Ҳужжат кучини йўқотган 23.07.2008 02.09.1993 йилдаги 918-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.07.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА ФОНД БИРЖАСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун қимматли қоғозлар чиқариш ва уларни муомалада юритиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини бошқариб бориш шартлари ҳамда тартибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида фонд биржалари ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш принципларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Қимматли қоғозлар тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар — бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки заём муносабатларини тасдиқловчи, дивиденд ёки фоизлар кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда тутувчи пул ҳужжатларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар — бланкалар, сертификатлар шаклида ёки счётлардаги ёзув шаклида бўлиши ва ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек кредитлар бўйича гаров сифатида фойдаланилиши мумкин. Қимматли қоғозлар юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ихтиёрийлик асосида тарқатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг қиймати, киритилган улуш шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида ифодаланади ҳамда тўланади, уларни чиқариш шартларида назарда тутилган ҳолларда эса, чет эл валютасида (акциялар бўйича — мулкни ўтказиб бериш йўли билан ҳам) тўланади.
(1-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар чиқариш ва уларни муомалада юритиш билан, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Қимматли қоғозларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун қимматли қоғозларнинг қуйидаги турларига амал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
облигациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хазина мажбуриятлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларнинг ҳосилалари;
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозит сертификатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
векселлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциялар, облигациялар, хазина мажбуриятлари ва қимматли қоғозлар ҳосилаларининг реквизитлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан, депозит сертификатлари ва векселларнинг реквизитлари эса, — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эгаси ёзилган ва тақдим этувчига тегишли бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар, башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун эмитент (қимматли қоғозни чиқарувчи) томонидан ёки унинг топшириғига биноан қимматли қоғозлар борасида касб фаолиятини амалга ошираётган ташкилот томонидан эгасининг номини қайд этиш зарур бўлсагина, эгаси ёзилган бўлади. Эгаси ёзилган қимматли қоғозни бир мулкдордан иккинчисига бериш ҳисоб-китобдаги тегишли ёзувларни ўзгартиришда акс этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар, башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун қимматли қоғозни тақдим этишнинг ўзи етарли бўлса, тақдим этувчига тегишли ҳужжатлар деб ҳисобланади. Тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар эркин муомалада бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Акциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциялар — акциядорлик жамиятининг устав фондига юридик ёки жисмоний шахс муайян ҳисса қўшганидан гувоҳлик берувчи, акция эгасининг мазкур жамият мулкидаги иштирокини тасдиқловчи ҳамда унга дивиденд олиш ва, қоида тариқасида, ушбу жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли қоғозлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор акциядорлик жамияти муассислари томонидан ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Сотиб олинган акция уни чиқарган акциядорлик жамиятига, башарти бу нарса жамият уставида назарда тутилмаган бўлса, сотилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат корхонаси очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси эмиссия рисоласини тасдиқлаши акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ҳисобланади.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Облигациялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Облигациялар уларнинг эгаси пул маблағлари берганлигини тасдиқ этувчи ва қимматли қоғозларнинг белгиланган қийматини уларда кўрсатилган муддатда, қайд этилган фоиз тўланган ҳолда, башарти облигацияларни чиқариш шартларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғозлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги турлардаги облигациялар чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив облигациялар.
(5-модда иккинчи қисми учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки муомала доираси чекланган қилиб чиқарилиши мумкин. Мақсадли облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси моллар (хизматлар) учун чиқарилган бўлса, шу молларни (хизматларни) акс эттириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул қилинади. Қарорда эмитент, облигацияларни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби белгилаб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамиятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги уч йил мобайнида рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг баҳосини олган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифаларини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигациялар ўз эгаларига очиқ акциядорлик жамиятини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор очиқ акциядорлик жамиятининг бошқарув органи томонидан ушбу Қонунга ва жамият уставига мувофиқ қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигацияларни эмитентларнинг устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек эмитентларнинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплаш учун чиқаришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади»;
(5-модда бешинчи—тўққизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Хазина мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хазина мажбуриятлари — уларнинг эгалари бюджетга пул маблағлари берганликларини тасдиқловчи ҳамда бу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида қайд этилган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи, тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хазина мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли — беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача муддатли — бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли — бир йилгача бўлган муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқ муддатли ва ўртача муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Қисқа муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарорларда даромадларни ҳамда мажбурият қарзларини тўлаш шартлари белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Депозит сертификатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозит сертификатлари — бу пул маблағлари — омонат қўйилгани тўғрисидаги, омонатчи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг белгиланган муддат тугаганидан кейин омонат суммасини ва унга тегишли фоизларини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи банк — эмитент гувоҳномасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозит сертификатларини чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Вексель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вексель берувчининг ёхуд векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоз вексель ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Векселлар оддий ва юбориладиган векселларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вексель берувчининг муайян суммадаги пулни вексель олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган ҳужжат оддий вексель ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вексель олувчининг муайян суммадаги пулни олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан бошқа шахсга белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлаш тўғрисидаги қатьий буйруғидан иборат тўловчига қаратилган ҳужжат юбориладиган вексель ҳисобланади. Бунда тўловчи вексель бўйича белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) розилигини ёзма равишда тасдиқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Векселларни (хазина векселларидан ташқари) чиқариш, рўйхатдан ўтказиш қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада юритиш шартларини Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда белгилайди. Хазина векселларини чиқариш ва муомалада юритиш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вексель олувчининг солиқлар бўйича ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетдан қарзи мавжуд бўлса, у фақат пул маблағларини олиш тарзида векселнинг ҳақини тўлашга киришади ва бюджет билан ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, қолган суммани бошқа ҳисоб-китобларга сарфлаши мумкин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда. Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари — даромади (зарари) бир ёки бир неча бозор кўрсаткичлари (индекслари) мазмунига боғлиқ бўлган қимматли қоғозлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари опционлар, фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Опцион — шартнома бўлиб, унинг эгасига қимматли қоғозларни ёки товарларни битимда қайд этилган нархда белгиланган муддатда харид қилиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фьючерс — қимматли қоғоз (шартнома) бўлиб, муайян қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларни ёки товарларни шартномада белгилаб қўйилган нархда белгиланган келгуси санада харид қилиш ёки сотишдан иборат сўзсиз мажбуриятни тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва уларни муомалада юритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази белгилайди.
(81-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
(I боб Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ 81-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-модда. Қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Векселларга нисбатан қуйидаги махсус даъво муддатлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вексель сақловчининг индоссантларга қарши ва вексель берувчига қарши даъво талаблари бўйича — белгиланган муддатда амалга оширилган протест кунидан бошлаб ёки харажатсиз айлантириш олдиндан шарт қилиб қўйилган бўлса, тўлов муддати кунидан бошлаб бир йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индоссантларнинг бир-бирига ва вексель берувчига даъво талаблари бўйича — индоссант векселни тўлаган кундан бошлаб ёки унга даъво тақдим этилган кундан бошлаб олти ой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ўзга ҳолларда, шунингдек бошқа қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(I боб Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ 82-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ, МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Қимматли қоғозлар муомаласи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар муомаласи деганда уларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгаси алмашинувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларни (депозит сертификатлари ва векселлардан ташқари) муомалага чиқариш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тасдиқлайди.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари давлат корхоналарини қайта тузиш орқали ташкил этилган очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказадилар, шунингдек акцияларнинг белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминлайдилар.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилишига ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ғайриқонуний ҳисобланади ва бу ҳол эгасидан уларнинг ҳамда мазкур қимматли қоғозларни сотишдан тушган пулнинг олиб қўйилишига ва бой берилган наф қопланишини ҳисобга олган ҳолда инвесторларга қайтариб берилишига сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ёки ўзаро шартномалар билан боғланган бир неча шахслар, шунингдек шуъба ёки бир-бирига қарам бўлган юридик шахслар гуруҳи банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғини сотиб олиши учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиш талаб қилинади. Акция сотиб олувчиларнинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғи харид қилиниши ва сотилишига розилик бермаслик ҳуқуқига эга. Марказий банк, илтимоснома олинган кундан бошлаб, ўттиз кундан кечиктирмай, ариза берувчига ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабар беради.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 231-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 69-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс, бир гуруҳ шахслар томонидан акцияларнинг акциядорлик жамияти устав капиталида овоз бериш ҳуқуқи билан сотиб олиниши, бунда ана шу шахс, бир гуруҳ шахслар мазкур акцияларнинг ўттиз беш фоиздан кўпроғини тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган бўлса, монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиш талаб этилади. Бундай талаб акциядорлик жамиятини тузиш вақтида акциядорлик жамияти муассисларига татбиқ этилмайди, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компанияларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно.
