Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига ўтказиладиган алоҳида функциялари ва ваколатлари РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари билан тузилган, 2020 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган алоҳида идоралараро коллегиал органлар РЎЙХАТИ

4-ИЛОВА
Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари 2-иловада назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5527-сон Фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалдаги идоралараро коллегиал органларнинг фаолияти таҳлил қилинганлиги ва самарадорлиги баҳоланганлиги, натижасига кўра уларни янада қисқартириш ва мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари билан тузилган 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказган ҳолда, 2020 йил 1 январдан бошлаб уларни тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар мазкур қарорнинг 3-иловасини амалга оширишга қаратилган тегишли тадбирлар амалга оширилишини таъминласин ва бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

Т/р

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари (ваколатлари)

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари (ваколатлари) бериладиган субъект

1.

Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари

2.

Биргаликда фойдаланиладиган сув объектларида сувдан умумий фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш шартларини белгилаш

3.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари

4.

Давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома бериш

5.

Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйиладиган узоқликда эканлигини) белгилаш

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари

6.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш

туман (шаҳар) солиқ инспекциялари

7.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш

8.

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш

туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари

9.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

10.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари

11.

Риэлторлик фаолиятини олиб бориш учун лицензия бериш

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари

Т/р

Идоралараро коллегиал органнинг номланиши

Идоралараро коллегиал орган тузилиши учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Тугатилаётган орган функцияларини амалга оширувчи субъектлар (ваколатига оид қисми бўйича)

I. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан фаолияти белгиланган идоралараро коллегиал органлар

1.

Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-330-сон қарори

Ўтказилмайди

2.

Хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сон қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

3.

Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Махсус комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги «Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида»ги ПҚ-2950-сон қарори

Ўтказилмайди

4.

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3031-сон қарори

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

5.

Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3142-сон қарори

Ўтказилмайди

6.

Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича Идоралараро кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3231-сон қарори

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси

7.

Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги «Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3301-сон қарори

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

8.

Божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сон қарори

Ўтказилмайди

9.

Республикада яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган устувор дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлаш бўйича ишчи комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3532-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3578-сон қарори

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

11.

Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3586-сон қарори

Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси

12.

«Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3843-сон қарори

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

13.

Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3846-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан фаолияти белгиланган идоралараро коллегиал органлар

14.

Тил ўргатиш Жумҳурият Кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 июлдаги «Жумҳурият ўқувчи-ёшларига ва мутахассисларига чет тилларни кенг кўламда ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга оид тадбирлар тўғрисида»ги 197-сон қарори

Ўтказилмайди

15.

Тиббиёт техникаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 6 ноябрдаги «Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 490-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл хўжалиги кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 358-сон қарори

Транспорт вазирлиги

17.

Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 358-сон қарори

Ўтказилмайди

18.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 256-сон қарори

Сув хўжалиги вазирлиги

19.

Фавқулодда вазиятларни прогнозлаш ва олдини олиш бўйича давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда ҳолатларни прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш ҳақида»ги 71-сон қарори

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

20.

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 277-сон қарори

Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

21.

Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги «Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 20-сон қарори

Ўтказилмайди

22.

Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 377-сон қарори

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

23.

«Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 июндаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 168-сон қарори

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

24.

Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги «Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 176-сон қарори

Сув хўжалиги вазирлиги

25.

Комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишининг сўзсиз таъминланишини таҳлил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 300-сон қарори

Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

26.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги «Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 19-сон қарори

Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

27.

Жиззах вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги 332-сон қарори

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Жиззах вилояти ҳокимлиги

28.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 868-сон қарори

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

29.

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 939-сон қарори

Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Амалга ошириш механизми

Масъул ижрочилар

I. Давлат бошқаруви механизмларини бюрократиядан холи қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

1.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг айрим функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функция ва ваколатларини чиқариб ташлаш нуқтаи назаридан амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил
1 январь

Қарорнинг 1-бандида назарда тутилган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функция ва ваколатларини белгилаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 март

Барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти бўйича зарур ҳисоботларни реал вақт режимида яратиш имконини берувчи ҳамда 2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечишни назарда тутувчи ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Содиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни тузиш, тақдим этиш ва эшитиш тартибини такомиллаштириш.

2020 йил
1 март

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни тузиш, тақдим этиш ва эшитиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда кейинчалик уларни мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги (Давлетов)

4.

Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини электрон рақамли имзолар билан таъминлаш.

2020 йил
1 март

Ташкилий чора-тадбирлар.

Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказиш.

2020 йил
1 март

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан ташкил қилинган ва тугатилаётган алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказишга қаратилган тадбирлар ижроси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Бунда:

тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганиш;

ўтказилган хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг аниқланган долзарб ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилади.

Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлил олиб бориш.

доимий

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ва кейинчалик амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Адлия вазирлиги (Давлетов)

7.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида даврий ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш.

доимий

Ҳар бир давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбари томонидан ўз фаолияти юзасидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича жамоатчилик олдида ҳисобот берилиши ва уларни расмий веб-сайтларда жойлаштириш амалиётини жорий қилишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари

8.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2020 йил
1 апрель

Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиловчи нормалари мавжуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаган ҳолда тасдиқланган графикка мувофиқ қуйидагилар нуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш:

асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш;

нормаларни қонун ҳужжатлари сонини қисқартириш, нормаларнинг кўпайиб кетишини бартараф этиш ва уларни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатга бирлаштиришни назарда тутган ҳолда консолидациялаш;

давлат хизматларини кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқлаштириш.

Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

9.

Қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилишга йўл қўймаслик нуқтаи назаридан давлат органлари, ташкилотлар ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мониторинг қилиш.

доимий

Ташкилий чора-тадбирлар.

Адлия вазирлиги (Давлетов)

10.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида йиғилишлар сонини камайтириш.

2020 йил
1 февраль

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш:

фақатгина таклиф этилаётган мансабдор шахсларнинг функционал мажбуриятларига оид масалалар бўйича иштироки зарур бўлган ҳолларда ёки давлат сири ва бошқа қонун билан муҳофаза қилинадиган сирларга оид масалаларни муҳокама қилишда давлат ташкилотлари томонидан йиғилишларни ташкил этиш;

муҳокамаларни ўтказишнинг масофавий механизмларини жорий этган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларига ҳудудлардан ходимларни ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги йиғилишларга туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини таклиф этишга йўл қўймаслик;

давлат ташкилотлари томонидан дам олиш ва байрам кунлари йиғилишларни ўтказиш амалиётини бекор қилиш, алоҳида зарурат юзага келган ҳолатларда ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно;

аҳолига бевосита хизмат ёки давлат хизматларини кўрсатувчи ходимларни йиғилишларга таклиф қилиш ва уларга хос бўлмаган вазифаларни юклаш ёки ташқи ишларга жалб этишни (хизмат кўрсатиш мақсадларидан ташқари) тақиқлаш (улар иштирокидаги йиғилишлар бевосита юқори турувчи ташкилотлар томонидан фақатгина хизмат кўрсатиш сифатига таъсир этмайдиган соатларда улар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилиши мумкин).

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотлари

11.

Келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бир-бирини такрорловчи топшириқларини (резолюция, фишкалар) юбориш амалиётини бекор қилиш йўли билан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.

2020 йил
1 январь

Ташкилий чора-тадбирлар.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббускорлигини ошириш.

2020 йил
1 февраль

Ҳар бир давлат органи ва ташкилоти томонидан йил давомида ўз фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган камида учта янги ташаббусни рўёбга чиқариши амалиётини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш берувчи ва номзод ўртасида видео-суҳбатни масофавий интервью йўли билан махсус телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда видеоконференция воситалари ёрдамида ўтказиш механизмларини жорий қилиш.

2020 йил
1 май

Ташкилий чора-тадбирлар.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги ташкилий чора-тадбирлар

14.

Вақтни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (time management) технологиялари бўйича ўқитиш, бюрократия ва йиғилиш ўтказиш амалиётини бекор қилиш чора-тадбирларини ташкил этиш.

икки ой муддатда

Вақтни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (time management) технологиялари, бюрократия, қоғозбозлик ва йиғилиш ўтказиш амалиётини бекор қилиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда унинг филиалларида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун курсларни келишилган муддатларда ташкил этиш.

ДБА (Азизов)

15.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун нормаларини қўллаш масалалари бўйича давлат хизматчиларининг малакасини ошириш.

2020 йил
1 апрель

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун нормаларини қўллаш масалалари бўйича давлат хизматчиларининг малакасини ошириш юзасидан ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

ДБА (Азизов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича чоралар кўриш.

2020 йил
1 июнь

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш бўйича ўқув-методик материаллар ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

ДБА (Азизов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси