1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Ушбу Қонуннинг мақсади чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда инвестициялар ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Ушбу Қонун марказлаштирилган инвестициялар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солмайди.
Концессия фаолияти, маҳсулот тақсимотига оид битимлар тузиш, уларни бажариш ва бекор қилиш, инвестиция, пай ва венчур фондлари, капитал бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш, давлат-хусусий шериклик, махсус иқтисодий зоналар соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинади.
2-модда. Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инвестиция лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
инвестиция мажбурияти — белгиланган мақсадларга эришиш учун инвестор томонидан қабул қилинадиган мажбурият;
инвестиция сиёсати — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ва унинг алоҳида тармоқларида инвестицияларнинг зарур даражасини ва тузилмасини таъминлашга, инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция манбаларини топишга ва улардан фойдаланишнинг устувор тармоқларини аниқлашга йўналтирилган инвестициявий фаоллигини оширишга доир ўзаро боғлиқ тадбирлар мажмуи;
инвестиция фаолияти — инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
инвестиция фаолиятининг иштирокчиси — инвестицияларнинг амалга оширилишини буюртмаларни бажарувчи сифатида ёки инвесторнинг топшириғи асосида таъминлайдиган инвестиция фаолияти субъекти;
инвестиция шартномаси — инвестиция фаолияти субъектлари ўртасида тузиладиган, инвестиция шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган ёзма битим;
инвестициялар — инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
маблағларни, шу жумладан пул маблағларини (шу жумладан чет эл валютасини), мақсадли банк омонатларини, пайларни, улушларни, акцияларни, облигацияларни, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни;
кўчар ва кўчмас мол-мулкни (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликларни);
интеллектуал мулкка доир мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан у ёки бу ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентланмаган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланмаган бошқа қимматликларни;
(3-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
инвестор — фойда олиш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўзининг маблағларини ва (ёки) қарз маблағларини ёхуд жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилишни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти;
маҳаллий инвесторлар — инвестиция фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси резиденти мақомига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
реинвестициялар — инвестициялардан олинган, тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техник ёрдам, техник хизматлар учун тўловлар ва ҳақларнинг бошқа турлари;
тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари — чет эллик инвесторнинг ҳукумат кафолатларисиз, таваккалчилик шароитларида ўз маблағлари ёки қарз маблағлари ҳисобидан инвестициялари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
чет эл инвестициялари — чет эллик инвестор томонидан ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар;
чет эллик инвесторлар — чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари, давлатлар ўртасидаги битимларга ёки бошқа шартномаларга мувофиқ тузилган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъекти бўлган халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатадиган юридик шахслар, ҳар қандай бошқа ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар, чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар;
(3-модданинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар — акцияларининг (улушларининг, пайларининг) ёки устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн беш фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар.
4-модда. Инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принциплари
Инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
ошкоралик ва очиқлик;
инвестиция фаолиятини амалга ошириш эркинлиги;
адолатлилик ва инвестиция фаолияти субъектларининг тенглиги;
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принциплари инвестиция қилиш ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнининг барча босқичларида қўлланилади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-боб. Инвестициялар, инвестиция фаолиятининг объектлари ва субъектлари
5-модда. Инвестицияларнинг мўлжалланган объектига кўра турлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, молиявий ва ижтимоий турларга бўлинади.
Асосий фондларни яратиш ва такрор кўпайтиришга, шу жумладан янги қурилишга, модернизация қилишга, реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар капитал инвестициялар жумласига киради.
Акциялар, корпоратив, инфратузилмавий ва давлат облигацияларига, шунингдек қимматли қоғозларнинг бошқа турларига киритиладиган инвестициялар молиявий инвестициялар жумласига киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Инсон салоҳиятини, кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини ривожлантиришга, шунингдек номоддий бойликларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар ижтимоий инвестициялар жумласига киради.
6-модда. Инвестицияларни амалга ошириш шакллари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Инвестицияларни амалга ошириш шакллари қуйидагилардан иборат:
юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталларида) улушли тарзда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар (улушлар) сотиб олиш йўли билан иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни, жумладан қарз мажбуриятларини олиш;
концессияларни олиш, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ўзлаштириш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга доир концессияларни олиш, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битимларда иштирок этиш;
мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқини, муаллифлик ҳуқуқларини, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хау, ишчанлик обрўсини (гудвиллни) олиш;
(6-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини олиш.
(6-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Инвесторлар қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам инвестицияларни амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Инвестиция фаолияти инвестициялар киритишнинг турли шаклларини бирлаштириш воситасида амалга оширилиши мумкин.
Инвестицияларнинг бирламчи ёки такроран киритиладиган шакллари ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги даражаси ўзгаришига олиб келмайди.
7-модда. Инвестиция ресурслари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси) ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, улушлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар;
кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликлар) ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар;
интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан у ёки бу турдаги ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентланмаган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимлар;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар, бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлари, шунингдек мулк ҳуқуқларидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар.
(7-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларининг объектлари инвестиция фаолияти объектларидир.
Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонунчиликда белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозлик талабларига ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция қилиш тақиқланади.
(8-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Инвестиция фаолиятининг субъектлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, якка тартибдаги тадбиркорлари ва юридик шахслари — резидентлари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда чет эллик юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар инвестиция фаолиятининг субъектларидир.
10-модда. Инвесторнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган инвестиция фаолиятини эркин амалга оширишга, инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларини, турларини, шаклларини, соҳасини ва йўналишларини мустақил равишда белгилашга;
(10-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузишга;
ўз инвестицияларига ва инвестиция фаолияти натижаларига эгалик қилишга, улардан фойдаланишга ҳамда уларни тасарруф этишга, шунингдек инвестиция фаолияти натижаларини сотишга ва олиб чиқишга;
инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадларни солиқлар, йиғимлар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар (бундан буён матнда солиқлар ва тўловлар деб юритилади) тўланганидан сўнг мустақил ва эркин тарзда тасарруф этишга;
(10-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўзи қабул қилган барча турдаги мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг таъминоти сифатида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан фойдаланишга;
ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинган тақдирда муносиб компенсация олишга;
кредитлар ва қарзлар тарзидаги пул маблағларини жалб этишга;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.
