24.01.2008 йилдаги 719-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 24.01.2008 йилдаги 719-I-сон
Кучга кириш санаси
24.01.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
719-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан илгари сурилган жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш концепциясининг амалга оширилишини қонунчилик орқали таъминлаш борасидаги ишларни давом эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар муайян тажриба тўплаганликлари сабабли қонун ижодкорлиги ишининг сифати яхшиланди. Сиёсий партиялар фракциялари қонун лойиҳаларини кўриб чиқишда фаол иштирок этиб, палата мажлисларида улар юзасидан амалий таклифлар киритдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ 75 та қонун лойиҳасини, шу жумладан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси 19 та қонун лойиҳасини (22 та қабул қилинди), Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси – 17 та (17 та), Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси – 8 та (2 та), Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси – 3 та (5 та), Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси – 5 та (8 та), Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси – 8 та (6 та), Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси – 3 та (2 та), Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси – 3 та (2 та), Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси – 4 та (4 та), Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси – 5 та (битта) қонун лойиҳасини кўриб чиқиши режалаштирилган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман олганда, 60 дан ортиқ қонун қабул қилиниб, маъқуллаш учун Сенатга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 2007 йилда 10 дан зиёд қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Палата мажлисларида билдирилган мулоҳазалар ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда мазкур қонун лойиҳалари устидаги ишлар тегишли қўмиталар томонидан давом эттирилиб, иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқишга киритиш учун тайёрланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Қонунчилик палатасига киритилган иккита қонун лойиҳаси бўйича «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига)» Ўзбекистон Республикаси Қонунини, шунингдек «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилди. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатнинг давлат ва ижтимоий ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини ҳамда тутган ўрнини кучайтиришга қаратилган янги қарорлар қабул қилиш зарурати мазкур ҳужжатларнинг қабул қилинишини тақозо этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу қонунлар уларнинг лойиҳаларини кўриб чиқишга тайёрлаш босқичидаёқ кенг умумхалқ муҳокамасидан ўтказилди. Мамлакатимизнинг турли минтақаларида ўнлаб конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қонунлар ҳокимиятнинг вакиллик ва ижро этувчи тармоқлари органларини шакллантиришда сиёсий партияларнинг амалий иштирокини, ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимининг пухта ишлашини, парламентнинг фаолияти янада демократлаштирилишини таъминлайдиган самарали ҳуқуқий механизмларни вужудга келтирди ва улар аҳолининг сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасини оширишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қонунларнинг қоидаларини ривожлантира бориб, палата томонидан «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатлари баъзи нормаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмаслиги, ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туриши, фракция ва депутатлар бирлашмаси таркибига кириши мумкин эмаслигини назарда тутувчи айрим нормаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб қўйди. Пировард натижада Қонунчилик палатаси «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг сиёсий партиялар фракцияларининг раҳбарлари Спикер ўринбосарлари этиб сайланишини назарда тутувчи нормаларини 2007 йилдаёқ рўёбга чиқариш ва шу тариқа ўз ишининг самарадорлигини ошириш имкониятига эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан «Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида Президент И.А. Каримов раҳбарлиги остида изчиллик билан ўтказилаётган ислоҳотларнинг мантиқий натижаси бўлди. Қонунда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига ўлим жазосини жиноий жазолар тизимидан чиқариб ташлайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Қонун ана шу жазоларни ва уларнинг ижро этилиши тартибини белгилаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлим жазосининг бекор қилиниши ҳар бир инсоннинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларида назарда тутилган яшашга бўлган дахлсиз ҳуқуқини, инсонпарварлик принципини рўёбга чиқаришни таъминлайди. Бу ечимга фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражаси ошганлиги, мамлакатда тегишли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шароитлар яратилганлиги туфайли эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазолар тизимида жиноятларнинг фақат икки таркиби учун, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик ҳамда терроризм учун ўлим жазоси ўрнига умрбод ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг суд тартиби белгиланиб, бу эҳтиёт чорасининг қандай фавқулодда ҳолатларда белгиланиши аниқлаштирилди. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги суд қарорлари устидан шикоят бериш ва протест келтириш тартиби белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли прокурор жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига қамоқда сақлаш муддатини узайтириш юзасидан илтимоснома билан мурожаат этганда ушбу масалани ҳал этишнинг процессуал суд тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган қонунларга киритилган ана шу ҳамда бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар суд ҳокимияти обрўсини, шунингдек шахсларни қамоқда сақлаш масаласини ҳал этишда прокурор ва тергов органлари масъулиятини, шунингдек суд тартибида ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Қонун нормалари умум эътироф этилган демократик принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига тўлиқ мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қатор қонунлар мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинди. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ўта муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси солиқ сиёсатини шакллантиришнинг синовдан ўтган принципларига – солиқ солишнинг мажбурийлиги, адолатлилиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинишини назарда тутувчи солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципларига асосланади. Солиқ кодекси солиқ маъмуриятчилиги нормаларини ўз ичига олади, айрим солиқлар бўйича ҳисоблаб чиқариш қоидалари ва уларни тўлаш тартибини имкони борича соддалаштириш ҳамда бирхиллаштиришни назарда тутади, тадбиркорларга ўртача муддатли даврда бизнеснинг ривожланишини асосли тахмин қилиш имконини беради. Мазкур Кодекс мавжуд солиқ нормаларининг бутун тизимини ўзида жамлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджетлар даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш, «Бюджет тизими тўғрисида»ги ва «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги қонунларнинг қоидаларини Давлат бюджетининг ғазна ижроси талабларига мувофиқлаштириш мақсадида «Бюджет тизими тўғрисида»ги ҳамда «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилди. Ушбу Қонунга мувофиқ «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги ҳамда «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш учун шароит яратиш, унинг очиқ-ошкоралигини ва барқарор ишлашини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан инвестициялар жалб этилишини кучайтириш, шунингдек акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш тартибини назарда тутади, аудиторларнинг малака сертификати амал қилишини тугатиш асосларини белгилайди, аудиторлик ташкилотига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартларини ҳамда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқий нормаларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни суғурта хизматлари бозорининг ҳуқуқий негизини янада такомиллаштиришга қаратилган. Мазкур Қонунда суғурталовчининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари янада аниқ белгиланган бўлиб, улар жумласига суғурта фаолиятини амалга ошириш вақтида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, суғурта захираларини шакллантириш ва жойлаштириш, ҳар йилги мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиш киритилган. Бундан ташқари, суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг турлари, суғурта брокери ва суғурта агентининг фаолиятини амалга ошириш тартиби ҳам Қонунда белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади тармоқ стандартларини Ўзбекистон Республикасининг фаолиятнинг ушбу соҳасига тааллуқли амалдаги қонунлари, шунингдек халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришдан иборат. Қонун энергетика ресурсларини асраш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги жиддий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади. Киритилган ўзгартишлар энергетика ресурслари, оммабоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек энергия ҳосил қилувчи ва энергия ишлатувчи ускуналар ҳамда энергия маҳсулоти энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлик бўйича мажбурий сертификатланишини аниқлаштиради. Қонун атроф муҳитни, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадига ҳам хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қатор қонунлар тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, булар жумласига тадбиркорлик фаолияти субъектини рўйхатдан ўтказишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилишини назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2411-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 44-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун киради. Қонун тадбиркорлик фаолияти субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратади. Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, шунингдек «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг айрим моддаларига аниқлаштирувчи ўзгартишлар киритилди, хусусан, нафақат тугатиш комиссиясига, балки жисмоний шахсга (тугатувчига) ҳам юридик шахсни тугатиш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалдаги ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган. Ушбу Қонуннинг мақсади аҳолининг турмуш таъминотини кучайтириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар ва хизматларнинг рақобатбардошлилигини ошириш учун янада қулайроқ иқтисодий шароитлар яратиш, шунингдек уй-жой-коммунал хизматлар нархи мақбул бўлишини кафолатлайдиган, монополияга қарши қаратилган чораларни аниқлаштиришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун Фуқаролик кодексини ундирувни судга мурожаат қилмасдан гаровга қўйилган кўчмас мулкка қаратиш тартиби ҳақидаги янги нормалар билан тўлдирди. «Гаров тўғрисида»ги ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартишлар ипотека кредитлаши соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг манфаатларини таъминлашга бағишланган. Ипотека соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг такомиллаштирилиши аҳолига уй-жой олиш учун узоқ муддатли мақбул кредитлар бериш миқёсларини кенгайтириш имкониятларини яратишга қаратилган бўлиб, у бир қанча ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш имкониятини беради ва энг аввало, уй-жой шароитини яхшилашнинг чинакам омилларини таъминлаш орқали фуқароларнинг турмуш даражасини оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзил-колония ҳудудини ўзбошимчалик билан ташлаб кетган маҳкумни сақлаш режимини ўзгартириш тартибини, жиноят ишлари бирлаштирилган ва алоҳида иш юритувига ажратилган тақдирда, дастлабки тергов муддатларини ҳисоблаш тартибини бошқариш механизмини такомиллаштиришга ҳамда қонунда белгилаб қўйилган дастлабки тергов муддатларига риоя этилиши кафолатларини таъминлашга тааллуқли бир қатор қонун лойиҳалари ҳам қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўловчиларни ташиш пайтида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, автомототранспорт воситаларини бошқариш учун гувоҳномалар бериш, ҳайдовчилар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини такомиллаштириш, шунингдек транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган теле, видеомонитордан фойдаланганлик ҳамда бундай мониторларни транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан ўрнатиб олганлик учун жавобгарлик жорий этиш мақсадида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида палата ҳозирги кун воқеликларини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга ҳамда мамлакатимиз фуқаролари тиббиёт фанининг энг янги ютуқлари қўлланилган ҳолда ўз вақтида ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишлари учун шарт-шароит яратишга ҳам эътибор қаратди. Шу муносабат билан «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинди. Қонун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий суғуртанинг норматив-ҳуқуқий базасини, тиббий ёрдам сифати ва ҳажмига оид давлат стандартларини самарали ишлаб чиқиш, барча тиббий муассасаларнинг, шу жумладан хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш масалаларидаги ваколатлари ва масъулиятини аниқлаштиради. Унда вазирликнинг давлат томонидан аҳолига кафолатланган ҳажм доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини ташкил этиш, давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида тиббий хизматлар тарифлари даражасини тартибга солиш юзасидан ваколатлари ва масъулияти аниқ белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йод етишмаслиги касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонун ҳам фуқаролар соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган. Қонун тузни, озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш, дори воситаларидан ва бошқа воситалардан фойдаланиш орқали йод етишмаслиги касалликларининг ҳам оммавий, ҳам якка тартибдаги профилактикаси амалга оширилишини назарда тутади. Бундан ташқари, Қонун йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлиги устидан давлат назорати, касалланиш ҳолати устидан назорат ва йод етишмаслиги касалликлари профилактикасига доир тадбирлар самарадорлигининг мониторинги амалга оширилишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада оширишга, ижтимоий адолат принципларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унда 2007 йилнинг 1 октябридан эътиборан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам иш ҳақининг етти бараваридан саккиз бараваригача ошириш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йили қабул қилинган бир қатор қонунлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилди. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан «Давлат божи тўғрисида»ги ҳамда бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улар нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан умумий юрисдикция судига ва хўжалик судига мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши ҳақидаги қоидалар ва бошқа нормалар билан тўлдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун ҳомийлик фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш асосларини белгилашга қаратилган. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатда ҳомийликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қўллаб-қувватлашнинг мумкин бўлган шакллари, мамлакатимиз ҳудудида ҳомийлик фаолиятини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида ҳомийлик ташкилотлари тузиш ҳамда улар фаолиятини йўлга қўйишнинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб қўйилди. Қонун ҳомийлик фаолияти тизимининг ривожланишини таъминловчи зарурий ташкилий-ҳуқуқий шароитлар, иқтисодий ва молиявий механизмлар яратади. Бу эса Ўзбекистон халқининг табиатига хос меҳрибонлик ва раҳм-шафқатлилик, мурувватлилик, муҳтожларга ҳамиша ёрдам қўлини чўзиш сингари миллий фазилатлар кенг намоён бўлиши йўлида янги имкониятлар очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам ана шу мақсадга бағишланган. Қонун бола ҳуқуқлари соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш орқали болаларни, шу жумладан етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими самарадорлигини оширишга қаратилган. Мазкур Қонуннинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясида, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунларида назарда тутилган бола ҳуқуқларининг барча асосий ва қўшимча кафолатларини мужассам этган ҳолда мустаҳкамлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамоат фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддасининг учинчи қисмини жамоат фонди томонидан ҳомийлик дастурлари амалга оширилишида иштирок этаётган шахсларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш масаласи бўйича «Ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг учинчи қисмига мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата ҳисобот даврида ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга эътибор қаратди. Жумладан, «Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги Шартномани (Семипалатинск, 2006 йил 8 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинди. Бу Шартнома минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва тинчлик сақланишини таъминлашга қаратилган муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган ташаббуснинг мантиқий натижасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий Осиё Ҳамкорлиги» Ташкилотининг Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига интеграцияси тўғрисидаги Баённомани (Минск, 2006 йил 23 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун «Марказий Осиё Ҳамкорлиги» Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг Евросиё маконида интеграция жараёнларини янада ривожлантириш ҳақидаги қарорини (Санкт-Петербург, 2005 йил 6 октябрь) амалга ошириш билан боғлиқ. Унда «Марказий Осиё Ҳамкорлиги» Ташкилотини Евросиё иқтисодий ҳамжамияти билан бирлаштириш ҳақидаги қоида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, бу интеграциялашув жараёнлари ривожланишидаги янги босқичдан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартномани (Тошкент, 2007 йил 14 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида транспорт ва товарлар транзити соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни (Тошкент, 2007 йил 14 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунларнинг биринчиси ҳар иккала тарафнинг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган, жазога тортиладиган ҳар қандай ҳуқуқбузарликка нисбатан жиноят ишлари бўйича тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ёки суд ишларини юритишда бир-бирига ёрдам беришга йўналтирилган, иккинчи Қонун эса ҳар иккала мамлакат ўртасида юк транспорти қатновини, шунингдек учинчи мамлакат орқали транзитни амалга оширишни осонлаштириш мақсадида транспорт ва товарлар транзити соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2003 йил 17 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, номоддий маданий мерос ва унинг ўзаро эътироф этилиши, шунингдек номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигига маҳаллий, миллий ва халқаро даражаларда эътиборни жалб этиш мақсадида қабул қилинди. Ҳозирги вақтда ЮНЕСКО Оғзаки ва номоддий маданий мерос дурдоналари рўйхатини тузган бўлиб, бу рўйхат ташкилотга аъзо бўлган 60 давлатнинг 90 та дурдонасини ўз ичига олган. Улар орасида Ўзбекистон номоддий маданий меросининг иккита намунаси — Бойсун туманининг маданий мероси (2001 йил) ва Шашмақом мусиқа анъаналари (2003 йил) бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида Шартномани (Ашхобод, 2007 йил 18 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳар иккала мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга, барча йўналишлар бўйича ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан бошқа мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ўзаро фойдали муносабатлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган жами битта баённома, 3 та шартнома, 2 та битим ва битта конвенцияни ратификация қилиш ҳақида қонунлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги фаолияти таҳлил этилар экан, шуни таъкидлаш керакки, режалаштирилган қонун лойиҳаларининг бир қисми қонунчилик ташаббуси субъектларидан келиб тушмаганлиги сабабли палата томонидан кўриб чиқилмади. Бу палата айрим қўмиталарининг иши тегишли идоралар билан мувофиқлаштирилмаганлиги оқибатидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электр энергетикаси тўғрисида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш 2008 йилга кўчирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2006 — 2007 йиллардаги ижросининг бориши ҳақидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва 2008 йил учун Давлат бюджетини қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг 2006 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек Давлат бюджетининг 2007 йилги ижросининг бориши ҳақидаги йилнинг ҳар чорагидаги ҳисоботларни йил давомида кўриб борди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар мамлакатимизнинг 2008 йил учун мўлжалланган асосий