15.12.2000 йилдаги 167-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга ушлаб турилган шахс — қўлга олинган ёки ушлаб турилган шахсни озод этиш шартлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, халқаро ташкилотларни, шунингдек айрим шахсларни бирон-бир ҳаракат содир этишга ёки бундай ҳаракат содир этишдан тийилишга мажбур қилиш мақсадида террорчилар томонидан қўлга олинган ёки ушлаб турилган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризм — сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият;
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчи — террорчилик фаолиятини амалга оширишда иштирок этаётган, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни амалга оширган шахс;
(2-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик гуруҳи — олдиндан тил бириктириб террорчилик ҳаракатини содир этган, бундай ҳаракатга тайёргарлик кўрган ёки уни содир этишга суиқасд қилган шахслар гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ташкилоти — икки ёки ундан ортиқ шахснинг ёки террорчилик гуруҳларининг террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор бирлашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши операция — террорчилик ҳаракатига чек қўйиш ва унинг оқибатларини минималлаштириш, шунингдек жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда террорчиларни зарарсизлантиришга қаратилган, келишилган ва ўзаро боғлиқ махсус тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зона — жойнинг ёки акваториянинг алоҳида участкалари, ҳаво бўшлиғи, транспорт воситалари, бинолар, иморатлар, иншоотлар, хоналар ҳамда террорчиликка қарши операция ўтказиладиган доирадаги уларга туташ ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолияти — террорчилик ҳаракатини уюштириш, режалаштириш, тайёрлаш ва амалга оширишдан, террорчилик ҳаракатига ундашдан, террорчилик ташкилотини тузишдан, террорчиларни ёллаш, тайёрлаш ва қуроллантиришдан, уларни молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлашдан иборат бўлган фаолият;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракати — гаровда ушлаб туриш учун шахсларни қўлга олиш ёки ушлаб туриш, давлат ёки жамоат арбобининг, аҳолининг миллий, этник, диний, бошқа гуруҳлари, чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг ҳаётига тажовуз қилиш, давлат ёки жамоат аҳамиятига молик объектларни шу жумладан континентал шельфда жойлашган стационар платформаларни босиб олиш, шикастлантириш, йўқ қилиш, портлатишлар, ўт қўйишлар, портлатиш қурилмаларини, радиоактив, биологик, портловчи, кимёвий, бошқа заҳарловчи моддаларни ишлатиш ёки ишлатиш билан қўрқитиш, ер усти, сув ва ҳаво транспорти воситаларини қўлга олиш, олиб қочиш, шикастлантириш, йўқ қилиш, аҳоли гавжум жойларда ва оммавий тадбирлар ўтказилаётганда ваҳима кўтариш ва тартибсизликлар келтириб чиқариш, аҳоли ҳаётига, соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахслар мол-мулкига авариялар, техноген хусусиятли ҳалокатлар содир этиш йўли билан зарар етказиш ёки хавф туғдириш, таҳдидни ҳар қандай воситалар ва усуллар билан ёйиш тарзида террорчилик тусидаги жиноятларни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларида белгиланган террорчилик тусидаги бошқа ҳаракатларни содир этиш;
(2-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро терроризм — бир давлат ҳудуди доирасидан ташқарига чиқадиган терроризм.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Терроризмга қарши курашнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризмнинг олдини олиш чоралари устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазонинг муқаррарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризмга қарши кураш ошкора ва ноошкора усулларининг уйғунлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кучлар ва воситалар томонидан террорчиликка қарши ўтказиладиган операцияга раҳбарлик қилишда яккабошчилик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Террорчилик фаолиятининг олдини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик фаолиятининг олдини олиш давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа профилактик чоралар мажмуини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризмни тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик гуруҳлари ва ташкилотларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятига дахлдор юридик шахсларни, уларнинг бўлинмалари (филиаллари) ва ваколатхоналарини (шу жумладан чет эл ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини) аккредитация қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятига дахлдор чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатларига оид маълумотлар ва фактларни яшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, шунингдек фуқаролар терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашадилар ва зарур ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши кураш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг чет эл давлатлари билан, уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, махсус хизматлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Терроризмга қарши кураш бўйича давлат органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
(8-модда биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;
(8-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати;