11-модда. Инвесторнинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Инвестор:
солиқлар ва тўловларни тўлаши;
инвестиция қилиш муносабати билан ўзи қабул қилган шартнома мажбуриятларини бажариши;
қонунчилик талабларига, шу жумладан рақобат тўғрисидаги, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги, инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги, меҳнат тўғрисидаги, шаҳарсозлик тўғрисидаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига, шунингдек техника хавфсизлигига, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиши;
(11-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли инвестиция фаолияти иштирокчисига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаши;
ваколатли давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида қўйиладиган талабларини бажариши шарт.
12-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси:
биржа, танлов ва тендер савдоларининг, электрон дўконларнинг ва ким ошди савдоларининг иштирокчиси бўлишга;
инвесторлар билан уларнинг буюртмаларини бажариш юзасидан шартномалар тузишга;
агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўзининг инвестор олдидаги мажбуриятларини бажаришга бошқа шахсларни жалб қилишга ҳақли.
13-модда. Инвестиция фаолияти иштирокчисининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
қонунчиликда белгиланган нормалар, қоидалар ва стандартларга, шу жумладан рақобат тўғрисидаги, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги, инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги, меҳнат тўғрисидаги, шаҳарсозлик тўғрисидаги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиши;
(13-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
шартнома шартларини ўз вақтида ва лозим даражада бажариши;
шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли инвесторга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаши;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида қўйиладиган талабларини бажариши шарт.
14-модда. Инвестиция фаолиятида нархни шакллантириш
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Инвестиция фаолияти жараёнида товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати шартномавий нархлар бўйича белгиланади, бундан қонунчиликда қатъий белгиланган нархлар мустасно.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Инвестиция қилиш объекти бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари биржа, танлов, ким ошди савдоларида ва бошқа уюшган савдоларда ҳам шакллантирилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Биржа, танлов, ким ошди савдоларида ва бошқа уюшган савдоларда шаклланган, реализация қилинадиган давлат активларининг нархлари, мазкур активларнинг баланс ва баҳоланган қийматидан қатъи назар, бозор нархлари деб тан олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 356-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби («Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга қарши тарзда тартибга солиш») ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
3-боб. Инвестиция фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг давлат кафолатлари ва инвестицияларни ҳимоя қилиш
15-модда. Инвестиция фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция фаолияти субъектларининг фаолиятида қонунчилик бузилганлигини аниқласа, улар ўзлари ваколатли бўлган ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чораларни кўриши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция фаолиятига боғлиқ бўлмаган бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаб қўйиш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Давлат инвесторларнинг фуқаролиги, яшаш жойи, иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жойи билан боғлиқ ҳолда, шунингдек инвесторларнинг ёки инвестицияларнинг келиб чиқиш мамлакатига қараб инвесторларни камситишга йўл қўймасликни кафолатлайди.
Инвестор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги керак. Бунда давлат тадбиркорлик субъектининг ҳамтаъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) сифатида бошқа таъсисчилар (акциядорлар, иштирокчилар) каби тенг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади.
Ушбу модданинг қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ қонунчиликни қабул қилишга, ўзгартиришга, тўлдиришга ёхуд бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
(15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Маблағлардан фойдаланиш кафолатлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Инвестиция фаолияти субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадлари солиқлар ва тўловлар тўланганидан кейин унинг хоҳишига кўра реинвестиция қилиниши ёки улардан бошқа ҳар қандай усулда фойдаланилиши мумкин.
Чет эл ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишни давлат органлари томонидан чеклаш ёхуд уларни мажбуран ечиб олиш фақат қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 432-моддаси.
17-модда. Маблағларни эркин ўтказиш кафолатлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.08.00 Валюта ва валюта бойликларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
Инвесторларга солиқлар ва тўловларни тўлаш шарти билан чет эл валютасидаги маблағларни Ўзбекистон Республикасига ва Ўзбекистон Республикасидан чекловларсиз эркин ўтказиш, шу жумладан валютани репатриация қилиш учун айирбошлаш кафолатланади. Бундай ўтказмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
чет эл инвестицияларини сақлаб туриш ёхуд кўпайтириш учун бошланғич ва қўшимча суммалар;
инвестицияларни амалга оширишдан олинган даромад;
етказилган зарарларнинг ўрнини ушбу Қонунга мувофиқ қоплаш сифатида олинган маблағлар;
шартномалар шартларини бажариш тартибида амалга оширилган тўловлар;
чет эл инвестицияларини тўлиқ ёки қисман сотишдан тушган тушум;
низони ҳал қилиш оқибатида, шу жумладан ҳар қандай суд ёки арбитраж қарори оқибатида юзага келадиган тўловлар;
қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалардан олинган маблағлар.
(17-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ давлат чет эллик инвесторнинг маблағларини репатриация қилишни чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона тўловга қобилиятсиз бўлган ёки кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилган, жисмоний шахс бўлган чет эллик инвестор томонидан жиноий қилмишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳолларда ёхуд суд ёки арбитраж қарорига мувофиқ шундай репатриация қилишни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда қонунчилик ҳужжатларини инвесторларни камситмайдиган тарзда қўллаш шартлари асосида тўхтатиб туриши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
18-модда. Инвестиция фаолияти тугатилиши муносабати билан чет эл инвестицияларини қайтариш кафолатлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолиятини тугатиш ҳуқуқига эга.
Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тугатгандан сўнг инвестиция фаолиятини тугатиш натижасида олинган ўз активларини нақд пул ёки натурал шаклда чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикасига ёхуд бошқа кредиторларга нисбатан мажбуриятларини бажариш учун зарар етказмаган ҳолда эркин репатриация қилиш ҳуқуқига эга.
19-модда. Қонунчиликнинг инвестор учун ноқулай ўзгаришларига қарши кафолатлар
(19-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Агар қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши инвесторга ёки инвестицияларга зарар етказадиган бўлса, ушбу қонунчилик ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонунчилик инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, инвестиция қилиш санасида амалда бўлган қонунчилик чет эл инвесторларига нисбатан инвестиция қилиш пайтидан эътиборан ўн йил мобайнида қўлланилади. Инвестор ўзининг инвестиция қилиш шарт-шароитларини яхшилайдиган янги қонунчилик қоидаларини ўз хоҳишига кўра қўллаш ҳуқуқига эга.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонунчилик инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирган тақдирда, инвестиция қилиш пайтида амалда бўлган қонунчиликни ўн йил мобайнида қўллаш тўғрисидаги кафолат қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
(19-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
репатриация тартиб-таомилини мураккаблаштирувчи ёки инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадлари (фойдаси) миқдорини камайтирувчи қўшимча талаблар жорий этилганда, бундан инвесторнинг маблағларини репатриация қилишни чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона тўловга қобилиятсиз бўлган ёки кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилган, жисмоний шахс бўлган чет эллик инвестор томонидан жиноий қилмишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳолларда ёхуд суд ёки арбитраж қарорига мувофиқ шундай репатриация қилишни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда қонунчилик ҳужжатларини инвесторларни камситмайдиган тарзда қўллаш шартлари асосида тўхтатиб туриш мустасно;
(19-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларига сон жиҳатдан чекловлар ва инвестицияларнинг миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш тарзидаги қўшимча талаблар жорий этилганда;
чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси корхоналарининг устав фондларидаги улушли иштироки бўйича чекловлар жорий этилганда;
чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш бўйича қўшимча тартиб-таомиллар, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилганда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Инвестор учун ноқулай ўзгаришларга қарши кафолатларнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бошланади:
корхона ташкил этилганда — у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан;
мол-мулкни, улушни, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан эмитентланган акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига, турар жойларга бўлган мулк ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини олишда — мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни мустаҳкамловчи ҳужжат кучга кирган санадан эътиборан;
(19-модданинг тўртинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқларини, патентларни, товар белгиларини, фойдали моделларни, саноат намуналарини, фирма номларини ва ноу-хауни, шунингдек ишчанлик обрўсини (гудвиллни) киритишда — интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан эътиборан;
(19-модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасида бир вақтнинг ўзида инвестиция мажбуриятларини мустаҳкамлаб қўйган ҳолда инвестиция қилишда — шартнома кучга кирган санадан эътиборан;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган бошқа шаклларда инвестиция қилишда — инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолияти амалга оширилаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан эътиборан.
(19-модда тўртинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигига доир манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишга, ўзгартиришга, тўлдиришга ёхуд бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
(19-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
20-модда. Ошкоралик ва очиқликни таъминлаш кафолатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Ҳамманинг эътибори учун расмий равишда эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжатлар сифатида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди ва инвестициявий муносабатларни тартибга солиш, ушбу ҳужжатлардаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун инвестиция фаолияти субъектларига нисбатан бирор-бир санкция қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан ўз расмий веб-сайтида инвестиция фаолияти соҳасида ўзининг иштироки ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ахборотни эълон қилиши шарт.
Жисмоний ва юридик шахсларга очиқлик ҳамда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестиция фаолияти соҳасидаги фаолияти тўғрисида ва ўзлари қабул қилаётган қарорлар тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланиш имконияти таъминланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Давлат инвестицияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари национализация қилинмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 202-моддаси.
Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинмайди, бундан табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотийлар ва фавқулодда хусусиятга эга бўлган бошқа ҳоллар мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 203-моддаси.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Инвестицияларни реквизиция ва экспроприация қилиш тўғрисидаги қарор реквизиция ёки экспроприация қилишнинг қуйидаги талабларига риоя қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади:
инвесторларнинг ушбу модда учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқадиган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган инвестициялари ёки бошқа активларининг минимал ҳажми билан чекланса;
камситилмайдиган асосда амалга оширилса;
етказилган зарарга монанд компенсация тўлаш билан бирга амалга оширилса. Давлат мазкур компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишининг кафили сифатида иш юритади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.12.00.00 Фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.12.02.00 Иқтисодий ишлар бўйича чет эл судларининг (арбитражларнинг) қарорларини ижро қилиш]
Инвестор суд ва арбитраж тартибида, хусусан, қуйидагилар юзасидан низолашишга ҳақли:
реквизицияни (экспроприацияни) амалга ошириш учун фойдаланиладиган мақсаднинг қонунийлиги;
реквизициянинг (экспроприациянинг) миқдори;
реквизиция (экспроприация) қилинаётган инвестицияларни ва бошқа активларни баҳолаш;
тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг мувофиқлиги;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари реквизицияни (экспроприацияни) амалга ошириш чоғида риоя этган тартиб-таомил.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 203-моддаси.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.03 Ихтиёрий суғурта]
Инвесторларнинг инвестицияларини ва таваккалчиликларини суғурталаш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
22-модда. Инвестицияларни ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чоралари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестицияларни ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чоралари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатлар беришни, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режимини яратишни, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан давлат мониторинги ўтказилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаларига асосан бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Ушбу Қонуннинг қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари ёки халқаро шартномалари ўртасида бирор-бир номувофиқлик бўлган тақдирда, инвесторлар учун энг қулай бўлган қоидалар устувор кучга эга бўлади.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
24-модда. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш мақсадлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикасини ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат вазифалари бажарилишини таъминлайдиган инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги турли инвестиция объектларига қўйилмалар учун хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
25-модда. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш усуллари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш, шунингдек бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш.
(25-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Инвесторларга бозорда уларни устувор мавқега қўювчи мутлақ қоидалар ва ҳуқуқлар берилишига йўл қўйилмайди.
26-модда. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:
салоҳиятли инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳат бериш ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва кўмак кўрсатиш;
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда инвестиция фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳамкорлик йўналишларини ва лойиҳаларини мажбурий равишда келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг чет эл ваколатли органлари, чет эл ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари, шунингдек компаниялар ва салоҳиятли чет эллик инвесторлар билан инвестициявий ҳамкорлик масалаларига доир ўзаро алоқаларни таъминлаш;
инвесторлар билан доимий икки томонлама алоқани таъминлаш, ҳудудлар ва маҳаллий юридик шахсларга инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашиш, инвестиция таклифлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш ва халқаро инвестиция ҳамжамиятлари ишида иштирок этиш;
инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция муҳитини ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги инвестиция фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади:
маҳаллий даражада мамлакатнинг тегишли ҳудудига инвестиция қилиш ҳажмларини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган инвестиция сиёсатини олиб бориш, шу жумладан инвестицияларни жалб қилиш, ҳудудда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, тегишли ҳудуддаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
инвестиция қилишни талаб қиладиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек бўш турган давлат мулки объектларини ҳамда ер участкаларини ҳудудларнинг эҳтиёжлари ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда ўрганиш ва аниқлаш;
инвесторларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ масалаларни, шунингдек зарур ҳолларда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш воситасида истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
тегишли ҳудуддаги инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш асосида тегишли ҳудуднинг иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
тегишли ҳудуднинг чет эл банклари, фондлар, агентликлар ва компаниялар билан инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
инвестицияларни тегишли ҳудудга жалб этиш бўйича асосий йўналишларни ва янада қулай шарт-шароитлар яратиш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
28-модда. Инвестициялар жалб этишни амалга оширувчи давлат органларининг функциялари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестицияларни жалб этиш, амалга ошириш ва ҳимоя қилиш мақсадида инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи, бошқа давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятининг имкониятлари ва шарт-шароитлари ҳақидаги ахборотни тайёрлайди ҳамда тарқатади;
салоҳиятли инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳат беради ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва кўмак кўрсатади;
чет эл инвестициялари масалалари бўйича халқаро муносабатларда ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан иш юритади.
29-модда. Инвесторлар фаолиятини назорат қилиш бўйича давлат органларининг ваколатлари
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига инвесторлар ва инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ваколат берган давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Назорат функцияларини амалга оширишда давлат органи тижорат сири сақланишини таъминлаши шарт.
5-боб. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
30-модда. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсад ва усуллари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қулай инвестиция муҳитини яратиш, янги рақобатбардош ҳамда инновацион, экспортга йўналтирилган ва (ёки) импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир инвестицияларни рағбатлантириш, мавжуд ишлаб чиқаришларни замонавий технологияларни қўллаган ҳамда замонавий бошқарув тажрибасини жорий этган ҳолда кенгайтириш ва янгилаш мақсадида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
имтиёзлар ва преференциялар қўллаш;
инвестиция лойиҳасини биргаликда молиялаштириш учун марказлаштирилган инвестициялар ажратиш;
молиявий, маслаҳат бериш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.
31-модда. Инвесторларга ва инвестициялар иштирокидаги корхоналарга давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда кўмаклашиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи инвесторларга бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда кўмаклашиш мақсадида ишни «ягона дарча» тамойили бўйича ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари ишларни «ягона дарча» тамойили бўйича ташкил этиш мақсадида давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлайди, шу жумладан тегишли Давлат хизматлари марказлари орқали таъминлайди.
Ишларни «ягона дарча» тамойили бўйича ташкил этиш қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
мавжуд давлат хизматлари масалалари бўйича қабул қилиш ва маслаҳат бериш;
давлат хизматларини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда ёрдамлашиш;
электрон рақамли имзони, электрон аризани ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдамлашиш;
давлат хизматларини олишда инвесторга давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамроҳлик қилиш.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига чет эл инвестицияларини ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда улар иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмаклашади.
32-модда. Маслаҳат бериш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро молия институтлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналари инвесторларнинг муаммолари ва масалаларини ҳал этиш мақсадида ўз ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича уларга маслаҳат ва ахборот ёрдами кўрсатади.
33-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг инвестиция фаолияти соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан буён матнда Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб юритилади) инвестиция фаолияти соҳасида:
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича инвесторларнинг ва инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларни ҳал этиш учун тавсиялар беради, шу жумладан мазкур масалада давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда тавсиялар беради;
юзага келадиган масалаларни суддан ташқари ва судга қадар тартибда ҳал этишда инвесторларга кўмаклашади;
инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига киритади;
(33-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
инвесторга унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш шакллари ва усулларига тааллуқли масалаларни тушунтиради;
инвесторларнинг мурожаатлари ва давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эшитувлари натижаларини таҳлил қилади;
қонунчиликни таҳлил қилади ва инвесторларнинг ҳуқуқларини бузадиган ёки хўжалик фаолиятини юритишни қийинлаштирадиган нормаларни аниқлайди ҳамда натижаси бўйича инвесторларнинг бузилган ҳуқуқларини, эркинликларини тиклаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқади;
(33-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тегишли давлат бошқаруви органига инвесторларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашга қаратилган тавсиялар киритади.
Тавсиялар олган давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тавсияларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма жавоб тақдим этади.
Зарур бўлган тақдирда, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан инвесторларнинг ҳамда инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборотни сўраб олади, бундан давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборот мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги ЎРҚ-440-сон Қонуни.
6-боб. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёз ҳамда преференциялар
34-модда. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёз ҳамда преференциялар бериш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган имтиёз ҳамда преференциялар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
(34-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)
солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш.
Имтиёзлар ва преференциялар қуйидагиларга қараб берилади:
инвестициялар ҳажмига;
инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитларига;
кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарага ва янги иш ўринларини яратишга;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқларига.
Солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар қонунда белгиланган тартибда берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган преференциялар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан, шу жумладан муниципал объектларга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан берилиши мумкин.
