот бўйича; б) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида маълумот бўйича; в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти) — объектнинг техник мустаҳкамлиги ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш марказига улангани ҳақида маълумот бўйича. Келишиш муддати 2 иш кунидан иборат. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 10 йил |
12. | Изоҳ. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси ҳам мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металларни, шунингдек, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг парчалари, чиқиндиларини, шу жумладан, ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларини аффинаж қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш; б) халқаро йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш; в) маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш; г) халқаро йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) талабгорга мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркибининг рўйхати; в) темир йўл транспортида ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг рўйхати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари; маҳаллий йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари; халқаро йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 баравари; маҳаллий йўналишлар бўйича юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари; халқаро йўналишлар бўйича юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш кун |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) юкларни ташиш қоидалари, темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багажларни ташиш қоидаларига ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш; б) ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган, темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни билиш бўйича Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг штатда мавжуд бўлиши; в) локомотив, йўловчи ёки юк ташиш вагонининг тегишли ҳаракатдаги темир йўл таркиби томонидан режали таъмирлаш турларидан ўтганлигини тасдиқловчи техник паспортининг (формуляри) мавжуд бўлиши; г) темир йўлда ташишлар хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экологияси, ҳаракатдаги темир йўл таркибини техник соз ҳолатда сақлаш, унинг бутлигини таъминлаш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, локомотивни рейсдан олдин техник кўрикдан ва тегишли ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича талаблар ва нормаларнинг бажарилиши;* д) йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳаракатдаги темир йўл таркибининг, шунингдек, ходимларнинг темир йўл транспортида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши; е) ҳаракатдаги темир йўл таркибнинг хизмат муддати узайтирилгани тўғрисидаги зарур ҳужжатларнинг, янги сотиб олинган ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун сертификатларнинг, умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларнинг техник паспорти ҳамда умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлда хизмат кўрсатиш, ҳаракатни ташкил этиш ва манёвр ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши; ж) лицензияланадиган фаолиятнинг лицензияда кўрсатилган ҳаракат зонаси доирасида амалга оширилиши;* з) лицензиат томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларининг мунтазам (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ) бузилиши;* и) темир йўл транспортида ташишлар жараёни билан боғлиқ ишларнинг тегишли йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлмаган мутахассислар томонидан амалга оширилиши;* к) лицензияни олишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилгани тўғрисидаги далилларнинг аниқланиши.* |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Корхонага мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан ўзининг ички эҳтиёжларини қондириш учун нотижорат асосида темир йўл транспортида юкларни ташиш учун мазкур лицензияни олиш талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) пиротехника буюмларини яратиш; б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш; в) пиротехника буюмларини ташиш; г) пиротехника буюмларини йўқ қилиш; д) пиротехника буюмларини утилизация қилиш; е) пиротехника буюмларини сақлаш; ж) пиротехника буюмларини реализация қилиш; з) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари). |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия талаблари ва шартларига лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой; б) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш маркази томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари); в) ходимнинг лицензияланаётган фаолият турлари билан боғлиқ ёнғинлар ва бошқа ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси; г) фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган юридик шахс раҳбарлари ва ходимлари рўйхати, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган саналари ва жойлари, доимий яшаш жойлари, эгаллаб турган лавозимлари, белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органлари билан келишилган фаолиятнинг лицензияланаётган турлари ёки саноат мақсадидаги портловчи материаллар билан ишлаш бўйича стажи кўрсатилади; д) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи юридик шахс раҳбарлари ва ходимларининг малакавий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, унга тегишли ҳужжатлар (олий ва/ёки ўрта кон-техника бўйича ёхуд бошқа ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, хавфли юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, малака тоифаси бериш, охирги 5 йилда малака ошириш ва/ёки махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ва ҳужжатларнинг электрон нусхалари); е) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд лицензия талабгори томонидан тегишли соҳа ташкилоти билан ўзига тиббий ва техник кўрикни ўтказиш имкониятини бериш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси мавжудлиги (пиротехника буюмларини ташиш бўйича фаолият учун). Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | баз?вий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лицензиат томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, тегишли техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш, жамоат тартиби, ёнғин хавфсизлиги, экология ва санитария-гигиена норма ва талабларини таъминлаш; б) лицензия талабгорларига аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, шу жумладан, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида амал қилувчи меъёрлар, қоидалар ва техник регламентларга ёки стандартларга жавоб берадиган тегишли моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, жойлар, ҳудудлар, кўтариш-транспорт асбоб-ускуналари, муҳандислик коммуникациялари, аппаратлар, технологиялар, технологик асбоб-ускуналар, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари, синаш, назорат қилиш, ўлчаш, яшиндан ҳимоя қилиш, ёритиш воситалари, инвентарь, вентиляция, транспорт воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, ёнғинга қарши автоматика тизимлари, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, бошқа техник воситалар) учун зарур шарт-шароитлар яратиш; в) пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш объектлари ишончли қўриқланишини, уларни физик ва техник ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилишини, уларни транспортда ташишда кузатиб боришни, пиротехника буюмларидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим чоралари ва бошқа чоралар кўрилишини таъминлаш; г) фаолиятнинг лицензияланадиган турига тегишли қисми бўйича пиротехника буюмлари ва уларнинг компонентлари мавжудлиги ва сарфи (ишлаб чиқариш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш, утилизация қилиш) ҳисобини юритиш;* д) фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган низомлар, йўриқномалар, методик ҳужжатлар ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги; е) ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, ходимларнинг хатти-ҳаракати режасини ишлаб чиқиш; ж) ёнғинни ўчириш ва бошқа фавқулодда вазиятлар, хавфли моддалар тарқалиши (оқиб кетиши)нинг олдини олиш ва локализация қилиш учун зарур бўлган якка тартибда ва жамоавий ҳимояланиш воситалари, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги ҳамда иш ҳолатида бўлиши; з) лицензия талабгорининг штатида тегишли малакали, меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ саноат мақсадидаги портлатиш материаллари ва пиротехника буюмлари билан ишлашга рухсат берилган техник ходимлар, шу жумладан, тегишли маълумотли, махсус тайёргарлик кўрган ва фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимлар мавжудлиги; и) фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтказиш; й) ҳар йили Лицензияловчи органга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмай фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш; к) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш; л) лицензияда кўрсатилган объектлар манзиллари бўйича фаолиятни амалга ошириш (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно);* м) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаш органлари берган мувофиқлик сертификатларига, шунингдек, техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник шартлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларга эга бўлган пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятда). Қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради: пиротехника буюмларини яратиш бўйича: н) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги; о) пиротехника буюмларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги; п) норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш; пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича: р) лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш; с) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги белгилаган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш; т) ишлаб чиқариладиган пиротехника буюмларининг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги; у) буюмларни ишлаб чиқаришда, шу жумладан, импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ?ортлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хом ашё ва компонентлардан фойдаланиш; ф) фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш; х) раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари мавжудлиги; пиротехника буюмларини ташиш бўйича: ц) ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш; ч) йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;* ш) автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қуролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш; пиротехника буюмларини сақлаш бўйича — базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш; пиротехника буюмларини реализация қилиш бўйича: э) 18 ёшга тўлмаган шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик;* ю) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III — V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш;* пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича: я) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш; ў) пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23:00 дан 06:00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефть ва газ қувурларининг ҳамда юқори вольтли электр узатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик.* |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; махсус ўқитилмаган ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар; доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар; уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар; қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар; жиноий жазони ўтаётган шахслар; бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар; руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш; б) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш); в) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш; г)таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш; д) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш); е)таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш; ж) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), СТИР, лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой, лицензия олиш мақсади (янги, қайта ёки узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг сурункали руҳий касалликлар, наркомания, таксикоимания. алькоголизм сабабли диспансерлик ҳисобида рўйхатда туриш ёки судланганлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномани ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил тарзда олади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 3000 баравари; б) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш) (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; в) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; г) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; д) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш) (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; е) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; ж) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтирилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 20 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигининг рухсат этилган навлари (кейинги ўринларда — каннабис ўсимлиги)ни етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш; б) юридик шахснинг штатида тегишли малакага эга бўлган камида уч нафар мутахассис мавжуд бўлиши; в) моддий-техник база, ускуналар, бошқа техник воситалардан фойдаланишни қамраб олган ҳолда лицензияланган аниқ фаолият тури бўйича белгиланган талабларга риоя этиш; г) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгорида фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бўлиши; д) ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси бўйича талаблар ва нормаларга риоя қилинишини таъминлаш; е) лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишда фойдаланиладиган ер майдонлари, бинолар ва иншоотлар атрофида камида тўқсон кунлик видеоёзувни сақлаш имкониятини берадиган тунги кузатув имкониятига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжудлиги;* ж) каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилган халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга ошириш;* з) каннабис ўсимлигининг уруғлик материалини импорт қилишда, импорт қилинадиган намуналар таркибидаги ТГК миқдори ва карантин объектлари мавжудлиги бўйича текширувдан ўтиши шарт; и) лабораторияда қиёсий таҳлилларни амалга ошириш учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича лицензияга эга бўлиш;* к) ирригация инфратузилмасини модернизациялаш ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш; л) каннабис ўсимлиги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдорини (0,2 фоиздан кам бўлган) минималлаштириш чораларини кўриш; м) каннабис ўсимлигининг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаш; н) етиштирилган маҳсулотни камида 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш ва қолган қисмини экспортга йўналтириш; о) каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш жойларининг техник жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиши, жисмонан қўриқланиши ҳамда қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан бутланган бўлишини таъминлаш; п) лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун белгиланган тартибда етказиб берилган I рўйхатга киритилган тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг стандарт намуналарини сейфда сақлаш, сейф қулфланиши ва муҳрланишини, калитлар, муҳр ва тамға эса буйруқ асосида тайинланган сақлаш учун жавобгар шахсда бўлишини таъминлаш ҳамда каннабис ўсимлиги етиштириладиган майдонлар ва сақлаш объектлари (жойлари)ни бутун чегараси бўйлаб ҳудуди қалинлиги 2,8 мм дан кам бўлмаган, баландлиги 2 000 мм дан кам бўлмаган, катаклари оралиғи 70х250 мм дан катта бўлмаган темир симдан ясалган панжара (сетка) билан яхлит ўралишини ҳамда қўриқланишини таъминлаш; р) каннабис ўсимлигини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар (туман)лараро ташишда автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати патруль автомобиллари кузатувини таъминлаш (каннабис ўсимлигини хомашёсини ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятда); с) каннабис ўсимлигида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг мавжудлигини таркибий миқдори жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилиш имконига эга бўлган замонавий лабораториянинг мавжудлиги;* т) лицензиат томонидан каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ барча жараёнларида «Блокчейн» замонавий назорат технологиясидан фойдаланиш. Каннабис ўсимлигини етиштиришда лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар: у) каннабис ўсимлигини етиштириш учун лицензиат: ирригация инфратузилмасини янгилаши ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиши; лицензияловчи орган вакилига ёки жалб этилган экспертларга, баён этилган каннабис ўсимлиги навининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини ва вегетация даврининг турли босқичларида таркибидаги ТГК миқдорини аниқлаш мақсадида намуналар олиши учун каннабис ўсимлиги етиштирилаётган экин майдонига кириб боришига имконият яратиши; тунги пайтда экин майдонлари контурлари тўлиқ кўриниб туриши учун ёритиш мосламалари билан жиҳозлаши; лицензияловчи орган томонидан намуналар олиниши ҳамда таркибидаги ТГК миқдори текшируви ўтказилгунга қадар каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиб олишга йўл қўйилмаслиги; каннабис ўсимлиги етиштиришни бошлагунга қадар ишлаб чиқаришнинг технологик регламентини тасдиқлаши шарт; ф) каннабис ўсимлиги ҳосилининг битта партиясидан олинган намуналар ушбу ўсимлик ҳосилининг бошқа партиясидан олинган намуналар билан аралаштирилмаслиги зарур. Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилишда лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар: х) ишлаб чиқариш корхоналарида каннабис ўсимлиги ҳосилини сақлаш алоҳида жиҳозланган омборхоналарда (кейинги ўринларда — омборхоналар) амалга оширилади; иш вақтидан ташқари пайтларда бинолар қулфланган, муҳрланган ҳамда қўриқлаш учун топширилган бўлиши ва унга олиб борувчи йўллар кечки пайтда ёритилган бўлиши керак; ц) корхона ҳудудидан ташқарида жойлашган омборхонани жиҳозлаш бўйича энг кам талаблар қуйидагилардан иборат: омборхона атрофи бўйлаб камида 3 метр баландликда 2 «егоза» туридаги тиконли сим билан ўралган бўлиши ҳамда қулфланадиган дарвозага эга бўлиши; омборхона дарвозаси қулфланган ва муҳрланган ҳолатда, тизимли техник қўриқлаш ва бошқариш тизими билан жиҳозланган бўлиши; қўриқлаш ва ёнгин сигнализациясига, шунингдек, видеокузатув тизимига эга бўлиши; ёпиқ омборхоналарда умумий айланмали шамоллатиш тизимига эга бўлиши лозим; ч) каннабис ўсимлиги ҳосили омборхоналарга олиб келинганда корхона раҳбари ёки ваколатли шахс унинг миқдори кузатув ҳужжатларига мослигини текшириши шарт; ш) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун корхона раҳбари ёки корхона раҳбарининг буйруғи билан жавобгар шахс тайинланади; э) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ёнгин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда экологик, қурилиш, санитария-гигиена ва фитосанитар талабларга мувофиқ амалга оширилади; ю) ишлаб чиқариш иншоотлари деворлари, юк кўтарувчи қурилмаларнинг ташқи тарафини тозалаш ва зарарсизлантириш учун очиқ ҳолда бўлиши керак. Омборхоналарнинг томи ва деворлари, шамоллатиш тизимлари тешиклари ҳимояланган ҳамда уларга ёмғир ва бегона предметларнинг тушишини олди олинган бўлиши л озим. Омборхоналарда сақланаётган каннабис ўсимлиги ҳосили қайта ишлангунга қадар хавфсиз ва барқарор сақланиши учун қуритиш ва зарарсизлантиришнинг технологик жараёни билан таъминланган бўлиши лозим; я) омборхоналарда қуйидагилар тақиқланади: каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари билан бирга заҳарли ва ёнувчи кимёвий воситалар, нефть маҳсулотлари, шунингдек, каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларининг ифлосланишига олиб келувчи бошқа турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сақлаш; ички ёнувчи двигателларга эга бўлган машиналарни ишлатиш; Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташишда лицензиатга қўйиладиган талаблар: аа) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини махсус ёки махсуслаштирилган контейнерлар, белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган умумий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган контейнерлар, автомобиллар ва тиркамаларда ташиш мумкин (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларининг 881-банди талабларига мувофиқ); бб) лицензиат каннабис ўсимлиги хом ашёсини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар (туман)лараро ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига кузатув хизматини кўрсатиш бўйича давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари билан шартномани имзолаши шарт; вв) лицензиат мажбурий тартибда каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш асл ҳужжатларининг ҳисобини юритади. Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини ҳисобга олиш ва таркибидаги ТГКни аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказишда лицензиатга қўйиладиган талаблар: гг) каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари таркибидаги ТГКки аниқлаш бўйича лаборатория таҳлиллари аккредитация қилинган лабораторияларда (мустақил экспертиза) ҳамда лицензиат лабораторияларида амалга оширилади. Лаборатория таҳлиллари ўтказишдан мақсад каннабис ўсимлиги намуналарининг қуруқ вазни таркибидаги ТГК миқдорини аниқлашдан иборат. Бунда лаборатория таҳлиллари учун тўловлар лицензиат ҳисобидан амалга оширилади; дд) лаборатория таҳлиллари амалдаги методикага мувофиқ газли ёки суюқлик хромотографида амалга оширилади; ее) экин майдонининг битта контурида ёки омборхонада таркибида ТГК меъёрдан ортиқ бўлган каннабис ўсимлиги намуналари аниқланганда, экин майдонининг барча контурларидан ёки омборхоналардан олинган каннабис ўсимлиги намуналари мажбурий тартибда лаборатория синовидан ўтказилади; жж) каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари таркибида ТГК меъёрдан (0,2 фоиздан) юқори бўлган намуналар аниқланганда, уни йўқ қилиш гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади; зз) намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган экин майдони контурида етиштирилган ёки омборхоналарда сақланаётган барча каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилади ва йўқ қилинади. Намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини йўқ қилиш лицензиатнинг кучи ва воситалари билан комиссион тартибда лицензиат, лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади; ии) каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиш ва маҳсулот ҳаракатининг барча жараёнлари омборхона бўлими (цех)даги қайд этиш дафтарида ёзиб борилади; кк) лицензиат мажбурий тартибда каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш бўйича асл ҳужжатлар ҳисобини юритади. Лицензиат лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига қайд этиш дафтарини кўриш имкониятини яратиб беришга мажбурдирю |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органлари — ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналар, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мослиги юзасидан; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ишлаб чиқаришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ва бўлимлари — ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — ишлаб чиқариш шароитларини экологик талабларга мослиги юзасидан; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари — объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги юзасидан. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил |
12. | Изоҳ. | Халқаро ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган хорижий лабораториялар томонидан таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоиздан юқори эмаслиги тасдиқланган каннабис (Cannabis sativa L.) ўсимлиги навлари уруғларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат этилади. Бунда: хорижий лабораторияларга нисбатан қўлланилган аккредитация талаблари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган талаблар дан паст бўлмаслиги лозим; каннабис (Cannabis sativa L.) ўсимлигининг рухсат этилган навларини белгилашда уларнинг ҳосилдорлиги, маҳаллий иқлимга мослашувчанлиги, сувсизликка ва шўр ерларга чидамлилигига устуворлик берилади; рухсат этилган навлар рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳар йили эълон қилиб борилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | ветеринария фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) ветеринария лаборатория — диагностика ишлари; б) ветеринария препаратларини, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш; в) ветеринария препаратларини, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Юридик шахслар учун: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари (мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; Якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки ID-картага оид маълумотлар (паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР), яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни мустақил тарзда ўзи олади: ветеринария мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари; «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумот. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 10 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) ветеринария фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талабларига риоя этиш; б) якка тартибдаги тадбиркор ветеринария йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;* в) юридик шахс штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ветеринария мутахассисларининг мавжуд бўлиши;* г) юридик шахс ходимларининг, ветеринария фаолиятини амалг? оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириши; д) лицензия талабгори ёки лицензиат ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга ёки хоналарга эга бўлиши; е) ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишни фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга ошириш; ж) Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган диагностика усулларини ва ветеринария препаратларини қўллаш; з) ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга оширишга қўйиладиган қўшимча талаблар: бино ичимлик сув, электр ва иссиқлик энергияси, канализация тармоғи билан таъминланиши шарт; бинонинг атрофи яхлит девор билан ўралган бўлиши зарур; ветеринария муассасалари ихтисослашишига кўра қуйидаги минимал талабларга жавоб берадиган хоналардан иборат бўлади: намуна қабул қилиш хонаси — 10 м2; диагностика хонаси — 8 м2; ҳайвонларни ёриб кўриш хонаси — 8 м2; утилизация қилиш хонаси — 8 м2; дори воситаларини сақлаш хонаси (омборхона, ертўла) — 4 м2; ювиш-стерилизация хонаси — 4 м2; хизматчилар хонаси — 4 м2; қўл ювиш мосламаси (санузел билан) — 2 м2 дан кам бўлмаслиги зарур; ветеринария муассасаси биноси хоналарининг пол қисмлари сув ўтказмайдиган қатлам билан қопланган, хонанинг ички девори полдан — 1,5 м баландликкача мойбўёқ билан бўялган ёки кафел билан қопланган бўлиши шарт. ветеринария муассасаларида кичик автоклав, тиббиёт дори қутичаси, электр сув ҳаммоми, лакмус қоғози, тарозилар, гемоглобинометр, гидропульт, дистилятор, тери орасига туберкулинизация қилиш учун игнасиз инъектор, музлатувчи камера, кутиметр, микроскоп, итлар учун тумшуқбанд, ветеринар сумкаси, ҳайвонлар учун фиксация станоги, стетофонендоскоп, термометр, биопрепаратларни ташиш учун термочемодан, маиший совиткич, қурутиш шкафи, пипеткалар учун штатив, пробиркалар учун штатив, бикс, йирик ҳайвонлар учун қин ойнаси, қорамоллар учун ошқозон зонди, ярим автомат ва автомат инъекторлар, перкуссия болғаси, акушерлик йиғмаси (набор), плессиметр, троакар, патматериал учун банкалар, колбалар, бактериологик пробиркалар, мензурка, шиша таёқча ёки пастер пипеткаси, буюм ойнаси, қоплагич ойна, петри чашкаси, бинт (узунлиги 3,5 метр), бутилкалар, эсмарх куружкаси, қўлқоплар, резина фартук, резина этик ёки тапочка, стол, стул, дори воситалари учун шкаф, компьютер, оқ халат каби моддий-техник базаси мавжуд бўлиши талаб этилади; й) ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, биологик препаратлар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш учун бинога (хонага) қўйиладиган талаблар: лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга ёки хоналарга эга бўлиши; бинолар (хоналар) ичимлик сув, электр ва иссиқлик энергияси, канализация тармоғи билан таъминланиши; бинода (хонада) амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият йўналишларига кўра тегишли мебеллар (иш столи ва стуллар, кийим-бош, пойабзал ва санитария-гигиена кийимларини алоҳида сақлаш учун шкаф), асбоб-ускуналар (дори воситаларини гуруҳлар бўйича сақлаш учун жавонлар, металл жавон ва сейф, термолябил преператларни сақлаш учун махсус камерали музлаткич ва идишлар), ветеринария препаратларини рецепт асосида тайёрлаш ва сотиш учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, биологик препаратларни сақлаш учун махсус камерали музлаткич билан жиҳозланиши; вет-дорихоналар турар жой ёки жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашиши мумкин; вет-дорихона биноси (хонаси) ва майдонига бўлган энг кам талаб: ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш зали — 16 м2 (ходимлар иш жойи ва витрина жойлаштириш ҳудуди — 8 м2, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳудуди — 8 м2); рецепт асосида дори воситаларини (биологик препаратлар бундан мустасно) тайёрлаш ва қадоқлаш хонаси — 4 м2; дори воситаларини сақлаш хонаси (термолябил воситалар учун совиткич билан) — 2 м2;* овқатланиш, махсус кийим, шахсий буюмларни сақлаш учун қўшимча хона — 2 м2; дори воситаларини сақлаш хонаси бинонинг пастки қисмида, хона баландлиги 2,4 метрдан кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилиши мумкин; ветеринария участка биносида очилган дорихона филиаллари 8 м2дан кам бўлмаган майдонда жойлаштирилиши мумкин; ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш залига (савдо зали) керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши керак; дори воситаларини сақлаш хоналарида ҳаво ҳароратини қайд этиш учун деворига полдан 1,5 — 1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада термометрлар ўрнатилган бўлиши керак; фаолият йўналишида биологик препаратларни сотиш бўлган дорихоналарда уларнинг сақланиши бўйича йўриқнома талабларини таъминлайдиган шароитларга эга бўлган махсус камерали совиткич билан жиҳозланган бўлиши керак; к) ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашга қўйиладиган энг кам талаб: ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар алоҳида қурилган, атрофи яхлит девор билан ўралган бўлиши шарт; ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш корхоналарида қуйидаги бўлимлар кўзда тутилиши керак: товарни қабул қилиш ва жўнатиш бўлими. Бўлим юкни тушириш, идишларни очиб турларга ажратиш хонаси — 12 м2, юкнинг ҳолатини текшириш (дори воситаларини идентификациялаш) хонаси — 6 м2, рекламация берилган товарларни вақтинча сақлаш хонаси — 6 м2, тайёрлаш хонаси — 15 м2, бўшаган идишларни сақлаш хонаси — 6 м2 бўлиши керак; товарни сақлаш бўлими (омборхоналар, шу жумладан, совитиш камераси). Бўлимда ветеринария препаратлари, дори воситалари, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситалари, дезинсекция, дератизация ва дезинфекция воситалари алоҳида-алоҳида сақланади. Омборхона бошқа хоналардан изоляция қилинган, алоҳида кириш йўлакчаси ва майдонига эга бўлиши керак. қадоқлаш бўлими (агар, корхонада саноат асосида ишлаб чиқарилган дори воситаларини қадоқлаш амалга ошириладиган бўлса). Бўлим қадоқлаш хонаси — 6 м2, идишларни ювиш ва қуритиш хонаси — 6 м2, ёрдамчи материалларни сақлаш хонаси — 6 м2 кабилардан иборат бўлади; л) биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш фаолиятига қўйиладиган энг кам талаблар: корхона ҳудуди бегона шахсларнинг киришига тўсқинлик қилувчи яхлит девор билан ўралиши, электр ёритгичлар билан жиҳозланиши ҳамда кеча-кундузги қўриқлаш тизимига эга бўлиши лозим; биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва ?айёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи субъект учун маъмурий-хўжалик хизматлар биноси (хоналар), ихтисослашувига кўра ишлаб чиқариш биноси, тажриба ҳайвонларни сақлаш учун виварий, касал ҳайвонлар учун изолятор мавжуд бўлиши керак; корхона ҳудудига кириш ва чиқишда, автотранспортни йилнинг исталган даврида дезинфекциялаш учун мослама билан жиҳозланган назорат-рухсат пунктлари бўлиши лозим; маъмурий-хўжалик хизматлар бинолари (хоналар) ва корхона ошхонаси ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиши керак; ишлаб чиқариш биноси ва зарур бўлган моддий техник базаларга бўлган талаблар: ишлаб чиқариш ҳудудининг майдони ишлаб чиқариш хусусияти (фойдаланилувчи микроорганизмлар гуруҳи), теварак-атроф хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган санитария-ҳимоя зонаси мавжуд бўлиши керак; ишлаб чиқариш ҳудудида чиқиндиларни тўплаш учун доимий равишда тозаланиб дезинфекцияланадиган бункерлар (металл контейнерлар) ўрнатилган асфальтланган (бетонланган) майдончалар, гўнгни биотермик зарарсизлантириш учун (куйдирги билан касалланган ҳайвонлар гўнги бундан мустасно) 3 секциядан иборат бетон билан тўсилган гўнгхоналар, куйдирги билан касалланган ҳайвонлар гўнгини ёқиш учун махсус печ, Беккар чуқури бўлиши керак; биологик ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳудудида бошқа ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар, фармацевтик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди; ишлаб чиқариш бинолари техник норматив ҳужжатларга мувофиқ талаб қилинадиган тозалик даражасига ва ишлаб чиқариш жараёнининг мантиқий кетма-кетлигига мос келиши, ҳаво шлюзлари ва ҳаво тортиш қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак; ишлаб чиқариш биносини (хона) лойиҳалаштиришда канализация оқимига уланадиган нуқталар оқова сувнинг орқага оқишининг олдини олувчи ускуналар билан жиҳозланган бўлишини, атмосфера, ёмғир ва ювинди сувларини канализациясига кетказиш учун қиялик мавжудлиги, қувурлар, ёритиш мосламалари, шамоллатиш мосламалари ва бошқа хизмат кўрсатиш тизимларни тозалаш ноқулай бўлмаслигини, ишчиларнинг асбоб-ускуналардан эркин фойдаланиши уларни тозалаш, ювиш ва дезинфекция қилиш ҳамда хонани йиғиштириш, доривор хом ашё, ветеринария препаратлари ва чиқиндиларнинг қарши оқимининг олдини олиш, доривор хом ашё, материаллар ва ветеринария препаратларининг аралашиб кетишининг олдини олган ҳолда сақлаш ва ташиш имконияти инобатга олиниши керак; ишлаб чиқариш биносининг (хонасининг) девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан нам тозалашга йўл қўйиладиган ҳолда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оч рангли глазурланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Поллар керамик глазурланмаган (терракотли) плиткалар ёки чоклари пайвандланган ленолиум билан қопланган бўлиши керак; инфекция қўзғатувчилари билан ишлаш хоналарида чиқиндиларни ёқиш йўли билан зарарсизлантириш тадбирларини амалга ошириш учун печь, йирик ва майда ҳайвонлар жасадини зарарсизлантириш учун махсус қозонлар ўрнатилган бўлиши керак; корхонанинг ихтисослашувига кўра ишлаб чиқариш ҳудудида қуйидаги бўлимлар бўлиши керак: хом ашё омбори ва товарларни қабул қилиш бўлими; эталон ва назорат штаммларини сақлаш бўлими; биологик ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчи бўлими; деминерализацияланган сув тайёрловчи тайёрлов бўлими; ювиш, стерилизациялаш ва муҳит тайёрлов бўлимлари; виварий бўлими (виварийни хоналари «тоза» ва «нотоза» ҳудудларга бўлинган бўлиши керак); касал ҳайвонлар учун изолятор; парранда тухумларини инкубациялаш бўлими; ишлаб чиқарилган биологик препаратларни назорат қилиш бўлими; совитиш камералари; ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар учун махсус камерали совиткич билан жиҳозланган омборхоналар; тайёр маҳсулотни қадоқлаш бўлими; оқова сувларни зарарсизлантириш учун тозаловчи ва стерилловчи мосламалар; санпропустник; ишлаб чиқариш ҳудудидаги бўлиши керак бўлган бўлимларнинг хоналари улар бажарадиган функцияларга қараб бир-бири билан ўзаро функционал боғлиқ ҳолда ҳамда бошқа мақсадда фойдаланилувчи хоналардан ажратилган блокни ташкил қилиб, алоҳида кириш эшигига эга бўлган ҳолда жойлаштирилиши зарур; касал ҳайвонлар учун изолятор атрофи яхлит девор билан ўралган ва виварийдан камида 100 м оралиқда бўлиши керак;* бир вақтнинг ўзида бир неча хил биологик ветеринария дори воситаларини қадоқлаш режалаштирилган корхоналарда қадоқлаш линияларини сони ишлаб чиқарилаётган биологик ветеринария дори воситаларини турига мутаносиб бўлиши ва алохида-алохида хоналарда ўрнатилган бўлиши керак; биологик ветеринария дори воситалари сақланадиган омборхоналар махсус камерали совиткич билан жиҳозланган, қуруқ, қоронғи бўлиши ва унга биологик препаратлар сақлаш бўйича масъул шахс бириктирилган бўлиши шарт. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Лицензия номи (тури): | телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия | |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш; б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш; в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш; г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиши; д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш; е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш; ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш; з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш; и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш; й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш; к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш; л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш; м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш; н) маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш; о) маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш; п) маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш; р) маълумотлар узатиш тармоқларини хизматлари кўрсатиш; с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш; т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш; у) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш; ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги. Маълумотлар узатиш тармоқларини ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолиятига лицензия олиш, муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади. |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза (аризада юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили, керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш, шунингдек, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги кўрсатилади); б) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва кўрсатиладиган хизматлар тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари, хизматлар кўрсатиш ҳудуди кўрсатилган маълумот; в) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) рўйхати. г) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — тармоқни ташкил этиш ва ривожлантириш режаси (белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб зарур маълумотлар, абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар); д) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — эшиттиришлар концепцияси; е) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — объектнинг қўриқлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органнинг хулосаси ёки объектни қўриқлаш бўйича тузилган шартнома нусхаси; ж) радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда — берилаётган частоталардан фойдаланиш имконияти ва узатувчи қурилмаларнинг тавсифи, қуввати ва хусусияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органнинг маълумоти; з) бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда, ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади; и) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий теле ва радио маҳсулотларни тарқатиш ҳуқуқини олишда — телерадиомаҳсулотларни тарқатиш бўйича хорижий оммавий ахборот воситасининг (ёки ҳуқуқ эгасининг) розилигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 15 баравари; б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини қуриш — БҲМнинг 15 баравари; в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари; г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари; д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 500 баравари; е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 800 баравари; ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 200 баравари; з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 400 баравари; и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 10 баравари; й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 20 баравари; к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари; л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 80 баравари; м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 140 000 баравари (бунда уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 25 000 баравари**; н) маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 2 баравари; о) маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш — БҲМнинг 4 баравари; п) маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 6 баравари; р) маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари; с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 10 баравари; т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш — БҲМнинг 10 баравари; у) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 75 баравари; ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 75 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; қолган маблағларнинг: 50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 47,5 фоизи Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига; 2,5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг ғазначилик шахсий ҳисобрақамига йўналтирилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 10 иш куни. Лицензиялашда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси билан келишиш лозим бўлган ҳолларда 25 иш куни. |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади: а) лицензиат томонидан телекоммуникация соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши; б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификатлашни таъминлаш; в) кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш; г) тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек, улар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби мавжудлиги; д) техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларининг номи, тармоқларни номерлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифларининг мавжудлиги; е) давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талабларга риоя этилиши; ж) хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини мижозларга расмий ?еб-сайтлари орқали етказиш, шу жумладан, телекўрсатувлар жадвалини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш; з) телефон орқали гаплашишлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан, телекоммуникациялар объектлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш;* и) фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш;* й) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш; к) атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитарияси қоидаларига риоя этиш; л) лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш; м) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш; н) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) хизматлари кўрсатиш учун ваколатли органда оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш;* о) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — юридик шахс штатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида уч йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши; п) телерадиомаҳсулотларни ва Интернет орқали контент тарқатишда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш. Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча талаблар ва шартлар: р) лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда хизматлар кўрсатиш; с) белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан, қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш; т) умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш; у) умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар); ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензияни беришда белгиланган ҳудуд доирасида фаолият юритиш, бириктирилган радиочастота номиналида эфирга чиқиш, х) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик талабларига риоя этиш.* |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | маълумотлар узатиш тармоқларини ва телерадиоэшиттириш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга лицензиялар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги. Заруратга кўра телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мослиги юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати — 5 йил; кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати — 15 йил; лицензияланадиган фаолиятларнинг қолган турларига лицензия чекланмаган муддатга берилади. |
12. | Изоҳ. | Лицензия олиш талаб қилинмайдиган ҳолатлар (ҳаракатлар): пуллик телевидение абонентларнинг умумий сони 10 тадан ортиқ бўлмаса; телекўрсатувнинг кабель тармоғи ва радиоэшиттиришнинг симли тармоғи бир муассаса, ўқув юрти, меҳмонхона, саноат корхонаси биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган бўлса; юридик шахс операторлар томонидан ажратилган телефон рақамларидан фойдаланган ҳолда маиший хизмат кўрсатиш объектларида ва автомобиль йўллари бўйида маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари хизматлари кўрсатса, алоқанинг таксофон хизматлари ва факс бўйича ахборотни жўнатса (ва қабул қилса); фаолият аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда қутқариш ва авария-тузатиш ишларини талаб этувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик ҳалокатлар оқибатларини тугатиш билан, шунингдек, фақат давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ бўлса; асосий фаолият тури бўйича хизматлар кўрсатишда маҳаллий, радиотелефон, маълумотлар узатиш тармоқларидан, ушбу фаолият турларига оид хизматларни учинчи шахсларга кўрсатмасдан фақат ўз ишлаб чиқариш-технологик жараёнида ва (ёки) сигнални етказиб бериш мақсадида фойдаланилса; тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари, банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек, электрон тижорат платформа операторлари томонидан асосий фаолият тури бўйича хизматлар кўрсатишда маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланилса ва хизматлар кўрсатилса; ўз тармоғини ташкил этмасдан, маълумотларни узатиш оператор ва провайдерлари тармоғи орқали Интернетдан фойдаланиш хизматларини (Интернет кафе) кўрсатишда; Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. **Агар уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йили учун кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошса, «м» кичик бандда назарда тутилган фаолият тури учун давлат божининг суммасига кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматлари қийматининг 1 фоизи миқдорида қўшимча белгиланади. |
