toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ипотека кредити бозори янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 10 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 19 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қаноатлантириш, ҳудудларда фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва ипотека кредити бозорини ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга аҳолининг кенг қатламлари учун бозор принципларига асосланган ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида гаров шартномаси ва гаров хати бўйича ҳуқуқларни расмийлаштириш, уларни рўйхатга олиш ва учинчи шахсларга бериш жараёнларини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан «Ипотека тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ипотека муносабатларига электрон гаров хатини жорий этишни, бундай гаров хати билан таъминланган мажбуриятларни бажаришни, у бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни ва ундан фойдаланишга доир бошқа механизмларни белгилашни, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқлари ҳамда гаров хати тугатиш массасига киритилмаслигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун ипотека бўйича гаров хатлари айланишини янада ривожлантиришга, аҳолига берилган ипотека кредитларини такрор молиялаштириш учун янги имкониятлар яратишга, ипотека кредитини беришнинг замонавий бозор тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ-58-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 10, 671-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
учинчи қисмидаги «номи ёзилган қимматли қоғоз» деган сўзлар «номи ёзилган ноэмиссиявий қимматли қоғоз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи — ўн тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Гаров хати ипотекага қўювчи томонидан, агар у бу мажбуриятда иштирок этмайдиган учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор томонидан қоғоз (бундан буён матнда ҳужжатли гаров хати деб юритилади) ёки электрон (бундан буён матнда электрон гаров хати деб юритилади) шаклда тузилади ва рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
Электрон гаров хати Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон гаров хати шаклини тўлдириш орқали расмийлаштирилади.
Гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин расмийлаштирилади.
Ҳужжатли гаров хати расмийлаштирилганидан кейин дастлабки ипотекага олувчига берилади.
Электрон гаров хати расмийлаштирилганидан кейин «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига ва дастлабки ипотекага олувчига юборилади.
Ҳужжатли гаров хатини сақлаш ва у бўйича ҳуқуқларнинг ҳисоби ипотекага олувчи томонидан, электрон гаров хатини сақлаш ва у бўйича ҳуқуқларнинг ҳисоби эса «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан юритилади.
Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳужжатли гаров хати тўғрисидаги қоидалар, агар электрон гаров хатининг моҳиятидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, электрон гаров хатига нисбатан ҳам қўлланилади.
Электрон гаров хатини бериш, сақлаш, унга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Гаров хатлари берилиши уларнинг эмиссияси ҳисобланмайди ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Гаров хати ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилгунига қадар исталган пайтда тузилиши ва ипотекага олувчига берилиши мумкин»;
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гаров хатида қуйидагилар кўрсатилиши керак»;
ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ипотека белгиланган кўчмас мулкнинг пулда ифодаланган қиймати»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«гаров хатининг идентификация рақами, шу жумладан электрон гаров хати учун QR-код (матрицали штрих код)»;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва шартлардан бирон-бири мавжуд бўлмаганда гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан расмийлаштирилмайди»;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳужжатли гаров хатининг ўзида янги эгалик қилувчилар ва ипотека билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганлиги ҳақида белгилар (гаровга ўтказишга доир махсус ёзув) қўйиш ёхуд бошқа зарур маълумотларни ёзиш учун жой етарли бўлмаганда ҳужжатли гаров хатига қўшимча варақ бириктирилади, ундаги ёзувлар ва белгилар ҳужжатли гаров хатида бошланиб, ушбу варақда тугайдиган тарзда жойлаштирилади.
