01.02.2019 йилдаги ПФ-5647-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.02.2019 йилдаги ПФ-5647-сон
Date of entry into force
07.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш, транспорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, соҳа учун малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар республиканинг географик жойлашувини инобатга олган ҳолда транспорт хизматларининг сифатлилиги ва оммабоплигини таъминлашга йўналтирилган ягона транспорт сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, соҳани бошқаришнинг замонавий технологиялари ва интеллектуал тизимларини жорий этишда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, республиканинг инвестициявий жозибадорлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, транспорт коммуникацияларини стратегик ривожлантириш ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитен, шунингдек йўл хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, лицензия ва рухсатномалар бериш, сертификатлаштириш, самарали техник ва тариф сиёсатини амалга ошириш йўли орқали давлат томонидан тартибга солиш вазифасини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижроси давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспортнинг барча турларини ягона транспорт тармоғига интеграциялашуви ва янги самарали транспорт-логистика тизимларидан фойдаланган ҳолда уйғунликда ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат транспорт сиёсатини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва логистика хизматлари бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш, уларнинг барча тоифадаги истеъмолчилар учун оммабоплигини таъминлаш, шунингдек соҳага инвестицияларни жалб этишга йўналтирилган транспорт соҳасидаги ягона тариф сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш, мамлакат транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва мамлакат инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бутун транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт тизимининг бир-бирига боғланган ягона тизимини истиқболли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини амалга ошириш, фойдаланувчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўллари, аэродромлар ва аэропортлар, вокзаллар, темир йўллар ва транспорт инфратузилмасининг бошқа объектларини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва фойдаланиш масалаларининг комплекс ечимини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт соҳасида назоратни амалга ошириш, фуқаро авиацияси ва экспериментал ҳаво кемаларидаги ҳалокатлар ва бахтсиз ҳодисаларни, шунингдек метрополитен, темир йўл ва дарё транспортидаги авария ва ҳалокатлар бўйича текширувларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
(3-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги халқаро ва ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига транспорт хизматлари жаҳон бозорида Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт соҳасидаги жорий ва истиқболли эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда таълим, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли равишда жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, уни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси этиб қайта номлаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги этиб қайта ташкил этган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номлаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номлаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўзбекистон кемачилик регистри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзаэронавигация» Маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иловага мувофиқ илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар, фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинган ҳолда, Вазирлик ихтиёрига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги вазифа, функция ва ваколатлар Вазирликка ўтказилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қуйидаги соҳалардаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кемаларни рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш), кемаларни қуриш, фойдаланиш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашга гувоҳномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кемаларга кема гувоҳномаси ва билетлари, таснифлаш гувоҳномалари, сузиш учун мувофиқлик гувоҳномалари ва кемасозликни тартибга солувчи қоидаларда назарда тутилган бошқа ҳужжатларни бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг қуйидаги соҳалардаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспортини ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш, темир йўл транспорти истиқболли прогнозлари, ривожлантириш ва объектларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида тариф ва транзит сиёсатни амалга ошириш, темир йўл транспортининг ўтказиш ва ташиш қобилиятини ошириш, темир йўл транспорти хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат корхоналари ҳаракатдаги таркибларининг умумий фойдаланишдаги темир йўлларига чиқиши учун рухсатномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл йўлаклари, шунингдек вагон ва контейнерларни юклаш, тушириш ва тозалашга мўлжалланган ускуналарни қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафардан ташкил топган, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлик Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалари, шунингдек мазкур Фармонга мувофиқ ўтказилаётган бошқа ваколатлари борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 ноябрга қадар барча турдаги транспортларнинг оптимал ва мувозанатлашган ўзаро алоқасини назарда тутувчи, умумқабул қилинган халқаро ҳуқуқ меъёрларини инобатга олган ҳолда «Транспорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг логистика самарадорлиги бўйича халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш чораларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача транспортни ривожлантириш концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5647-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилаётган илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзавтотранстехника» илмий-ишлаб чиқариш маркази.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Нукус автомобиль-йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Автобусларда йўловчи ташиш (шу жумладан, халқаро), автомобилларда юк ташиш хизматларини кўрсатувчи, шунингдек, транспорт-логистика, тўхташ пунктларини қуриш, қайта тиклаш ва таъмирлаш фаолиятини амалга оширувчи махсуслаштирилган ташкилотлар (жами 13 бирлик).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «UZAUTOTRANS SERVIS».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзавтовокзал сервис».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агентлик иштирокидаги автовокзал ва автобекатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 06/19/5647/2591-сон; 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон)