30.04.2021 йилдаги ПҚ-5100-сон
7. «Uzbekistan Airways» АЖ (И.Р. Махкамов) 3-иловага мувофиқ ҳаво кемаларини ўрнатилган тартибда очиқ савдолар орқали соҳада бевосита фаолият юритаётган корхоналарга сотиш чораларини кўрсин.
ўз эҳтиёжлари учун махсус технологик ускуналар, махсус транспорт ва ахборот-коммуникация маҳсулотларини етказиб бериш ҳақидаги импорт контрактларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри тузишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Авиакомпания фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари

1.

Авиакомпания фаолиятини такомиллаштириш.

1. Авиакомпаниянинг 2019-2020 йиллардаги молиявий ҳисоботларини халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тайёрлаш;

2. Авиакомпания молиявий аудитини ўтказиш учун тендер (ёки танлов) асосида катта тўртлик («big four») ташкилотларидан бирини танлаш;

3. Авиакомпаниянинг Кузатув кенгаши ва ижроия органига малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш;

4. Жаҳон банки билан бирга авиакомпаниянинг бизнес режасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш;

5. Халқаро кредит рейтингларини олиш.

2021 йил май


2021 йил май


2021 йил август


2021 йил июнь


2022 йил ноябрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Молия вазирлиги (Насритдинхожаев),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

2.

Авиакомпания янги таркибий тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда авиакомпаниянинг халқаро стандартларга тўғри келадиган янги ижроия тузилмасини ишлаб чиқиш;

2. Ишлаб чиқилган ижроия тузилмасига мувофиқ иш ўринларини оптимизация қилиш.

2021 йил июнь


2021 йил август

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

3.

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган авиация соҳасига тегишли товарлар, шунингдек, хорижий компаниялар томонидан бажариладиган хизматлар импортига рухсат бериш масаласини кўриб чиқиш.

1. Импорт қилинаётган авиатехника товарларининг номланиши ва ТИФ ТН кодларини қайта кўриб чиқиш;

2. Ўзбекистон Республикасида авиатехника товарлари ишлаб чиқарилмаслигини инобатга олиб, ТИФ ТН коди истеъмол товарларига мос келадиган авиатехника товарларини давлат харидлари асосида импорт қилишга ўрнатилган тақиқлар рўйхатидан чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

3. Ўрганиш натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2021 йил май


2021 йил июнь




2021 йил июль

«Uzbekistan Airways» АЖ (Махкамов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

4.

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларида мажбурий сертификатлаш ва стандартлаштиришга тегишли товарлар рўйхатидан «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан импорт қилинадиган халқаро сертификатларга эга авиатехника товарларини чиқариш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш;

2. Қарор лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш;

3. Қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май


2021 йил июнь

2021 йил июль

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

II. Авиакомпаниянинг харажатларини қисқартириш ва даромадларини ошириш тадбирлари

5.

Авиакомпания харажатларни қисқартириш.

1. Авиакомпаниянинг хориждаги самарасиз фаолият юритаётган ваколатхоналарини ёпиш;

2. Норентабел йўналишлардаги авиақатновларни бекор қилиш;

3. Авиачипталарни сотиш бўйича Бош агентлар билан шартномаларни бекор қилиш;

4. Авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар (IATA) комиссияси
миқдорини тушириш;

5. Авиаёқилғи мойлаш материалларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш.

2021 йил июнь


2021 йил май

2021 йил июнь


2021 йил июнь


2021 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Махкамов)

6.

Авиакомпания даромадларни ошириш.

1. Россияга амалга оширилаётган авиақатновларда ҳар икки томонга йўловчи ташишни тўла тиклаш;

2. «Умра-2021» ва «Ҳаж-2021» мавсумида зиёрат авиақатновларини тиклаш бўйича музокаралар олиб бориш ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмасига асосан парвозларни амалга ошириш;

3. Вақтинчалик меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқаролар учун иқтисодий (эконом) класс авиачипта нархларига 20 % миқдоридаги чегирмани бекор қилиш;

4. Илғор хорижий авиакомпаниялар билан бирга йўловчиларни ўзаро ташиш шартномаларини (Code Share, Interline) тузиш орқали йўловчи ташиш ҳажмини ошириш;

5. Янги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни ташкил қилиш;

6. Чартер авиақатновлар сонини ошириш.

2021 йил давомида


2021 йил давомида



2021 йил июнь



доимий



2021 йил давомида

2021 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Дин ишлари қўмитаси (Тошбоев)

7.

Импорт шартномаларининг ҳисоб-китоби рўйхатини юритиш тизимини такомиллаштириш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш;

2. Қарор лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш;

3. Қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июнь


2021 йил июль

2021 йил август

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев),

Марказий банк (Нурмуратов)

III. Авиакомпания ҳаво кемалари паркини оптимизация қилиш

8.

«Uzbekistan Airways» АЖнинг ҳаво кемалари паркини унификация қилиш.

1. Янги олтинчи Боинг-787 ҳаво кемасини қабул қилиш;

2. Боинг-757-200 (3 та) ҳаво кемаларини лизинг берувчига қайтариш;

3. Боинг-767 (2 та) ва Боинг-757 (2 та) ҳаво кемаларини сотиш;

4. А-321neo LR (2 та) ҳаво кемаларини ижарага олиш;

5. А-321neo (3 та) ҳаво кемаларини ижарага олиш.

2021 йил май

2021 йил октябрь

2021 йил декабрь

2021 йил декабрь

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

9.

«Uzbekistan Нelicopters» МЧЖ ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш.

1. Ми-8 вертолётларини ўрнатилган тартибда сотувга қўйиш;

2. Иккита «Н125» Airbus русумли вертолётларини харид қилиш;

3. Иккита «Н130» Airbus русумли вертолётларини харид қилиш.

2021 йил май

2021 йил июнь

2021 йил ноябрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

«Uzbekistan Нelicopters» МЧЖ (Сафиуллин)

10.

Юк ташувчи ҳаво кемалари сонини тўрттага етказиш.

1. 2 та Боинг-767 йўловчи ҳаво кемасини юк ташишга мослаштириш бўйича хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома тузиш;

3. Ҳаво кемаларини юк ташиш турига конвертация қилиш.

2021 йил май


2021 йил сентябрь

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

IV. «Uzbekistan airways» АЖ таркибидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш

11.

«Uzbekistan airways technics» МЧЖда хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига сифатли ва тезкор техник хизмат кўрсатиш ҳамда хизматлар ҳажмини ошириш.

1. «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ ҳудудида эркин божхона зонасини ташкил этиш;

2. Хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларини техник кўрикдан ўтказиш учун жалб қилиш;

3. Бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда янги хизмат турларини ўзлаштириш.

2021 йил август


йил давомида


йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

12.

«Кетринг» МЧЖ фаолиятини ривожлантириш.

1. Илғор хорижий кетринг компаниялари (Do&Co, Dnata, Gate Gourmet ва ҳ.к.) билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

3. Хорижий компания билан ҳамкорликда борт таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2021 йил август


2021 йил октябрь

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

V. Авиакомпания фаолиятини рақамлаштириш

13.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш, тижорат ва ишлаб чиқариш тизимини (PSS) жорий этиш.

1. PSS тизими бўйича энг йирик глобал провайдерлардан бири бўлган «Amadeus» компанияси билан шартнома тузиш;

2. Бизнес жараёнларни хатловдан ўтказиб, янги тизимга мослаштириш;

3. Мавжуд барча интерлайн ва «Code share» алмашинувлар бўйича линкларга, парвозлар амалга ошириладиган аэропортларда рўйхатдан ўтишнинг янги тизимига уланиш;

4. Эски PSS-дан техник миграция қилиш;

5. Янги тизимни ишга тушириш.

2021 йил апрель


2021 йил май

2021 йил октябрь



2021 йил ноябрь

2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

14.

«Uzbekistan Airways» АЖнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини камайтириш.

1. Аэропорт ҳудудида йўловчиларга божсиз товарлар сотиш фаолияти билан шуғулланувчи (Duty Free) «Central Asia Megastar» МЧЖдаги «Uzbekistan Airways» АЖнинг 23,3 % улушини «Uzbekistan Airports» АЖга ўтказиш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига таклиф киритиш;

2. «Central Asia Megastar» МЧЖдаги «Uzbekistan Airways» АЖнинг улушини «Uzbekistan Airports» АЖга ўтказишни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш.

2021 йил май




2021 йил июнь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева),

Молия вазирлиги (Насритдинхожаев)

15.

Мижозлар билан ишлашни тизимли бошқариш дастурини жорий этиш.

1. Илғор хорижий ИТ компаниялари билан CRM (Customer Relationship Management) дастурий таъминот масаласида музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома имзолаш;

3. Янги дастурни жорий этиш.

2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

16.

Авиакомпания даромадларини ҳисобга олиш ва бошқаришнинг янги тизимини жорий этиш.

1. Revenue Accounting дастурини жорий этиш бўйича «Amadeus» компаниясини жалб қилиш;

2. Янги дастурни жорий этиш.

2021 йил июнь


2022 йил январь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

17.

Авиакомпаниянинг барча ресурсларини ҳисобга олиш, режалаштириш ва бошқариш бўйича янги ERP (Enterprise Resource Planning) дастурий тизимини жорий этиш.

1. Илғор хорижий ИТ компаниялари билан керакли дастурий таъминот масаласида музокаралар ўтказиш;

2. Энг яхши таклиф берган компания билан шартнома имзолаш;

3. Янги дастурни жорий этиш.

2021 йил май


2021 йил август

2022 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов)

VI. Авиакомпания фаолияти самарадорлигини ошириш ва йўловчилар учун қулайликлар яратиш

18.

Аҳоли мобиллиги ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш.

1. «Uzbekistan Airways» АЖ фаолиятини «гибрид» бизнес модели (full service carrier + LCC) асосида йўлга қўйиш;

2. А-320 (4 та) ҳаво кемаларини тўлиқ иқтисод классга (full econom) ўтказиш;

3. «Uzbekistan Airways» АЖ таркибида «Лоукост» авиакомпаниясини ташкил этиш;

4. Парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

2021 йил июнь


2021 йил ноябрь

2022 йил январь


2022 йил январь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

«Ўзавиация» агентлиги (Улжаев)

19.

Йўловчиларнинг қўл юки ва багажларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини соддалаштириш.

1. Амалдаги меъёрий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш;

2. Ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш;

3. Ҳужжат лойиҳасини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил июнь

2021 йил август


2021 йил сентябрь

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VII. Кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

20.

Парвозларни амалга ошириш вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ходимларни тайёрлаш.

1. Халқаро фуқаро авиация ташкилоти (ИКАО) ва Халқаро авиация транспорти бирлашмаси (ИАТА) ўқув курсларига ходимларни жўнатиш;

2. Ўқув-машғулот маркази негизида парвозлар билан боғлиқ бўлмаган ходимларни тайёрлаш курсларини босқичма-босқич ташкил этиш.

2021-2022 йилларда


2021 йил давомида

«Uzbekistan Airways» АЖ (Хусанов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

21.

Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан бирга Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Тошкент давлат транспорт университетида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш бўйича «Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси» таълим йўналишини очиш ва Классификаторга киритиш.

2. Таълим йўналиши меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

3. Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдорини келишиш.

4. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида ўқитиш.

2021 йил июнь



2021 йил июль


2021 йил июнь


2021 йил сентябрь

Транспорт университети (Абдурахмонов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов)

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон аэропортлар тармоғи бошқарувини янги тизим асосида шакллантириш

1.

«Uzbekistan Airports» АЖга Бошқарув компанияси функциясини бериш

1. «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг таркибига кирувчи халқаро аэропортлар уставларига ўзгартиришлар киритиш;

2. «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг ҳар бир таркибий бўлинмаларининг таркибий тузилмасига ва штат бирлигига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ходимлар сонини оптималлаштириш;

3. Ходимларга меҳнат маошини янги рағбатлантириш тизим асосида тўлаш.

2021 йил июль


2021 йил июнь



2021 йил июнь

Молия вазирлиги (Ишметов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

2.

Хусусийлаштирилмайдиган кўчмас ва кўчар мулкни «Uzbekistan Airports» АЖни таркибидаги ҳар бир масъулияти чекланган жамиятларнинг устав капиталидан чиқариш.

1. Ҳар бир масъулияти чекланган жамиятни мол-мулкини хатловдан ўтказиш;

2. Ҳар бир масъулияти чекланган жамиятдаги хусусийлаштирилмайдиган мулкни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш ва балансдан ташқари ҳисобга (001) чиқариш;

3. Давлат активларини бошқариш агентлиги билан аэропортларнинг хусусийлаштирилмайдиган мулкдан тасарруф этиш ҳуқуқисиз 49 йилга беғараз фойдаланиш бўйича шартнома имзолаш;

4. 2030 йилгача аэродром комплексларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

5. Хусусийлаштирилмайдиган мулкни устав капиталдан чиқарилгандан сўнг «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг таркибий бўлинмаларининг активларини хатловдан ўтказиш.

2021 йил июль

2021 йил сентябрь



2021 йил октябрь



2021 йил июль


2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Ишметов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

II. Операцион харажатларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар

3.

Йиғим ва тарифлар ставкалари таннархи тузилишини оптималлаштириш.

1. Ҳар бир асосий ва қўшимча аэропортдаги тўловларни шакллантириш тизимини таҳлил қилиш ва улардаги ойлик маоши, ижтимоий солиқ, жорий ва қўшимча харажатларни ҳисоблаш усулини қайта кўриб чиқиш;

2. Операцион харажатларни янги усулда шакллантириш ва ҳисоблаш мақсадида ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

3. Амортизация ажратмаларини, мулк ва ер солиғини шакллантириш тизимини таҳлил қилиш;

4. Солиқ ва амортизация ажратмаларини ҳисоблаш бўйича янги ички меъёрий ҳужжатларни жорий этиш;

5. Операцион харажатларни янги усулда шакллантириш, амортизация ва солиқ ажратмаларини ҳисоблашни амалга ошириш мақсадида миллий қонунчиликка ўзгартириш киритиш.

2021 йил июль



2021 йил август


2021 йил июль


2021 йил август


2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Ишметов),

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

4.

Барча харажатли шартномалар шартларини қайта кўриб чиқиб, уларни мақбуллаштириш ва воситачилардан воз кечиш.

1. Барча шартномалардаги жорий ва бошқа харажатлар аудитини ўтказиш;

2. Аудит якуни бўйича мавжуд контрагентлар билан музокара олиб бориш ёки янгиларни қидириш;

3. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг авиаёқилғи таннархини кўриб чиқиш ва ички бозорга сотиладиган авиаёқилғи нархидаги рентабеллик даражасини 5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш.

2021 йил июнь

2021 йил сентябрь


2021 йил июнь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева),

Энергетика вазирлиги (Султанов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарахметов)

5.

Амалдаги турли ижтимоий тўловлар тизимидан воз кечиш ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини кўпайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг KPI тизимига асосланган янги услубига ўтиш.

1. Ходимлар сонини қайта кўриб чиқиш;

2. «Uzbekistan Airports» АЖ бошқарув компания ва аэропортлар функцияларини аниқ ажратиш. Бунда бошқарув компанияга — аэропортларни ривожлантириш, аэропортларга — операцион фаолиятни амалга ошириш вазифаси белгиланади.

2021 йил сентябрь

2021 йил сентябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

6.

2021 йил якунига қадар 11 та аэропортлар бўйича ягона бюджетни ва харидлар режасини ишлаб чиқиш.

1. Барча аэропортлар бўйича харидлар режасини тузиш;

2. Барча аэропортлар бўйича жорий ва бошқа харажатлардан иборат бюджет режасини тузиш.

2021 йил июль

2021 йил июль

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

III. Ахборот-коммуникация технологияларини операцион фаолиятга ва тармоқни бошқарувига жорий этиш

7.

Барча аэропортларда ишлаб чиқаришга оид бирламчи маълумотни онлайн режимида олишга ва ресурслар бошқарувини оптималлаштиришга қаратилган «Airport Operational Data Base» (AODB) 13 дастурларни ўз ичига олган тизимни жорий этиш.

1. Мазкур тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;

2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;

3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш.

2021 йил июль


2021 йил июль


2021 йил сентябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

8.

«1С: Холдингни бошқариш» дастурини жорий этиб, унга барча 11 та аэропортларни улаган ҳолда ягона ҳисобот тизимини жорий этиш.

1. Тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;

2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;

3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш;

4. Бухгалтерия ҳисобини юритиш миллий тизим ва халқаро молия ҳисобот тизимига мос равишда ҳисоб юритишни жорий этиш;

5. Бошқарув ҳисоботини юритишни шакллантириш.

2021 йил июль


2021 йил сентябрь


2021 йил октябрь


2021 йил сентябрь


2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

9.

«Uzbekistan Airports» АЖ ва 11 аэропортларда «Директум» электрон ҳужжат алмашинув дастурини жорий этиш ва Ўзбекистон давлат электрон тизимларига интеграция қилиш.

1. Тизимни харид қилиш ва жорий этиш мақсадида техник шартларни ишлаб чиқиш;

2. Тизимни етказиб берувчи хорижий компаниялар шартларини таҳлил қилиш;

3. Тизимни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида энг мақбул таклифларни саралаб олиш ва тегишли Англашув меморандумини имзолаш.

2021 йил июнь


2021 йил июль


2021 йил август

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

V. Даромадларни оширишга қаратилган чоралар

10.

Хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш мақсадида асосий аэропорт йиғимларини камайтириш.

1. 50 фоизгача «зиёрат-туризм» дастури доирасида оширилаётган рейслар бўйича;

2. Асосий хизмат турлари бўйича йиғим ва тўловларни 27 фоизгача камайтириш;

3. Асосий хизмат турлари бўйича йиғим ва тўловларни 30 фоизгача қўшимча равишда камайтириш;

4. Аэропортларда хорижий ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатишга қаратилган шартномаларни Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) стандартларига мос равишда қайта тузиш.

2021 йил июнь


2021 йил июнь


2021 йил декабрь


2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

11.

Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш вақтини 1,5 соатдан 40 дақиқагача тушириш (Minimum Connecting Time).

1. «Uzbekistan Airports» АЖ таркибида шуъба хендлинг компаниясини ташкил этиш («Uzbekistan Airports Нandling»)

2. Аэропортлар учун ягона ахборот марказини (call-center) яратиш;

3. «Uzbekistan Airports» АЖ таркибида «Uzbekistan Airports Cargo» шуъба юк ташувларини ривожлантириш компаниясини ташкил этиш.

2021 йил октябрь


2021 йил октябрь

2021 йил октябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VI. Аэропортлар инфратузилмасини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси

12.

«ARC» (Германия) компанияси билан аэропортларни 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Барча 11 та аэропортлар бўйича инвестиция ҳажмларини ва молиявий манбаларни асослантириш;

2. «Миллий банк» АЖ имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш;

3. «Air Marakanda» МЧЖ билан Самарқанд аэропортининг аэровокзал ва вокзал олди комплексини давлат шериклик асосида ишлатиш мақсадида концессия шартномасини имзолаш.

2021 йил октябрь


2021 йил июль

2021 йил август

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VII. Инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш

13.

«Самарқанд» аэропортида

«Самарқанд» аэропорти янги аэродром комплексини қуриш ва уни фойдаланишга топшириш

2021 йил октябрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

14.

«Термиз» аэропортида

1. Учиш-қўниш йўлагини қуриш ишларини якунлаш;

2. Ёқилғи қуйиш комплексининг тўкиш станцияси қувурларини алмаштириш;

3. Юк терминалини қуриш.

2021-2022 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

15.

«Бухоро» аэропортида

1. Учиб келиш терминалини қайта таъмирлаш;

2. ВИП тураргоҳ перронини кенгайтириш.

2021-2022 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

16.

«Навоий» аэропортида

1. Янги ёқилғи қуйиш комплексини ишга тушириш;

2. Хорижий юк авиакомпания (оператор)ни жалб қилиш.

2021 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

17.

«Қарши» аэропортида

1. Ёқилғи қуйиш комплексининг тўкиш станцияси қувурларини алмаштириш;

2. Аэровокзал комплексини қайта таъмирлаш.

2021 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

18.

«Андижон» аэропортида

1. Аэродром комплексини қайта таъмирлаш;

2. Ёритиш-сигнал ускунасини янгилаш.

2022 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

19.

«Фарғона» аэропортида

1. Учиш-қўниш йўлагини қайта таъмирлаш (Мудофаа вазирлиги балансида);

2. Ёритиш-сигнал ускунасини янгилаш.

2021-2022 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

20.

«Урганч» аэропортида

1. Учиш-қўниш йўлагини ва перрон қисмини қайта таъмирлаш;

2. Кетринг хизматини давлат-хусусий шериклик асосида ишлатиш.

2021 йил

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

21.

«Нукус» аэропортида

Бешта аэродром хизматлари учун маъмурий бинолар қўриш.

2021 йил

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

22.

Барча аэропортлар бўйича автомахсустехника ва технологик ускуналарни модернизация қилиш

1. Автомахсустехниканинг мавжуд парки ҳолатини инвентаризация қилиш;

2. Харид қилиш ва эксплуатацияни бошлаш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш;

3. Етказиб берувчилар билан музокаралар ўтказиш.

2021-2025 йиллар

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

VII. «Тошкент» аэропорти бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш

23.

Ўтказиш қобилиятини тиғиз вақтда 1200 нафар йўловчигача оширишни ҳисобга олган ҳолда аэропорт халқаро терминали биносини ва вокзалолди ҳудудини реконструкция қилиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;

3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;

4. Эксплуатацияга топшириш.

I босқич — 2021 йил август


II босқич — 2022 йил май

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

24.

Аэропорт ҳудудида 7500 м2юк терминалини қуриш ва сунъий учиш-қўниш йўлаги (СУҚЙ-1), самолётни ерда бошқариш йўлаги ва перронини капитал таъмирлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;

3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;

4. Эксплуатацияга топшириш.

2021 йил декабрь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

25.

Ҳарбийлашган тузилмалар учун маъмурий бино ва аэропорт қўриқлаш хизмати бўлинмалари учун казарма, шунингдек, аэропорт ситуацион марказини қуриш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

2. Қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлар) билан ваколатли органларда экспертиза ўтказган ҳолда шартнома тузиш;

3. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;

4. Эксплуатацияга топшириш.

2022 йил апрель

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева)

26.

Аэропорт аэровокзал мажмуасининг ўтказиш қобилияти оширилишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХнинг Авиация хавфсизлиги юзасидан текшириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ДЧҚҚ Чегара назорати дивизиони ва Ўзбекистон Республикаси ДБҚ «Тошкент-Аэро» ИБМ штат бўйича ходимлари сонини кўпайтириш.

1. Таклиф ишлаб чиқиш ва Хавфсизлик кенгашига киритиш;

2. Ходимлар зарур миқдорини ўзгартиришни аниқлаш учун жорий ишлар ҳолатини ўрганиш;

3. Тасдиқлашга киритиш учун сўнгги таклифни тайёрлаш.

2021-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши,

Давлат хавфсизлик хизмати (Азизов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

27.

Аэропортнинг ноавиация хизматларидан тушадиган даромадларини ошириш.

1. Халқаро терминалнинг кутиш залида тижорат майдонини кенгайтириш;

2. Тижорат майдони ижарачилари билан барча шартномаларни қайта кўриб чиқиш;

3. Жаҳон тармоқ компанияларини таклиф этиш;

4. «Тошкент-2» халқаро терминали ва «Тошкент-3» маҳаллий қатновлар терминалининг умумий ҳисобда 7,13 гектарга тенг бўлган вокзалолди майдони ер участкаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидан аэропорт балансига ўтказиш.

I босқич — 2021 йил август

II босқич — 2022 йил май

2021 йил июнь

«Uzbekistan Airports» АЖ (Джураева),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ортиқхўжаев)