Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2021 18.08.2020 йилдаги 492-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.08.2020 йилдаги 492-сон
Date of entry into force
18.08.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 июлдаги 418-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов бир ҳафта муддатда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 14 апрелдаги 224-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг мудири зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 18 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
492-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 августдаги 492-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг (кейинги ўринларда — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолияти қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хўжалик, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, шунингдек, транспорт коммуникацияларини модернизациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар ва пудрат ишлари дастурларининг изчил амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ва архитектура соҳасидаги ишлар сифатини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш индустриясини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятига (кейинги ўринларда — Котибият) бевосита раҳбарлик қилади ҳамда Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг ишларини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарининг ташкилий йиғилишлари ва қўшма мажлисларидаги нутқларидан келиб чиқадиган вазифаларнинг, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида чораклик ҳисоботлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳоли бандлигини таъминлаш ва реал даромадлари оширилишини кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни, авваламбор, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ортда қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш борасида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда ҳужжатлари ижросини тизимли ва амалий назорат қилишни такомиллаштириш;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ҳокимликларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазириклар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва Котибият кадрларининг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш.

8. Қуйидагилар Бош вазир биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлил қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва даражасини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликлар, захираларни ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон ва «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон қарорларига мувофиқ асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, таркибий ва институционал туб ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш ва таҳлил килиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарорига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, бошқа ҳудудий дастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методикалари ва индикаторларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг ҳолати бўйича комплекс таҳлилий материаллар, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарорига мувофиқ давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ишлаб чиқиладиган иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ва қишлок хўжалиги, инвестициялар, савдо айланмаси, экспорт, истеъмол нархлари индекси, бандлик кўрсаткичлари асосланганлигини эксперт жиҳатидан баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони ва «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни комплекс ва жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар иқтисодиётининг барқарорлигини ва мувозанатли фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва ҳудуд иқтисодиётини диверсификациялашнинг жорий, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини, саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини, маҳаллийлаштириш дастурини, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурларини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини, айниқса, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ривожлантириш дастурларини, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини ҳамда бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;

шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари параметрлари билан боғлиқ ҳолда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ишлаб чиқилаётган дастурларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, давлатнинг мақсадли дастурлари, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, иқтисодиётдаги, энг аввало, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги таркибий туб ўзгартиришлар бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес-субъектларни жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини таъминлаш учун ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини ташкил этиш;

в) аҳоли ҳаётининг сифати ва даражасини ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демографик жараёнларни ва ҳудудлар аҳолисининг жинси ва ёш таркибини, бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларининг даражаси ва тузилмасини, аҳоли ҳаёт даражасини, шунингдек, маданий-маърифий ишлар соҳасида ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига мувофиқ жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда аҳолининг бандлик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида мутахассислар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек, олий маълумотли мутахассисларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, жисмоний шахсларга ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини фаоллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармонини ва «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сон қарорини амалга ошириш доирасида муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, арзон ва қулай уй-жой қуриш дастурларининг амалга оширилиши, шунингдек, демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёт даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;

аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;

г) аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини кучайтириш, қонун устуворлигини сўзсиз таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришда жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда оммавий ахборот воситалари иштирокини кенгайтириш чораларини кўриш;

муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари бўйича аҳолининг фикри ва қонуний талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

аҳолининг фикрини ва қонуний талабларини таҳлил қилиш асосида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирларни, шунингдек, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурларни қабул қилиш ёхуд амалдаги дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармонига мувофиқ аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини таҳлил қилиш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат чегараси тўғрисида», «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация килиш масалалари бўйича архив, картография материалларини ва бошқа материалларни йиғиш, умумлаштириш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

е) чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;

Давлат чегараларини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ маълумотларни, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда чегарабўйида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олишни ташкил этиш;

ж) коммунал хўжалиги соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-581-сон Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармонида белгиланган коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ривожлантиришнинг прогнозлари ва энг муҳим дастурлари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;

коммунал соҳадаги ҳолат ва вазиятнинг мониторингини таъминлаш, таҳлил этиш, коммунал хўжалигини ривожлантиришдаги сифатли ўзгаришлар ва тенденцияларни баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хўжалиги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, топшириқларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажаришга доир фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва инновацион ғоялар ҳамда технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун ўзбекистон республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарорини амалга ошириш доирасида сув таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни изчил давом эттириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш ва мамлакатнинг ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш;

сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва коммунал соҳа ташкилотларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи амалий механизмлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарорига мувофиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;

кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш ишларини ташкил этиш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, мажбурий бадаллар ва фойдаланиш ҳаражатларини, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларини белгилашга доир талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилиш, ушбу соҳа ташкилотларининг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, уй-жой-коммунал хўжалиги методологиясини ҳисобга олган ҳолда, уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой-коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, кадрларни қйта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида атроф-муҳит сифатли ҳолатининг кафолатланган даражасига эришиш, табиатни муҳофаза қилиш, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг келажакдаги авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;

«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йул харитлалари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон ва «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонларига мувофиқ табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг асосан иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон ва «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарорларига мувофиқ чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

барқарор ривожланиш, шунингдек, экологик билимларни тарғиб қилиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик саводхонлик ва маданият, таълимни ошириш соҳасидаги норматив-услубий базани такомиллаштириш;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган узоқ, ўрта ва қисқа муддатли республика ва ҳудудий экологик дастурларини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

фуқароларда атроф-муҳитга, унинг ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни шакллантириш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш¸ оммалаштириш ва тарқатиш, экологик таълим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан ишлаш соҳасида қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти иститутлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорликни, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

и) транспорт соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ҳамда ўзаро ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини амалга ошириш доирасида йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт хизматларига ҳақ тўлаш бўйича аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига бериладиган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни унификация қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

саноат маҳсулотларининг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида транспорт тармоғи корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ транспорт тизими ва транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини уларга сотиш орқали эксперт баҳолашни амалга ошириш, шу асосда транспорт паркининг модернизация қилиниши ва янгиланишини таъминлаш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастурининг амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини, автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни, шунингдек, йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорини мувофиқ Йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, назорат ва хўжалик функцияларини аниқ чегаралаш, монополиядан чиқариш, хусусий сектор корхоналарини жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш ҳисобига соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, йўл қурилишига инновацияларни кенг жорий этиш чораларин кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) қурилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси доирасида амалга ошириладиган шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал курилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон Фармонларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил килиш;

шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш масалалари ва капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, арзон уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

шаҳарсозлик фаолияти ва капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;

объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш даражасини ошириш, шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштиришни таъминлаш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда янги самарали механизмларни жорий этиш ва танлов савдолари ўтказиш даражасини ошириш, шунингдек, шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш дастурий ҳужжатларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини саноатлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил килиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони доирасида йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;

хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;

пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

капитал қурилиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, уларнинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолияти мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда, шаҳарсозлик ечимларининг самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

белгиланган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш чораларини кўриш;

шаҳарсозлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг амалга оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назорати амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш;

ваколатли давлат органлари томонидан архитектура ва қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;

қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;

ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш;

л) қурилиш индустрияси соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлаш ва ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон қарорига мувофиқ республикамизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш мақсадида тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон қарорига мувофиқ қурилиш материаллари саноати корхоналарини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантиришни таъминлаш;

қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон қарорига мувофиқ саноат маҳсулотларининг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида қурилиш индустрияси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш индустрияси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон ва «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорларига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялаш, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулотлар турларини маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш негизида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонларига мувофиқ хусусий мулк, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ва қурилиш индустрияси корхоналарини жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таҳлил килиш;

м) концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш механизмларини жорий қилиш;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;

«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлари, материаллари мунтазам тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.

9. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди, шунингдек, Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди, шунингдек, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига киритилган режали масалалар кўриб чиқилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичларга ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасин Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудлари ва тармоқларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалаларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ваколатига киритилган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси қарори талаб қилинадиган масалалар бўйича таклифлари кўриб чиқилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тадбирларининг сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган олдини олувчи чоралар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва Котибиятга бириктирилган давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, мудир ўринбосарлари (ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ҳамда коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича), бош мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири, мудир ўринбосарлари ва бош мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари марказий аппаратида лавозимларга кадрларни танлаш ва уларнинг амалий захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди, шунингдек, тегишли комиссияларга раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бош вазир биринчи ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари коллегиал органларининг, хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларига кўра — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича давлатнинг бошқа органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир биринчи ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир биринчи ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилаётган таклифлар ва ҳужжат лойиҳаларининг асослантирилганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар ижроси, шунингдек, тегишли иш участкаларида эришилган натижаларнинг самарадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил килиниши, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция (давлат) дастурлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш вазифалари ташкил қилиниши ва ҳал этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бош вазир биринчи ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 августдаги 492-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Котибият фаолияти ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга ушбу Низомга мувофиқ юкланган вазифалар ва функциялар Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратининг тегишли ахборот-таҳлил гуруҳлари ва бошқа таркибий бўлинмалари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил январь ойида Олий Мажлис палаталарининг ташкилий йиғилишлари ва қўшма мажлисларидаги нутқларидан келиб чиқадиган вазифаларнинг, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳоли бандлигини таъминлашни ва реал даромадлари оширилишини кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни, авваламбор, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ортда қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш борасида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда ҳужжатлари ижросини тизимли ва амалий назорат қилишни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазириклар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва Котибият кадрларининг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва даражасини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликлар, захираларни ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон ва «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон қарорларига мувофиқ асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, таркибий ва институционал туб ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш ва таҳлил килиш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, уларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарорига ва «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, бошқа ҳудудий дастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методикалари ва индикаторларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг ҳолати бўйича комплекс таҳлилий материаллар, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарорида Давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказиш назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ишлаб чиқиладиган иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ва қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, савдо айланмаси, экспорт, истеъмол нархлари индекси, бандлик кўрсаткичлари асосланганлигини эксперт жиҳатидан баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармонини ва «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сон қарори ҳамда «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонини амалга ошириш доирасида ҳар бир ҳудуд ва шаҳарнинг ўзига хослиги ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни комплекс ва жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар иқтисодиётининг барқарорлигини ва мувозанатли фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва ҳудуд иқтисодиётини диверсификациялашнинг жорий, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини, саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини, маҳаллийлаштириш дастурини, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурларини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини, айниқса, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ривожлантириш дастурларини, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини ҳамда бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари параметрлари билан боғлиқ ҳолда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ишлаб чиқилаётган дастурларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, давлатнинг мақсадли дастурлари, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, иқтисодиётдаги, энг аввало, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги таркибий туб ўзгартиришлар бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес-субъектларни жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилишга ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини таъминлаш учун ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Ҳукуматининг топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари билан биргаликда мурожаатларга сабаб бўлган тизимли бузилишлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш бўйича таҳлил ўтказиш, унинг натижалари асосида тизимли бузилишлар сабаблари ҳамда шароитларини бартараф этишга қаратилган дастурлар, шунингдек, ташкилий-амалий чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлар якунлари бўйича топшириқлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича жорий мониторингни амалга ошириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувлар, сессиялар якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларни таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари бўйича аҳолининг фикрини ва қонуний талабларини мунтазам ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг фикрини ва қонуний талабларини инобатга олган ҳолда, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда муҳим муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар, шунингдек, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурларни қабул қилиш ёхуд амалдаги дастурларга тузатишлар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқишни таъминлаш масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари билан боғлиқ таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аҳолининг ҳаёти сифати ва даражасини ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демографик жараёнларни ва ҳудудлар аҳолисининг жинси ва ёш таркибини, бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларининг даражаси ва тузилмасини, аҳоли ҳаёт даражасини, шунингдек, маданий-маърифий ишлар соҳасида ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига мувофиқ жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда аҳолининг бандлик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида мутахассислар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек, олий маълумотли мутахассисларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, жисмоний шахсларга ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини фаоллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармонини ва «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сон қарори ва «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонини амалга ошириш доирасида муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, арзон ва қулай уй-жой қуриш дастурларининг амалга оширилиши, шунингдек, демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёт даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари бўйича аҳолининг фикри ва қонуний талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг фикрини ва қонуний талабларини таҳлил қилиш асосида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирларни, шунингдек, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурларни қабул қилиш ёхуд амалдаги дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармонига мувофиқ аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини кучайтириш, қонун устуворлигини сўзсиз таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришда жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда оммавий ахборот воситалари иштирокини кенгайтириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат чегараси тўғрисида», «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация килиш масалалари бўйича архив, картография материалларини ва бошқа материалларни йиғиш, умумлаштириш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараларини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ маълумотларни, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда чегарабўйида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) коммунал хўжалиги соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-581-сон Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармонида белгиланган коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ривожлантиришнинг прогнозлари ва энг муҳим дастурлари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал соҳадаги ҳолат ва вазиятнинг мониторингини таъминлаш, таҳлил этиш, коммунал хўжалигини ривожлантиришдаги сифатли ўзгаришлар ва тенденцияларни баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хўжалиги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, топшириқларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажаришга доир фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва инновацион ғоялар ҳамда технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган механизмларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун ўзбекистон республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарорини амалга ошириш доирасида сув таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни изчил давом эттириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш ва мамлакатнинг ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорини амалга ошириш доирасида сув таъминоти ва канализация тизимини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, аҳоли пунктларини ривожлантириш схемаларига ва бош режаларига мувофиқ сув таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва коммунал соҳа ташкилотларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи амалий механизмлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарорига мувофиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш ишларини ташкил этиш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, мажбурий бадаллар ва фойдаланиш харажатларини, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларини белгилашга доир талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилиш, ушбу соҳа ташкилотлари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, уй-жой коммунал хўжалиги методологиясини ҳисобга олган ҳолда, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида атроф-муҳит сифатли ҳолатининг кафолатланган даражасига эришиш, табиатни муҳофаза қилиш, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг келажакдаги авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йул харитлари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон ва «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонларига мувофиқ табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг асосан иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон ва «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарорларига мувофиқ чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор ривожланиш, шунингдек, экологик билимларни тарғиб қилиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик саводхонлик ва маданият, таълимни ошириш соҳасидаги норматив-услубий базани такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган узоқ, ўрта ва қисқа муддатли республика ва ҳудудий экологик дастурларини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларда атроф-муҳитга, унинг ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни шакллантириш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш¸ оммалаштириш ва тарқатиш, экологик таълим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан ишлаш соҳасида қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти иститутлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорликни, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) транспорт соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ҳамда ўзаро ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини амалга ошириш доирасида йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасининг фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт хизматларига ҳақ тўлаш бўйича аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига бериладиган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни унификация қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат маҳсулотларининг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида транспорт тармоғи корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ транспорт тизими ва транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини уларга сотиш орқали эксперт баҳолашни амалга ошириш, шу асосда транспорт паркининг модернизация қилиниши ва янгиланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишининг мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини, автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни, шунингдек, йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига мувофиқ Йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, назорат ва хўжалик функцияларини аниқ чегаралаш, монополиядан чиқариш, хусусий сектор корхоналарини жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш ҳисобига соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, йўл қурилишига инновацияларни кенг жорий этиш чораларин кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) қурилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси доирасида амалга ошириладиган шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал курилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон Фармонларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил килиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сон қарорига мувофиқ қурилиш сифатини яхшилаб бориш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш масалалари ва капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, арзон уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик фаолияти ва капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш даражасини ошириш, шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда янги самарали механизмларни жорий этиш ва танлов савдолари ўтказиш даражасини ошириш, шунингдек, шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш бўйича дастурий ҳужжатларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини саноатлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил килиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони доирасида йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишининг мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, уларнинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолияти мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда, шаҳарсозлик ечимларининг самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг амалга оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назорати амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органлари томонидан архитектура ва қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) қурилиш индустрияси соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлаш ва ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон қарорига мувофиқ республикамизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириш, шунингдек, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш мақсадида тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон қарорига мувофиқ қурилиш материаллари саноати корхоналарини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон қарорига мувофиқ саноат маҳсулотларининг янги турларини маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида қурилиш индустрияси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш индустрияси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон ва «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорларига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялаш, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулотлар турларини маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш негизида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонларига мувофиқ хусусий мулк, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ва қурилиш индустрияси корхоналарини жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таҳлил килиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш механизмларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлари, материаллари мунтазам тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқлари ижроси мунтазам равишда ўрганилиши ва назорат қилинишини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига чораклик таҳлилий материаллар тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун Котибият юритадиган соҳага кирадиган режалаштирилган масалаларни киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазирлар ва давлат қўмиталарининг раислари лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилади, таҳлил натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларининг комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий булинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларни ҳимоя қилишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган вазифаларга мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари, ҳудудий мақсадли дастурлар, тегишли тармоқлар ва соҳалар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиши, юритилиши, мунтазам тўлдириб борилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ўтказадиган мажлисларга, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлик материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижросини назорат қилишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларининг материаллари тайёрланиши ҳамда уларнинг ўтказилишини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат килади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда кўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этади ва мувофиклаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг лойиҳалари эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини, жамоатчилик томонидан муҳокама қилинишини, улар бўйича таклифлар ва хулосалар умумлаштирилишини ташкил этади, уларнинг пухта ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида ҳимоя қилинишини, уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган олдини олувчи чоралар қабул қилиниши ҳамда амалга оширилишининг мувофиқлаштирилиши ва тизимли назорат қилинишини, зарур тузатишлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил килади ва таҳлил натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ушбу раҳбарлар бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари фаолиятини таҳлил килади, Қоракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига ўтказилган таҳлил натижалари бўйича тегишли таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхонлари билан биргаликда мурожаатлар учун асос бўлган тизимли ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш мақсадида таҳлил ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари билан боғлиқ таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамкорлик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича архив ва бошқа материалларни йиғиш, тизимлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилиши учун масъулият Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига юкланадиган масалалар ва вазифалар ҳал этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлар ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари ва бошқа масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Котибият:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилаётган таклифлар ва ҳужжат лойиҳаларининг асослантирилганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар ижроси ҳамда иш жараёнларида эришилган натижаларнинг самарадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил килиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ташкил қилиниши ва ҳал этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Котибият тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосари (ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегарабўйи муаммоларини ҳал этиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари материалларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарафшон, Ширин ва Шарғун шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудларида марказлашган ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини таҳлил қилиш, маълумотларни умумлаштириш ва базасини шакллантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосари (коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Архитектура, лойиҳалаштириш, ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш, капитал қурилиш, пудрат ишлари дастурлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой қурилишини ва қурилиш индустриясини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйларни бошқариш ва иссиқлик таъминотини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сув таъминотини ва оқова сув тизимини ривожлантириш, ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл ва авиация транспорти масалалари бўйича бош мутахассис (инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда юк ташиш логистикаси масалаларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўлларини ва автомобиль транспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис (инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда юк ташиш логистикаси масалаларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг ёрдамчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият инспектори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Котибият ишига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Котибият мудири, мудир ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг ёрдамчиси ва Котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, мудир ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосарлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторинги бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар йўли билан, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Котибият мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосарлари ва мутахассислар ишларини ташкил этади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг тегишли ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилишини ва маълумотлар банкининг шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифаларнинг ўринбосарлар ва мутахассислар ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукумат қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрлар амалий захирасини тайёрлаш ҳамда моддий рағбатлантириш механизмларини қўллаш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудирининг ўринбосарларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Котибият мудирининг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;

тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Котибият мудирига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига тегишлиги бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

18. Котибиятнинг бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматларининг) таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда Котибият мудирининг ўринбосарига, Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишларини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул килади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ҳудудларга ташрифларига оид маълумотларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг тегишли ҳудудлари бўйича бош мутахассислар Котибиятга юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш учун ҳар ойда жойларга борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бош вазир биринчи ўринбосарининг ёрдамчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериш учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига ҳар чораклик таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир биринчи ўринбосарининг иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир биринчи ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудирига ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган муддатларда ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари номига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир биринчи ўринбосарининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини қабул қилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир биринчи ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 09/20/492/1189-сон)