1. | Лицензия номи: | хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини, шу жумладан, ўзининг ёки ижарага олинган хонанинг борлигини тасдиқловчи маълумотлар; в) юридик шахс уставининг тасдиқланган нусхаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 10 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) меҳнат ва меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш*; б) лицензия даъвогари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағларни тегишли лицензия амал қилиш муддатига мутаносиб даврга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш*; в) «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш; г) штатда камида икки нафар ходимнинг, шу жумладан, олий маълумотга эга раҳбарнинг бўлиши; д) хусусий бандлик агентлиги таъсисчилари ва (ёки) раҳбарлари таркибида фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мавжуд эмаслиги, шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан ушбу жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар билан меҳнат, фуқаролик-ҳуқуқий ва агентлик шартномалари тузилмаслиги; д1) чет элга ишга юборилаётган шахсларни бораётган давлатининг қонунчилиги, унда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш; е) юридик шахс ходимлари томонидан уч йилда камида бир марта лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ малака сертификатини олиш; ж) хусусий бандлик агентликлари билан фуқаролар ж) ушбу фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, хусусий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиш ҳамда унинг ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини таъминлаш, тегишли моддий-техник база ва бошқа воситалардан фойдаланиш; з) хусусий бандлик агентликлари билан фуқаролар ўртасида тузилаётган ҳар бир шартномани махсус яратиладиган электрон ахборот тизимига киритиш ва уни доимий янгилаб бориш*; и) хизматлар кўрсатиш тўғрисида бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириш ва сақлаш; к) хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ушбу депозитга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги кўрсатмасига асосан қоплаш*. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Лицензия олган талабгорлар лицензияловчи орган томонидан автоматик равишда Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилади. Чет элга ишга юборилаётган шахсларга бораётган давлати қонунчилиги, унда бўлиш қоидаларини ўқитиш бўйича таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома илова қилинади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш ишларини бажариш; б) баландликларда саноат альпинизми усулларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Ўзбекистон Республикаси резиденти юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасаси бўлган норезидент юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлган мутахассисларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилади; в) баландликларда саноат альпинизми усулларида ишларни бажариш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифлари. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | умумий тартибда — 7 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 4 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лицензия талабгори (лицензиат) штатида лицензияланадиган фаолият тури бўйича ҳужжатларга (махсус тайёргарлик тўғрисида гувоҳнома, сертификат), баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш кўникмалари қўлланган ҳолда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;* б) лицензия талабгорида (лицензиатда) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминловчи бошқа махсус техника воситаларининг мавжуд бўлиши. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади; * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш; б) кўприклар ва туннелларни қуриш; в) кўприклар ва туннелларни таъмирлаш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва чет эл юридик шахслари (доимий муассасаси мавжуд бўлган) |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса),ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, диплом маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, ушбу ходимлар лойиҳалаштиришда, қуришда ва таъмирлашда қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади; в) темир йўл, шунингдек, бирлашган кўприклар ва туннеллардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш соҳасида — асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентарь, механизациялаш воситалари, транспорт, назорат-ўлчов қурилмалари ва сигнал анжомлари билан жиҳозланганлиги тўғрисида қисқача тавсиф; г) лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги ходимларнинг тегишли сертификатларини тақдим этиши лозим. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | умумий тартибда — 10 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | Кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш бўйича: а) кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мажбурий риоя этиш; б) юридик шахс штатида камида 15 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, ушбу соҳа бўйича олий маълумотга ва лойиҳалаштиришда 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори, 2 нафар технолог, 2 нафар конструктор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши, қолган олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган 7 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши, шундан камида 1 нафар лойиҳа бош муҳандиси ва лойиҳа бош архитектори тегишли сертификатларга эга бўлиши;* Кўприкларватуннелларниқуришватаъмирлашбўйича: в) лицензиат томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормалари талабларига мажбурий риоя этиш, қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини, фойдаланишнинг ишончлилигини таъминлаш; г) юридик шахс штатида ушбу соҳа бўйича олий маълумотга, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, камида 7 нафар (бош муҳандис, техник-ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, қурилишда иш юритувчи (прораб), монтажчи, бетончи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассиси, қурувчи-усталар) айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 3 нафари участка раҳбари, ички назоратчиси, пайвандчи, техник ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси каби мутахассислар асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида мавжуд бўлиши, шундан муҳандис ва ички назоратчи тегишли сертификатга эга бўлиши;* д) лицензия талабгорида кўприклар ва туннелларни қуриш ва таъмирлаш учун зарур бўлган асосий фондлар ва техник воситаларнинг (бинолар, ишлаб чиқариш бинолари, махсус қурилиш-таъмирлаш техникаси) мавжуд бўлиши; Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади; * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш; б) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни қуриш; в) хавфи юқори бўлган объектлардан ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва чет эл юридик шахслари (доимий муассасаси мавжуд бўлган) |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи ходимлар рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, диплом маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи, лойиҳалаштириш ёки қуришда ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади; в) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳимоя ва техника воситаларига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат; г) лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги асосий иш жойи бўйича ишловчи камида 1 нафар мутахассиснинг соҳа бўйича тегишли сертификатини тақдим этиши лозим; д) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва полиси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | умумий тартибда — 14 иш куни. тезлаштирилган тартибда — 10 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | Лойиҳалаштириш бўйича: а) лойиҳалаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мажбурий риоя этиш; б) юридик шахс штатида камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, ушбу соҳа бўйича олий маълумотга ва лойиҳалаштиришда 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори, 1 нафар технолог, 1 нафар конструктор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши, қолган 4 нафар мутахассис олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши, шундан камида 1 нафар лойиҳа бош муҳандиси ва лойиҳа бош архитектори тегишли сертификатларга эга бўлиши;* қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича: в) шаҳарсозлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, ер ости бойликлари саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, тегишли давлат стандартлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш; г) камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, соҳа бўйича олий маълумотга ва 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 5 нафар (объектнинг турига қараб) бош муҳандис, бош энергетик, техник-ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, қурилишда иш юритувчи (прораб), монтажчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассиси, ички назоратчи каби мутахассислар айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 5 нафар мутахассислар олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида электр монтёр, эколог каби мутахассислар мавжуд бўлиши;* д) асосий иш жойи бўйича камида 1 нафар мутахассиснинг соҳа бўйича тегишли сертификати ҳамда юридик шахснинг муҳандислик асбоб-ускуналари ва зарур техника воситаларининг мавжуд бўлиши.* энергетика объектлари бўйича (сертификат талаб этилмайди) электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар синовидан ўтганлик тўғрисида гувоҳномага эга бўлишлари шарт. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. е) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланишда, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги бўйича мажбурий суғурта шартномаси ва амалдаги суғурта полисининг мавжудлиги*; ж) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги; Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси; Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси; Экология, атроф-муҳитнимуҳофазақилишваиқлимўзгаришивазирлиги. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. Лойиҳалаштириш фаолиятини лицензиялаш учун ариза берилганда, келишиладиган органлардан хулоса олиш учун сўровнома юборилмайди. Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади. Ташкилот таркибида лойиҳалар бош архитектор ва лойиҳа бош муҳандисларининг мавжуд бўлиши бажариладиган ишларнинг хусусияти билан белгиланади. |
1. | Лицензия номи: | архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; б) Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; в) аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; г) аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; д) қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларни (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш; е) уй-жой-хўжалик, фуқаролик мақсадига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва ж) саноатқурилишиучунобъектларвакомплексларлойиҳа-сметаҳужжатлариниишлабчиқиш, шужумладан, уларнингмуҳандисликтармоқлариватизимларинилойиҳалаштириш; з) сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; и) қишлоқ хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; й) энергетика қурилиши ва алоқа объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; к) транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; л) магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш; м) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; н) архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш; о) «Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш; п) «Металл объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш; р) «Темир-бетон объектлари конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш; с) махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш; т) қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларни ишлаб чиқиш; у) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш; ф) бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; х) коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш; ц) бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш ч) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва чет эл юридик шахслари (доимий муассасаси мавжуд бўлган) |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг тўлиқ номи, СТИР, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлар (паспорт рақами ва серияси ёки ID-картаси рақами, ЖШШИР), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлган бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари маълумотлари; в) лицензия талабгори III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим; г) лицензия талабгори IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензия олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган III тоифадаги объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхалари, ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим. Лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги ходимларнинг тегишли сертификатларини тақдим этиши лозим. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари; б) Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари; в) аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; г) аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; д) қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларни (бундан муҳандислик-геодезия қидирувлари мустасно) бажариш — БҲМнинг 50 баравари; е) уй-жой-хўжалик, фуқаролик мақсадига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 75 баравари; ж) саноатга мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 75 баравари; з) сув хўжалигига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; и) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 30 баравари; й) энергетика қурилиши ҳамда алоқа объектлари ва комплексларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаштиришга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; к) транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштиришга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; л) магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; м) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари; н) архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 20 баравари; о) «Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; п) «Объектларнинг металл конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; р) «Объектларнинг темир-бетон конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; с) махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; т) қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 30 баравари; у) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш — БҲМнинг 50 баравари; ф) бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; х) коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; ц) бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш: иситиш, вентиляция, кондиционерлаштириш — БҲМнинг 20 баравари; сув қувури ва канализация — БҲМнинг 20 баравари; газ таъминоти — БҲМнинг 20 баравари; газ асбоб-ускуналари — БҲМнинг 20 баравари; совуқ ҳаво таъминоти — БҲМнинг 20 баравари; энергия таъминоти — БҲМнинг 20 баравари; электр асбоб-ускуналари — БҲМнинг 20 баравари; электр билан ёритиш — БҲМнинг 20 баравари; электр билан иситиш — БҲМнинг 20 баравари; автоматлаштириш ва назорат-ўлчов ускуналари — БҲМнинг 20 баравари; кучсиз токли қурилмалар — БҲМнинг 20 баравари; вертикал режалаштириш — БҲМнинг 20 баравари; ч) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш — БҲМнинг 50 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар тенг миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | умумий тартибда — 7 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 3 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лойиҳалаштиришда қонунчилик ҳужжатлари, давлат стандартлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига, шунингдек, зилзилабардошлик, муҳандислик изланишлар, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мажбурий риоя этиш; б) юридик шахснинг штатида қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши:* асосий иш жойида ишлаши лозим бўлган мутахассислар соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлиши;* объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги объектлар учун — камида 4 нафар мутахассис, шу жумладан, директор ва 1 нафар лойиҳа бош муҳандиси ва 1 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 1 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши;* объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича II тоифадаги объектлар учун — камида 7 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 2 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 1 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 2 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши; объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича III тоифадаги объектлар учун — камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 4 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 2 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 3 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши; объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича IV тоифадаги объектлар учун — камида 12 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 3 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 4 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши; камида 1 нафар лойиҳа бош муҳандисининг тегишли сертификатга эга бўлиши; в) III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун ўнтадан кам бўлмаган объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхати, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхалари, ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарлари мавжуд бўлиши*; г) IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган III тоифадаги объектлар қурилиши юзасидан шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаштириш бўйича тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарлари мавжуд бўлиши;* д) мазкур паспортнинг 2-банди «а», «б», «в», «г» ва «с» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари билан фақатгина III ва IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин;* е) Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентга 2-иловада келтирилган объектлар бўйича лицензияда рухсат берилган мураккаблик тоифаларига мувофиқ фаолиятни амалга ошириш;* ё) лицензияда рухсат берилган кичик фаолият турлари бўйича фаолиятни амалга ошириш; ж) ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари билан меҳнатга оид, молиявий жиҳатдан ва (ёки) бошқача тобелик муносабатларида бўлган ёки эр (хотин) ва (ёки) бошқа яқин қариндошлар иштироки мавжуд (манфаатлар тўқнашувига сабаб) бўлган экспертиза ташкилотидан ўтказмаслик;* з) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш кичик фаолият тури учун юридик шахс штатида ушбу фаолият юзасидан уч йил иш стажига эга ва соҳавий олий маълумотга эга бўлган камида 2 нафар муҳандис-конструктор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши; лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган белгиланган тартибда аккредитацияланган лабораториялар мавжуд бўлиши; лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қуйидаги махсус ўлчов воситалари, асбоб-ускуналари мавжуд бўлиши: бетоннинг мустаҳкамлигини ўлчайдиган қўпориб ва қўпормай бажариладиган услублар билан аниқлаш учун асбоб-ускуналар (склерометр, ультратовушли, импульсли услуби билан, кейинчалик пресс остида синаб кўриш учун керн ажратиб оладиган); пайвандлама бирикмаларнинг сифатини аниқлаш анжоми (дефектоскоп); бетоннинг ҳимоя қатламини ва арматуранинг диаметрини аниқловчи асбоб; ғишт термасининг мустаҳкамлигини аниқловчи асбоб; металл қидиргич; пармаловчи ёки тешик очувчи асбоб (перфоратор); электрон масофа ўлчагич (дальномер); тахеометр, штангенциркуль ва рулетка; и) қурилиш объекти учун муҳандислик-техник қидирувларни (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш кичик фаолият тури учун юридик шахс штатида ушбу фаолият юзасидан уч йил иш стажига эга ва геология соҳасида олий маълумотга эга бўлган камида 2 нафар муҳандис-геолог айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши; лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бурғилаш техникаси, асбоб-ускуна; эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган белгиланган тартибда аккредитацияланган тупроқ кимёвий лабораторияси мавжуд бўлиши; й) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш кичик фаолият тури учун юридик шахснинг штатида камида 4 нафар мутахассис, шу жумладан, қурилиш ёки лойиҳалаш соҳасида 3 йил иш стажига эга бўлган камида 2 нафар мутахассис айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 2 нафар мутахассис асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши; к) муаллифлик назорати дафтарини мажбурий юритиши, унда аниқланган қурилиш пайтидаги лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқиш ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга доир талабларининг бузилиши, уларни бартараф этишни назорат қилиши шарт. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | Лицензиат объектларнинг мураккаблик тоифасини ўзгартириш ҳақида ариза берганда, унинг аризаси лицензияни ўзгартириш қоидалари бўйича кўриб чиқилади. Мазкур паспортнинг 2-позицияси учинчи устунидаги «а», «б», «в», «г», «д», «у», «х», «ч» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик муқим турларига эга бўлган лицензиатлар лицензия объектларининг мураккаблик тоифасини ўзгартиришда, қўшимча равишда 10 тадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаштириш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу объектлар бўйича муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу паспортнинг 2-позиция учинчи устунидаги «е», «ж», «з», «и», «й», «к» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик муқим турларига эга бўлган лицензиятлар мазкур банднинг «о», «п», «р», «т», «ф», «ц», «х» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари билан ҳам шуғулланиш ваколатига эгадирлар. Ташкилот таркибида лойиҳалар бош архитектор ва лойиҳа бош муҳандисларининг мавжуд бўлиши бажариладиган ишларнинг хусусияти билан белгиланади. Мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш кичик фаолият турлари учун лицензия тоифалари талаб этилмайди. Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади. Ушбу Паспортнинг иккинчи позицияси учинчи устунидаги «к» ва «м» кичик бандларда белгиланган фаолият турлари бўйича лицензияга эга бўлган лицензиатлар мазкур турдаги лицензияси асосида кўприк ва туннелларни лойиҳалаштириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш; б) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш; в) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари в) мутахассисларнинг маълумоти бўйича мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият бўйича иш стажи кўрсатилган ҳолда лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бевосита амалга оширадиган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 20 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лицензиат томонидан ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш; б) лицензияланадиган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи техник ва методик ҳужжатларнинг, шу жумладан, ички низомлар, йўриқномалар, методикаларнинг мавжуд бўлиши; в) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ҳисобланадиган криптографик алгоритмларни ёхуд ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тавсия қилинадиган стандартларни қўллаш; г) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни, уларнинг техник ва техник-иқтисодий тавсифномаларини, лицензияга мувофиқ амалга оширилган тадбирлар ҳамда кўрсатилган хизматлар сони ва сифатини акс эттирувчи ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш; д) давлат сирига тегишли деб топилган маълумотларни, ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни, амалий фаолияти давомида ишонилган тижорат сирларини ошкор қилмаслик;* е) лицензия талабгорининг доимий штатида ахборотни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши, шунингдек, талаб қилинадиган мутахассислар бўлмаган тақдирда, айрим иш турларини бажариш учун мутахассисларни (лицензияловчи орган билан келишган ҳолда) жалб этиш бўйича тегишли шартноманинг мавжуд бўлиши;* ж) мутахассислар учун ҳуқуқларни, функционал вазифаларни ва ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотлар билан ишлаш учун зарур режим бўйича талабларни белгиловчи ички қоидаларнинг мавжудлиги; з) ишлаб чиқилаётган ва ишлаб чиқарилаётган ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларида турли даражалардаги протоколларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи, ахборотнинг криптографик ҳимоя воситалари маълумотларини, шунингдек, улар негизида қурилган ахборот-коммуникация тизимларини умумий фойдаланиладиган тармоққа ва тизимга киритиш имконини берувчи техник ва технологик ечимларини қўлланиш; и) лицензияланаётган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ишлаб чиқариш қувватлари (реализация қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари) ва барча зарур ишларни амалга ошириш учун ахборотни техник ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига мувофиқ бўлган ахборотлаштириш бинолари ва (ёки) объектларининг мавжуд бўлиши; к) норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ иш юритишни (давлат сирларига тегишли маълумотлар билан ишлаганда — махфий иш юритиш, конфиденциал маълумотлар билан ишлаганда — умумий иш юритиш) ва объектнинг ички режимини амалга ошириш; л) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техник ўлчаш ва назорат қилиш воситаларининг, инструментлар ва приборларнинг мавжуд бўлиши. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | диний таълим муассасаларининг фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг илтимосномаси; в) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича диний таълим муассасасининг паспорти; г) лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бинолар (хоналар)га мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; е) ўқув концепцияси, ўқув режалари ва дастурлари; ж) ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий маблағлар (ёки уларнинг аниқ манбаи)нинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; з) битирувчилари диний фанларни ўқитишга қўйилиши мумкин бўлган диний таълим муассасалари, шу жумладан, хорижий диний таълим муассасалари рўйхати; и) лицензияловчи орган диний фанларни ўқитувчи шахсларнинг диний маълумоти тўғрисидаги маълумотларни мустақил тарзда ўзи олади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 20 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган талабларга жавоб берувчи мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан унга тегишли бўлган бинолар (хоналар) мавжуд бўлиши; б) диний фанларнинг Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилган ўқув концепцияси, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўқитилиши; в) вояга етмаган шахсларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда ўқитишга, таълим жараёнида уруш, зўравонлик, прозелитизм ва ҳар қандай миссионерлик фаолияти тарғиб қилинишига, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувлик бузилишига, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;* г) диний таълим муассасаларида диний фанларнинг диний маълумотга эга бўлган шахслар томонидан ўқитилиши; д) диний фанларни ўқитаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилган муддатларда даврий аттестациядан ўтказиш; е) Ўзбекистон Республикасида белгиланган давлат таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ дунёвий фанларни ўқитиш; ж) ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур моддий маблағлар (ёки уларнинг аниқ манбалари) мавжуд бўлиши; з) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси талабига кўра лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотлар бериш; и) ўқув жараёнида чет элда нашр этилган, белгиланган тартибда диншунослик экспертизасидан ўтган диний адабиётлардан фойдаланиш.* |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса; Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия (табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бундан мустасно) |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш; б) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қайта ишлаш; в) нефть, газ ва газ конденсатини реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) лицензия талабгори ходимларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келувчи малакага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан, штатдаги ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, асбоблар, электр қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерларга эгалик ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат; з) АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; и) АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш бўйича Энергетика вазирлигининг тақдимномаси. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ хати АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги талабгорларга лицензия беришда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига асос бўлади; Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лицензиат томонидан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги шаҳарсозлик, экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги; б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, махсус тайёргарликдан ўтган хизмат кўрсатувчи техник ходимларнинг мавжуд бўлиши; в) қазиб олинадиган ва сотиладиган маҳсулот турларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва амалда уларнинг сифат сертификатига мувофиқлиги; г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш қурилмаларидан, бошқа техника воситаларидан шу жумладан, замонавий ўлчов асбобларини Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш орқали фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;* д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган ҳолларда режим органининг мавжудлиги; е) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, лицензияланадиган фаолият турини амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун зарур бўлган моддий-техника базанинг (бинолар, хоналар, қурилиш машиналари, механизм ва транспорт, асбоблар, энергетика қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар) мавжуд бўлиши; ж) қазиб чиқарилган, қайта ишланган ва сотилган нефть, газ ҳамда газ конденсати ҳажмининг алоҳида бирламчи ҳисобини юритиш; з) сиқилган табиий ёки суюлтирилган углеводород газда ишлашга мослаштирилганлиги тўғрисида тегишли рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва (ёки) навбатдаги техник кўрикдан ўтмаган ёхуд ўзбошимчалик билан сиқилган ва суюлтирилган газ баллонлари бирга ўрнатилган автотранспорт воситаларига, фойдаланиш муддати ўтиб кетган ёки навбатдаги синовдан ўтказилмаган газ баллонларига газ тўлдирмаслик;* и) автомобиль газ баллонларини сиқилган табиий газ билан тўлдиришда максимал бомимни 20 МПА дан оширмаслик;* й) истеъмолчиларга нефть, газ ҳамда газ конденсатини (шу жумладан, суюлтирилган углеводород ва сиқилган табиий) тўғри сотишни, маҳсулотга сифат сертификатнинг мавжуд бўлиши ҳамда унинг сифат сертификатига амалда мувофиқ бўлишини таъминлаш; к) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан, охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик — шахс-лицензиатлар томонидан умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга лицензиат томонидан рухсатсиз аралашиш;* л) АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини, бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим фаол ҳолатда бўлиши*. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш қисмида) ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (нефть, газ ва газ конденсатини бирламчи ва қайта ишлаш ҳамда сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш қисмида) — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; «Ўзенергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил |
12. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) магистрал газ қувурларини лойиҳалаштириш; б) нефть қувурларини лойиҳалаштириш; в) нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш; г) магистрал газ қувурларини қуриш; д) нефть қувурларини қуриш; е) нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш; ж) магистрал газ қувурларидан фойдаланиш; з) нефть қувурларидан фойдаланиш; и) нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш; й) магистрал газ қувурларини таъмирлаш; к) нефть қувурларини таъмирлаш; л) нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ва лицензияланадиган ишларни бажариш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, назорат ва ўлчов воситаларига эгалик ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат; лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лицензиат томонидан магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш; б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича олий маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган бештадан кам бўлмаган (лойиҳалаштиришда — конструктор, лойиҳа бош муҳандиси, технологлар, қуриш, таъмирлаш, фойдаланишда — бош механик, бош муҳандис, геодезчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандиси, бош энергетик) бўлим раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;* в) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан (бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари, технология асбоб-ускуналари, транспорт, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар, норматив-техник ҳужжатлардан) ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги; г) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги; д) лицензия эгасида эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ёки бошқа ҳуқуқ асосида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозлар мавжудлиги; е) ўлчов асбоблари билан таъминланганлиги ва ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлиги ҳамда текширувдан ўтказилганлиги; з) пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш лабораториясининг ёки бошқа лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — моддий-техник базанинг ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — юридик шахснинг моддий-техник базасининг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда камида уч йиллик иш стажига эга бўлган бештадан кам бўлмаган, соҳа бўйича олий маълумотли мутахассисларнинг (лойиҳалаштиришда — конструктор, лойиҳа бош муҳандиси, технологлар, қуриш, таъмирлаш, фойдаланишда — бош механик, бош муҳандис, геодезчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандиси, бош энергетик) айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича мавжуд бўлиши тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно); «Ўзенергоинспекция» ҳудудий бошқармалари — технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари ҳолатининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно); Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бошқармалари — магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган |
12. | Изоҳ. | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | тиббий фаолият учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари бўйича |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат, танланган тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) тасдиқланган энг кам талабларга мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот. Маълумотда тиббий техника, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг номи, сони, ҳар бирининг серияси ва рақами, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқариш санаси, ушбу воситаларнинг ишлатилиши учун давлат органларидан махсус рухсат олиш кўзда тутилган бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва ҳужжат берган ташкилот номи кўрсатилиши керак. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: | Аризани кўриб чиқиш учун: |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобварағига; 13,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ҳисобварағига; қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: | 30 кун |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | Лицензия талаблари ва шартлари: а) ходимларнинг қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши: стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган тақдирда, ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифага эга бўлган операция қилувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог, хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифага эга бўлган ассистент врач, камида биринчи малакавий тоифага эга бўлган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси;* бош врачда — олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа; хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда, операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёки клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномаси; туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант врачларда — камида биринчи малакавий тоифа; мутахассис-врачларда белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат; хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг давлат намунаси (агар нострификация қилиш талаб этилса); хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжат; тиббиёт ходимида — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация бўлими мавжуд бўлса); б) қуйидаги талабларга жавоб берувчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши: мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган бино ёки хоналар (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги; мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли метрологик меъёрлар ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди); терапевтик йўналиш ва диагностика ихтисосликлари бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда стерилизация ишларини бажаришга шартнома ёки стерилизация бўлими;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғруқ (жарроҳлик блоки билан), жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, ҳомиладорлар патологияси, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (гинекология, неонатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораториялар ташкил этиш; хирургия йўналишидаги ихтисосликлар, шу жумладан, стоматология бўйича тиббий фаолиятни юритишда стерилизация бўлими;* в) тиббий фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга риоя қилиш: лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича бирламчи тиббий ҳужжатларни юритиш; белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига статистика маълумотларини тақдим этиш; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, экологик нормативларга, метрология нормалари ва қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш; лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш; лицензияловчи орган томонидан рухсат берилган доривор, дезинфекция ва зарарсизлантирувчи воситалар, лаборатория реагентларидан фойдаланиш; операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши ҳамда видеоёзувдаги ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) шифокор сирининг ҳимоя қилиниши имкониятини яратиш; тиббий фаолиятни қатъиян лицензияда кўрсатилган доирада амалга ошириш;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда, ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисидаги электрон маълумотлар алмашинуви дастурини мажбурий равишда доимий юритиш.* рентген хизмати йўлга қўйилганда рентген ускунасидан (рентгенография аппарати, мультиспирал компьютер томографи, компьютер томографи, яқин фокусли рентгенография аппарати, флюрография аппарати, маммография аппарати, ангиография аппарати, рентген нурланишли денситометрия аппарати, литотрипсия аппарати, рентген симуляция ўрнатмаси, рентген нурланишли радиотерапия аппарати ва бошқа рентген нурланишли аппаратлардан) фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлиш;* «Рақамли соғлиқни сақлаш» платформасига ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида уланишни ҳамда «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона», «Электрон тиббий карта», «Электрон рецепт» модуллари билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаш*; тиббиёт чиқиндиларини санитария-гигиена ва экология талабларига мос бўлган марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ташкил этилган ёки тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ташкилот билан шартнома тузилган бўлиши; марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ташкил этилмаган тақдирда, тиббиёт чиқиндиларини уларнинг морфологик таркибига кўра турларга ажратган ҳолда утилизация қилиш корхоналарига топшириш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — композит тарзда рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишда (10 иш куни ичида). Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил |
12. | Изоҳ. | Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар) аниқ кўрсатилади. Аризани кўриб чиқиш муддати давомида фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ҳажмидан келиб чиқиб, тегишли соҳа мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш юзасидан эксперт хулосасини ишчи органга тақдим этади. Талабгор рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатномани тиббий фаолиятни лицензиялаш жараёнида композит шаклда олиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифномаси ёки розилиги асосида тиббиёт ташкилотларига хорижий врач мутахассис жалб этилган тақдирда, ўз ихтисослик йўналиши бўйича камида беш йиллик, операция қилувчи врачлар учун эса камида етти йиллик иш стажи ва хорижий тиббиёт ташкилотининг тавсияномаси мавжуд бўлганда, хорижий мамлакатларда олинган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациядан ўтказмасдан Ўзбекистон Республикасидаги тиббиёт ташкилотларида фаолият юритишига рухсат берилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | фармацевтика фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) дори воситаларини ишлаб чиқариш; б) дори воситаларини тайёрлаш; в) дори воситаларини улгуржи реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), фаолиятнинг лицензияланадиган тури ёки мазкур фаолиятнинг кичик тури, мурожаат мақсади (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензияга ўзгартириш киритиш), фаолиятни амалга ошириш муддати, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб; б) лицензияланадиган фаолият йўналишидан келиб чиқиб талабгорнинг штатида мазкур Паспорт 9-бандининг «е» — «з» кичик бандларида кўрсатилган ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар; в) талабгорда мазкур Паспорт 9-бандининг «и» кичик бандига мувофиқ бино ва хоналарнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар; г) лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун талабгорда мазкур Паспорт 9-бандининг «й» кичик бандига мувофиқ тегишли моддий-техника база, шу жумладан, асбоб-ускуналар, техник воситаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | умумий тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида; тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида. |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 33,75 фоизи — лицензияловчи органнинг ҳисобварағига; қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: | умумий тартибда — 15 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни. |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш; б) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибьюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва мажбурий риоя қилиш; в) фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиш ва маълумотларни улар муомалага киритилган вақтдан бошлаб киритиш ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун ишлаб чиқарилган дори воситалари номи, шакли, халқаро патентланмаган номи, ТИФТН коди, жорий йил учун ишлаб чиқариш истиқболли кўрсатгичлари ва ойлик ишлаб чиқарилган миқдори ва нархлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш; г) экология ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш; д) фаолиятни лицензияда кўрсатилган доирада ва фаолиятни амалга ошириш манзилида (манзилларда) амалга ошириш;* е) дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда, штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудирининг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; ж) дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган тақдирда штатида тегишли ихтисосликка эга бўлган, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган, дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сифат назоратига масъул бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; з) дори воситаларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланган тақдирда, юридик шахс штатида олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассиснинг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; и) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара ёки текин фойдаланиш) асосида тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ хоналарнинг мавжудлиги;* й) лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан, шунингдек, улардан фойдаланишга қўйилган талабларга мувофиқ фойдаланиш; к) дори воситаларини тайёрлаш учун ваколатли назорат-таҳлил лабораторияси билан мажбурий шартнома тузиш;* л) қуйидаги қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик: дори воситаларини мувофиқлик сертификатисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;* рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш;* дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;* м) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини улгуржи реализация қилишда қуйидаги талаблар белгиланади: фаолиятни гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия асосида амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш учун белгиланган тартиб асосида сертификат, шунингдек, республика ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома расмийлаштириш; алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун мўлжалланган хоналар гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мослаштириш; алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини йўқ қилиниши психотроп моддаларни йўқ қилиниши тартиби асосида амалга оширилади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва «Зарур амалиётлар маркази» ДМ. Бунда ушбу ваколатли органлар ариза тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида, тезлаштирилган тартибда тақдим этилган аризалар бўйича 3 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этишлари лозим; б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил |
12. | Изоҳ. | Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун берилган лицензия лицензиатларга улар ишлаб чиқарган дори воситаларини улгуржи реализация қилиш ҳуқуқини беради, дори воситаларини тайёрлаш учун берилган лицензия лицензиатларга улар тайёрлаган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини беради. Дори воситалари ишлаб чиқаришга лицензия берилганда лицензияда ишлаб чиқариладиган дори воситасининг турлари кўрсатилади. Ишлаб чиқариладиган дори воситалари турлари ўзгарган ёки дори воситаларини янги турларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган тақдирда, лицензияга белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади. Дори воситаларини улгуржи реализация қилишга лицензия беришда дори воситаларининг қуйидаги турлари кўрсатилади: термолабил шароитда сақланиши шарт бўлмаган дори препаратлари; дори препаратлари; дори моддалари. Улгуржи реализация қилинадиган дори воситалари турлари ўзгарган ёки бошқа турларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда, лицензияга белгиланган тартибда ўзгар?ириш киритилади. Дори воситаларини тайёрлаш учун лицензия беришда ностерил дори воситалари тайёрлаш ва/ёки стерил дори воситаларини тайёрлаш турлари кўрсатилади. Ишлаб чиқариладиган дори воситалари турларининг рўйхати: 1. Қуйидаги усуллар орқали ишлаб чиқариладиган дори моддалари: кимёвий синтез; биотехнологик синтез; кимёвий хом ашёдан ажратиб олиш; ҳайвонот ва биологик асосга эга бўлган манбалардан ажратиб олиш; доривор ўсимлик хом ашёсидан ажратиб олиш. 2. Қуйидаги гуруҳлардаги стерил дори препаратлари: тиббий иммунобиологик препаратлар — аллергенлар, аллергоидлар, анатоксинлар, вакциналар, гаммаглабулинлар, иммуноглобулинлар, иммуномодуляторлар, моноклон антителалар, зардоблар, токсинлар, цитокинлар; генетик инженерия йўли билан олинадиган қон препаратлари, одам қонидан олинадиган қон препаратлари; кучли таъсир қилувчи моддаларни сақловчи препаратлар; ўта заҳарли моддаларни сақловчи препаратлар — бета — лактам қатори антибиотиклари, гормонлар, цитостатиклар; ҳайвонот хом ашёсидан олинадиган препаратлар — инсулинлар, органопрепаратлар; радиофармацевтик препаратлар; доривор ўсимлик асосига эга бўлган хом ашёдан олинадиган препаратлар; аниқ дори шаклини кўрсатган ҳолда алоҳида ишлаб чиқаришда махсус ажратишни талаб қилмайдиган препаратлар (аэрозоль, гель, губка, томчилар, суюқ концентрат, крем, линимент, лиофилланган маҳсулотлар, суртма, паста, пленка, кукун, эритувчи, диализ учун эритма, инъекция учун эритма, инфузия учун эритма, сиртга қўллаш учун эритма, суспензия, эмульсия). 3. Қуйидаги гуруҳлардаги ностерил дори препаратлари: тиббий иммунобиология препаратлари — бактериофаглар, иммуноглобулин комплекс препаратлар, пробиотиклар; кучли таъсир қилувчи моддаларни сақловчи препаратлар; ўта заҳарли моддаларни сақловчи препаратлар — бета — лактам қатори антибиотиклари, гормонлар, цитостатиклар; биологик дори препаратлари; гомеопатик препаратлар; доривор ўсимлик асосига эга бўлган хом ашёдан олинадиган препаратлар; аниқ дори шаклини кўрсатган холда алоҳида ишлаб чиқаришда махсус ажратишни талаб қилмайдиган препаратлар (аэрозоль, бальзам, брикет, горчичниклар, гранулалар, гель, драже, суюқлик, томчилар, капсулалар, юмшоқ капсулалар, доривор қаламлар елим, крем, тирноқ учун лок, линимент, суртма, мой, настойка, дамлама, пастилкалар, чайналадиган пастилкалар, паста, пеллетлар, пилюлялар, пластирлар, кукун, эритма, сақич, сироп, шарбат, спрей, суппозиториялар, суспензия, майдаланган ўсимлик хом ашёси, бутун ўсимлик хом ашёси, шимиш учун таблеткалар, концентратлар, қобиқ билан қопланмаган ва қопланган таблеткалар, вишилловчи таблеткалар, трансдермал терапевтик система, терапевтик бачадон ичи системаси, терапевтик вагинал система, шампунлар, қуруқ экстрактлар, суюқ экстрактлар, эликсирлар, эмульсиялар). 4. Дори шаклини кўрсатган ҳолда (тиббий суюқ газ, тиббий сиқилган газ) тиббий газлар. Қайд этилган дори воситаларини ишлаб чиқаришда технологик жараённинг фақат қадоқлаш (бирламчи ва (ёки) иккиламчи) босқичи амалга оширилиши кўрсатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
1. | Лицензия номи: | фармацевтика фаолияти учун лицензия | ||||||||||||||||||||||||||||
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш мустасно) | ||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс | ||||||||||||||||||||||||||||
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||||||||||||||||||||||||||||
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги; б) дорихона ва (ёки) дорихона филиали ходимлари таркиби тўғрисида маълумот. | ||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида. Дорихоналар филиали очилиши билан бир вақтда лицензия бериш тўғрисида ариза берилган тақдирда белгиланган йиғим ҳар бир филиал учун ундирилади. | ||||||||||||||||||||||||||||
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида | ||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: | 7 иш куни | ||||||||||||||||||||||||||||
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда уларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш;* б) дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик;* в) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш; г) юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик ёки олий фармацевтика таълим муассасасида махсус тайёрлов курсини тугатган олий тиббий маълумотга эга бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;* д) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;* е) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш; ж) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш; з) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, эгалик қилиш ҳуқуқи ёки солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги; и) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга хабарнома юбориш; й) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно); к) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда назорат касса-техникаси, тўлов терминалларидан ҳамда электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш талабларига риоя этиш; л) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун бинога (хонага) қўйиладиган талаблар: дорихона ва унинг филиаллари алоҳида биноларда (фақат биринчи қаватда), турар жой бинолари ёки нотурар жой хоналарига тақаб қурилган биноларга (фақат биринчи қаватда) қурилган биноларда ёки кўп қаватли жамоат бинолари ва турар жой биноларининг биринчи қаватида жойлаштирилиши мумкин; дорихона ва уларнинг филиаллари турар жой бинолари ва жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашганда, улар дорихонага ташриф қилувчилар учун алоҳида кўчадан кириш эшиги ҳамда товарларни қабул қилиш ва бўш идишларни олиб кетиш учун мўлжалланган, ҳовли томонга қаратилган хизмат эшиги бўлиши керак; дорихона хоналари ишлаб чиқариш (товарларни қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва беришга жалб этилган барча хоналар) ва маъмурий-маиший (идора, кийиниш хонаси, ҳожатхона ва шу кабилар) хоналарга бўлинади; дорихона ва унинг филиаллари хоналарининг минимал зарур таркиби ва майдони:
* — филиалга эга бўлган дорихоналар учун. қишлоқ врачлик пунктлари биносида дорихона филиаллари камида 8 м.кв кам бўлган майдонда жойлаштирилиши мумкин; дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизини доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари учун ажратиш керак; шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги; м) дорихона хоналари ва асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар: дорихонага кириш жойида 1,0 м кенгликдаги пандус билан жиҳозланган бўлиши керак (истисно тариқасида 0,9 м бўлишига йўл қўйилади). 0,7 — 0,9 м баландликдаги қўл ушлагичлар ўрнатилиши лозим, пандус қиялиги 1:10 нисбатдан юқори бўлмаслиги керак, шунингдек, оёқ кийимини тозалаш мосламалари (решетка, скребка ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши керак. Мосламалар зарур бўлганда, аммо бир кунда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаб турилади; хона девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан нам тозалашга йўл қўйиладиган холда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оч рангли глазурланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Поллар керамик глазурланмаган (терракотли) плиткалар ёки чоклари пайвандланган ленолиум билан қопланади; дорихона асбоб-ускуналари тиббиёт воситалари таъсирига ва баъзи холларда кимёвий реактивлар таъсирига турғун материаллардан ишланган, ташқи ва ички томони текис бўлиши керак. Асбоб-ускуналар ва дорихона мебеллари тозалашга халақит бермайдиган ва ёруғлик тушишини тўсмаган холда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган асбоб-ускуналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди; дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонаси зарур миқдорда жавон, таглик, товар қўйгичлар ва бошқалар билан таъминланган бўлиши керак. Дори воситаларини полда товар қўйгичсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди; стеллажлар шундай жойлаштирилиши лозимки, ташқи деворлардан 0,6-0,7 м масофада, шифтдан 0,5 м, полдан 0,25 м дан кам бўлмаган масофада бўлиши зарур. Деразаларга нисбатан стеллажлар улар оралиғига ёруғлик тушадиган даражада жойлаштирилади. Стеллажлар оралиғидаги масофа 0,75 м дан кам бўлмаган ҳолда ва эркин ҳаракатланишни таъминлайдиган даражада жойлаштирилади; дорихона омборхонаси ва дорихона тоза ҳолда бўлиши таъминланиши учун (бир кунда бир маҳал), ювишга рухсат этилган воситаларни қўллаган холда нам тозалаш усули билан мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши зарур; ёз кунлари офтобга қараб жойлашган ойна ва витриналар, офтобдан ҳимояланган мосламалар (жалюзалар, маркизлар ва ш.қ.) билан таъминланган бўлиши керак; хонани шамоллатиш учун ишлатиладиган деразанинг юқори қисми ва форточкаси катакчаси 2x3 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги ечиладиган металл ёки пластмасса сетка билан ҳимояланади; дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонасида плакат ва деворий газета осиш, гулларни ўстириш, полга гилам солиш, пардалар осишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун йўлак, ходимлар дам олиш хонаси, кабинетлардан фойдаланиш мумкин; хонада иш учун керак бўладиган маълумотлар жадвали ва стендлар дизенфекция қилинадиган ва намлик билан тозаланадиган материаллардан тайёрланиши керак; ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳудудларидаги дорихона ходимининг иш жойида тўғридан-тўғри томчи орқали ўтувчи инфекциялардан ходимларни ҳимоя қилувчи мослама ўрнатилган бўлиши керак; хона деворининг қўл ювиш мосламаси ўрнатиладиган қисми 1,6 м баландликда ва томонлари 20 см кенгликда бўлиши кўзда тутилган холда глазурланган плитка ёки бошқа намликни кўтарувчи материал билан ишлов берилиши шарт; дорихона (филиаллар) махсус дорихона мебеллари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, термолабил дори воситаларини сақлайдиган совуткич, дори воситалари савдоси ва улар тўғрисида маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак; дори воситаларини реализация қилиш (савдо зали) ва сақлаш хонасига керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши керак; тайёр дори воситаларини сақлаш хоналари ҳаво ҳароратини қайд этувчи асбоблар ва термометрлар билан таъминланган бўлиши керак. Термометр сақлаш хонаси деворига полдан 1,5-1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада ҳамда иситиш асбобларидан узоқда ўрнатилади; дорихона (филиаллар) дизенфекциялар ишларини профилактикасини ўтказиш учун кўчма кварц лампалар билан таъминланган бўлиши керак; дорихонанинг омборхона хоналари бинонинг пастки қаватида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона хоналари баландлиги 2,4 м дан паст бўлмаслиги керак; дорихона ва уларнинг филиаллари хоналарини табиий шамоллатиш қишки ва ўтиш даврида 1/50 дан кам бўлмаган ҳажмда, деразанинг юқори қисми ва форточкаси ёрдамида, йилнинг ёзги даврида эса очиқ деразалар ёрдамида амалга оширилади; н) дорихона хоналарини ёритиш ва санитария жиҳатидан ободонлаштириш: дорихона хоналарини марказий сувли иситиш тавсия этилади. жамоат ва аҳоли турар жой биноларидаги дорихона (филиаллар) бинонинг иситиш тизимига уланади; алоҳида бинода жойлашган ҳамда қишлоқ жойларда жойлашган дорихоналар автоном иситилиши мумкин. Хонани ёнувчи газ асбоблари ёки очиқ спиралли электр иситгич асбоблари билан иситишга йўл қўйилмайди; бинони иситиш даврида савдо залида ҳаво ҳарорати 16°С дан юқори бўлмаган даражада бўлиши керак; дорихона ва филиаллар хоналарини ёритилиши чўғланма лампа ва люминацияланган лампалар орқали амалга оширилади, бунда люминацияланган ёритгичлар шовқинни пасайтиришни тартибга солувчи аппарат билан комплектланган бўлиши керак; хона шифтига ўрнатилган умумий ёритқичлар ёпиқ нур тарқатиш мосламалари билан қопланган бўлиши керак; дорихона ва уларнинг филиалларининг сув таъминоти водопровод тармоғи ёки маҳаллий сув манбаи орқали амалга оширилади; дорихона ва уларнинг филиаллари ишлатилган сувни чиқариш учун канализация тизимига уланган бўлиши керак, канализация бўлмаганда чиқариш тизими сифатида чуқур ўралар қўлланилади. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар учун герметик қопқоқли ахлат идишлар ўрнатилади; о) «Рақамли соғлиқни сақлаш» платформасига ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида уланишни ҳамда «Электрон рецепт» модули билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаш*. | ||||||||||||||||||||||||||||
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, «Зарур амалиётлар маркази» ДМ ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (объектда ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисида). Бунда ушбу ваколатли органлар ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этишлари лозим. | ||||||||||||||||||||||||||||
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил | ||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ. | Лицензияловчи орган қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлари реестрини шакллантиради. Лицензияловчи орган мазкур паспортда кўзда тутилган манзиллар ва ходимлар реестрига киритилган маълумотларни улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил ўтганидан сўнг реестрдан чиқариб ташлайди. Манзиллар реестри ва ходимлар реестридаги маълумотлар танишиш учун очиқ бўлади. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. | ||||||||||||||||||||||||||||
1. | Лицензия номи: | Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | а) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш; б) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш; в) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш; г) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш; д) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси — портловчи моддалар ва портлатиш воситалари қисмида; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — заҳарли моддалар қисмида |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга оширишга рухсат этилган тегишли малакали техник ходимларнинг ички ишлар ҳудудий органлари билан белгиланган тартибда келишилган рўйхати; г) лицензия талабгорида портловчи ва заҳарли моддаларни амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ сақлаш жойларининг (портловчи материаллар омборининг тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома, омбор ижарага олингани ҳақида шартнома ва бошқалар) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг тайёрлиги, уларни ташиш учун техник воситалар, портловчи моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи техник ҳужжатлар, шунингдек, ёнгин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан берилган хулоса; д) корхонанинг лицензияланадиган фаолият билан боғлиқ ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси; е) лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланадиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификация қилиш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлиги экспертизадан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжат. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | 1. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш в?ситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги; портловчи моддалар ва воситаларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги; норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўлланиши билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 2. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича: а) Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этилиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказилиши; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда белгилаган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш; ишлаб чиқариладиган портловчи моддаларнинг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги; буюмларни ишлаб чиқаришда, шу жумладан, импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хомашё ва компонентлардан фойдаланиш; фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш; раҳбарнинг ишлаб чиқариш бўйича бош муҳандиси мавжудлиги; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 3. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш; йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;* автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қуролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 4. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш (узлуксиз ва туну кунлик қўриқлаш ишлари амалга оширилган тақдирда, ер ости омборларининг қўриқланиши портловчи материаллар тарқатувчисига юклатилиши мумкин); портловчи моддалар ва портлатиш воситалар комиссия томонидан қабул қилинган ва паспорти ишлаб чиқилган портловчи материаллар омборида сақланиши; портловчи материалларни сақлаш омбори ҳисобга олиниши ва идентификация қилинишини таъминлаш; хавфли ишлаб чиқариш объектларининг I-типига мансуб портловчи материалларни сақлаш омборининг декларацияси ишлаб чиқилишини таъминлаш; портловчи материалларни сақлаш омбори лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини таъминлаш; техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри ишлаб чиқилишини таъминлаш; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 5. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини реализация қилиш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини реализация қилиш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш*; лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; портловчи моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; портловчи моддаларни ва портлатиш воситаларини фақатгина тегишли лицензияга эга юридик шахсларга реализация қилиниши; муддати ўтиб кетган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган портловчи моддаларни ва портлатиш воситаларини реализацияси амалга оширилмаслиги; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини реализация қилиш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензиялаш фаолияти қуйидаги портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва заҳарли моддаларга татбиқ этилади: а) портловчи моддалар: аммиакли селитралар асосида (аммони?лар, аммоналлар, акватоллар, граммонитлар, гранулитлар, детонитлар, динамонлар, карбатоллар, порэмитлар ва бошқалар); нитробирикмалар ва уларнинг аралашмалари (тротил, динитронафталин, нитроглицерин, нитроглеколь, ТЭН — пентаэрититтетранитрат, гексоген, октоген, тетрил ва бошқалар); тутунли ва тутунсиз порохлар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; иссиққа чидамли портловчи моддалар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; б) портлатиш воситалари: ўт ўтказувчи пилта, порохларни ёқишнинг махсус воситалари; пистон — портлатгичлар, пистонсиз портлатишда тезлаштирадиган воситалар, электрпортлатгичлар, шунингдек, электр алангалатувчилар ва қудуқларда ўқ отиб портлатиш ишлари учун иссиққа чидамли портловчи патронлар; тез портловчи пилталар, тез портловчи тасмалар, пиротехник реле; оралиқ портлатгичлар ва шашка-портлатгичлар; в) заҳарли моддалар: акрилонитрил (вентокс); метил спирти; мишьякли ангидрид; мишьяксимон ангидрид; дихлорид симоблар (сулема) ва бошқа симоб тузлари; никель тетракарбонили; сариқ фосфор; цианидли водород ва унинг тузлари (натрий цианид, калий цианид, кадмий цианид, кумуш цианид, симоб цианид ва оксицианид, қўрғошин цианид, мис цианид, рух цианид, кальций цианид); циан қотишма; «циклон»; Этилмеркурхлорид; этилен оксиди. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Портловчи моддаларни ва портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; махсус ўқитилмаган ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар; доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар; уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар; қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар; жиноий жазони ўтаётган шахслар; бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар; руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар. Мазкур фаолиятни лицензиялаш доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Лицензияловчи орган талабгордан тақдим этилган ҳужжатларни эксперт гуруҳига юбориши мумкин. Эксперт гуруҳи ўз ваколатлари доирасида ҳужжатларни кўриб чиқиб, лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки бермаслик юзасидан эксперт хулосасини лицензияловчи органга тақдим этади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. |
Лицензия номи: |
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида фаолият учун лицензия |
|
2. |
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: |
а) ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш; б) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш; в) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини барпо этиш; г) ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; д) ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; е) ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; ё) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш; ж) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлаб чиқариш; з) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳосил қилиш; и) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қайта ишлаш; й) ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш; к) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини сақлаш; л) ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; м) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ташиш; н) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш; о) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини утилизация қилиш; п) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмиш. |
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахс |
|
4. |
Лицензияловчи орган: |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
|
5. |
Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар: |
Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги. |
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдори 4 баравари |
|
7. |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдори 10 баравари |
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати: |
10 иш куни |
|
9. |
Лицензия талаблари ва шартлари: |
1. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаси бўйича: а) лицензиатлар томонидан радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария нормалари, радиациявий хавфсизлик қоидалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мажбурий риоя қилиниши;* б) лицензия талабгорида унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли белгиланган талабларга жавоб берувчи фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун мўлжалланган бинолар (ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва бошқалар) мавжудлиги; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун зарур моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар мавжудлиги; г) радиациявий хавфсизлик хизмати мавжудлиги; д) иш жойларида, хоналарда, ишлаб чиқариш ҳудудларида, санитария-муҳофаза зоналарида ва кузатув зоналарида, шунингдек, ионлаштирувчи нурланиш манбалари чиқарилиши, ташланиши ва улар кўмилган жойларда радиациявий ҳолат юзасидан ишлаб ч?қариш назорати амалга оширилиши; е) қўлланилмайдиган ионлаштирувчи нурланиш манбалари кўмиб ташланишини таъминлаш; ё) ионлаштирувчи нурланиш манбалари ҳисобланган маҳсулотлар, материаллар ва моддалар, технологик жараёнларнинг радиациявий хавфсизлигини асослаш ва баҳолаш ишлари олиб борилиши; ж) радиациявий авария юз берганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;* з) лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бевосита бажарувчи ходимларда тегишли олий ёки ўрта махсус маълумот мавжудлиги; и) ишлаб чиқариш раҳбарлари, ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимлари, мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш; й) фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши;* к) ходимлар нурланишининг якка тартибдаги дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш;* л) ходимларни иш жойларидаги ионлаштирувчи нурланиш даражалари ва улар томонидан олинган якка тартибдаги нурланиш дозаси миқдори тўғрисида мунтазам хабардор қилиш;* м) юридик шахс штатида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган камида уч мутахассиснинг мавжудлиги. |
|
10. |
Лицензия беришда келишиладиган органлар: |
Ички ишлар вазирлиги; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси. |
|
11. |
Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
Чекланмаган |
|
12. |
Изоҳ: |
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида фаолият учун лицензия бериш тартиби ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
1. Лицензия номи: |
Биржа фаолияти учун лицензия. |
|
2. Лицензияланадиган фаолият турлари: |
Товар-хом ашё биржаси фаолияти. |
|
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар. |
|
4. Лицензияловчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. |
|
5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
1. Лицензия бериш тўғрисида ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами, асосий фаолият тури, телефон рақами, электрон почта манзили кўрсатилади. |
|
2. Биржа товарлари билан савдо қилиш қоидалари нусхаси. |
|
|
3. Устав жамғармасининг шакллантирилгани тўғрисида маълумотнома. |
|
|
4. Биржа савдолари электрон тизими ҳамда ҳисоб китоб-клиринг тизимининг Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга жавоб бериши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосаси. |
|
|
6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: |
Йиғим ундирилмайди. |
|
7. Лицензия берилгани учун давлат божи миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида. |
|
8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
20 иш куни. |
|
9. Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг муайян қоидаларига риоя этиш; |
|
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказга эга бўлган ва Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга жавоб берадиган ҳамда уларга асосан ишлаб турган мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган электрон биржа савдо тизимининг мавжудлиги *; |
|
|
в) устав фондининг ариза берилган санада базавий ҳисоблаш миқдорининг камида қирқ минг баравари миқдорида шакллантирилгани. |
|
|
Бунда устав фондини 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб юз млрд сўм, 2025 йил 1 июлдан бошлаб икки юз млрд сўм миқдорида фақат маблағ кўринишида шакллантириш; |
|
|
г) лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа товар-хом ашё биржаларида раҳбарлик лавозимини эгаллашига йўл қўймаслик; |
|
|
д) қуйидаги шахслар лицензиатнинг раҳбари бўлиши мумкин эмас *: |
|
|
молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар; |
|
|
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларда, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқаруви органларида камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар; |
|
|
якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар ёки уларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилгани учун товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтмаган бўлса; |
|
|
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлиги олиб ташланмаган шахслар; |
|
|
е) тузилган биржа битимлари бажарилишининг кафолатланиш тизими мавжудлиги; |
|
|
ж) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг махфийлигини таъминлаш *; |
|
|
з) биржа савдоси қоидаларининг мавжудлиги *, унда: |
|
|
биржа аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом; |
|
|
биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиби; |
|
|
биржа аъзоларининг биржа савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тартиби; |
|
|
биржа товарларини муомалага қўйиш ва муомаладан чиқаришга рухсат бериш тартиб-таомиллари; |
|
|
тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун шароит яратиш тартиби; |
|
|
биржа савдоларини ўтказиш тартиби, биржа битимларининг турлари; |
|
|
биржа савдоларида муомалада бўладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) тавсифи; |
|
|
биржа товарларини котировкалаш (уларнинг нархини белгилаш) ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби; |
|
|
биржа товарлари билан операцияларни амалга ошириш, биржа битимлари ва биржа савдолари натижаларини рўйхатга олиш ҳамда расмийлаштириш тартиби; |
|
|
биржа савдолари иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби; |
|
|
биржада нархларнинг шаклланиш жараёнини назорат қилиш тартиби; |
|
|
биржа савдолари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тартиби; |
|
|
биржа савдолари қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар; |
|
|
биржада низоларни ҳал этиш тартиби; |
|
|
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар; |
|
|
биржа савдоларида нархлар манипуляцияси ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги; |
|
|
и) биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, истеъмолчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кенг танишиши мумкин бўлган биржанинг котировкалаш варағига киритилган товарларни сотиш, олдиндан эълон қилинадиган биржанинг котировкалаш варағига киритилмаган товарлар сотилишига қўйилган тақиқларнинг мавжудлиги; |
|
|
к) биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати асосида уларни котировкалаш (нарх белгилаш); |
|
|
л) ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши; |
|
|
м) лицензияловчи орган талабига кўра товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда шахсий кабинет орқали биржа товарларининг қўйилиши, сотилиши ва ҳисоб-китоб-клиринг палатаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. Бунда ваколатли органга биржа савдолари жараёнларини онлайн назорат қилиш имконини яратиш *; |
|
|
н) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳамда хорижий давлатлардаги барча биржа аъзоларига савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имкониятини берувчи ва тенг киришини таъминловчи марказлаштирилган электрон тизимда ўтказиш ҳамда республиканинг ҳар бир ҳудудида юқори тезликдаги ҳимояланган интернет тармоғи орқали биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини яратиш. Бунда биржа савдоларини ташкил этишда рақобатни чекловчи талаб ва шартларнинг жорий этилишини тақиқлаш; |
|
|
о) товар-хом ашё биржасининг электрон савдо тизимида автоматик равишда тузиладиган ҳамда товар номи, ўлчов бирлиги, лотлар сони, операция тури, товарнинг савдога қўйилган нархи ва битимда рўйхатдан ўтказилган нарх, товарни етказиб бериш шартлари, битим томонлари, битим амалга оширилган аниқ вақт кўрсатилган, электрон протоколлар тарзида киритилган битимлар тўғрисидаги ахборотни уч йил мобайнида сақлаш; |
|
|
п) товар-хом ашё биржасининг котировкалаш варағига фақат бир хил стандартга, бир турдаги хоссаларга эга бўлган, улгуржи туркумлар билан сотиладиган ҳамда дастлабки кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш; |
|
|
р) лицензия олиш, уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш; |
|
|
с) лицензиат қайта ташкил этилганда унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожааТ қилиниши; |
|
|
т) замонавий сервер ускуналари билан жиҳозланган ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказнинг мавжудлиги *, унда: |
|
|
инфратузилмани ташкил этиш учун камида 5 та сервер ускунаси, ҳар бир сервер ускунаси 2 та процессор ва камида 100 ТВ хотирага эга бўлиши; |
|
|
бир вақтнинг ўзида ахборот тизимининг камида 5 000 та сўровни қайта ишлаш тезлигини таъминлай олиши; |
|
|
кодли қулфлар ёки биометрик тизим билан ҳимояланган кириш эшикларига эга бўлиши; |
|
|
ёнмайдиган материаллардан кўтарилган поллар (фалшпол) билан жиҳозланган бўлиши; |
|
|
иситилган ва намликни йўқотувчи тоза ҳаво оқимини таъминловчи тизимга эга бўлган, 24/7 режимда ишловчи асосий ва захира совитиш техникалари билан жиҳозланиши; |
|
|
кузатув камералари билан жиҳозланиши; |
|
|
камида 2 соат электр таъминоти узлуксизлигини (генератор ишга туширилгунга қадар) таъминловчи қувват манбаига (UPS) эга бўлиши; |
|
|
махсус газ ёрдамида автоматик ёнгин ўчириш тизимига эга бўлиши; |
|
|
маълумотларни қайта ишлаш марказининг 60 фоизи қувват билан камида 2 сутка давомида ишлашини таъминловчи генератор ускунасига эга бўлиши; |
|
|
у) ахборот хавфсизлигини таъминлаш *, бунда: дастурий сервис ва иловаларнинг узлуксиз ишлашини таъминловчи интернет, идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ҳамда бошқа асосий ва захира алоқа тармоқларига уланган бўлиши; |
|
|
маълумотлар узатиш тармоғини ҳимоя қилиш учун чегара зоналарини IDS/IPS функциялари, антивирус, спам фильтр ва бошқаларга эга аппарат хавфсизлик деворлари билан жиҳозланган бўлиш; |
|
|
дастурий иловалардаги ахборотларни шифрланган ҳолда узатиш ва қабул қилишни таъминловчи ечимларга эга бўлиш; |
|
|
веб дастурий иловалар амалдаги SSL сертификатлари билан ҳимояланган бўлиши; |
|
|
маълумотлар базаларини дастур ишлаб чиқувчилар ва администраторлар томонидан ўзгартирилишидан ҳимоя қилиш учун РАМ тизимига эга бўлиш; |
|
|
ходимлар томонидан маълумотларнинг сизиб чиқишини назорат қилиш учун DLP тизимга эга бўлиш; |
|
|
ф) ҳар йил якуни бўйича товар-хом ашё биржалари молиявий фаолияти юзасидан халқаро аудиторлик ташкилотлари томонидан мустақил аудитдан ўтказиш; |
|
|
х) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан тасдиқланган монополист корхоналар томонидан бозор тамойиллари асосида сотиладиган рўйхатга киритилган маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар товар хом ашё биржалари томонидан биржа фаолияти учун лицензия олгандан бошлаб олти ой давомида лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари аниқланмаган тақдирда сотилишига йўл қўйилади; |
|
|
ч) ваколатли органлар билан келишилган ҳолда биржа таркибига ахборот хавфсизлиги ва коррупцияга қарши комплаенс тузилмасининг ташкил этилганлиги. |
|
|
10. Лицензия беришда келишиладиган органлар |
1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги. |
|
2. «Киберхавфсизлик маркази» ДУК. |
|
|
11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
Чекланмаган. |
|
12. Изоҳ: |
* қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаблар ва шартлар. |
|
1. |
Лицензия номи: |
Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия |
|
2. |
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: |
а) илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар*, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш; б) охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш. |
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
юридик шахс |
|
4. |
Лицензияловчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги |
|
5. |
Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи; б) фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили; в) керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш; г) лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги. |
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
|
7. |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
мавжуд эмас |
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш муддатлари: |
20 иш куни |
|
9. |
Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) лицензиат томонидан космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши; б) хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини расмий веб-сайтларида жойлаштириш; в) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун космик соҳани ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш. |
|
10. |
Лицензия беришда келишиладиган органлар: |
мавжуд эмас |
|
11. |
Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
чекланмаган |
|
12. |
Изоҳ. |
Охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш лицензиянинг ушбу кичик турида охирги истеъмолчиларга йўлдошли алоқа ва йўлдошли навигация хизматларини кўрсатиш назарда тутилмайди. * технологик ишланмалар сунъий йўлдош аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. |
1. | Лицензия номи: | Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш; фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш; фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобварағи, телефон рақамлари, электрон почта ва мавжуд бўлса веб-сайт манзили, ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ва (ёки) реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган жой (манзил) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза; б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари, уларни ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази қўриқловига олиш шартномаси); в) лицензияланадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия талабгори маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа; г) юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимлари, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; д) юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари маълумотномалари. 2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади: а) лойиҳа ҳужжатларининг, бинолар ва иншоотларнинг, қўлланиладиган техника қурилмаларининг, саноат хавфсизлиги декларацияси ва фойдаланишга доир бошқа ҳужжатларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун); б) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар; в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома; г) ички ишлар органларининг ёки идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг қўриқловини таъминлаш шартномаси; д) мутахассисларнинг малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, малака тоифаси берилганлиги, малакани ошириш курсларини ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар ва ўзга ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган маълумотлар (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 30 иш кун |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | 1. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятга қўйиладиган умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан тегишли лицензияланадиган фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш; б) аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини қонунчилик ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, технология асбоб-ускуналар, сейф ва металл жавонлар) мавжудлиги; в) лицензияланадиган фаолият турини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда, шунингдек, лицензияда кўрсатилган доирада ҳамда жой (манзил) бўйича амалга ошириш; г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш ва улар мавжуд бўлган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини истисно этишга қаратилган режим чораларини кўриш, уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш объектларида жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш; д) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг чиқарилишига, таъмирланишига ва реализация қилинишига йўл қўймаслик; е) ишлаб чиқарилган, таъмирланган, олинган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сейфда сақлаш, ўз фаолиятини тўхтатган юридик шахслар томонидан ички ишлар органлари архивига топшириш; ж) аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш; з) фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш, хавфли моддалар тарқалишининг (оқиб кетишининг) олдини олиш ва локаллаштириш учун зарур бўлган якка тартибдаги ва жамоавий ҳимояланиш воситаларининг, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги, уларни ишчи ҳолатида сақлаш; и) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга қуйидаги ходимлар жалб этилмаслиги лозим: йигирма беш ёшга тўлмаган; доимий яшаш жойига эга бўлмаган; руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган; «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлган; к) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) психиатрия ва наркология кўрикларидан ўтказиш; л) лицензияловчи органга ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларнинг рўйхатини тақдим этиш; м) қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун Ички ишлар вазирлиги органлари ходимларининг фуқаровий ва хизмат қуроли ишлаб чиқариладиган, таъмирланадиган, реализация қилинадиган ва сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш; н) лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш чоғида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ҳамда улардан фойдаланилишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юкланган ходимларни белгилаш. 2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар ва шартлари: лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмаларининг диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини, шунингдек, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини жорий этиш (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун); техник регламентлар ёки стандартларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича технологик ва фойдаланишга доир ҳужжат (чизмалар, техник шартлар, технологик регламентлар, қўллаш бўйича йўриқнома)ларни юритиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома мавжудлиги; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва компонентлар кирими ва чиқими ҳисобини юритиш; ишлаб чиқарилган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сертификатлаштириш тартибига амал қилиш, эксплуатация қилишда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маркировкани, кейинчалик тамғалаш ёки унга мувофиқлик белгисини қўйиш; ишлаб чиқариш объекти ҳудудида, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор иншоотлари ҳамда хоналарида рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш; фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш; пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, сигнал берувчи қуролнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда ички ишлар органларининг ёки хизмат қуроли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш; штатда лицензияланадиган фаолият турига (унинг қисмига) мувофиқ келадиган техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзига тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумотга ҳамда малакага эга бўлган бўлган мутахассисларнинг, шунингдек, раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозими мавжудлиги (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда); 3. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар ва шартлари: битта савдо залида қурол ва бошқа турдаги товарлар реализация қилинишига йўл қўймаслик, бундан спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари, қуролнинг эҳтиёт қисмлари ва пиротехника буюмлари мустасно; савдо объектининг ташқи периметри ва ички ҳудудини, қуролхонани, кузатилмайдиган жойларни истисно этган ҳолда, замонавий видеокузатув тизимлари билан таъминлаш, шунингдек, ташқи периметр бўйлаб дўконга ва қуролхонага кириш эшикларининг ҳамда савдо залига ўрнатилган видеокузатув тизимларининг тасвирини ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига улаш; бир вақтнинг ўзида сотувда мавжуд бўлган ўқотар ов қуролининг ҳар бир русумидан икки донадан кўп миқдордаги ўқотар ов қуроли ҳамда беш минг донадан ортиқ миқдордаги унинг патронлари сақланишига йўл қўймаслик, шунингдек, кўрсатилган миқдорлардан кўп миқдорлардаги ўқотар ов қуроли ва унинг патронлари шартномавий тартибда ички ишлар органларининг қуролхоналарида сақланишини ташкил этиш; савдо объектлари ва қуролхоналарнинг кириш эшикларини қўриқлаш сигнализацияси воситалари билан таъминлаш ва уларни ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига улаш; савдо объектида, шу жумладан, уларнинг ташқи қисмидаги қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимининг боғловчи электр ўтказгичлари ёпиқ тарзда ўтказилишини таъминлаш; сотувга қўйилган ва сотилган қуролнинг электрон ҳисобини юритиш (қуролнинг русуми, серия рақами, ишлаб чиқарилган йили, ички ишлар органларининг қуролни реализация қилишга доир рухсатномаси рақами ва санаси, сотиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили); фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари, инициацияланадиган ва оловланадиган модда ва материал (порох ва пистон)лар шунингдек, сойли стволли ов қуролининг затвор механизмларини қуролхонада бир-биридан ажратилган холда (алоҳида сейф ва металл жавонларда) сақланишини таъминлаш; реализация қилинаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган гувоҳномалар, сертификатлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги; фуқаровий ва хизмат қуролини ички ишлар органларининг унда кўрсатилган қуролни олишга доир рухсатномаси асосида реализация қилиш, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуроли бундан мустасно; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини юридик шахсларга ички ишлар органларининг қуролни олишга доир унда кўрсатилган ўқ-дориларни олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида жисмоний шахсларга эса — ички ишлар органларининг олинаётган ўқ-дориларга мувофиқ бўлган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси тақдим этилганда, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дорилари бундан мустасно; рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни, ишлаб чиқарувчининг ахборот маркировкаси мавжуд бўлмаган ўқ-дориларни, шунингдек, заводда ишлаб чиқарилмаган (қўлбола) ёки қайта ишланган қурол реализация қилинишига йўл қўймаслик; жисмоний шахсларга реализация қилинаётган тиғли совуқ ва сигнал берувчи ов қуролининг, ўқотар ов қуролининг ўқ-дориларини овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини эса — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи юридик шахснинг ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш; истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларга фуқаровий ва хизмат қуролига ҳамда унинг ўқ-дориларига хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш шартларини мижозларга етказиш. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш юзасидан). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган. |
12. | Изоҳ. | Асосий тушунчалар: фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини тадқиқ этиш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларини реконструкция қилиш ва бадиий безаш; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реконструкция қилиш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини ўзгартириш мақсадида уларга конструктив ўзгартиришлар киритиш; фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини тиклаш; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш — сотиб олинган ёки комиссия шартномалари бўйича сотувга қўйилган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан савдо қилиш. Қуйидаги фаолият лицензияланмайди: а) пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият — тиғининг фиксатори бўлмаган, узунлиги 220 мм гача ва қалинлиги 2,5 мм гача бўлган анъанавий шаклда бажарилган, сопи суяк, ёғоч, эбонит ёки пластик материал қадаб нақш солинган халқ ҳунармандчилиги буюмлари; б) қурол эгалари шахсий фойдаланиши учун аслаҳалаш бўйича фаолият — жисмоний шахслар томонидан силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли бўлган силлиқ стволли ов қуролининг патронлари; в) қурол эгалари томонидан қуролни таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш; г) қурол эгалари томонидан қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин. Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан юқорида қайд этилган муддат доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб баҳолаш; ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш. Лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиши фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини келтириб чиқарган ҳолларда уларни олиб қўйиш, ички ишлар органига зудлик билан олиб боришни ҳамда вақтинча сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. |
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
35-ИЛОВА
1. Лицензия номи: | Махсус турдаги товарларнинг экспорти ва импорти учун лицензия |
2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: | Махсус турдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудудига олиб кириш |
3. Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси |
5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади*: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи, ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — ФИО, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; ташқи савдо шартномаси тўғрисида маълумот (шартнома томонлари, уларнинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари ёки импорт қилувчи истеъмолчи ҳисобланмаса, истеъмолчи тўғрисида маълумот, унинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари); махсус турдаги товарларни ташиш тўғрисида маълумот (юкнинг ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси (ТИФ ТН) ва (ёки) БМТ номенклатураси бўйича коди, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи, транспорт тури (давлат рақами белгиси), юкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (олиб кириш) жойлари ва транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишининг мўлжалланаётган йўналишлари); тўлов топшириқномаси рақами ва санаси; б) ташқи савдо шартномаси (битими); в) махсус турдаги товарларнинг келиб чиқиш манбаларини тасдиқловчи ҳужжат; г) импорт қилувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома (агар импорт қилувчи истеъмолчи ҳисобланмаса); д) сотиб олувчи ташкилотнинг жойлашган мамлакати қонунчилигига мувофиқ махсус турдаги товарлар билан ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат; е) сўнгги истеъмолчи мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжат (ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган экспорт назорати объектларидан оммавий қирғин қуролларини яратиш ёки етказиб бериш воситаси мақсадида фойдаланмаслик, шунингдек, уларни экспорт назорати соҳасида ваколатли давлат органининг рухсатисиз реэкспорт ёки учинчи томонга беришга йўл қўймаслик мажбуриятини ўз ичига олган чет эл давлати (халқаро ташкилот) ваколатли органи томонидан бериладиган бошқа ҳужжат). |
6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (берилган лицензияга ўзгартиришлар киритиш учун йиғим лицензияни берганлик учун тўланадиган суммасининг эллик фоизи миқдори) Маблағ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятини ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади. |
7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Мавжуд эмас. |
8. Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни. |
9. Лицензия талаблари ва шартлари: | Талабгор қуйидаги талаблар ва шартларга жавоб бериши лозим: экспорт назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш; экспорт назорати объектларининг бут сақланишини, сақлашда уларнинг хавфсизлигини ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, экспорт назорати объектларидан бегона шахслар фойдаланишини истисно этишга қаратилган режим ва бошқа чораларни кўриш (бунда зарур ҳолларда ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлаш хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузиш); экспорт назорати соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилган ходимларни экспорт назорати объектларига монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигига қаратилган тиббий текширувдан мунтазам равишда (йилига бир марта) ўтказишни ташкил этиш; рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги; экспорт назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органга монелик қилмаслик ва танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш. |
10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Экспорт назорати объекти тоифасидан келиб чиқиб: бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қуролларни яратишда қўлланилиши мумкин бўлган инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг касаллик қўзғатувчилари (патогенлари), уларнинг генетик ўзгарган шакллари, генетик материаллар ва асбоб-ускуналар қисмлари бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг; кимёвий қуролларни яратишда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий моддалар, асбоб-ускуналар ва технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг; ядровий материаллар, асбоб-ускуналар, махсус ядровий бўлмаган материаллар ва тегишли технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Фанлар академиясининг; ракета қуроли ва ядроли, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарли қуролларнинг бошқа етказиб бериш воситаларини яратишда фойдаланиладиган ускуналар, материаллар ва технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг; ҳарбий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати агентлиги, Божхона қўмитасининг лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосаларини мажбурий тартибда олиш учун юборади. Ваколатли орган юридик ва жисмоний шахсларга лицензия бериш мақсадга мувофиқлиги юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда соҳага алоқадор давлат бошқаруви органларидан зарур маълумотлар ва тегишли хулосаларни олиши мумкин. |
11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Бир марталик ҳаракатни бажариш билан чекланади. |
12. Изоҳ: | * маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгор жавоб беради. |
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
36-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи савдоси. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг чакана савдоси. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
юридик шахслар учун: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари (мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт), лицензияни тоифалари бўйича танлаш, аризани тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки ID-картага оид маълумотлар (паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР), яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 10 иш куни ичида | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этиш, мазкур воситаларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атроф-муҳитни ифлослантиришига йўл қўймаслик; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
б) ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида олий ёки ўрта махсус маълумотга, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлган ходимларнинг мавжудлиги; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
в) ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартиришлар киритилганлиги ва улар бекор қилинганлиги, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бунда мутахассислар уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака ошириш курсларида иштирок этиши ва малака сертификатига эга бўлиши шарт; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
г) товар-моддий захираларни тўғри шакллантириш, ҳисобини юритиш ва уларни бошқаришни таъминлашда — «биринчи кирувчи, биринчи чиқади» тамойилига асосланган хўжалик юритиш тизими жорий этилиши лозим; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
д) минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)нинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялашнинг моддий-техник базаси ва биносига (хонасига) қўйиладиган талаблар:
е) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан улгуржи савдо қилишга қўйиладиган талаблар:
ж) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан чакана савдо қилишга қўйиладиган талаблар:
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
з) савдо шохобчаси мудири ўзгариши, савдо шохобчаси ёпилиши ҳақида ўн иш куни олдин лицензияловчи органга мазкур паспортнинг 12-позициясида келтирилган шакл бўйича ёзма (электрон) хабарнома тақдим этиш**; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
и) ҳар 3 (уч) йилда бир маротаба лицензиат таркибидаги савдо шохобчалари ходимларининг малакасини ошириш**; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
к) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни савдо жойларига лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан етказиб бериш**. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | (лицензиатнинг расмий бланкаси) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудири ўзгарганлиги тўғрисида | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ХАБАРНОМА | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
I. Лицензиат тўғрисидаги умумий маълумотлар: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
1.1. Лицензиатнинг тўлиқ номи. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
1.2. Берилган лицензия рақами. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
II. Ўзгартириш тўғрисидаги маълумотлар: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.1. Ўзгаришлар: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
□ шохобча мудири; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
□ шохобча филиалининг мудири; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
□ шохобча филиалининг ёпилиши. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.2. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.3. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.4. Шохобча мудири учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича олий ёки ўрта махсус маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), шунингдек, шохобча сотувчиси учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.5. Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.6. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.7. Филиалнинг ёпилиши муносабати билан лицензия фаолияти тўхтатилаётган манзил. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.8. Лицензия фаолияти тугатилган шохобча филиалининг ёпилиш санаси. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2.9. Филиалнинг ёпилиши сабаби. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
III. Алмаштирилаётган ходим (мудир) тўғрисидаги маълумотлар: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3.1. Ишдан бўшатилган шохобча ёки шохобча филиалининг мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3.2. Паспорт ёки ID картага оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси, паспортни берган органнинг номи). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3.3. Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудирини ишдан бўшатилиши санаси: | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
________________ _______ ______ ______ ____________________________ | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
(лицензиат раҳбари) __________ (ЭРИ) __________ (фамилияси, исми ва отасининг исми) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
*) жорий қилингандан сўнг; | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
**) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
37-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш); гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда реализация қилиш (бериш); гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда тақсимлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш; янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда сақлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ҳамда ветеринарияда фойдаланиш ва уларни сақлаш; таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш ҳамда сақлаш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт, лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), олий фармацевтика маълумотли ва тегишли малакага эга мутахассисни лавозимга тайинлаганлиги; лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бино ва хоналарнинг мавжудлиги; б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият кичик турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техника базаси тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш*; лицензиат штатида тегишли мутахассислик ва малакага эга бўлган ходимларнинг мавжуд бўлиши*; лицензияланадиган фаолиятнинг аниқ турини амалга ошириш бўйича, шу жумладан тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар бўйича белгиланган талабларга риоя этиш; лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлиши; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва уларнинг транзитини Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда БМТнинг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларга мувофиқ амалга ошириш*; лицензияда кўрсатилган фаолиятни, лицензияда кўрсатилган манзиллар бўйича амалга ошириш*; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ташиш хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш*; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ваколатли орган томонидан берилган уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш*; Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий фаолият учун амалдаги лицензияга эга бўлиш; Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун талабгор бўлган дорихоналар, дори воситаларининг улгуржи омборхоналари, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари фармацевтика фаолияти учун амалдаги тегишли лицензияга ҳамда «Зарур амалиётлар (GхP)»нинг тегишли миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш*. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги юзасидан; Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари — биноларнинг ва (ёки) шарт-шароитларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги юзасидан (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда); Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил |
12. | Изоҳ: | Лицензияловчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги вакили киритилади. Лицензиат штатида сурункали руҳий касалликлар, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, шунингдек қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиши мумкин бўлган шахсларнинг бўлиши мумкин эмас. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида лицензия олмасдан фойдаланилади. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
38-ИЛОВА
1. | Лицензия номи | Божхона омборини таъсис этиш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолият тури | Божхона омбори фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси | Юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси резиденти) |
4. | Лицензияловчи орган | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар | а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) автомобиль йўллари ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат; Маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари | 20 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари | а) божхона омбори ҳудуди божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) ва божхона омборига бевосита туташ божхона назорати зонасидан иборат бўлади. Умумий ҳудуд божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) қўриқланадиган ва белгилаб олинган, транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд билан туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин; в) божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар): ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши; қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши; баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилиши ва давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси билан таъминланиши; бевосита туташ божхона назорати зонасидан ажратилган бўлиши; ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак. Биноларда (очиқ майдончаларда) омбор ўрни махсус ажратилиши ва белгиланиши, ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим: божхона декларациясининг рўйхат рақами; божхона режими; юк қабул қилувчининг номи; товарларнинг номи ва миқдори; г) божхона омборига бевосита туташ божхона назорати зонаси қуйидаги талабларга мувофиқ: бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган бўлиши; ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги; оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари — қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши; божхона омбори биносига (очиқ майдончасига) эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши; барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат ўтказиш пунктлари бўлиши; товарларни божхона омборига жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим; д) божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак: ортиш-тушириш воситалари; омбор асбоб-ускуналари; ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари; божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; божхона омбори ҳудудини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими; видеоёзувларнинг узлуксизлигини ва ахборот тизимининг мунтазам ишлашини таъминлаш учун муқобил электр манбаи (қурилмалари); ёритиш тизими билан таъминланиши; кўрик ўтказиш учун стол; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси; термометр; алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); мебель; божхона омборида ишловчи ва унга ташриф буюрувчи шахслар учун махсус кийим; е) божхона омбори ҳудудида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ майдонча бўлиши керак: божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши; 40 м²дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши; электр ёруғлиги билан жиҳозланиши; содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши. Божхона омбори ҳудудида ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланмаслиги лозим; ж) божхона органи ходимлари ва божхона омбори мудирлари фаолият кўрсатиши учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак: 6 м²дан кам бўлмаган майдонга ва 20 м³дан кам бўлмаган ҳажмга эга бўлган; мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган; доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, Интернет) билан жиҳозланган; мебель жиҳозлари билан таъминланган; божхона омборига ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган; з) божхона омборини қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда, лицензиат томонидан унинг ҳисобидан амалга оширилади; и) божхона омбори ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмлар фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақланиши лозим; к) божхона омбори ҳудудида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақланиши лозим; л) лицензиат томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин янгиланган ҳолда улар божхона органларига тақдим этилиши лозим. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: божхона омборининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — божхона омбори ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» ДМдан — агар божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) сақлаш кўзда тутилса, «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» сертификати талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида) |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати | Чекланмаган. |
12. | Изоҳ | 1. Божхона омборида: божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар; божхона ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган Ўзбекистон товари; қонунчиликка мувофиқ божхона ҳудуди орқали транзит қилиниши тақиқланган товар; божхона омбори божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилинган кундаги яроқлилик муддати Божхона кодексининг 94-моддасига мувофиқ маълум қилинадиган муддатдан кам бўлган дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга рухсат берилмайди. 2. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди. 3. Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади. 4. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади. Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса, лицензия олиш талаб қилинмайди. Мазкур қоида божхона органини лицензия талаблари ва шартларини бажаришдан озод этмайди. 5. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 6. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимлари шартларига мувофиқ товарлар божхона назорати остида сақланишини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик; товарлар божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида божхона омборидан олиб чиқилишини таъминлаш; берилган лицензия талаб ва шартларига, шу жумладан, божхона омборини жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш; видеокузатув тизимини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситасининг божхона омбори ҳудудига кириб келишидан товарлар билан амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг божхона омборларига жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган видеоёзувларни таъминлайдиган қилиб ўрнатиш; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш; товарларни фақат божхона тўловлари таъминланган жойларда сақлаш; божхона омборига келиб тушаётган ва божхона омборидан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш; божхона органининг талабига мувофиқ божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш; божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш; божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш; божхона омбори ҳудудига товарларни жойлаштиришда ўрнатилган видеокузатув тизими назоратини чекламаслик; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида божхона омбори эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, шу жумладан, қайта ташкил этилгани, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларнинг бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг божхона омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақлаш; божхона омбори мудирини ҳар уч йилда бир маротаба божхона соҳасидаги ўқув курсларида ўқитиш. 7. Божхона омборида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 8. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 9. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 10. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 11. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин: очиқ турдаги божхона омбори — ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори; ёпиқ турдаги божхона омбори — лицензиат товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиат товарларидан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари ҳам жойлаштирилиши мумкин. 12. Божхона омбори биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда, шунингдек, божхона омборининг тури ўзгарганда лицензияга ўзгартириш киритилиши мумкин. 13. Лицензиялар реестрига божхона омбори бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси, шунингдек, божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш учун берилган («Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талаблари) сертификатнинг рақами ҳамда санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 14. Божхона омборларида божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 15. Божхона тўловларини таъминлаш: а) божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м² очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 15 баравари миқдорида ёки 1 м³ бино ҳажми учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 6 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди. |
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
39-ИЛОВА
1. | Лицензия номи | Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолият тури | Эркин омбор фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси | Юридик шахслар |
4. | Лицензияловчи орган | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар | а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат; маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари | 20 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари | а) эркин омбор ҳудуди эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) ва эркин омборга бевосита туташ божхона назорати зонасидан иборат бўлади. Умумий ҳудуд божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) қўриқланадиган ва белгилаб олинган, транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд билан туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин; в) эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар): ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши; қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши; баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилиши ва давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси билан таъминланиши; бевосита туташ божхона назорати зонасидан ажратилган бўлиши; ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак. Шунингдек, биноларда (очиқ майдончаларда) омбор ўрни махсус ажратилиши ва белгиланиши, ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим: божхона декларациясининг рўйхат рақами; божхона режими; юк қабул қилувчининг номи; товарларнинг номи ва миқдори; г) эркин омборга бевосита туташ божхона назорати зонаси қуйидаги талабларга мувофиқ: бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган бўлиши; ичкарисида эркин омборнинг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги; оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари — қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши; эркин омбор биносига (очиқ майдончасига) эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши; барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктлари бўлиши; товарларни эркин омборга жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим; д) эркин омбор доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак: ортиш-тушириш воситалари; омбор асбоб-ускуналари; ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари эркин омборда сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари; божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; эркин омбор ҳудудини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими; видеоёзувларнинг узлуксизлигини ва ахборот тизимининг мунтазам ишлашини таъминлаш учун муқобил электр манбаи (қурилмалари); ёритиш тизими билан таъминланиши; кўрик ўтказиш учун стол; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси; термометр; алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); мебель; эркин омборда ишловчи ва унга ташриф буюрувчи шахслар учун махсус кийим; е) эркин омбор ҳудудида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ майдонча бўлиши керак: эркин омбор эшиклари томонидан жойлашиши; 40 м²дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши; электр ёруғлиги билан жиҳозланиши; содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши. Эркин омбор ҳудудида ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланмаслиги лозим; ж) божхона органи ходимлари ва эркин омбор мудирлари фаолият кўрсатиш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак: 6 м²дан кам бўлмаган майдонга ва 20 м³дан кам бўлмаган ҳажмга эга бўлган; мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган; доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, Интернет) билан жиҳозланган; мебель жиҳозлари билан таъминланган; эркин омборга ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган; з) эркин омборни қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади; и) эркин омбор ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмлар фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақланиши лозим; к) эркин омбор ҳудудида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақланиши лозим; л) лицензиат томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин янгиланган ҳолдаги ҳужжат божхона органларига тақдим этилиши лозим. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: эркин омборнинг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — эркин омбор ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» ДМдан — агар эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) сақлаш кўзда тутилса, «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» сертификати талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган. |
12. | Изоҳ: | 1. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди. 2. Эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совитиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона режими остида жойлаштирилмайди. 3. Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади. 4. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 5. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: эркин омборнинг божхона режими шартларига мувофиқ товарлар божхона назорати остида сақланишини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; божхона органларининг рухсатисиз эркин омборга келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик; товарлар эркин омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида эркин омбордан олиб чиқилишини таъминлаш; берилган лицензия талаб ва шартларига, шу жумладан, эркин омборни жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш; видеокузатув тизимини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситасининг эркин омбор ҳудудига кириб келишидан товарлар билан амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг эркин омборларга жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган видеоёзувларни таъминлайдиган қилиб ўрнатиш; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш; товарларни фақат божхона тўловлари таъминланган жойларда сақлаш; эркин омборга келиб тушаётган ва эркин омбордан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш; божхона органининг талабига мувофиқ эркин омбордаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; эркин омбор божхона режимининг амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган эркин омборда сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш; эркин омборда сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш; эркин омборда сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш; эркин омбор ҳудудига товарларни жойлаштиришда ўрнатилган видеокузатув тизими назоратини чекламаслик; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида эркин омбор эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; эркин омбор тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларнинг бошқа эркин омборга ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг эркин омборда сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақлаш; эркин омбор мудирини ҳар уч йилда бир маротаба божхона соҳасидаги ўқув курсларида ўқитиш. 6. Эркин омборда ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 7. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 8. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 9. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, эркин омборда сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 10. Эркин омбор биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда лицензияга ўзгартириш киритилиши мумкин. 11. Лицензиялар реестрига эркин омбор бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси, шунингдек, эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш учун берилган («Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талаблари) сертификатнинг рақами ҳамда санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 12. Эркин омборда божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш: а) божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м² очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 15 баравари миқдорида ёки 1 м³ бино ҳажми учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 6 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди. |
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
40-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолият тури: | Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси резиденти) |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли чизмаси ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати; г) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат. Маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: | 20 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | а) бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори: мазкур Регламентда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши; бир-бирига бевосита яқин жойга (божхона назорати зонасида) жойлаштирилиши керак; қуйидагилар билан: товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назоратини ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши; божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак; в) агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори юқоридаги талабларга риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 метрдан ортиқ) жойлашган бўлса, товарлар омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган ҳолатларда божхона кузатуви тартибида олиб ўтилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади; г) товарлар бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда божхона хизмати органининг рухсати билан кўчирилади; д) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонунчилик ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак; е) бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарлар бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни: Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан, ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини; товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини; товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган бўлиши керак; ж) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун) ; кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган. |
12. | Изоҳ: | 1. Бож олинмайдиган савдо дўкони ташкил этилишига қараб уч турга бўлинади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — божхона ҳудудига кириб келаётган ва божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида сотишга, шу жумладан, жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотишга мўлжалланган; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ташкилотларнинг чет эллик ходимларига, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила аъзоларига божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга мўлжалланган; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган, божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон Республикаси товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида чакана тартибда реализация қилиш учун мўлжалланган. 2. Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади. 3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони халқаро алоқа учун очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали бошқа ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида режим белгиланиши тартибига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан келишган ҳолда очилади. Бунда келишиш талабгор томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига мурожаати орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари республиканинг тарихий шаҳарлари ва вилоятларнинг маъмурий марказларида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасини ҳамда божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин. 4. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режими шартлари ва талабларига мувофиқ божхона назорати остида сотилади. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилмайди. 5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин сотилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; 2026 йил 8 февралдан бошлаб харидорнинг паспорт серия ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда); харидорнинг паспорт серияси ва рақами. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилгандан кейин сотилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; лицензиат — тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат ва учиб кетиш авиачиптаси тақдим этилгандан сўнг сотилади. Бож олинмайдиган савдо дўконларидаги чет эл товарларининг намуналари асосида танлаб олинади. Танланган товарлар халқаро аэропортларда учиб кетиш куни бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; лицензиат — тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30x30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; сотиб олинаётган товарнинг халқаро аэропортларда учиб кетиш куни ва бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этиш жойи. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. 6. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин. Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади. Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи; товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати; буюртманома тузилган сана; хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси; товарларни сотиб олиш мақсади. 7. Бож олинмайдиган савдо дўконида қуйидагиларнинг сотилишига рухсат этилмайди: Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан, олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юқори даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно; чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан, провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинловисиз) сотилиши мумкин бўлмаса; заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарлар; бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда; жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши ёки истеъмол қилиши учун мўлжалланмаган товарлар; вазни оғир товарлар (20 кг.дан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 см.дан ортиқ бўлганда). Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди. 8. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; мазкур Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилишини таъминлаш; лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувларнинг уч ой давомида сақланишини таъминлаш, шунингдек, уларга ўзгартириш киритиш, устига ёзиш, ўчириш, нусха олиш, кўчириб олиш каби ҳаракатларни бажаришнинг ва бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш; видеокузатувни тўлиқ амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими билан таъминланиши; бож олинмайдиган савдо дўконига сотиш учун тушувчи товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш; бож олинмайдиган савдо режимига жойлаштирилган товарларни фақат ёрдамчи биноларда ва бож олинмайдиган савдо дўкони омборларида сақлаш; бож олинмайдиган савдо дўконига тушувчи ва бож олинмайдиган савдо дўконидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш, шу жумладан, автоматлаштирилган ҳисобини юритиш; божхона органининг талаби бўйича бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, мазкур Регламентда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; нақд хорижий (миллий) валюта ва хорижий (миллий) валютадаги банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий (миллий) валютадаги банк ўтказмалари тўлов ҳужжатлари билан ишлашга мувофиқ касса операцияларини юритишнинг амалдаги тартиби талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган валюта операцияларини амалга оширишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш; фаолиятнинг тегишли турига рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳужжатларига эга бўлиш, башарти уларни олиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бўлса; бож олинмайдиган савдо дўкони омборида товарларни махсус маркалаш ва бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида товарларни фақат улар тегишли тарзда маркаланган тақдирда сотиш; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; бож олинмайдиган савдо дўкони ёпилган тақдирда, бу ҳақида лицензияловчи органни хабардор қилиш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, шу жумладан, қайта ташкил этилганда, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларнинг бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг дўконнинг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва (ёки) омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; чет эл товарларини «бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режимига жойлаштиришда товарларнинг штрих кодлари ва уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш; товарлар сотилганда шаклланган чек маълумотларини онлайн тарзда божхона органларига тақдим этиш. 9. Лицензиат: бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқолган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга чакана сотишдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, бундай товарларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ божхона тўловлари тўланиши; бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилмаган товарлар сотилиши; бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда санитария меъёрлари ва талабларига риоя этилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради. 10. Бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 11. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 12. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 13. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 14. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда, шунингдек, бож олинмайдиган савдо дўконининг тури ўзгарганда, лицензияга ўзгартириш киритиш мумкин. 15. Лицензиялар реестрига бож олинмайдиган савдо дўкони бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 16. Бож олинмайдиган савдо дўконида божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 17. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш: а) бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10000 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқилади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди. |
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
41-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия. |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); б) қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ва реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: |
|
4. | Лицензияловчи орган: | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги. |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1. Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолиятини амалга ошириш учун: ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахслар учун: номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчалари паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; б) якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, шарифи, ЖШШИР, банк ҳисобрақами, ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; мобил телефон рақами, турар жой телефон рақами (мавжуд бўлса); қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчаси паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. 2. Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисоб рақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида маълумот; в) ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот, шу жумладан: корхона паспорти, бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли, лойиҳа ҳужжатлари, технологик йўриқномалар ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш учун эритиш ускунасининг (печь) паспорти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот; г) раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари саноат хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширилганлиги ҳамда аттестациядан ўтказилганлиги, ходимларнинг касбий малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатларининг нусхалари (радиоактив металл парчаларини аниқлаш, портлаш хавфсизлиги, портловчи объектларни аниқлаш, малака тоифаси берилганлиги, махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар); д) қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш бўйича корхонанинг ички меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида маълумот. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти бўйича — 10 иш куни; қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти бўйича — 20 иш куни. |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | 1. Қора металл парча ҳамда чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 1.1. Юридик шахс учун: а) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: қабул қилувчининг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари, тасдиқнома нусхаси; қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш учун масъул шахслар тўғрисида маълумот; иш тартиби; қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари; қабул қилиниши таъқиқланган қора металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати;** б) рухсат берилган ҳудудда қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш, саралаш жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: сертификатланган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа ва ҳ.к.);* юклаш ва тушириш механизм ва ускуналари (металл парчалари учун юклагич, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 1.2. Якка тартибдаги тадбиркор учун: йиғиш майдони учун тегишли ер участкаси ва/ёки бинога эгалик ҳуқуқи (мавжуд бўлса). 2. Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 2.1. Қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда кўринадиган ва қулай жойда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: а) корхонанинг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари тўғрисида маълумот; б) иш тартиби тўғрисида маълумот; в) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари тўғрисида маълумот; г) қабул қилиниши таъқиқланган қора металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати.** 2.2. Талабгор ҳудудида қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш технологик жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: а) дозиметрик ва радиацион кузатув мосламалари (сертификатланган радиометрлар, дозиметрлар);* б) белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа);* в) қора металл парча ва чиқиндиларини, қотишмаларининг кимёвий таркибини аниқлаш учун ускуналар (анализаторлар, спектрометрлар, лазер, рентген флоресанли, спектрал анализаторлар); г) юклаш ва тушириш машиналари ва ускуналари (металл парчаси юклагичи, қуйма, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит); д) пўлат эритиш печларида пўлат эригандан сўнг пўлатни комплекс қайта ишлайдиган агрегатда ишлов бериш;* е) белгиланган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториясининг мавжуд бўлиши ҳамда ушбу лабораторияда эритилган пўлат ва тайёр маҳсулотларнинг ҳар бир партиясини қатъий сифат назоратидан ўтказиш тартиби мавжудлиги;* ж) ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 2.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиши.* |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган. |
12. | Изоҳ. | Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан қора металл парча ва чиқиндилари аниқланган ҳолларда лицензиат зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли органларга белгиланган тартибда хабар беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди асосида. |
Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
42-ИЛОВА
1. | Лицензия номи: | Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); б) рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ва реализация қилиш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган якка тартибдаги тадбиркорлар. 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган юридик шахслар. |
4. | Лицензияловчи орган: | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги. |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолиятини амалга ошириш учун: ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахслар учун: номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчалари паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. б) якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, шарифи, ЖШШИР, банк ҳисобрақами, ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; мобил телефон рақами, турар жой телефон рақами (мавжуд бўлса); рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчаси паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги тўғрисида ариза; б) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида маълумот; в) ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот, шу жумладан: корхона паспорти, бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли, лойиҳа ҳужжатлари, технологик йўриқномалар ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш учун эритиш ускунасининг (печь) паспорти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот; г) ташкилотнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари саноат хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширилганлиги ҳамда аттестациядан ўтказилганлиги, ходимларнинг касбий малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатларининг нусхалари (радиоактив металл парчаларини аниқлаш, портлаш хавфсизлиги, портловчи объектларни аниқлаш, малака тоифаси берилганлиги, махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар); д) рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш бўйича корхонанинг ички меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида маълумот. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти бўйича — 10 иш куни; рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти бўйича — 20 иш куни. |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 1.1. Юридик шахс учун: а) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: қабул қилувчининг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари, тасдиқнома нусхаси; рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш учун масъул шахслар тўғрисида маълумот; иш тартиби; рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари; қабул қилиниши таъқиқланган рангли металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати; ** б) рухсат берилган ҳудудда рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш, саралаш жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: сертификатланган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа ва ҳ.к.);* юклаш ва тушириш механизм ва ускуналари (металл парчалари учун юклагич, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 1.2. Якка тартибдаги тадбиркор учун: йиғиш майдони учун тегишли ер участкаси ва/ёки бинога эгалик ҳуқуқи (мавжуд бўлса). 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 2.1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда кўринадиган ва қулай жойда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: а) корхонанинг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари тўғрисида маълумот; б) иш тартиби тўғрисида маълумот; в) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари тўғрисида маълумот; г) қабул қилиниши таъқиқланган рангли металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати;** 2.2. Талабгор ҳудудида рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш технологик жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: а) дозиметрик ва радиацион кузатув мосламалари (сертификатланган радиометрлар, дозиметрлар);* б) белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа);* в) рангли металл парча ва чиқиндиларини, қотишмаларининг кимёвий таркибини аниқлаш учун ускуналар (анализаторлар, спектрометрлар, лазер, рентген флоресанли, спектрал анализаторлар); г) юклаш ва тушириш машиналари ва ускуналари (металл парчаси юклагичи, қуйма, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* д) ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги;* 2.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиши.* |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган. |
12. | Изоҳ. | Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан рангли металл парча ва чиқиндилари аниқланган ҳолларда лицензиат зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли органларга белгиланган тартибда хабар беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди асосида. |
|
Лицензия номи |
Масъул ижрочилар ва муддат* |
Вазирлар Маҳкамасида масъул ва муддат** | |
|
1. |
Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия |
Транспорт вазирлиги 2022 йил 20 март |
Ш. Абидов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 1 апрель |
|
2. |
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия | ||
|
3. |
Божхона омборини таъсис этиш учун лицензия |
Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 22 март |
Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 5 апрель |
|
4. |
Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш учун лицензия | ||
|
5. |
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензия | ||
|
6. |
Товар-хом ашё биржаси фаолияти учун лицензия |
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2022 йил 22 март | |
|
7. |
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 24 март |
М. Вахабов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 11 апрель |
|
8. |
Букмекерлик фаолияти учун лицензия |
Спорт вазирлиги 2022 йил 26 март |
М. Вахабов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 15 апрель |
|
9. |
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия |
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 2022 йил 2 апрель |
А. Жуманазаров, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 26 апрель |
|
10. |
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия | ||
|
11. |
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2022 йил 4 апрель |
Ш. Ражаббаев, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 29 апрель |
|
12. |
Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 2022 йил 4 апрель | |
|
13. |
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун лицензия |
Мудофаа саноати давлат қўмитаси 2022 йил 6 апрель |
Х. Бердибаев, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 30 апрель |
|
14. |
Бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия | ||
|
15. |
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия |
Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 6 апрель | |
|
16. |
Адвокатлик фаолияти учун лицензия |
Адлия вазирлиги 2022 йил 6 апрель |
Д. Каландаров, Д. Холмуродов 2022 йил 30 апрель |
|
17. |
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия |