1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 15-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси «фаолият соҳаси» деган сўзлардан кейин «(асосий йўналишлари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш ушбу Қонунда ҳамда жамият уставида белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади»;
«Олтин акция» — айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналари хусусийлаштирилаётганда ёки акциядорлик жамиятларининг давлат акция пакетлари хусусий мулк этиб реализация қилинаётганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан жорий қилинади ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
«Олтин акция» қийматга эга эмас, бошқа шахсга берилмайди ҳамда гаровга қўйилмайди, устав фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
«Олтин акция» устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш йигирма беш фоиздан ошмайдиган акциядорлик жамиятларида жорий этилиши мумкин. Давлатнинг «олтин акция»дан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
«Олтин акция» акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини (бундан буён матнда давлат вакили деб юритилади) тайинлаш воситасида реализация қилинади. Давлат вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — тўртинчи, еттинчи, саккизинчи, ўн саккизинчи, ўн тўққизинчи хатбошиларида, шунингдек 82-моддаси биринчи қисмининг еттинчи, йигирма иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича вето қўйиш ҳуқуқи билан мажбурий тартибда иштирок этади. Вето қўйиш ушбу қарорлар қабул қилинган куни ёзма шаклда амалга оширилади»;
«Акциядорлар реестри рўйхатга олинган акция эгаларининг уларга тегишли эгаси ёзилган қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати ва тоифалари кўрсатилган, ҳар қандай белгиланган санадаги ҳолатга кўра тузилган ҳамда бу акция эгалари, уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва тоифалари айнан тўғрилигини аниқлаш имконини берадиган рўйхатидир. Ўзига нисбатан «олтин акция»ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган жамият акциядорлари реестрига давлат вакили ҳам киритилади. Эмитентлар акциядорлар реестрини давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган орган белгилаган шаклда юритиши шарт. Акцияларни жойлаштирган жамият ёки ихтисослашган рўйхатчи жамият акциядорлари реестрининг сақловчиси бўлиши мумкин. Оддий (одатдаги) акция эгалари бўлмиш акциядорлари беш юз ва ундан ортиқ бўлган жамият реестр юритиш ҳамда сақлашни ихтисослашган рўйхатчига шартнома асосида топшириши шарт»;
«Давлат вакилига акциядорлар реестридан кўчирма бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
«Давлат вакилини жамият акциядорлари реестрига киритиш ҳақидаги ёзув давлат вакилини тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарор илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан реестр сақловчини хабардор қилиш асосида амалга оширилади»;
«Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар мазкур қарорни қабул қилиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади»;
«Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди»;
«Давлат вакили акциядорлар умумий йиғилишининг сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилинган қарорига вето қўйишга ҳақли»;
биринчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари «акциядорларга» деган сўздан кейин «ва давлат вакилига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми «акциядорларни» деган сўздан кейин «ва давлат вакилини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи унинг шахсан ўзи томонидан амалга оширилади»;
«Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди)»;
«Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Жамият кузатув кенгаши томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди»;
«Битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади».
LexUZ шарҳи