1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ГАРОВ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 17-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда, № 9, 193-модда; 1997 йил, № 4-5, 128-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
614-I-сон

ўзбекистон республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГАРОВ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрири)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
[СПиТ:
1.Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари / Гаров;
2.Гаров ҳуқуқи / Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Гаров тушунчаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 264-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга кўра қарздор (гаровга қўювчи) гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бўйича ҳақиқий бўлган ҳар қандай мажбуриятнинг: заём, банк кредити, ижара, олди-сотди, юкларни ташиш ва ҳуқуқнинг ҳар қандай субъектлари (жисмоний ва юридик шахслар, давлат) ўртасидаги бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши гаров билан таъминланиши мумкин. Мажбурият пул бирликларида (миллий валютада ёки чет эл валютасида) ифодаланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Гаров тўғрисидаги қонунчилик
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 22-бобининг 2-параграфи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида гаров билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(2-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг қоидалари, агар «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ипотека билан боғлиқ муносабатларга нисбатан қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-83-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 132-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.01.00 Давлатлар билан ўзаро муносабатларда асосий тамойиллар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гаров тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]

Гаров шартнома ёки қонун ҳужжатларига кўра вужудга келади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровнинг вужудга келишини назарда тутувчи қонун ҳужжатида қандай мажбуриятга кўра ва айнан қайси мол-мулк гаровда турган деб эътироф этилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
(3-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 264-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Гаров турлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.06 Закалат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқ гарови тарзида амал қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 265-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Гаров нарсаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 267-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров тўғрисидаги шартномада, қонун асосида вужудга келадиган гаровга нисбатан эса қонунда гаровга қўювчи келгусида қўлга киритадиган ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар гарови назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мол-мулкка нисбатан гаров ҳуқуқи мол-мулкнинг нарсаларини ва таркибий самарасини ҳам ўз ичига олади. Гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган самара, маҳсулот ва даромадларга нисбатан гаров ҳуқуқи шартномада назарда тутилган ҳолларда татбиқ этилади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлганлиги туфайли ёхуд давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сонли тасдиқланган «Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхати».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.02.00 Муомаладан олинган ва муомалада чекланган мол-мулк]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган фуқароларнинг айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонунчиликда белгиланган тартибда ман этилиши ёки чекланиши мумкин.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.01 Неустойка;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.03.00 Товарлар, ишлар ёки хизматлар етишмовчилиги натижасида етказилган зарарни ундириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаров талабнинг амалда қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров келгусида пайдо бўлувчи талабларга нисбатан ҳам, башарти томонлар бундай талабларнинг гаров билан таъминланиш миқдори тўғрисида келишиб олсалар, белгиланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 268-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Бир нечта шахсга биргаликда қарашли бўлган мол-мулк ёки ҳуқуқлар гарови
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.02 Умумий биргаликдаги мулк]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргаликдаги умумий мулк бўлган мол-мулк фақат барча мулкдорларнинг ёзма розилиги билан гаровга берилиши мумкин.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир нечта шахсга биргаликда қарашли бўлган ҳуқуқ унинг барча эгалари розилиги билангина гаровга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкдорнинг умумий улушли мулкдаги ўз улушини гаровга қўйиши қолган мулкдорларнинг розилик беришини талаб қилмайди, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёки жисмоний шахслар гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёнинг мулкдори ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин, гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.09.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тасарруфдан чиқарилганда бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёки рухсатини олиш талаб этиладиган мол-мулк ипотека нарсаси бўлса, бундай мол-мулк ипотекаси учун ҳам шундай розилик ёки рухсат олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкида бўлган мулк гарови тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бунда хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини, шунингдек давлат ташкилотини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва ушбу жараён якунлангунига қадар мазкур давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини гаровга беришга йўл қўйилмайди.
(8-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
(8-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 2025 йил 8 майдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига биркитиб қўйилган мол-мулкни бевосита идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган муассаса (ташкилот) ўзига рухсат этилган хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига орттирилган ашёлар ёки ҳуқуқларни гаровга беришга ҳақлидир.
(8-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар, қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга оид муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан айни бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар ҳамда айни бир хил мажбуриятларга эга бўладилар.
(8-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Гаров ҳуқуқининг вужудга келиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномага ёки қонунчиликка мувофиқ гаров нарсаси гаровга олувчида туриши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи унга гаров нарсаси берилган пайтда, агар гаров нарсаси шартнома имзолангунга қадар берилган бўлса, шартнома имзоланган пайтда вужудга келади.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси бўлган мол-мулк қонунда белгиланган асосда ва тартибда мажбурий олиб қўйилган ҳолларда, агар бунинг эвазига гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилган бўлса, гаров ҳуқуқи шу мол-мулкка нисбатан татбиқ этилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк қисқа муддатли (олти ойга қадар) кредитга сотилган тақдирда, гаров ҳуқуқи сотиб олувчи ва мол-мулк савдосининг ана шу турини амалга ошириш ўз фаолияти доирасига кирадиган сотувчи ўртасида шартнома тузилган пайтдан вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров тўғрисидаги шартномада тарафларнинг номи, жойлашган ери (яшаш жойи), гаровнинг тури, гаров нарсаси ва унинг баҳоси, гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажарилиш муддати, гаровга қўйилган мол-мулкнинг тавсифи, шунингдек тарафларнинг келишувига эришилган бошқа маълумотлар ёхуд гаров нарсасини ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси мол-мулкни умумий тавсифлаш орқали, шу жумладан мазкур мол-мулкни алоҳида тур ёки тасниф сифатида тавсифлаш воситасида идентификация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров билан таъминланадиган мажбурият гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан қопланиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг кўп суммасини кўрсатиш йўли билан идентификация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Гаров тўғрисидаги шартноманинг шакли ва уни рўйхатдан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши керак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририида — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонунининг 2-боби («Ипотека тўғрисидаги шартнома. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг қоидаларига риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Гаров нарсасини суғурта қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи қўйилган мол-мулк кимдалигига қараб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан унинг тўла қиймати бўйича, борди-ю мол-мулкнинг тўла қиймати гаров билан таъминланган талабнинг миқдоридан ошиб кетса, талаб миқдоридан кам бўлмаган суммага гаровга қўювчи ҳисобидан суғурталаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш учун, шу жумладан уни учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки унинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида иккинчи томонни дарҳол огоҳлантириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома ёки қонунчилик билан гаровга қўювчи зиммасига давлат бошқарув органлари томонидан унинг хўжалик фаолиятини тўхтатиб қўювчи ёхуд унга халақит берувчи ёки унга салбий таъсир этувчи хатти-ҳаракатлар содир этилиши ва ҳужжатлар қабул қилиниши (мол-мулкни мусодара, реквизиция қилиш), шунингдек тугатилиши ёки хўжалик субъекти тўлов қобилиятини йўқотган деб эътироф этилиши ҳолларида суғурта қилиш мажбурияти юкланиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулк суғурта қилинганда гаров билан таъминланган мажбурият суммасидан ортиқ бўлмаган суммада суғурта товонини олувчи — гаровга олувчи ҳисобланади. Гаровга қўювчи суғурта товонининг қолган суммасини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ҳоллари содир бўлганда гаровга олувчи ўз талаблари суғурта товони суммасидан имтиёзли қондирилиши ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсасини алмаштиришга, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг розилиги билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд унга бўлган мулк ҳуқуқи қонунда белгиланган асосларга кўра бекор қилинган бўлса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда эса суд белгилаган муддатда) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 276-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи ўзига топширилган гаров нарсаси тўлиқ ёки қисман нобуд бўлганлиги ёки шикастланганлиги учун, агар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи нобуд бўлган гаров нарсаси учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, гаров нарсаси шикастланганлиги учун эса гаров нарсаси гаровга олувчига топширилаётганда баҳоланган суммага қараб қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида белгиланган мақсад бўйича фойдаланиб бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ҳамда унинг нобуд бўлганлиги учун товон тўланишини талаб қилишга ҳақли, у билан гаровга олувчи ўртасида нобуд бўлган ёки шикастланган мол-мулкни тиклаш ёки алмаштириш тўғрисида ёзма равишда битим тузилган ҳамда гаровга олувчи бу битимнинг шартларини лозим даражада бажараётган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси нобуд бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида гаровга қўювчига етказилган бошқа зарарни ҳам тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор гаровга қўювчи гаров нарсаси нобуд бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида етказилган зарарни тўлаш тўғрисида гаровга олувчига қўйган талабни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплаш учун ҳисобга олишга ҳақли.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонунига мувофиқ қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 275-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровда турган мол-мулкни гаровга қўювчи томонидан ўзга шахсга (гаровга олувчига) бошқа талабларни таъминлаш учун бериш навбатдаги гаров ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса ҳамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар олдинги гаров шартномасида навбатдаги гаров шартномасини тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай гаpов шартномаси олдинги шартномада кўрсатилган шартларга амал қилган ҳолда тузилиши керак. Кўрсатилган шартлар бузилган тақдирда олдинги гаровга олувчи шу туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 273-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга берувчи гаровга олувчиларнинг ҳар бирига мазкур мол-мулкнинг барча мавжуд гаровлари тўғрисида, шунингдек ушбу гаровлар билан таъминланган мажбуриятларнинг миқдори ҳақида хабар бериши шарт ҳамда бу мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарарлар учун жавобгар бўлади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 273-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтганида гаровнинг сақланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи гаровга қўювчидан ушбу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга олувчи билан келишувда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг ўрнига ўтади ва унинг ҳамма мажбуриятларини бажаради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулки ҳуқуқий ворислик тартибида бир неча шахсга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворисларнинг (мол-мулкни олувчиларнинг) ҳар бири гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармасликнинг гаровдан келиб чиқадиган оқибатларига мазкур мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда жавоб беради. Агар гаров нарсаси бўлинмаса ёки бошқа асосларга кўра ҳуқуқий ворисларнинг умумий мулки бўлиб қолса, улар солидар гаровга қўювчиларга айланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан кредиторнинг ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини қонунчиликка мувофиқ бошқа шахсга ўтказишга ҳақли.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313—321-моддаларига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчининг гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш ҳуқуқидан ҳам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, ҳақиқий бўлади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бошқача ҳол исботланган бўлмаса, ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечишни ҳам англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан, агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беришга розилик берган бўлмаса, гаров бекор бўлади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 287-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахсларни гаров нарсасига бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига тегишли ёзувни киритиш орқали хабардор қилиш;
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш;
(19-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулк йўқолганлиги ва шикастланганлиги учун у кимнинг фойдасига суғурта қилинганидан қатъи назар, агар йўқолиш ёки шикастланиш гаровга олувчи жавоб берадиган сабабларга кўра содир бўлмаган бўлса, ўша асосларга суғурта товонидан қаноатланиш олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гаровга олувчининг ҳуқуқлари бузилган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш хусусида судда даъво қўзғатиш ва ҳужжатлар чиқариш натижасида етказилган зарар қопланишини тегишли органлардан талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўювчининг гаров нарсасига мулк ҳуқуқи ушбу Қонунга мувофиқ тугатилган тақдирда, ўз талабини гаровга қўювчига берилиши лозим бўлган суммадан имтиёзли қаноатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бир қисмини бажарган тақдирда, гаровдаги барча мол-мулк учун ҳуқуқини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ёки ундирувни гаров нарсасига қаратиш;
(19-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 282-моддасига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўювчи ушбу Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.06 Закалат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Закалат қўйилганда, гаровга олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига берилган гаров нарсасидан шартномада назарда тутилган ҳоллардагина, гаровга қўювчига фойдаланишга доир мунтазам ҳисобот тақдим этган ҳолда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ашёни мажбурият тўлиқ бажарилгунга қадар ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровдаги мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан, шу жумладан гаровга қўювчининг эгалигидан талаб қилиб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровдаги мол-мулкни гаровга қўювчида қолдирган ҳолдаги гаровда, ипотекада, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга олувчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсасининг ҳужжатлар бўйича амалда мавжудлигини, миқдори, ҳолати ва сақланиш шароитини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 12-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилишини гаровга қўювчидан талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан қилинаётган, унинг йўқотилиши ёки шикастланиши хавфини туғдираётган тажовузлар тўхтатилишини, улар ким томонидан содир этилаётганидан қатъи назар, талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўювчи гаров нарсасини суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бузган тақдирда, гаров нарсасини ўз ҳисобидан, аммо гаровга қўювчининг манфаатларини кўзлаб, суғурта харажатларини ундан ундириб олган ҳолда суғурта қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомаладаги товарлар гаровида, ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга қўювчи гаров шартларини бузган тақдирда, гаровга олувчи бу шарт бузилиш тузатилгунга қадар гаровдаги товарларга ўз белгилари ва муҳрларини (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) босиш орқали муомаладаги товарлар билан операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий ҳуқуқлар гаровида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари гаровга олувчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати бошланишидан қатъи назар, агар гаровга қўювчи ушбу Қонунда назарда тутилган мажбуриятларни бузган бўлса, гаровдаги ҳуқуқнинг ўзига ўтказилишини суд тартибида талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган ҳуқуқ тўғрисидаги масала кўриб чиқиладиган суд ишига учинчи шахс сифатида қўшилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган мажбуриятларни гаровга қўювчи бузган тақдирда, гаровга қўйилган ҳуқуқни учинчи шахслар бузишидан ҳимоя қилиш учун мустақил чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўювчи навбатдаги гаров тўғрисидаги қоидаларни бузган ва у ушбу Қонунда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган ҳолларда, гаров билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш, агар унинг талаби қондирилмаса, ундирувни гаров нарсасига қаратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси томонлардан қайси бирида (гаровга олувчида ёки гаровга қўювчида)турган бўлишидан қатъи назар, гаровга олувчи ушбу Қонун, 26-моддасининг бешинчи қисми, 28-моддасининг бешинчи қисми ва 29-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
(19-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Гаровга олувчининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.03.00 Товарлар, ишлар ёки хизматлар етишмовчилиги натижасида етказилган зарарни ундириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши туфайли гаров бекор бўлганда ёхуд мажбуриятлар ўзи томонидан гаровдаги мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфини туғдирадиган тарзда қўпол бузилганда гаровга қўювчининг талабига биноан гаровдаги мол-мулкни гаровга қўювчига зудлик билан қайтариб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз айби бўлган тақдирда, гаров нарсаси тўлиқ ёки қисман йўқолгани ёки шикастлангани туфайли етказилган зарарни гаровга қўювчига ушбу Қонуннинг 34-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган миқдорда қоплаши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий мажбуриятни бажариш мақсадида ёки гаровга қўювчи манфаатларини кўзлаб гаров нарсасидан самара ва даромадлар чиқариб олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўювчи ҳисобидан гаровга эгалик қилиш билан боғлиқ солиқлар ва йиғимлар тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажарган тақдирда, гаровга олувчи гаров тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи органга реестрга тегишли ўзгартишларни киритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Гаровга олувчи кўрсатилган талабни бузгани тақдирда, гаровга қўювчи ундан бу мажбуриятни бажармаслик туфайли ўзига етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Гаровга қўювчининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга қўювчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров билан таъминланган мажбуриятни ушбу Қонунда белгиланган тартибда муддатидан олдин бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда гаров нарсасини оқилона муддатда тиклаш ва уни бошқа тенг қимматли мол-мулкка алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган гаров нарсаси сотилгунга ёки гаровга қўйилган мулкий ҳуқуқлар реализация қилингунга қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг бажарилиши кечиктирилган қисмини бажариб, уларга ундирувни қаратишни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарзни гаровга олувчининг розилиги билан бошқа шахсга ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятлар гаровга олувчи томонидан қўпол бузилган тақдирда, гаровнинг муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.06 Закалат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Закалат қўйилганда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга қўювчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсаси йўқолганлиги ёки шикастланганлиги туфайли етказилган зарар қопланишини гаровга олувчидан талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсаси йўқолганлиги ёки шикастланганлиги туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги гаровга олувчига нисбатан талабларни гаров билан таъминланган мажбуриятни узиш ҳисобига ўтказиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровдаги мол-мулкни гаровга қўювчида қолдирган ҳолдаги гаровда, ипотекада, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга қўювчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, шу жумладан ундан самара ва даромадлар чиқариб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга бериш, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшириш ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилиб қолдириш ҳуқуқини чеклайдиган келишув ҳақиқий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомаладаги товарлар гаровида ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга қўювчи товарнинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилганидан камаймаслиги шарти билан гаровга қўйилган товарнинг таркиби ва асл шаклини ўзгартиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий ҳуқуқлар гаровида гаровга қўювчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Гаровга қўювчининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга қўювчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига гаровга қўйилган мол-мулкнинг барча мавжуд гаровлари тўғрисидаги маълумотларни хабар қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга олувчида гаров билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳуқуқи вужудга келганида гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк гаровга қўювчида қолдирилган ҳолдаги гаровда, ипотекада ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари, гаровга қўювчи ушбу Қонуннинг 12-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган талабларни бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомаладаги товарлар гаровида ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари, гаровга қўювчи гаровдаги товар бўйича операцияларнинг алоҳида ҳисоб-китобини юритишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий ҳуқуқлар гаровида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари, гаровга қўювчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган ҳуқуқнинг ҳақиқийлигини таъминлаш учун зарур бўлган ҳаракатларни қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлишига ёки унинг қиймати камайишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар қилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган ҳуқуқни учинчи шахслар томонидан бўладиган тажовузлар ва талаблардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чораларни кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга олувчига гаровга қўйилган ҳуқуқда содир бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги, унинг учинчи шахслар томонидан бузилганлиги ҳақидаги маълумотларни хабар қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз қарздорини ҳуқуқлар гарови содир этилгани тўғрисида хабардор қилиши шарт.
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-83-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 132-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга олувчи билан келишувда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган қоидалар гаровга қўювчининг ҳуқуқий ворисларига нисбатан гаровга қўйилган ҳуқуқлар борасида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Кредитор талабларининг учинчи шахс томонидан қондирилиши оқибатлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор талабларини тўлиқ ҳажмда қондирган учинчи шахсга талаб қилиш ҳуқуқини таъминлаган гаров ҳам ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Депозитга ўтказиш йўли билан гаров тўғрисидаги шартномани бекор қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи гаров билан таъминланган пул мажбурияти ижросини қабул қилишдан воз кечганида тегишли пул нотариал идора ёки банкнинг депозитига ўтказилади. Агар депозитга ўтказилган сумма қарзни тўлиқ қопласа, гаров тўғрисидаги шартнома ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Учинчи шахс (мулкий кафил)нинг гарови билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бажарилмаслиги оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақлидир.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундириш гаров нарсасига уни реализация қилиш йўли билан қаратилган тақдирда, мулкий кафил қарздордан унинг қийматини ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ундирувнинг гаров нарсасига қаратилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс — гаровга қўювчи қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати бошланишидан қатъи назар, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бир қисмини бажарган тақдирда, гаровга олувчи гаровга қўйилган барча мол-мулкка бўлган ҳуқуқни сақлаб қолади.
(26-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир нечта ашё ёки ҳуқуқ гаров нарсаси бўлса, гаровга олувчи ўз хоҳишига кўра ана шу барча мол-мулк ҳисобига ёки ашёлар (ҳуқуқлар)дан бирортаси ҳисобига талабини қондириши мумкин, бунда у кейинчалик ҳам гаров нарсасини ташкил этувчи бошқа ашёлар (ҳуқуқлар) ҳисобига талабини қондириш имконини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-83-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 132-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қонунда бошқа шахснинг ёки органнинг гаров тўғрисида шартнома тузиш учун розилиги ёхуд рухсати ҳақидаги талаб белгиланган бўлса, бундан мазкур мол-мулкни гаровга бериш чоғида зарур бўлган розилик ёки рухсат олинган ҳоллар мустасно;
(27-модда тўртинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса;
(27-модданинг тўртинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сон «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарори 18-бандининг биринчи хатбошиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида, электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мол-мулк бир нечта кредитор олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласа, гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари мазкур мажбуриятларни қонунда белгиланган навбат бўйича бажаришга йўналтирилади.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2591-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади»;
(28-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миқдоридан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини бажариш чоғида реализация қилиш бўйича кимошди савдолари электрон онлайн-аукцион шаклида амалга оширилади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни суддан ташқари тартибда қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни қабул қилиш
(29-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишувга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан йигирма беш фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли. Бунда гаровга олувчи ўзида олиб қолинаётган мол-мулкнинг қабул қилинаётган қиймати билан мажбуриятнинг қопланган миқдори ўртасидаги ижобий фарқни (мавжуд бўлган тақдирда) тўлаши шарт.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзига олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Гаровга қўйилган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий ҳуқуқлар гаровида гаров нарсасини реализация қилиш гаровга қўювчининг гаровга қўйилган ҳуқуқдан келиб чиқувчи талабдан гаровга олувчи фойдасига воз кечиши орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқи вужудга келган пайтда гаровга қўйилган ҳуқуқ суд тартибида ўзига ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажариш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи мажбуриятни муддатидан олдин бажаришга ҳақли, гаровга олувчи эса, агар бу қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбурият моҳиятидан ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа одатда қўйиладиган талаблардан келиб чиқса, муддатидан олдинги ижрони қабул қилиши шарт.
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи қонунда назарда тутилган ҳолларда, гаров билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 282-моддасига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Гаровнинг бекор бўлиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга олувчи ушбу Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларни қўпол равишда бузган тақдирда гаровга қўювчининг талаби билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, агар гаровга қўювчи ушбу Қонун 13-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек ушбу Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда;
(32-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсаси бўлган мол-мулк гаровга қўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган тақдирда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор учун жавоб беришга розилик бермаган бўлса, гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво муддати ўтганлиги сабабли гаров билан таъминланган мажбурият бўйича ўз талабларини қондириш кредитор учун мумкин бўлмай қолган тақдирда;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-бобига («Даъво муддати») қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсасини ташкил этувчи ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(32-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ ГАРОВГА ОЛУВЧИГА БЕРИБ ҚЎЙИЛАДИГАН ГАРОВ (ЗАКАЛАТ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Закалат тушунчаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.06 Закалат]
[СПиТ:
1.Гаров ҳуқуқи / Закалат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи, агар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлигини исботлай олмаса, ўзига бериб қўйилган гаров нарсасининг тўлиқ ёки қисман йўқолгани ёки шикастлангани учун жавоб беради.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси гаровга олувчига топшириш чоғида қанча суммага баҳоланган бўлишидан қатъи назар, гаровга олувчи гаров нарсаси йўқолганлиги учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, унга шикаст етказилганлиги учун эса — бу қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида ундан бевосита ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ва унинг йўқолганлиги учун ҳақ талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси йўқолгани ёки шикастлангани туфайли етказилган бошқа зарарларни ҳам гаровга қўювчига қоплаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли микроқарзларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар — фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширувчи ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбард гаровга қабул қилган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбард ашёларнинг йўқолиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга қўйилган ашёларнинг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш учун белгилаб қўйилган тартибда ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли. Шундан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади. Агар қарз ва бошқа харажатлар тўланганидан кейин тушум суммасининг қолдиғи бўлса, у гаровга қўювчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбардлар томонидан фуқароларга уларнинг ашёларини гаровга олиб кредит бериш қоидалари қонунчилик билан белгиланади.
(35-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартноманинг гаровга қўювчининг ҳуқуқларини ушбу Қонун ёки бошқа қонунлар билан унга берилган ҳуқуқларга қараганда чеклаб қўядиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, бинолар, иншоотлар, квартиралар, транспорт воситалари ва ушбу Қонуннинг 5-моддасида белгиланган бошқа гаров нарсалари гаровга қўйилган мол-мулкни гаровга қўювчида қолдириладиган гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлакларга ажраладиган самара, агар у ажралиш чоғидан бошлаб учинчи шахс ҳуқуқлари объектига айланмаган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга олувчи томонидан учинчи шахсга сақлаш учун берилган гаров нарсаси гаровга олувчида қолдирилган деб ҳисобланади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар қиймати пасайишига, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларнинг гарови билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилган қисмига мутаносиб равишда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи томонидан тасарруфдан чиқарилган муомаладаги товарлар қўлга киритувчининг мулкига ёки бевосита бошқарувига ўтган пайтдан бошлаб гаров нарсаси деб ҳисобланмайди, гаровга қўювчи қўлга киритган, гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган товарлар уларга нисбатан гаровга қўювчининг мулк ҳуқуқи пайдо бўлган пайтдан бошлаб гаров нарсасига айланади.
(42-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ҲУҚУҚЛАР, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ГАРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Ҳуқуқлар — гаров нарсаси сифатида
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчига тегишли эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқлари, шу жумладан ижарачининг ҳуқуқлари, мажбуриятларидан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқлар (талаблар) ва ўзга мулкий ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ талаблар, хусусан ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар ҳақидаги ва бошқа шахс фойдасига воз кечиш қонун билан ман қилинган ўзга талаблар ҳуқуқ гарови нарсаси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни, шунингдек ўзга табиий ресурсларга нисбатан бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйишга қонунчиликда белгиланган меъёр ва шартларда йўл қўйилади.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаcигамувофиқ ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатли ҳуқуқ унинг амал қилиш муддати тугагунга қадаргина гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи ўз қарздорини амалга оширилган ҳуқуқлар гаровидан хабардор қилиши шарт. Агар шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, гаровга қўювчига нисбатан қарздор ҳисобланувчи шахс гаровга олувчи мажбуриятини бажариши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўювчининг қарздори гаров билан таъминланган мажбурият гаровга қўювчи томонидан бажарилгунга қадар ўз мажбуриятини бажарса, бунда гаровга қўювчи олган барча нарсалар гаров нарсасига айланади, башарти гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, гаровга қўювчи бу ҳақда гаровга олувчини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, гаровга қўювчи ўз қарздоридан мажбуриятни бажариш ҳисобига пул суммалари олишда гаровга олувчининг талабига кўра гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш ҳисобига тегишли суммаларни ўтказиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Қимматли қоғозлар гарови
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар гарови тўғрисидаги шартнома ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғоз билан тасдиқланган мулкий ҳуқуқ гаровида бу қимматли қоғоз, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчига ёхуд сақлаш учун нотариал идорага депозитга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси ҳисобланувчи қимматли қоғозлардан келадиган даромадлар, агар шартномада ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга қўювчига тегишли бўлади.
(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(45-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-223-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 423-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ГАРОВДА ТОМОНЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Гаров тўғрисидаги шартноманинг ўзгармаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома тузилганидан кейин қонунчиликда гаровга олувчининг ва (ёки)гаровга қўювчининг аҳволини ўзгартирувчи нормалар белгиланган ҳолда, гаров тўғрисида илгари тузилган шартноманинг талаблари унинг бутун амал қилиш муддатида ўз кучини сақлаб қолади.
(46-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Гаровга олувчининг ва гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган асосларга биноан бекор бўлганида гаровга олувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси ҳисобланувчи мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи мол-мулкнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (қайта сотиб олиниши), реализация қилиниши ёки давлат мулкига айлантирилиши оқибатида қонунда белгиланган асосларда ва тартибда бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли товон тўланади. Бу ҳолда гаров ҳуқуқи эвазига берилган мол-мулкка ёхуд унинг товонига нисбатан жорий қилинади.
(47-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 ноябрдаги ЎРҚ-801-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2022 й., 03/22/801/0998-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199, 285-моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар давлат органининг гаровга қўйилган мол-мулкни ёки ҳуқуқларни бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан гаровга қўйилган кўчмас мулк турган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор муносабати билан гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи бекор бўлган ёки гаровга қўйилган ҳуқуқлар бекор бўлган тақдирда жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан амалда бу мол-мулкнинг мулкдори бошқа шахс эканлиги асосида қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда ана шу мол-мулкка нисбатан гаров бекор бўлади.
(47-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси бўлган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат бошқарув органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи қонунчиликка номувофиқ ҳужжат чиқариши натижасида гаров нарсасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича гаровга олувчининг ҳуқуқлари бузилса, бундай ҳужжат гаровга олувчининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни чиқариш натижасида гаровга олувчига етказилган зарар тегишли давлат бошқарув органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулк ўзида турган ёки туриши лозим бўлган гаровга олувчи уни ўзганинг ғайриқонуний эгалигидан, шу жумладан гаровга қўювчининг эгалигидан талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига кўра ўзига ўтказилган гаров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи гаровга олувчига берилган ҳолда, у бошқа шахслардан, шу жумладан гаровга қўювчидан ўз ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилишини, бу бузилишлар эгаликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бўлса ҳам, талаб қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 278-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Гаров тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланиладиган қонунчилик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров тўғрисидаги шартноманинг шакли, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартноманинг ижро этилиши ва бекор қилиниши, шартномани бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликнинг оқибатлари, талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш ва қарзни ўтказиш, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишувига кўра танланган мамлакатнинг қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик тўғрисида томонлар ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, гаровга қўювчи қайси мамлакатда таъсис этилган бўлса, ўз турар жойига ёки асосий фаолият жойига эга бўлса, ана шу мамлакат қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк гарови гаров тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик тўғрисида томонлар ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шу мол-мулк турган мамлакатнинг қонунчилиги қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этиш усуллари ва тартиби, шунингдек лозим даражада бажарилмаган тақдирда кўрилиши керак бўлган чоралар борасида қўлланиладиган қонунчиликдан ташқари шартнома ижро этилаётган мамлакатнинг қонунчилиги ҳам эътиборга олинади.
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ким ошди савдосида сотиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров тўғрисидаги ташқи савдо шартномасида томонлар гаров тўғрисидаги шартномани тузишда ёки кейин келишиб олиш асосида гаровга қўйилган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ким ошди савдосида сотишни белгилаб қўйишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни ким ошди савдосида сотиш тартиби ким ошди савдоси қайси давлат ҳудудида ўтказиладиган бўлса, ана шу давлатнинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида жойлашган гаровга қўйилган мол-мулк мамлакатдан ташқарида ким ошди савдосида сотилаётганда Ўзбекистон Республикасининг божхонага оид қонунчилигида назарда тутилган талаблар бажарилмоғи лозим.
(50-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси.
Гаров билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 264 — 289-моддалари билан ҳам тартибга солинади.