Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ундан ахборот олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 21-боби («Васийлик ва ҳомийлик»), Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг VI-бўлими («Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари»), Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 23 ва 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби («Ногиронларнинг таълими ва уларни касбга тайёрлаш») ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сонли «Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида»ги қарори.