Имтиёзлар ва преференциялар тегишли ҳудудга инвестициялар киритишни назарда тутувчи инвесторларга мазкур ҳудуд инфратузилмасининг ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда берилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда ташкил этилган ва қонунчилик билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар юзасидан имтиёзлар қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
(34-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
35-модда. Инвестицияга оид солиқ кредити
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга инвестицияга оид солиқ кредити берилиши мумкин ва ушбу кредит солиқ мажбуриятини бажариш муддатини ўзгартириш шакли бўлиб, бунда солиқ тўловчи бўлган инвесторга белгиланган муддат ичида ушбу инвестор тўлаши керак бўлган солиқ тўловларини кредит суммасини ва ҳисобланган фоизларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ кейинчалик босқичма-босқич тўлаган ҳолда камайтириш имконияти берилади.
36-модда. Инвестиция субсидияси
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Зарур муҳандислик-коммуникация шароитларини таъминлаш, шунингдек имтиёзлар бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция преференцияси тарзида тақдим этиладиган молиявий кўмак сифатида инвестиция субсидиясини бериши мумкин.
Инвесторга зарур муҳандислик-коммуникация шароитлари шаклидаги инвестиция субсидияси инвестиция фаолияти объектига олиб бориладиган ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини Ўзбекистон Республикаси томонидан қуриш йўли билан таъминланади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Инвестиция субсидияси солиқ ва божхона имтиёзлари сифатида ҳам берилиши мумкин.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда инвесторнинг инвестиция субсидияси бериш тўғрисидаги аризасини Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклиф киритади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Марказлаштирилмаган инвестициялар қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалардан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Марказлаштирилмаган инвестицияларни бошқариш инвестор томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
38-модда. Марказлаштирилмаган инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Марказлаштирилмаган инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарор инвестор, тижорат банки, шу жумладан чет эл банки томонидан қабул қилинади.
39-модда. Инвестиция лойиҳаларининг экспертизаси
Марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари санитария-гигиена, радиациявий, экологик, архитектура-шаҳарсозлик талаблари ва бошқа талаблар бажарилишига тааллуқли қисми бўйича давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим.
Кичик тадбиркорлик субъектларининг банклар кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан тижорат банклари томонидан экспертизадан ўтказилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарори билан тасдиқланган Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом.
8-боб. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномаси
40-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасини тузиш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати чет эллик инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ўзаро келишувга кўра қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёз ва преференциялар) бериладиган инвестиция шартномасини тузиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати чет эллик инвесторга инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чораларини (имтиёзлар ва преференцияларни) тақдим этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномаси мажбурий тартибда тузилади.
Чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёз ва преференциялар) ҳар бир аниқ ҳолатда қуйидагиларга инвестиция қилиш чоғида тақдим этилади:
барқарор иқтисодий ўсишни, мамлакат иқтисодиётидаги илғор технологик ўзгаришларни таъминловчи устувор тармоқларга;
Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни, унинг жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциясини таъминловчи устувор лойиҳаларга.
Бунда солиқлар ва тўловларни тўлаш бўйича қўшимча имтиёзлар чет эллик инвесторлар томонидан ташкил этилган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилади ва бу имтиёзлар муддатсиз хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас.
Ушбу модда инвестиция лойиҳалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида бир томондан инвестор ва бошқа томондан инвестиция фаолияти субъектлари, шу жумладан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида тузиладиган, инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёз ва преференциялар) берилишини талаб қилмайдиган инвестиция шартномаларининг амал қилишини ҳеч қандай тарзда чекламайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг IX боби.
41-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномасининг тарафлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномасининг тарафлари сифатида чет эллик инвестор ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати иш юритади.
42-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномасининг шартлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
инвестициялар объекти ва ҳажми, лойиҳанинг бошланиш ҳамда тугалланиш муддатлари;
инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати ва шартлари;
чет эллик инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан инвестиция қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, маҳаллийлаштириш, маҳсулотнинг сифати, товарлар ва хизматлар экспортининг ҳажми, шунингдек қонунчиликда белгиланган нормалар, қоидалар ва стандартларга, шу жумладан рақобат тўғрисидаги, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги, инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги, меҳнат тўғрисидаги, шаҳарсозлик тўғрисидаги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиши бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
(42-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
чет эллик инвесторнинг халқаро стандартларга, шунингдек энергия самарадорлиги ва экологик нормалар бўйича замонавий талабларга мувофиқ бўлган замонавий ускуналар ва технологияларни етказиб беришга доир мажбуриятлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига қўшимча кафолатлар ҳамда қўллаб-қувватлаш чораларини (имтиёз ва преференцияларни) тақдим этишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
(42-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг бориши устидан техник назорат тартиби тўғрисидаги ахборот;
чет эллик инвестор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
тарафларнинг инвестиция шартномаси шартларини бажармаганлик учун жавобгарлиги, шу жумладан чет эллик инвесторга давлат органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек инвестиция шартномасига мувофиқ чет эллик инвестор ўз мажбуриятларига риоя қилмаганда ёки лозим даражада риоя қилмаганда Ўзбекистон Республикаси томонидан ўз мажбуриятларини бажаришни бир томонлама тартибда рад этиш ҳуқуқи;
ўзгартиришлар киритиш тартиби;
тугатиш тартиби;
инвестиция шартномаси тарафлари ўртасидаги инвестиция шартномаси қоидалари билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби, жойи ва низоларни кўриб чиқадиган орган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасида инвестиция лойиҳасининг ўзига хос хусусиятларига қараб бошқа шартлар, шу жумладан қуйидаги шартлар ҳам бўлиши мумкин:
ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тарафларнинг ўзаро мажбуриятлари;
чет эллик инвесторнинг шартнома шартларини бажариш натижасида ишлаб чиқарган, ўзига тегишли бўлган маҳсулотни ва олинган фойдасини (даромадларини) Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқи;
чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ишчиларни ёллаш ва ўқитишга доир мажбуриятлари, технологиялардан фойдаланиш шартлари, шунингдек инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланганидан сўнг ташкил этилган ташкилот ходимларини ўқитиш бўйича мажбуриятлари.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномасида чет эллик инвесторга уни бозорда устун мавқега қўядиган мутлақ қоидалар ва ҳуқуқлар берилиши тақиқланади.