(9-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг эгалари сақлаб туриш мақсадида уларни пул ўтказиш йўли билан ҳисобга олиш ва сотиш учун компьютерли телекоммуникацион тизими бор ихтисослашган муассасаларга (депозитарийларга) ишониб қўйишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика сарҳадларидан ташқаридаги эмитентлар чиқарган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киришнинг умумий қоидалари, ҳар йилги меъёрлари ва тартибини белгилаб қўяди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалар бўйича мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфидаги эмитентлар томонидан чиқарилган ёки чиқарилиши мўлжалланган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага чиқаришнинг ҳар йилги меъёрлари ва рухсат тартибини белгилаб қўйишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази республикада рўйхатга олинган қимматли қоғозлар Ягона давлат реестрини юритади ҳамда уларнинг рўйхатини мунтазам эълон қилиб боради.
(9-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Қимматли қоғозлар эмиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмиссияси уларни дастлабки эгалар (инвесторлар) — юридик ва жисмоний шахсларга сотиш йўли билан қимматли қоғозларни муомалага чиқаришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти таъсис этилиб, акциялар унинг муассислари ўртасида тарқатилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятининг дастлабки устав сармояси (фонди) миқдори акциялар чиқариш йўли билан кўпайтирилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар, давлат томонидан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан заём сармояси облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари чиқариш йўли билан жалб этилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг қарз мажбуриятлари ўзаро умум республика кўламида тўланган тақдирда амалга оширилади.
(10-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Эмиссия тўғрисидаги ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент, шунингдек у билан келишиб туриб қимматли қоғозларни дастлабки эгаларига сотувчи инвестиция муассасалари ҳар бир харидорга мазкур қоғозларни харид этиш пайтига қадар сотиш шартлари ва эмиссия рисоласи билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлашлари шарт. Эмиссия рисоласи эмитент тўғрисидаги, сотишга ҳавола этилаётган қимматли қоғозлар ҳақидаги, қимматли қоғозларни чиқариш таомили ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни ҳамда харидорнинг мазкур қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки бундай хариддан воз кечишга қарор қилишига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа хил ахборотларни акс эттиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмиссия рисоласини чиқариш, уни рўйхатга олиш тартибини, шунингдек эмиссия рисоласида эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази белгилайди. Банклар учун уларнинг эмиссия рисолаларида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгилайди. Давлат корхоналари очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилганда эмиссия рисоласини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ ёзилиш учун ҳавола этилаётган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласини эмитент Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига тақдим этади ва у рўйхатга олинганидан сўнг, мазкур қимматли қоғозларга ёзилиш бошланишидан камида ўн кун олдин матбуотда, шунингдек фонд биржасининг махсус нашрида албатта эълон қилиниши керак. Очиқ сотувга ҳавола этилаётган акцияларни, корпоратив облигацияларни чиқаришга оид ахборотларда бирон бир ўзгаришлар юзага келган ҳолларда қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент содир бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги хабарни мазкур қимматли қоғозларга ёзилиш бошлангунга қадар эълон қилмоғи керак.
(11-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциялар, корпоратив облигацияларни чиқаришга оид эълон қилинган ахборотдаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бу қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент мазкур ахборотга тегишли ўзгартишлар киритмагунига қадар уларнинг тарқатилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. Эмиссияни рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган эмиссия рисоласидаги маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан жавобгарлик эмитентнинг зиммасида бўлади.
(11-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги эмиссия рисолалари рўйхатга олинмагунга қадар қимматли қоғозларни оммавий ахборот воситаларида реклама қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Эмитент фаолияти тўғрисидаги ахборот
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитент ўзининг молия-хўжалик аҳволи ва фаолиятининг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳар йили камида бир марта ахборот бериши (матнда бундан кейин йиллик ҳисобот деб юритилади) шарт. Йиллик ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечикмай эълон қилинади ҳамда эгаси ёзилган акциядорларга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига юборилади. Йиллик ҳисоботда эмитент тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:
(12-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг олдинги йилги хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий аҳвол тўғрисидаги аудитор тасдиқлаган маълумотлар, шунингдек олдинги йилги баланслар ва аудиторлар ҳисоботи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахслар шахсий таркибидаги ўзгартишларга доир асослар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитент ўз хўжалик фаолиятида содир бўлган ҳамда қимматли қоғозларнинг қийматига ёки улар юзасидан олинадиган даромадлар миқдорига таъсир этувчи ўзгаришлар, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўзгарганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахслар шахсий таркибида ўзгаришлар рўй берганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент банкдаги счётлар хатланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғломлаштириш (эмитентнинг молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар мажмуини амалга ошириш) ҳаракатлари бошланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент фаолияти қайта ташкил этилганлиги, тўхтатиб қўйилганлиги ёки тугатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда ҳолатлар оқибатида эмитент мол-мулкининг камида 10 фоизи нобуд бўлганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент мол-мулкининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда эмитентга нисбатан даъво қўзғатилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фонди ёки эмитент асосий ва муомаладаги маблағлари қийматининг 50 фоизидан ортиқ миқдорида қарз олинганлиги ёки қимматли қоғозлар эмиссия қилинганлиги тўғрисидаги ахборотларни икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига юбориши, шунингдек мазкур ўзгаришларга оид ахборотларни эълон қилиши шарт.
