13.03.2020 йилдаги ПФ-5963-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.03.2020 йилдаги ПФ-5963-сон
Date of entry into force
14.03.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, қурилишнинг барча босқичларида шаффофликни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда, шу жумладан лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш босқичида 1-иловада келтирилган хорижий норматив ҳужжатлар қўлланишига рухсат этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий лойиҳа-қидирув ташкилотларини жалб этган ва миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартларни ишлаб чиққан ҳолда, хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг мослаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда мослаштирилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан жалб қилинган мустақил хорижий мутахассислар ва консультантлар хизматлари учун тўлов харажатлари, ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларидан қатъий назар, буюртмачи (инвестор) томонидан қопланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2020 йил 1 июлдан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари (иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва тўланган солиқлар, иш ҳақи тўлаш фонди) асосида автоматик тарзда шаклланадиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади;
(1-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2020 йил 1 сентябрдан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари (иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар ва тўланган солиқлар, иш ҳақи тўлаш фонди), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси маълумотлари (қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси) асосида қурилиш ишлари ҳажмлари ва объектларига мувофиқ табақалаштирилган ҳолда автоматик тарзда шакллантириладиган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади;
(1-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2021 йил 1 январдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомиллари, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг харид тартиб-таомилларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини баҳолашда уларнинг электрон рейтинги маълумотларидан фойдаланиш ва бошқа электрон тизимлар билан интеграциялаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, электрон шаклда онлайн режимида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш соҳасида ўтказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар (иш тажрибаси, молиявий барқарорлиги, штатида маълумотлари «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган малакали ходимларнинг мавжудлиги) бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш пудрат ташкилотларининг иштирок этишига йўл қўйилади;
(1-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида иштирок этиш учун рухсат беришда электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг дастлабки малакавий баҳолашдан ўтиши, шунингдек, танлов (тендер) ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиши талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачилари ва давлат харид субъектлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари комплекс экспертиза ўтказиш учун белгиланган муддатларда энергия самарадорлиги талабларига мувофиқлиги бўйича мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомилларида ғолиб деб топилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида ўттиз фоизини ўз кучи билан бажариши бўйича талаб жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида хусусий тадбиркорлик субъектларини буюртмачи функциясини бажаришга жалб қилиш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда — эксперимент) ўтказиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши режалаштирилган 10 та қурилиш объектини танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра хусусий тадбиркорлик субъектлари билан инжиниринг хизматларини кўрсатиш (шу жумладан техник назорат ва лойиҳа бошқаруви) юзасидан шартномалар имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан экспериментда иштирок этувчи қурилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатининг тасдиқланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, эксперимент танлаб олинган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, улар фойдаланишга топширилгунига қадар амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда меъёрлаш тизимидаги ва инновацион технологияларни жорий қилишдаги муаммоларни ўрганиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш соҳасидаги халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида миллий норматив ҳужжатларни улар билан уйғунлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар, иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементларига бўлган хавфсизлик талабларини, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив, шу жумладан хорижий ҳужжатларларнинг илмий-техник кутубхонаси ва электрон базасини ташкил қилиш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Институтнинг тузилмаси ва штат бирликлари сони унинг фаолият йўналишлари ва иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ХМИ/ХҲМТнинг техник кўмак маблағлари (грантлари) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ штат бирликлари тегишли вазирлик ва идораларнинг бошқарув ходимларини 2020 йилда мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда 2020 — 2023 йилларда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Дастурни амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий норматив, шу жумладан идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган хорижий компанияларни жалб этган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ вазирликлари ва идоралари ишлаб чиқилган ва қайта кўриб чиқилган норматив, шу жумладан идоравий ҳужжатларни тасдиқлашдан олдин уларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига келишиш учун мажбурий тартибда киритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш ишларининг молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қурилиш тармоғини ислоҳ қилиш, шу жумладан миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида халқаро экспертлар ва консультантларни жалб этишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилда миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш, шунингдек, халқаро экспертлар ва консультантлар хизматлари тўловини амалга ошириш учун бир ой муддатда Қурилиш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 — 2023 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун зарур бўлган маблағларни ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги уч ой муддатда илғор хорижий тажриба асосида, бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг турлари ва бошқа мезонларга қараб минимал талабларни табақалаштирган ҳолда қурилиш соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид меъёрларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда қурилиш соҳасида харид тартиб-таомилларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартибини, шу жумладан лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда харид ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича талабларни такомиллаштиришга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2020 йил 1 августга қадар халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда қуйидагилар ишлаб чиқилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартларни келишиш ва тасдиқлаш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«fast-track» усули (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) билан «тайёр ҳолда топшириш» шартлари (Engineering Procurement Construction) асосида объектларни қуришга рухсат бериш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳукумат қарорлари лойиҳаларини киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда — экспериментда иштирок этаётган қурилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тасдиқлаш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперимент натижасидан келиб чиқиб ҳамда илғор хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда — марказлашган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган ва буюртмачи функциясини хусусий тадбиркорлик субъектлари бажарадиган объектлар қурилишини ташкил қилиш ва молиялаштириш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар қошидаги қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматлари фаолиятини ислоҳ қилиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банк ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда 2020 йил 1 майга қадар кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда қуйидаги талабларни ўрнатиш назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улуш киритиш асосида уй-жойларни қуриш учун маблағларни жалб этишдан аввал келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг мавжуд бўлиши, қурувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамларида жамланадиган улуш қўшганларнинг маблағларидан мақсадсиз фойдаланишни чеклаб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этиш бўйича шартномаларни мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш учун маблағларни жалб этувчи қурилиш ташкилотларининг ягона реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар касбга мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминлаган ҳолда қурилиш соҳаси ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтингини яратиш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 апрелга қадар лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтингини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотлар рўйхатини аниқласин ҳамда уларни вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига тақдим этиш тартиби белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рейтингларни жорий этиш учун ўрнатилган муддатларда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирган ҳолда зарур дастурий таъминотни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва янгилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов — мазкур Фармоннинг сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини таъминласин, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров — қурилиш соҳасида харид тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибларига илғор хорижий тажрибанинг жорий қилинишини, шунингдек, миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров — лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари, идоравий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги меъёрларини такомиллаштириш юзасидан зарур чораларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.С. Хидоятов — барча миллий норматив ҳужжатларнинг босқичма-босқич ва сифатли ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини, қурилиш соҳасига, шу жумладан харид тартиб-таомилларига илғор ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.Д. Хаджаев — мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид брифинглар, пресс-конференциялар ташкил этиб, мақолалар ва тематик телекўрсатувлар эълон қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 13 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5963-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда қўлланилишига рухсат этиладиган хорижий норматив ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Норматив ҳужжатлар номи

Давлатлар

1.

Еврокодлар (European Codes, EС)

Европа Иттифоқи

2.

Британия стандартлари (British Standards, ВS)

Буюк Британия

3.

Хитой миллий қурилиш стандартлари
(GB, CJ, JC, JG ва бошқалар)

Хитой Халқ Республикаси

4.

Корея қурилиш кодлари
(Korean building code, КВС)

Корея
Республикаси

5.

Қурилиш меъёрлар ва қоидалар (СНиП)

Россия Федерацияси

6.

АҚШ халқаро қурилиш кодлари
(International building code, IBC)

Америка Қўшма Штатлари

7.

Япония миллий стандартлари
(Japanese Industrial Standards, JIS)

Япония

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 майдаги «Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5445-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик деб юритилади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 4-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5577-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорининг 8-банди чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)