18.12.2020 йилдаги ПҚ-4929-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари учун инфратузилма яратишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирларига Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1 триллион сўм кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) махсус иқтисодий зоналар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари:
(2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 апрелдаги ПҚ-165-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2024 й., 07/24/165/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик суви, оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — тегишлича таъминотчи корхоналар томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъминотчи корхоналарга ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — таъминотчи корхоналар томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъминотчи корхоналарнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ва тадбирларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (таъмирлаш) ишлари бўйича — Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ссудаси маблағлари электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ҳамда табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖга ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда 2021-2022 йилларда махсус иқтисодий зоналарни ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашга оид чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелга қадар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида қиймати 250 миллиард сўм миқдордан ошадиган хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашга давлат бюджетидан маблағлар ажратилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича махсус комиссия иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Махсус комиссия (Т.А. Ишметов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой якуни билан жойлардаги махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланганлик ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан, шу жумладан бюджет ссудаси ҳисобидан ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли хулоса беришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашда молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиб боришни ҳамда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағларнинг энг мақбул йўналишини белгилашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ тадбирларга Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг натижадорлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг ишчи органи этиб Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда махсус иқтисодий зоналар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари учун Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 апрелдаги ПҚ-165-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2024 й., 07/24/165/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги билан биргаликда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишларига ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4929-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашга давлат бюджетидан маблағлар ажратилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича махсус комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Т.А. Ишметов

молия вазири, комиссия раиси

2.

А.Ж. Ортиқов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

3.

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари — комиссия аъзоси, комиссия раиси ўринбосари

4.

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

5.

А.С. Султанов

энергетика вазири

6.

Ш.М. Садиков

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

7.

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири в.б.

8.

М.Х. Салиев

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

9.

А.А. Абдувалиев

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

10.

Х.С. Турахужаев

Кадастр агентлиги директори

11.

Лавозими бўйича

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул ходими — комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 07/20/4929/1641-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2024 й., 07/24/165/0311-сон)