молиявий ҳужжатини батафсил муҳокама қилдилар ва тасдиқладилар, бунда одатдагидек, унинг ижтимоий йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Давлат бюджетининг лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари иштирокида муҳокама қилиш чоғида келгуси йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатни 2006 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устуворликларига бағишланган мажлисида Республикамиз Президентининг маърузасида белгилаб берилган иқтисодий дастурнинг устуворликларига асосланилган ҳолда ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. Асосий молиявий ҳужжат барқарор ва бир маромдаги ўсиш суръатлари таъминланишини, иқтисодиёт структуризация ва модернизация қилинишини, унинг энг муҳим тармоқлари техник ва технологик жиҳатдан янгиланишини, солиқ сиёсати янада либераллаштирилишини назарда тутади. Унда хусусий бизнес учун имкон қадар қулай шароит яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босқичма-босқич камайтириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича ишларни ҳар томонлама кучайтириш, меҳнатга тўланадиган ҳақ миқдорлари ва аҳоли турмушининг сифати босқичма-босқич ошириб борилишини таъминлаш, тадбиркорлик жадал ривожлантирилишини бундан буён ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳолини иш билан таъминлаш ва одамлар турмуши фаровонлигини ошириш муаммоларини ҳал этиш, банк-молия ва коммунал соҳаларда ислоҳотлар миқёсини янада чуқурлаштириш ҳамда кенгайтириш чора-тадбирлари назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети иқтисодий ислоҳотларнинг устуворликлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди ва у макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга, ижтимоий ҳамда иқтисодий соҳаларни янада ривожлантиришга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат асосий молиявий ҳужжатининг харажатлар қисмида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларини бундан буён ҳам ошириб бориш ижтимоий сиёсат соҳасидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган Давлат бюджетида назарда тутилган маблағларнинг асосий қисми 2008 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида умумтаълим мактабларини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланишини яхшилаш бўйича давлат мақсадли дастурларини рўёбга чиқаришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор берилди. Қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун ажратиладиган маблағлар анча кўпайтирилди, ҳосилдорлиги паст ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун аниқ мақсадли маблағлар назарда тутилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил ишлари режаларига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан қонунлар, конвенциялар, миллий дастурлар ижросини назорат қилиш тартибида 40 дан зиёд масала кўриб чиқилди. Назорат-таҳлил фаолияти доирасида мамлакатимизнинг барча маъмурий-ҳудудий бирликларидаги бир қатор вазирликлар, идоралар, давлат компаниялари ва миллий компаниялардаги ишлар аҳволи ўрганиб чиқилди. Масалан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуннинг Молия вазирлиги томонидан ва Сурхондарё вилоятида ижро этилишини, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг Андижон ва Навоий вилоятларида, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг Бухоро вилоятида, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Наманган ва Хоразм вилоятларида, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциянинг Халқ таълими вазирлиги томонидан, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, «Мовароуннаҳр», «Адолат» нашриётлари ва бошқалар томонидан ижро этилишини ўрганиб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш жараёнида депутатлар жойларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан йўл қўйилаётган қонунбузарликларни аниқладилар. Масалан, «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуннинг Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ижро этилиши ўрганилганда вилоят ва шаҳар вакиллик органлари томонидан бюджетлар параметрларини белгилаш бўйича тегишли қарорларни қабул қилиш кечиктириб юборилганлиги аниқланди. Айбдор шахслар мол-мулкини суднинг ҳал қилув қарорига (ҳукмига) биноан реализация қилишдан олинадиган маблағлар маҳаллий бюджетларни тўлдириш манбаларидан биридир. Сурхондарё вилоятида суднинг ҳал қилув қарорлари икки ойлик муддатда эмас, балки 7-8 ой мобайнида ижро этилган, шунда ҳам тўлиқ ҳажмда бажарилмаган, хатланган мол-мулк ўз вақтида баҳоланмаган ва уни сотишда сансалорликка йўл қўйилган. Натижада анчагина маблағ маҳаллий бюджетга тушмай қолган. Яна шунингдек, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ҳисобига бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имкониятлардан ҳам тўлиқ даражада фойдаланмаётганлари қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақидаги масалани ўрганди. Бунда депутатлар аҳоли манфаатларига бевосита дахлдор бўлган мазкур Қонуннинг мазмуни ва аҳамияти, унинг ижроси масалалари маҳаллий оммавий ахборот воситаларида етарлича ёритилмаётганлигини қайд этдилар. Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш институти самарадорлигининг илмий-назарий жиҳатларини тадқиқ этиш ҳозирги кун талабларига мос эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақидаги масала ўрганилиши чоғида бир қатор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, ташкилотлар ҳамда муассасаларда ҳарбий хизматга мажбурларнинг умумий ва махсус ҳисобини юритиш ишлари қўйилган талабларга мос эмаслиги аниқланди. Фуқаролар йиғинларининг кўпида ҳарбий хизматга мажбурлар ҳисобини юритиш хизмати бошлиқлари иш хонасига эга эмас, айрим фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари бу масалаларга етарлича эътибор қаратмаяптилар. Натижада мазкур Қонуннинг айрим моддалари тўлиқ ҳажмда бажарилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуннинг «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти томонидан ижро этилишини ўрганганида жамият тизимида ўндан зиёд операторлар мавжуд бўла туриб, ҳанузгача почта алоқаси соҳасини лицензиялаш амалга оширилмаётганлиги, Андижон, Жиззах, Навоий ва бошқа қатор вилоятлар филиалларида почта жўнатмаларининг белгиланган тарифлари нотўғри қўлланилаётганлиги фактлари ва бошқалар аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмиталарнинг мажлисларида ўрганилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар бевосита ижрочиларга ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга ва ташкилотларга етказилди, аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ тавсиялар берилди. Қарор ижроси назоратга олинди, муҳокама якунлари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳларининг аъзолари жойларда қонунлар ижросини текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатдилар, қонунларнинг моҳиятини тушунтирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата қўмиталари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик доирасида сайёр мажлислар ўтказдилар. 2007 йилда 10 тага яқин сайёр мажлис уюштирилди. Жумладан, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг Қарши шаҳрида ўтказилган мажлисида Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги Конвенциянинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан эса, Урганч шаҳрида ташкил этилган мажлисда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши кўриб чиқилди ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада амалдаги қонунларга оғишмай риоя этилиши учун жойларда ходимлар масъулиятининг анча юқорироқ даражада бўлиши таъминланмоқда ва аҳолининг ҳуқуқий маданияти ошмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан палатанинг ялпи мажлисида кўриб чиқиш учун бирорта ҳам масала киритилмаганлигини таъкидлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва сиёсий партияларнинг ҳисоботларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси 13 февраль куни Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитди ва тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган бир қатор қонун лойиҳаларини инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга кўмаклашиш Омбудсманнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига тўлиқ, самарали риоя этилиши ҳамда уларнинг ҳимоя қилиниши мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг давлат органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича ўз фаолиятини амалга оширишидаги устувор вазифаларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман институтига 7 мингдан ортиқ мурожаат, хусусан, унинг марказий идорасига 6 мингга яқин, минтақавий вакилларига 1,5 мингдан зиёд мурожаат, шу жумладан бир мингга яқин такрорий мурожаат тушди. «Ишонч телефони» бўйича бир мингга яқин юридик маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил номига тушган мурожаатлардан 2 мингга яқин шикоят назоратга олинди. Ҳисобот даврида ҳар тўрт мурожаатнинг биттаси ижобий ҳал этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти хорижий омбудсманлар, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар билан алоқаларни чуқурлаштириш, шунингдек чет эл делегацияларини қабул қилиш ҳамда улар билан учрашувлар уюштириш, Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро анжуманларда иштирок этиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи халқаро ташкилотлар, чет мамлакатлар омбудсманлари, чет эллик фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш орқали амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 30 дан ортиқ чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини, 10 та расмий делегацияни қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг 25 апрелда ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси Ҳисоб палатасининг 2006 йилдаги иши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди, ҳисобот юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ палата томонидан сиёсий партияларнинг 2006 йилдаги ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботлари кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг халқаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари ривожланди, парламент делегацияларини алмашиш давом эттирилди. Ҳисобот даврида палатада 40 дан зиёд делегация, шу жумладан 10 та парламент делегацияси қабул қилинди. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёсу шаҳрида ЭКСПО-2012 халқаро кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Махсус Қўмитасининг мазкур Қўмита аъзоси Жу Синг Ёнг бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Покистон Ислом Республикаси Миллий Ассамблеясининг (Қуйи палатасининг) Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси Мир Ҳазар Хон Бижараний бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг «Корея — Ўзбекистон» парламент аъзоларининг дўстлик ассоциацияси раиси Ли Канг Ду бошчилигидаги делегацияси (Ўзбекистонга икки марта ташриф буюрди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исроил Давлатининг Кнессет (Парламент) Спикерининг ўринбосари Амнон Коэн бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикасининг Бутунхитой Халқ Вакиллари Мажлиси (Парламенти) Раисининг ўринбосари Хэ Лулу бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Индонезия Республикасининг Халқ Вакиллари Мажлисининг Спикери Агунг Лаксано бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Бундестаги Ташқи ишлар қўмитасининг аъзоси Марилуизе Бек;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Италия Парламенти Депутатлар палатаси Ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, «Италия — Ўзбекистон» дўстлик ва ҳамкорлик ассоциациясининг раиси Ф. Эванжелисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франция Парламенти Миллий Ассамблеясининг аъзоси, Версал шаҳри мэри Э. Пинте;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Украина Олий Радасининг аъзоси Д. Видрин қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қуйидагилар ҳам ташриф буюрдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германиянинг «Friedland Industrial Minerals Gmdh» саноат ташкилоти раҳбари Далвиг Райнер бошчилигидаги Германия ишбилармон доиралари делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Словакия Республикасининг ташқи ишлар вазири Ян Кубиш бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТ Раиси, Испания ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос бошчилигидаги делегация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Литва Республикасининг ташқи ишлар вазири Пятрас Вайтекунас бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро сайлов тизимлари эксперт марказининг директори, Исроилнинг Шарқий Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари институти директори А. Цинкер бошчилигидаги делегация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Президенти Горан Леннмаркер;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малайзия Марказий сайлов комиссиясининг раиси Тан Сри Дато Сери Ҳожи Абдул Рашид бин Абдул Раҳмон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон Таэквондо федерациясининг президенти Чо Жонг Вон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувайт Давлатининг Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Сабоҳ Ас-Салим Ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси ишбилармон доираларининг «Хундай Секьюритиз» компаниясининг Бош директори Ким Жи Ван бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрон Ислом Республикасининг Президент ўринбосари Парвиз Довудий бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикасининг ХХР Давлат кенгашининг Бош вазири Вэн Цзябао бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги кучайди — «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг Европа тарафи ташаббусига кўра икки марта кейинга қолдирилган олтинчи мажлиси бўлиб ўтди; Ўзбекистон парламент делегацияси жавоб ташрифи билан Финляндия Республикасида бўлиб қайтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида парламентлараро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, парламентлар иши билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 23 та делегацияси чет мамлакатларга сафар қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Корея Республикасида, шунингдек Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А. Шодмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон парламенти аъзолари президент ва парламент сайловлари пайтида халқаро кузатувчилар сифатида Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасида бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан ўтказилган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида палата қўмиталари томонидан қонунчилик йўли билан тартибга солиш талаб қилинадиган масалаларни янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида фаолиятнинг конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш каби шаклларидан кенг фойдаланилди. Бундай тадбирларнинг бир қисми Ижтимоий ҳимоя йилига бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда жами 160 тага яқин тадбир ўтказилди. Уларда давлат ҳокимияти органларининг, турли ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари, олимлар, экспертлар иштирок этганлиги тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини берди, бу тавсиялар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборилди. Улар фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти янада ўсишига кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳуқуқшунос олимлар, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳрири — суд-ҳуқуқ ислоҳотларидаги муҳим босқич» мавзуида конференция ўтказди. Ижтимоий ҳимоя йили муносабати билан Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси «Кучли ижтимоий ҳимоя — демократик жамиятнинг асосий тамойили» мавзуида конференция, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси эса «Аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларида маҳалланинг ролини ошириш» мавзуида семинар ўтказди. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «Жамиятни янгилаш ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнида мудофаа ҳамда хавфсизлик тизимидаги ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти» мавзуида илмий-амалий конференция, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикасининг миллий қонун ҳужжатларига сингдиришнинг долзарб масалалари» мавзуида халқаро конференция, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси «Шредер номли илмий-тадқиқот институти ҳамда «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш марказининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги роли» мавзуида конференция, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси «Давлат ва жамият бошқарувида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш муаммолари» мавзуида конференция, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тўғрисида» мавзуида семинар, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси «Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини оширишнинг қонунчилик асослари» мавзуида давра суҳбати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси «Маданий меросимиз қонун ҳимоясида» мавзуида давра суҳбати ўтказди ва бошқа шу каби кўплаб тадбирлар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида БМТ Тараққиёт дастурининг «Парламентнинг қонунчилик ва институтционал салоҳиятини такомиллаштириш» лойиҳаси ходимлари томонидан депутатлар ишига муайян ёрдам ва кўмак кўрсатилди. Чунончи, депутатлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида чет эллик экспертлар иштирокида конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Масалан, 2007 йилнинг март ва август ойларида лойиҳа томонидан Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимларининг касбий кўникмаларини такомиллаштириш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Фуқароларнинг хатлари, аризалари, мурожаатлари билан ишлаш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг хатлари, аризалари ва мурожаатлари билан ишлашга аввалгидек катта эътибор қаратилиб, бу иш «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилди. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 3450 та ёзма мурожаат, шу жумладан салкам 500 та такрорий мурожаат тушди. Ёзма мурожаатлар сони 2006 йилга нисбатан камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўпгина шикоятлар ва аризаларда фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан (жорий ва капитал таъмирлаш ўтказилмаслиги, квартираларда иссиқ ва совуқ сувнинг йўқлиги, газ ва электр энергиясини етказиб беришда узилишлар мавжудлиги ва бошқа шу кабилар ҳақидаги) норозилиги ифода этилган. Турли даражадаги судларнинг ҳукмлари ва ҳал қилув қарорларидан норозилик баён этилган хатлар келиши давом этмоқда. Хатларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан йўлланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатига тааллуқли мурожаатлар палата раҳбарияти томонидан ва қўмиталарда кўриб борилди. Депутатлар фуқароларни Қонунчилик палатасида ҳам, сайлов округларида ҳам қабул қилдилар. Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти тегишли ҳокимликлар, судлар, прокуратура органлари, вазирликлар, идоралар, бошқа мутасадди органларга кўриб чиқиш учун юборилди. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш Қонунчилик палатаси раҳбарияти, депутатлари ва Девонининг доимий назорати остида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ депутатлар ўз сайлов округларига бориб, фуқаролар билан учрашувлар ва суҳбатлар ўтказдилар, уларнинг арзлари ва мурожаатларини эшитдилар, улар юзасидан тегишли чоралар кўрдилар. Билдирилган фикрларнинг бир қисми депутатлар томонидан қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Қонунчилик палатасида жамиятимиз турли ижтимоий қатламларини ифодаловчи салкам икки минг киши экскурсиялар, учрашувлар ва суҳбатларда бўлди. Улар орасида мактаблар, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, маҳаллалар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, академиялар тингловчилари ва бошқалар бор эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Кенгаши 22 та мажлис ўтказди. Мажлисларда Қонунчилик палатасининг иш режалари ва мажлисларининг кун тартиби лойиҳалари муҳокама қилинди, палата фаолиятини ташкил этишга доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг ҳисобот йилидаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. Бунда сиёсий партиялар фракциялари, палата қўмиталари ва Девонининг қизғин иши ёрдам берди. Қонунчилик палатасининг 2007 йилдаги иши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида бериб борилган мақолалар, чиқишлар ва интервьюларнинг умумий сони 2150 дан зиёдни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент соати» ва «Парламент вақти» теледастурларида Қонунчилик палатасининг кундалик ва кўп қиррали фаолияти мунтазам ёритиб борилганлиги қабул қилинаётган қонунлар моҳияти ҳамда мазмунининг мамлакатимиз аҳолисига етказилишига кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг устувор йўналишлари, мақсадли вазифалари ҳисобга олинган ҳолда 2005 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган қонунчилик фаолияти дастурини, мамлакатимиз ва жамиятимиз олдида турган янги вазифаларни бажаришга доир ишлар 2008 йилда давом эттирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 1-сон, 35-модда)