Ҳужжатли гаров хатининг барча варақлари бир бутун ҳужжатни ташкил этади. Уларга тартиб рақамлари қўйилган ва улар рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан муҳрланган бўлиши керак. Ҳужжатли гаров хатининг алоҳида варақлари битимлар нарсаси бўлиши мумкин эмас»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Электрон гаров хатига ўзгартиришлар киритиш гаров хатининг қонуний эгаси ва гаровга қўювчи томонидан электрон гаров хатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги келишув (қўшимча келишув) шаклини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тўлдириш орқали амалга оширилади»;
иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисмидаги «Гаров хати бекор қилинган» деган сўзлар «Ҳужжатли гаров хати бекор қилинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «гаров хати» деган сўзлар «ҳужжатли гаров хати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бекор қилинган электрон гаров хати ўрнига берилган янги электрон гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига ва электрон гаров хатининг қонуний эгасига юборилади»;
4) 19-модданинг биринчи қисмидаги «Гаров хатининг» деган сўзлар «Ҳужжатли гаров хатининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Гаров хатининг қонуний эгаси шартномада ёки қонунчиликда назарда тутилган ўз ҳуқуқларини амалга ошираётганда гаров хатини тегишли ҳуқуқ қайси шахсга нисбатан амалга оширилаётган бўлса, шу мажбуриятли шахсга (қарздорга ёки ипотекага қўювчига) унинг талабига биноан кўрсатиши шарт, бундан:
ҳужжатли гаров хати нотариус депозитига топширилган;
ҳужжатли гаров хати гаровга олувчига ўтказилган ҳолда гаровга қўйилган;
гаров хати электрон тарзда расмийлаштирилган ҳоллар мустасно.
Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият тўлиқ бажарилганидан кейин ҳужжатли гаров хатини ипотекага қўювчига топшириши, мажбурият қисмларга бўлиб бажарилган ҳолларда эса, унинг қисман бажарилишини ипотекага қўювчи учун етарли ва ҳужжатли гаров хатига келгусида эгалик қилиш эҳтимоли бўлганлар учун яққол кўриниб турадиган усулда ёки ҳужжатли гаров хатида мажбуриятнинг қисман бажарилганлиги ҳақида ёзиб қўйиш орқали тасдиқлаши шарт.
Электрон гаров хати билан таъминланган мажбуриятлар тўлиқ ёки қисман бажарилган тақдирда гаров хатининг қонуний эгаси электрон гаров хати бўйича мажбурият тўлиқ ёки қисман бажарилганлиги факти тўғрисида ёзув киритиш учун «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига мурожаат қилиши шарт.
Ҳужжатли гаров хатининг ипотекага олувчида туриши ёхуд гаров хатида ипотека билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганлиги ҳақида белги ёки бошқача тарздаги тасдиқнома йўқлиги, агар ўзгача ҳол исботланмаган бўлса, бу мажбурият ёки тегишинча унинг қисми бажарилмаганлигидан далолат беради.
Қарздор ўз ҳуқуқларини тасдиқлаш учун электрон гаров хатининг қонуний эгасидан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан белгиланган тартибда берилган ва тасдиқланган гаров хати эгасининг депо ҳисобварағидан кўчирмани талаб қилишга ҳақли.
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ўз қарзини тўлиқ ҳажмда ёки гаров хати бўйича ўз мажбуриятларини гаров хатининг қонуний эгасига ёки гаров хатининг қонуний эгаси томонидан шу гаров хати бўйича ҳуқуқларни амалга ошириш учун вакил қилинган шахсга қарзни узиш режасига мувофиқ бажарилиши лозим бўлган қисмини узади.
Гаров хати гаровида гаров хати нотариус депозитига топширилган тақдирда, ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор қарзни нотариус депозитига киритган ҳолда ўз мажбуриятини бажаради.
Гаров хати бўйича мажбуриятли шахс гаров хатини кўрсатувчига гаров хати бўйича унинг ҳуқуқлари амалга оширилишини рад этишга қуйидаги ҳолларда ҳақли, агар:
мазкур гаров хати бўйича ҳуқуқлардан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топиш ёки бу битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши ҳақидаги даъво кўриб чиқиш учун суд томонидан қабул қилинган бўлса;
кўрсатилган ҳужжатли гаров хати унинг қонуний эгаси томонидан йўқотилганлиги ва ҳужжатли гаров хатининг дубликати берилганлиги муносабати билан ёхуд ҳужжатли гаров хатини ёки унинг дубликатини бериш тартиби ҳужжатли гаров хати бўйича мажбуриятли шахслар жавоб бермайдиган тарзда бузилганлиги муносабати билан ҳақиқий бўлмаса.
Агар ўзгача ҳол исботланмаган ёки ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ҳужжатли гаров хатининг у бўйича мажбуриятли шахслардан исталган бирида ёки рўйхатдан ўтказувчи органда турганлиги ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилганлигидан далолат беради. Ҳужжатли гаров хати қайси шахснинг эгалигига ўтиб қолса, ўша шахс гаров хатининг бошқа мажбуриятли шахсларини бу ҳақда дарҳол ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ушбу Қонунга мувофиқ ҳужжатли гаров хати бекор қилинган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатли гаров хатини олиши билан дарҳол унинг юз тарафига «қарз узилган» деган муҳрни босиш орқали ёки ҳужжатли гаров хатининг муомалада бўлиши имкониятига йўл қўйилмайдиган бошқача тарзда уни бекор қилади, бундан ҳужжатли гаров хатини йўқ қилиш мустасно»;
номидаги «гаров хати» деган сўзлар «ҳужжатли гаров хати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «гаров хати» деган сўзлар «ҳужжатли гаров хати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «гаров хатининг» деган сўзлар «ҳужжатли гаров хатининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «гаров хатининг» деган сўзлар «ҳужжатли гаров хатининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳужжатли гаров хатининг дубликати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳужжатли гаров хатини йўқотган шахсга топшириш орқали берилади.
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати йўқолган ҳужжатли гаров хатига тўлиқ мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати йўқолган гаров хатига мувофиқ эмаслиги муносабати билан юзага келган зарарлар учун жавобгарлик рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади. Агар бу номувофиқлик учун ҳужжатли гаров хати бўйича мажбуриятли шахслар жавобгар бўлса, улар ҳужжатли гаров хати дубликати қонуний эгасининг ушбу ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқларни амалга оширишини мазкур номувофиқлик муносабати билан рад этишга ҳақли эмас»;
учинчи қисмидаги «Гаров хати» деган сўзлар «Ҳужжатли гаров хати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гаров хатининг янги эгаси тўғрисидаги белги ҳужжатли гаров хатида кўрсатилган ипотекага олувчи томонидан, агар бу биринчи ёзув бўлмаса, олдинги белгида кўрсатилган ҳужжатли гаров хатининг эгаси томонидан имзоланиши керак»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Электрон гаров хатлари бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш депо ҳисобварағига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Электрон гаров хатига доир ҳуқуқлар олувчининг депо ҳисобварағига тегишли ёзув киритилган пайтдан эътиборан унга ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади»;
бешинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча олтинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳужжатли гаров хатининг эгаси, агар унинг ҳужжатли гаров хатига бўлган ҳуқуқлари гаров хати бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга доир битимга ҳамда ҳужжатли гаров хатига унинг олдинги эгаси киритган охирги белгига асосланса, у ҳужжатли гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланади. Агар ҳужжатли гаров хати гаровга ўтказишга доир махсус ёзувларни киритган бирон-бир шахснинг эгалигидан ўғирланиши натижасида ёки бу шахснинг хоҳиш-иродасидан ташқари бошқача тарзда чиқиб кетган, ҳужжатли гаров хатининг эгаси унга эга бўлаётганда буни билганлиги ёки билиши лозим ҳам бўлганлиги исботланган бўлса, у гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланмайди»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Электрон гаров хати берилган тақдирда, электрон гаров хатининг эгаси, агар унинг гаров хатига бўлган ҳуқуқлари депо ҳисобварағи бўйича ёзув билан тасдиқланган бўлса, у электрон гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланади»;
ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
биринчи қисми «ўтказиш орқали» деган сўзлардан кейин «ёки ўтказмасдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гаров хатини гаровга олиш тўғрисидаги шартномада тарафлар гаровга олувчининг муайян муддат ўтганидан кейин гаров хатини сотиб, тушган пулдан унинг гарови билан таъминланган мажбурият суммасини ушлаб қолиш ҳуқуқини назарда тутиши мумкин. Бу ҳолда ушбу ҳуқуқ гаров хатидаги гаров нарсасини ўтказиш тўғрисидаги махсус ёзувда назарда тутилган бўлиши керак».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модданинг қирқинчи хатбошисидаги «эмиссиявий» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шартлар ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди»;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) 39-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошисидаги «эмиссиявий» деган сўз чиқариб ташлансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 338-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 8, 823-модда) 146-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «гаров нарсаси» деган сўзлардан кейин «шу жумладан гаровга берилган талаб қилиш ҳуқуқлари ҳамда гаров хатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 февраль,
ЎРҚ-1028-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)