43-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасини тузиш бўйича таклифлар киритиш ташаббуси
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасини тузиш бўйича таклиф киритиш ташаббуси чет эллик инвестор томонидан мустақил равишда ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасини тузиш учун чет эллик инвестор мустақил равишда ёки лойиҳанинг тегишли ташаббускорлари билан биргаликда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органига ёки унинг тасарруфидаги чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги ташкилотга қуйидагиларни тақдим этади:
инвестиция шартномасини тузиш ва инвестиция фаолияти объектига инвестицияларни амалга ошириш мақсади, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мавжуд тажриба (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги ахборот кўрсатилган ариза;
(43-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ёки унинг тасарруфидаги чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги ташкилот инвестиция шартномаси лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, инвестиция лойиҳасини молиявий-иқтисодий баҳолаш, чет эллик инвесторларга ва (ёки) инвестициялар иштирокида ташкил этилаётган корхонага қонунчиликда белгиланганидан қўшимча равишда кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёз ва преференциялар) беришга тааллуқли қисми бўйича давлат бошқаруви органларининг хулосаларини кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига кўриб чиқиш учун киритиш мақсадида олади.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ижобий хулосаси якунларига кўра инвестиция шартномаси чет эллик инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи орқали ёзма шаклда тузилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан имзоланган инвестиция шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ушбу шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган санадан эътиборан, агар ушбу қарорда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномалари ижросининг мониторинги ҳамда назоратини инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи амалга оширади.
44-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасини бекор қилиш шартлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасидаги қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чораларининг (имтиёзлар ва преференцияларнинг) амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати тугагач бекор қилинади ёхуд ушбу моддада белгиланган тартибда бундай муддатнинг тугашига қадар бекор қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
тарафларнинг ўзаро келишувига биноан;
бир томонлама тартибда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаси бўйича мажбуриятлар чет эллик инвестор томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи чет эллик инвесторга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасига ўзгартиришлар киритиш учун инвестиция лойиҳасини тўхтатиб туриш ва (ёки) уни бундан буён амалга ошириш имкониятини асословчи ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Агар чет эллик инвестор томонидан ёзма хабарнома олинган пайтдан эътиборан уч ой мобайнида инвестиция лойиҳасини тўхтатиб туриш ва (ёки) уни бундан буён амалга ошириш имкониятини асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасининг амал қилишини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдимнома киритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хулосасини олганидан кейин чет эллик инвесторга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасининг амал қилиши муддатидан олдин бир томонлама тартибда бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаси бекор қилинган тақдирда, чет эллик инвестор инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаси бўйича берилган қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) туфайли бюджетга тўланмаган солиқлар ва тўловларнинг суммаларини тўлайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасини тузган чет эллик инвесторнинг ташаббусига кўра бир томонлама тартибда бекор қилинган тақдирда, мазкур чет эллик инвестор инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаси бўйича берилган қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) туфайли бюджетга тўланмаган солиқлар ва тўловларнинг суммаларини тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномаси тарафларнинг келишувига кўра муддатидан олдин бекор қилинганда мажбуриятларни бундан буён ижро этиш уларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг XXVIII боби.
45-модда. Чет эл инвестициялари бўйича давлатнинг мажбуриятлари
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Давлат фақат чет эллик инвесторлар билан тузилган, ваколатлари қонунчилигида белгиланган тартибда тасдиқланган шахслар томонидан имзоланган тегишли шартномаларда ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидангина жавобгар бўлади.
(45-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат чет эл инвестицияларини жалб этувчи Ўзбекистон Республикаси резидентларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, бундан ушбу мажбуриятлар давлат томонидан кафолатланган ҳоллар мустасно.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, банклар томонидан чет эллик инвесторларнинг ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган қўшимча талаблар ва чекловлар белгилаш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
9-боб. Чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий режими
46-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторлар ва уларнинг инвестициялари учун ҳуқуқий режим
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Чет эллик инвесторларга ҳамда чет эл инвестицияларига адолатли ва тенг ҳуқуқли режим тақдим этилади, уларни тўлиқ ва доимий равишда ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлиги таъминланади. Бундай режим Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган режимга нисбатан ноқулайроқ бўлиши мумкин эмас.
Чет эл инвестициялари учун ҳуқуқий режим Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан амалга ошириладиган инвестицияларнинг тегишли режимига нисбатан ноқулайроқ бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ иқтисодиётнинг ҳамда аҳоли соғлиғини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигига доир манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг белгиланган соҳаларига чет эл инвестицияларини киритиш учун чекловларни ёки тақиқни ўз ичига олиши мумкин.
Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан кафолатланган, бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
(46-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
47-модда. Чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
Чет эллик инвестор ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган, ўзига тегишли бўлган ихтироларни, фойдали моделларни ва саноат намуналарини хорижда ҳамда Ўзбекистон Республикасида патентлаш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Чет давлатларнинг фуқаролари бўлган чет эллик инвесторларга, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга инвестициялар киритган муассисларига (иштирокчиларига) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) бўлган чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Республикасидан чиқмасдан муддатини узайтириш имконияти билан «инвестиция визаси»ни, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) эса «инвестиция визаси» амал қилиш муддатига мос равишда «меҳмон визаси»ни олиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида бўлган чет эллик инвесторларга «инвестиция визаси» туридаги виза Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эллик инвесторларга эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Чет эллик инвесторларга «инвестиция визаси» туридаги визани ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд «инвестиция визаси»га эга бўлган чет эллик инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлашиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тенг ҳуқуқлар асосида тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларида ўрта ва олий таълим олиш.
48-модда. Чет эллик ходимларни жалб қилиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
Инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида ҳар қандай чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини эркин тузиш ҳуқуқига эга. Бундай шахслар меҳнат шартномасининг бутун амал қилиш даврида тегишли кўп марталик визаларни олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва унинг ҳудудида бўлиш ҳуқуқига эга.
Чет эллик ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга таътил бериш, уларни пенсия билан таъминлаш масалалари ушбу ходимларнинг ҳар бири билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳал этилиши керак. Ушбу ходимларнинг иш ҳақи ва қонуний йўл билан олинган бошқа даромадлари қонунда белгиланган солиқ ва тўлов тўлангандан кейин улар томонидан бошқа давлатларга ҳеч бир чекловларсиз ўтказилиши мумкин.
Инвестор, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона чет эллик ходим учун пенсия таъминоти бўйича тўловларни ушбу ходимнинг доимий яшаш жойи бўлган мамлакатнинг тегишли фондларига ўтказиши мумкин.
49-модда. Ҳаракатланиш эркинлиги
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
Инвестиция фаолияти билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эллик инвесторлар, уларнинг вакиллари ва ходимлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга.
Айрим чекловлар, агар эркин ҳаракатланишга доир бундай чекловлар қонунда белгиланган бўлса, фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўлланилиши мумкин.
50-модда. Инвестицияларни суғурталаш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
Инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний равишда фаолият кўрсатаётган ҳар қандай суғурта ташкилотида суғурта ҳимоясига бўлган ҳуқуқдан фойдаланади. Инвестицияларни сиёсий ва бошқа таваккалчиликлардан суғурталаш халқаро ташкилотлар, чет эл агентликлари, бошқа суғурта компаниялари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Инвестицияларни суғурталашни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди. Давлат суғурта ташкилотларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди, бундан тарафларнинг битимларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Инвестицияларни суғурталаш сиёсий ва бошқа таваккалчиликлардан, шу жумладан қуйидагиларни ўз ичига олувчи таваккалчиликлардан суғурта ҳимоясини ҳамда кафолатларини таъминлайди:
мулкнинг реквизиция (экспроприация) қилинишини, шунингдек мулкни олиб қўйишга ёки уни бошқа шахсга беришга, унинг устидан ёки ундан олинадиган даромадлар устидан назоратнинг йўқолишига олиб келадиган ҳар қандай қонунчилик ёки маъмурий чораларни;
чет эл валютасини мамлакатдан ташқарига ўтказиш бўйича чекловлар жорий этишни;
давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва улар мансабдор шахсларининг инвесторлар шартномавий муносабатларига аралашувини;
урушларни, фуқароларнинг тартибсизликлари ва бошқа шунга ўхшаш воқеаларни;
инвесторлар ва чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган сиёсий ва ўзга таваккалчиликларнинг бошқа турларини.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби («Суғурта»).
10-боб. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар
51-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ташкил этиши ва уларга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда халқаро шартномалари билан берилган барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.
(51-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида ҳар қандай валютада, ҳар қандай банкда ҳисобварақларни очиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;
ссудаларни чет эл валютасида олиш ва қайтариш.
52-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47 моддаси.
53-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг хўжалик бирлашмалари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ихтиёрий асосда уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмаларини ташкил этиши, шунингдек амалдаги хўжалик бирлашмаларига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида кириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси IV бобининг 2 параграфи.
54-модда. Чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолияти
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолияти, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни, уларнинг шуъба корхоналарини, филиалларини ҳамда бошқа тузилмаларини, шунингдек хўжалик уюшмалари ва бирлашмаларини ташкил этишга, сотишга, қайта ташкил этишга ёки тугатишга, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фондларини шакллантиришга, ижара шартномаларини ва бошқа шартномаларни тузишга доир хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
(54-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқлар ва тўловлар тўлайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг чет эл валютасидаги барча харажатлари уларнинг ўз валюта тушумлари, шунингдек чет эл валютасини олишнинг қонунчиликда рухсат этилган бошқа манбалари ҳисобидан таъминланиши керак. Уларнинг ўзини-ўзи валюта билан қоплаши ташкил этиладиган бирлашмалар ва бошқа ташкилий тузилмалар фаолияти доирасида ҳам таъминланиши мумкин.
(54-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар экспорт-импорт операцияларини қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда мустақил равишда амалга оширади. Шахсий ишлаб чиқариш маҳсулотларининг экспорти лицензияланмайди ва квоталанмайди.
(54-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маҳсулотни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ лицензиясиз импорт қилишга ҳақли. Экспорт учун етказиб берилаётган шахсий ишлаб чиқариш маҳсулотини ва корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинаётган маҳсулотни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(54-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш еҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар]
Чет эллик инвесторларнинг, чет давлатлар фуқароларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан божхона божи ундирилмайди.
(54-моддасининг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 апрелдан амалга киритилади)
Ихтироларни ва саноат намуналарини инвестициялар сифатида киритувчи чет эллик инвесторларга ҳамда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган ихтироларни патентлаш ҳамда саноат намуналарини жорий этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(54-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунининг 35 — 37-моддалари.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар корхона фондларининг рўйхатини, уларни тузиш ва улардан фойдаланиш тартибини мустақил равишда белгилайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йигирма беш йилгача муддатга, бироқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
(54-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларидан қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиши мумкин.
Бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ўтганда ушбу объектлар билан бирга ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи қонунчиликда белгиланадиган тартибда ва шартлар асосида ўтади.
(54-модданинг ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
Мол-мулкни чет эллик инвесторларга ижарага бериш ижарага берувчи томонидан тегишли шартномалар асосида амалга оширилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ходимларининг пенсия таъминоти қонунчилик билан тартибга солинади.
(54-модданинг ўн тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг мол-мулки ва мулкий ҳуқуқларидан улар ўз мажбуриятларининг барча турларини таъминлаш сифатида, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишни таъминлаш учун фойдаланиши мумкин. Унинг биноларга, иншоотларга, ускуналарга бўлган мулкий ҳуқуқлари, шунингдек бошқа ашёвий ҳуқуқлари мажбуриятларнинг таъминоти сифатида кўрсатилиши мумкин.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Чет эллик инвесторга мулк ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган барча мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлардан, улар қаерда турганлигидан қатъи назар, инвестор томонидан ўз мажбуриятларининг таъминоти сифатида фойдаланилиши мумкин.