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(8-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(8-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш ва унинг оқибатларини минималлаштириш борасида ҳамкорликда ҳаракат қилишларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати:
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш йўли билан терроризмга, шу жумладан халқаро терроризмга қарши курашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилар, террорчилик гуруҳлари ва террорчилик ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ҳамда таҳлил қилади, улардан келиб чиқаётган таҳдиднинг миллий хавфсизликка қай даражада хавфли эканлигини баҳолайди, тегишли вазирликлар ва идораларга зарур ахборотлар тақдим этади;
(9-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришидан Давлат чегарасининг ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив, биологик, шунингдек кимёвий ёки бошқа заҳарловчи моддаларнинг, террорчилик ҳаракатини содир этиш мақсадида ишлатилиши мумкин бўлган предмет ёки материалларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара олди минтақасида ва чегара олди зонасида террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлайди, зарарсизлантиради, қаршилик кўрсатилган тақдирда эса уларни йўқ қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва категорияланган объектларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат муассасаларини, ушбу муассасаларнинг ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида чет эл давлатларининг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши курашувчи бўлинмаларнинг террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ҳамда террорчилик ташкилотларини тугатиш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(9-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризмга қарши курашишда, ҳуқуқ тартиботни, шунингдек жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракатларининг оқибатларини бартараф этишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(91-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, унинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларининг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланувчи шахсларнинг доимий ва вақтинчалик ташриф буюрадиган жойлари, шунингдек ҳаракатланиш йўналишлари хавфсизлигини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(92-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш ҳамда унинг оқибатларини минималлаштириш йўли билан терроризмга қарши курашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектларнинг қўриқланишини ва хавфсизлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг тегишли органларига террорчилик фаолиятига алоқадор шахслар, гуруҳлар ва ташкилотлар тўғрисида ахборот тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(10-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғлар, қуроллар ва ўқ-дорилар, ядровий, биологик, кимёвий ёки бошқа турдаги ялпи қирғин қуроллари, террорчилик ҳаракатларида ишлатилиши мумкин бўлган материаллар ва асбоб-ускуналарни ноқонуний олиб ўтишга уринишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(12-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғи хавфсизлигини, мамлакат маъмурий, саноат-иқтисодий марказлари ва ҳудудлари, муҳим ҳарбий ва бошқа объектларнинг ҳаводан бериладиган зарбадан ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги ҳарбий объектларнинг қўриқланиши ва мудофаа қилинишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши операцияларда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(13-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, террорчилар ҳаракат қилаётган зонада жойлашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектлар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик ҳаракатлари оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади;
(14-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(14-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
(141-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти:
(141-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мониторингини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(141-модданинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ТЕРРОРЧИЛИККА ҚАРШИ ОПЕРАЦИЯНИНГ ЎТКАЗИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Террорчилик ҳаракатига чек қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракатига чек қўйиш учун қонунчиликка мувофиқ зарур чоралар қўлланилади, шу жумладан террорчиликка қарши операциялар ўтказилади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Террорчиликка қарши операцияга раҳбарлик қилиш ва уни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операцияга раҳбарлик қилиш ва уни бошқариш ҳар бир муайян ҳолатда террорчилик ҳаракати таҳдиди ва хавфининг кўламларини инобатга олган ҳолда белгиланади ҳамда мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тегишли тузилмалар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризм таҳдидини зарарсизлантириш ва тугатиш учун жалб этиладиган тузилмалар ва бўлинмаларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича заруратга қараб штаблар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Террорчилар билан музокаралар олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракатининг хусусиятига қараб жисмоний шахслар ҳаёти ва соғлиғини, моддий бойликларни сақлаш, гаровда ушлаб турилган шахсларни озод этиш, шунингдек куч ишлатмасдан террорчилик ҳаракатига чек қўйиш имкониятини ўрганиш мақсадида террорчилар билан музокаралар ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операция ўтказиш раҳбари томонидан махсус ваколат берилган шахслар террорчилар билан музокаралар олиб боришига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилар билан музокаралар олиб борилиши уларни содир этган жиноий қилмишлари учун жавобгарликдан озод этишнинг асоси ёки шарти бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар террорчилар билан музокаралар ўтказиш натижасида улар террорчилик ҳаракатини тўхтатишга рози эмаслиги сабабли музокаралардан кўзланган мақсадга эришиш мумкин бўлмаса ҳамда жисмоний шахслар ҳаёти ва соғлиғига аниқ таҳдид сақланиб турган бўлса, террорчиларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш юзасидан зарур чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зонанинг чегаралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зонанинг чегаралари террорчиликка қарши операция ўтказиш раҳбарлари томонидан жойнинг хусусияти ва шароитларини, шунингдек террорчилик ҳаракатининг кўламлари ҳамда ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Террорчиликка қарши операция ўтказаётган шахсларнинг операция ўтказиладиган зонадаги ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зонада мазкур операцияни ўтказаётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда транспорт воситалари ва йўловчиларнинг кўча ва йўлларда ҳаракатланишини вақтинчалик чеклаш ёки тақиқлаш, транспорт воситаларини, шу жумладан дипломатия ваколатхоналарининг, консуллик муассасаларининг ва фуқароларнинг транспорт воситаларини жойнинг айрим участкаларига ва объектларга киритмаслик, фуқароларни жойнинг айрим участкаларидан ва объектлардан чиқариб юбориш, шунингдек махсус рухсатномаси бўлмаган транспорт воситаларини шатакка олиб чиқариб ташлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса уларнинг шахсини аниқлаш учун ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар содир этган ёки террорчиликка қарши операция ўтказувчи шахсларнинг қонуний талабларига тўсқинлик қилишга қаратилган, шунингдек террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зонага рухсатсиз кириш ёки киришга уриниш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этган шахсларни ушлаш ва тегишли органларга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар кечиктириш жисмоний шахслар ҳаёти ва соғлиғини, жамият ва давлат хавфсизлигини таҳдид остига қўйиши мумкин бўлса, террорчилик ҳаракатига чек қўйиш, уни содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб этиш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳудудига ҳамда хоналарига, турар жой ва бошқа жойларга, ер участкаларига, транспорт воситаларига сутканинг исталган вақтида монеликсиз кириш (ошиб тушиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши операция ўтказилаётган зонага кираётган (транспорт билан киришда) ҳамда мазкур зонадан чиқаётган (транспорт билан чиқишда) жисмоний шахсларни шахсан кўрикдан ўтказиш, улардаги ашёларни, транспорт воситаларини ҳамда бу воситаларда олиб ўтилаётган юкларни, шу жумладан назорат қилишнинг техник ва бошқа воситаларидан фойдаланган ҳолда кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли бўлган алоқа воситаларидан, шу жумладан махсус алоқа воситаларидан, шунингдек транспорт воситаларидан (чет эл давлатлари дипломатия ваколатхоналари ҳамда бошқа муассасаларининг, халқаро ташкилотларнинг алоқа ва транспорт воситаларидан ташқари) террорчилик ҳаракатининг олдини олиш, террорчилик ҳаракатини содир этган ёки содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва ушлаш, ҳодиса рўй берган жойга етиб бориш, тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни даволаш муассасаларига олиб бориш учун хизмат мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиларга нисбатан қурол ва жанговар техниканинг мавжуд турларини ҳамда махсус воситаларини қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операция ўтказилаётган зонада оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаолияти жойлардаги террорчиликка қарши операция ўтказиш раҳбарлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ахборотлар тарқатилишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши операция ўтказишнинг махсус техникавий усулларини ҳамда тактикасини очиб берадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши операция ўтказилишини қийинлаштириб қўядиган, жисмоний шахслар ҳаёти ва соғлиғига хавфни келтириб чиқарадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликни тарғиб қилишга ёки оқлашга кўмаклашадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчиликка қарши операция ўтказилаётганда бўлинмаларнинг ходимлари тўғрисидаги, шунингдек уни ўтказишга кўмаклашаётган шахслар тўғрисидаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Террорчиликка қарши операциянинг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракатига чек қўйилган (тугатилган) ҳамда террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зонадаги жисмоний шахслар ҳаёти ва соғлиғига бўлган хавф бартараф этилган тақдирда террорчиликка қарши операция тугалланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ТЕРРОРЧИЛИК ҲАРАКАТИ ОҚИБАТИДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ВА ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарни қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан қопланади.
(23-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсга унинг террорчилик ҳаракатидаги иштирокига чек қўйилиши муносабати билан етказилган зарар қопланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Террорчилик ҳаракати оқибатида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси уларни нормал ҳаётий фаолиятга қайтариш мақсадида ўтказилади ҳамда мазкур шахсларга ҳуқуқий ёрдам беришдан, уларнинг руҳий, тиббий, касбий реабилитациясидан, уларни ишга жойлаштиришдан, зарур ҳолларда уларга обод турар жой ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ёрдам беришдан иборат бўлади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланиши зарур бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган шахслар давлат ҳимоясидадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризмга қарши курашда бевосита иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар, давлат органларининг ходимлари ва мутахассислари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятининг олдини олишда, уни аниқлашда, унга чек қўйишда, уни тергов қилишда ҳамда унинг оқибатларини минималлаштиришда терроризмга қарши курашни амалга ошираётган давлат органларига доимий ёки вақтинча кўмаклашаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қисмнинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари, агар уларнинг ҳимояланишини таъминлаш зарурати мазкур шахсларнинг терроризмга қарши курашдаги иштирокига боғлиқ бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашда бевосита иштирок этаётган, терроризмга қарши курашга кўмаклашаётган шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига, башарти уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид юзага келган тақдирда, илтимосларига кўра уларнинг ташқи қиёфаси, фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек иш ва яшаш жойлари терроризмга қарши кураш органлари таъминотига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахслар ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахс террорчиликка қарши операция ўтказишда ҳалок бўлган тақдирда ҳалок бўлган шахснинг оила аъзоларига ҳамда унинг қарамоғидаги шахсларга қонунчиликка мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахс террорчиликка қарши операция ўтказишда майиб бўлган ва бу унинг меҳнат лаёқатини йўқотишига ҳамда ногиронликка олиб келган тақдирда унга бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда қонунчиликка мувофиқ ногиронлик пенсияси тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашда иштирок этган шахс террорчиликка қарши операция ўтказишда ярадор бўлган тақдирда бу унинг меҳнат лаёқатини йўқотишига олиб келмаса, унга қонунчиликка мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
(26-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Кўп йил ишлаганликни имтиёзли ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши курашни бевосита амалга ошираётган бўлинмаларда хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ҳамда давлат органларининг ходимларига пенсия тайинлашда хизматнинг бир куни икки кунга, террорчиликка қарши операция ўтказишда иштирок этган даврда хизматнинг бир куни уч кунга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операция ўтказишда иштирок этишга жалб қилинган мутахассислар ва бошқа шахсларга пенсия тайинлашда мазкур операцияда иштирок этишнинг ҳар бир куни уч кунга ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп йил ишлаганликни имтиёзли ҳисоблаш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИДА ИШТИРОК ЭТГАНЛИК ҲАМДА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
(VI-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик фаолиятида иштирок этаётган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс террорчилик фаолиятида иштирок этишдан ўз ихтиёри билан қайтган, бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган ҳамда оғир оқибатлар юзага келишининг ва террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
(28-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Террорчилик фаолияти учун ташкилотнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот суднинг қарори асосида террорчилик ташкилоти деб топилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ташкилоти деб топилган ташкилот тугатилганда унга тегишли мол-мулк мусодара этилади ҳамда давлат мулкига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатга олинган халқаро ташкилот (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикасининг суди томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур ташкилот (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонаси) фаолияти тақиқланади ва бу ташкилот (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонаси) тугатилади, унга (унинг бўлинмасига, филиалига, ваколатхонасига) тегишли, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган мол-мулк мусодара этилади ва давлат мулкига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Етказилган зарар учун жавобгарликдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчиликка қарши операцияда иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар, мутахассислар ва бошқа шахслар бундай операция ўтказилаётганда мажбуран зарар етказганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 15-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)