05.07.2021 йилдаги 418-сон
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг (кейинги ўринларда — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
3. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарининг ташкилий йиғилишлари ва қўшма мажлисларидаги нутқларидан келиб чиқадиган вазифаларнинг, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарорига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, бошқа ҳудудий дастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методикалари ва индикаторларини жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702-сон қарорига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини баҳолашнинг ягона тизими асосида ишларни ташкил этиш ва янада такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарорига мувофиқ давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон Фармонига ва «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарорида ҳудудлардан саноатни ривожлантириш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш, маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига мувофиқ жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда аҳолининг бандлик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, жисмоний шахсларга ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини фаоллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини кучайтириш, қонун устуворлигини сўзсиз таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришда жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда оммавий ахборот воситалари иштирокини кенгайтириш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармонига мувофиқ аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини таҳлил қилиш;
«Давлат чегараси тўғрисида», «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
«Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-581-сон Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармонида белгиланган коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сон Фармонини амалга ошириш доирасида сув таъминоти ва оқова сув хизматларини кўрсатиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, соҳада шаффофликни ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорига мувофиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида атроф-муҳит сифатли ҳолатининг кафолатланган даражасига эришиш, табиатни муҳофаза қилиш, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг келажакдаги авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон ва «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонларига мувофиқ табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг асосан иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон, «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон ва «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарорларига мувофиқ чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндиларни қайта ишлашда юқори технологиялар қўлланиладиган ишлаб чиқаришларни жорий этиш, шунингдек, қулай инвестиция муҳитини яратиш орқали ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ҳамда «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон ва «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорларига мувофиқ йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш, авиация хизматларини янада диверсификация қилиш, аҳолига уларнинг нарх ва сифат жиҳатидан оммабоплигини таъминлаш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ транспорт тизими ва транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини уларга сотиш орқали эксперт баҳолашни амалга ошириш, шу асосда транспорт паркининг модернизация қилиниши ва янгиланишини таъминлаш;
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини, автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни, шунингдек, йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорини мувофиқ Йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, назорат ва хўжалик функцияларини аниқ чегаралаш, монополиядан чиқариш, хусусий сектор корхоналарини жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш ҳисобига соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, йўл қурилишига инновацияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон Фармонларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони доирасида йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бош вазир биринчи ўринбосарининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
13. Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил январь ойида Олий Мажлис палаталарининг ташкилий йиғилишлари ва қўшма мажлисларидаги нутқларидан келиб чиқадиган вазифаларнинг, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарорига ва «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, бошқа ҳудудий дастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методикалари ва индикаторларини жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702-сон қарорига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини баҳолашнинг ягона тизими асосида ишларни ташкил этиш ва янада такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарорида Давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказиш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек, «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонини ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни комплекс ва жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарори ва «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон Фармонига ҳудудлардан саноатни ривожлантириш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш, маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига мувофиқ жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда аҳолининг бандлик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, жисмоний шахсларга ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини фаоллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонини ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш доирасида муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармонига мувофиқ аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини кучайтириш, қонун устуворлигини сўзсиз таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришда жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда оммавий ахборот воситалари иштирокини кенгайтириш чораларини кўриш;
«Давлат чегараси тўғрисида», «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
«Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига қонунга зид равишда товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-581-сон Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармонида белгиланган коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сон Фармонини амалга ошириш доирасида сув таъминоти ва оқова сув хизматларини кўрсатиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, соҳада шаффофликни ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорига мувофиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида атроф-муҳит сифатли ҳолатининг кафолатланган даражасига эришиш, табиатни муҳофаза қилиш, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг келажакдаги авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон ва «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонларига мувофиқ табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг асосан иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон, «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон ва «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарорларига мувофиқ чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндиларни қайта ишлашда юқори технологиялар қўлланиладиган ишлаб чиқаришларни жорий этиш, шунингдек, қулай инвестиция муҳитини яратиш орқали ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ҳамда «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон ва «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорларига мувофиқ йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш, авиация хизматларини янада диверсификация қилиш, аҳолига уларнинг нарх ва сифат жиҳатидан оммабоплигини таъминлаш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ транспорт тизими ва транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини уларга сотиш орқали эксперт баҳолашни амалга ошириш, шу асосда транспорт паркининг модернизация қилиниши ва янгиланишини таъминлаш;
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини, автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни, шунингдек, йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига мувофиқ Йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, назорат ва хўжалик функцияларини аниқ чегаралаш, монополиядан чиқариш, хусусий сектор корхоналарини жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш ҳисобига соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, йўл қурилишига инновацияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси доирасида амалга ошириладиган шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон Фармонларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони доирасида йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва таҳлил натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ушбу раҳбарлар бўйича таклифлар киритади;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, мудир ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.