56-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани қайта ташкил этиш ёки тугатиш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қонунчиликда назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 2-моддасининг учинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ўз устав фондини (устав капиталини) белгиланган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда шакллантира олмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона уни амалда шакллантириб улгурган, аммо қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган даражагача камайтириши ёки ўзи бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши мумкин.
(56-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг активларига ушбу корхоналар тугатилган тақдирда солиқ солинади. Активларнинг қолган қисми, агар таъсис ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона иштирокчилари ўртасида уларнинг корхона мол-мулкидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
Чет эллик инвестор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона таркибидан чиққан ёки ушбу корхона тугатилган тақдирда корхонанинг мол-мулкидаги ўз улушини бозор қийматига мувофиқ пул ёки товар шаклида қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда ўзлари билан меҳнат шартномалари тугатилган ходимларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 моддаси.
11-боб. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида инвестиция фаолиятини амалга ошириш
57-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида инвестиция фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Чет давлатларнинг ҳудудига инвестициялар юборишни тартибга солиш ушбу Қонунга, ҳудудида инвестиция фаолияти амалга оширилаётган давлатнинг қонунчилигига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
58-модда. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида инвестиция фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг мол-мулкини чет давлатлар ҳудудидаги юридик шахсларнинг устав фондларига (устав капиталларига) киритиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органларининг розилиги билан амалга оширилади.
59-модда. Инвестицияларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш чоғидаги инвестиция фаолиятининг шакллари
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларни, шунингдек уларнинг шуъба корхоналарини, филиалларини, ваколатхоналарини ва бошқа алоҳида бўлинмаларини чет давлатнинг қонунчилиги талабларига риоя этган ҳолда ташкил этиш;
(59-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
чет давлатларнинг қонунчилигига зид бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ бўлган бошқа ҳар қандай шакллар.
(59-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-боб. Якунловчи қоидалар
60-модда. Инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш инвесторнинг қарорига, ваколатли давлат органининг қарорига ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
инвестор қонунда белгиланган тартибда банкрот деб эълон қилинганда ёки тан олинганда;
фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий таҳдидлар юзага келганда;
инвестиция шартномасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузилган инвестиция шартномасида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда ва (ёки) қўпол равишда бузилганда;
инвестиция фаолияти жараёнида қонунчиликда белгиланган санитария-гигиена, радиациявий, экологик, архитектура-шаҳарсозлик талаблари ҳамда бошқа талаблар, юридик ва жисмоний шахсларнинг талаблари, ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда.
(60-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Инвестиция фаолиятини тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб туришга ёки чеклашга олиб келадиган тарзда чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан инвестиция фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий таҳдид юзага келишининг олди олиниши муносабати билан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 27-боби («Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»), Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддаси.
61-модда. Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
Давлат органларининг инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ёки чеклайдиган қарорлари, улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
62-модда. Инвестиция фаолияти субъектларига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш
Инвестиция фаолияти субъектига инвестиция фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш муносабати билан етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш қонунда белгиланади.
Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини чеклайдиган қарорлар қабул қилинган тақдирда, шунингдек ушбу органлар томонидан инвестиция фаолияти субъектларининг хўжалик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашилган ҳолларда етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ қопланади.
(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат органининг (мансабдор шахснинг) ғайриқонуний маъмурий ҳужжат чиқариши натижасида инвестиция фаолияти субъектларига етказилган зарарларнинг ўрни суднинг қарори асосида давлат томонидан, биринчи навбатда тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олган ҳолда қопланиши ёки компенсация қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 15, 990-моддалари.
63-модда. Низоларни ҳал этиш
Чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириши чоғида юзага келадиган низо (инвестициявий низо) музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади. Агар инвестициявий низонинг тарафлари музокаралар ўтказиш йўли билан низони келишилган ҳолда ҳал этишга эришишга қодир бўлмаса, бундай низо медиация йўли билан тартибга солиниши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги ЎРҚ-482-сон Қонунининг 15-моддаси.
Музокаралар ўтказиш ва медиация йўли билан тартибга солинмаган инвестициявий низо Ўзбекистон Республикасининг тегишли суди томонидан ҳал қилиниши керак.
Инвестициявий низоларни ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ҳал қилиш мумкин бўлмаган тақдирда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ва (ёки) инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган шартномада тегишли ва ҳақиқий арбитраж шарти назарда тутилган бўлса, бундай низо халқаро арбитраж воситасида ҳал этилиши мумкин.
Фақат Ўзбекистон Республикасининг имзоланган ва амалдаги халқаро шартномалари ва (ёки) инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида халқаро арбитражга мурожаат қилиш пайтида тузилган шартнома доирасидаги ёзма розилик Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий низони арбитраж йўли билан ҳал этишга бўлган розилиги ҳисобланади.
64-модда. Илгари амалга оширилган инвестицияларга нисбатан ушбу Қонуннинг қоидаларини қўллаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Ушбу Қонун илгари мазкур Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган инвестицияларга нисбатан фақат инвесторга энг кўп қулай бўлган қисми бўйича қўлланилади.
65-модда. Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
66-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги 609-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 91-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги 611-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 93-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 719-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-380-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 12, 342-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 832-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 229-модда) XXIII бўлими;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 568-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 18-модда) XXII ва XXIV бўлимлари;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-6-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 310-модда);
7) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 23, 24 ва 27-моддалари;
8) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-343-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 334-модда) 3-моддаси;
9) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 2-модда) 16 ва 17-моддалари;
10) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-429-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 137-модда) 7-моддаси;
11) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 40-моддаси;
12) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлда қабул қилинган «Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-488-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 433-модда) 2-моддаси.
67-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида, айниқса инвестиция фаолияти субъектлари ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
68-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(68-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
69-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