14.11.2018 йилдаги ПФ-5577-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.11.2018 йилдаги ПФ-5577-сон
Date of entry into force
15.11.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг замонавий бозор механизмларини жорий этиш, хусусий бизнесга катта эркинлик бериш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини кучайтириш, хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни жалб қилиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, қурилиш соҳасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш ушбу соҳасида ислоҳотларни жадал амалга оширишга ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар борлигини кўрсатди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарсозликни техник тартибга солишнинг бозор воситаларини жорий этишга етарлича эътибор берилмаяпти, қурилиш соҳасида катта миқдорда давлат маъмурий-бошқарув ва назорат функциялари сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни лойиҳалаштириш ва қуришдаги нормалашнинг мавжуд кўрсатма берувчи усули инновацион лойиҳавий ечимлар ва янги илмий-техник ишланмаларни қўллашга тўсқинлик қилмоқда, ички ва хорижий инвестицияларни қурилиш соҳасига жалб қилишни секинлаштирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро савдонинг ҳозирги глобаллашув шартларига жавоб берадиган қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш соҳасида кадрларни профессионал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қурилиш тармоғи кадрларини профессионал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча қурилиш объектлари учун лойиҳаларнинг смета қисмини экспертизадан ўтказиш мажбурийдир, қурилиши мулкдорларнинг ўз маблағлари, тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, кадастр органлари, буюртмачи, пудратчи (бош пудратчи) вакиллари иштирокида амалга оширилади, давлат харидлари субъектлари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат ташкилотлари ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида консорциум ташкил этиш ҳамда консорциум иштирокчилари зиммасига лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун солидар жавобгарликни юклаш орқали «fast-track» усули (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) билан «тайёр ҳолда топшириш» шартлари (Engineering Procurement Construction) асосида лойиҳаларни амалга оширишга йўл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2019 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, ташкилотлари, жамиятлари ва бирлашмалари томонидан берилган сертификатлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар) тан олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш учун ер участкаларининг ўз вақтида ва тўғри ажратилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган бош режага ёки ер участкаларини жойлаштириш схемаларига (бош режа мавжуд бўлмаганда) боғламасдан амалга оширилиши учун тегишли ҳокимларнинг шахсий жавобгарлиги белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилмаслиги ёки нотўғри ажратилиши натижасида юзага келган харажатлар маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан, кейинчалик айбдор шахслардан регресс тартибида ундириш орқали қопланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқишда, шунингдек қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштиришда мулкчилик шаклидан қатъи назар миллий ва хорижий юридик шахслар, жамоат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек шу соҳага ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасалари иштирок этишга ҳақли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади;
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш нормалари ва қоидалари ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қарори билан тасдиқланади;
(1-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланган қурилиш стандартлари, техник регламентлар, қурилиш нормалари ва қоидаларининг ягона каталогини юритиш, расмий веб-сайтида эълон қилиш ва янгилаб бориш орқали каталогдан бемалол фойдаланишни таъминлаш «Ўзстандарт» агентлигига юкланади;
(1-банд «б» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2019 йил 1 мартдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қуришнинг барча босқичларида муаллифлик ва техник назорат мажбурийдир ҳамда тегишли равишда лойиҳа муаллифи ва буюртмачи томонидан ёки сертификатга эга эксперт жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган объектлар устидан муаллифлик назорати, техник назорат ва текширув фақат белгиланган тартибда сертификат олган мутахассислар томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2020 йил 1 январдан бошлаб уй-жой қурилиши объектлари лойиҳа-тадқиқот ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш босқичида энергия-самарадор ва энергия-тежамкор ускуналар билан мажбурий равишда жиҳозланиши, шунингдек, улар фойдаланишга қабул қилинишидан аввал энергетик аудит паспортини олиши керак, BREEAM (бинолар самарадорлигини экологик баҳолаш усули) ва LEED (энергия-самарадор ва экологик лойиҳалаштириш бўйича қўлланма) халқаро стандартлари бўйича сертификатга эга объектлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Адлия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қурилиш соҳасини техник тартибга солишнинг норматив базасини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёргарлик даври (2019 — 2021 йиллар) — Ўзбекистон Республикасининг геологик, табиий-иқлим, сейсмологик ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалдаги миллий қурилиш нормаларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтиш даври (2022 — 2026 йиллар) — миллий қурилиш нормалари ва қоидаларига мослаштирилган қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни амалиётга жорий этиш, қурилиш соҳасига инновациялар жорий этиш, янги технологиялар, материаллар, буюмлар ва конструкцияларни ўзлаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний давр (2027-2028 йиллар) — миллий ва мослаштирилган хорижий қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини қўллаш тажрибасини умумлаштириш асосида қурилиш соҳасини техник тартибга солишнинг ягона норматив базасини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда жадвал бўйича ишларни молиялаштириш учун зарур ажратмаларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда жадвалнинг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагиларга шахсий жавобгарлик юклансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматовга — қурилиш соҳасига замонавий бозор механизмлари ва халқаро стандартларни, илғор технологиялар ва ноу-хауни жорий этиш, шунингдек, тармоқдаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг инновацион методологик дастурларини ишлаб чиқиш учун;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарига — миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш учун халқаро молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар маблағларини жалб қилиш, шунингдек, хорижий норматив-техник стандартларни мослаштириш учун.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарори 9-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Business city» марказларини ва «Tashkent city» халқаро ишбилармонлар марказини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида инвесторларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Business city» марказларини ва «Tashkent city» халқаро ишбилармонлар марказини «fast-track» усули (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) билан «тайёр ҳолда топшириш» шартлари (Engineering Procurement Construction) асосида қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилинадиган, шу жумладан, хорижий пудратчиларга татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2018 йил 20 декабрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни қабул қилиш ва мослаштириш учун ваколатли хорижий органлар ва ташкилотларнинг расмий рухсатини олишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси ва Ўзбекистон архитекторлар иттифоқи билан биргаликда лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзқурилишматериаллари» АЖ билан биргаликда «Ўзқурилишматериаллари» АЖ фаолиятини ҳамда қурилиш материаллари ва буюмлари соҳасидаги стандартлаштириш ва сертификатлашнинг амалдаги тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2019 йил 1 мартга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва мамлакат ҳудудига илк маротаба олиб кирилаётган қурилиш ускунаси, техникаси, материаллари ва буюмларини сертификация қилувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази томонидан белгиланган тартибда аккредитация қилинган синов лабораторияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг идоравий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажарувчи таркибий бўлинмаларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаш институтлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан лойиҳа-тадқиқот ишларини молиялаштириш механизмлари ва лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддатларини белгилашни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартибини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида йирик ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг фаолиятини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги амалдаги миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш, қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш ва амалиётга жорий этиш бўйича ишларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар ва донорларнинг маблағларини жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига кўмаклашсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда қурилиш соҳасини назорат қилувчи инспекциялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шу жумладан, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2019 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектлари конструкциялари ва функциялари хавф-хатар тоифалари бўйича объектларни таснифлаш юзасидан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича объектларнинг мураккаблик тоифалари Классификаторини қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказувчи, қурилишнинг олиб борилиши устидан техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи, қурилаётган объектларни текширувчи шахсларнинг малакасига ва уларни сертификатлашга талаблар қўйиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2020 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш босқичида уй-жой қурилиш объектларини энергия нуқтаи назаридан самарадор ва энергия тежовчи ускуналар билан жиҳозлашга мажбурий талаблар ўрнатилишини назарда тутувчи тартибни 2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2019 йил 1 апрелга қадар лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кадрларнинг, шу жумладан, профессор ва ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатларда албатта амалиёт ўтказишини ташкил этган ҳолда узлуксиз, шу жумладан, масофавий касбга ўқитиш ва малакасини ошириш учун олий таълим муассасалари ўқув дастурларини ушбу Фармон талабларига мувофиқ кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2019 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин, кодекснинг ўзида уни тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларини, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий принциплари, функциялари ва органлари, норматив-техник ҳужжатларни жорий этиш ва уларнинг каталогларини юритиш, қурилиш соҳасидаги аккредитация тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош режаларни, батафсил жойлашув лойиҳаларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш учун талабномаларни келишиш, пудрат учун давлат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш объектларининг қурилиш инспекциясини амалга ошириш ва фойдаланишга қабул қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида ишлайдиган архитекторлар ва муҳандислар малакасига талаблар қўйган ва уларнинг жавобгарлик, шу жумладан, моддий жавобгарлик даражасини белгилаган ҳолда қурилиш тармоғини профессионал жиҳатдан тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтиш даври қоидалари, шу жумладан, қурилиш назорати сифатини, конструктив хавфсизликни, жавобгарлик тартибга солинишини ва суғуртани таъминлайдиган, қурилиш фаолияти субъектларининг рақобат муҳити ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлайдиган бошқа масалалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 14 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5577-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2018 й., 06/18/5577/2187-сон; 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)