Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023 12.05.2020 йилдаги ПҚ-4710-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.05.2020 йилдаги ПҚ-4710-сон
Date of entry into force
13.05.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яқин истиқболга мўлжалланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий юксалтиришда, ижтимоий соҳаларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларини изчил ривожлантириш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, маънавий баркамол ёш авлодни тарбиялаш масалаларида мутасадди идоралар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, шунингдек, IТ-технологиялар ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш, саноатнинг базавий тармоқларини, биринчи навбатда, геология, тоғ-кон, металлургия соҳаларини, нефть-газ ва ёқилғи-энергетика саноатини ривожлантиришдаги ролини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти тугатилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимлари киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5143/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига юклансин ҳамда ушбу бўлим Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти таркибига киритилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5143/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5143/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлиги ва натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасида белгиланган асосий устувор вазифалар билан бирга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IТ-технологиялар, «электрон ҳукумат»ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноатнинг базавий тармоқларини, шу жумладан геология, тоғ-кон ва металлургия соҳаларини, шунингдек, нефть-газ, ёқилғи ва атом энергетикаси саноатини жадал ва барқарор ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинасозлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик, заргарлик, кимё, кўмир, мудофаа саноати ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги йўналишларини комплекс ривожлантиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноатда кооперация алоқаларини, саноат хавфсизлиги, маҳсулотларни стандартлаштириш соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, тегишли давлат инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда давлат моддий захираларини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур йўналишларда жадал ривожланиш ва натижаларга эришиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги «ўсиш нуқта»ларини аниқлаш ва шу асосда қўшимча ресурс ва захираларни ишга солиш ҳамда мавжудларини ўзлаштириш, иқтисодиёт ва аҳолининг энергия манбалари ва хомашё ресурсларига бўлган эҳтиёжларини етарлича таъминлашга мўлжалланган ривожлантиришнинг стратегия ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ҳар томонлама баҳоланиши ва экспертиза қилинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақбул шартларини топиш мақсадида хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, улар бўйича тегишли таклифлар киритиш ва қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва уларнинг раҳбарлари фаолияти натижаларини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни белгилаш вазифалари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг тузилмаларини ва янгиланган штат жадвалини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн беш кун муддатда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг функционал вазифаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгидан ташкил этилган таркибий бўлинмаларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, қўйилган вазифалар самарали бажарилишини юксак профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4612-сон қарорининг 4-банди, шунингдек, қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 12 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4710-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5143/0547-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 07/20/4710/0582-сон, 30.07.2020 й., 07/20/4794/1121-сон, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5143/0547-сон)