02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. 2-иловага мувофиқ таркибда ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳи ташкил қилиниб, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин: тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни молиялаштириш манбаларини белгилаш, Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини тизимли мониторинг қилиш, муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш ва зарур ҳолларда, уларни ҳал қилиш бўйича асосли таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Президент Администрациясига киритиш.

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Чора-тадбирларни амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш даври

Масъул вазирлик ва идоралар

Темир йўл транспорти

1.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юклари энг қисқа йўллар билан асосий жаҳон ва минтақавий бозорларга чиқиши учун самарали ва ишончли муқобил транспорт ва транзит йўлакларини шакллантириш.

1.1. Эрон Ислом Республикаси, Омон Султонлиги, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги Битимни (Ашхобод битими) амалий ижросини таъминлаш.

Ишчи гуруҳ мажлисларида қатнашиш

Доимий

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ТИВ (Ниязходжаев), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ДБҚ (Раимов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда — ЎДТА) (Шовахобов)

1.2. «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл қурилиш масаласини ишлаб чиқиш.

Тошкент шаҳрида уч томонлама Ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш.

2018 йил I чорак

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ТИВ (Ниязходжаев)

Ҳукуматлараро битимни тайёрлаш ва қабул қилиш

2018 йил I ярим йиллиги

1.3. Афғонистоннинг шимоли ғарбида транспорт йўлагини барпо этиш масалаларини ишлаб чиқиш, «Мозори Шариф-Шибирғон-Маймана-Хирот» темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш.

Ҳукуматлараро битимни тайёрлаш

2017 йил IV чорак — 2018 йил

I чорак

Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ТИВ (Ниязходжаев),

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

1.4. Ташқи савдо юкларини портларга чиқиладиган Боку-Тбилиси-Ахалкалаки-Карс» темир йўл йўналиши бўйича тажриба тариқасида транзит ташишларни амалга ошириш.

Озарбайжон-Грузия-Туркия-ЕИ мамлакатлари ягона транзит йўлагини шакллантиришда иштирок этиш. Ташқи савдо ва транзит юкларини ташиш ҳажмларини белгилаш.

Жойнинг ўзига чиқиб музокараларни ташкиллаштириш, Ҳукуматлараро комиссия мажлислари давомида масалаларни кўриб чиқиш

2018 йил

I чорак

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров),

ТИВ (Ниязходжаев)

1.5. Хитой-Ўзбекистон йўналиши бўйлаб контейнер поездлари ҳаракатини ташкил этиш.

ХХР ва Қозоғистоннинг ташкилотлари ва идоралари билан зарур аҳдлашувларни тузиш

2018 йил

I чорак

Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ТИВ (Ниязходжаев)

2.

Миллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хорижий бозорлардаги маҳсулоти рақобатбардошлигини ошириш.

2.1. Бандар-Аббос портига ва ундан кейин Жанубий, Жанубий Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океан минтақаси мамлакатларига чиқиш учун, Туркманистон ва Эрон ҳудудлари орқали;

Қора денгиздаги Поти, Ботуми ва Ильичевск портларига , Ўрта ер денгизидаги Мерсин портига, ундан кейин Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига, шунингдек, Мармара туннели орқали ЕИ мамлакатларига чиқиш учун Озарбайжон ва Грузия ҳудудлари орқали;

Болтиқ денгизи ва Қора денгиз ҳамда Узоқ Шарқ портларига чиқиш учун — Қозоғистон ва Россия ҳудудлари орқали темир йўл транспортида асосий экспорт юкларини транзит ташиш чоғида тариф преференциялари олиш.

Дахлдор мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятларига мурожаатномалар йўллаш.

Ҳар йили IV чорак давомида

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев),

ТИВ (Ниязходжаев)

2.2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг веб-сайтида юкларни темир йўлларда ташиш тарифлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш.

Вақти-вақти билан янгиланиб турадиган ахборотни веб-сайтда жойлаштириш

Доимий

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров)

2.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015 — 2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармонида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон «2015 — 2019 йилларда муҳандислик коммуникация ва йўл-транспорти инфратузилмасини модернизация қилишни ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга ошириш, мазкур лойиҳаларда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳаракатланадиган составни, шу жумладан минерал ташийдиган составларни янгилаш назарда тутилади.

Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тизимли мониторингни амалга ошириш

Доимий

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров)

2.4. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган бўш темир йўл контейнерларини яна қайтадан юклашни ташкиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш

2017 йил

II ярим йиллиги

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Автомобиль транспорти

3.

Ўзбекистон товарларининг ташқи бозорларга ва дунё океанларига чиқишини таъминлайдиган йўллар бўйида жойлашган мамлакатлар билан автомобилда халқаро юклар ташиш соҳасида амалдаги битимларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тузиш.

3.1. Қуйидаги шартномаларнинг лойиҳаларини имзолаш масаласини ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Испания Қироллиги Ҳукумати ўртасида автомобилда халқаро юк ташиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 1994 йил 22 декабрдаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Протокол;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Француз Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим.

Ҳужжатларни имзолашга тайёрлаш

2017-2018 йиллар

ЎАДТА овахобов),

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ТИВ (Ниязходжаев),

ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимни (2017 йил 12 май Пекин шаҳри) Хитой томони ратификация қилишни жадаллаштириш бўйича сиёсий-дипломатик чора-тадбирларни кўриш.

Масалани икки томонлама музокаралар ва учрашувларни ўтказиш давомида кўриб чиқиш

2018 йил

I чорак

ТИВ (Ниязходжаев), ЎАДТА (Шовахобов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.3. Қуйидаги халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бельгия Қироллиги Ҳукумати ўртасида автомобилларда халқаро ташиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида 1993 йил 18 октябрдаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Протокол.

Ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни хорижий томон билан келишиш

2017-2018 йиллар

ЎАДТА овахобов), ТИВ (Ниязходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

ШҲТга аъзо давлатларнинг автомобилда халқаро юк ташишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги Битимнинг амалда ижросини таъминлаш.

4.1. Битим доирасида белгиланган йўналишлар бўйича автомобилда халқаро юкларни ташиш учун рухсатномаларга квоталарни тақсимлаш механизмларини ишлаб чиқиш.

ШҲТнинг Қўшма комиссияси ишида қатнашиш

2018-2019 йиллар

ЎАДТА овахобов),

ТИВ (Ниязходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.2. Битимнинг биринчи иловасида кўрсатилган 4-йўналиш «Урумчи-Хоргос ХХР) /Коргос-Алмати-Тараз-Шимкент-Конисьбаева (Қозоғистон Республикаси) /Чиноз (Ўзбекистон Республикаси)» йўналишининг очилиши доирасида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида катта ҳажмдаги юкларга ишлов бериш ва уларни тушириш ва қайтадан ортиб жўнатиш ишларини амалга ошира оладиган халқаро логистика марказини барпо этиш.

Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018-2019 йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),
Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ДБҚ (Раимов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташиш тўғрисидаги ҳамда ушбу ташишлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари (СПС) ҳақидаги Битимни (Женева, 1970 йил 1 сентябрь) амалда ижросини таъминлаш.

5.1 Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар маҳкамасига киритиш:

Ўзбекистоннинг СПС Битимида иштирок этиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли органи белгилаш;

СПС Битими нормаларини миллий ҳуқуқий тизимга имплементация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти билан юк ташиш Қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА овахабов),

ДБҚ(Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Автомобиль транспорти ва логистика соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, маъмуриятчилик ғояларини бартараф этиш, қулай шарт-шароитлар яратиш.

6.1. Автомобилларда халқаро юк ташиш билан банд бўлган юк ташувчиларнинг раҳбарлари учун тегишли малака талабларига мувофиқлиги эътироф этилган, аттестациядан ўтказиладиган шахс аттестация варағининг амал қилиш муддатини беш йилгача узайтириш орқали автомобилда юк ташишларни лицензияциясини соддалаштириш ва оптималлаштириш.

Ички идоравий норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва рўйхатга олиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА овахобов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Халқаро автотранспорт хизматлари бозорида миллий юк ташувчиларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, халқаро юк ташишларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, автомобилда халқаро юк ташишнинг рухсатнома тизимини тартибга солиш, умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларининг сақланишини таъминлаш ва уларнинг эксплуатация ҳолатини сақлаб туриш ҳамда йирик габаритли ва оғир юкли автотранспорт воситаларининг ўтишларини тартибга солиш.

7.1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон «Хорижий автоюк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, бўлиш, транзити ва чиқиб кетиш тартиби тўғрисида»ги ҳамда 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига, умумфойдаланиладиган йўллардан йирик габаритли ва оғир юкли автотранспорт воситаларининг ўтишини қайта кўриб чиқиш, йиғимларни ҳисоблаш ва уларни ундириш механизмини унификациялашни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I ярим йиллик

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев),
ЎАДТА (Шовахобов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов), Ички ишлар вазирлиги (Эргашев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев),
ДБҚ
(Раимов)

7.2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 204-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали юк автотранспорт воситаларининг эксплуатация муддатидан қатъи назар, миллий автоюк ташувчиларга «Қамчиқ» довони орқали автомобилларда юк ташишни амалга оширишга рухсат бериш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТАовахобов), Ички ишлар вазирлиги (Эргашев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев),
ДБҚ (Раимов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Мамлакат автотранспорт йўлакларининг транзит жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш.

8.1. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун ундириладиган йиғимлар (йўл йиғимлари) ставкаларини оптималлаштириш (йўл йиғимлари километрбай ҳисоб-китоб тизимига ўтиш масаласини кўриб чиқиш).

2018-2019 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов), Молия вазирлиги (Турсунов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев),

ЎAДТАовахабов), ДБҚ (Раимов)

8.2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 декабрдаги «Хорижий автотранспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзити устидан назоратни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 274-сон қарори билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини Тожикистон Республикаси билан кесиб ўтадиган хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг кириши ва транзити учун қўшимча йиғимни бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов), ЎАДТА (Шовахабов), ДБҚ(Раимов),

Молия вазирлиги (Турсунов),
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев)

8.3. Республиканинг халқаро автомагистраллари бўйлаб жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини ЕВРО-4 ва ундан юқори талабларга мос келадиган ёқилғи билан таъминлаш (ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки импорт ҳисобига етказиб бериш).

«Йўл харитаси» чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2018 йил

I чорак

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўлаганов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов)

9.

Ўзбекистон Республикасида автомобилларда халқаро юк ташишни ривожлантириш дастурини қабул қилиш, дастурда, шу жумладан миллий автоюк ташувчилар паркини янгилаш ва модернизациялаш учун шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.

9.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллий автоюк ташувчиларнинг кўп юк ортиладиган автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг мақсадли параметрлари тасдиқланишини назарда тутувчи қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА (Шовахобов), Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),
ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Ўтиш пунктларининг фаолият шароитларини такомиллаштириш ва йўл бўйи инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш.

10.1. Ўтиш пунктларининг ўтказиш қобилиятини ошириш ва уларнинг фаолият шароитларини такомиллаштириш, шу жумладан уларни автотранспорт воситаларининг вазн-габарит параметрларини (ўқлари бўйича алоҳида-алоҳида ўлчаш имконияти билан) аниқловчи замонавий ўлчов асбоблари билан қўшимча жиҳозлаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «Йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

ДБҚ (Раимов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл жамғармаси (Аллабергенов), Молия вазирлиги (Турсунов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов)

10.2. Хорижий юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва транзит ўтиши билан боғлиқ комплекс масалаларни ҳал этиш учун «Олот» (Бухоро вилояти) «Дўстлик» (Андижон вилояти), «Довут ота» (Қорақалпоғистон Рес�убликаси) божхона постларига бевосита яқин жойларда уларни вақтинча жойлаштириш учун эркин автотураргоҳлар (ТИР-парклар) ташкил этиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «Йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев),

Андижон (Абдурахмонов) ва Бухоро (Барноев) вилояти ҳокимликлари, ЎАДТА овахобов), ЎАХЮТА (Далилов), ДБҚ (Раимов), Ички ишлар вазирлиги (Турсунов),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ўроқов) Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

10.3. Юк автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун автомобилларга ёқилғи қуйиш янги станцияларини қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш, шунингдек, асосий трассалар бўйлаб мотеллар тармоғини барпо этиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил 1 чорак

«Ўзбекнефтгаз»АЖ ўлаганов),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ўроқов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), Молия вазирлиги (Турсунов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов)

11.

Ҳудудида Ўзбекистоннинг автомобилда юк ташувчиларига нисбатан камситувчи шароитлар амал қилаётган давлатларнинг хорижий автотранспорт воситаларига нисбатан айнан бир хил тегишли чоралар кўриш.

11.1. Қозоғистон томони билан қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш ва унификациялаш масалаларини ишлаб чиқиш:

Қозоғистонда қўлланиладиган машина ўқига йўл қўйиладиган оғирлик тушиш нормалари;

иккала мамлакат ҳудудларига юк автотранспорт воситаларини вақтинча олиб кириш муддатлари.

Ҳукуматлараро комиссия мажлисларини ўтказиш давомида музокараларни ташкиллаштириш, масалаларни кўриб чиқиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА (Шовахобов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев),
ДБҚ (Раимов), ТИВ (Ниязходжаев) ва бошқа дахлдор вазирлик ва идоралар

Авиатранспорт

12.

Юкларни авиатранспортда ташишни янада ривожлантириш чоралари амалга оширилишини таъминлаш.

12.1. «Навоий Халқаро интермодал логистика марказининг юк айланиши ҳажмларини ва унинг қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини қуйидаги йўллар билан оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш:

Европа мамлакатлари (Германия, Нидерландия, Испания), Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатлари (ХХР, Вьетнам)да юк ташишнинг йўналишли тармоқларини кенгайтириш ва халқаро юк ташиш бозорларига кириб бориш; «Навоий ХИЛМ»ни халқаро транспорт хизматлари бозорида олға суриш;

Ўзбекистон экспортерларининг юкларини авиация транспортида ташишни ташкил этишда мослашувчан тариф сиёсатини ўтказиш.

