18.04.2017 йилдаги ПФ-5017-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.04.2017 йилдаги ПФ-5017-сон
Date of entry into force
20.04.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика аҳолисининг сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида барча ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик занжирини шакллантириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилиши устидан техник назоратнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкил қилинсин ва унинг таркибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бош бошқармалар) ҳамда уларнинг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иссиқлик таъминоти» АЖ ва Вазирлик ҳузуридаги «Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компанияси» давлат муассасаси ташкил қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 июндаги ПФ-104-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 06/26/104/0563-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Вазирликнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6200-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 06/21/6200/0310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкиллаштириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп хонадонли уйларни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва нормаларига, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ободонлаштириш соҳаси муаммоларини ўрганиш ва методологик таъминлаш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти ва канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштириш, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархининг пасайишини таъминлайдиган маҳаллий замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда буюмларини кенг қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув стажировкаларини чет элларда ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси жорий этилишини назарда тутиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувининг стратегик захиралари яратилишини таъминлаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бош бошқармалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бош бошқармаларнинг бошлиқлари тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бош бошқармалар бошлиқлари ўз мақомига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштириладилар.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари зиммасига ҳудудий бош бошқармаларнинг, шу жумладан, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида қуйидаги масалаларда самарали ҳамкорлик қилишларини таъминлаш учун масъулият юклансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва муҳандислик коммуникациялари объектларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича дастурларни амалга ошириш.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Инспекциянинг кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уй-жой фондини, унинг атроф ҳудудини сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ҳамда кўчмас мулк эгалари томонидан хоналарнинг ўзбошимчалик билан қайта режалаштирилишига йўл қўймасликни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уй ичидаги муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши ҳамда уларни таъмирлаш-тиклаш ишлари тизимли амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уйларни мукаммал таъмирлаш учун жамланадиган кўчмас мулк эгаларининг маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инспекцияга кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишнинг мавжуд қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича — кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ва кўчмас мулк эгаларига;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш бўйича — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, тақдим этилган кўрсатмалар бажарилмаган тақдирда Инспекция, қонун ҳужжатларига мувофиқ, қонунчиликда ўрнатилган тартибда тегишли мансабдор шахсларга жарима солиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва маъмурий жавобгарлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ваколатларидан келиб чиқувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг идоравий мансублиги қисми бўйича — Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ўзаро муносабатларига оид ваколатлари қисми бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини тузиш, унинг маблағларини биринчи навбатда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, кўп хонадонли арзон уй-жой фондини ва иссиқлик таъминоти объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашга, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга ҳамда вазирлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5017-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАРҲ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базага мувофиқ таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш имконини берди.

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган 4 мингдан зиёд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 32,4 мингдан ортиқ кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатмоқда. Уй-жойларни, аввало, ипотека кредити асосида қуриш ва реконструкция қилиш кўлами кенгаймоқда. Бу ўтган давр мобайнида аҳоли нуфуси муттасил ўсиб боришига қарамасдан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш даражасини киши бошига 1991 йилдаги 12,4 квадрат метр ўрнига ўртача 15,2 квадрат метрга етказиш имконини берди.

Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш мақсадида марказлаштирилган давлат капитал қўйилмаларини йўналтириш ва халқаро молия ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, уй-жой коммунал соҳасининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш асосида зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини етарлича мувофиқлаштирмаяпти. Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш борасида комплекс ёндашувнинг йўқлиги аҳолига сифатли ва кафолатли коммунал хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга тўсиқ бўлмоқда ва уй-жой мулкдорларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Кўп хонадонли уй-жой фондини тегишли даражада сақлашни назорат қилиш ташкил этилмаган, кўп ҳолларда уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва унда аҳолининг хавфсиз яшаши бўйича белгиланган талаблар бузилишига йўл қўйилмоқда. Бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришга оид қоида ва муддатларга риоя этилмаяпти, эски уйларни бузиш бўйича ишлар олиб борилмаяпти, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг ҳолати санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига тўлиқ жавоб бермайди.

Аҳоли сифатли ичимлик суви ва марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан етарли даражада таъминланмаяпти.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик асосида кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини техник назорат қилиш бўйича самарали тизимни шакллантириш, аҳолига сифатли уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш, шунингдек, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

Қуйидагилар давлат бошқарув органи сифатида мазкур вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсати юритиш ва идоралараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

кўп хонадонли арзон уй-жойлар қуриш давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш, бундай уй-жойларни, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини барпо этиш бўйича буюртмачи вазифасини бажариш, эски ва авария ҳолатидаги уйларни бузишни ташкил этиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини белгилаш талабларига, кўп хонадонли уйлардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолатда сақлаш;

аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлиқ ҳолда, сув таъминоти ҳамда канализация объектларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли амалга оширилишини ташкил этиш, соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни таъминлаш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технология ҳамда ускуналарни жорий этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалик объектларини замонавий ҳисобга олиш-ўлчаш приборлари билан таъминлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархини камайтириш имконини берадиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий, сифатли қурилиш материаллари ва буюмларидан кенг фойдаланиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича хизмат кўрсатиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга доир комплекс тадбирларни амалга оширишга қаратилган тариф сиёсатини шакллантириш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, уларни, жумладан, хорижда ўқув стажировкаларини ўтказиш орқали қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш.

Шунингдек, Вазирлик таркибида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий инспекциялари ташкил этилди.

Қуйидагиларни назорат қилиш Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

кўп хонадонли уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудлар тозалигини тегишли равишда сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўймаслик;

умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйлар ичидаги муҳандислик-коммуникацияларни таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли амалга ошириш қоидаларига риоя этиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;

кўчмас мулк эгаларининг кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш учун тўпланадиган маблағидан мақсадли фойдаланиш.

Шуни таъкидлаш керакки, Фармонда вазирлик таркибида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларини, биринчи навбатда, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, капитал ҳамда жорий таъмирлаш, махсус техника ва ускуналар, машина ва механизмлар билан таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларга йўналтириш кўзда тутилган.

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш учун жалб этиладиган кредитлар, жумладан, халқаро молия институтлари ва банкларнинг имтиёзли кредитлари, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушган маблағлар, ичимлик суви таъминоти хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда белгилайдиган махсус устамалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма манбалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга, хизмат кўрсатувчи банкларда сув таъминоти ташкилотларига ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама маблағларини тўплаш учун махсус ҳисоб рақам очишни ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига маблағлар йўналтиришини таъминлаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузурида «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиалларини ташкил этиш кўзда тутилган. Ташкил этиладиган ушбу унитар корхоналар зиммасига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки турар жой ва нотураржой иншоотлари мулкдорлари билан шартнома асосида кўп хонадонли уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил қилиш, кўп хонадонли уй-жой фондини мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш вазифалари юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармон ва қарори амалга оширилиши:

биринчидан — уй-жой коммунал хизматининг сифатини тубдан ошириш, мақбул нархларни таъминлаш учун уй-жой коммунал соҳасини давлат томонидан бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш мақсадида зарур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш;

иккинчидан — истеъмолчиларга сифатли ва кафолатли коммунал хизматлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва муҳандислик инфратузилма объектларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш борасида самарали ҳамкорлик учун республика ва маҳаллий даражадаги барча бошқарув бўғинларининг масъулиятини ошириш;

учинчидан — арзон уй-жойлар қуриш, кўп хонадонли уйларни реконструкция қилиш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини барпо этиш ҳамда реконструкция қилиш соҳасида мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағларни мақсадли ва ишончли йўналтиришни таъминлайдиган комплекс тадбирлар кўриш;

тўртинчидан — кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, кўчмас мулк эгаларининг хоналарни ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўймаслик;

бешинчидан — кўп хонадонли уй-жой фондидан сифатли фойдаланиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилишини таъминлаш;

олтинчидан — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

еттинчидан — аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш имконини беради.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 267-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; 07.04.2021 й., 06/21/6200/0310-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон; 05.06.2026 й., 06/26/104/0563-сон)