Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ТАРТИБИ

1б-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ТАРТИБИ

1в-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ТАРТИБИ

1г-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ТАРТИБИ

1д-ИЛОВА
Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ТАРТИБИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати, давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларида ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш СХЕМАСИ

Шу билан бирга, танқидий таҳлиллар ижро интизоми самарасиз даражада эканлигидан далолат берадиган кўплаб ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан, биринчи — киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари етарлича иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаяпти; иккинчи — давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий ҳамда назорат фаолиятининг шакллари ва услублари такомиллаштирилмаган; учинчи — қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамияти мансабдор шахслар томонидан етарли даражада ўрганилмаяпти, шунингдек, ушбу ҳужжатларни, айниқса, аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар мавжуд эмас; тўртинчи — шахсий сўров ва қатъий талабчанлик ўрнига кўплаб маълумотномалар ва маълумотлар тўпланмоқда, шунингдек, масъулиятсиз раҳбарлар, бошқарувнинг ўрта ва қуйи бўғинлари мутахассисларига нисбатан либерал муносабатда бўлинмоқда.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу Фармонга 1 — 3-иловаларда белгиланган талабларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва натижали бажарилиши учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин, бунда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
8. «Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мазкур Фармонга 3-иловада келтирилган тартибга мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи мутлақо янги тизими жорий қилинсин:

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Канцелярия

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш.

Имзолангандан бир соат мобайнида

2. Жўнатиш рўйхатига мувофиқ барча ижрочиларга ҳужжатларни электрон шаклда етказиш.

3. «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш учун ҳужжатларнинг электрон нусхасини Адлия вазирлигига юбориш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг вазирлик ва идораларда ижро ҳолатини йиллик ўрганиш графигини тасдиқлаш.

Ҳар йили январь ойида

2. «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқларни назоратдан чиқариш ва муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш ва тегишли чораларни белгилаш.

Заруратга кўра

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиб бориш.

Заруратга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари бўлинмалари, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳаларини вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланишини мувофиқлаштириш, ҳар томонлама пухта экспертизадан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида тақдимот қилиш.

Белгиланган муддатларда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш, ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб бориш.

Белгиланган муддатларда

Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Адлия вазирлиги томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилишини назорат қилиш.

Доимий

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Доимий

3. Назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш (назоратдан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ечилади).

Заруратга кўра

4. Бажарилмаган топшириқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларига таҳлилий материаллар киритиш.

Заруратга кўра

5. Ҳисоб палатаси хулосасига асосан «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига таклиф киритиш.

Заруратга кўра

6. Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли ва комплекс ўрганишларни ташкил этиш.

График асосида

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Умумий бўлими

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Бош вазир котибиятига тақдим этиш.

Келиб тушгандан бир соат мобайнида

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар нусхасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этиш.

Келиб тушгандан бир соат мобайнида

4. Таркибий бўлинмалар томонидан тайёрланган реестр асосида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Бош вазир топшириғи билан биргаликда тегишли вазирлик ва идораларга етказиш.

Топшириқ имзолангандан 30 дақиқа мобайнида

Бош вазир котибияти

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни кўриб чиқиш ҳамда таркибий бўлинмалар билан биргаликда Бош вазир топшириғи лойиҳасини тайёрлаш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тайёрланган топшириқни Бош вазирга имзолаш учун киритиш.

Бир кунда икки марта, зарурат бўлганда — дарҳол

3. Имзоланган топшириқни ижросини таъминлаш учун масъул таркибий бўлинмага, нусхаларини эса назоратга олиш учун Бош вазир котибиятининг масъул бош мутахассисига ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлимига тақдим этиш.

Топшириқ имзолангандан 30 дақиқа мобайнида

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни умумлаштириш ҳамда «Ijro.gov.uz» тизимида уларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш.

Доимий

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни Бош вазир тасдиғига киритиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

6. Бош вазирнинг котибияти ҳамда ҳар бир ходимнинг иш режасига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Бош вазир томонидан ижро интизоми бўйича ўтказиладиган йиғилишларга тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда материаллар тайёрлаш ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш.

Ҳар ойда

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва масъул таркибий бўлинмалари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар билан танишиш ва ижросини ташкил қилиш бўйича тегишли таркибий бўлинмаларга топшириқлар бериш.

Келиб тушгандан дарҳол

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тайёрланган Бош вазир топшириғи лойиҳасини кўриб чиқиш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил қилиш бўйича таркибий бўлинмалар томонидан тайёрланган амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни кўриб чиқиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Иш режаларни шакллантириш жараёнида

5. Муддати кечиктирилаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича муҳокамалар ўтказиш.

