02.05.2007 йилдаги ЎРҚ-96-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲОМИЙЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўнгиллилар — ҳомийлик олувчининг ёхуд ҳомийлик ташкилотининг манфаатларини кўзлаб бепул ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш шаклидаги ҳомийликни амалга оширувчи жисмоний шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия қутиси — нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини йиғиш учун мўлжалланган идиш бўлиб, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳомийлик ташкилотларига, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахсларга тегишли бўлади;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлар — ҳомийликни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик (ҳомийлик фаолияти) — юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик олувчилар — ҳомийлик олувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик субъектлари — ҳомийлар, кўнгиллилар, ҳомийлик ташкилотлари, шунингдек ҳомийлик олувчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик ташкилоти — ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш учун тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти;
(3-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик хайриялари — ҳомийлик мақсадларига йўналтириладиган мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ҳомийлик мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, шу жумладан аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилинмаган ва кам таъминланган тоифаларининг моддий аҳволини яхшилаш, ўз жисмоний ёки интеллектуал хусусиятлари, бошқа ҳолатлар сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ишсизларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш;
(4-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг жамиятдаги нуфузи ва ролини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, фан, маданият, санъат, маърифат соҳасидаги фаолиятга, шунингдек шахснинг маънавий камол топишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликлар профилактикаси ва фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмаклашиш, фуқароларга маънавий-руҳий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги фаолиятга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишга, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракатлари, табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар натижасида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка мувофиқ ҳомийлик бошқа мақсадларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат ташкилотларига, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга пул маблағлари ҳамда бошқа моддий маблағлар бериш, ўзга шаклда ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ҳомийлик ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловолди ташвиқоти ва референдумга қўйилган масалалар бўйича ташвиқот мақсадида ҳомийлик қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга зид бўлган ҳар қандай фаолиятни ҳомийлик воситасида қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ҳомийликни амалга оширишга бўлган ҳуқуқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ҳомийликни ихтиёрий равишда ҳамда монеликсиз амалга оширишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан ошмаслиги керак ҳамда бу харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ҳомийликни якка тартибда ёки бирлашиб, ҳомийлик ташкилотини ташкил этган ёхуд ташкил этмаган ҳолда амалга оширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлар ўз ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш мақсадлари ва тартибини белгилашга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Олинган ҳомийлик хайрияларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик олувчилар (юридик шахслар):
(51-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган ҳомийлик хайрияларининг ҳисобини юритиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик хайриялари олинган кундан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда ўз расмий веб-сайтларида ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида олинган ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиши шарт.
(51-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик олувчи жисмоний шахслар ҳомийлик хайрияларининг миқдори ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотни ушбу хайрияларни берган шахсларнинг талабига кўра тақдим этади.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Ҳомийлик хайрияларини йиғиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик хайриялари ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахслар томонидан ўз банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш орқали, нақд пул ёки мол-мулк шаклида йиғилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахслар томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади, бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахслар томонидан ҳомийлик хайриялари мол-мулк шаклида йиғилган тақдирда, қабул қилиб олинган мол-мулк рўйхати шакллантирилиб, мол-мулкнинг тури, миқдори (ҳажми) кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш жараёни бошланишидан камида бир кун олдин ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахслар ҳомийлик хайрияларини йиғиш шаклларига қараб, улар йиғиладиган банк ҳисобварақлари, хайрия қутилари жойлаштириладиган ва мол-мулк йиғиладиган манзиллар, ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг мақсади, муддатлари, зарур бўлган пул маблағининг (мол-мулкнинг) миқдори тўғрисида ва ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахслар билан боғланиш учун маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёки ўз расмий веб-сайтида ёхуд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотлари ва ҳомийликни амалга оширувчи юридик шахслар йиғилган ҳомийлик хайриялари миқдори тўғрисидаги маълумотни ҳомийлик хайриялари йиғиш жараёни тугагач бир кун ичида оммавий ахборот воситаларида ёки ўз расмий веб-сайтида ёхуд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахслар йиғилган ҳомийлик хайрияларидан ҳомийлик мақсадларида фойдаланилганлиги тўғрисидаги батафсил маълумотни тегишли солиқ ҳисоботида акс эттириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахс ҳомийлик хайрияларини фақат ўзи ёки яқин қариндошлари (ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укаси ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзанди, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, бобоси, бувиси, неваралари, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) учун ўз банк ҳисобварақларига ёки шахсий банк картасига пул ўтказиш орқали, нақд пул ёки мол-мулк шаклида йиғишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўнгиллилар ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, ҳомийлик хайрияларини йиғишга фақат эълон бериш орқали кўмаклашади, бундан ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бунда ҳомийлик хайрияларини йиғиш ҳомийлик олувчи жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари номларига очилган банк ҳисобварақларига ёки шахсий банк карталарига пул ўтказиш орқали ёки уларга бевосита нақд пул (мол-мулк) бериш орқали, шунингдек ҳомийлик олувчи юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш ёки уларга мол-мулк бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб ҳомийлик хайрияларини йиғишга ҳамда пул йиғиш учун ўзига тегишли бўлган банк ҳисобварақлари ва банк карталари рақамлари ҳақида эълон беришига йўл қўйилмайди, бундан ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Хайрия қутиларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш учун хайрия қутиларидан фақат ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ва ҳомийлик олувчи юридик шахслар фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган ҳамда ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг муҳри билан муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахс томонидан хайрия қутисида ҳомийлик хайрияларини йиғиш мақсади тўғрисидаги ахборот, ўзининг расмий номи ва юридик манзили, у билан алоқа боғлашга доир маълумотлар, шунингдек расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия қутисини ўрнатиш кўчмас мулк эгаси ёки у ваколат берган шахс ва ҳомийлик ташкилоти, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахс ўртасида ёзма шаклда тузилган шартнома асосида амалга оширилади (бундан кўчмас мулк ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг эгалигида ёки фойдаланишида бўлган ҳоллар, шунингдек хайрия қутисининг ҳомийлик ташкилоти, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахс томонидан ташкил этиладиган тадбир жойида ва тадбир вақтида ўрнатилганлиги ҳоллари мустасно). Хайрия қутисини кўчмас мулк ҳудудида сақлаш шартлари шартномада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия қутисидаги йиғилган пул маблағлари хайрия қутиси тўлганда, тўпланган маблағлардан фойдаланиш эҳтиёжи юзага келганда ёки ҳомийлик хайрияларини йиғиш муддатлари тугаганда олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия қутиси ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг ваколатли ходими томонидан камида икки нафар холис ҳозирлигида хайрия қутиси ўрнатилган жойда очилади ва ҳисоблаб чиқилади. Хайрия қутисини очиш ва маблағларни ҳисоблаб чиқиш жараёни видеоёзувга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия қутисидан олинган пул маблағларининг миқдори ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг ваколатли ходими ва камида икки нафар холис томонидан имзоланадиган далолатномада қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома ва видеоёзув ҳомийлик ташкилотида, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахсда сақланади ҳамда далолатнома тузилган кундан эътиборан бир кун ичида далолатномадаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ёки уларнинг расмий веб-сайтида ёхуд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул маблағлари ҳомийлик ташкилоти, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахс томонидан хайрия қутисидан олинган кунда ёки кейинги иш кунида ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг қоидалари эҳсон қутиларини ўрнатган диний ташкилотларга ва улар томонидан ташкил этилган жамоат фондларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(52 ва 53-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳомийлик ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ҳомийлик ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотлари жамоат бирлашмаси, жамоат фонди шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланувчи уюшмаларга (иттифоқларга) ва ўзга бирлашмаларга бирлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ҳомийлик ташкилотининг муассислари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб юридик ва (ёки) жисмоний шахслар уларнинг муассислари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, давлат муассасалари ҳамда ташкилотлари ҳомийлик ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ҳомийлик ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари томонидан амалга оширилади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органининг ҳомийлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарори, шунингдек мазкур органнинг давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ҳомийлик ташкилотларининг мол-мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар, ер участкалари, транспорт, иншоотлар, асбоб-ускуналар, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек ахборот ресурслари ва ўзга интеллектуал фаолият натижалари ҳомийлик ташкилотининг мулки бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти ўзида бўлган мол-мулкка нисбатан қонунчиликка, ташкилотнинг уставига ва ҳомийлик мақсадларига зид бўлмаган ҳар қандай битим тузишга ҳақли.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти ўз таъминоти (шу жумладан фаолияти билан боғлиқ барча харажатлари) учун молия йилида ўзи сарфлайдиган молиявий маблағларнинг кўпи билан 30 фоизидан фойдаланишга ҳақли. Ушбу чеклов ҳомийлик дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан қўлланилмайди.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти кўнгиллиларнинг ушбу ташкилотдаги фаолияти билан боғлиқ харажатларини (хизмат сафари, транспорт харажатларини ва бошқа харажатларини) тўлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ҳомийлик ташкилотининг ҳисобварағига тушган маблағлардан фақат бу маблағларни ажратиш чоғида назарда тутилган ҳомийлик мақсадлари учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотларига берилган ҳомийлик хайрияларидан фақат ҳомийлик мақсадларида фойдаланилади ва бу хайриялардан ҳомийлик ташкилотларини сақлаш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотининг мол-мулки бу ташкилотнинг муассисларига ёки аъзоларига бошқа шахсларга сотилиши ёхуд берилишига қараганда қулайроқ шартларда сотилиши ёки берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти ўз мажбуриятлари юзасидан қонунда белгиланган тартибда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ҳомийлик ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилар бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик ташкилоти муассисларининг бадаллари, аъзоликка асосланган ҳомийлик ташкилотлари учун эса аъзолик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг пул ва (ёки) бошқа мол-мулк шаклидаги ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциялар ва бошқа қимматли қоғозлардан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун билан рухсат этилган тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар, шу жумладан ҳомийлик ташкилоти таъсис этган тижорат тузилмаларидан тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлар ва кўнгиллиларни жалб этиш, шу жумладан ҳомийлик хайриялари йиғиш мақсадида ўтказиладиган кўнгилочар, маданий, спорт тадбирлари ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш кампанияларини ўтказишдан тушадиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда лотереялар ва кимошди савдолари ўтказишдан олинган даромадлар;
(10-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(10-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ҳомийлик дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик дастури ҳомийлик ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланган ва мазкур ташкилотнинг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган тадбирлар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик дастури мўлжалланаётган тушумлар ҳамда режалаштирилаётган харажатлар сметасини (шу жумладан ҳомийлик дастурини амалга оширишда иштирок этаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни) ўз ичига олади, дастурни амалга ошириш босқичлари ва муддатларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик дастурларини (шу жумладан ҳомийлик дастурларини амалга оширишда иштирок этаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини ва ҳомийлик дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларни) молиялаштириш учун молия йилида тушган даромадларнинг, қонун билан рухсат этилган тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг, шу жумладан ҳомийлик ташкилоти таъсис этган тижорат тузилмаларидан тушган тушумларнинг камида 70 фоизидан фойдаланилиши керак.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик дастурлари амалга оширилаётганда тушган маблағлардан шу дастурларда белгиланган муддатларда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ҳомийлик ташкилотини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти тугатилганда унинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкидан ташкилот уставида назарда тутилган тартибда ёки, агар ҳомийлик ташкилотининг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби унинг уставида назарда тутилмаган бўлса ёхуд қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тугатиш комиссиясининг қарорига биноан ҳомийлик мақсадларида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳомийликнинг амалга оширилишида давлатнинг иштирок этиши. Халқаро ҳомийлик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ҳомийлик субъектларига давлат томонидан кафолатлар берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик субъектининг ўз ҳомийлик мақсадларини ва амалга ошириш шаклларини танлаш эркинлигини чеклашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ҳомийликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳомийликни қуйидаги шаклларда қўллаб-қувватлаши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик ташкилотлари ишлаб чиқадиган ҳомийлик дастурларини танлов асосида давлат томонидан молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мол-мулкини ҳомийлик ташкилотларига қонунчиликда назарда тутилган тартибда бепул ёки имтиёзли асосда мулк қилиб бериш;
(14-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки бўлган бинолар, жойлар ва бошқа мол-мулк ижараси ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлар, кўнгиллилар ҳамда ҳомийлик ташкилотларини рағбатлантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка мувофиқ давлат ҳомийликни бошқа шаклларда ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик олувчилар томонидан ҳомийлик хайрияларининг олиниши уларнинг қонунчиликда белгиланган бошқа ёрдам турларидан, тўловлардан ёки имтиёзлардан фойдаланишини чеклаш ёки тўхтатиш учун асос бўлмайди.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ҳомийлик субъектларига бериладиган имтиёзлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик субъектларига қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ҳомийлик ташкилоти фаолияти устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органлари ҳомийлик ташкилотининг устави қоидаларига риоя этилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотининг молиялаштириш манбалари ва даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши устидан давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ давлат назоратини амалга оширади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот қонунчиликда назарда тутилган тартибда адлия ва давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотига мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари берувчи ҳомийлар мазкур ташкилотдан шу мол-мулкдан мақсадли фойдаланилганлиги тўғрисида ҳисобот талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти ўз йиллик ҳисоботларидан эркин фойдаланилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти даромадлари ва харажатларининг миқдорлари ҳамда тузилиши, мол-мулки, ходимларининг сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва кўнгиллиларни жалб этиш тўғрисидаги маълумотлар тижорат сири бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органлари ҳомийлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишга, мазкур ташкилот аъзоларидан ва бошқа фуқаролардан ҳомийлик ташкилотининг уставига риоя этилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Халқаро ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлар, кўнгиллилар ҳамда ҳомийлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида белгиланган тартибда халқаро ҳомийлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ҳомийлик фаолияти халқаро ҳомийлик лойиҳаларида, халқаро ҳомийлик ташкилотларининг ишида иштирок этиш, ҳомийлик фаолияти соҳасида хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш орқали, шунингдек халқаро амалиётда қабул қилинган ҳамда халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай шаклда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилоти чет эл фуқароларидан, фуқаролиги бўлмаган шахслардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳомийлик хайриялари олиш ҳуқуқига эга.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Чет эл фуқароларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, халқаро ва чет эл ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳомийлик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, халқаро ва чет эл ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳомийлар ва кўнгиллилар сифатидаги фаолиятни ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, шунингдек халқаро ва чет эл ташкилотларининг ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланилиши мониторингини олиб бориш ҳамда бундай хайриялардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Манфаатлар тўқнашуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда манфаатлар тўқнашуви деганда ҳомийлик ташкилоти ва манфаатдор шахслар (мазкур ташкилот бошқарув органларининг ходимлари, шу жумладан мансабдор шахслари, аъзолари, уларнинг яқин қариндошлари ёки кредиторлари, шунингдек ўзларининг ҳомийлик ташкилоти билан ўзаро муносабатлари оқибатида ташкилотнинг мол-мулкини тасарруф қилишга таъсир этиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаат кўриш мақсадида ташкилот билан шахсан ёки ўз вакиллари орқали ҳамкорлик қилувчи юридик ва жисмоний шахслар) ўртасида амалга ошириладиган, ҳомийлик ташкилотининг мол-мулкини тасарруф этишга дахлдор бўлган, ҳомийлик фаолиятининг манфаатлари ҳамда мақсадларига мос келмаган ёки мос келмаслиги мумкин бўлган битимлар ва (ёки) операциялар эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик ташкилотининг манфаатдор шахслар билан битимлар тузишига, шунингдек ҳомийлик ташкилоти томонидан манфаатдор шахслар фойдасига бошқа ҳаракатлар амалга оширилишига ҳомийлик ташкилотининг юқори бошқарув органи розилиги билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатлар тўқнашуви чоғида вужудга келадиган низолар ҳомийлик ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийликни амалга ошириш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(22-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-96-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 174-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)