28.01.2019 йилдаги ПФ-5644-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2019 йилдаги ПФ-5644-сон
Date of entry into force
30.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган икки йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор вазифаларини бажариш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, асосий ижтимоий-иқтисодий параметрлар ва Давлат бюджетининг ижроси учун уларнинг масъулиятини ошириш таъминланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартиришга, давлат-хусусий шериклик принципларини ривожлантиришга, инвестиция сиёсатини фаоллаштиришга, экспорт салоҳиятини ва ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга, эркин тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлашга йўналтирилган бир қатор комплекс дастурлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий соҳадаги қайта ўзгартиришлар диққат-эътибор марказида турибди. Айниқса, қишлоқ жойларда ва чекка ҳудудларда аҳолининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш, комплекс инфратузилмани ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижроси таъминланмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлар республика аҳолиси турли тоифаларининг моддий фаровонлиги, ҳаёт даражаси ва сифати ошишига муайян даражада кўмаклашди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, мамлакатни янада жадал ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг амалдаги ёндашувлари ва иш усулларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини, унинг фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги ва инновацион усулларини жорий этишни, давлат сиёсати амалга оширилиши ва бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун идоралар раҳбарларининг мустақиллигини оширишни тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг ташкилий-штат тузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш, ҳужжатлар экспертизаси тартиботларини жиддий равишда соддалаштириш, қарорлар қабул қилишнинг тезкорлигини таъминлаш, чет элда кенг қўлланиладиган аниқ кўрсаткичларга эришишга ва мақсадли индикаторларга асосланган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат ишини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш, ижро этувчи ҳокимият органларининг замонавий талабларга жавоб берадиган сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг шахсан эътибори мавжуд камчиликларнинг қатъиятлик билан бартараф этилиши зарурлигига, «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий принцип ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2019 йил 1 апрелдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва вазирлар лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланиши;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ва мақсадли индикаторларга, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва вазирлар лавозимларига номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режаларини тақдим этадилар;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов қуйидаги тартиб ва механизмларга доир аниқ таклифларни пухта ишлаб чиқсин ва 2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларини, вазирлар ва давлат қўмиталари раисларини фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ва мақсадли индикаторларга, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари, вазирлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзолари ҳисобланадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш доирасида давлат бошқарувининг 93 та органи ислоҳ қилинганлиги, шу жумладан, 77 та вазирлик ва идора қайта ташкил этилганлиги, 7 таси тугатилганлиги, 9 таси янгидан ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия раиси А.Н. Арипов қуйидагиларга алоҳида эътибор берган ҳолда, 2019 йил 1 майга қадар вазирликлар, давлат қўмиталари, Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини назарда тутувчи таклифларни тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг вазифалари, функциялари ва ваколатларини, уларни амалга ошириш механизмларини ва ваколатли шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ҳокимликларнинг жавобгарлиги соҳаларини белгилаш ва аниқ чегаралаш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини, шу жумладан «рақамли иқтисодиёт» тамойилини, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, жойларда ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий этиш ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, бюрократия, қоғозбозлик ва кўп сонли йиғилишларга чек қўйишнинг амалий механизмларини жорий этиш, шунингдек, суиистеъмолчилик фактларига ва бошқа салбий ҳолатларга қарши курашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини киритсин, шу жумладан, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг ваколатларини, уларни амалга ошириш механизмларини аниқ тартибга солиш ва иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳаларда ҳамда жорий вазиятни комплекс таҳлил қилиш асосида ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятда чуқур ва таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширилиши ва яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда уларни стратегик ривожлантириш моделлари ишлаб чиқилиши учун унинг масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ваколатларини ва уларнинг жавобгарлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш, уларнинг якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш регламенти, шунингдек, мажлисларни ўтказиш давомида кўриб чиқиладиган аниқ масалалар рўйхатини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларини ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш масалалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини киритсин, шу жумладан, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришни назарда тутувчи яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган комплекс дастурларни (кейинги ўринларда — ривожлантириш комплекс дастурлари) ишлаб чиқиш механизмлари ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштироки ва ўзаро ҳамкорлиги, уларни таҳлил қилишни, мониторингини олиб бориш ва пировард ижросини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ривожланишнинг комплекс дастурларини ҳар йили қайта кўриб чиқилишини, кейинчалик уларга глобал ва минтақавий ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилишини назарда тутувчи мазкур дастурларни таҳлил қилишнинг самарали механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви ва ижро этувчи ҳокимият органлари тизимини янада ихчамлаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга берилаётган давлат органлари функцияларининг аниқ рўйхатини тасдиқлаш, бунда ушбу соҳада ишларнинг ҳолатини пухта хатловдан ўтказишган ҳолда ҳамда берилаётган функцияларнинг лозим даражада бажарилиши устидан давлат назорати механизмларини жорий этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий жараёнларда давлатнинг иштирокини тубдан қисқартиришни назарда тутувчи таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини меҳнат натижалари, бажариладиган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва жавобгарлиги билан чамбарчас боғлиқ ҳолда такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида баён қилинган топшириқларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш юзасидан яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари» амалга оширилишини назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурини амалга оширишда қуйидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи, Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини, тегишли тармоқ ва ҳудудий комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тасдиқланган устувор дастурларни самарали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, асосий халқаро рейтинглар ва индексларда Ўзбекистон Республикаси мавқеини яхшилаш бўйича Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари иши самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи, ҳар томонлама асосланган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсати стратегиясини пухта тайёрлаш, хорижий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш механизмлари ва кафолатларини янада такомиллаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторларга тақдим этиш учун «инвестиция портфели»ни ишлаб чиқиш, республикада «инвестициявий хаблар»ни ташкил этиш ва эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолият кўрсатиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи, «халқ билан мулоқот» амалиётини такомиллаштириш ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳамда Ҳукумат аъзоларининг жойлардаги шахсий учрашувлари асосида қуйидагиларни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, бандликни таъминлаш ва аҳолининг реал даромадларини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, илғор инновацион ғоялар ва технологиялар асосида таълим ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият, спорт ва туризм соҳаларида аниқ чора-тадбирларни фаоллаштириш, ёшлар билан ишлаш бўйича давлат дастурининг амалга оширилишига тузатишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, шу жумладан, реновация асосида замонавий ва арзон уй-жой, шунингдек, ишончли транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи, хорижий мамлакатларга юқори ва олий даражалардаги ташрифлар якунлари ҳамда халқаро иқтисодий ва молиявий институтларда эришилган аҳдлашувлар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг амалга оширилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг эътибори тегишли вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг биринчи раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига муносиб, ўз ишини пухта биладиган ва замонавий фикрлайдиган номзодларни танлашга доир кадрлар билан ишлашнинг сусайтирилишига йўл қўйиб бўлмаслигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг бўш лавозимларига, ушбу лавозимларга хотин-қизларни тавсия этишга алоҳида эътибор берган ҳолда, тайинлаш учун номзодлар захирасини пухта ишлаб чиқсин, асосласин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул лавозимларга хорижда яшаётган ватандошлар ва хорижий мутахассислар орасидан тажрибали менежерларни тайинлаш амалиётини кенг жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига доир ишларни самарали мувофиқлаштирсин, шунингдек, улар амалга оширилиши тўғрисида мунтазам равишда ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, шу жумладан, Ҳукумат фаолиятини ташкил этишни, унинг ташкилий-штат тузилмасини тасдиқлашни, Вазирлар Маҳкамаси аппарати иши самарадорлиги ва натижадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 28 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5644-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 06/19/5644/2546-сон)