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган мажлис баёнлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар ой якуни билан

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича ўтказилган мажлис баёнлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тайёрланган материалларни кўриб чиқиш.

Ҳар ой якуни билан

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан киритилган маълумотлар асосида тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш ва Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар ой якуни билан

9. Ижро интизоми ҳолати юзасидан таҳлилий материалларни Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритиш.

Ҳар чорак якуни билан

10. Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш ҳамда Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар чорак якуни билан

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизомини ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш ҳамда Бош вазирга ахборот бериш.

Ҳар чорак якуни билан

12. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ижро интизоми масаласида ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш.

График асосида

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардаги назорат топшириқларини тайёрлаш ва таркибий бўлинмаларга (ижрочилар кесимида) етказиш.

Келиб тушгандан бир кун мобайнида

2. Топшириқларнинг бажарилиши ҳолати бўйича таркибий бўлинмалар мутахассислари билан индивидуал ишлаш.

Доимий

3. Топшириқлар ижросини таҳлил қилиб бориш ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот киритиб бориш.

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини назорат қилиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

5. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолатини ўрганиш.

Иш режага мувофиқ

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган мажлис баёнлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш ва Бош вазирга киритиш.

Ҳар ой якуни билан

7. Ижро интизоми ҳолати бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Ҳар чорак якуни билан

8. Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини тайёрлаш.

Ҳар чорак якуни билан

9. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлигига номзодларни танлаш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш.

Ўрнатилган тартибда

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати масъул таркибий бўлинмалари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Бош вазир топшириғи лойиҳасини кўриб чиқиш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини назорат қилиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

3. Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар ойда

4. Топшириқлар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида.

Белгиланган муддатларда

5. Ижро интизоми масаласи бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида муҳокамалар ўтказиш.

Ҳар ой якуни билан

6. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан киритилган маълумотлар асосида тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш.

Ҳар ой якуни билан

7. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш, иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифлар асослилигини ўрганиш ва «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича Ҳисоб палатасига таклиф киритиш.

Заруратга кўра

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Бош вазир топшириғи лойиҳасини тайёрлаш, тегишли таркибий бўлинмалар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишиш.

Келиб тушгандан уч соат мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш ва тегишли таркибий бўлинмалар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

3. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳамда ҳар бир ходимнинг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

4. Топшириқлар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида.

Белгиланган муддатларда

5. «Ijro.gov.uz» тизимида Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар — масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда — топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида тасдиқлаш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Бир кун муддатда, зарур ҳолларда беш кун муддатда

6. Топшириқлар ижросини таҳлил қилиб бориш ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб бориш.

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари

7. Топшириқлар ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида видеоконференц-алоқа тизими орқали муҳокамалар ўтказиб бориш ҳамда натижаси бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига ахборот киритиш.

Ҳар ҳафта шанба кунлари

8. Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида ижро интизоми масалалари бўйича ўтказиладиган муҳокамалар учун таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Ҳар ой якуни билан

9. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли ва комплекс ўрганиш.

График асосида

10. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан киритилган маълумотлар асосида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини тайёрлаш.

Ҳар ой якуни билан

11. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлигига номзодларни танлаш ва Бош вазири ўринбосари ва маслаҳатчилари суҳбатидан ўтказиш.

Ўрнатилган тартибда

12. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш.

График асосида

13. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси

1. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида ижро интизоми ҳолатини танқидий муҳокама қилиш.

Ҳар ой якуни билан

2. Ижро интизомини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган, шунингдек, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

3. Мажлисларда ижро интизоми масалаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб бориш.

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати масъул ходимлари

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш ҳамда раҳбарга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқларни тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни таҳлил қилиш, ўрганиш ҳамда ижро натижалари бўйича Адлия вазирлигига ахборот тақдим этиш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини давлат органлари ва ташкилотларининг ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиш ҳамда тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминланмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

Ҳар ойда

9. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан тегишинча Вазирлар Маҳкамаси ёки Ҳисоб палатасига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

10. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Давлат органлари ва ташкилотлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда раҳбарга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқ тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни таҳлил қилиш, ўрганиш ҳамда ижроси натижалари бўйича юқори турувчи давлат органи ва ташкилотига ахборот киритиб бориш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Давлат органлари ва ташкилотлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

9. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказиш ҳамда раҳбарга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқларни тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш, ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаси юзасидан Адлия вазирлигига ахборот киритиб бориш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сессияларида муҳокама қилиш ҳамда тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

Ҳар ойда

9. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

10. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Туман ва шаҳар ҳокимликлари

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳокимга ахборот бериш.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқларни тайёрлаш ҳамда ижрочиларга етказиш.

Келиб тушгандан уч кун муддатда, агар бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Топшириққа мувофиқ белгиланган муддатларда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш, ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаси юзасидан юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органига ахборот киритиш.

Белгиланган муддатларда

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини ўтказиш, маҳаллаларда ижросини ташкил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Доимий

6. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда ходимларининг иш режаларига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритиш.

Ҳар чоракда

7. Топшириқлар ижро ҳолатини ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, ҳоким ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб бориш.

Ҳар ҳафта жума ва душанба кунлари

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш ҳамда тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш.

Ҳар ойда

9. Топшириқлар ижросини таъминлаш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

10. Мазкур Фармонда белгиланган тартибларга жойларда риоя этилиши ҳолатини ўрганиш.

График асосида

Таркибий бўлинмалар

Ижро ва назоратни ташкил этиш

Бажариш муддати

Адлия вазирлиги масъул бўлинмалари ва ходимлари

1. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) ўз вақтида ижро этилишининг «Ijro.gov.uz» тизимида назоратини олиб бориш ва «Ijro.gov.uz» тизимини юритиб бориш.

Доимий

2. «Ijro.gov.uz» тизимида назоратга олинадиган топшириқларни киритиш, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини белгилаш.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун-моҳияти «пакет» тамойили асосида давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратларига ва Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларига етказиш. Бунда топшириқлар бўйича инфографика, презентация, тизер, слайд, стрим, таҳлилий материаллар ва видеодарслар тайёрлаш.

Келиб тушгандан бир кун муддатда

3. «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда — топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида тасдиқлаш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Бир кун муддатда, зарур ҳолларда беш кун муддатда

4. Топшириқлар ижросига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда масъул бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Ҳукумат Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига материалларни киритиш.

Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасигача

5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганиш ва «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича тегишинча Вазирлар Маҳкамаси ёки Ҳисоб палатасига таклиф киритиш.

Заруратга кўра

6. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастурига мувофиқ

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун онлайн тарзда «бепул ҳуқуқий маслаҳат» курсларини ташкил қилиш.

Доимий

8. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» рукни остидаги кўрсатувларда мунтазам равишда ёритиб бориш.

15 кунда бир марта

9. Адлия вазирлиги ташаббуси билан, шу жумладан ижтимоий шериклик асосида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» марказининг платформаларида жамоатчилик мониторинги ҳамда жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш.

Ҳар чоракда

Ҳисоб палатаси масъул бўлинмалари ва ходимлари

1. «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда — топшириқларни «Ijro.gov.uz» тизимида назоратдан ечиш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Уч кун муддатда, зарур ҳолларда беш кун муддатда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилган таклифлар асослилигини ўрганиш ва «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқлар муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулоса киритиш.

Заруратга кўра

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш.

Ҳар чоракда

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб боришда иштирок этиш.

График асосида

Т/р

Ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари

Амалга ошириш чора-тадбирлари

Ижро муддатлари

Масъуллар:

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Қонунчилик палатаси, Сенат, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси

I. Ижро интизомини мустаҳкамлаш, танқидий таҳлил ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тизимини такомиллаштириш

1.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг мақсадли ва устувор вазифаларини қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда белгилаш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига ҳар йилги Мурожаатидан;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар);

ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг тасдиқланган «Йўл хариталари» (Концепциялар, Дастурлар).

1. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунларини календарь йилининг 1 январь ҳолатига кўра танқидий таҳлил қилиш.

Календарь йилининг

10 февралигача

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Якунларни муҳокама қилиш ва кейинги календарь йили учун тизимли вазифаларни белгилаш.

Календарь йилининг

15 февралигача

3. Қуйидагиларнинг тегишли қарорларини қабул қилиш:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг.

Календарь йилининг

15 февралигача

4. Қуйидагиларнинг шахсий масъулияти чораларини белгилаш ва фаолияти натижадорлигини баҳолаш:

шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг;

Календарь йилининг

20 февралигача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифлари бўйича — Бош вазир

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг;

Календарь йилининг 20 февралигача

Бош вазир таклифлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг.

Календарь йилининг

1 мартигача

Бош вазир таклифлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти

2.

Бошқарув тизимини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг мақсадли ва устувор вазифаларига мувофиқ такомиллаштириш.

1. Қуйидагиларнинг иш режаларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш:

Вазирлар Маҳкамасининг;

I ярим йиллик учун — 20 январгача

II ярим йиллик учун — 20 июлгача

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг;

25 январгача ва 25 июлгача

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг;

25 январгача ва 25 июлгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг.

1 февралгача ва 30 июлгача

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Қуйидагиларнинг шахсий иш режаларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш ишларини доимий амалиётга жорий қилиш:

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг;

Ҳар ойда

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимларининг;

Ҳар чоракда

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, бошқарув аппарати ходимларининг;

Ҳар ойда — раҳбарлар учун, ҳар чоракда — ходимлар учун

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, аппарат ходимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, ҳокимликлар масъул ходимларининг.

Ҳар ойда — раҳбарлар учун, ҳар чоракда — ходимлар учун

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, аппарат ходимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3. Эришилган натижаларни тизимли таҳлил қилиш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш ва кейинги давр учун тузатишлар киритиш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, аппарат ходимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3.

Тегишли тармоқларда, иқтисодиёт ва молия соҳаларида раҳбар ва мутахассисларнинг билимлари даражасини тизимли равишда ошириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлаш.

1. Тавсия этилаётган номзодларни уларнинг иқтисодиёт ва молия соҳаларидаги махсус билимлари даражасини, шунингдек, ҳуқуқий саводхонлигини инобатга олган ҳолда танлашнинг қатъий назоратини таъминлаш.

Мунтазам равишда

Кадрлар захирасини тайёрлашда

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари Қорақалпоғистон, Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари

2. Давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолашни жорий этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилиш.

2021 йил

1 апрелгача

Адлия вазирлиги

Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Юридик таъминлаш бошқармаси

3. Давлат бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг қуйидагиларда ўқишини ва стажировка ўташини ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш:

нуфузли халқаро марказлардаги курсларда;

2021 йил

1 апрелгача

Адлия вазирлиги — чақириқ Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

МДҲ, ШҲТ ва узоқ хорижий мамлакатлар давлат бошқаруви органлари ва ҳукуматларининг марказий аппаратларида.

2021 йил

15 апрелгача

Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

4. Қуйидагиларнинг ўқиши ва малака оширишини ташкил қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш:

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари: вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;

2021 йил

15 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари;

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари.

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

5. Қуйидаги таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг билим даражаси, ҳуқуқий саводхонлиги ва ишчанлик малакасини оширишни тизимли ҳамда доимий асосда ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

Давлат бошқаруви органлари марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмалари;

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари.

2021 йил

1 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

II. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ҳисобга ҳамда рўйхатга олиш, уларнинг тегишли мансабдор шахслар ва ходимларга етказилишини таъминлаш, бажарилишини ташкил қилиш

4.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳаларини сифатли ва ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари Администрациянинг тегишли хизматларига, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига шахсан вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари томонидан шахсан тақдим этилиши тартибини жорий этиш.

Бунда кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар томонидан мазкур ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва ваколатли давлат бошқаруви органларида келишишда шахсий назорат ёки шахсан ўзлари иштирок этиши таъминланади.

2021 йил

1 мартдан бошлаб

Давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

5.

Қуйидагилар ҳақида маълумотларнинг электрон базасини доимий асосда, шу жумладан «махфийлик» режимда шакллантириш:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар;

ҳар бир календарь йили учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунлари;

тасдиқланган «йўл хариталари», концепциялар ва дастурларнинг амалга оширилиши.

1. Қуйидаги ҳужжатлар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш:

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Ўзбекистон Республикасида 2010 — 2021 йиллар даврида қабул қилинган;

2021 йил

10 мартгача

кейинги даврда қабул қилинадиган.

Мунтазам равишда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини мақсадли ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар электрон базасини шакллантириш.

Мунтазам равишда Тегишли давр учун мўлжалланган иш режага мувофиқ

Эришилган аниқ натижаларнинг доимий асосда танқидий таҳлилини тайёрлаш.

Мунтазам равишда

Эришилган натижалар, аниқланган камчиликлар ва муаммоларнинг доимий асосда таҳлилини тайёрлаш. Қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Мунтазам равишда

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга ўз вақтида етказиш ишларини ташкил қилиш.

1. Мазкур Фармонга 1а — 1д-иловаларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибида баён этилган талабларнинг бажарилишига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

Қатъий белгиланган муддатларда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Барча ҳужжатлар ва топшириқлар амалга оширилишини назорат қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш амалиётини жойларда жорий қилиш.

Мунтазам равишда

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ёритиш бўйича янги ахборот технологиялари ва рақамли ускуналардан фойдаланган ҳолда, ахборот-таҳлилий материаллар ва медиа материаллар, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, телекўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар, воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги — чақириқ Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

7.

Қуйидагиларда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил қилиш:

вазирлик, давлат қўмита ва идораларда;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида.

Мазкур Фармонга 1а — 1д-иловаларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибида баён этилган талабларнинг бажарилишига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳокимларнинг ҳисоботларини эшитиш амалиётини жорий қилиш.

Ҳар чоракда

Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Қонунчилик палатаси ва Сенат

III. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганишни ташкил қилиш

8.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганиш тизимини такомиллаштириш.

1. Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг иш режаларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганишга бағишланган махсус бўлимлар киритилишини таъминлаш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг самарали амалга оширилишини, эришилган натижалар, аниқланган муаммолар ва камчиликларни танқидий таҳлил қилиш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардаги вазифалар ва талабларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаган мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича таклифлар тайёрлаш.

Мунтазам равишда

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

IV. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш

9.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. 2021 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини назорат қилишнинг қуйидаги тартибини жорий этиш:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларда — биринчи раҳбар ҳузурида ва коллегиал органлар мажлисларида танқидий ва ҳар томонлама муҳокама қилиш;

Ҳар ҳафтада — душанба куни Ҳар чоракда — ҳайъат мажлисларида

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

республика туманлари, шаҳарлари ва вилоятлари ҳокимликларида;

Ҳар ҳафтада — душанба куни

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида:

а) «ВКА» орқали тегишли давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларда ижро назорати танқидий кўриб чиқилишини таъминлаш;

Ҳар ҳафтада — шанба куни

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

б) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида бажарилишини танқидий таҳлил қилиш;

Ҳар ҳафтада — жума куни

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

в) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни мутасаддилик қилинадиган давлат бошқаруви органларида бажарилишини танқидий таҳлил қилиш;

Ҳар ойда — 5-санагача

Тегишли давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, барча даражалардаги ҳокимлар

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

г) Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ижро назоратининг натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, камчиликлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг самарали амалга оширилиши бўйича аниқ чора-тадбирларни тасдиқлаш.

Ҳар ойда — 10-санагача

Тегишли давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар

Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тегишли давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича ахборот ва таклифлар киритиш.

Ҳар ойда — 15-санагача

Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари

10.

Давлат бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари ва ҳокимликларнинг зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатга ҳамда ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш вазифалари юкланган раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий даражасини, ишчанлик малакасини ва шахсий масъулиятини ошириш.

1. Давлат бошқаруви органлари таркибий бўлинмалари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда ижро назорати вазифалари зиммасига юкланган раҳбарлари ва мутахассисларининг сифат таркибини пухта таҳлил қилиш.

2. Таҳлил асосида қуйидагилар бўйича таклифлар тайёрлаш:

2021 йил

1 апрелгача

Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари

барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарлари лавозимларини Администрациянинг Ижро интизомини таъминлаш шўъбасининг ҳисобга олиш номенклатурасига киритиш;

2021 йил

1 апрелгача

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси мудири

кадрларни танлаш, суҳбат ўтказиш, стажировка ва лавозимга тайинлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.

2021 йил

15 апрелгача

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси мудири

3. Вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ҳокимликларда тизимни такомиллаштириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий семинарлар ташкил қилиш ва ўтказишга доир таклифлар тайёрлаш.

2021 йил

15 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Қонунчилик палатаси ва Сенат аппаратлари раҳбарлари, Ҳисоб палатаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи

4. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари учун «Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар» онлайн курсларни ташкил қилиш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

11.

Жамоатчилик назоратини фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларнинг фаол иштирокида ижтимоий шериклик асосида ривожлантириш.

1. «Юксалиш» миллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази майдонларида жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларнинг фаол иштирокида ижтимоий шериклик асосида ташкил қилиш.

Тартибга мувофиқ мунтазам равишда

Адлия вазирлиги, «Юксалиш» миллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш масалалари бўйича давлат ташкилотларига мобил иловалар орқали мурожаат қилиш механизмини йўлга қўйиш.

2021 йил

июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Бош вазир маслаҳатчиси

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича ишларни «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» мавзусидаги кўрсатувларда, шу жумладан доимий матбуот анжуманларини ташкил этиш орқали мунтазам ёритиб бориш.

Режа-жадвалга асосан

Адлия вазирлиги, АОКА, ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

12.

«Ijro.gov.uz» тизимини такомиллаштириш.

«Ijro.gov.uz» тизимига қуйидаги ўзгартиришларни киритиш:

а) муддати ўтган ва ижроси таъминланмаган топшириқлар рўйхати, улар бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш;

б) ижро муддати яқинлашган ва муддати ўтган топшириқлар бўйича «Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчиларига огоҳлантирувчи хабарлар юбориш;

в) давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизоми бўйича кўрсаткичларини эълон қилиш;

г) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг «Ижро интизоми — ислоҳотлар гарови» тамойилига асосланган янги тизимини жорий қилиш;

д) Администрация ва Вазирлар Маҳкамасининг барча бошқарув ходимларини «Ijro.gov.uz» тизимига улаш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Бош вазир маслаҳатчиси, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

13.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалда қўллашга кўмаклашиш.

1. Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалда қўллашда манзилли кўмаклашиш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси, аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Адлия вазири ўринбосарларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича шахсий масъулиятини кучайтириш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги устувор вазифаларини белгилаш.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

а) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича адлия вазири ўринбосарларига соҳаларни ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини бириктириш;

б) адлия вазири ўринбосарларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича устувор вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлашга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг аниқ амалий натижаларга эришилиши таъминланмасдан туриб, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш;

бириктирилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан таъсирчан мониторингни таъминлаш.

2021 йил

1 апрель

14.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш.

«Ijro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик учун давлат хизматчиларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонунчилик лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

15.

Адлия органлари фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Адлия органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

адлия органларининг мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

адлия органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари;

адлия органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

адлия органлари ходимлари кунини белгилаш;

адлия органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги.

2021 йил

1 май

Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

V. Давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳисобдорлиги

16.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши тўғрисида ҳисобдорлик тизимини такомиллаштириш.

1. Мазкур Фармонга 3-илова талаблари бажарилишининг қатъий назоратини таъминлаш.

Қатъий равишда белгиланган муддатларда

Адлия вазирлиги — чақириқ Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси

2. «Ijro.gov.uz» тизимида ҳисобдорлик амалиётини такомиллаштириш, белгиланган талаблар бузилиши учун шахсий жавобгарлик чораларини кўриш.

Мунтазам равишда

Адлия вазирлиги — чақириқ Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари

3. Қуйидагиларда:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларда;

Жадвал асосида

Адлия вазирлиги — чақириқ Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида мазкур Фармон талабларининг бажарилишини мақсадли ўрганишни таъминлаш.

Жадвал асосида

Адлия вазирлиги — чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси

17.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳолатини муҳокама қилиш.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари мажлисларида мазкур ҳужжатларнинг бажарилиши ҳолати ва натижадорлигини танқидий ўрганиш, муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси канцелярияси

«Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар деб юритилади) электрон нусхаларини Адлия вазирлигига юбориш.

бир кун муддатда, шошилинч топшириқлар — зудлик билан


2-босқич

Адлия вазирлиги

«Ijro.gov.uz» тизимида назоратга олинадиган топшириқларни киритиш, улардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини белгилаш.

ҳужжатнинг электрон нусхасини олган кундан бошлаб бир кун муддатда


2 (1)-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

(Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича)

1. «Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича келиб тушган маълумотларни қабул қилиш.

2. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида топшириқлар бўйича масъул ижрочини, зарур бўлганда вазирлик ва идораларни белгилаш.

3. Топшириқларни назоратга олиш.

топшириқлар олинган кундан бошлаб бир кун муддатда


3-босқич

Масъул ижрочилар

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалга ошириш ҳолати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ахборотни илова қилган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш.

белгиланган муддатларда


4-босқич

Адлия вазирлиги

Масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш:

а) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда — назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида тасдиқлаш.

бир кун муддатда, қўшимча ўрганиш талаб этилганда беш кун муддатда


4 (1)-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

(Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича)

Масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг боришини кўриб чиқиш:

а) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда — назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини «Ijro.gov.uz» тизимида тасдиқлаш.

раҳбарият томонидан натижалар тасдиқлангандан кейин бир кун муддатда


5-босқич

Ҳисоб палатаси

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг боришини кўриб чиқиш:

а) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда — «Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни назоратдан ечиш.

уч кун муддатда, қўшимча ўрганиш талаб этилганда беш кун муддатда


6-босқич

Ҳисоб палатаси

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш.

ҳар чоракда


7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

1. Мунтазам равишда

2. Назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш (назоратдан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ечилади).

2. Зарурат бўлганда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси