1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиботлари самарадорлигини ошириш, шунингдек давлат мулки объектлари билан битишувларни амалга оширишда оммавийлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
Давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Ер участкаси ва давлат кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери шакли 41-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2022 й., 09/22/71/0129-сон)
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий рeгламeнти 51-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 октябрь,
279-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
1. Ушбу Низом давлат муассасаларини (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантириш тартиботларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
2. Давлат ташкилотларини ўзгартириш давлат органининг, ўзгартирилаётган давлат ташкилотлари муассисларининг таклифлари, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат ташкилотлари рўйхатлари) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади) шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) қарорларига асосан, ушбу низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
3. Давлат ташкилотини ўзгартириш муддати ва шартларини белгилаш Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) томонидан амалга оширилади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари билан бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
4. Давлат ташкилоти ўзгартирилаётган хўжалик жамияти шаклини танлаш ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини, унинг фаолияти самарадорлигини ва ишлаб чиқариш кўламларини ошириш даражасини, асосий воситалари қийматини ва ўзгартирилаётган давлат ташкилоти муассисининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
5. Давлат ташкилоти хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда, мазкур хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига нисбатан акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
II. Давлат ташкилотларини ўзгартириш бўйича ташаббус кўрсатиш
6. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун таклифлар ва буюртманомалар ташаббускорлар томонидан Агентликка ёки ҳудудий бошқармага берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
7. Давлат органининг, давлат ташкилоти муассисининг давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги таклифига:
ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг амалдаги мулкчилик шаклини сақлаб қолиш зарурияти йўқлиги ҳақидаги биринчи раҳбар томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулоса;
давлат ташкилотини Ўзбекистон Республикасининг давлат муассасалари реестрига киритилганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
таъсис ҳужжатлари нусхалари, давлат ташкилотининг кадастр ҳужжатлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори нусхалари илова қилинади.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
8. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома:
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича раҳбар ёки муассис билан келишган ҳолда унинг томонидан бунга ваколатланган шахс томонидан имзоланиши лозим;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
жисмоний шахс номидан ушбу Низомнинг 3-иловасига биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга ваколатланган шахс томонидан имзоланиши лозим.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги ариза электрон имзо билан тасдиқланган электрон шаклда Агентликнинг веб-сайтига ҳам юборилиши мумкин, шунда:
ариза берувчи — жисмоний шахс — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, мобил телефон рақами, электрон манзилини кўрсатади;
ариза берувчи — юридик шахс — ташкилот номи, ташкилот СТИРи, ташкилот раҳбарининг мобил телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
9. Агентлик ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида давлат ташкилотининг:
республика мулки ҳисобланганда унинг муассиси;
муниципал мулк бўлганда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига давлат ташкилоти муассисининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим бўлган давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади;
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан биринчи — учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Агар давлат ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш зарур бўлса, унинг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай, давлат ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш тўғрисида тегишинча давлат ташкилотининг биринчи раҳбари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган ва давлат ташкилотини ривожлантиришни назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Котибияти раҳбари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига ёки юқори турувчи ташкилот томонидан, агар у бўлмаган тақдирда — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган тегишли дастур (мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) илова қилинган ҳолда асослантирилган хулосани тақдим этади;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликка ёки ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
10. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат ташкилотини ўзгартиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, агар:
давлат ташкилоти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирса;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланилишига зарурат бўлса;
мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддатларга кўра, давлат ташкилотини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса киритилган бўлса;
дастурда ёки тармоқ жадвалида белгиланган муддатларда чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси, давлат ташкилоти муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари хулосасига биноан, республика мулки ҳисобланганда давлат ташкилоти муассисининг (юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз тегишли давлат ташкилотини (таълим муассасалари, шу жумладан мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) хусусийлаштириш дастурига киритиши мумкин.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Бу ҳақда давлат ташкилоти муассиси (унинг юқори турувчи ташкилоти) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қарор қабул қилинган пайтдан 5 кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
11. Давлат ташкилотини ўзгартиришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида, сабаблари кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда ариза берувчига етказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
12. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган ҳудудий танлов комиссиясига (кейинги ўринларда — ҳудудий танлов комиссияси) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
давлат ташкилотини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманоманинг (таклифнинг) нусхаси;
Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат ташкилотини кўздан кечириш далолатномаси, бинолар ва иншоотларнинг камида тўртта фотосуратини илова қилган ҳолда;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Ҳудудий танлов комиссияси давлат ташкилотини ўзгартириш учун берилган буюртманомани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мос келишини кўриб чиқади.
Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши зарур бўлса, ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига асосан берилган буюртманомани (таклифни) ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан давлат ташкилоти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
13. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, буюртманома (таклиф) мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириш учун ҳудудий бошқармага юборилади, ҳужжатлар ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий орган томонидан ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
14. Давлат ташкилотида унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида тайёрланади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
15. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий танлов комиссиялари ва Агентлик ҳар йили камида бир марта тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори бўйича хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотларининг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра ўзгартириладиган давлат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
16. Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
17. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда — Комиссия) тузади.
Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:
муассис;
ўзгартирилаётган давлат ташкилоти маъмурияти ва унда меҳнат фаолиятини юритаётган ишчилар;
иқтисодиёт ва молия органи;
солиқ хизмати органи;
хизмат кўрсатувчи банк;
маҳаллий ижро ҳокимият органлари;
Кадастр агентлиги вакиллари киритилади.
Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
18. Комиссияни шакллантириш учун Агентлик ёки ҳудудий бошқарма тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Комиссия таркибига уларни киритиш учун номзодларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
19. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, сўровнома келиб тушгандан кейин уч кун муддатда ёзма равишда Агентлик ёки ҳудудий бошқармага Комиссия таркибига киритиш учун номзодлар ҳақидаги маълумотларни юборадилар ва келгусида уни Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шароитлар билан таъминлайдилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Комиссияда ишлаш вақтида Комиссия аъзосининг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари сақланади.
Комиссия ўз фаолиятини бевосита ўзгартирилаётган давлат ташкилотида амалга оширади. Комиссия мустақил равишда ўз ишининг регламентини тасдиқлайди. Комиссия аъзолари қабул қилаётган қарорлари учун қонун ҳужжатларига биноан жавобгар бўладилар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
20. Комиссия фаолиятига раҳбарликни ва унинг ишини ташкиллаштиришни Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган Комиссия раиси амалга оширади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Комиссия раиси ўз ваколатлари доираси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Комиссия аъзоларига, ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мансабдор шахсларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;
Агентлик ёки ҳудудий бошқармага Комиссия иши регламентини сурункали бузаётган айрим Комиссия аъзоларини, уларни тегишли равишда алмаштирган ҳолда Комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритади.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
21. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан Комиссия раиси қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатга эга ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасига юбориш ҳуқуқига эга.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
22. Давлат ташкилотини ўзгартиришга тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мол-мулклари сақланишини таъминлаш чораларини белгилаш;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
давлат ташкилотини ўзгартириш пайтига қадар ижро этилмаган мажбуриятларни аниқлаш ва бу ҳақда ахборот тайёрлаш;
Агентлик томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича давлат ташкилоти ўзгартирилишини ўтказиш муддатлари ва янги вужудга келган хўжалик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда давлат ташкилотини ўзгартириш режасини тузиш;
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
янги вужудга келган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари тайёрланишини ташкил қилиш;
23. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мол-мулкини ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
24. Хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган сана бўйича ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли хатлов рўйхати билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ўтказилган хатлов якунларига кўра ушбу Низомнинг 4 — 9-иловаларига биноан шакллар бўйича хатловдан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
25. Иш якунлари бўйича Комиссия томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
хатловдан ўтказиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
Комиссия мажлисларининг баённомалари;
Комиссия аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;
ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг кадастр ҳужжатлари нусхалари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
давлат ташкилоти тўғрисидаги асосий маълумотлар — Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича;
(25-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
давлат ташкилотини ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар режаси, янги вужудга келган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини илова қилган ҳолда;
зарурат бўлганда давлат ташкилотининг мулкий мажмуасини реструктуризация қилиш ёхуд монополияга қарши қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотини бошқа усулда (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш) қайта ташкил этиш бўйича таклиф тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
26. Фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молиқ объектлари, архив ҳужжатлари, моддий маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат ташкилоти ўзгартирилган тақдирда, Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажариш бўйича таклиф тақдим этилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
27. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг хусусийлаштирилмайдиган мол-мулки, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, янги вужудга келган хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритилмайди ҳамда ундан келгусида ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан текин фойдаланишга берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
28. Комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин етти иш кундан кам бўлмаган муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
тайёрланган материаллар ва ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун Комиссияга қайтаради. Агар Комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатларни қайта тақдим этишда қайд қилинган камчиликлар бартараф этилмаган (ёки тўлиқ бартараф этилмаган) бўлса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янгиси тайинланади;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 25 ва 26-бандларига мувофиқ бўлганда давлат ташкилотини ўзгартириш режасини тасдиқлайди.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
29. Комиссия ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим. Агентликнинг ёки ҳудудий бошқарманинг қарори билан Комиссиянинг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
30. Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг хусусийлаштиришдан кейинги барқарор фаолият юритиши ва молиявий-иқтисодий ҳолатини таъминлаш, асосий ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган мулк ва асбоб-ускуналарни қисқартириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ва унинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлатга тегишли сотилаётган акциялари (улушлари) ликвидлилигини ошириш мақсадида Агентлик ёки ҳудудий бошқарма билан тузиладиган шартномалар асосида, ихтисослаштирилган молиявий, техник ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини мустақил маслаҳатчилар сифатида жалб қилган ҳолда, ўзгартирилаётган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш мумкин.
Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Агентлик ҳайъати ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан ёки вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ ўзгартирилаётган давлат ташкилотлари бўйича) таркибига ўзгартирилаётган ушбу давлат органи кирадиган тегишли давлат органи билан (ёки давлат ташкилотининг муассиси билан) келишган ҳолда қабул қилинади. Бунда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан қабул қилинади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
31. Хусусийлаштириш дастури тасдиқланган пайтдан бошлаб ва давлат ташкилотларини ўзгартириш жараёни охирига етказилгунга қадар:
унинг муассислари томонидан давлат ташкилотини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш) ва тугатишни (белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш бундан мустасно) амалга ошириш;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг ўзининг тезкор бошқарув ҳуқуқида бўлган асосий фондларини бегоналаштириш, ҳисобдан чиқариш, гаровга бериш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этиш ёхуд бошқача усуллар билан давлат мулкига нисбатан мажбуриятларни юзага келтириш (жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно) тақиқланади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
IV. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш ва ижро этиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
33. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотини Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
давлат муассасаси хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда унинг мулки инвентаризациядан ўтказилиб, хўжалик жамияти устав фондининг (устав капиталининг) миқдори мулк баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда, давлат муассасаси мулкининг қолдиқ (баланс) қиймати бўйича белгиланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Давлат ташкилоти акциядорлик жамиятига ўзгартирилаётганда бир вақтнинг ўзида буйруқ билан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тайёрланган унинг устави, устав фонди миқдори ва акциялар эмиссияси рисоласи тасдиқланади.
Давлат ташкилоти масъулияти чекланган жамиятга ўзгартирилаётганда буйруқ билан бир вақтнинг ўзида унинг устави, устав фонди (устав капитали) миқдори ва устав фондидаги давлат ихтиёрида қоладиган ва инвесторларга сотиладиган улушлар тасдиқланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
34. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ, ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг устави, акциялар эмиссияси рисоласи Агентликнинг ёки ҳудудий бошқарманинг ваколатли раҳбари томонидан имзоланади (тасдиқланади), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тарқатилади ва сақланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
35. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқда янги вужудга келган хўжалик жамиятининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ижро қилишнинг аниқ муддатлари ва масъул шахслар кўрсатилади.
Бунда янги вужудга келган хўжалик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг раҳбарига юкланади.
36. Ушбу Низомга мувофиқ давлат ташкилотлари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатга олиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
37. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
давлат ташкилотини акциядорлик жамиятига ўзгартириш тўғрисидаги буйруқни;
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
ташкил этилган акциядорлик жамияти акциялари эмиссияси рисоласини юборади.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ташкил этилган акциядорлик жамияти ижро этувчи органи томонидан ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
38. Янги вужудга келган акциядорлик жамияти шаклидаги хўжалик жамиятининг акциялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бепул амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.07 Депозитарий]
39. Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси давлат рўйхатидан ўтказилган акциялар чиқарилишини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда ҳисобга қўйилишини амалга оширади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
40. Давлат ташкилотини хўжалик жамиятига ўзгартириш тўғрисидаги ахборот Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ имзоланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
41. Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Давлат мулкининг яхлитлигини ва бут сақланишини таъминлаш мақсадида ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг раҳбари ўз розилигига асосан ўзгартириш натижасида ташкил этилган хўжалик жамиятининг раҳбари этиб тайинланиши мумкин.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
42. Янги вужудга келган хўжалик жамияти давлат ташкилотининг ўзгартириш пайтида мавжуд бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг (шу жумладан унинг ходимлари учун ижтимоий кафолатларнинг) ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
V. Давлат ташкилотларини ўзгартиришда келишувлар тузиш
43. Давлат ташкилотларини ўзгартиришда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ва янги вужудга келган хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари ўртасида муайян мажбуриятларни бажариш тўғрисида келишув тузилиши мумкин.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
44. Муайян муддат мобайнида қуйидаги мажбуриятларни бажариш ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги келишувнинг шартлари бўлиши мумкин:
янги вужудга келган хўжалик жамиятининг муайян фаолият соҳасини сақлаш;
иш ўринлари сонини сақлаш ёки кўпайтириш;
янги вужудга келган хўжалик жамияти ходимларининг меҳнат шароитларини ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш;
экологик хавфсизликни таъминлаш чораларини амалга ошириш;
фуқаролик муҳофазаси, сафарбарлик, ижтимоий ва табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик объектлар ҳамда мол-мулкни асраш ва сақлаш.
Ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги келишувда янги вужудга келган хўжалик жамиятининг мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир ўтказувчи белгиланган қўшимча юкламалар ва чеклашлар ҳамда қуйидаги тарзда уларга риоя қилишнинг шартлари акс эттирилади:
янги вужудга келган хўжалик жамиятига ўзгартириш натижасида ҳуқуқи ўтган ер участкасининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартиришга тақиқ;
тўсиқсиз фойдаланиш, ўтиш, ўтиб кетиш, чегара, геодезия ва бошқа белгиларни жойлаштириш имконияти, электр энергияси узатиш, алоқа линияларини ва қувурларни, сув таъминоти, канализация ва мелиорация тизимларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш мажбурияти;
табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа қўшимча юкламалар ва чеклашлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамиятига ушбу Низомга 10-иловадаги электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери QR-код қўйилган ҳолда, Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади. Ушбу электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери жамиятга ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
47. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери янги вужудга келган хўжалик жамиятига ушбу жамият бошқарув органлари шакллантирилгандан сўнг ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
48. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
49. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда унинг дубликати мулкдор ёки унинг ҳуқуқий ворисининг (меросхўрларининг) тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Дубликат олиш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади:
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон)
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
VII. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган хўжалик жамиятларининг давлат акцияларини (улушларини) сотиш
50. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган акциядорлик жамиятларининг давлат акцияларини сотиш Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
51. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улушларини сотиш Масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
VIII. Якунловчи қоида
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
ташаббускорлар:
давлат органи, давлат ташкилоти таъсисчиси, юридик ва жисмоний шахслар.
Кўриб чиқувчи орган:
Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), унинг ҳудудий бошқармалари, ҳудудий танлов комиссияси
1) Буюртманомалар ва таклифлар бериш
2) Агентликнинг давлат муассасасини ўзгартириш жараёни бўйича ташаббус кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари ва аризаларини кўриб чиқиш.
