Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
23.12.2025
28.01.2025
22.04.2024
16.10.2023
20.06.2023
14.06.2023
03.11.2021
10.12.2019
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5890-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республика йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондидаги давлат улуши «Йўлқурилиш» АЖга ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси корхоналари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ихтиёрига ўтказиладиган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи мустақил корхоналар ва бошқа корхоналар, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қўмита таркибидаги корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари ва йўл хўжалиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Транспорт вазирлиги билан албатта келишилиши лозим;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман йўл-эксплуатация корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, «Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси, «Ўзйўлкўприк» кластери ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда Қўмитанинг бошқа йўл-эксплуатация корхоналарини сақлаб туриш, шу жумладан ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, мукофотлар белгиланган тартибда маҳсулот, ишлар, хизматларни реализация қилишдан, шунингдек, хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлардан (молиявий имкониятлардан) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПФ-64-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 06/24/64/0291-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита томонидан жалб қилинадиган халқаро консультантнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида (Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно) автомобиль йўллари бўйлаб оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун йиғимлар ундириш ва рухсатномалар бериш Қўмита томонидан амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари ва уларнинг конструкциялари, шу жумладан фото- ва видеоқайд этиш техник воситалари Қўмита билан келишилган ҳолда ўрнатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларининг қатнов қисмларига узунасига жойлашган муҳандислик коммуникацияларининг янги тармоқларини лойиҳалаштириш ва ётқизиш тақиқланади, уларнинг автомобиль йўллари билан кўндаланг кесишиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ва тўловлар амалга оширилиши, шунингдек, ташувчилар томонидан транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади;
(31-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи (ҳар бир ўққа тушадиган оғирликни аниқлаш имкониятига эга) махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назоратни ташкил этиш ҳамда ушбу божхона постлари ҳудудидаги ички автомобиль йўлларини тегишли ҳолатда сақлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига.
(31-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2025 й., 07/25/28/0076-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита томонидан автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлчов воситаларини жиҳозлаш бўйича ишларни 2021 йил охиригача якунлашни назарда тутган ҳолда автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича турғун ва кўчма постлар ташкил этиш дастурлари.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.02 Ер участкасига эгалик қилиш ва доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларидаги ер участкалари Қўмитага босқичма-босқич бириктирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги тартибни ўрнатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унга мувофиқ:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПФ-64-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 06/24/64/0291-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) Қўмита рухсати асосида қурилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақасидаги ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун бошқа объектлар Қўмита билан келишув бўйича жойлаштирилади ва қурилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқ тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар 40 фоиз миқдорида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармаларга, 60 фоиз миқдорида Жамғармага йўналтирилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПФ-64-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 06/24/64/0291-сон)
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимлардан тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда молиялаштиришнинг белгиланган лимитлари доирасида автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектларининг тасдиқланган манзилли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПФ-64-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 06/24/64/0291-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар йўл бўйи сервиси объектларини жойлаштириш ва эксплуатация қилиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўлқурилиш» АЖ устав капитали 2019 йил 1 июлдаги активларни ҳисобга олиш ҳолати бўйича Қўмита таркибидан чиқариладиган корхоналар устав жамғармаларидаги давлат улушларини номинал қиймати бўйича 2020 йил 1 декабрга қадар ўтказиш ҳисобига шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўлқурилиш» АЖ акцияларининг давлат пакети Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бошқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда қуйидаги йўналишларда «Йўлқурилиш» АЖ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартлар асосида инновацион технологияларни жорий этган ҳолда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий автойўл конструкциялари ва ускуналарини, шунингдек, юқори сифатли йўл-қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда механизациялашган ишларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари бўйлаб сервис хизматлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият таркибига кирадиган йўл-қурилиш ва бошқа корхоналарни босқичма-босқич хусусийлаштириш чораларини амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Йўлқурилиш» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмиссия қимматли қоғозлари чиқаришни давлат томонидан рўйхатга олиш ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўтказиб берилаётган автотранспорт воситаларини қайта рўйхатга олишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзавтосаноат» АЖ 2020 йил 1 мартга қадар етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда арзон нархларда, ички бозор эҳтиёжларини қондириш учун етарли ҳажмда юқори сифатли самосваллар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республика шаҳарлари ва туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг йўл-кўприк хўжалигини эксплуатация қилиш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва автомобиль йўлларини эксплуатация қилишда Қўмита бўлинмалари билан ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини белгилаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида, мамлакатимизнинг иқлим хусусиятларини ва ҳаракатланиш интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмасини қуриш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда автомобиль-йўл соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини автомобиль йўллари қуришнинг халқаро стандартларига мувофиқ тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 январга қадар манфаатдор идоралар билан биргаликда автомобиль йўллари бўйича етакчи халқаро ташкилотларга (Халқаро йўллар федерацияси, Халқаро йўл уюшмаси ва бошқаларга) аъзо бўлишнинг, шунингдек, автомобиль йўллари соҳасидаги халқаро шартномаларга (Халқаро автомагистраллар тўғрисидаги Европа битимига (Женева шаҳри, 1975 йил 15 ноябрь) ва бошқаларга) қўшилишнинг амалдаги аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда республиканинг автомобиль йўлларида юк автотранспорт воситаларининг айрим тоифалари ҳаракатланиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида уларнинг ҳаракатланишига мавсумий чекловлар жорий этилишини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 9 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Негизида «Йўлқурилиш» АЖ ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси корхоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«
8702 40
моторные транспортные средства, предназначенные для перевозки 10 человек или более, включая водителя, приводимые в движение только электрическим двигателем
0
»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element