Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
05.08.2026
01.07.2026
28.06.2026
30.12.2025
30.08.2024
07.02.2024
01.01.2024
12.10.2021
21.04.2021
15.11.2019
11.09.2019
19.04.2018
15.09.2017
14.06.2017
05.09.2014
01.05.2013
10.09.2011
05.01.2011
11.10.2006
18.12.2004
07.07.2004
11.11.2003
22.10.2002
01.10.2000
09.07.2000
18.01.1999
17.05.1997
13.06.1995
29.01.1993
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун табиий муҳит шароитларини сақлашнинг, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради. Қонуннинг мақсади инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар уйғун мувозанатда ривожланишини, экология тизимлари, табиат комплекслари ва айрим объектлар муҳофаза қилинишини таъминлашдан, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилиги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун билан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилиги билан, бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради.
(2-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Табиатни муҳофаза қилишдан мақсад
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилишдан мақсад:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон саломатлиги учун, экологик мувозанатни сақлаш учун, республикани самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида табиатдан оқилона ва уни ишдан чиқармайдиган қилиб фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жонли табиатнинг турлари ва генетик фонди бойлигини сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология тизимлари, ландшафтлар ва ноёб табиат объектлари хилма-хиллигини сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиат объектлари билан боғлиқ моддий маданий мерос объектларини асраб қолишдир.
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.13.00 Экологик таълим ва тарбия;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермерлик ва кооператив хўжаликлар, шунингдек айрим шахслар хўжалик, бошқарув ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилишлари керак:
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсоннинг яшаш муҳити бўлмиш биосфера ва экология тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик жиҳатдан хавфсизлиги, инсон ва унинг келгуси авлодлари генетик фонди ҳақида ғамхўрлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳаёт учун қулай табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини илмий асосланган ҳолда уйғунлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатдан махсус фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш ва умумий асосларда фойдаланганлик учун ҳақ тўламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология экспертизаси ўтказишнинг мажбурийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатдан оқилона фойдаланишни ва табиатни муҳофаза қилишни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурсларни тиклаш зарурлиги, атроф табиий муҳит ва инсон сиҳат-саломатлиги учун зарарли, тиклаб бўлмас оқибатларга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этишда ошкоралик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш соҳасида миллий, регионал ва халқаро манфаатларни уйғунлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларини бузганлик учун жавобгар бўлиш.
(4-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Табиий ресурсларга нисбатан мулкчилик
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурсларни бериш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62 ва 68-моддалари, мазкур Қонуннинг V бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Табиатдан умумий тарзда ва махсус йўсинда фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида табиатдан умумий тарзда ва махсус йўсинда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатдан умумий тарзда фойдаланиш фуқаролар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун текинга табиий ресурсларни айрим фойдаланувчиларга бириктирмай ва ҳеч қандай рухсатномалар бермай туриб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатдан махсус йўсинда фойдаланиш тариқасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга ишлаб чиқариш ва ўзга хил фаолиятни амалга ошириш учун табиий ресурслар ҳақ олиб махсус рухсатномалар асосида эгалик қилишга, фойдаланиш ёки ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ВА РЕСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИНИНГ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ЭТИШГА ТААЛЛУҚЛИ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқларини амалга ошириш, шунингдек экологик осойишталикни таъминлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда табиатдан фойдаланишни тартибга солишга доир фаолиятни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурсларнинг давлат кадастрлари юритилиши тартибини белгилаш ва ушбу кадастрларнинг юритилишини таъминлаш, республика аҳамиятига молик табиий ресурсларнинг захираларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда экологик вазиятларнинг ва экологик офатларнинг, экологик жиҳатдан хавф туғдирадиган вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий офатлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан махсус фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибини, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш, чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик таълим ва тарбия тизимини яратиш, шунингдек унинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг чегараларини, табиатни муҳофаза қилиш ва хўжалик фаолияти режимларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари жумласига киради.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ўз ҳудудида минтақанинг (ҳудуднинг) экология дастурини тасдиқлайди ва унинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари табиатни муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳудудида табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини ўз ичига олган минтақанинг (ҳудуднинг) экология дастурини ишлаб чиқади ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурсларни ҳисобга олади ва уларнинг ҳолатига баҳо беради, экология жиҳатидан зарарли бўлган объектларни рўйхатга олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар ундириш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатнинг муҳофаза қилиниши устидан назорат ўрнатиш, атроф-муҳитга зарар етказаётган маҳаллий аҳамиятга молик давлат объектлари фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида экологик назорат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ махсус ваколатли давлат органларига таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф-муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш суд тартибида амалга оширилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
(11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер, ер ости бойликларини, сув, ўрмон, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини;
(11-модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштиришни, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришда идоралараро ҳамкорликни таъминлашни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулк шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир.
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИНГ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Инсоннинг яшаш учун қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи ва бу муҳитни сақлаб қолиш борасидаги бурчи
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.07.00 Айрим минтақаларнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлигини таъминлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўз саломатлиги ва келажак авлоднинг саломатлиги учун қулай табиий муҳитда яшаш, ўз саломатлигини атроф муҳитнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси табиатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат ташкилотларига бирлашиш, атроф табиий муҳитнинг аҳволи ҳамда уни муҳофаза қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга доир ахборотларни талаб қилиш ва олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиши, табиат бойликларига эҳтиётлик билан муносабатда бўлиши, экология талабларига риоя этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Табиатни муҳофаза қилиш жамоат бирлашмаларининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қабул қилинган уставларида белгилаб қўйилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 10 — 12-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТИНИ НОРМАТИВЛАР БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Атроф табиий муҳит сифатининг нормативлари ва стандартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.12.00 Экологик меъёрлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга зарарли таъсири атроф табиий муҳит сифатининг аҳолининг экология жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни кафолатловчи нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуиларини таркиб топтиришда, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилишни ривожлантиришда ҳамда шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктларини қайта қуриш ва таъмирлашда атроф табиий муҳитга бўладиган таъсирнинг йўл қўйиш мумкин бўлган меъёрлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Экологик нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кимёвий дори-дармонларни қишлоқ хўжалигида ишлатишга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ рухсат этилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурслардан фойдаланишга табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, табиат мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва ўсиш муҳити бузилишига йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Тупроқдан фойдаланиш шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
[СПиТ:
1.Табиатни муҳофаза қилиш объектлари / Тупроқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқ дейилганида ер қобиғининг тириклик учун фойдаланиладиган ва ўсимликлар билан бирга амал қиладиган юзадаги унумдор қатлами тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқдан унинг унумдорлигини пасайтирмаган ҳолда табиий ва маданий ўсимликлардан ҳосил олиш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқнинг иншоот остида қоладиган гумусли қатлами бошқа жойларда ҳосилдорликни ошириш учун олиб кетилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланиш шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.01 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.09.00 Ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича талаблар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланишга қуйидаги шартлар асосида йўл қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қазиб олишда ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалар ҳамда уларга қўшилиб чиқадиган бошқа табиий ресурслардан комплекс ва тежамли фойдаланиш таъминланса, шунингдек атроф-муҳит ва ер қаъри ифлосланишининг олди олинса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида ҳолати ўзгарган ерлар рекультивация қилинса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тикланадиган фойдали қазилмалардан табиий қайта тикланишига эришиладиган даражадагина фойдаланилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларидан ва кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга риоя этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилма конларини ишга солиш лойиҳалари бўйича, шунингдек минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда кенгайтириш лойиҳалари юзасидан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд бўлса ёки ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш назарда тутилган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим мавжуд бўлса;
(18-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларнинг юзасини олишда ҳосил бўладиган ва сиғдирадиган жинслар ағдармалари, сақлагичлар, терриконлар уларнинг атроф-муҳитга энг кам даражада зарарли таъсир кўрсатиши таъминланган ҳолда жойлаштирилса.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Сувлар ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер усти, ер ости ва денгиз сувларидан зарур миқдордаги сувнинг табиий айланишини сақлаш, унинг нормативда кўрсатилган даражада тозалигини таъминлаш, сув ўсимликлари ва ҳайвонларини асраш, сув ҳавзаларининг ифлосланишига йўл қўймаслик, уларда экология мувозанатини сақлаш ва сув ҳавзасига ландшафт элементи сифатида зиён етказмаслик шарти билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари ҳамда сув хўжалиги органлари дарё ирмоқлари ҳосил бўладиган жойларда, сув ҳавзалари соҳили минтақаларида дарахтзорларни тиклашлари ва дов-дарахтни кўпайтиришлари ҳамда уларнинг сақланишини таъминлашлари шарт.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш шартлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
[СПиТ:
1.Табиатни муҳофаза қилиш объектлари / Атмосфера ҳавоси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ҳавоси дейилганида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди устидаги ҳаво бўшлиғи тушунилади. Ҳаводан фойдаланишга муайян ҳудуд ҳавосининг сифатини ўзгартирмаслик, уни белгиланган нормативлардан ортиқ даражада ифлослантирмаслик ёки сийраклаштирмаслик шарти билан йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сон «Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро битимга мувофиқ вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, хусусий шахслар озон қатламига зарарли таъсир этувчи кимёвий моддалар ишлаб чиқариш ҳамда бундай моддалардан фойдаланишни қисқартиришлари ва келгусида батамом тўхтатишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Жонли табиат объектларидан фойдаланиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жонли табиат дейилганида табиий ўсимликлар, шу жумладан ўрмон, табиатда эркин яшайдиган ҳайвонлар ва бошқа жонли организмлар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жонли табиат объектларидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг қайта тикланиш қобилиятини сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг хилма-хил турини ва тўдаларининг барқарорлигини сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг биологик жиҳатдан ифлосланишига йўл қўймаслик шарти билан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда олиб борилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг атроф муҳитга хавфсизлиги учун чиқиндиларнинг мулкдорлари жавоб берадилар. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳал қилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурслардан фойдаланиш талабларини муттасил бузадиган фойдаланувчи табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Давлат экология экспертизаси
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.06.00 Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология экспертизаси хўжалик қарори қабул қилинишидан олдин ўтказилиши шарт бўлган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тадбиридир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология экспертизаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ўтказилади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Давлат экология экспертизасининг объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология экспертизаси объектлари қонунчилик билан белгиланади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Жамоатчилик асосидаги экология экспертизаси
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик асосидаги экология экспертизаси жамоат бирлашмаларининг ташаббусига кўра уларнинг маблағлари ҳисобидан ёки жамоатчилик асосида мутахассисларнинг мустақил гуруҳлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик асосидаги экология экспертизасининг хулосалари тавсия тамойилига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва унинг ресурсларини кузатиш, ҳисобга олиш, уларга баҳо бериш ва уларнинг истиқболини белгилашни таъминлаш мақсадида атроф-муҳитнинг давлат мониторинги тизими ташкил этилади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш устидан кузатув махсус ваколат берилган идоралар, шунингдек фаолияти атроф табиий муҳитнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган ёки ёмонлаштириши мумкин бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ваколат берилган идоралар, шунингдек айтиб ўтилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўз кузатувларига доир материалларни тегишли давлат идораларига бепул беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторинги доирасида ифлослантирувчи манбаларда ўрнатиладиган автоматик мониторинг станциялари маълумотларини Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига реал вақт режимида киритиши шарт.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф-муҳитнинг мониторингини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(28-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сонли «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Экологик назоратнинг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
(29-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 11-бандни г кичик бандининг 2 банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Давлат атроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш хизмати
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат атроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш хизмати табиий муҳитда содир бўлаётган физик, кимёвий, биологик жараёнларни, атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиш даражасини, ифлосланишнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири оқибатларини кузатиб бориш, манфаатдор ташкилотлар ва аҳолини атроф табиий муҳитда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида жорий ва шошилинч ахборотлар ҳамда бу муҳит ҳолатига доир тахминлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги ахборот очиқ-ошкора йўсинда бўлиб, унинг асосий кўрсаткичлари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари томонидан эълон қилиш учун мунтазам бериб борилади.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари фалокатлар ва бошқа ҳодисалар натижасида атроф табиий муҳит нормативда белгиланганидан ҳам ортиқроқ даражада ифлосланган тақдирда бундай фалокат ва ҳодисалар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор этишлари шарт.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурсларнинг миқдор, сифат ва бошқа хил кўрсаткичларини, улардан фойдаланишнинг ҳажми, тартиб тамойилини ҳисобга олиб бориш учун давлат табиий ресурслар кадастрлари юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳит ҳолатига зарарли таъсир қиладиган ёки номақбул тарзда таъсир этиши мумкин бўлган объектлар, атроф табиий муҳитга тушадиган зарарли моддаларнинг турлари ва миқдори, чиқиндиларнинг ҳажмлари ва таркиби ҳам назорат этиб борилади ва давлат ҳисобига олинади.
(30-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат атроф табиий муҳит ҳолатини назорат этиш хизматининг таркиби, уни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши тартиби, давлат табиий ресурслар кадастрларини, атроф муҳитга зарарли таъсир этувчи объектларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик назоратни амалга ошириш, экологик назорат субъектларининг ваколатларини рўёбга чиқариши муносабати билан юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар қонунчилик билан тартибга солинади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий тартиботи
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий тартиботи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан махсус фойдаланганлик учун, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик (шу жумладан чиқиндиларни жойлаштирганлик) ва атроф табиий муҳитга бошқача тарзда зарарли таъсир кўрсатганлик учун тўлов ундиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун утилизация йиғими (бундан буён матнда утилизация йиғими деб юритилади) ундиришни;
(33-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камчиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этилганида, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолият амалга оширилганида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек айрим шахсларга солиқ, кредит имтиёзлари ва ўзга имтиёзлар беришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология нуқтаи назаридан хавфли технологияларни қўлланганлик ва ўзга фаолиятни амалга оширганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан махсус солиқлар жорий этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш борасидаги режалар ва чора-тадбирлар бажарилмаган, табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчиликнинг норматив-техник ва бошқа талаблари бузилган ҳолларда мансабдор шахслар ёки бошқа ходимларни асосий ишлаб чиқариш фаолиятида эришилган натижалар бўйича бериладиган пул мукофотлари ёки бошқа мукофотлардан тўлиқ ёки қисман маҳрум этишни;
(33-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик соф маҳсулот чиқарганлик учун рағбатлантирувчи нархлар ва устама ҳақлар белгилашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик, меъёрда белгиланганидан ортиқча фойдаланганлик учун табиатдан фойдаланувчиларга нисбатан иқтисодий жазо чораларини ҳамда табиий ресурслардан тежаб-тергаб ва оқилона фойдаланганлик учун иқтисодий рағбатлантиришни қўлланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий муҳитни сақлаш соҳасида ва экологик соф маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳаммадан юқори кўрсаткичларга эришган давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг жамоаларини ва айрим ходимларини, шунингдек айрим шахсларни моддий рағбатлантиришни кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларида табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий рағбатлантиришнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий рағбатлантириш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларида белгилаб қўйиладиган тартибда қўлланилади.
(33-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) ҳамда иссиқхона газлари ажратмалари учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдорлари, шу жумладан ижара тўловининг миқдори табиий ресурсларнинг қай даражада кенг тарқалганлиги, сифати, уларни қайта тиклаш имкониятлари, улардан фойдаланишнинг қай даражада қулайлиги, комплекслилиги, самарадорлиги, уларнинг жойлашган ери, чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда бошқа жиҳатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек тегишли лимитлар қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади ва тасдиқланади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сон «Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловларнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун, шунингдек табиатдан лимитда (нормативда) белгиланганидан ташқари ва ўзгача тарзда нооқилона махсус фойдаланганлик учун компенсация тўловлари юридик шахснинг даромадидан (фойдасидан) ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурслардан фойдаланганлик, уларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўлов Давлат бюджетига тушади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик ҳамда чиқиндилар жойлаштирганлик, шунингдек, иссиқхона газлари ажратмалари учун компенсация тўловларининг суммалари Экология жамғармасига тушади.
(34-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Утилизация йиғими суммалари даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 16 февралдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар бўйича имтиёзлар қонунчилик билан белгиланади, бундан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўловлар ва уларни кўчириб ўтқазиш билан боғлиқ мажбуриятлардан озод қилиш бўйича имтиёзлар мустасно.
(34-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик ва оқизганлик ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик, шунингдек иссиқхона газлари ажратмалари учун компенсация тўловларидан ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесганлик, кўчириб ўтқазганлик учун компенсация тарзида экишдан озод қилиш қонун билан белгиланади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловларни ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини тўлаганлик, шунингдек юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилганлиги юридик ва жисмоний шахсларни экология тадбирларини бажаришдан ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
(34-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 майдаги ЎРҚ-1143-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 август)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Экология жамғармаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, биоресурсларни сақлаш ва қайта тиклаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг мониторинги соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш, тарғибот ва маърифий ишларни ташкил этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология жамғармаси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология жамғармасини шакллантириш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Экология суғуртаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши ва табиий ресурслар сифатининг ёмонлашуви оқибатида зарар етиши ҳолларини назарда тутиб корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки ҳамда даромадлари, фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки ихтиёрий ҳамда мажбурий суғурта қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология суғуртасининг тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгилаб қўйилади.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Табиатни муҳофаза қилиш тизимидаги рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширганлари тақдирида уларга солиқ солишда имтиёзлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиат муҳофазасини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун имтиёзли шартларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар (ссудалар) бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ишлаб чиқариш фондлари учун юқори амортизация нормалари белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология жамғармаси маблағларининг бир қисмини ифлослантирувчи моддалар чиқариш ва оқизишни камайтириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш мақсадида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахсларга фоизли қарзлар сифатида шартнома асосида бериш орқали амалга оширилади.
(37-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IХ. ФАВҚУЛОДДА ЭКОЛОГИЯ ВАЗИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Фалокатларни ва уларнинг экологияга зарарли оқибатларини бартараф этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фалокат содир бўлган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотлар фавқулодда экология вазиятларига мўлжалланган ўз ҳаракат режаларига мувофиқ фалокатни бартараф этишга дарҳол киришишлари шарт. Айни вақтда улар фалокат ҳақида ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларига, шунингдек бундай фалокатларнинг экологияга зарарли оқибатларини бартараф этишга ихтисослашган хизматларга дарҳол хабар қиладилар.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Фавқулодда экология вазияти ва экология офати минтақалари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.06.00 Фавқулодда экология вазиятлари ва экология офати минтақалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик фаолияти ва бошқа йўсиндаги фаолият, табиат стихияли кучларининг вайрон этувчи таъсири ёхуд рўй берган фалокат ёки ҳалокат натижасида муайян ҳудудларнинг, шу жумладан сув ва ҳаво бўшлиғининг атроф табиий муҳитда инсон саломатлигига, табиий экология тизимларининг, ўсимлик ва ҳайвонлар генетик фондларининг ҳолатига таҳдид солувчи барқарор салбий ўзгаришлар содир бўлаётган қисми фавқулодда экология вазияти минтақалари деб эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудуднинг табиат мувозанати, табиий экология тизимлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда табиий муҳитда барқарор ёки тузатиб бўлмас ўзгаришлар рўй берган ёки рўй бераётган қисми экология офати минтақалари деб эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда экология вазияти ёки экология офати минтақалари деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда қабул қилинади.
(39-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарори билан тасдиқланган Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда экология вазияти ва экология офати минтақаларида шу вазиятни келтириб чиқарган ишлар тўхтатиб қўйилади, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир этувчи фаолият (аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолият бундан мустасно) тақиқланади, табиий муҳитни тиклаш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология нуқтаи назаридан хавф туғдирадиган вазиятлар деганда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан биринчи даражали хавфли моддалар жумласига киритилган ўта заҳарли, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, радиоактив ва бошқа моддаларни сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш чоғида атроф табиий муҳитнинг ортиқча даражада ифлосланиши, табиат тизимларининг шикаст топиши, инсон саломатлиги ва ҳаётига зиён етиши таҳдиди билан боғлиқ бўлган вазиятлар тушунилади.
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология нуқтаи назаридан хавф туғдирадиган вазиятлар юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг идоралари тегишли ишлаб чиқариш объектлари атрофида, транспорт магистрал йўллари бўйлаб алоҳида ҳуқуқий тартиб ўрнатадилар.
(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Х. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ВА БОШҚА ЙЎСИНДАГИ ФАОЛИЯТГА ДОИР ЭКОЛОГИЯ ТАЛАБЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, улардан фойдаланиш ва уларни тугатишга доир экология талаблари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.03 Қурилиш фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, кенгайтириш ва техника билан қайта ускуналаш, улардан фойдаланиш ва уларни тугатиш чоғида экология хавфсизлиги талаблари бажарилмоғи, табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари назарда тутилмоғи лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, айрим шахслар чиқитсиз ва камчиқит технологияларни жорий этишлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтиришлари, уларни зарарсизлантиришлари ва қайта ишлашлари, чиқиндиларни навларга ажратиш, тўплаш, кўмиб ташлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шарт.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолияти атроф табиий муҳитга анча зарарли экологик таъсир этиши мумкин бўлган йирик халқ хўжалик объектларини ривожлантириш ва жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар давлат экология экспертизаси хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
(41-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология талабларига жавоб бермайдиган объектларни фойдаланишга топшириш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Радиоактив ва кимёвий моддаларни ишлатиш пайтидаги экология талаблари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим фуқаролар радиоактив ва кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қўллаш, зарарсизлантириш ҳамда кўмиб ташлаш чоғида экология талабларига, белгиланган нормативлар ва қоидаларга риоя қилишлари, уларни қўллашнинг зарарли оқибатлари олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўришлари, мазкур нормативлардан ошиб кетилгани тақдирда радиация ва кимёвий хавфсизликни таъминлаш идораларини дарҳол хабардор этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлашга давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлганда, давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилганда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг розилиги билан йўл қўйилади.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Табиатни шовқин, тебраниш, электрмагнит майдонлари ва бошқа зарарли физик таъсирлардан муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, айрим шахслар зарарли ишлаб чиқариш шовқинлари, тебраниш, электрмагнит майдонларининг ва зарарли физик таъсирлар кўрсатувчи бошқа омилларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.
(43-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Табиатни назорат этилмайдиган ва зарарли биологик таъсирлардан муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатга зарарли биологик таъсир ўтказаётган ёки ўтказиши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар бундай таъсир оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини амалга оширишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги микроорганизмлар, вируслар ва шакллар ҳосил қилишга ва фойдаланишга, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасига олиб келишга фақат давлат санитария назорати органларининг ижобий хулосаси бўлганидагина рухсат этилади.
(44-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.
(45-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ҳолларда, махсус тадқиқотлар натижаларига кўра фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф муҳит хавфсизлигини, табиий ресурслар сақланишини таъминлаш талабларига риоя этган ҳолда чиқиндиларни ер остига кўмиб ташлашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндиларни қайта ишлаш, уларни полигонларда кўмиб ташлаш ва сақлаш давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда амалга оширилади.
(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик ёки гигиеник сертификатларга эга бўлмаган, шунингдек уларда белгиланган талаб кўрсаткичларидан четланган ҳолда хом ашё ва материаллардан фойдаланиш, технология жараёнларини жорий этиш ҳамда тайёр маҳсулотлар (шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари) чиқариш тақиқланади. Экологик сертификатлаш қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ҳам ўтказилади.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик сертификатлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
(46-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХI. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ДОИР ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК, ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ОИД НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
(ХI бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
(47-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тубандаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилишнинг стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-техник талабларини бузишда, шу жумладан корхоналар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа объектларни режалаштириш, қуриш, реконструкциялаш, улардан фойдаланиш ёки уларни тугатиш чоғида, экология нуқтаи назаридан хавфли маҳсулотларни чет элларга чиқариш ва чет эллардан олиб келишда ҳудуднинг белгилаб қўйилган экология сиғимини, экология нормалари, қоидаларини бузишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий бойликлардан ўзбошимчалик билан фойдаланишда, давлат экология экспертизаси талабларини бажармаганликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан фойдаланганлик учун белгиланган тўловни, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарарли таъсир кўрсатишнинг бошқа турлари учун компенсация тўловлари тўлашдан бош тортганликда;
(47-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш объектларини қуриш режаларини, табиатни муҳофаза қилишга доир бошқа тадбирларни бажармасликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитни тиклаш, унга бўладиган зарарли таъсир оқибатларини бартараф этиш ва табиий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш чораларини кўрмаганликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошираётган идораларнинг кўрсатмаларини бажармаганликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни, кимёлаштириш воситаларини, шунингдек радиоактив ва зарарли кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш ва кўмиб юбориш вақтида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганликда;
(47-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг объектларга боришига, айрим шахслар ва табиатни муҳофаза қилиш жамоат ташкилотларига эса ўз ҳуқуқ ва вазифаларини рўёбга чиқаришларига тўсқинлик қилганликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасидан фойдаланиш талабларини бузганликда;
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва унинг ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ўз вақтида ва тўғри ахборот беришдан бош тортганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига биноан интизомий, маъмурий, жиноий ва бошқа йўсиндаги жавобгарликка тортиладилар.
(47-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг VIII боби ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XIV боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ва ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ўз ваколатларига мувофиқ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(49-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳитга зарар етказган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахслар етказган зарарни, шу жумладан бой берилган фойда ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплашлари шарт.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14 ва 985-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганликда айбланаётганларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши, шунингдек ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши уларни атроф табиий муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
(49-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 майдаги ЎРҚ-1143-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 август)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
(50-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатдан махсус равишда фойдаланишни оқилона амалга оширмаганлик, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариш ва оқизишни, чиқиндиларни жойлаштиришни норматив ва лимитларда белгиланганидан кўпайтириб юборганлик учун корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ оширилган солиқ солиниши керак.
(50-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
(50-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ҳолларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларининг қарорига мувофиқ айтиб ўтилган қоидабузарликларнинг сабабларига барҳам берилгунга қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини пул билан таъминлаш тўхтатиб қўйилиши мумкин. Кўрсатилган чора тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида хўжалик фаолиятини молиялаштиришни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно.
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
501-модда. Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасидан фойдаланиш талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига маълумотларни киритмаганлик, тўлиқ киритмаганлик ёки нотўғри маълумот киритганлик учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима тарзида молиявий санкция қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкция юридик шахслар аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қўлланилади, низо мавжуд бўлган ҳолларда ёки юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қарорини олган кундан эътиборан бир ой ичида молиявий санкция суммасини ихтиёрий равишда тўламаган ҳолларда, молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади.
(501-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчиликни бузиш оқибатида зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимларнинг жавобгарлиги
(51-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг атроф табиий муҳитга, инсон саломатлиги ва одамларнинг мол-мулкига, халқ хўжалигига етказилган зарарни қоплаш юзасидан чиқимдор бўлишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан моддий жавобгар бўладилар.
(51-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг VIII боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар атроф табиий муҳитга, инсон саломатлиги ва одамларнинг мол-мулкига, халқ хўжалигига зиён етказаётган экология жиҳатидан зарарли фаолиятни тўхтатиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг экология нуқтаи назаридан зарарли фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги қарори айтиб ўтилган фаолиятни пул билан таъминлашни тўхтатиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро шартномалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.11.00 Атроф муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти, Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро шартномада ушбу Қонундагидан ёки Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилишга доир бошқа қонун ҳужжатидагидан ўзга қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида бирмунча қаттиқроқ талаблар белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(53-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХII. ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУНМОЛИЯВИЙ САНКЦИЯЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда. Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг уч баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда. Сувларни ифлослантирганлик, шунингдек сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувларни ифлослантирганлик, шунингдек сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг ўн баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-модда. Дарахтларни ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик, шунингдек уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаганлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарахтларни ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг беш баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки уларга бириктирилган ҳудуддаги дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг беш баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатларни дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларига нисбатан содир этганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўн баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-модда. Ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаганлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаганлик учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб юридик шахсларга нисбатан — атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг икки баравари, III тоифасига мансуб юридик шахсларга нисбатан — тўрт баравари, II тоифасига мансуб юридик шахсларга нисбатан — олти баравари, I тоифасига мансуб юридик шахсларга нисбатан — ўн баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-модда. Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузганлик ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг уч баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59-модда. Ёқилғини, моддаларни, материалларни ва чиқиндиларни ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ёки) қурилмаларда ёқилғини, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларни ёки моддалар аралашмасини, ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ва чиқиндиларни очиқ аланга олдириб ёққанлик, шунингдек иссиқхоналарда, ишлаб чиқариш биноларида, ёндириш ускуналарида ёки бошқа объектларда ёқилғи сифатида шиналарни, битумни, мазутни, плёнкани, синтетик картонни, резинани, жун толасини ёққанлик ва шунга ўхшаш компонентларни ўз ичига олган чиқиндиларни ёққанлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг беш баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60-модда. Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг беш баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-модда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учунмолиявий санкциялар қўллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 54 — 60-моддаларида назарда тутилган молиявий санкциялар юридик шахсларга нисбатан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар ушбу Қонуннинг 54 — 60-моддаларида назарда тутилган, содир этилган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган тақдирда, молиявий санкция Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан қўлланилади, низо мавжуд бўлган тақдирда ёки юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддатда молиявий санкция суммасини ихтиёрий равишда тўламаган ҳолларда, молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий санкциялар қўлланилган айни бир ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.
(ХII боб Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 майдаги ЎРҚ-1143-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 август)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 9 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element