Пешқадам халқаро авиакомпаниялари билан битимлар тузиш, юк ташишнинг мультимодал схемаларини ривожлантириш. Ахборотни, шу жумладан дипломатик каналлар орқали тарқатиш. Тақдимотлар ўтказиш. Тарифларни пасайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2017 — 2022 йиллар

доимий

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Розуқулов), Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов), ТИВ (Ниязходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

12.2. Кейинчалик тайёр маҳсулотдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланган ҳолда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан импорт бўйича олиб келинадиган авиация керосинини божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилиш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Авиакеросиннинг етказиб беришнинг идоралараро жадвалини тузиш ва тасдиқлаш

2018 йил

I чорак

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Розуқулов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Туляганов), Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Турсунов)

12.3. Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ўртасидаги транзит авиаюкларининг божхона кузатувини ташкил этишда божхона расмиятчиликларини соддалаштириш.

Кузатувни божхона тўловларидан озод қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш

2017 йил

IV чорак

ДБҚ (Раимов), «Ўзбекистон ҳаво йўллари»МАК (Розуқулов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

12.4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК веб-сайтида юкларни ҳаво транспортида ташиш тарифлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш.

Веб-сайтда вақти-вақти билан янгиланиб турадиган ахборотни жойлаштириш

Доимий

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»МАК (Розуқулов)

12.5. Миллий авиакомпания эҳтиёжлари учун янги ҳаво кемаларини сотиб олиш.

Шартномалар тузиш

2018 — 2022 йиллар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Розуқулов)

Транспорт инфратузилмаси

13.

Республиканинг ташқи савдо юкларини транспортда ташиш қиймати ва логистикасини оптималлаштириш учун яқин атрофдаги мамлакатларнинг денгиз ва қуруқликдаги портлари (хаблари)дан самарали фойдаланиш шароитларини шакллантириш.

13.1. Шерик мамлакатларда денгиз ва қуруқликдаги портлар (хаблар)нинг имкониятлари ва эҳтиёжларини, шунингдек, янгиларини ташкил этиш истиқболларини белгилаш;

ташқи савдо юкларини ташишда транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш бўйича транспорт идораларининг маъмуриятлари ўртасида икки томонлама битимлар тузиш;

хорижда терминаллар, омборхоналар ҳамда транспорт инфратузилмасининг бошқа объектларини харид қилиш, ижарага олиш ёки барпо этиш имкониятларини ўрганиш.

Ҳукуматлараро комиссия мажлисларини ўтказиш давомида жойларга чиқиб музокараларни ташкиллаштириш ва масалаларни кўриб чиқиш

2017 йил IV чорак —

2018 йил

I ярим йиллиги

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ (Шукуров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),
ТИВ (Ниязходжаев), бошқа вазирлик ва идоралар

14.

Транспорт инфратузилмасини яхшилаш.

14.1. Тўла ҳажмдаги божхона хизматларини кўрсатган ҳолда, халқаро юк ташишнинг асосий йўналишлари бўйича (Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида) халқаро мультимодал транспорт-логистика марказлари тармоғини яратиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ЎАДТА Шовахобов), ДБҚ (Раимов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров)

14.2. Сурхондарё вилоятидаги «Термиз Карго марказ» Халқаро логистика марказида замонавий ташкиллаштириш ва бошқариш методларини жорий этиш, халқаро юкларнинг қўшимча ҳажмларини жалб этиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ЎАДТА (Шовахобов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ДБҚ (Раимов),
ТИВ (Ниязходжаев)

 LexUZ шарҳи

1.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ж.А. Ходжаев

Ташқи савдо вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

И.Р. Маҳкамов

Вазирлар Маҳкамасининг коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АДТ мудири

4.

Д.Д. Асомов

иқтисодиёт вазири ўринбосари

5.

С.П. Ниязходжаев

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

6.

Ё.Э. Турсунов

молия вазирининг ўринбосари

7.

P.M. Эргашев

ички ишлар вазирининг ўринбосари

8.

Б.Я. Раимов

Давлат божхона қўмитасининг биринчи ўринбосари

9.

У.У. Розуқулов

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори

10.

А.С. Шукуров

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

11.

Ш.Ш. Шовахобов

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари

12.

А.А. Абдувалиев

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси

13.

М.А. Аллабергенов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижрочи директори

14.

Т.А. Ишметов

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

15.

Ш.К. Тўлаганов

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари

16.

К.Н. Тўлаганов

қурилиш вазирининг ўринбосари

17.

А. Салохитдинов

Ташқи савдо вазирлигининг транспорт салоҳияти, логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

 LexUZ шарҳи