17.04.2019 йилдаги ПҚ-4291-сон
3. Стратегия Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосланади.
13. Республикада экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) этиб қайта ташкил этилди.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ижро этиш доирасида комплекс тадбирлар ва дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 343,1 млрд сўм йўналтирилди ва тижорат банкларининг 20 млрд сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлари жалб этилди.
61. Ушбу Стратегияга 2-иловага мувофиқ ҳудудларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш, ресурсларни тежаш ва чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, ҚМЧ билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизими ва тузилмасини утилизация қилиш ва қайта ишлаш томон ўзгартириш, атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлослантириш натижасида унга зарар етказилишининг олдини олиш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ва зарарсизлантириш бўйича технологияларнинг экологик, техник ва санитария-гигиеник хавфсизлиги даражасини оширишни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш Стратегиянинг натижалари ҳисобланади.

Шартли ҳудудлар

Шартли ҳудудга кирувчи туман
ва шаҳарлар

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ташкил этиладиган ҳудудлар

Янги қаттиқ маиший чиқинди полигонлари ташкил этиладиган ҳудудлар


1-ҳудуд

Самарқанд тумани*

Самарқанд тумани


Ургут тумани*


Тойлоқ тумани

Тойлоқ тумани


2-ҳудуд

Булунғур тумани*

Булунғур тумани


Жомбой тумани

Жомбой тумани


3-ҳудуд

Иштихон тумани*

Иштихон тумани


Пайариқ тумани

Пайариқ тумани


Қўшработ тумани

Қўшработ тумани


Оқдарё тумани

Оқдарё тумани


4-ҳудуд

Нарпай тумани*

Нарпай тумани


Каттақўрғон шаҳри

Каттақўрғон шаҳри


Каттақўрғон тумани


Пахтачи тумани

Пахтачи тумани


5-ҳудуд

Нуробод тумани*

Нуробод тумани


Пастдарғом тумани

Пастдарғом тумани


6-ҳудуд

Самарқанд шаҳри

Самарқанд тумани ҳудудида янги ҚМЧ полигони ташкил этилиши муносабати билан Самарқанд шаҳри учун қайта юклаш станцияси талаб этилмайди

Шартли ҳудудлар

Шартли ҳудудга кирувчи туман ва шаҳарлар

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ташкил этиладиган ҳудудлар

Янги қаттиқ маиший чиқинди полигонлари ташкил этиладиган ҳудудлар


1-ҳудуд

Бекобод шаҳри*

Бекобод тумани


Бекобод тумани*


2-ҳудуд

Оҳангарон тумани*

Оҳангарон тумани


Ангрен шаҳри*


Ўртачирчиқ тумани

Ўртачирчиқ тумани


Нурафшон шаҳри*


Пискент тумани

Пискент тумани


Олмалиқ шаҳри

Олмалиқ шаҳри


Бўка тумани

Бўка тумани


3-ҳудуд

Янгийўл тумани

Янгийўл тумани

Янгийўл тумани


Янгийўл шаҳри


Зангиота тумани


Тошкент тумани


Оққўрғон тумани

Оққўрғон тумани


Қуйичирчиқ тумани

Қуйичирчиқ тумани


Чиноз тумани

Чиноз тумани


4-ҳудуд

Паркент тумани*

Паркент тумани


Юқоричирчиқ тумани

Юқоричирчиқ тумани


Қибрай тумани

Қибрай тумани


Чирчиқ шаҳри


Бўстонлиқ тумани

Бўстонлиқ тумани


Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳрида 3 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари мавжудлиги сабабли янги қайта юклаш станциялари талаб этилмайди

Босқичлар

Асосий йўналишлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

I босқич

1. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик базасини ва иқтисодий тартиботлар механизмларини такомиллаштириш.

2. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг самарали ташкиллаштирилишини таъминлаш мақсадида санитария жиҳатидан тозалашнинг моддий-техник базасини ва инфратузилмасини ривожлантириш.

3. Тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик таълим тизимини ривожлантириш учун методик ва ахборот таъминотини яратиш.

1. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик базасини ва иқтисодий тартиботлар механизмларини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

2. Санитария жиҳатидан тозалаш давлат унитар корхоналарининг автопаркини янгилаш ва кенгайтириш, махсус техникаларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектларини, шунингдек, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш.

3. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тарғибот, билим бериш, жамоатчиликнинг хабардорлигини ва экологик маданиятини ошириш соҳасида ишларни амалга ошириш.

2019 — 2021 йиллар


II босқич

1. ҚМЧларни саралаб йиғиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш, полигонларни оптималлаштириш, қайта юклаш станциялари ва чиқиндиларни қайта ишлаш объектларини қуришга йўналтирилган инвестицияларни ўзлаштириш.

2. Ҳудудларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш, ресурсларни тежаш ва чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизими ва тузилмасини утилизация қилиш ва қайта ишлаш фойдасига ўзгартириш, чиқиндилар билан ифлослантирилиши натижасида атроф-муҳитга зарар етказилишини олдини олиш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ва зарарсизлантириш бўйича технологияларнинг экологик, техник ва санитария-гигиеник хавфсизлиги даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тасдиқланган ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги манзилли дастурлар ва прогноз параметрларини;

ҳам маҳаллий, ҳам хорижий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш.

2. Қуйидаги мақсадли индикаторларга эришилишини таъминлаш:

аҳолини ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан қамраб олиш:

2021 йилга қадар даврда — 85%;

2025 йилга қадар даврда — 100%.

ҚМЧларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш:

2021 йилга қадар даврда — 25%;

2025 йилга қадар даврда — 45%;

2028 йилга қадар даврда — 60%.

ўзига хос ҚМЧлар (таркибида симоб бўлган чиқиндилар, автошиналар, аккумуляторлар, ишлатилиб бўлинган мойлар, қадоқлаш чиқиндилари ва ҳ.к.)ни қайта ишлаш ҳажмларини ошириш:

2021 йилга қадар даврда — 10%;

2025 йилга қадар даврда — 15%;

2028 йилга қадар даврда — 25%.

полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган ҚМЧлар ҳажмини камайтириш:

2021 йилга қадар даврда — 25%;

2025 йилга қадар даврда — 45%;

2028 йилга қадар даврда — 60%.

полигонлар ҳолатини ўрнатилган талабларга мувофиқлаштириш:

2021 йилга қадар даврда — 25%;

2025 йилга қадар даврда — 65%;

2028 йилга қадар даврда — 100%.

ёпилган полигон ерларини рекультивация қилиш:

2021 йилга қадар даврда — 20%;

2025 йилга қадар даврда — 65%;

2028 йилга қадар даврда — 100%.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш:

2021 йилга қадар даврда — 15%;

2025 йилга қадар даврда — 25%;

2028 йилга қадар даврда — 35%.

полигонлар ҳолати мониторинги (ер ости (сизот) сувлари ва атмосфера ҳавосининг ҳолати устидан назорат):

2021 йилга қадар даврда — 20%;

2025 йилга қадар даврда — 75%;

2028 йилга қадар даврда — 100%.

2022 — 2028 йиллар

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/Р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари ва шакллари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Кутилаётган натижалар

I. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил июнь

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қаттиқ маиший чиқиндилар (кейинги ўринларда — ҚМЧ) билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги зарур талабларни ўрнатиш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида иқтисодий тартиботларнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ва такомиллаштириш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги фаолиятни рағбатлантиришнинг зарур механизмларини яратиш.

2.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида иқтисодий тартиботларни такомиллаштириш.

Фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг атроф-муҳитга зарар етказувчи, ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар гуруҳи ҳамда қадоқлаш буюмларига экологик йиғимни қўллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлашни кўзда тутувчи қарорлойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил февраль

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган ҚМЧлар ҳажмини камайтириш. Иккиламчи моддий ресурслардан фойдаланиш ҳажмининг ўсишига эришиш. Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларининг ҳолатини яхшилаш. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар қувватини сифатли ва тўлиқ ҳажмларда хизмат кўрсатиши учун зарур бўлган даражага етказиш.

Истеъмол қадоқлаш буюмлари (таралар)нинг депозит тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Депозит тизимини жорий этиш орқали иккиламчи моддий ресурсларни йиғиш ҳажмининг ўсишига эришиш. Иккиламчи моддий ресурсларни хўжалик айланмасига жалб қилиш орқали ҚМЧларнинг ҳосил бўлишини камайтириш. ҚМЧлар ҳисобининг ягона тизимини яратишни кўзда тутувчи, истеъмол қадоқлаш буюмлари (таралар)нинг моддий ва молиявий оқимини ҳисобга олиш тизимини яратиш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш юкини унинг қисмини хусусий секторга ўтказиш орқали камайтириш.

3.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.

«Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари»ни янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2019 йил декабрь

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш.Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатилишининг юқори сифат даражасига эришиш.Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш механизмларини тизимлаштириш.

«Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома»ни янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2019 йил ноябрь

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.

ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш ва тасдиқлаш усулларини жорий этиш.

5.

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини баҳолашни жорий этиш.

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш.

2019 йил октябрь

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатишнинг сифат даражасини ошириш. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш механизмларини тизимлаштириш.

II. Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

6.

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш.

Санитария жиҳатидан тозалаш корхоналари учун 1333 та махсус техника харид қилиш, шу жумладан:

345 та чиқинди ташиш техникаси;

1 та ротопресс.

2019 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети маблағлари (тасдиқланган дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида 412,3 млрд.сўм), Осиё тараққиёт банки маблағлари (32,6 млн. АҚШ доллари), Тижорат банкларининг маблағлари (2,5 млн. АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар автопаркини ва логистикасини модернизация қилиш.Аҳолини ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан қамраб олиш:

2021 йилгача — 85 %;

2025 йилгача — 100 %.

Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатишнинг сифат даражасини ошириш. Махсус техникалардан фойдаланиш муддатини ошириш.

670 та чиқинди ташиш техникаси;

27 та бульдозер;

2020 йил декабрь

175 та чиқинди ташиш техникаси;

56 та бульдозер;

59 та автоюклагич.

2021 йил декабрь

Санитария жиҳатидан тозалаш корхоналари учун 2836 та махсус техника харид қилиш ҳисобига автопаркни янгилаш ва кенгайтириш, шу жумладан:

2 520 та чиқинди ташиш техникаси;

316 та ҚМЧ полигонлари учун махсус техника.

2022 — 2028 йиллар

Тижорат банкларининг маблағлари (243,5 млн. АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси

101 та автопаркни қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан:

57 та янги автопарк қуриш;

44 та автопаркни реконструкция қилиш.

2022 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети маблағлари (тасдиқланган дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида 28,2 млрд.сўм) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари(40,5 млрд. сўм)

Давлат экология қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 13 та сервис марказларини қуриш.

2019 — 2021 йиллар

Осиё тараққиёт банки маблағлари (15,6 млн. АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

7.

ҚМЧларни вақтинча жойлаштириш объектларини ташкил этиш.

Аҳоли яшаш пунктларида 59 та янги чиқинди тўплаш шохобчалари (ЧТШ)ни қуриш. Контейнерлар харид қилиш:

махсус техника (мультилифт) учун — 291 та;

ижтимоий аҳамиятга эга объектлар учун —13 567 та.

2019 — 2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети маблағлари (тасдиқланган дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида 6,1 млрд.сўм), Осиё тараққиёт банки маблағлари (3,4 млн. АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини ривожлантириш. Намунали ёки алоҳида лойиҳаларга мувофиқ янги ЧТШларни қуриш. Махсус техника (мультилифт)ларни контейнерлар билан жиҳозлаш. Ижтимоий аҳамиятга эга объектларда ҚМЧларни вақтинча тўплаш ва сақлаш жойларини контейнерлар билан жиҳозлаш (мактабгача таълим муассасаларида 4463 та ва ўқув муассасаларида 9104 та).

III. ҚМЧ полигонларини оптималлаштириш

8.

ҚМЧ полигонлари (чиқиндихоналар)нинг сонини оптималлаштириш.

Санитария ва экологик талабларга жавоб бермайдиган ҚМЧ полигонларининг фаолиятини тўхтатиш:

полигонларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш;

полигонларни ёпиш (рекультивация қилиш)ни лойиҳалаштириш;

полигонларни ёпиш (рекультивация қилиш);

мавжуд полигонларни реконструкция қилиш ва замонавий технологиялар асосида янги полигонларни қуриш.

2019 — 2028 йиллар

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети (тасдиқланган дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида), ХМИ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари

(маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига мувофиқ аниқланади)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Умумий майдони 1 108,6 гектарга тенг 167 та полигонни ёпиш ва рекультивация қилиш, фаолият юритаётган полигонлар ўрнида умумий майдони 693,3 гектарга тенг 54 та модернизациялашган полигон яратиш ва умумий майдони 80 гектарга тенг 5 та полигон қуриш ҳисобига полигонлар сонини оптималлаштириш, шу жумладан:

1) 2019 — 2021 йилларда:

18 та полигонни ёпиш;

3 та полигонни реконструкция қилиш;

2 та янги полигон қуриш;

5 та биогумус олиш объектларини яратиш;

2) 2022 — 2025 йилларда:

79 та полигонни ёпиш;

25 та полигонни реконструкция қилиш;

2 та янги полигон қуриш;

27 та биогумус олиш объектларини яратиш;

3) 2026 — 2028 йилларда:

70 та полигонни ёпиш;

26 та полигонни реконструкция қилиш;

1 та янги полигон қуриш;

27 та биогумус олиш объектларини яратиш.

9.

Қайта юклаш станция (пункт)ларини ташкил этиш.

95 та қайта юклаш станция (пункт)ларини, шу жумладан аҳоли сони 2 минг кишидан 600 минг кишигача бўлган аҳоли яшаш пунктлари учун қайта юклаш узелларини (зичлаш ускуналарини ўрнатган ҳолда) қуриш.

2022 — 2025 йиллар

Жалб этиладиган ХМИ ва тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари (маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига мувофиқ аниқланади)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

95 та қайта юклаш станция (пункт)ларини қуриш.ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида логистика тизимини модернизация қилиш ва оптималлаштириш.

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш. ҚМЧларни ташиш учун транспорт воситаларининг қатновлари сонини камайтириш.Ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

10.

Республиканинг узоқ аҳоли яшаш пунктларида ҚМЧларни утилизация қилиш бўйича инфратузилмани яратиш.

52 та узоқ, бориш қийин бўлган, аҳоли яшаш пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини қуриш, шу жумладан:

2019 — 2021 йилларда — 10 та;

2022 — 2025 йилларда — 38 та;

2026 — 2028 йилларда — 4 та.

2019 — 2028 йиллар

Жалб этиладиган ХМИ ва Тижорат банкларининг маблағлари (маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига мувофиқ аниқланади)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Бориш қийин бўлган, узоқ аҳоли яшаш пунктларида ҚМЧларни тўплаш, вақтинча сақлаш ва ташиш бўйича инфратузилмани яратиш. 52 та аҳоли яшаш пунктларида биомассани компостерлаш объектларини яратиш.

IV. Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш

11.

Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш.

1. 182 та янги махсус техникаларни фойдаланишга топшириш.

2. Тошкент шаҳридаги 2 та қайта юклаш станциясини реконструкция қилиш ва 1 та қайта юклаш станциясини ёпиш.

3. «Махсустранс» ДУКнинг Чилонзор ва Миробод туман филиаллари автопаркларини реконструкция қилиш.

4. Янги сервис марказини қуриш.

5. Янги контейнерлар харид қилиш:

махсус техникалар учун — 300 та;

ишлатилиб бўлинган симобли лампа, батарейка ва бошқаларни тўплаш учун — 500 та;

6. ҚМЧ полигонларида фойдаланиш учун 14 та махсус техника харид қилиш.

2019 йил август

2020 йил сентябрь

2019 — 2021 йиллар

2019 — 2021 йиллар

2019 — 2021 йиллар

2019 — 2021 йиллар

Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари (33,1 млн. АҚШ доллари)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, «Махсустранс» ДУК

«Махсустранс» ДУКнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш.Автопаркни янгилаш ҳисобига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш.Қайта юклаш станцияларини модернизация қилиш ҳисобига уларнинг қувватини суткасига 700 тоннадан 1000 тоннага ошириш.

12.

Франция тараққиёт агентлиги иштирокида «Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш.

1. 80 та махсус техника харид қилиш, шу жумладан:

70 та метан ускунали чиқинди ташиш техникаси;

10 та чиқинди ташиш техникаси-мультилифт — ҳар бири 6 та контейнери билан.

2. Икки гектар майдон ҳудудида махсус техникалар учун гараж қуриш.

3. 30 та чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш.

4. Чиқинди тўплаш шохобчаларини 2100 та контейнер билан жиҳозлаш.

5. Полигонда фойдаланиш учун 8 та махсус техника харид қилиш, шу жумладан:

самосвал — 3 та;

бульдозер — 2 та;

автоюклагич — 1 та;

занжирли экскаватор — 1 та;

ғилдиракли экскаватор — 1 та.

6. Полигонда газни ушлаб қолиш ва фойдаланиш тизимини жорий этиш.

7. ҚМЧларни саралаш тизимини сотиб олиш ва полигонга ўрнатиш.

8. ҚМЧларни қайта ишлаш комплексини қуриш.

2019 йил декабрь

2020 йил декабрь

2020 йил ноябрь

2020 йил ноябрь

2020 йил декабрь

2021 йил октябрь

2021 йил ноябрь

2021 йил декабрь

Франция тараққиёт агентлигининг кредит маблағлари (20,6 млн. АҚШ доллари)

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Мароканд обод» ДУК, Давлат экология қўмитаси

«Мароканд обод» ДУКнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш.Автопаркни янгилаш ҳисобига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш. Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш. ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш ҚМЧларни комплексли бошқариш вазифаларини ечиш.

13.

Осиё тараққиёт банки иштирокида иккита шаҳар мисолида (Тошкент ва Бекобод шаҳарлари) «Давлат хусусий шериклик тамойили шароитида ҚМЧларни бошқаришнинг тўлиқ жараёни концепциясини ишлаб чиқиш».

1. Тошкент ва Бекобод шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш хизматларининг ДХШ асосида ишлаб чиқилиши мумкин бўлган, лойиҳанинг оптимал тузилмасини белгилаб олиш.

2. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, харажатлар ҳисоби, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, хусусий сектор иштирокининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаларни амалга ошириш учун концепция ишлаб чиқиш.

3. Тасдиқланган концепция доирасида ДХШ асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий шерикларни танлаб олиш бўйича танлов (тендер) талабларини ишлаб чиқиш.

2019-2020 йиллар

Осиё тараққиёт банкининг техник кўмаги (Осиё-Тинч океани минтақаси) Грант маблағлари (650 минг. АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ҚМЧларнинг морфологик таркиби ва ҳудудларнинг географик тавсифлари асосида ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ДХШнинг турли шаклларини таҳлил қилиш ва аниқлаш имкониятларини ошириш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ДХШ лойиҳаларини танлаб олиш имкониятларини ошириш.

17.

Кореянинг Экологик саноат ва технологиялар институти (KEITI) иштирокида «Фарғона вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш бўйича Бош режани ишлаб чиқиш» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлар мутахассисларини ўқитиш.

2. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида устувор мақсадларни белгилаш ва режалаштириш.

3. ҚМЧларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш.

4. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида йўл харитасини ишлаб чиқиш.

5. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида семинар ва тренинглар ўтказиш.

6. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик тадбирларни ўтказиш (реклама материалларини тарқатиш ва х.к.).

2019-2020 йиллар

Кореянинг Экологик саноат ва технологиялар институти (KEITI)нинг грант маблағлари (710 минг.АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фарғона вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш.Бош режадан келиб чиқиб, Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мақбул бизнес режаларнинг ишлаб чиқилишига кўмак бериш.

18.

«Sejin G&E Co., Ltd» компанияси (Корея Республикаси) иштирокида «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» ва «Майдонтол» маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергиясини ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш.

1. «Оҳангарон» (Оҳангарон тумани) ва «Майдонтол» (Паркент тумани) полигонларини ёпиш.

2. Полигонда газни ушлаб қолиш ва фойдаланиш тизимини жорий этиш.

3. Полигонларда ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт (ҳар бирининг қуввати 1 560 кВт бўлган 10 та қурилма ва ҳар бирининг қуввати 500 кВт бўлган 2 та қурилма) бўлган электр энергияси ишлаб чиқарадиган 12 та янги замонавий генераторлар ва ёрдамчи ускуналарни ўрнатиш.

2019 — 2021 йиллар

«Sejin G&E Co., Ltd» компаниясининг тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари (55 млн.АҚШ доллари)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги

Иккита полигонни ёпиш ва ер участкаларини рекультивация қилиш.Полигонларни чиқинди газини ушлаб қолиш тизимлари билан жиҳозлаш. Йилига 5840 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш.Қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш.

V. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматларни ривожлантириш

5.1. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатишни ташкиллаштиришни самарали таъминлаш

19.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун туман ва шаҳар ҳудудларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон аукцион йўли билан бириктириш.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан қамраб олинганлик ҳолатини ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлари махсус автотранспорт воситаларининг юк ташиш қуввати ҚМЧларни тўплаш ва ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг зарур сифатини таъминлашга мувофиқлиги юзасидан туман ва шаҳар ҳудудларини мониторинг қилиш, хатловдан ўтказиш ва ўрганиш олиб бориш. Туман ва шаҳар ҳудудларини бириктириш бўйича «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали танлов савдоларини ташкиллаштириш ва ўтказиш. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон танловлари ўтказилишини доимий татбиқ этиб бориш.

Доимий

Буюртмачининг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат экология қўмитаси

Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш учун ҳудудларни бириктиришда очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя этишни таъминлаш. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш учун талабгорларни танлаб олишни тизимлаштириш. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар ўртасида тенг рақобат шароитларини яратиш. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар самарадорлигини янада ошириш. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш механизмларини ривожлантириш ва тизимлаштириш, шунингдек, уларнинг сифатини ошириш.

5.2. Шаҳарларнинг кўп квартирали турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплашни жорий қилиш

20.

Кўп квартирали турар-жой секторида ҚМЧларни саралаб тўплаш учун чиқинди тўплаш шохобчаларини махсус контейнерлар билан жиҳозлаш.

Беш турдаги маркаланган контейнерларни ўрнатиш:

қайта ишланадиган ҚМЧлар (полимерлар, қоғоз ва металл каби иккиламчи моддий ресурслар аралашмасидан ташкил топган);

органик ҚМЧлар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган чиқиндилар);

қайта ишланмайдиган ҚМЧлар (бошқа аралаш ҚМЧлар);

хавфли маиший чиқиндилар (аккумуляторлар, симобли лампалар, батарейкалар, тиббиёт чиқиндилари ва бошқалар);

шиша идиш буюмлари.

2022 — 2025 йиллар

Бюджетдан ташқари ва санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг ўз маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Тоза ҳудуд» ДУК, «Махсустранс»ДУК, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар

Аҳолини ҚМЧларни саралаб тўплаш усулидан фойдаланишга жалб қилиш. ҚМЧларни саралаб тўплашни самарали таъминлаш. Чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида ҚМЧларни қўшимча саралаш учун кетадиган пул маблағларини тежаш. Хўжалик айланмасига жалб этиладиган иккиламчи моддий ресурслар ҳажмини ошириш. Кўча ва ҳовли ҳудудларининг санитария ҳолатини яхшилаш.

21.

Кўп квартирали турар-жой секторида ҚМЧларни алоҳида олиб чиқиб кетиш тизимини жорий қилиш.

Сараланган ҚМЧларни чиқинди ташиш техникаси билан чиқинди тўплаш шохобчаларини айланиб чиқиб олиб чиқиб кетиш учун алоҳида графикларини ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Тоза ҳудуд» ДУК, «Махсустранс»ДУК,

санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар

5.3. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерлар фаолиятини такомиллаштириш

22.

«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш (Андижон вилояти).

1. 159 та махсус техника харид қилиш, шу жумладан:

40 та чиқинди ташиш техникаси;

50 та чиқинди ташиш техникаси, 2 та бульдозер;

60 та чиқинди ташиш техникаси, 2 та бульдозер, 5 та автоюклагич.

2019 — 2021 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (9,4 млн. АҚШ доллари)

«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

Транспорт паркини модернизацияқилиш. ҚМЧларни тўплаш ва ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш. Махсус техникалардан самарали фойдаланилишини таъминлаш.

2. 200 та махсус техника сотиб олиш ҳисобига автопаркни янгилаш ва кенгайтириш, шу жумладан:

180 та чиқинди ташиш техникаси;

20 та ҚМЧ полигонлари учун махсус техника.

2022 — 2028 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (10 млн. АҚШ доллари)

«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

3. 16 та автопаркни қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан:

2 та янги автопарк қуриш;

14 та автопаркни реконструкция қилиш.

2022 йил декабрь

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари(маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига мувофиқ аниқланади)

Андижон вилояти ҳокимлиги,«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

4. Аҳоли яшаш пунктларида 70 та янги ЧТШларини қуриш ва уларни 500 та контейнер билан жиҳозлаш, шу жумладан:

янги ЧТШлар учун — 280 та;

мавжуд ЧТШлар учун — 220 та.

2019 — 2022 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (3,5 млрд. сўм)

Андижон вилояти ҳокимлиги,«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш. Намунали ёки алоҳида лойиҳаларга мувофиқ янги ЧТШларини қуриш. Мавжуд ва янги ЧТШларини контейнерлар билан жиҳозлаш.

5. 3 та қайта юклаш станция (пункт)ларини, шу жумладан қайта юклаш узеллини (зичлаш ускуналарисиз ва зичлаш ускуналари билан) қуриш.

2020 — 2025 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига мувофиқ аниқланади)

Андижон вилояти ҳокимлиги, «ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

Қайта юклаш станция (пункт)ларини қуриш.ҚМЧларни ташиш тизимини такомиллаштириш.

23.

«БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИКнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш (Навоий вилояти).

1. 60 та махсус техника харид қилиш, шу жумладан:

25 та чиқинди ташиш техникаси;

35 та чиқинди ташиш техникаси.

2019 — 2021 йиллар

2022 — 2025 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (5,0 млн. АҚШ доллари)

«БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИК

Транспорт паркини модернизация қилиш. ҚМЧларни тўплаш ва ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш. Махсус техникалардан самарали фойдаланилишини таъминлаш.

2. Аҳоли яшаш пунктларида 250 та янги ЧТШларини қуриш ва уларни 800 та контейнер билан жиҳозлаш, шу жумладан:

150 та ЧТШ қуриш ва 300 та контейнер билан жиҳозлаш;

100 та ЧТШ қуриш ва 500 та контейнер билан жиҳозлаш.

2019 — 2021 йиллар

2022 — 2025 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (1,2 млн. АҚШ доллари)

Навоий вилояти ҳокимлиги, «БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИК

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш. Намунали ёки алоҳида лойиҳаларга мувофиқ янги ЧТШларини қуриш. Янги ЧТШларини контейнерлар билан жиҳозлаш.

3. 4 та автопарк (автогараж) қуриш.

2019 — 2025 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (300 минг АҚШ доллари)

«БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИК

Транспорт паркини модернизация қилиш. Махсус техникалардан самарали фойдаланилишини таъминлаш.

4. Навоий вилоятида жойлашган 4 та ҚМЧ полигонини тартибга келтириш, шу жумладан:

2 та ҚМЧ полигони;

2 та ҚМЧ полигони.

2019 — 2021 йиллар

2022 — 2025 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (2 млн. АҚШ доллари)

Навоий вилояти ҳокимлиги, «БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИК

Мавжуд ҚМЧ полигон (чиқинди хона)ларни санитария ва экологик талабларга мувофиқлаштириш.

24.

«GULISTON MAXSUS TRANS» МЧЖнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш (Сирдарё вилояти).

Аҳоли пунктларида 10 та янги ЧТШларини қуриш ва уларни 200 та контейнер билан жиҳозлаш.

2019 — 2028 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (221 минг АҚШ доллари)

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, «GULISTON MAXSUS TRANS» МЧЖ

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш.Намунали ёки алоҳида лойиҳаларга мувофиқ янги ЧТШларини қуриш. Мавжуд ва янги ЧТШларини контейнерлар билан жиҳозлаш.

25.

«EKO НOUSE» МЧЖнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш (Жиззах вилояти).

Аҳоли пунктларида 40 та янги ЧТШларини қуриш ва уларни 200 та контейнер билан жиҳозлаш.

2019 — 2028 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (72 минг АҚШ доллари)

Жиззах вилояти ҳокимлиги, «EKO НOUSE» МЧЖ

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш. Намунали ёки алоҳида лойиҳаларга мувофиқ янги ЧТШларини қуриш.

Мавжуд ва янги ЧТШларини контейнерлар билан жиҳозлаш.

5.4. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплексли амалга ошириш кластерларининг маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича салоҳиятини ривожлантириш

26.

«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш (Андижон вилояти).

Хорижий компания иштирокида «Маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергиясини ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш:

полигонда газни ушлаб қолиш ва фойдаланиш тизимини жорий этиш;

маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди гази (метан)ни электр энергиясига айлантириб берадиган янги замонавий газ турбина генераторларини ўрнатиш.

2025 — 2028 йиллар

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига мувофиқ аниқланади)

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

Мавжуд полигонларни ташламаларни ушлаб қолиш тизимлари билан жихозлар. Полигонларда ҳосил бўладиган иссиқхона газларининг салбий таъсирини камайтириш. Электр энергиясини ишлаб чиқариш. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш.

«DILMAK MACНINE» (Туркия) компанияси иштирокида «Чиқиндилардан тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш:

тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, маиший чиқиндиларни саноатда комплексли қайта ишлаш кластери асосидаги тикув-тўқимачилик комбинатини яратиш (умумий йиллик қуввати 3,5 минг тонна ҚМЧларни қайта ишлаш).

2020 — 2022 йиллар

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (20 млн. АҚШ доллари), Ташаббускорнинг ўз маблағлари (20 млн. АҚШ доллари)

«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, пахта-толаси олиш ва экспортбоп тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қадар қайта ишлаш.

«Келгусида қайта ишлаш учун ҚМЧлардан бирламчи хом ашё (ёнилғи (пиролиз), биогумус, компост ва бошқалар)олиш» лойиҳасини амалга ошириш;

ҚМЧлардан бирламчи хом ашё олиш учун кичик цехлар яратиш.

2019 — 2025 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (2,0 млн.АҚШ доллари)

«ANDIJON SPESIAL ECO TRANS» МЧЖ

ҚМЧларни қайтаишлаш, ҚМЧлардан 65 % гача фойдали моддаларни ажратиб олган ҳолда, бирламчи хомашё олиш. ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш.

27.

«БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИКнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш (Навоий вилояти).

ҚМЧларни комплексли қайта ишлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш:

1) ҚМЧларни қайта ишлаш бўйича 5 та комплекс (объект) қуриш, шу жумладан:

2 та комплекс;

1 та комплекс;

1 та комплекс.

2) биогумус олиш бўйича 2 та объект яратиш.

3) ҚМЧ полигонларида фойдаланиш учун 6 та махсус техника харид қилиш.

4) 4 та қайта юклаш станцияларини яратиш, шу жумладан:

2019 — 2021 йилларда — 1 та станция;

2022 — 2025 йилларда — 3 та станция.

2019 — 2021 йиллар

2022 — 2025 йиллар

2026 — 2028 йиллар

2019 — 2025 йиллар

Халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг жалб этиладиган маблағлари(7,0 млн.АҚШ доллари)

«БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИК

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш. ҚМЧлардан энергетик фойдаланиш. ҚМЧларни комплексли бошқариш вазифасини бажариш, шунингдек, ҚМЧ полигонларидан лозим даражада фойдаланиш.

ҚМЧларни ташиш тизимини такомиллаштириш.

ҚМЧ полигонларида қуйидаги қувватга эга саралаш линияларини ўрнатиш:

йилига 100 минг тонна;

йилига 200 минг тонна;

йилига 200 минг тонна.

2022 — 2028 йиллар

Халқаро молия институтлари ва тижорат банкларининг жалб этиладиган маблағлари(1,7 млн.АҚШ доллари)

«БЕРЕЖЛИВОСТЬ» ХИК

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш. ҚМЧларни кўмиш ҳажмларини камайтириш. Полигонларнинг хизмат муддатларини узайтириш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

28.

«AНOLITRANS» МЧЖнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш (Бухоро вилояти).

1. 3 та ишлаб чиқариш объектини қуриш, шу жумладан:

ПЭТ тола ишлаб чиқариш;

компост ишлаб чиқариш;

био ўғит ишлаб чиқариш.

2019 йил ноябрь

Ташаббускорнинг ўз маблағлари (14,0 млрд. сўм)

Бухоро вилояти ҳокимлиги, «AНOLITRANS» МЧЖ

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш. ҚМЧларни кўмиш ҳажмларини камайтириш. Полигонларнинг хизмат муддатларини узайтириш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

2. Жондор ва Ромитон туманларида ҚМЧларни саралашнинг кўчма линияларини ўрнатиш.

2021 — 2024 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (2,4 млн. АҚШ доллари)

3. ҚМЧларни ёқиш ҳисобига электр энергияси олиш бўйича объект яратиш.

2025 — 2028 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари(30 млн. АҚШ доллари)

29.

«BIO TEXNO ECO» МЧЖнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш (Сурхондарё вилояти).

1. 4 та объектини қуриш, шу жумладан:

ПЭТ тола ишлаб чиқариш бўйича;

пластик қувурлар ишлаб чиқариш бўйича;

компост ишлаб чиқариш бўйича;

био ўғит ишлаб чиқариш бўйича.

2019 йил ноябрь

Ташаббускорнинг ўз маблағлари (10,6 млрд. сўм)

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, «BIO TEXNO ECO» МЧЖ

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш. Полигонларнинг хизмат муддатларини узайтириш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

2. Денов, Сариосиё, Узун, Шўрчи, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсой, Шеробод, Бойсун, ва Қизириқ туманларида ҚМЧларни саралашнинг кўчма линияларини ўрнатиш.

2019 — 2023 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (27,5 млн. АҚШ доллари)

3. ҚМЧларни ёқиш ҳисобига электр энергияси олиш бўйича объект яратиш.

2025 — 2028 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (40 млн. АҚШ доллари)

30.

«URGANCН AVTO ECO TRANS» МЧЖнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш (Хоразм вилояти).

1. ПЭТ тола ишлаб чиқариш объектини қуриш.

2019 йил декабрь

Ташаббускорнинг ўз маблағлари (10 млрд. сўм)

Хоразм вилояти ҳокимлиги, «URGANCН AVTO ECO TRANS» МЧЖ

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш. Полигонларнинг хизмат муддатларини узайтириш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

2. Гурлан ва Хазорасп туманларида ҚМЧларни саралашнинг кўчма линияларини ўрнатиш.

2021 — 2024 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (2,4 млн. АҚШ доллари)

3. Қўшкўпир туманида ҚМЧларни ёқиш ҳисобига электр энергияси олиш объектини яратиш.

2025 — 2028 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (30 млн. АҚШ доллари)

31.

«GULISTON MAXSUS TRANS» МЧЖнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш (Сирдарё вилояти).

1. Мавжуд ҚМЧ полигонларини тартибга келтириш ва ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини қуриш:

2 та ҚМЧ полигонини тартибга келтириш;

полигонларга саралаш линияларини ўрнатиш:

компост ва био ўғит ишлаб чиқариш.

2019 йил декабрь

Ташаббускорнинг ўз маблағлари (14 млрд. сўм)

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, «GULISTON MAXSUS TRANS» МЧЖ

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш. Полигонларнинг хизмат муддатларини узайтириш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

2. Янгиер ва Сирдарё туманларида ҚМЧларни саралашнинг кўчма линияларини ўрнатиш.

2022 — 2024 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (2,4 млн. АҚШ доллари)

3. Полигонларни рекультивация қилиш ва эстакада қуриш.

2021 — 2024 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари (эстакада қуриш учун 12,0 млрд. сўм)

32.

«ECO НOUSE» МЧЖнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш (Жиззах вилояти).

1. 3 та объектини қуриш, шу жумладан:

ПЭТ тола ишлаб чиқариш бўйича;

компост ишлаб чиқариш бўйича;

био ўғит ишлаб чиқариш бўйича.

2019 йил декабрь

Ташаббускорнинг ўз маблағлари (8,0 млрд. сўм)

Жиззах вилояти ҳокимлиги, «ECO НOUSE» МЧЖ

ҚМЧларнинг ресурс қисмини ишлаб чиқаришга жалб қилиш.

Полигонларнинг хизмат муддатларини узайтириш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

Дўстлик ва Зарбдор туманларида ҚМЧларни саралашнинг кўчма линияларини ўрнатиш.

2022 — 2024 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (2,4 млн. АҚШ доллари)

Жиззах вилояти ҳокимлиги, «ECO НOUSE» МЧЖ

Жиззах туманида ҚМЧларни ёқиш ҳисобига электр энергияси олиш объектини яратиш.

2025 — 2028 йиллар

Молия институтларининг жалб этиладиган маблағлари (30 млн. АҚШ доллари)

Жиззах вилояти ҳокимлиги, «ECO НOUSE» МЧЖ

33.

Узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш учун ДХШ механизмларини такомиллаштириш ва уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш.

1. Дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ва/ёки техник-иқтисодий асосланишини мавжуд бўлган ДХШ бўйича тажриба лойиҳаларини белгилаш.

2. Кластерлар ташкил этиш йўли билан ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш.

3. «Тоза ҳудуд» ДУК мулкини ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига босқичма-босқич беришнинг қонуний чораларини кўриш.

2022 — 2028 йиллар

Ташаббускорнинг ўз маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига мувофиқ аниқланади)

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерлари, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари.

ДХШ лойиҳаларига давлат кўмаги кўрсатиш жараёнининг очиқлигини ошириш. Давлат кўмагини оптималлаштириш ва уни янада самаралироқ лойиҳаларга йўналтириш.

VI. Экологик билим ва экологик маданиятни ошириш

34.

Аҳолининг санитария-экологик ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ахборот кампаниясини олиб бориш.

Аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш мақсадида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда, аниқ бир мақсадли ижтимоий гуруҳ (болалар, ўқувчи ёшлар, уй бекалари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолиси)га йўналтирилган, республика ва бутун жаҳонда ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг долзарб масалаларни кенг ёритиш.

Доимий тарзда

Талаб этилмайди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

Табиатни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш; Экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳолини хабардор қилиш. Аҳолининг ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги билим даражасини ошириш ва аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги масалаларда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорликни таъминлаш.

35.

Аҳолининг ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги билим даражасини ошириш бўйича тадбирлар (профилактика чора-тадбирлари)ни ташкиллаштириш.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаси ҳамда мазкур соҳадаги қонун бузарликлар учун жавобгарлик масалаларини тушунтиришга қаратилган учрашувлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш;

ОАВларида КМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари юзасидан ахборот ва мақолалар тайёрлаш.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган баннерларни яратиш ва ўрнатиш.

Доимий тарзда

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар даражасини пасайтириш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги масалаларда тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан ҳамкорликни таъминлаш. Аҳолининг экологик маданиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

36.

Болалар ва ёшларнинг ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича билим даражасини ошириш.

Болаларда экологик саводхонликни ошириш ва ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2019 йил октябрь

Талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги,Давлат экология қўмитаси

Болалар ва ёшларда экологик саводхонликни ошириш ва ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш маданиятининг шаклланишини ривожлантириш.

Ёшларда экологик саводхонликни ошириш ва ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

2019 йил ноябрь

Талаб этилмайди

Халқ таълими вазирлиги,Давлат экология қўмитаси

37.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича ижтимоий реклама маълумотларини тарқатишни ташкиллаштириш.

ҚМЧларни саралаб тўплашнинг энг яхши ижтимоий рекламаси учун танлов ўтказиш. Телевидениеда ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни саралаб тўплаш масалалари бўйича ижтимоий рекламаларни жойлаштириш.

2019 йил сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари

Давлат экология қўмитаси,Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Аҳолининг ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги билим даражасини ошириш ва экологик маданиятини шакллантириш. Аҳолини ҚМЧларни саралаб тўплаш усулидан фойдаланишга жалб қилиш.

38.

Жисмоний ва юридик шахсларни ҚМЧларни ва иккиламчи моддий ресурсларни саралаб тўплашга жалб қилиш, шунингдек, уларнинг ноқонуний ташлаб кетилиши (жойлаштирилиши)ни олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкиллаштириш.

ҚМЧларни саралаб тўплаш бўйича ахборот маълумотларини тайёрлаш ва тарқатиш.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг долзарб масалалари, шу жумладан уларни саралаб тўплашга бағишланган баннерларни тайёрлаш ва ўрнатиш.

ОАВларида ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни саралаб тўплаш масалалари юзасидан ахборот ва мақолалар тайёрлаш.

ҚМЧларни саралаб тўплаш ва уларнинг ҳосил бўлишини олдини олиш бўйича учрашувлар, семинарлар ва тренингларни ташкиллаштириш.

Доимий тарзда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари

Давлат экология қўмитаси

39.

Аҳоли яшаш пунктларини ободонлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш.

Рухсат этилмаган (тартибсиз) чиқиндихоналарни бартараф этиш бўйича экологик ҳашар (шанбалик)ларни ўтказиш;

Ободонлаштириш объектларида — «Тоза шаҳарда баҳор» ва «Тоза шаҳарда куз» ёшлар акцияларини ўтказиш;

Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган «Тоза шаҳар» экологик акциясини ўтказиш.

Ҳар йилимарт-апрель,

июль-август,

ноябрь-октябрь

Ҳар йили

март-апрель,

октябрь-ноябрь

Ҳар йили

июнь

Талаб этилмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Ёшлар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Аҳолининг ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги билим даражасини ошириш ва аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги масалаларда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорликни таъминлаш.

VII. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида нархларнинг шаклланишини такомиллаштириш

40.

ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича тадқиқот ва хронометраж ишларини олиб бориш.

ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича тажриба тадқиқот ва хронометраж ишларини ўтказиш.

ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини тасдиқлаш.

ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш.

2019 — 2020 йиллар

Ҳар беш йилда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари, грант маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Келгусида ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида инфратузилма объектларини яратиш бўйича режалаштириш имкониятини берувчи ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш ва тасдиқлаш.

41.

Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида тарифларни оптималлаштириш.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича оператив харажатларни аниқлаш учун тажриба тадқиқот ва хронометраж ишларини ўтказиш.

2020 — 2021 йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нархлар шаклланишининг мослашувчан тизимини яратиш. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида ҚМЧларни қайта ишлаш ва кўмиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, хизматларнинг прейскурантини шакллантириш.

VIII. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини олиб бориш

42.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мониторинг ўтказиш.

ҚМЧларни ноқонуний жойлаштириш ва уларнинг ҳосил бўлиш ва жойлаштириш жойларида ёқиш ҳолатларини мониторинг қилиш тадбирларини ўтказиш.

Мониторинг натижаларини ўрганиш.

Мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

Доимий тарзда

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Ваколатли вазирлик ва идоралар

Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Экологик хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлаш.

43.

Тезкор назорат тадбирларини ўтказиш.

ҚМЧларни ноқонуний жойлаштириш ва уларнинг ҳосил бўлиш ва жойлаштириш жойларида ёқиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш бўйича экологик рейд назоратини ўтказиш.

ОАВ вакиллари иштирокида ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги жорий ҳолатни ёритиш мақсадида рейдлар ўтказиш.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни аниқлаш.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чораларини кўриш.

Доимий тарзда

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Ваколатли вазирлик ва идоралар

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик даражасини камайтириш. Экологик хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлаш. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги масалаларда тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан ҳамкорликни таъминлаш. Аҳолининг экологик маданиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)