3) Хусусийлаштириш дастури (давлат муассасалари рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва
Вазирлар Маҳкамасига ёки муниципал мулк бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритиш.
Буюртманомаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бериш хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда бир ой ичида амалга оширилади.
Буюртманомаларнинг келиб тушишига кўра, лекин йилига камида бир марта.
2-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, баҳоловчи ташкилот
1) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат муассасасини ўзгартиришга тайёрлаш бўйича Комиссия тузади.
2) Давлат муассасасининг мол-мулки ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказишни ташкил қилиш ва ўтказиш, хатловдан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.
3) Ўзгартириш бўйича Комиссия томонидан Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасига тегишли қарорлар қабул қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.
5) Давлат муассасасини (зарурат бўлганда) хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш.
Комиссияни тузиш муддатлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий органи томонидан белгиланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Комиссия ишининг умумий муддати у тузилган пайтдан бошлаб икки ойдан ошмайди.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
Бир ҳафта муддатда.
Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш муддатлари ва шартлари Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
3-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси,
рўйхатдан ўтказувчи органлар
1) Мулк баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда, солиқ органларига тақдим этилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари ва ўзгартиришга тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат муассасасини ўзгартириш тўғрисида буйруқ чиқариш.
2) Ташкил этилган хўжалик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказиш.
Давлат муассасасини ўзгартириш бўйича ҳужжатлар ижобий кўриб чиқилгандан кейин 10 кун ичида.
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.
4-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси,
янги вужудга келган хўжалик жамияти
Муайян муддат ичида ижтимоий мажбуриятларни (фаолият соҳасини сақлаш, иш ўринлари сонини сақлаш ва кўпайтириш ва ҳ.к.)
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.
5-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш.
Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг бошқарув органлари шакллантирилгандан сўнг 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
(имзо)
__________ йил «___» _______________
Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
Йил
Харажатлар ҳажми минг руб, сўм-купон, сўм.
Асос (бажарилган ишлар далолатномаси, рақами ва санаси)
Изоҳ
ЖАМИ:
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
________ йил «___» _____________даги ҳолати бўйича
т/р
Инв. №
Хатлов объектининг номи, техник тавсифи
Ишлаб чиқарилган йили
Сони
Баланс қиймати, минг сўм
Изоҳ
Комиссия раиси
Комиссия аъзолари
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
(9-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
(10-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
* Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади.
(10-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 2-ИЛОВА
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
1. Ушбу Низом давлат мулкида бўлган акцияларни (кейинги ўринларда — давлат акциялари) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек, жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
давлат акцияларини суднинг қарори асосида сотишда;
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига асосан акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат акциялари савдоси (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) — фонд биржаси, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ёки сотувчи томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларини сотиш бўйича савдолар;
биржа битими — биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат акцияларининг электрон шаклдаги фонд биржаси (кейинги ўринларда биржа деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;
давлат акцияларининг биржа савдолари (кейинги ўринларда биржа савдолари деб аталади) — биржа савдоси қоидаларига ва ушбу Низомга мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларининг савдолари;
давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар деб аталади) — ташкилотчиси сотувчи ёхуд тегишли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳисобланган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизимида амалга ошириладиган давлат акциялари савдолари;
сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат акциялари учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валюта (ЭАВ)да тўланадиган пул маблағлари;
Давлат комиссияси — Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
эмитент — устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамияти;
инвестициявий мажбуриятлар — давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан акциядорлик жамиятига (эмитентга) инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ахборот меморандуми — акциядорлик жамиятининг ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тижорий, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги дастлабки ахборотидан иборат бўлган ҳужжат;
лот — биржа савдоларига қўйилаётган ва биржадан ташқари савдолар тизимидаги бир пакетдаги давлат акцияларининг миқдорий ўлчов бирлиги;
бошланғич нарх — давлат акцияларини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх;
давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси деб аталади) — сотувчи ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган ва биржадан ташқари савдолар тизимида давлат акцияларининг савдоларини ташкил қилаётган юридик шахс;
сотувчи — Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма);
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизими (БТСТ) — қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси (кейинги ўринларда БТСТ ташкилотчиси деб аталади) томонидан ташкил этилган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга оид буюртманомаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари электрон тизими;
сотувчининг (харидорнинг, қатнашчининг) воситачиси — қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, сотувчи (харидор) номидан ваколат берилган, шартномага асосан биржа савдоларида ва БТСТда давлат акцияларини сотиш чоғида воситачи бўладиган юридик шахс;
талабгор — таклиф этилган ёки бошқа шартларда танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ёки унинг ваколатли вакили;
харидор — сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти)»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
3. Давлат акцияларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ёки эмитентнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат улуши сотиладиган эмитентларнинг рўйхатига) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастурлари деб аталади) асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат акциялари мазкур давлат акцияларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
4. Давлат акцияларини сотиш биржа, шунингдек «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган бошқа усуллар орқали амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Эмитент устав фондининг 10 фоизидан ошмайдиган давлат акциялари БТСТ савдоларига чиқарилади. Бунда савдога чиқарилаётган давлат акцияларининг ялпи номинал қиймати сотувчининг давлат акцияларини БТСТ савдоларига қўйиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган санадаги ҳолатига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваридан ошмаслиги лозим. Мазкур сумма ошиб кетган тақдирда, шунингдек агар давлат акциялари эмитент устав фондининг 10 фоизидан кўпроқни ташкил этса, савдога қўйиш биржа савдоларида амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
5. Давлат акцияларини биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига қўйиш миқдорлари сотувчининг буйруғи билан белгиланадиган лотларда амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
6. Давлат акциялари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) ёки соф активлари қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга уч ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
7. Давлат акцияларини инвестициявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш давлат акциялари эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошганда «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган бошқа усулларда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
8. Давлат акцияларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат акцияларини ЭАВ ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Давлат акция пакетлари хорижий инвесторларга «Тошкент» РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотилиши ва улар бўйича тўловлар шартномада белгиланган валютада амалга оширилиши мумкин;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағлардан давлат акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишлари мумкин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 912-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон)
9. Давлат акцияларини биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйиш сотувчи ёки сотувчининг воситачиси томонидан сотувчининг буйруғи ва (ёки) улар ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
лот миқдори. Бунда лот миқдори агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан бошқача назарда тутилмаган бўлса, битта акция — битта лот тамойилида ўрнатилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
давлат акцияларини сотиш муддати ва усуллари (биржа ёки биржадан ташқари савдолар, шунингдек ушбу Низомнинг 6-бандига биноан бошланғич савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади) кўрсатилади.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Буйруқда бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
11. Давлат акциялари сотувидан тушган пул маблағлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилади, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, белгиланган тартибда тақсимланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
12. Давлат акцияларининг алоҳида ҳисоби Қимматли қоғозларнинг депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) томонидан юритилади.
Марказий депозитарий ҳар ойда ҳар ойнинг бешинчи санасигача Агентликка ҳисоби юритилаётган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
13. Буйруқ қабул қилингандан ва давлат акцияларини биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйилиши ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин мазкур акциялар қайта баҳоланмайди.
II. Давлат акцияларини сотиш юзасидан ташаббус кўрсатиш
14. Давлат акцияларини сотиш юзасидан давлат органи, хўжалик бошқаруви органи, эмитент, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишли равишда таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
15. Давлат органининг, хўжалик бошқаруви органининг ёки эмитентнинг давлат акциялари сотиш тўғрисидаги таклифига:
давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитентнинг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга тавсия этилаётган давлат акцияларини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
эмитент тўғрисидаги маълумотлар — Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилган давлат органлари, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитент уни кўриб чиқиш учун йиғим тўламайдилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
жисмоний шахс номидан ушбу Низомнинг 3-иловасига биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
17. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат акцияларини сотиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат акцияларини сотиш учун буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида тегишли давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига уларни сотишнинг мақсадга мувофиқлилиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликка ёки ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
Давлат акцияларини сақлаб қолишга эҳтиёж бўлган тақдирда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида мазкур давлат акцияларининг хусусийлаштирилиши рад этилганлиги ҳақида ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ахборот беради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
18. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий бошқармага келиб тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
эмитентнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;
жамият устав фондидаги давлат улушига ҳақиқий активларнинг (асосий воситаларни 1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йиллик қайта баҳолашдан кейинги) нисбати тўғрисидаги ахборот;
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Ҳудудий танлов комиссияси муниципал мулк ҳисобланган давлат акцияларини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорини қабул қилишдан олдин кўриб чиқади.
(18-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Республика мулки бўлган давлат акциялари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.
(18-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан эмитент тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
(18-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
19. Давлат акцияларини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий бошқарма томонидан уларни ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этиш учун ҳудудий бошқармага юборилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
20. Эмитентда унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда мазкур ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида тайёрланади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
21. Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий бошқарма йилига камида бир маротаба ҳудудий танлов комиссиясига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) ва ҳудудий танлов комиссиялари қарорлари асосида Агентлик йилига камида бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра сотилиши лозим бўлганлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат акцияларини хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарорлари билан хусусийлаштириладиган муниципал мулк бўлган давлат акцияларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига келишиш учун киритилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Хусусийлаштириш дастурига киритилган устав фондидаги давлат улуши сотишга таклиф этилаётган эмитентларнинг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Устав фондидаги давлат улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган эмитентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
22. Агар давлат акцияларини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
23. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида эмитентга ёзма талабнома юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
24. Инвентаризациядан ўтказиш оралиқ баланс тузилган санадаги ҳолати бўйича амалга оширилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланиши лозим.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
25. Давлат акцияларини хусусийлаштиришга тайёрлашда Эмитент раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ, Эмитент раҳбари томонидан тасдиқланган асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари;
кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Эмитент раҳбари томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), таркибий бўлинмалари ва коммуникация тармоқлари тўғрисидаги маълумотлар;
корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ва экологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик хулосалари, шунингдек корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс таҳлилий ҳисоботи;
Эмитентнинг молиявий ҳисоботлари ва ўтган ҳисобот йили натижалари тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;
давлат акцияларини хусусийлаштиришнинг танланган усулига мувофиқ бошқа ҳужжатлар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
26. Эмитент томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар кўриб чиқилгандан кейин бир ҳафта муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун эмитентга қайтаради;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ бўлганда баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат акцияларини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.
27. Давлат акцияларини савдога қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг акциялар қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.
Бунда давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилганда ҳамда баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда давлат акцияларини баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Давлат акцияларини савдоларга қўйиш Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг буйруғига асосан амалга оширилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
28. Давлат акцияларини сотиш усули, муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат комиссиясининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
IV. Сотиладиган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш
29. Сотиладиган эмитент давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш сотувчи ёки сотувчининг воситачиси томонидан ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
30. Сотишга тавсия этилаётган давлат акциялари тўғрисидаги эълон (кейинги ўринларда эълон деб аталади) сотувчининг ва биржа савдолари ташкилотчисининг расмий веб-сайтида савдолар бошланишидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади.
Байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди. Савдо куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
31. Эълон қуйидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим:
сотувчининг ва (ёки) унинг воситачисининг номи, уларнинг боғланиш маълумотлари, жумладан почта манзили, электрон почтаси манзили, телефонлар, телефакс рақамлари ва веб-сайти;
биржа ёки биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг номи;
давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи;
эмитентнинг номи ва почта манзили;
эмитентнинг фаолият соҳаси;
давлат акцияларининг умумий сони, тоифаси, устав фондидаги фоизи ва давлат акцияларини савдога қўйишнинг бошланғич нархи;
эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) ва охирги уч йил ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот.
минимал инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлган тақдирда);
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Эълонда бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
32. Талабгор давлат акцияларининг сотувчиси ва эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.
V. Давлат акцияларини биржа савдоларида сотиш
33. Давлат акцияларини биржа савдоларида сотиш ушбу Низомда ва биржа савдоси қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
34. Давлат акцияларини сотиб олиш учун харидор (харидорнинг воситачиси) биржа савдолари бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин Ҳисоб-китоб-клиринг палатасида (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) харидор (харидорнинг воситачиси) сотиб олиш ниятида бўлган давлат акциялари бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида пул маблағларини депозитга қўйиши шарт. Пул маблағлари давлат акцияларининг ва харидор воситачисининг номини кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда депозитга қўйилиши мумкин.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 912-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон)
341. Фонд биржасига чиқарилган давлатга тегишли акцияларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат савдо жараёнларида камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.
(341-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
35. ЭАВ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит қўйилган санадаги курси бўйича ўтказилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
36. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҲККП томонидан харидорнинг (харидор воситачисининг) ёзма аризасига кўра ариза олинган кундан бошлаб беш банк куни ичида пул маблағлари депозитга қўйилган валютада қайтарилади.
37. Давлат акциялари сотиб олинганда топшириқ-шартномада харидорнинг давлат акциялари қийматини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилиши шарт.
38. ҲККП биржа савдолари қоидаларида белгиланган муддатда биржага харидор воситачисини кўрсатган ҳолда депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва юборади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
39. ҲККП Марказий депозитарийнинг маълумотларига асосан биржага биржа савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
40. Давлат акцияларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ бу муддат, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат комиссияси қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, биржа битими кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор (харидорнинг воситачиси) биржа битимининг бутун суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини:
биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПдаги махсус ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);
биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПнинг махсус ҳисобварағига биржа битими рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар ЭАВда амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Давлат акцияларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган акциядорлик жамиятларнинг давлат акцияларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (бундан устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари харидор бўлган ҳоллар мустасно) (сотиб олиш учун депозитга қўйилган маблағни инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади.
(40-банднинг олтиинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Фд=Қд*(МБд/365)*Кд
Бунда:
Фд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;
Д — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;
Қд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;
МБд — Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкаси. Бунда, тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;
Кд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони биржа битими тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган биржа битими бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.
Бунда, ҳисобланган фоизлар биржа битимида белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
401. Давлат акциялари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги электрон аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи биржа битими тузилиб, харид тўловлари биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур битим тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат акциялари мустасно.
Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади.
(401-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
41. ҲККП биржа битими бўйича маблағлар тушгандан кейин:
клиринг операциясини амалга оширади;
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисобварақларига пул ўтказмаларини амалга оширади;
сотувчининг воситачисига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан (агар мавжуд бўлган тақдирда) сотилган давлат акциялари бўйича биржа битими доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб икки иш куни ичида сотувчи:
давлат акциялари сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга биржа битими бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар (агар мавжуд бўлган тақдирда) акция қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида сотувчининг депо ҳисобварағидан харидорнинг депо ҳисобварағига ҳисобдан чиқариш тўғрисида топшириқ бериш орқали харидорга сотиб олинган акцияга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини беради, бунда инвестиция мажбуриятлари бажариб бўлингунга қадар харидор томонидан депозитар хизматларга ҳақ тўлаш шарти билан харидорнинг депо ҳисобварағидаги акциянинг ҳаракати Марказий депозитарийдаги «Қимматли қоғозлар» махсус бўлимида блокировка қилинади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
42. Харидор (харидорнинг воситачиси) томонидан тўлов муддати бузилган тақдирда биржа битими бекор қилинади. Бунда ҲККП харидор томонидан депозитга қўйилган пул маблағларидан белгиланган тартибда тақсимланадиган биржа битими суммасининг 5 фоизи миқдорида сотувчининг фойдасига жарима ҳамда биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини ушлаб қолади ва қолган пул маблағларини харидорнинг ҳисобварағига қайтаради.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
43. Биржа савдолари ҳақиқий эмас деб топилган ёки биржа битими аввал сотилган бекор қилинган тақдирда давлат акциялари:
баҳоланган нархидан паст қийматида сотилган давлат акцияларининг савдолари натижалари ҳақиқий эмас деб топилган (бекор қилинган) ёки битим бекор қилинган тақдирда, агар уларни савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлганда шаклланган нарх бўйича, баҳоланган нархидан баланд қийматида сотилганда охирги савдоларга чиқарилган нарх бўйича;
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
агар савдога қўйиш ва биржа битимини аввал сотилган давлат акциялари бўйича бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошган бўлса белгиланган тартибда такрорий баҳолашдан кейин биржа савдоларига қўйилиши лозим.
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
44. Давлат акцияларини савдолардан олиш сотувчи воситачиси томонидан сотувчининг ёзма топшириғига кўра навбатдаги савдо сессияси бошлангунга қадар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
агар давлат акциялари биржа савдоларига бошланғич қўйиш нархининг 10 фоизигача қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллангандан кейин уч ой мобайнида сотилмаганда;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ эмитентнинг давлат акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганда.
441. Агар Давлат комиссиясининг савдога чиқариш бўйича номинал қийматдан паст бўлмаган қийматгача қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш тўғрисидаги қарори қабул қилинса, давлат акциялари аввал чиқарилган савдоларнинг бир хил савдо майдончаларида сотилиши мумкин.
(441-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
45. Ушбу Низомнинг 44-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда савдолардан олинган давлат акциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ваколати доирасида қабул қилинган тегишли қарорига асосан:
давлат тасарруфида қолади ва (ёки) кейинги хусусийлаштириш дастурларига киритилади;
давлат акцияларини хусусийлаштириш бошқа усуллар орқали амалга оширилиши мумкин.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
VI. Давлат акцияларини БТСТда сотиш
46. Давлат акцияларини БТСТда сотиш ушбу Низомга ва БТСТ ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
47. Давлат акцияларини сотиб олиш учун қатнашчи БТСТда савдолар бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин ҲККПда қатнашчи сотиб олиш ниятида бўлган давлат акциялари бошланғич нархининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларини депозитга қўйиши шарт.
48. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҲККП томонидан қатнашчининг ёзма аризасига кўра ариза олинган кундан бошлаб беш банк куни ичида пул маблағлари депозитга қўйилган валютада қайтарилади.
49. ҲККП БТСТ ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган муддатда БТСТ ташкилотчисига қатнашчининг депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва юборади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
50. ҲККП Марказий депозитарийнинг маълумотларига асосан БТСТ ташкилотчисига БТСТ савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади.
51. ҲККП давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин:
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, Марказий депозитарий ва харидор воситачисининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади;
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади;
сотувчига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
52. Давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда улар ушбу Низомнинг 43-бандида назарда тутилган тартибда белгиланадиган нарх бўйича БТСТ савдоларига ушбу Низомда белгиланган тартибда қўйилиши лозим.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
53. Сотувчи ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган ҳолларда давлат акцияларини БТСТ савдоларидан олади.
Бунда давлат акциялари ушбу Низомга мувофиқ айнан шу турдаги савдоларга қўйилади.
54. Агар давлат акциялари БТСТга қўйилган бошланғич нархнинг 10 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаса, давлат акциялари уларни ушбу Низомнинг 45-бандига мувофиқ тасарруф этиш учун БТСТдан олинади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
(VIII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
(IX бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
(X бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
(XI бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
XII. Эмитентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
93. Харидор ва эмитент давлат акцияларини инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кун муддатда харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш шартномасини тузишлари шарт, унда қуйидаги мажбурий шартлар бўлиши лозим:
инвестиция сифатида киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;
инвестиция сифатида киритилган хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш;
тузилган шартнома доирасида юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш;
(93-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
инвестиция киритишнинг пулли ёки бепул тавсифи;
киритилган инвестицияларни қоплаш (инвестициялар пулли тавсифда киритиладиган тақдирда) ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни бажариш ёки харидорнинг эмитент устав фондидаги улушини, унинг томонидан сотиб олинган давлат акцияларига мулк ҳуқуқини қўлга киритгандан кейин кўпайтириш (капитализация қилиш).
Инвестициядан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
94. Харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши давомида эмитент қуйидагиларга мажбур:
харидорга, харидор томонидан ўзининг инвестициявий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириши билан боғлиқ бўлган объектдан ва у ҳақдаги ахборотдан эркин фойдаланишига рухсат бериш;
95. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашаётган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш учун жавобгар бўладилар.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси,
2. Агентлик ёки давлат акцияларини сотиш жараёнини бошлаш бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан таклиф ва аризаларни кўриб чиқиш.
Буюртманомаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бериш хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда бир ой ичида амалга оширилади.
Агентлик, Ҳудудий танлов комиссияси
3. Хусусийлаштириш дастури (акциялари сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва ваколат доирасида Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига қарор қабул қилиш учун киритиш. Таклифлар ва аризалар бериш
Буюртманомаларнинг келиб тушишига қараб, лекин йилига камида бир марта.
2-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, эмитент, баҳоловчи ташкилот
1. Тасдиқланган Дастурга мувофиқ Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси эмитентга мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш.
Агентлик томонидан аниқланадиган муддатларда, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
2. Эмитент томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш, инвентаризация ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
3. Тегишли қарор қабул қилиш учун эмитент томонидан Агентликка ёки унинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.
Бир ҳафта муддатда.
4. Давлат акцияларини баҳолашни ўтказиш.
Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.
3-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Эмитент тақдим этган баҳоловчи ташкилотнинг корхонани баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва ҳужжатлари асосида Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги буйруқни чиқариш.
Бунда давлат акцияларини сотувга қўйиш қуйидагича амалга оширилади:
- БТСТда биржадан ташқари савдоларга қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакети эмитент устав фондининг кўпи билан 10 фоизини ташкил этса;
Давлат акциялари бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 3 иш куни ичида.
4-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, биржа савдолари ташкилотчиси
Ахборотни ошкор қилиш ва сотишга таклиф қилинаётган давлат акциялари бўйича сотувчининг ва биржа савдолари ташкилотчисининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.
Биржа савдолари ва БТСТ биржадан ташқари савдоларига қўйиш белгиланган санадан, танловда тўғридан-тўғри сотилган тақдирда — танлов таклифлари конвертлари очиладиган санадан — талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тамом бўладиган санадан камида ўттиз кун олдин.
5-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, унинг воситачиси, савдолар ташкилотчилари
Давлат акцияларини сотиш.
Белгиланган муддатларда.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат улушини суднинг қарори асосида сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жамият — устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган масъулияти чекланган жамият;
давлат улуши савдолари (савдолар) — сотувчи ёки аукцион ва танловларни ташкил этиш шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда ўтказиладиган ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан давлат улушини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;
(2-банд учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
савдолар ташкилотчиси — сотувчи ёхуд сотувчи билан тузилган шартномага асосан «Е-auksion» электрон савдо платформасида аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот (бундан буён матнда ихтисослаштирилган ташкилот деб юритилади);
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
талабгор — савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);
қатнашчи — аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
ваколатли вакил — қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;
сотувчи — Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма);
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
харидор — сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари);
Давлат комиссияси — Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, қатнашчиларга қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов ҳужжатлари — давлат улуши тўғрисида, танлов шартлари ва тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат савдо ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;
сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат улуши учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) пул маблағларида Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;
(2-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
инвестициявий мажбуриятлар — давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан жамиятга инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
аукцион — мусобақалашиш асосида (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) харидорни аниқлаш шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади;
(2-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(2-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
танлов асосидаги аукцион — аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
(2-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(2-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
бошланғич нарх — давлат улушини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
3. Давлат улушини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, жамиятнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (жамиятларнинг рўйхатларига) (бундан буён матнда хусусийлаштириш дастурлари деб юритилади) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат улушлари мазкур давлат улушларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
Давлат улушларини сотиш муддати ва шартларини белгилаш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат комиссияси ёхуд берилган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат улушлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) ёки соф активлари қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Савдоларда давлат улушини сотиб олишга уч ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
4. Давлат улушларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини ЭАВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 912-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон)
II. Давлат улушларини сотиш юзасидан ташаббус кўрсатиш
5. Давлат улушини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, жамиятнинг ўзи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
6. Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг, жамиятнинг ўзининг давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклифига:
давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки жамиятнинг ўзининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат улушини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича жамият тўғрисидаги асосий маълумотлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
жамиятнинг таъсис ҳужжатлари нусхалари илова қилинади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича унинг ўзи ёки бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат улушини сотиш учун буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида тегишли давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига, қатнашчиларга уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.
Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган хулоса сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликка ёки ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
Муайян давлат улушини давлат мулкида сақлаб қолиш эҳтиёжи мавжуд бўлган тақдирда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида мазкур давлат улушини сотиш рад этилганлиги ҳақида ариза берувчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
9. Давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий бошқармага тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида ҳудудий танлов комиссияси қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
жамиятнинг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
биринчи раҳбар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;
давлат улуши бўйича охирги уч йил ичида ҳисобланган ва тўланган (ёки тўланмаган) дивидендлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига ҳақиқий активларнинг (асосий воситалар 1 январга ҳар йили қайта баҳолангандан кейин) нисбати тўғрисидаги ахборот;
Ҳудудий танлов комиссияси давлат улушини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши учун кўриб чиқади.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
республика мулки бўлган давлат улуши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларини илова қилган ҳолда Агентликка юборади.
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан жамият тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
12. Давлат улушларини сотиш бўйича тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Агентлик ва ҳудудий танлов комиссияси буюртманомаларни (таклифларни) тушишига қараб, йилига камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича сотиладиган давлат улушлари бўйича хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида таклиф киритади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорига кўра муниципал мулк ҳисобланган давлат улушларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва келишиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Хусусийлаштириш дастурига киритилган, устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари сотишга таклиф этилаётган жамиятларнинг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган жамиятлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
13. Агар давлат улушини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
14. Давлат улушлари жамият иштирокчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан жамият иштирокчисининг улушини сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш тартибида сотиб олиниши, ёхуд қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомда белгиланган тартибда аукцион, танлов орқали сотилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида жамиятга ёзма талабнома юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
16. Инвентаризациядан ўтказиш оралиқ баланс тузилган санадаги ҳолати бўйича амалга оширилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланиши лозим.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
17. Давлат улушини хусусийлаштиришга тайёрлашда жамият раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ, жамият раҳбари томонидан тасдиқланган асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари;
кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
жамият раҳбари томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), таркибий бўлинмалари ва коммуникация тармоқлари тўғрисидаги маълумотлар;
корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ва экологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик хулосалари, шунингдек корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс таҳлилий ҳисоботи;
жамиятнинг молиявий ҳисоботлари ва ўтган ҳисобот йили натижалари тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;
давлат улушини хусусийлаштиришнинг танланган усулига мувофиқ бошқа ҳужжатлар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
18. Жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин бир ҳафта муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун жамиятга қайтаради;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ бўлганда баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат улушини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
19. Савдога қўйишда давлат улушининг бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг улуш қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.
давлат улушини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;
давлат улуши «E-auksion» электрон савдо платформасидаги аукцион савдоларига чиқарилганда.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
20. Давлат улушини сотиш усули, муддатлари ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
21. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ихтисослаштирилган ташкилот томонидан унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади, агар сотувчи ва ихтисослаштирилган ташкилот ўртасида тузиладиган шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Давлат улушлари сотувчининг ўзи томонидан сотиладиган ҳолларда сотувчи ҳам савдолар ташкилотчиси сифатида қатнашиши мумкин.
IV. Давлат улушининг жамият қатнашчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан сотиб олиниши
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
22. Давлат улушининг бошланғич нархи белгилангандан кейин Агентлик ёки ҳудудий бошқарма жамият қатнашчиларини ва жамиятнинг ўзини (тилхат олган ҳолда ёхуд почта бўйича топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан буюртма хат юборган ҳолда) мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Жамиятнинг ёхуд унинг қатнашчиларининг ижобий жавоби олинган тақдирда давлат улушини сотиш олди-сотди шартномасини тузиш орқали ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ сотувчи томонидан белгиланган нарх бўйича амалга оширилади.
23. Жамиятнинг бир нечта қатнашчилари давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирган тақдирда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини ушбу қатнашчиларга уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари миқдорига мос равишда сотади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
24. Жамият қатнашчилари ва жамиятнинг ўзи давлат улушини сотиб олишни рад этган ёхуд Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг хатига жамият хабардор қилинган кундан бошлаб бир ой ичида жавоб бўлмаган тақдирда, башарти жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат улуши ушбу Низомда белгиланган тартибда савдоларда сотилиши мумкин. Агентлик ёки ҳудудий орган давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқаради, унда давлат улушининг бошланғич нархини, сотиш шартлари ва савдолар турини тасдиқлайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
25. Давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан ва давлат улуши савдоларга қўйилиши тўғрисида тегишли хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин, мазкур давлат улуши қайта баҳоланмайди.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
26. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:
ихтисослаштирилган ташкилот билан давлат улушини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, унда шартнома тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, ихтисослаштирилган ташкилот ҳамда сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
ўзининг расмий веб-сайтида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади (танлов асосидаги аукционлар ўтказиш ҳолларидан ташқари);
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(26-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
261. Давлат улушини «E-auksion» электрон савдо платформасида сотишда аукцион ҳайъати ташкил этилмайди.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
27. Ихтисослаштирилган ташкилот, сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
аукционда қатнашишга буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида аукцион тўғрисидаги хабарномани эълон қилади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади;
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;
танлов асосидаги аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаларни (бундан буён матнда танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар сонидан аукцион қатнашчилари рўйхатини шакллантиради;
аукцион қатнашчиларига қатнашчининг тартиб рақами кўрсатилган чиптани ва махсус рақамли белгини беради;
аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровномалари бўйича аукционга қўйилган давлат улуши тўғрисида қўшимча ахборот беради;
(27-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
аукцион якунлари тўғрисидаги ахборот чоп этилишини амалга оширади, у аукцион ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
(27-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
28. Аукцион тўғрисидаги (танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;
аукционга қўйилган давлат улушларининг миқдори;
сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;
29. Танлов асосидаги аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, ихтисослаштирилган ташкилот уларга танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ва аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
31. «E-auksion» электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
36. Аукционда қатнашишга савдолар ташкилотчиси томонидан буюртманомалари қабул қилинган талабгорларга рухсат этилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
46. Аукционлар биринчи аукцион ўтказилган санадан эътиборан икки ой мобайнида ҳар ўн кунда бир маротаба ўтказилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
VI. Давлат улушларини танловда сотиш
47. Танловни ўтказиш учун сотувчи:
давлат улушларини сотиш бўйича танловни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома тузади, унда шартнома тарафларининг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;
ўзининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади;
(47-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(47-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
«E-auksion» электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, танловни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва танлов натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(471-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
49. Ихтисослаштирилган ташкилот сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
сотиш учун қўйилаётган давлат улуши, жамият тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.
илгари танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида танлов якунлари ҳақидаги ахборотни танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида чоп этади;
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
50. Танлов тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;
танловга қўйилган давлат улушининг миқдори;
сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;
инвестициявий мажбуриятларнинг (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;
талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузишнинг чекланган муддати;
закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
танлов ҳужжати ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
63. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
TT = (T*0,8)+(И*0,2), бунда:
ТТ — қатнашчининг танлов таклифи;
Т — давлат улуши учун сотиб олиш тўлови суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;
И — инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(VII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
VIII. Аукцион ва танлов натижаларини расмийлаштириш
67. «E-auksion» электрон савдо платформасида онлайн-аукцион савдолари якуни бўйича харидорлар билан олди-сотди шартномалари савдо натижаси бўйича баённома асосида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) расмийлаштирилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
68. Ғолиб олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:
сотувчи аукцион ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.
Олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган аукцион ёки танлов ғолибига унинг тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
69. Аукцион ёки танлов ғолиби олди-сотди шартномасини имзолашдан ва давлат улушини сотиб олиш бўйича, шунингдек келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш олди-сотди шартномаси шартларини бажаришдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, у келгусида мазкур давлат улушини сотиш бўйича навбатдаги савдоларда қатнашиши мумкин эмас.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(IX-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
X. Давлат улушларининг олди-сотди шартномаларини тузиш
77. Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби (қатнашчи) томонидан оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор билан ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномаси тузилади.
(77-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Аукцион (танлов) ўтказиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб (қатнашчи) ёки талабгор ўртасида манфаатдор тарафнинг — балансда сақловчининг иштирокида тузилади.
(77-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
78. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши керак:
тарафларнинг номи ва манзиллари;
олди-сотди шартномасини тузиш учун асослар;
сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг мажбуриятлари, жумладан сотилган давлат улушига бўлган мулк ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги, шу жумладан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатни бериш;
(78-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
олди-сотди шартномаси бўйича қабул қилинадиган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик ва (ёки) бажармаганлик учун жавобгарлик, жарима миқдори ва тўлаш шартлари;
низоларни ҳал қилиш тартиби, юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш, олди-сотди шартномасини бекор қилиш шартлари, қўлланадиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларини аниқлаш ва бундай ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби, тили, нусхалар сони, олди-сотди шартномасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш шартлари, унинг кучга кириши;
(78-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
тарафларнинг кафолатлари тарзидаги иловалар.
Олди-сотди шартномасида зарур бўлган қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
харидор томонидан қабул қилинадиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва муддатлари;
тўловлар бўлиб-бўлиб тўланаётган ва инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилаётган даврда сотилаётган давлат улушидан харидор томонидан фойдаланиш шартлари;
харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва тақдим этиш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш муддати;
харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандларининг бажарилиши мазмунининг таърифи, муддатлари, улар амалга оширилганлиги фактини тасдиқлаш тартиби ва шартлари.
79. Агентлик, ҳудудий бошқарма томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
80. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда, у сотиб олиш тўловларини чет эл валютасида амалга оширган бўлса, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар тегишли жарима ушлаб қолингандан кейин харидор билан келишган ҳолда пул ўтказиш санасидаги курс бўйича харидор томонидан кўрсатилган банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ўтказиб берилиши мумкин.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
81. Баҳоланган нархидан паст қийматида сотилган давлат улушларининг савдолари якунлари бекор қилинган ёки олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, агар уларни савдога қўйиш ва олди-сотди шартномаси бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлганда шаклланган нархи бўйича, баҳоланган нархидан баланд қийматида сотилганда охирги савдоларга чиқарилган нарх бўйича — агар савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.
Бунда давлат улуши ушбу Низомнинг V ва VI бўлимларига мувофиқ тегишли равишда айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
82. Савдога қўйиш ва олди-сотди шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ортиқ бўлган тақдирда давлат улуши белгиланган тартибда такроран баҳолашдан кейин савдога қўйилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
XI. Давлат улушини сотиш якунлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
83. Олди-сотди шартномасини тузгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаради. Бунда аукцион ёки танловда ютиб чиқилган тақдирда ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади, савдоларнинг қолган қатнашчиларига эса тўлаган закалати беш банк куни ичида қайтарилади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
84. Давлат улушларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.
(84-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат улушларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.
(84-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Сотиб олиш тўловлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.
(84-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улушларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
(84-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади.
(84-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Фд=Қд*(МБд/365)*Кд
Бунда:
Фд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;
Д — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;
Қд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;
МБд — Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;
Кд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.
Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан тўртинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Харидор сотилган давлат улуши учун сотиб олиш тўловини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
85. Давлат улушлари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилиб, харид тўловлари шартнома тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат улушлари мустасно.
Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
86. Инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз ҳамда сотиб олиш тўловларини бир йўла тўлаш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:
(86-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шакл бўйича QR-код қўйилган ҳолда жамият устав фондидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни (бундан буён матнда ордер деб юритилади) беради, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
(86-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
87. Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно) олди-сотди шартномалари доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:
давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;
харидорга олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ордерни беради.
(87-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
88. Харидор томонидан олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор сотиб олинган давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда харидор Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали ариза берган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмаган муддатда унга аввал берилган электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ордерга QR-код қўйилган ҳолда «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилади.
(88-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
881. Давлат улуши белгиланган тартибда жамиятнинг ўзига сотилган тақдирда, жамият томонидан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлган тақдирда) белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган кундан ўн иш куни ичида жамиятга ордер берилади.
(881-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
89. Электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
91. Махсус қоғозда берилган сертификат бланкаси йўқолганда унинг дубликати электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида ордер берилади.
(91-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади.
(91-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон)
Сертификат дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
XII. Жамият ижро этувчи органининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
92. Жамиятнинг ижро этувчи органи сотилган давлат улушига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ва уларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
93. Инвестициявий мажбуриятлар билан биргаликда олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва жамиятнинг ижро этувчи органи харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишлари шарт, унда қуйидагилар бўлиши лозим:
инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;
инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлардан ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;
инвестициялар киритишнинг пулли ёки бепул хусусияти шартлари;
киритилган инвестицияларни қоплаш (инвестициялар пулли тусда киритиладиган тақдирда) ёки давлат улушига мулк ҳуқуқи қўлга киритилгандан кейин харидорнинг жамият устав фондидаги улушини кўпайтириш.
Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
94. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши давомида жамиятнинг ижро этувчи органи қуйидагиларга мажбур:
харидорга инвестиция объектига (жамиятга) эркин кириб-чиқиш ва унинг тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишга рухсат бериш;
(XIII боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
XIV. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашадиган шахсларнинг жавобгарлиги
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
96. Савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи билан тузилган давлат улушларини сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси шартлари бажарилиши, савдолар қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун жавоб беради.
97. Жамиятнинг ижро этувчи органи қонун ҳужжатларига мувофиқ;
жамият мол-мулкининг сақланиши, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларнинг ўз вақтида киритилиши ва уларнинг тегишли давлат органида рўйхатдан ўтказишнинг таъминланиши;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
98. Сотувчи, савдолар ташкилотчиси ва қатнашчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
юридик ва жисмоний шахслар — Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси,
ҳудудий танлов комиссияси
Агентлик,
ҳудудий танлов комиссияси
Таклифлар ва аризалар бериш.
Давлат акцияларини сотиш жараёни юзасидан ташаббус кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар ва аризаларни Агентлик ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан кўриб чиқиш.
Хусусийлаштириш дастури лойиҳасини (устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари сотишга таклиф этилаётган жамиятларнинг рўйхатини) шакллантириш ва қарор қабул қилиш учун ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига қарор қабул қилиш учун киритиш.
Буюртманомалар хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бир ой муддатда берилади.
Буюртманомалар қабул қилинишига кўра, лекин йилига камида бир маротаба.
2-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
жамиятнинг ижро этувчи органи, жамият қатнашчилари
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Баҳоловчи ташкилот
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, жамият қатнашчилари, жамият
Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси жамиятга мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги талабномани юборади.
Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш, инвентаризациядан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.
Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш учун Агентликка ёки унинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.
Давлат улушини баҳолаш.
Жамият қатнашчиларига ва жамиятнинг ўзига давлат улушини сотиб олишни таклиф қилиш.
Жамият ёки унинг қатнашчиларининг ижобий жавоби олинган тақдирда, тўғридан-тўғри олди-сотди шартномасини тузиш.
Агентлик томонидан аниқланадиган муддатларда, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
Бир ҳафта муддатда.
Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.
Давлат улушининг бозор қиймати аниқлангандан кейин.
Ижобий жавоб олингандан кейин 20 кун ичида.
3-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Жамиятни хабардор қилган кундан бошлаб бир ойдан сўнг, агар жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса ёки жамият томонидан сотиб олиш рад этилгандан сўнг давлат улушини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқариш.
Давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 3 иш куни мобайнида.
4-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, ихтисослаштирилган ташкилот (савдолар ташкилотчиси)
Савдоларни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома тузиш.
Оммавий савдолар (аукцион ва танлов) ўтказилиши тўғрисидаги эълонни расмий веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.
Савдолар ташкилотчиси томонидан оммавий савдоларда қатнашиш учун буюртманомалар қабул қилиш.
Оммавий савдоларни ўтказиш.
Танлов натижалари тўғрисида унинг қатнашчиларига хабар бериш.
Оммавий савдоларни ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган савдолар ғолиби билан давлат улушининг олди-сотди шартномасини имзолаш.
Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатларда.
Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.
Оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.
2 ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда.
Беш иш куни ичида.
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.
5-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор
Мулкчилик ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан барча сотиб олиш тўловларини амалга оширган харидорга бериш.
Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида:
инвестициявий мажбуриятларсиз сотиб олинган давлат улуши бўйича;
инвестициявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда харидорга харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси қўйилган ҳолда ордер берилади, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
6-босқич
Агентлик
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, балансда сақловчилар билан биргаликда
Давлат улуши 10 фоизгача пасайтириш қўллангандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, сотувчи-жамият қатнашчиси сифатида жамиятга давлат улушини сотиб олиш талаби билан жамиятдан чиқиши тўғрисидаги билдиришнома юбориши мумкин.
Жамиятда маблағлар етарли бўлмаганда сотувчининг қарори бўйича давлат улуши жамият томонидан икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиниши мумкин.
Жамият сотиб олишга маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли давлат улушини сотиб олишни рад этганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур жамиятдан чиқиш жараёни ташаббуси билан чиқилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.
Икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш.
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 4-ИЛОВА
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкий мажмуа (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектларни (бундан буён матнда давлат кўчмас мулк объекти деб юритилади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат кўчмас мулк объектларини суд ҳал қилув қарорига асосан сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат кўчмас мулк объектлари савдолари (савдолар) — сотувчи ёки риелторлик ташкилоти шунингдек, аукцион ва тендерлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда, ташкил этиш ва ўтказиш учун хизмат қилувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;
савдолар ташкилотчиси — сотувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномага асосан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида аукционлар ва танловларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш хизматларини кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилот ёки сотувчи;
талабгор — савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);
қатнашчи — аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
ваколатли вакил — қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;
харидор — сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма);
Давлат комиссияси— Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;
Ҳудудий танлов комиссияси— тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, давлат кўчмас мулк объектларининг сони ва миқдори, қўшимча юкламалар, қатнашчиларга қўйиладиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов ҳужжатлари — давлат кўчмас мулк объектининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, шунингдек танлов шартлари ва тартиб-таомили тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат танлов ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танлов ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;
савдоларни ўтказиш санаси — аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;
сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат кўчмас мулк объекти учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;
инвестициявий мажбуриятлар — давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишда харидор томонидан давлат кўчмас мулк объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат кўчмас мулк объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
аукцион — мусобақалашиш асосида (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади;
танлов асосидаги аукцион — аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;
бошланғич нарх— давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
3. Давлат кўчмас мулк объекти давлат органлари ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига мувофиқ тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат кўчмас мулки объектларининг рўйхатларига) (кейинги ўринларда — хусусийлаштириш дастури) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Давлат комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари мазкур давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Давлат кўчмас мулк объектлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Савдоларда давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олишга уч ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
4. Давлат кўчмас объектларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини ЭАВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 912-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон)
II. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш юзасидан ташаббус кўрсатиш
5. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, балансда сақловчи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш учун Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
6. Давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисидаги таклифига:
давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) нусхалари;
балансда сақловчи Ўзбекистон Республикасининг давлат муассасалари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, балансда сақловчи давлат муассасаси бўлган тақдирда.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
7. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома:
нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши керак;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши керак.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомалар олингандан кейин беш иш куни ичида:
республика мулки ҳисобланганда, давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчининг юқори турувчи ташкилотига;
муниципал мулк ҳисобланганда, тегишли туман (шаҳар) ҳокимияти органига уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишлича балансда сақловчи ва туман (шаҳар) ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулосасини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.
Агар давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарур бўлса, балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилотининг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай, Агентликка (тегишли ҳудудий бошқармага) давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш тўғрисида тегишинча балансда сақловчининг биринчи раҳбари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланиши ҳамда муҳрлар билан тасдиқланиши шарт бўлган, давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган дастур (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) ёки давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти раҳбари ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқлаган тармоқ жадвали илова қилинган асослантирилган хулосани тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
9. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий органга тушган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманоманинг (таклифнинг) нусхаси;
Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича камида тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда давлат кўчмас мулк объектини кўздан кечириш далолатномаси;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Ҳудудий танлов комиссияси давлат кўчмас мулки объектини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Агентлик зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий бошқарма томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
11. Давлат кўчмас мулк объектига оид кадастр ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади.
12. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Агентлик ва ҳудудий комиссияси буюртманомалар келиб тушишига қараб, лекин камида бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига асосан хусусийлаштириладиган муниципал кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссия томонидан тайёрланади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига келишиш учун киритилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Хусусийлаштириш дастури, шунингдек Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари ва ҳудудий танлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат мулкини хатловдан ўтказиш натижасида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатидан тузилиши мумкин.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Хусусийлаштириш дастурига киритилган, сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.
Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
13. Агар давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма бу ҳақдаги ёзма шаклдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
14. Давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб у янги мулкдорга топширилгунга қадар уни ҳар қандай усулда ўзгага бериш тақиқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
141. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) томонидан ўз ҳудудларида аниқланган, ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари бўлганда — ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан белгиланган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри «E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
142. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз сотиш учун савдога чиқарилади.
(141-142-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
III. Давлат кўчмас мулк объектини сотишга тайёрлаш
15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ беш иш куни ичида давлат кўчмас мулки объектини инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
21. Сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг инвентаризациядан ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўтказилган инвентаризация якунларига кўра Агентлик томонидан тасдиқланган шакллар бўйича тегишли инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланган асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда) нусхалари;
ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир қилувчи мавжуд юкламалар ва чеклашлар тўғрисидаги ахборот;
Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги асосий маълумотлар;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш органининг хулосаси (зарур бўлганда).
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
23. Фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлари ва мол-мулки, архив ҳужжатлари, моддий-маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат кўчмас мулк объекти сотилган тақдирда, балансда сақловчи томонидан ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мол-мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажаришнинг ҳолати бўйича маълумот тақдим этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
24. Балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин етти кундан кам бўлмаган муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун балансда сақловчига қайтаради;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларига мувофиқ бўлганда баҳоловчи ташкилот билан давлат кўчмас мулк объектини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
25. Балансда сақловчи ишининг умумий муддати талабнома келиб тушган пайтдан бошлаб беш иш кунидан ошмаслиги лозим. Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг қарори билан балансда сақловчининг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
26. Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.
давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;
давлат кўчмас мулк объекти «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан ва эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин мазкур объект қайта баҳоланмайди.
28. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш усули, муддатлари ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
29. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш савдолар ташкилотчиси томонидан сотувчи билан тузиладиган шартномага асосан, унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Савдолар ташкилотчиси сифатида сотувчи ҳам қатнашиши мумкин.
(III1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
(III2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
III1. Ижарачи томонидан давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш тартиби
291. Сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти ижарага берилган бўлса, ушбу объектнинг ижарачиси мазкур Низомнинг 292-бандидаги талабларга мос келганда тўғридан-тўғри олди-сотди шартномасини тузиш орқали сотиб олиш мумкин.
2024 йил 1 январга қадар тузилган ижара шартномалари бўйича ижарага олганига камида беш йил бўлганда;
ижара шартномаси «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали тузилганда;
объектда капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш ва бино-иншоотларни турли даражада яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилганда;
ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб келинганда.
293. Давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич баҳоси белгиланган тартибда аниқлангандан кейин уч кун муддатда, сотувчи ушбу давлат кўчмас мулк объектини ижарага олган ижарачини ёзма равишда (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган, шу жумладан электрон почтадан буюртма хат орқали) хабардор қилади.
294. Ижарачи томонидан давлат кўчмас мулк объектини тўғридан-тўғри сотиб олиш истагини билдирилган тақдирда, ўн кун муддатда ижара шартномасида назарда тутилган ҳолда ижарага берувчининг ёзма розилигига асосан ижара олинган давлат кўчмас мулк объектини капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, объектга бириктирилган ер майдони доирасида теварак-атрофини ободонлаштириш бўйича ишларни амалга оширилганлиги тўғрисида назорат ўлчови натижаларини сотувчига тақдим этади.
295. Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, сотувчи томонидан беш кун муддатда ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ аниқланадиган нархидан ижара даврида киритилган инвестицияларни чегириб ташлаш ҳисобига мазкур объектни шаклланган қийматда ижарачига таклиф этади.
Ижарачи, сотувчининг таклифи берилгандан сўнг, 20 кундан ошмаган муддатда объектни сотиб олишини тасдиқлаши ҳақидаги маълумотни ҳамда ижара даврида ижарачи томонидан кўчмас мулк объектига қилинган харажатларини тасдиқловчи мустақил аудиторлик ташкилоти ҳисоботини тақдим этади.
Бунда:
давлат кўчмас мулк объектининг ижарачисига унинг ижара даврида фойдаланилган қисмига мос қисми таклиф этилади, бир объектдан (унинг қисмларидан) бир неча ижарачи фойдаланган тақдирда, уларнинг ҳар бирига объектнинг ўзлари томонидан фойдаланган қисми (ушбу қисмларнинг ҳар биридан мустақил фойдаланиш имкониятини назарда тутган ҳолда) таклиф этилади;
давлат кўчмас мулк объектининг ижарачиси жами майдоннинг 50 фоиз ёки ундан ортиқ қисмидан ижара асосида фойдаланган тақдирда, унда ижарачи объектни тўлиқ ҳолда сотиб олиш таклифини сотувчига бериши, сотувчи томонидан эса объект унинг ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ аниқланадиган нархидан ижара даврида киритилган инвестицияларни чегириб ташлаш орқали шаклланган қийматда тўлиқ ҳолда сотиш таклиф этилиши мумкин;
объектга қилинган харажатларнинг аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланган қийматидан давлат кўчмас мулки объектининг ажратиб бўлмайдиган таркибий қисми ҳисобланмайдиган мол-мулклар қиймати чиқариб ташланиши лозим;
объектнинг ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ аниқланадиган нархидан ижара даврида қилинган харажатларнинг аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланган қийматини чегиришда аввал ижарачига ижара ҳақи юзасидан берилган чегирмалар қиймати инобатга олиниши лозим.
296. Ижарачи томонидан давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишни рад этган ёки ижарачи хабардор қилинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасининг мурожаатига жавоб бермаган ёхуд ўн кун муддатда олди-сотди шартномасини тузмаган тақдирда ушбу давлат кўчмас мулк объекти мазкур Низом билан белгиланган тартибда оммавий савдоларга чиқарилади.
Давлат кўчмас мулки объектини (унинг қисмларини) ижарачи (ижарачилар) томонидан сотиб олиниши эҳтимолини инобатга олган ҳолда, сотувчи объект қийматини тўлиқ ҳолда ҳамда ижара асосида фойдаланилаётган қисми (қисмлари)ни қийматини алоҳида кўрсатган ҳолда аниқланишини таъминлайди.
Ижарачи ижара асосида давлат кўчмас мулки объектининг тўлиқ майдонидан фойдаланмаган ва фақат ўзи томонидан фойдаланилган қисмини сотиб олиш истагини билдирган тақдирда, сотувчи томонидан давлат кўчмас мулки объектининг тегишли қисмлари бўйича алоҳида кадастр ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллантирилади ва кейин сотилиши таъминланади.
(III1 бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
IV. Давлат кўчмас мулк объектларини аукционда сотиш
савдолар ташкилотчиси билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартнома тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлардан иборат бўлиши лозим;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
ўзининг расмий веб-сайтида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) эълон қилади, танлов асосидаги аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
сотувчи, риелторлик ташкилоти, балансда сақловчи вакилларидан ва, зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган аукцион комиссиясини шакллантиради. Аукцион комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Аукцион комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аукцион комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Аукцион комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса қонуний ҳисобланади.
Аукцион комиссияси талабларнинг ягоналигини ва аукцион натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди.
301. Давлат кўчмас мулк объектини «E-auksion» электрон савдо платформасида сотишда аукцион ҳайъати тузилмайди.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
31. Савдолар ташкилотчиси сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
аукционда қатнашишга буюртманома бериш муддатини белгилайди;
аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади;
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;
танлов асосидаги аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
талабгорлардан ушбу Низомга мувофиқ аукцион қатнашчилари рўйхатини шакллантиради;
аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровномалари бўйича сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида қўшимча ахборот беради;
(31-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
аукцион якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у аукцион ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
(31-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
32. Аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почтаси манзили;
аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархи;
балансда сақловчининг номи, унинг фаолияти соҳаси;
33. Танлов асосидаги аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, савдолар ташкилотчиси уларга ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ҳамда аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
34. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат кўчмас мулк объекти бошланғич нархининг камида 10 фоизи миқдорида закалат тўлаши лозим. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
35. Аукционда қатнашиш учун буюртманомалар очиқ аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатларда қабул қилинади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
351. «E-auksion» электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
36. Аукционда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисобварағига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;
(36-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланади.
(36-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
37. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
38. Танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган, ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги бўйича белгиланади.
Бошқа асослар бўйича аукционда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
39. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.
40. Аукционда қатнашишга савдолар ташкилотчиси томонидан буюртманомалари қабул қилинган талабгорларга рухсат этилади.
41. Аукцион қатнашчиларига аукционни ўтказиш куни аукцион қатнашчиси чиптаси берилади, унда қатнашчининг рақами ва аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг номи кўрсатилади. Қатнашчиларга шунингдек аукцион давомида фойдаланиладиган махсус рақамли белгилар берилади.
42. Аукцион қатнашчиси аукцион ўтказилишидан бир соат олдин савдо ташкилотчисига ёзма билдиришнома бериш йўли билан буюртманомани қайтариб олиши мумкин. Ушбу ҳолда қатнашчидан тушган закалат буюртманома қайтариб олиниши тўғрисидаги билдиришнома савдолар ташкилотчисига тушган пайтдан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
43. Аукцион, агар буюртманома қабул қилиш тамом бўлиши санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида аукцион комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган қатнашчини хабардор қилади.
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
44. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича аукционлар объектнинг бошланғич нархини қадамба-қадам ошириш тарзида ўтказилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
45. Аукционни савдолар ташкилотчиси томонидан тайинланадиган аукциончи ўтказади. Аукцион аукциончи томонидан савдо предмети, давлат кўчмас мулк объектининг номи, қисқача тавсифи ва бошланғич нархи, савдо жараёнида уни ошириш босқичи (аукцион босқичи) эълон қилинган ҳолда бошланади.
47. Аукцион жараёнида ҳар уч босқичдан кейин аукциончи аукцион босқичини ошириш томонга ўзгартириши мумкин. Бунда аукциончи нархни айтади, қатнашчилар эса рақамли белгини кўтариб давлат кўчмас мулк объектини мазкур нархда сотиб олишга тайёрликлари тўғрисида хабар берадилар.
48. Бир нечта қатнашчилар томонидан қизиқиш намоён этилган тақдирда аукциончи нархни аукцион босқичига мувофиқ ошириб навбатдаги нархни эълон қилади.
49. Аукцион навбатдаги нарх уч маротаба эълон қилингандан кейин қатнашчилардан бирортаси рақамли белгисини кўтармаганда якунланади. Чиптасининг рақами аукциончи томонидан охирги марта айтилган қатнашчи аукцион ғолибига айланади. Шундан кейин аукциончи аукцион савдосига қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг сотилганлигини эълон қилади, сотув нархини ва аукцион ғолибининг чипта рақамини айтади.
Аукционлар биринчи аукцион ўтказилган санадан сўнг икки ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
савдолар ташкилотчиси билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича танловни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартнома тарафларининг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлардан иборат бўлиши лозим;
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
ўзининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) эълон қилади;
(50-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
сотувчи, савдолар ташкилотчиси, балансда сақловчи вакилларидан ва зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов комиссиясини шакллантиради. Танлов комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
(50-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
501. Давлат кўчмас мулк объектини «E-auksion» электрон савдо платформасида сотишда танлов ҳайъати тузилмайди.
«E-auksion» электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, танловни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва танлов натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(501-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
51. Танлов комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Танлов комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса қонуний ҳисобланади.
Танлов комиссияси талабларнинг ягоналигини ва танлов натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди ва танлов ҳужжатларини тасдиқлайди, ушбу ҳужжатлар умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда, икки хил талқин этилмайдиган сўзлар ва жумлалардан тузилиши лозим.
52. Савдолар ташкилотчиси сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
сотиш учун қўйилаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;
инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни излашни ташкил этади ва талабгорларнинг сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари билан танишиши учун шароитлар яратади;
танлов ҳужжатларини тайёрлайди;
танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) эълон қилади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади;
(52-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини беради;
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
(52-банднинг тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
53. Танлов тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почтаси манзили;
танловга қўйилган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархи;
инвестициявий мажбуриятларнинг (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;
балансда сақловчининг номи ва унинг фаолияти соҳаси;
қатнашчиларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ўтказиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузишнинг охирги муддати;
закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг (кун ва соат кўрсатилган ҳолда) охирги муддати;
танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
56. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
(56-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
57. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.
58. Танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
59. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.
60. Агар:
ушбу Низомнинг 56-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
талабгор — нодавлат юридик шахснинг тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб топилганлиги аниқланса, талабгор ёки унинг ваколатли вакили танлов комиссияси томонидан танловда қатнашишга қўйилмайди:
(60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Бошқа асослар бўйича танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
61. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор савдолар ташкилотчисини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўзининг буюртманомасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Савдолар ташкилотчиси кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолда талабгордан тушган закалат тушган билдиришнома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.
62. Танловда қатнашишга буюртманомаларни қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошланади ва хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасидан уч соат олдин тўхтатилади.
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
63. Танлов, агар хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаган ёки фақат битта буюртманома тушган бўлса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида танлов комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.
(63-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
64. Танлов комиссияси, агар берилган танлов таклифларидан ҳеч бири танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
65. Танлов таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари савдолар ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.
Ягона қатнашчининг танлов таклифлари билдирилган конверт очилмайди.
Танлов қатнашчилари ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.
Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очишда танлов комиссияси томонидан танловда қатнашиш шартлари ва тартиб-таомилларига риоя қилиш, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
66. Конвертларни очиш натижалари бўйича баённома тузилади, унда тушган барча танлов таклифлари ҳамда уларнинг танлов шартлари ва тартиб-таомилларига мувофиқлиги қайд этилади.
67. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
TT = (T*0,8)+(И*0,2), бунда:
ТТ — қатнашчининг танлов таклифи;
Т — давлат кўчмас мулк объекти учун сотиб олиш тўлови суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;
И — инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.
Танлов таклифи (бизнес-режа) танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
(68-банднинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Икки ёки ундан ортиқ танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда таклифида сотиб олиш суммаси юқори бўлган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, агар сотиб олиш тўлови суммаси бўйича ҳам, инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича ҳам бир хилдаги таклифлар берилган бўлса — таклифи савдолар ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.
(68-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Савдолар ташкилотчиси танлов қатнашчиларини унинг натижалари билан танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида хабардор қилади.
69. Танловлар биринчи танлов ўтказилган санадан сўнг икки ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
VI. Аукцион ва танлов комиссияларининг ҳуқуқлари
70. Аукцион ва танлов комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, аукцион ёки танлов жараёнини бузадиган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда аукцион ёки танловни ўтказишни тўхтатиш;
тегишлича асослаган ҳолда аукцион ёки танловни бўлмаган деб эътироф этиш;
танлов қатнашчиларининг танлов таклифларини, улар танлов ҳужжатларига ва танловни ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, рад этиш сабабларини кўрсатиб, танлов қатнашчиларини хабардор қилган ҳолда, рад этиш;
(70-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
танлов ўтказиш санасини, илгари танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этиш орқали ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
(70-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
аукцион ўтказиш санасини илгари аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этиш орқали (илгари танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
(70-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
аукцион ёки танлов ўтказилишини бекор қилиш, бу тўғрида сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш.
VII. Аукцион ва танлов натижаларини расмийлаштириш
71. Аукцион ёки танлов ўтказиш якунлари бўйича аукцион ёки танлов комиссияси томонидан тегишли равишда аукцион ёки танлов савдолари баённомаси расмийлаштирилади, баённомада аукцион ёки танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
711. Давлат кўчмас мулк объектини «E-auksion» электрон савдо платформасида сотишда электрон савдолар баённомаси харидорга аукцион (танлов) ғолиби билан ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномасини тузиш учун юборилади.
(711-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
72. Аукцион ёки танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ савдолар ташкилотчиси ва ғолиб томонидан савдо ўтказилган кунда олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланадиган ўтказилган савдоларнинг натижалари тўғрисидаги баённома имзоланади.
Ўтказилган савдонинг натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчига ва ғолибга тақдим этилади.
73. Ғолиб баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:
аукцион комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи аукцион ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
танлов комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.
Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.
Баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган аукцион ёки танлов ғолибига, унинг томонидан тўланган закалат суммаси қайтарилмайди.
74. Аукцион ёки танлов ғолиби баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан, давлат кўчмас мулк шунингдек, келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш объектини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси шартларини бажаришдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, у келгусида мазкур объектни сотиш бўйича навбатдаги савдоларда қатнашиши мумкин эмас.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
(VIII-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
IX. Давлат кўчмас мулк объектларининг олди-сотди шартномаларини тузиш
82. Баённома имзолангандан кейин ўн кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби билан олди-сотди шартномаси тузилади.
Аукцион (танлов) ўтказиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб ҳамда балансда сақловчининг иштирокида тузилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
83. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши керак:
тарафларнинг номи ва манзиллари;
олди-сотди шартномасини тузиш учун асослар;
давлат кўчмас мулк объектининг номи ва жойлашган жойи;
сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг мажбуриятлари, шу жумладан сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги, шу жумладан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш;
(83-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
олди-сотди шартномаси бўйича қабул қилинадиган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик ва (ёки) бажармаганлик учун жавобгарлик, жарима миқдори ва тўлаш шартлари;
олди-сотди шартномаси доирасида юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш, олди-сотди шартномасини бекор қилиш шартлари, қўлланадиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларини аниқлаш ва бундай ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби, тили, нусхалар сони, олди-сотди шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шартлари, унинг кучга кириши;
(83-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
харидор томонидан қабул қилинадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва муддатлари;
(83-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
харидор томонидан тўловлар бўлиб-бўлиб тўланаётган ва инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилаётган даврда сотилаётган давлат кўчмас мулк объектидан фойдаланиш шартлари;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун тақдим этишнинг, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб боришнинг муддати;
(83-банднинг ўн учинчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандлари мазмунининг баёни, харидор томонидан бажарилиши муддатлари, уларнинг амалга оширилганлиги ҳолатини тасдиқлаш тартиби ва шартлари.
(83-банднинг ўн тўртинчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
84. Агентлик, ҳудудий бошқармаси томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
85. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда унинг томонидан сотиб олиш тўловлари хорижий валютада амалга оширилган бўлса, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар тегишли жарима ушлаб қолингандан кейин харидор билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида уларни харидор томонидан кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш санасидаги курси бўйича ўтказиб берилиши мумкин.
86. Баҳоланган нархидан паст қийматида сотилган давлат кўчмас мулк объектларининг савдолари якунлари бекор қилинган ёки олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, агар уларни савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлганда шаклланган нархи бўйича, баҳоланган нархидан баланд қийматида сотилганда охирги савдоларга чиқарилган нарх бўйича — агар савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.
Савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси орасидаги муддат бир йилдан ошган бўлса давлат кўчмас мулк объектлари белгиланган тартибда такрорий баҳолашдан кейин савдога қўйилади.
Бунда давлат кўчмас мулк объектлари ушбу Низомнинг тегишли равишда IV ва V бўлимларига мувофиқ айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
87. Савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш ёхуд уни ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ошган тақдирда давлат кўчмас мулк объекти белгиланган тартибда такроран баҳолашдан кейин савдога қўйилади.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
88. Олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаради. Бунда аукцион ёки танловда ютиб чиқилган тақдирда ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади, савдоларнинг қолган қатнашчиларига эса тўлаган закалати беш банк куни ичида қайтарилади.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
89. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.
(89-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) (бундан устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари харидор бўлган ҳоллар мустасно) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
(89-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади.
(89-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Фд=Қд*(МБд/365)*Кд
Бунда:
Фд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;
Д — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;
Қд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;
МБд — Марказий банкининг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда, тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади.
Кд — тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.
Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан иккинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, давлат кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича сотиш ҳолларидан ташқари.
(89-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Сотиб олиш тўловлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.
(89-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Харидор сотилган давлат кўчмас мулк объекти учун сотиб олиш тўловини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.
90. Давлат кўчмас мулк объектлари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилиб, харид тўловлари шартнома тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат кўчмас мулк объектлари мустасно.
Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
91. Инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида сотувчи:
(91-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
балансда сақловчини давлат кўчмас мулк объекти сотилганлиги тўғрисида хабардор қилади;
харидорга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.
(91-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
92. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича, сотувчи сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар бўлган муддатга инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордерини беради.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
93. Олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажариб бўлингандан ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилиб олингандан кейин харидор сотиб олинган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади.
(93-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Бунда харидор давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали ариза берган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда унга Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан аввал берилган электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» сертификатга QR-код қўйилган ҳолда «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилади.
(93-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
94. «Электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шакл бўйича тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(95-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
96. Махсус қоғозда берилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бланкаси йўқолганда, унинг дубликати электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.
(96-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади.
(96-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон)
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
XI. Балансда сақловчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
97. Балансда сақловчи сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб беш кун ичида сотувчининг иштирокида қабул қилиш — топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат кўчмас мулк объекти харидорга топширилишини таъминлаши шарт.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
98. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши давомида балансда сақловчи қуйидагиларга мажбур:
харидорга сотилган давлат кўчмас мулк объектидан ва харидор томонидан ўзининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишига боғлиқ бўлган ушбу объект тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини бериш;
харидорга олди-сотди шартномаси ва инвестицияларни киритиш режасига мувофиқ объектда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик.
(98-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
XII. Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш
99. Савдоларда сотилмаган муниципал кўчмас мулк объектлари бўйича ҳар ярим йиллик якунларига кўра Агентлик ёки ҳудудий бошқармалар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва уларнинг балансда сақловчилари билан биргаликда давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни харид қийматида сотиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан биргаликда ҳудудий танлов комиссиясига ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.
(99-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштирилиши лозим бўлган савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
(99-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
100. Сотилмаган давлат кўчмас мулк объекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат иштирокида ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида кейинчалик жамият қатнашчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан беш йилдан кўп бўлмаган муддатда улушини киритиш санасида белгиланган қиймат бўйича сотиб олиш шарти билан киритилиши мумкин.
101. Хўжалик жамиятининг устав фондига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда киритилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код қўйилган электрон шаклдаги давлат ордери хўжалик жамиятига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хўжалик жамиятининг устав фондига киритилган давлат кўчмас мулк объектининг ўрнига олинган акцияларга (улушга) бўлган давлатнинг ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн иш куни ичида берилади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
XII1. Савдоларда сотилмаган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш
1011. Ҳудуди ўн минг квадрат метрдан, баҳоланган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баравари миқдоридан ошмаган ҳамда олти ой давомида сотилмаган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектлари (Нукус шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) марказлари ҳамда Тошкент шаҳри туманлари бундан мустасно) икки йил ичида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ўн йил муддатга ижарага берилади.
Бунда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шартлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади ҳамда ушбу шартлар ижара шартномасида назарда тутилади.
1012. Ушбу Низомнинг 1011-бандида белгиланган муниципал кўчмас мулк объектлари (кейинги ўринларда — муниципал мулк) бўйича ижарага олувчи шахс (кейинги ўринларда — ижарачи) томонидан тўрт йил давомида узлуксиз ижара тўловларини тўлаган ва ижара шартномаси шартларини тўлиқ бажарган тақдирда, ушбу мулкни тўғридан-тўғри сотиб олиш юзасидан сотувчига ижара шартномасини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Сотувчи бир кун муддатда аризага мувофиқ тақдим этилган ижара шартномаси шартлари бажарилганлигини аниқлаш мақсадида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) тегишли ҳудудий бошқармасига сўров юборади.
Сотувчидан тегишли сўров келиб тушгандан сўнг бир кун муддатда Марказнинг ҳудудий бошқармаси ижарачи томонидан:
икки йил ичида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳани амалга оширилгани юзасидан — тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига;
янги иш ўринлари яратилгани юзасидан — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига сўров юборади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан уч кун муддатда тегишли маълумотлар Марказга тақдим этилади.
Тегишли маълумотлар Марказга тақдим этилгандан сўнг бир кун муддатда ижарачи томонидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаси, яратилган янги иш ўринлари ва ижара тўловлари тўғрисидаги маълумотларни Сотувчига тақдим этади.
Сотувчи тақдим этилган маълумотлар асосида уч кун муддатда ижарачининг аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида ёзма равишда (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилгани маълум қилинадиган, шу жумладан, электрон почтадан буюртма хат орқали) хабардор қилади.
Бунда ижара шартномасида белгиланган шартлар бажарилмагани аризани қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
1013. Ижарачининг аризаси қаноатлантирилган тақдирда, муниципал мулкни сотиш ишлари ушбу Низомнинг 295-банди ҳамда 296-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1014. Ижарачи муниципал мулкни сотиб олишни рад этган ёки ижарачи хабардор қилинган кундан бошлаб ўн иш кунида Сотувчининг мурожаатига ёзма равишда жавоб бермаган ёхуд ўн иш кунида олди-сотди шартномасини имзоламаган тақдирда, ижара шартномасининг муддати тугаганидан сўнг муниципал мулк ушбу Низомда белгиланган тартибда тасарруф этилади.
(XII1 бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
XIII. Давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш
102. Давлат кўчмас мулк объектларини уларни хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш орқали сотиш:
давлат улуши иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамиятлари таъсис этилганда;
хўжалик жамиятларининг устав фондлари хўжалик жамияти устав фондидаги давлат улуши ҳисобига оширилганда амалга оширилади.
103. Давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра Агентлик ёхуд муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорига мувофиқ ва:
(103-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки хўжалик жамияти ваколатли органининг қарори;
Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг давлат кўчмас мулк объектини хўжалик жамиятининг устав фондига бериш тўғрисидаги буйруғи, Агентликнинг давлат кўчмас мулк объектини хўжалик жамиятининг устав фондига бериш тўғрисидаги қарори бундан мустасно;
(103-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
хўжалик жамиятининг устав фондига киритилаётган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, жумладан кадастр ҳужжатлари;
хўжалик жамиятининг устав фондига киритилаётган давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисида баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи мавжуд бўлганда амалга оширилади.
XIV. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашадиган шахсларнинг жавобгарлиги
104. Савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи билан тузилган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларини бажариш, савдолар қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш учун жавоб беради.
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектларининг улар янги мулкдорга топширилгунига қадар сақланишини, давлат кўчмас мулк объектининг ўз вақтида қабул қилиш-топшириш далолатномаси таъминланиши, расмийлаштирилиши;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
106. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашадиган шахслар талабгорлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун жавоб берадилар.
107. Давлат кўчмас мулк объектларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомили амалга оширилади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси,
ҳудудий танлов комиссияси
Агентлик,
ҳудудий танлов комиссия
Таклифлар ва аризалар бериш.
Агентлик ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ташаббуси тўғрисидаги таклифлар ва аризаларни кўриб чиқиш.
Хусусийлаштириш дастури лойиҳасини (хусусийлаштириш таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхатини) шакллантириш ва қарор қабул қилиш учун ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига киритиш.
Давлат кўчмас мулк объектининг мол-мулкини инвентаризациясини ташкил қилиш ва ўтказиш, балансда сақловчи томонидан инвентаризациядан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.
Балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқиш.
Давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш
Беш иш куни.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
Бир ҳафта муддатда.
Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.
3-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида кўрсатилган миқдорда давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш.
Давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 3 иш куни мобайнида.
4-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, (савдолар ташкилотчиси)
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, (савдолар ташкилотчиси)
(савдолар ташкилотчиси)
(савдолар ташкилотчиси)
(савдолар ташкилотчиси)
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, (савдолар ташкилотчиси),
харидор.
Савдолар ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга билан шартнома тузиш.
Оммавий савдолар (аукцион ёки танлов) ўтказилиши тўғрисидаги эълонни расмий веб-сайтда чоп этиш, давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.
Сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини ижарага олган ижарачини хабардор қилиш.
Савдолар ташкилотчиси томонидан оммавий савдоларда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш.
Оммавий савдоларни ўтказиш.
Танлов натижалари тўғрисида танлов қатнашчиларини хабардор қилиш. Оммавий савдоларни ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган савдолар ғолиби билан давлат кўчмас объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш.
Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатларда.
Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.
Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи аниқлангандан кейин.
Оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.
2 ой муддатда ўн иш кунида бир марта даврийликда.
Беш иш кунида.
Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.
5-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Аукцион савдоларда давлат кўчмас мулк объектлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда
6-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан барча сотиб олиш тўловларини амалга оширган харидорга берилади.
Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида:
инвестициявий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича;
инвестициявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда харидорга харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси қўйилган ҳолда.
7-босқич
Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, балансда сақловчилар билан биргаликда
Савдоларда сотилмаган республика мулки ҳисобланган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича, инвестициявий мажбуриятлар ва янги иш ўрни яратиш шарти билан харид қийматида сотиладиган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилинадиган ёхуд бузиладиган ва бўшаб қоладиган ер участкалари захира ер тоифасига ўтказиладиган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати шакллантирилади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳар бир ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
* Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади.
(10-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Умумий _______________ кв м ер майдони ва ______________ кв м давлат кўчмас мулк объекти мулк ҳуқуқи билан берилди. Ушбу ордер_________________________________________________________________________томонидан
(ордерни берган давлат органининг номи)
____________________________________________________________________________га асосан берилди.
(41-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2022 й., 09/22/71/0129-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
51-ИЛОВА
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РEГЛАМEНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент давлат кўчмас мулк объектлари ёки хўжалик жамияти устав фонди (устав капитали)даги давлат улушлари (кейинги ўринларда — давлат улуши) хусусийлаштирилганлиги бўйича томонлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига (кейинги ўринларда — шартнома) асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, аввал хусусийлаштирилган давлат активлари бўйича махсус қоғозда берилган давлат ордери ёки сертификатнинг дубликатини (кейинги ўринларда — дубликат) беришда давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Yerxususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerxususiylashtirish» ААТ) — ушбу тизимга уланган ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, дубликатни расмийлаштириш бўйича маълумотларни йиғиш, кўриб чиқиш ва келишиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;
ариза берувчи (харидор) — давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улушини сотиб олганлиги бўйича сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ олди-сотди шартномасини тузган харидор номига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, дубликатни расмийлаштиришга ариза берган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари).
«тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси — олди-сотди шартномасида белгиланган сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлганда) тўлиқ бажарилгунга қадар шартнома доирасида белгиланган графикка асосан қисман тўловни амалга оширганда, харидор номига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери расмийлаштирилганда киритиладиган белги;
«тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси — олди-сотди шартномасида белгиланган сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилганда ҳамда инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлганда) тўлиқ бажарилгандан сўнг ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлиши ва расмийлаштирилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига киритиладиган белги.
3. Ўзбекистон Республикасида давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улуши хусусийлаштирилганлиги бўйича сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартномага асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликатни бериш бўйича давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
4. Давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улушлари сотилганлиги бўйича сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартномага асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликат ушбу Маъмурий регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
5. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
6. Ўзбекистон Республикасида давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улушлари хусусийлаштирилганда, шартномага асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликатни олиш учун ариза берувчи (харидор) ўзларига қулай бўлган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилган ҳолда ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали ариза юборади.
7. Ариза берувчи (харидор) ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи (харидор) номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда юридик шахслар ва 3-иловага мувофиқ шаклда жисмоний шахслар ариза тўлдиради.
8. Ариза берувчи (харидор) давлат хизматларидан фойдаланишда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликат берилгунига қадар хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи (харидор) давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмайди ёки давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилади.
9. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келишиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза автоматик равишда «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали Давактив агентлигига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
10. Инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда ҳамда пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганда, шунингдек, ушбу Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келиб тушган ариза асосида Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида шартномага асосан харидорга мулк ҳуқуқига эга бўлганлигини тўғрисида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.
Бунда Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари шартномага асосан харидор томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ амалга оширилганлиги ҳамда тўлов маблағлари сотувчининг ғазначилик ҳисобварағига келиб тушганлигини, шунингдек, пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганлигини текшириб чиқади.
11. Инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар ҳамда сотиб олиш тўловларини бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши бўйича ушбу Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келиб тушган аризага асосан Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида харидорга:
а) шартнома доирасида давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улушининг харид қиймати тўланганда, тўловлар тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (агар мавжуд бўлган тақдирда) тўлиқ бажарилгунга қадар «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ёки улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно) электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштиради;
б) сотилган давлат улушлари учун шартнома доирасида белгиланган графикка асосан улуш қийматининг навбатдаги тўлови амалга оширилганда ҳамда пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганда, харидорнинг навбатдаги аризасига асосан аввал QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ордерига улушнинг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисида тегишли қайд киритади (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно);
в) шартномада белгиланган сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда ва пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганда ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда, харидорнинг навбатдаги аризасига асосан аввал QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгисини киритади.
Бунда Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари харидор томонидан шартномада белгиланган графикка асосан сотиб олиш тўловлари қисман (навбатдаги) ёки тўлиқ амалга оширилган маблағлар сотувчининг ғазначилик ҳисобварағига келиб тушганлигини ва пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганлигини ҳамда Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссияси томонидан инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги (мавжуд бўлган тақдирда) тўғрисида қарори қабул қилинганлигини, шунингдек, бошқа мажбуриятлар бажарилганлигини (заруратга кўра) текшириб чиқади.
12. Аввал хусусийлаштирилган давлат активлари бўйича махсус қоғозда берилган давлат ордери ёки сертификатнинг бланкаси йўқолганлиги учун унинг дубликатини бериш тўғрисида ушбу Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келиб тушган аризага асосан Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари икки ҳафта ичида мулкдор номига аввал расмийлаштирилган давлат ордерини электрон шаклда QR-код ва «Дубликат» белгисини қўйган ҳолда беради.
Бунда Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари аввал хусусийлаштирилган давлат активларига оид ҳужжатлар тўпламини текшириб чиқади.
13. Агар ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 12-бандларида келтирилган мажбуриятлар тўлиқ ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда ариза берувчи томонидан мазкур Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларга назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризада маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари икки иш кунида ариза берувчига камчиликларни тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормалари билан асослаб кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун беш иш кунидан кам бўлмаган муддат беради.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари икки иш кунида электрон шаклда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборади ва бу ҳақда Давлат хизматлари маркази ариза берувчи (харидор)ни автоматик равишда ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон почта манзили орқали хабардор қилади.
Маъмурий иш юритиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади ва камчилик бартараф этилган кундан бошлаб Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 12-бандларида келтирилган муддатда аризани қайта кўриб чиқади.
Ариза берувчи томонидан мазкур Маъмурий регламент 13-бандининг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмаслиги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини расмийлаштиришни рад этишга асос бўлади.
14. Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери, шунингдек, дубликат расмийлаштирилганлиги, уларга тегишли қайдлар киритилганлиги ёки давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборади ва бу ҳақда давлат хизматлари маркази ариза берувчи (харидор)ни автоматик равишда ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.
15. Ариза берувчи (харидор) кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта ариза топширишга ҳақли.
16. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери ушбу Маъмурий регламентга 4-иловада келтирилган тартибга мувофиқ рўйхатга олинади.
17. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери, шунингдек, дубликат ушбу Маъмурий регламентга 5 ва 6-иловаларда келтирилган шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштиради.
18. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари ҳамда харидор тўғрисидаги маълумотлар шунингдек унинг тартиб рақами ва дастлабки берилган санаси ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари, шу жумладан, ЯИДХП орқали ушбу Маъмурий регламентнинг талаблари ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини доимий равишда назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
21. Аризачи берувчи (харидор) давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
22. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, дубликатни электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда олишучунариза тақдим этади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Ариза Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилиши учун«Yerxususiylashtirish» ААТга юборади.
Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)
3-босқич
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
Ариза ва унга илова қилинган маълумотларни ўрганиб чиқади.
2 иш куни ичида
Шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлиқ ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда аризага илова қилинган маълумотларга қўшимча маълумотлар талаб этилиши лозимлиги аниқланса, аризани қайтаради.
Ариза берувчи(харидор)
Камчиликларни бартараф этади.
5 иш куни ичида
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини расмийлаштиради.
Камчилик бартараф этилган кундан 5 иш куни ичида
Дубликатни расмийлаштиради.
2 ҳафта ичида
4-босқич
Давактив агентлигива унинг ҳудудий бошқармалари
«Yerxususiylashtirish» ААТорқали аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) юборади.
Автоматик равишда
5-босқич
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП
Ариза берувчи (харидор)ни автоматик равишда ахборот-коммуникация технологиялари
ва электрон почта манзили орқали хабардор қилади.
Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)
6-босқич
Ариза берувчи (харидор)
Давлат хизмати натижасини Давлат хизматлари марказидан келиб олади (ўзи келиб мурожаат этганда).
Давлат хизмати натижасини ЯИДХПда шахсий кабинетидан олади (ЯИДХП орқали мурожаат этганда).
Ўз хоҳишига кўра
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
II. Хусусийлаштирилган давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улушитўғрисидаги маълумот:
1.Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома рақами ва санаси
2. Давлат активини хусусийлаштириш тўғрисида қарор рақами ва санаси
3.Шартнома рақами ва санаси
4.Давлат активи номи
5.Давлат активи манзили (шартнома бўйича)
6. Ер участкасива бинонинг майдони (м2)
7. Сотилган давлат активининг харид қиймати тўлиқ ёки қисман тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқнома санаси ва рақами (Дубликат олишда талаб этилмайди)
8. Олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида Комиссия баёни рақами ва санаси (давлат активи инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари билан сотилган бўлса тўлдирилади)
9. Давлат ордери ёки сертификат берилган рақами ва санаси(ариза берувчи (харидор) томонидан дубликатини олишда ёки унга тегишли қайд киритишда ариза берилганда тўлдирилади)
10. Давлат хизматлари марказидан йўқолган ашё топилмаганлиги ҳақида маълумотнома берилган ариза рақами ва санаси (дубликат олишда тўлдирилади)
II.Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:
1.Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома рақами ва санаси
2. Давлат активини хусусийлаштириш тўғрисида қарор рақами ва санаси
3.Шартнома рақами ва санаси
4.Давлат активи номи
5.Давлат активи манзили (шартнома бўйича)
6. Ер участкасива бинонинг майдони (м2)
7. Сотилган давлат активининг харид қиймати тўлиқ ёки қисман тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқнома санаси ва рақами (Дубликат олишда талаб этилмайди)
8. Олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида Комиссия баёни рақами ва санаси (давлат активи инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари билан сотилган бўлса тўлдирилади)
9. Давлат ордери ёки сертификат берилган рақами ва санаси(аризачи (харидор) томонидан дубликатини олишда ёки унга тегишли қайд киритишда ариза берилганда тўлдирилади)
10. Давлат хизматлари марказидан йўқолган ашё топилмаганлиги ҳақида маълумотнома берилган ариза рақами ва санаси (дубликат олишда тўлдирилади)
III.Илова қилинадиган ҳужжатлар:
Дубликат олишда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг ёки ҳуқуқий ворисининг (меросхўрларининг) ишончномаси (агар мавжуд бўлса)
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини рўйхатга олиш
Сертификат берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ________________
Агентлик директори (ўринбосари)
(ҳудудий бошқарма бошлиғи)
QR-коди
_______________
(Ф.И.О.)
* Сотиб олиш тўловларини бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади.
(51-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 6-ИЛОВА
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(6-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
1. Ушбу Низом давлат мулкини Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) қарорларига мувофиқ хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга инвестицияларни жалб этган ҳолда давлат мулкини сотиш бўйича танловларга тайёргарлик кўриш, уларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартлари ва тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мулки — давлат муассасалари, давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуалар, бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда давлат (акциялари) улушлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
талабгор — таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
қатнашчи — танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;
ваколатли вакил — танловда қатнашиш учун қатнашчи томонидан ишончнома асосида ваколат берилган жисмоний шахс;
(2-банд саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
харидор — қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
танлов предмети — қатнашчининг танлов натижасида шаклланган сотиб олиш қиймати, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар (агар булар назарда тутилган бўлса) бўйича давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузишга бўлган ҳуқуқи;
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат мулки харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, танлов предметининг бошланғич нархи, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар, қўшимча юкламалар ва қатнашчиларга қўйиладиган талаблар бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган шартлар;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
танлов ҳужжатлари — давлат мулкининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари, шунингдек танлов шартлари ва тартиботлари тўғрисидаги бирламчи маълумотлар мавжуд бўлган танловни ўтказиш қоидаларидан, танлов таклифлари шаклидан иборат бўлган сотувчи томонидан тўлов эвазига талабгорларга бериладиган ҳужжатлар тўплами;
сотиб олиш тўлови — давлат мулки сотиб олинганлиги учун харидор томонидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютадаги (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) пул маблағлари;
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
инвестициявий мажбуриятлар — пулли қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, объектларга инвестициялар қўйиш бўйича давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — пулли қийматга эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулкини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар.
3. Давлат комиссияси қарори бўйича давлат мулкини сотиш сотувчи томонидан хусусийлаштириш дастурлари (объектлар рўйхатлари) асосида ушбу Низомга иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
4. Давлат комиссияси қарори асосида танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш ушбу Низомга ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган иш регламентига мувофиқ ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Давлат комиссияси ва ишчи органнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Танловни ўтказиш шартлари ҳамда танлов ғолибини танлаш мезонлари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
II. Танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш
5. Ишчи орган танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш учун:
танлов ҳужжатларини, шу жумладан маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
давлат мулкини сотиш шартлари, уни сотиш қиймати, танлов таклифларини баҳолаш тартиби, танлов ғолибини танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари, танлов ғолибларини аниқлаш бўйича таклифларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат комиссияси қарорига мувофиқ танлов ўтказишни эълон қилади ва ташкил этади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
талабгорларни уларнинг буюртманомаларига биноан улар учун белгиланган тўлов эвазига танлов ҳужжатлари билан таъминлайди;
танловда қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомаларини ва уларнинг танлов таклифларини, уларни олиш санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда, қабул қилади;
қатнашчилар буюртманомаларининг ва танлов таклифлари солинган конвертларнинг улар очилгунгача сақланиши ва махфийлигини белгиланган тартибда таъминлайди;
танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда ёки фақат битта танлов таклифи мавжуд бўлганда танлов таклифларини қабул қилиш муддатини узайтиради;
танлов эълон қилинган кундан бошлаб олти ой давомида давлат мулкини сотиб олиш тўғрисида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда, давлат мулкига бўлган талаб коньюнктурасига қараб, Давлат комиссиясига Низомнинг ушбу банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларга мувофиқ танлов шартларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат комиссияси томонидан ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
6. Танловни ўтказишда танлов таклифлари солинган конвертлар очиладиган санадан камида ўттиз кун олдин ўзининг расмий веб-сайтида ишчи орган томонидан очиқ танлов ўтказилиши тўғрисида хабарномани (кейинги ўринларда танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) эълон қилинади, бунда, байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Танлов тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
сотувчининг номи ва манзили, унинг боғланиш телефони, телефакси, электрон почта манзили;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
8. Танловда қатнашиш учун сотувчига талабгор ёки унинг ваколатли вакили танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган танловда қатнашиш учун буюртманоманинг муддатларини икки нусхада қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали тақдим этади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда;
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
9. Сотувчи ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликдаги буюртманоманинг иккинчи нусхасига тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида, уларнинг қабул қилинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда белги қўяди, у талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига берилади ёхуд почта орқали жўнатилади. Танловда қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
10. Танлов тўғрисидаги хабарномада сотувчи томонидан белгиланган муддатдан кейин тушган танлов таклифлари қабул қилинмайди. Почта орқали жўнатилган ҳужжатларнинг тушган санаси сотувчининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
11. Сотувчи томонидан қабул қилиниши рад этилганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолда қабул қилинмаган буюртманома шу куннинг ўзида, уларни талабгорга ёки унинг вакилига топшириш йўли билан, тилхат бўйича ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни почта орқали (топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга буюртма хат билан) қайтарилади. Бунда танлов ҳужжатлари учун талабгор томонидан тўланган сумма сотувчи томонидан қайтарилмайди.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
талабгорнинг — нодавлат юридик шахснинг тугатиш босқичида эканлиги ёки банкрот деб топилганлиги аниқланганда.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Танловда қатнашишнинг бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
13. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма шаклда билдириш йўли билан ўзининг буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Сотувчи ушбу билдиришномани у олинган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт.
14. Танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кунда бошланади ва конвертларни очишнинг эълонда кўрсатилган санасидан уч соат олдин тўхтатилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Танлов қатнашчилари ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очиш чоғида иштирок этишлари мумкин.
15. Танловлар ойда бир марта даврийликда ўтказилади.
16. Давлат комиссияси ёки унинг топшириғига кўра ишчи орган танлов ўтказиладиган санани танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатни кечиктириши мумкин, бу ҳолда илгари танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборот чоп этилади ҳамда қатнашчилар мавжуд бўлганда улар ёзма равишда хабардор қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
17. Агар конвертларни очишнинг танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, танлов ўтмаган деб эътироф этилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Бунда ишчи орган Давлат комиссиясини ва ягона буюртманомани берган қатнашчини бу тўғрида хабардор қилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат комиссияси, агар тушган танлов таклифларидан бирортаси ҳам танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
20. Давлат комиссиясининг қарорига кўра танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш бир ёки бир нечта босқичда ўтказилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
21. Ишчи орган қатнашчиларга танлов таклифларининг рад этилганлиги тўғрисида ҳар бир босқичдан кейин, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар қилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
22. Зарурат бўлганда Давлат комиссияси қатнашчига унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни тақдим этиш имкониятини бериши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
23. Танлов таклифларини баҳолаш натижалари, ғолибни ва ғолибликка номзодлар резервини аниқлаш бўйича таклифлар ишчи орган томонидан Давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
24. Танловлар якунлари баённома билан расмийлаштирилади, уни Давлат комиссиясининг мажлисида қатнашган аъзолари имзолайдилар ва Давлат комиссиясининг раиси тасдиқлайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
25. Ишчи орган танлов қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида Давлат комиссияси томонидан танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Танлов ғолибини аниқлашда айнан шу муддатда ғолибга давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш учун таклифнома билан бирга билдиришнома юборилади.
Ғолиб билан музокаралар давлат мулкининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан тугамаган тақдирда Давлат комиссияси қарори билан резерв номзодлар деб эътироф этилган қатнашчилар уларнинг танлов таклифлари амалда бўлган муддат мобайнида давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф этилиши мумкин.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
26. Танлов натижалари бўйича ғолиб мавжуд бўлмаган тақдирда Давлат комиссияси томонидан давлат мулкини бошқа усулда ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўзгаришларини инобатга олган ҳолда сотиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
27. Давлат мулкининг олди-сотди шартномаларини тузиш, ўзаро ҳисоб-китоблар қилиш ва Давлат комиссиясининг қарорига кўра танловларда давлат мулкини сотишда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш
СХЕМАСИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Давлат комиссияси
Танлов ҳужжатларини тайёрлаш, танлов ҳужжатлари юзасидан хулоса тайёрлаш, кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритиш.
Танлов ўтказилиши тўғрисида Агентликнинг расмий веб-сайтда эълон бериш.
Талабгорларни танлов ҳужжатлари билан таъминлаш.
Талабгорларнинг танлов таклифлари билан бирга буюртманомаларини қабул қилиш.
Давлат комиссияси-нинг иш регламентига мувофиқ.
Савдо ўтказилишидан камида 30 кун олдин. Давлат комиссияси-нинг иш регламентига мувофиқ.
2-босқич
Агентлик , Давлат комиссияси
Давлат комиссиясининг қарорларига кўра танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ҳамда Давлат комиссиясининг иш тартибига мувофиқ танлов ўтказиш.
Бир ёки бир неча босқичда (Давлат комиссиясининг қарорига кўра).
3-босқич
Вазирликлар ва идоралар, Агентлик , Давлат комиссияси
ИИГ томонидан танлов қатнашчиларининг таклифларини эксперт жиҳатидан баҳолаш.
Танлов таклифларини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритиш.
Танлов якунлари бўйича протоколни расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
Танлов қатнашчиларини унинг якунлари тўғрисида хабардор қилиш.
Давлат комиссияси-нинг иш регламентига мувофиқ. якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида.
4-босқич
Агентлик
Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш, сотиб олиш тўловлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
Давлат комиссияси-нинг иш регламентига мувофиқ. Шартнома шартларига мувофиқ.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 7-ИЛОВА
Давлат мулки объектларини танлов савдоларида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(7-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
1. Ушбу Низом Давлат мулки объектларини танлов савдоларида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мулки объекти — давлат муассасалари, давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуалар, бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда давлат (акциялари) улушлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдолар шакли;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
инвестициявий мажбуриятлар — пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, объектларга инвестицияларни амалга ошириш бўйича давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
ижтимоий мажбуриятлар — пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
инвестициялаш объекти — давлат акциялари (улушлари) сотилиши керак бўлган хўжалик жамияти (акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида), давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуа, бинолар ва иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш кўринишидаги кўчмас мулк;
(2-банднинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори — давлат мулки объектини сотиш учун танловда ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан белгиланадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг дастлабки миқдори;
Давлат комиссияси — Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик);
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
сотувчи — Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
харидор — қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
Ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
сотиб олиш тўлови — харидор томонидан сотилаётган давлат мулки объекти учун Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий валютадаги ва (ёки) эркин муомаладаги валютадаги (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади) пул маблағлари.
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
3. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилинади ва қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
ўтказилган пул маблағлари ва харидорнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;
ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;
таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;
инвестициялаш объектининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
ноу-хауни, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш;
фаолият соҳасини сақлаб қолиш;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар.
Давлат мулки объектига нисбатан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари уларни бажариш муддатларига эга бўлиши керак. Инвестиция мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган қиймат баҳосига ҳам эга бўлиши керак.
4. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинишининг мақсади ишлаб чиқаришни ва бошқарув тизимларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар)нинг ҳажмини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш ва (ёки) маҳсулотларнинг (хизматларнинг) янги турларини ишлаб чиқаришни бошлаш, иш ўринларини яратиш (кўпайтириш) йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
5. Давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорини белгилашда (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори билан инвестициявий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва тури белгиланган давлат мулки объектлари бундан мустасно) инвестициявий мажбуриятларнинг қуйидаги турлари назарда тутилиши мумкин:
моддий инвестициялар — моддий активларга (бинолар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, ташкилий техника ва бошқаларга) инвестициялар;
Инвестициялаш комплекс турда (икки ва ундан ортиқ турда) амалга оширилиши ҳам мумкин.
Зарурият бўлганда давлат мулки объектининг харидори томонидан қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашадиган ва (ёки) ўзига хос хусусиятларини таъминлайдиган, инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорини белгилашда ҳисобга олинмайдиган, бироқ давлат мулки объектини сотишнинг муҳим шарти ҳисобланадиган қуйидаги ижтимоий мажбуриятлар ҳам белгиланади:
муайян даврга инвестициялаш объектининг фаолият соҳасини ва ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш;
иш ўринлари сонини сақлаб қолиш ёки кўпайтириш;
ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги экспорт улуши;
муайян истеъмолчиларга, қоидага кўра, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига, стратегик муҳим ташкилотларга маҳсулотлар етказиб бериш;
ишловчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;
6. Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати беш йилдан ортиқ бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат мулки объектларини сотиш ҳолларидан ташқари.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Хусусийлаштирилган давлат мулки объектида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ҳисоблаш барча рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин, лекин олди-сотди шартномаси имзоланган санадан олти ойдан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
II. Давлат мулки объектларини танловларда сотиб олиш тўлови билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш
7. Давлат мулки объектларини танловларда кўчмас мулк объектлари сифатида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори сотувчи томонидан ташкил этилган Хусусийлаштириш бўйича комиссия томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
8. Хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан қуйидагилар асосида таклифлар киритилади:
янги қурилиш, ишлаётган корхонани (объект)ни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун харажатлар тарзида асосий капиталга (асосий воситаларга), машиналар, асбоб-ускуналар, асбоблар, жиҳозлар, харид қилишга, лойиҳа-қидирув ишларига, иш ўринлари яратиш ёхуд уларни кўпайтириш ва бошқа харажатларга талаб қилинадиган инвестициялар миқдорини ҳисоб-китоб қилиш нормативлари (мавжуд бўлса);
тақдим этилган бухгалтерия балансининг маълумотларига, молиявий натижалар, асосий воситалар ҳаракати, пул оқимлари, охирги уч йилдаги ўз капитали ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотномага, кейинчалик молиявий активларга (кредиторлик қарзларни қоплашга, айланма маблағларни тўлдиришга ва бошқаларга) инвестициялар миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун тушунтириш хатини инобатга олган ҳолда корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш.
9. Давлат мулки объектларининг инвестицияларга бўлган эҳтиёжи икки даражада:
айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни, шунингдек инвестициялаш объекти фаолиятини (ишлашини) тиклаш заруриятига асосланган энг кам даражада;
бизнес-режалар бажарилишини таъминлайдиган эҳтиёжлар шакллантириладиган ривожлантириш ёки кенгайтирилган ишлаб чиқариш даражасида аниқланади.
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори давлат мулки объектининг ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтириладиган инвестицияларга (моддий ва молиявий) эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
10. Хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акцияларини (улушларини) сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва уларнинг тури Агентлик томонидан ушбу хўжалик жамиятларининг таклифлари асосида, уларнинг тегишли ҳисоб-китоблар ва хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда улардан фойдаланиш прогнози билан асосланган тақдирда белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
III. Давлат мулки объектларини Давлат комиссияси қарорига кўра танловларда сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш
(III-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
11. Давлат комиссиясининг қарорига кўра сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
ишчи орган устав фондида давлат мулки объекти бўлган ёки унга бириктириб қўйилган давлат мулки объекти бўлган хўжалик бошқаруви органига (мавжуд бўлганда) ва хўжалик жамиятига (эмитентга, балансда сақловчисига) хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳисоб-китоблар ва улардан фойдаланиш прогнози билан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва турлари юзасидан таклифлар тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади;
олинган таклифлар асосида ишчи орган танлов ҳужжатлари пакети тўпламига киритиш учун давлат мулки объектини сотишнинг танлов шартларини тайёрлайди;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
танловнинг узил-кесил шартлари, шу жумладан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори, турлари ва уларни киритиш муддатлари Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
(IV боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
V. Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби
16. Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш сотувчи томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
шартномаларни ҳисобга олиш ва уларга мувофиқ сотиб олиш тўловлари тўланиши ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;
харидорлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ушбу Низомда ва шартнома шартларида назарда тутилган тартибда қабул қилиш.
17. Шартномаларни ҳисобга олиш сотувчи томонидан шартнома бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда шартномалар реестрини юритиш ва уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
18. Харидорлар томонидан сотиб олиш тўловлари киритилиши юзасидан мониторинг Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида кўчирмалар олиш йўли билан амалга оширилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Харидорлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторинги сотувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш Низомга 1-иловада келтирилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини Агентликнинг «Давлат мулки» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Давлат мулки» АТ) интеграция қилган ҳолда, инвесторларнинг электрон тизимларга киритадиган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар инвесторлар томонидан электрон шаклда киритиш имкониятини яратиш учун «Давлат мулки» АТда инвесторларнинг шахсий кабинети яратилади.
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш учун маълумотлар қуйидаги манбалардан олинади:
олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда инвесторлар томонидан «Давлат мулки» АТда яратилган шахсий кабинетлари орқали киритиб бориладиган ҳисоботлардан;
тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Давлат мулки» АТга интеграция қилиш йўли билан олинган маълумотлардан.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан учинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
19. Сотиб олиш тўловларининг Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисоб рақамига тушган санаси сотиб олиш тўловлари киритилган сана ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
20. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига инвестициялар тушиши санаси бўйича (баланс ҳисобга олинган ҳолда ва ўрнатилган санаси, агар бу шартнома шартларида назарда тутилган бўлса: инвестициялаш объектида — юридик шахс янги ташкил этилганда ёки амалдаги юридик тикланганда; инвестициялаш мажбуриятларини бажариш учун бошқа юридик шахс ташкил этмасдан мулк тарзида давлат активи сотиб олинганда — инвесторнинг объектида) ҳисобга олинади.
Шартномада инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня ҳисоблаш ёки жарима қўллаш назарда тутилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
21. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахборот харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Ушбу ахборотга инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
тўлов топшириқномаларининг нусхалари, юк божхона декларациялари, таққослаш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари, асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга топширилганлиги далолатномалари, уларнинг техник ҳолатини кўрсатган ҳолда;
харидор томонидан инвестиция дастури бажарилиши тўғрисида, шу жумладан ҳисобот тақдим этиш санасида уларга назарда тутилган молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот;
объектнинг сотишдан олдинги ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш пайтидаги молиявий-иқтисодий аҳволи ҳақидаги маълумотлар;
шартномада белгиланган ҳажмда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилганлигини ҳамда иш ўринлари сақлаб қолинганлигини ёки яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
VI. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш тартиби
22. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилади.
23. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади. Бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб бир ой ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
24. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида сотувчи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил қилади, унинг таркибига қуйидагилар киради:
сотувчининг вакили;
шартнома қатнашчисининг ва манфаатдор томоннинг (агар шундай томон мавжуд бўлса) вакили;
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг вакили;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг вакили;
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг вакили — шартномада табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда;
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
ҳудудий қурилиш соҳасида ҳудудий назорати инспекциясининг вакили (таъмирлаш ва қурилиш-монтаж, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш тарзида инвестиция киритилган тақдирда);
(24-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
зарурият бўлганда, келишув бўйича, давлат органлари, банклар, хўжалик бошқаруви тармоқ органларининг ходимлари ва бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
Давлат мулки объектларини «нул» харид қиймати бўйича сотиш шартномасига доир инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишда Комиссия таркибига, шунингдек Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси вакиллари ҳам киритилади.
(24-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Комиссия фаолиятига раҳбарликни унинг раиси — сотувчининг вакили амалга оширади.
Комиссия мажлисларида харидорнинг вакили қатнашишга ҳақли.
25. Сотувчи Комиссия билан келишган ҳолда харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) жалб этиши мумкин.
26. Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасининг сўровномаси тушгандан кейин уч кун муддатда Комиссия таркибига киритиш учун номзод тўғрисидаги маълумотларни беради ҳамда кейинчалик унинг Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Комиссияда ишлаш даврида Комиссия аъзосининг асосий иш жойидаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлар сақлаб қолинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
27. Комиссия харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларни киритилган инвестицияларнинг шартнома шартларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосани ҳисобга олган ҳолда, ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган муддат доирасида ўрганиб чиқади. Зарурият бўлганда Комиссия инвестициялаш объектига боради.
Агар ижарага олувчи ижарага олган давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида сотиб олса ҳамда ижара объектига ижарага олувчи томонидан охирги 18 ой давомида ижара объектида жойлашган бино ва иншоотларнинг, бошқа асосий воситаларнинг модернизациясига ва капитал таъмирлаш учун амалга оширилган харажатларни, агар улар янги иш жойларини яратишга хизмат қилган бўлсалар, унда олинаётган мулкнинг харид қийматига қўшиб ҳисобланади (харид қийматининг умумий нархидан 25% дан ошмаган миқдорда). Шу билан бирга Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига баҳолаш ва аудиторлик хизматларининг, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тегишли хизматлари хулосалари ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг тегишли туман бўлинмасининг маълумоти тадим этилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
28. Комиссия ўз ишлари натижалари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади.
Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришда бизнес-режадан ва шартнома шартларидан четга чиқилганда, агар ушбу четга чиқиш иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлса ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг мақсадлари ва суммасига таъсир кўрсатмаса, шунингдек инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришдаги қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш юзасидан ёзма кафолатлар мавжуд бўлса, Комиссия инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
29. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартномаси бўйича (шартнома тузиш кунида инвестиция мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича камида 1 000 000 АҚШ долларини ташкил этган) Комиссия харидорнинг ёзма мурожаати асосида Давлат комиссиясига инвестиция мажбуриятлари миқдорини ўзгартириш (камайтириш) юзасидан таклиф киритишга ҳақли, бунда қуйидагилар бўйича мажбуриятлар албатта бажарилиши керак:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
иш ўринлари яратиш (уларни кўпайтириш);
саноат маҳсулотини шартномада назарда тутилган ҳажмда ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш нормаларини таъминлаш.
Бунда инвестициялар миқдори инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдоригача камайтирилиши мумкин, инвестиция мажбуриятларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
30. Комиссия ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатиб ўтилган шартнома бўйича харидорларнинг мурожаатларини икки ой муддатда кўриб чиқади ва ишчи органга баённома билан расмийлаштирилган қарорни юборади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
Бунда Комиссия томонидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Комиссия баённомаси расмийлаштирилгандан кейин беш иш куни мобайнида харидорга юборилади.
31. Ишчи орган беш иш куни мобайнида Комиссиянинг инвестициялар киритиш шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритади.
Давлат комиссияси қабул қилган қарор тўғрисидаги ахборот ишчи орган томонидан харидорга етказилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
32. Давлат комиссияси томонидан инвестиция мажбуриятлари миқдорини ўзгартириш (камайтириш) тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Комиссия сотувчи ва харидор ўртасидаги шартномага тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишув тузилиши ҳақида қарор қилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
33. Комиссия қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Комиссиянинг у қабул қилган қарорга рози бўлмаган аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён қилиш ва уни баённомага илова қилиш ҳуқуқига эга.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
34. Комиссия томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи харидорга сотиб олинган давлат мулки объектларини тасарруф этиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:
кўрсатиб ўтилган қарор қабул қилинган кундан бошлаб харидорнинг хизмат кўрсатувчи воситачисига харидор сотиб олган акцияларни блокировкадан чиқариш юзасидан топшириқнома тақдим этади;
(34-банднинг икккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
харидор томонидан масъулияти чекланган жамият устав фондидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи берилган сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин харидорда у сотиб олган улушни тасарруф этиш ҳуқуқи пайдо бўлганлиги тўғрисидаги ёзувни қайд этади;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
харидор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» ёзувини киритади.
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
35. Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи шартномага мувофиқ қарор қабул қилади ва беш иш куни мобайнида харидорни ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
VII. Харидорнинг шартнома шартларини бажармаганлик учун жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
36. Харидор томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда сотувчи:
харидорга сотиб олиш тўловларини киритиш муддатларининг йўл қўйилган бузилишлари мавжудлиги ва (ёки) шартномада тегишли ахборот тақдим этиш назарда тутилган муддатларда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш тўғрисида ёзма талабнома (билдиришнома) жўнатади;
сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун кечиктирилган тўлов суммаси 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня ҳисоблаб ёзади;
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
агар харидор томонидан шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб олиш тўловлари ва (ёки) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.
Жаримани қўллаш миқдори ва тартиби, шунингдек шартномани бекор қилиш шартлари шартномада кўрсатилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
37. Инвесторнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг шартномада назарда тутилган муддати тугаганидан сўнг уч ой давомида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш тўғрисида асосланган илтимосномаси тушган тақдирда Давлат активларини бошқариш агентлиги, давлат мулки объектини ушбу инвесторга сотиш тўғрисида қарор қабул қилган орган ва шартноманинг бошқа қатнашчилари билан келишган ҳолда, шартноманинг амал қилиш муддатини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириши мумкин, бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг умумий муддати беш йилдан ошиб кетмаслиги керак (инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддатини бир йилдан ортиқ муддатга ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг умумий муддатини беш йилдан кўп муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат комиссиясининг қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
38. Харидор томонидан сотиб олиш тўловлари шартномада белгиланган муддатда, лекин уларни киритишнинг оралиқ муддатларини бузган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланган тақдирда, харидорнинг тегишли мурожаати асосида ушбу муддат бузилгани учун ҳисоблаб ёзилган пеня суммаси сотувчи томонидан инвестициявий мажбуриятлар суммасига, шартномада назарда тутилган қабул қилинган инвестициявий мажбуриятларга қўшимча сифатида, уларни бажариш муддатини узайтирмасдан ўтказилиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129)
VIII. Якунловчи қоида
39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 158, 216-моддалари.
Давлат мулки объектларини танлов савдоларида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари
Инвесторлар томонидан сотилган давлат активларида амалга оширилаётган лойиҳалари доирасида киритилган инвестициялар миқдори тўғрисидаги маълумот
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
2.
Инвесторларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иқтисодий параметрлари ҳамда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмлари тўғрисида ахборот
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
3.
Инвесторлар томонидан шартнома амал қилиш даврида яратилган янги иш ўринлари сони
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
4.
Инвесторлар томонидан чет давлатлардан олиб кирилган импорт товарлари (асбоб-ускуна, технология, хомашё ва материаллар) тўғрисида божхона юк декларациялари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
5.
Инвесторларнинг таъсисчилари,улуш миқдори ҳамда уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумот
Адлия вазирлиги
Инвесторларнинг акциядорлари, акция пакетлари миқдори ҳамда уларнинг ўзгариши тўғрисида маълумот
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ
6.
Сотилган давлат кўчмас мулки ҳудудида бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномалар берилганлиги тўғрисидаги маълумот
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарори)» 2007 йил 12 сентябрдаги 192-сон қарори қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 9-сон, 52-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбоши ҳамда 1 — 3-иловалар, шунингдек қарорга 6-илованинг 2, 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)» 2012 йил 29 майдаги 149-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони)» 2012 йил 20 июндаги 177-сон қарорига илова 2-бандининг «а» ва «г» кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 45-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 92-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 34-бандининг «б» кичик банди, 53-банди, 65-бандининг «а», «б» ва «в» кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).