Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Маълумки, мамлакатимизда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг бош мезони бўлиб келмоқда.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбар ходимлар, фуқароларнинг Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланмоқда.
Мамлакатимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар негизида, авваламбор, Конституциямизда белгиланган давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги қоидани амалда татбиқ этишдек эзгу мақсад мужассам экани ҳам айнан шуни тақозо этмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун кўплаб янги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинаётгани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Айни вақтда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш қонун бузилиши билан боғлиқ салбий оқибатларга қарши самарали курашишни ҳамда бундай ҳолатнинг барвақт олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни шакллантиришни талаб этмоқда.
Шу билан бирга, Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳар қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмаслик ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Конституция ва қонун устуворлигини, давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари қонунларга тўлиқ мувофиқ бўлишини таъминлаш, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш;
Конституция ва қонун устуворлигига эришишда давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, мустақил ва холис оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш;
Конституция ва қонунларда белгиланган инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини олий қадрият сифатида янада мустаҳкамлаш, мулк дахлсизлигини кафолатлаш.

Т/р

Маърузада белгиланган вазифалар

Амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Конституция ва қонунлар устуворлигини таъминлаш, уларнинг самарали ижросини ташкил этиш

1.

«Конституция ва қонун устуворлиги — фаровон ҳаёт гарови» деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши учун қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни шакллантириш айниқса долзарбдир.

Парламент, Ҳукумат ва Олий суд қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлашнинг самарали механизмларини қўллаши зарур.

1.1. Давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг ҳамда Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорларининг ижросини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганиш.

1.2. Қонун ҳужжатларининг ижросини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш.

1.3. Янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга ошириш.

Тегишли иш режаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш

Иш режани тасдиқлаш — 2020 йил февраль

Амалга ошириш — иш режага мувофиқ

Олий Мажлис палаталари
(келишув бўйича)

1.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишда қонунларнинг бир хил ва тўғри қўлланилиши ҳолатларини ўрганиш ва натижалари юзасидан суд амалиётини мунтазам умумлаштириб бориш.

Пленум қарорини қабул қилиш

2020 йил июнь

Олий суд (Камилов)

1.5. Қонунлар ижросининг мақсадли ва комплекс ўрганилишини ҳамда натижаларини режа асосида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида муҳокама қилиб борилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Комплекс ўрганиш — мунтазам равишда

Муҳокама қилиш — ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамаси

1.6. Тегишли соҳа ва йўналишлар бўйича қонунлар ижросини барча вазирлик ва идораларнинг ҳайъат йиғилишларида муҳокама қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Барча вазирлик
ва идоралар

2.

Ҳозирги вақтда айрим тармоқларда давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Аммо, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, йўл қурилиши, коммунал хўжалиги каби йўналишларда, аксарият ҳудудларда ҳали бу борада ташаббус умуман сезилмаяпти.

Вазир ёки ҳоким қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунмаса, англаб етмаса, уни ҳаётга татбиқ этишда жонбозлик кўрсатмаса, ислоҳотларимизнинг олдинга юриши, одамларда ташаббус уйғотиш қийин бўлади.

2.1. Давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича давлат органлари, маҳаллий консалтинг компаниялари, банклар, инвесторлар ва бошқа ташкилотлар учун, жумладан халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда тажрибали хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда, семинар-тренинглар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Холжигидов)

2.2. Соғлиқни сақлаш тизимида тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил июнь

2.3. 10 та нодавлат, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим муассасаларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

2.4. Соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, йўл қурилиши ва коммунал хўжалиги йўналишларида иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар сонини кўпайтириш, бу борада амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

3.

Қабул қилинаётган қонунлар олиб бораётган ислоҳотларимиз билан уйғун бўлган тақдирдагина ишлайди.

Айрим қонунларимиз замон талабларига мос эмас. Шу боис қонунларни ижро этиш механизмларини аниқ тизим асосида яратиш — долзарб вазифамиздир.

Келгуси йилдан бошлаб Адлия вазирлиги қонунчиликни янгилаш ва тизимлаштириш бўйича мутлақо янги иш услубига ўтиши зарур.

3.1. Қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш орқали эскирган, бугунги кун талабларига мос келмайдиган, шунингдек, тизимлаштирилиши лозим бўлган қонун ҳужжатлари рўйхатини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил март

Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.2. Шакллантирилган рўйхатга асосан янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш режасини ишлаб чиқиш.