(12-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти эмитент акциялари фонд биржасида муомалада юрса, у мазкур ахборотларни биржага кўрсатилган муддатда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитент ўзи ҳақида қимматли қоғозлар қийматига ёки улар юзасидан олинадиган даромад миқдорига таъсир этиши мумкин бўлган нотўғри маълумотлар эълон қилинган тақдирда беш иш куни мобайнида бу маълумотларни тузатиш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Эмиссия турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш (эмиссия) қуйидаги кўринишларда амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий эълон бермай, реклама кампанияси ўтказмай, эмиссия рисоласини эълон қилмай ва рўйхатдан ўтказмай олдиндан маълум чекланган миқдордаги инвесторлар орасида хусусий йўсинда тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмиссия рисоласини эълон қилиб ва рўйхатдан ўтказиб, чекланмаган миқдордаги инвесторлар орасида очиқ савдо ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида айтиб ўтилган ҳолларнинг ҳар бирида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази эмиссияларнинг энг кам ва энг кўп миқдорларини белгилаб беради.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказганлик учун олинадиган йиғим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказиш чоғида эмитент эмиссия номинал қийматининг 0,1 фоизи миқдорида республика бюджетига йиғим тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат корхоналари акциядорлар жамиятларига айлантирилганида бирламчи эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим олинмайди.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Қимматли қоғозларни тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитентлар ўзи чиқарган қимматли қоғозларни мустақил равишда, комиссион ҳақ эвазига банклар, инвестиция компаниялари, молия брокерлари орқали сотиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция компаниялари эмитент билан келишиб туриб қимматли қоғозларни қуйидаги шартлар асосида чиқаришга кафил ва ташкилотчи бўлишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик бошқа инвесторларга сотиб юбориш мақсадида барча чиқарилган қимматли қоғозларни қайд этилган баҳосида ўз ҳисобларидан сотиб олишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқарилган қимматли қоғозларнинг белгиланган муддат давомида чет инвесторлар ўртасида жойлаштиролмай қолган қисмларини ўз ҳисобларидан сотиб олишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция компаниялари ва молия брокерлари тарқатолмай қолган қисмларини сотиб олиш мажбуриятини зиммаларига олмай туриб қимматли қоғозларни эмитент номидан чет инвесторларга сотиш тўғрисида эмитент дистрибьютер шартномалари тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг эмитентлари, инвесторлар, инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат томонидан ваколат берилган органлар ва бошқалар) қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ҳисобланадилар.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмитенти — қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида ўз номидан мажбуриятли бўлган юридик шахс ёки давлат органидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахсдир. Ажнабий фуқаролар ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар сифатида иштирок этишлари мумкин.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ юзага келтирилган юридик шахс бўлиб, у қимматли қоғозлар билан боғлиқ фаолиятини асосий фаолияти тариқасида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. БОБ. ФОНД БИРЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Фонд биржаси тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси — қимматли қоғозлар бир маромда муомалада бўлишининг зарур шарт-шароитини таъминлаш, уларнинг бозор баҳосини (қимматли қоғозлар талаб ва таклифи ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) белгилаш ва уларга доир маълумотларни керагича тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб маҳоратини юқори даражада сақлаб бориш фаолиятининг алоҳида соҳаси бўлган ташкилотдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, биржа уставига ҳамда қимматли қоғозлар билан боғлиқ юмушларни амалга оширишнинг ички қоидаларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Фонд биржаларини рўйхатга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси (мол-фонд биржасининг ёки валюта биржасининг фонд бўлими) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади ва у қимматли қоғозларга доир биржа фаолияти юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасидан лицензия олади. Қимматли қоғозларга доир биржа фаолияти юритиш учун лицензия олмаган ташкилот бундай фаолият юритишга ҳақли эмас.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-фонд биржалари ва валюта биржаларида мустақил таркибий бўлинма ва мустақил бўлмаган таркибий бўлинма сифатида фонд бўлимлари ташкил этилиши мумкин. Фонд бўлимлари ўз фаолиятларида фонд биржаларига қўйиладиган барча талабларга амал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Фонд биржасининг муассислари ва аъзолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар муомаласини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ва жисмоний шахслар фонд биржаси муассислари бўлишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржада брокерлик ўрнини сотиб олган юридик шахслар, шу жумладан, ажнабий юридик ва жисмоний шахслар фонд биржасининг (мол-фонд биржаси ёки валюта биржаси фонд бўлимининг) аъзолари бўлишлари мумкин. Фонд биржаси аъзоларининг миқдорини биржанинг бошқарув органлари тартибга солиб туради. Давлат ҳокимияти ва бошқарув, прокуратура ва суд органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва мутахассислари фонд биржаси аъзолари бўлишга ҳақли эмаслар.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси аъзолари қимматли қоғозлар муомаласини амалга ошириш учун рухсатномаларга эга бўлган ҳамда инвестиция муассасаси мақомини олган тақдирдагина олди-сотдига қўйилади.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассислари қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлишлари шарт. Малака аттестатининг амал қилиш муддати — уч йил.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179 I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Биржа амаллари қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларга доир биржа амаллари қоидаларини биржанинг юқори бошқарув органи тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидаларда қуйидагилар назарда тутилмоғи лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур биржада қимматли қоғозлар олди-сотдиси принциплари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа олди-сотдиси қатнашчиларининг таркиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларни биржа олди-сотдисига чиқариш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа битимларининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар брокерларга берадиган топшириқ (буйруқ) турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олди-сотдини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимларни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар муомаласини амалга оширишда фойдаланиладиган шартнома, ҳисобот, буюртма ва хабарномалар ҳамда биржага оид бошқа ҳужжатлар намуналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Битимлар тузиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси биржа олди-сотдиси вақтида битимлар тузиш, битимларни текшириб кўриш ва улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Фонд биржалари ва фонд бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишиб олинган қимматли қоғозлар муомаласи битимларини амалга ошириш низомлари ва ички қоидалари, фонд биржаси устави (фонд бўлими тўғрисидаги Низом) асосида иш тутадилар. Фонд биржасида амалларни унинг аъзоларигина амалга ошира оладилар.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Фонд биржасининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция муассасаларининг биржа аъзолигига киришида уларга қўйиладиган энг кам мажбурий талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа олди-сотдиларида биржа аъзолари вакилларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа йиғилишларини чақириш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт, малака ва баҳолаш комиссиялари, маслаҳат ва маълумотнома берувчи шуъбалар ҳамда уларнинг ишлаши учун керакли бошқа муассасалар, шунингдек қимматли қоғозлар муомаласини амалга оширишдаги низоларни ҳал қиладиган комиссиялар таъсис этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз уставига мувофиқ биржа аъзолари тўлайдиган кириш ва жорий бадалларни белгилаб, ундириб олиш, битимларни рўйхатга олганлик, техник хизмат кўрсатганлик учун, доимий ва бир галги мижозлардан биржада бўлганлик учун ҳақ белгилаб, ундириб олиш, шунингдек биржа уставини, биржа йиғилишлари қоидаларини бузганлик, рўйхатдан ўтказиш йиғимини вақтида тўламаганлик учун жарима ва пенялар ундириб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа буклетлари, маълумотномалари, тўпламларини чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органларнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Фонд биржаси фаолиятини пул билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси фаолиятининг пул таъминоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржаси акциялари ва пайларини сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржасидаги брокерлик ўринларини сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржаси аъзолари мунтазам тўлаб борадиган аъзолик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа битимларини рўйхатдан ўтказишда олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар муомаласида воситачилик қилишда олинадиган комиссион ҳақ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа уставида назарда тутилган ахборот хизмати ва бошқа хил хизматлар кўрсатишдан келадиган даромадлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Фонд биржаси фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржаси фаолияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислар умумий йиғилишининг қарорига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд органларининг қарорлари асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.
(24-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Қимматли қоғозлар муомаласи устидан назоратни йўлга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитентларнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик уларнинг ўз зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция институтларига рухсатномани (лицензияни), қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига малака аттестатини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бериб, у фонд биржасидаги биржа фаолияти давомида қонун ҳужжатлари ва биржа устави талабларига риоя этилишини назорат қилиб боришга ваколатли бўлган ҳамда биржанинг бошқарув органлари мажлисларида (йиғилишларида) ва олди-сотдиларда ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга ўз вакилини тайинлайди. Қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тартиббузарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаши мумкин.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Давлат бошқарув органи ва ўзга органнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракат ва қарорлари устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органи ва ўзга органнинг қимматли қоғозларни чиқариш ва муомалада юритишга тааллуқли ғайриқонуний хатти-ҳаракат ва қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Халқаро шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
918-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 325-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда; 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 37-38-сон, 279-модда; 51-сон, 374-модда; 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)