Режани тасдиқлаш

2020 йил апрель

3.3. Қонунчиликни янгилаш ва тизимлаштириш бўйича янги тизимни яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотлар, таклифлар

2020 йил февраль

4.

Судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш биз учун энг устувор вазифадир. Айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу сабабли суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозим.

4.1. Суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтириш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил апрель

Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ДХХ (Азизов), ИИВ (Бобожонов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),

манфаатдор идоралар

4.2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида суд ишларини ҳал этишга аралашиш ҳолатларини профилактика қилиш юзасидан тизимли равишда ўқув-амалий машғулотлар ва бошқа таъсирчан чоралар кўриб бориш.

Профилактика режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш

2020 йил январь

Бош прокуратура (Йўлдошев), ДХХ (Азизов), ИИВ (Бобожонов),

манфаатдор идоралар

4.3. Судьяга ҳамда судьялик фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар бўйича собиқ судьяга нисбатан, улар томонидан ўта оғир ёки оқибати инсон ўлими билан боғлиқ қасддан жиноят содир этилган ҳолатдагина, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил июнь

Судьялар олий кенгаши (Мингбоев), Олий су���� (Камилов)

5.

Адвокатура институтини такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлашни янги босқичга кўтариш зарур.

Бундай ачинарли ҳолатга барҳам бериш учун аввало адвокатлар нуфузи ва мақомини ошириш, адвокатура институтининг мустақиллигини таъминлашимиз шарт.

Яқин истиқболда Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш лозим.

Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини тубдан ошириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш:

Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адвокатлар палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган ваколатларини қайта кўриб чиқиш орқали ушбу тузилманинг роли ва аҳамиятини янада ошириш;

терговчи, прокурор ва суд томонидан давлат ҳисобидан адвокатларни жалб қилиш механизмини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;

адвокатлар учун қўшимча имтиёзлар белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳаси

2020 йил апрель

Адвокатлар палатаси (Эрназаров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Молия вазирлиги (Ишметов)

6.

Фуқароларнинг Конституцияда белгиланган мулк ҳуқуқи дахлсиздир ва доим давлат ҳимоясида бўлади.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб ҳокимларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни олиб қўйиш бўйича ваколати Халқ депутатлари кенгашларига берилади.

Шу пайтга қадар ҳокимлар ердан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган қарорларни ўзлари қабул қилар, вақти келганда эса, уларни ўзлари бекор қилиши ҳам мумкин эди. Энди ана шу ваколатни чеклашнинг фурсати етди. Чунки бундай ваколат фақат ҳокимга берилиши турли адолатсизликларга сабаб бўлишини кўп мисоллар кўрсатмоқда.

Бундай масалалар энди фақат суд тартибида ҳал қилинади.

6.1. Хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлигини такомиллаштириш юзасидан «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил апрель

Олий суд (Камилов),Адлия вазирлиги (Давлетов)

6.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида аввал қабул қилинган қарорини бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ёки бошқа давлат органи томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаганлиги сабабли бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан ер участкаларини олиб қўйишни қонун даражасида тақиқлаш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил март

7.

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш учун биз ҳаётимизнинг барча жабҳаларида конституциявий назоратни кучайтиришимиз зарур.

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

Конституциявий судга масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларни киритиш орқали кенгайтириш;

Конституциявий судда иш юритишнинг процессуал хусусиятларини (судга масала киритиш тартиби, суд муҳокамаси, муддатлари, суд қарорларининг ижроси ва бошқаларни) тартибга солувчи нормаларни киритиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил май

Конституциявий суд (Мирбобоев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

II. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

8.

Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ.

Барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ вазир, ҳоким ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур.

8.1. Давлат ҳоким�ят� ва бошқаруви органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳар ҳафталик ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соатларини жорий этиш ва мунтазам равишда ўтказиб борилишини ташкил этиш.

Бунда, жумладан янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ходимларга батафсил тушунтириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил январь

Барча вазирлик ва идоралар

8.2. Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шу жумладан уларнинг ҳуқуқий билим даражасини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини «республика — вилоят — туман» тамойилида ташкил этиш. Бунда:

ташкилот ходимлари учун ҳуқуқий билимларнингминимал талабларини ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ташкил қилиш;

ходимларга меҳнат қонунчилиги, Конституция, инсон ҳуқуқлари, коррупцияга қарши кураш соҳасидаги қонунчилик талабларини тушунтириш бўйича маърузалар ташкил қилиш;

ходимларга уларнинг фаолиятига доир қонун ҳужжатлари моҳиятини тушунтириш ва қўллаш асосларини ўргатиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Давлетов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Максумов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.3. Давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик асосида доимий фаолият кўрсатувчи ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан соҳага доир қонун ҳужжатлари нормаларининг ходимлар ўртасида тизимли равишда тарғибот қилинишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Давлетов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Максумов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Биз қанчалик мукаммал қонунлар яратмайлик, қандай ислоҳотлар ўтказмайлик, агар фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими, онги ва маданияти етарли бўлмаса, кутилган натижаларга эришиш мушкул бўлади.

Конституция ва қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва маданият ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир мансабдор шахснинг ҳаёт ва фаолият тарзига айланмоғи керак.

Яратганнинг бебаҳо неъматларини, ҳаётдаги ижобий ўзгаришларни қадрлаш туйғусини фарзандларимиз қалбига ёшлигидан сингдириб боришимиз зарур.

Олий ўқув юртига ўқишга кириш, тадбиркорликни бошлаш учун рухсатнома ёки лицензия олиш, солиқ тўлаш каби кўп-кўп кундалик ҳаётий масалаларни ҳал этишда «қонунни четлаб ўтиш» бизнинг шароитимизда ёмон бир одатга айланган эди.

Бундай иллатнинг илдизларини қирқишга қаратилган ишларни, қандай қийин бўлмасин, аста-секин амалга оширмоқдамиз.

Аммо бу ўзгаришлар туфайли жамиятимиз салбий иллатлардан, қонунга беписандлик ҳолатларидан батамом қутулди, деб айтишга ҳали эрта.

Биз жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларимизни узлуксиз давом эттиришимиз зарур.

Ҳуқуқий тарбияни мактабгача таълим тизимидан бошлашимиз, бу борадаги илк кўникмалар она алласи каби фарзандларимиз қалбидан умрбод жой олиши даркор.

Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим.

Ҳар бир соҳа ва йўналиш, таълимнинг барча босқичлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосланган дастури тайёрланиши керак.

9.1. Аҳолига, айниқса, ёшларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтиришда амалий, таъсирчан ва инновацион механизмларни қўллашни назарда тутувчи Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2020-2021 йилларда самарали амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш.

«Йўл харитаси» лойиҳаси

2020 йил февраль

Адлия вазирлиги (Давлетов)

9.2. Халқ таълими тизимида ҳуқуқшунос-педагог кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ечиш ва ушбу тизимда фаолият юритаётган номутахассис олий маълумотли кадрларни ҳуқуқшунос-педагог сифатида қайта тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил апрель

Адлия вазирлиги (Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов)

9.3. Болалар учун ҳуқуқий мавзуларда, одоб-ахлоқнинг оддий ва кундалик қоидаларини билишни, ватанпарварлик, қонунларни ҳурмат қилиш, давлат рамзлари билан фахрланиш ҳамда миллий қадриятларини ўргатишни тарғиб қилувчи турли бадиий ва мультипликацион фильмлар ҳамда аудиоэртакларни яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил май

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ризаев), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Ўзбеки�тон ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

9.4. Аҳолининг, шу жумладан болалар ва ўқувчиларнинг ёшидан келиб чиқиб Конституцияни ва инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар ва адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Умумтаълим мактаблари учун «Конституция алифбоси», «Конституция сабоқлари», «Конституция асослари» каби дарсликларни яратиш.

Таълим муассасаларида ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ҳуқуқий билимларни ўргатиш ва ўрганиш юзасидан минимал талабларни жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил июнь

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

9.5. ОАВ, расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий мавзуларда махсус рукнлар очиш ва уларда доимий равишда ҳуқуқий ахборот ва янгиликлар бериб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов)

9.6. Аҳолига, айниқса ёшларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтиришда амалий ва таъсирчан механизмларни қўллашга қаратилган «Street law» — «Оддий ҳуқуқ» лойиҳасини тизимли жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)

9.7. Барча давлат органлари ва ташкилотларининг ўз соҳасига доир қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини таҳлилий тарзда, содда ва халқчил тилда аҳолига тушунтириш бўйича инновацион механизмларни жорий этиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалар очиш орқали ҳуқуқий ахборот етказиш каналларини очиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Барча вазирлик ва идоралар

9.8. Аҳолини қийнаётган долзарб муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қиладиган, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

МТРК (Ходжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

9.9. Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича телевидениеда таҳлилий ток-шоу, баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

МТРК (Ходжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

9.10. Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Давлетов), «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази (Убайдуллаева)

10.

Ҳаётдаги адолат тантанаси, қонуний ҳақ-ҳуқуқлар тиклангани ҳақида қизиқарли кўрсатувлар, сериаллар, бадиий фильмлар, театр асарлари яратиш ҳам катта тарбиявий аҳамиятга эга.

Қонун ва адолат тантанаси учун курашадиган инсонлар бугунги куннинг қаҳрамонлари бўлиши керак. Айнан шундай одамларнинг ҳаёти шоир ва адиблар, режиссёрлар, журналистлар учун ижодий мавзу бўлади.

10.1. Аҳолини қонунга бўйсунув руҳида тарбиялашга қаратилган кинофильмлар яратиш ва тизимли равишда телевидение орқали бериб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил май

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ризаев), МТРК (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Сайфул�а�в)

10.2. Одил судлов, адвокатлик ҳамда ҳуқуқшунослик фаолиятини ёритишга қаратилган бадиий фильм ва сериал яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ризаев), МТРК (Ходжаев)

10.3. «Ҳуқуқни билиш фойдали» тамойилини кенг оммага сингдиришга йўналтирилган 5 та, шу жумладан болалар учун 2 та театр асари яратилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Маданият вазирлиги (Сайфуллаев)

III. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш

11.

Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ.

Айни вақтда жамоатчилик назорати «бир томонлама восита»га айланиб қолмаслиги керак.

Давлат идоралари фақат фуқароларга эмас, балки ўзларига нисбатан танқидий фикрларни ҳам адолат билан, холис кўриб чиқишлари лозим.

Конституцияга асосан судлар ўз фаолиятида мустақил, лекин уларнинг чинакам назоратчиси халқ бўлиши керак.

Судлар ва тергов идоралари бирон-бир иш юзасидан чиқарилган қарор бўйича фуқароларнинг жамоавий мурожаатларига тушунтириш ва ҳуқуқий изоҳлар бериши зарур.

11.1. Суд тизимининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини янги босқичга кўтариш. Бунда, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

судларнинг ОАВ билан ҳамкорлигини кучайтириш;

фуқаролар ва ОАВнинг очиқ суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қонунга зид равишда чеклаш ҳолатларини бартараф этиш;

судларнинг расмий веб-сайтлари ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматлари (матбуот котиблари) фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

очиқ суд мажлисларида ОАВ воситалари вакиллари ва блогерларнинг иштироки юзасидан Олий суд Пленумининг қарорини қабул қилиш.

«Йўл харитаси» лойиҳаси

2020 йил февраль

Олий суд (Камилов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), Бош прокуратура (Йўлдошев)

11.2. Фуқароларнинг жамоавий мурожаатлари асосида судлар ва тергов идоралари томонидан тушунтириш ва ҳуқуқий изоҳлар беришни жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил март

Бош прокуратура (Йўлдошев), Олий суд (Камилов)

12.

Жамоатчилик назорати — бу фақатгина давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас, балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан биридир.

Шунинг учун Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси келгуси йилда ҳар бир соҳа ва тармоқ бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан тизимини яратишга бош-қош бўлиши ва ташаббус кўрсатиши лозим.

Жамоатчилик назорати, биринчи навбатда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, молия, банк, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, энергетика ва транспорт соҳаларида жорий этилиши зарур.

12.1. Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ҳар бир соҳа ва тармоқ бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ҳамда замонавий тизимини яратиш.

Комплекс дастур

2020 йил февраль

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши (Саидов), Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази (Камилов), ННТМА (Алимов)

12.2. Комплекс дастурни самарали амалга ошириш, бу жараёнга жамоатчиликни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, ОАВ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Комплекс дастур асосида

12.3. Жамоатчилик назорати соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликнинг замонавий механизмларини ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чораларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотлар, таклифлар

2020 йил март

12.4. ННТ ва ОАВ ўртасида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда мазкур институтларнинг жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш бўйича энг яхши таклифларнинг давлат гранти танловларини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил апрель

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (Хусанов)

13.

Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириш, қурилиш ва ободончиликка оид қарорлар, дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиши шарт.

Аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорларни дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш тартибини жорий этиш.

Бунда давлат органлари томонидан мазкур соҳада қабул қилинадиган қарорлар лойиҳаларини олдиндан эълон қилиш ҳамда ННТ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ОАВ иштирокида фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ва баҳолаш механизмини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил февраль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

14.

Бозорлар ва савдо мажмуаларидаги маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш сифати каби масалалар ҳам доимо жамоатчилик назоратида бўлиши даркор.

14.1. Республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг мурожаатларини оператив қабул қилиш имконини берувчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қисқа рақамли ишонч телефонини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил январь

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Хаитметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

14.2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш сифати масалаларига бағишланган махсус веб-сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил март

14.3. Истеъмолчиларнинг ахборот хабардорлигини таъминлаш мақсадида бозорлар ва савдо мажмуаларида «Истеъмолчи бурчаги»ни ташкил қилиш ва бунда сифатсиз (шу жумладан сертификати бўлмаган, муддати ўтган, сақлаш шароитига амал қилинмаган) товарлар бўйича мутасадди органларнинг ишонч телефонлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил январь

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Хаитметов), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.4. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил қилиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил январь

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Хаитметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

14.5. Чакана савдо шохобчаларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини амалга ошириш ва уларни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва белгиланган стандартларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан (тестдан) ўтказишни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), «Ўзстандарт» агентлиги (Сатторов), Давлат солиқ қ�митаси (Мусаев), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

14.6. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги долзарб мавзуларни, шу жумладан сотилаётган товарлар, кўрсатилаётган ишлар, хизматлар сифатини интерактив усуллар билан жамоат ташкилотлари томонидан назорат қилишнинг ёритилишига қаратилган теледастурларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), МТРК (Ходжаев)

14.7. Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича низоларни судгача ҳал қилиш учун онлайн хизматлар яратиш ва уларнинг тизимли ишлаши бўйича таклифлар киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил август

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

IV. Давлат бошқаруви тизимида ҳамда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш

15.

Оммавий ахборот воситалари қонунийликни қарор топтиришда чинакам «жамият кўзгуси»га айланиши керак.

Бугунги кунда халқимиз орасида юриб, уни қийнаётган ижтимоий муаммоларни кўрсатиб бераётган энг катта куч — бу мустақил ва холис оммавий ахборот воситалари вакилларидир.

Демократик жамиятда барча давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан яқин ижтимоий ҳамкорлик қилишга ўрганиши керак.

Давлат ва жамият бошқарувида, кундалик фаолиятимизда очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтириш мақсадида биз фуқароларнинг сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг ижросини амалда тўлиқ таъминлашимиз зарур. Бунинг учун эса биринчи галда оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунчиликни такомиллаштириш керак ва биз бу борада фаол иш олиб бормоқдамиз.

Жамоатчилик назорати ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам ягона бир мақсадга, яъни халқимизни рози қилиш ва унинг турмушини яхшилашга қаратилганини ҳаммамиз бирдек англашимизни истардим.

15.1. ОАВнинг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари)дан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, журналистларнинг ўз касбий фаолиятига оид мажбуриятларини белгилашни назарда тутувчи «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳалари

2020 йил июнь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов)

15.2. Барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларда жамоатчилик, хусусан ОАВ билан алоқаларни янги босқичга кўтариш чораларини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2020 йил февраль

15.3. Туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотлар, таклифлар

2020 йил май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

15.4. Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан улар муассисликларидаги газета ва журналларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, улардаги таҳририят ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг манбаларини аниқлаш, шунингдек, мазкур босма нашрларнинг веб-сайт шаклини яратиш масаласини ҳал этиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2020 йил май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), Молия вазирлиги (Ишметов)

16.

Ҳар бир давлат органи ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эга бўлиши, амалга ошираётган ишлари ҳақида, керак бўлса, ҳар куни батафсил маълумот бериб бориши шарт.

16.1. Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини хатловдан ўтказиш, улардаги маълумотларнинг тўлиқ ва актуаллигини текшириш.

Ўрганиш иш режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш

2020 йил январь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов)

16.2. Ижтимоий тармоқларда давлат органларининг саҳифаларини яратиш ва улар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Барча вазирлик ва идоралар

16.3. Давлат органларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мазкур ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларнинг доимий равишда янгиланиб борилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар куни

17.

Кейинги пайтда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти суд, прокуратура, ички ишлар идоралари фаолиятидаги камчиликларга тааллуқли. Шуни инобатга олиб, ушбу идоралар халқимиз билан ишлашнинг мутлақо янги тизимини яратиши зарур. Ҳар бир ариза ва шикоятнинг қонуний ечими ана шу идоралар раҳбарлари фаолиятига берилган баҳо бўлади.

17.1. Суд, прокуратура, ички ишлар идоралари томонидан сайёр қабуллар кўламини кенгайтириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ИИВ (Бобожонов)

17.2. Фуқаролар суд, прокуратура, ички ишлар тузилмалари раҳбарларининг қабулига масофадан ёзилиб, электрон навбат олишларини, қабул вақти автоматик белгиланишини таъминловчи механизм жорий этиш.

Бунда, ҳар бир фуқаро томонидан Интернет тармоғига қабул натижалари бўйича ўз баҳосини қўйиш имконини яратиш.

Дастурий таъминот

2020 йил январь

Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ИИВ (Бобожонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

18.

Ўзбекистон Республикаси, мамлакат ичкарисида ёки ташқарисида бўлишидан қатъи назар, ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларга ҳомийлик кўрсатишни бундан буён ҳам кафолатлайди ва барча чораларни кўради.

Бунинг учун, жумладан хориждаги дипломатик ваколатхоналаримиз томонидан кўрсатилаётган консуллик хизматларини электрон шаклга ўтказиш лозим. Токи чет элдаги фуқароларимиз бошқа шаҳардан консуллик бўлимларига бевосита ўзи келиб, овора бўлиб юрмасин.

18.1. Консуллик хизматларининг амалдаги ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва тегишли идораларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналарини жойига чиқиб ўрганишлар ўтказиш.

Бунда, жумладан хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан кўрсатилаётган консуллик хизматларини хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

18.2. Консуллик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги муаммоларни ва фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бунда, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларида консуллик хизматларидан ташқари эҳтиёж мавжуд давлат хизматларидан узоқдан туриб фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ва тегишли шароитларни яратиш борасида чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналарида консуллик хизматларининг масофадан кўрсатиш тамойилини жорий этиш. Бунда, консуллик хизматларига замонавий иш услубларини, шу жумладан тижорат куръерлик ва почта хизматларини жалб қилиш, электрон рақамли имзолардан фойдаланиш, пул ўтказмаларини қулайлаштириш, айрим хизматларни аутсорсинг қилиш, онлайн навбат, видеоконференцалоқа ва бошқа ахборот технологияларини кенг қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда юридик саводхонлигини ошириш, фуқаролар ҳимоясини кучайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиб Ватанга қайтариш механизмларини такомиллаштириш;

Ташқи ишлар вазирлигининг ички ва тегишли идоралараро тартиботларни оптималлаштириш ва ўзаро электрон алмашинув тизимини шакллантириш, шу жумладан босқичма-босқич қоғоз алмашинувидан воз кечиш;

Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ахборот-коммуникация тузилмасини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил март

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

19.

Соҳада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун ҳокимларнинг фуқароларга ер бериш ҳақидаги қарорларини тегишли сайтларда эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш керак.

Ҳокимликлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш. Бунда, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

маҳаллий ҳокимликлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли барча ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилишни назарда тутувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш;

жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил февраль

Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли), Бош прокуратура (Йўлдошев), Молия вазирлиги (Ишметов)

V. Инсон ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш

20.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир.

Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида мужассам этилгани бежиз эмас. Ана шу принципни амалга ошириш учун бизда қатъий сиёсий ирода ва етарли имкониятлар мавжуд. Бунинг учун биз, аввало, қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал этишимиз зарур.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш учун миллий стратегиямиз бўлиши лозим.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳақида гапирганда, ўтган уч йилда 9 692 нафар, жумладан ушбу йилда 5 868 нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганини таъкидлашни истар эдим. Лекин, бу соҳада ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

Ушбу стратегияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид конституциявий тамойилларни рўёбга чиқариш механизмлари аниқ-равшан белгиланиши лозим.

Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтиришимиз зарур.

Халқаро ташкилотлар, жамоатчилик, соҳа мутахассислари ва экспертлари иштирокида кенг муҳокама қилиш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин:

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чоралар тизимини яратиш;

қонунчиликка ва давлат органлари, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш;

аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил апрель

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (Саидов), Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Мухаммадиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантиришимиз лозим.

Хусусан, шахсни ушлаб туриш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш каби жараёнларни, агар у ҳимоячидан воз кечса, бу ҳолатни ҳам мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартибини ўрнатиш зарур.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган шахс махсус бинога олиб келинганидан кейин бу ҳақда унинг оила аъзолари дарҳол хабардор қилиниши керак.

Буни суриштирувчи, терговчи ва бошқа ваколатли шахснинг мажбурияти сифатида қонунда аниқ белгилаб қўйишни таклиф этаман.

21.1. Шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартибини жорий этиш.

21.2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари зиммасига улар томонидан шахс ушланганидан сўнг унинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг оила аъзоларидан бирини, улар бўлмаган тақдирда эса, бошқа қариндошларини ёки яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш бўйича мажбурият юклаш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил февраль

Бош прокуратура (Йўлдошев), Олий суд (Камилов), ДХХ (Азизов), ИИВ (Бобожонов), Адлия вазирлиги (Давлетов),

манфаатдор идоралар

22.

Шахсни ушлаб туриш ва унинг ҳуқуқини чеклайдиган бошқа процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳолатларини ҳисобга олишнинг электрон тизимига ўтиш зарур. Бу жараёнда инсон омили иштирокини иложи борича камайтириш лозим.

22.1. Ҳуқуқни чеклайдиган процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, жумладан шахсни ушлаб туриш ҳолатларини ҳисобга оладиган ягона электрон тизимни яратиш чораларини кўриш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2020 йил апрель

Бош прокуратура (Йўлдошев),
Олий суд (Камилов), ДХХ (Азизов),
ИИВ (Бобожонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

22.2. Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш доирасида ягона электрон тизимдан мажбурий фойдаланиш тартибини жорий қилиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил май

23.

Келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилади. Шу орқали суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мувозанатни, яъни, ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш имкони яратилади.

Прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш тартибини жорий этиш.

Қонун
лойиҳаси

2020 йил апрель

Олий суд (Камилов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ДХХ (Азизов), ИИВ (Бобожонов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

24.

Виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, мамлакатимизда ва хорижда фуқароларимизни кафолатли ҳимоя қилиш бундан буён ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Бугунги кунда маҳаллий ва хорижий нуфузли экспертлар иштирокида биз «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири устида иш олиб бормоқдамиз.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил июнь

Олий Мажлис палаталари
(келишув бўйича), Вазирлар Маҳкамаси,
Дин ишлари бўйича қўмита (Ахмедов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

25.

Ҳукумат таркибида Хорижда вақтинчалик меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

Бироқ, чет элга ишлаш учун фуқароларни жўнатиш билан шуғулланаётган баъзи бир хусусий фирмалар одамларни алдаётгани ҳақидаги материаллар матбуот саҳифаларида эълон қилинмоқда. Департамент ушбу фирмалар фаолиятини қатъий назоратга олиши лозим.

25.1. «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунга хусусий бандлик агентликларининг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг мижозлар олдидаги мулкий жавобгарлигини оширишга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун
лойиҳаси

2020 йил август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.2. Хорижда вақтинчалик меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини ташкил этиш йўналишидаги муаммоларни таҳлил қилиш.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссиясида мазкур масалаларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ ва мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил март

Хорижда вақтинчалик меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳим�я қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти (Рашидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.3. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиб, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Хорижда вақтинчалик меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти (Рашидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

25.4. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятида йўл қўйилаётган салбий жиҳатларнинг олдини олиш мақсадида ОАВда тушунтириш ишларини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кучимов)

26.

Хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳуқуқий тенгликни мустаҳкамлашга мамлакатимизда жиддий эътибор берилмоқда.

Жорий йилда Конституциямизнинг 46-моддасига асосан «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди. Мазкур қонунларни изчил амалга оширишда парламент ва жамоатчилик назорати ниҳоятда зарур.

Шунинг учун биз хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, уларга турли масъул вазифаларни ишониб топширишга қаратилган сиёсатни янада фаол давом эттирамиз.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар вакиллигининг мутаносиблигига эришиш бўйича аниқ чоралар кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Максумов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси