14.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3925
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция бошлиғининг буйруғи, 14.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3925
Кучга кириш санаси
18.11.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ИНСПЕКЦИЯ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3925]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ва 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Х. КУТПИДДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 6 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 21 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция бошлиғининг 2026 йил 6 августдаги 1-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекциянинг (бундан буён матнда Ижтимоий инспекция деб юритилади) ваколатига кирадиган масалалар бўйича бино ва иншоотларда, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларида ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланишда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатилиши соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектибелгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ижтимоий инспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ижтимоий инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 9-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш, уй шароитида қараб туриш, тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва шахсий ёрдамчи хизматлари кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ногиронлиги бўлган бола ва руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига қисқа ва узоқ муддатли, шунингдек тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Лицензиялаш соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Фойдаланишга топширилган объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Экспертиза ташкилотлари фаолиятида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ Автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатишда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш, уй шароитида қараб туриш, тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва шахсий ёрдамчи хизматлари кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида белгиланган хизматларни кўрсатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарори билан тасдиқланган «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг , , , ва 2д-иловаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилмаганлиги

30

2.

Ижтимоий хизмат амалда кўрсатилмаган ҳолда, хизматдан фойдаланувчи шахснинг биометрик маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилганлиги аниқланганлиги

30

3.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони мавжуд бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида хизмат кўрсатилганлиги бўйича далолатнома орқали тасдиқланганлиги

20

4.

Тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва уй шароитида қараб туриш хизматлари бўйича хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартель ва Лаутон шкалалари асосида олти ой якуни бўйича қайта баҳоланганда, унинг кўрсаткичи мониторинг ўтказилишидан олдинги кўрсаткичга нисбатан камайганлиги аниқланганлиги

10

5.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига хизмат кўрсатилганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги, шу жумладан, хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумотлари, фотосурат ёки бошқаларни киритишда ёлғон ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлардан фойдаланилганлиги

10

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга унинг бандлиги таъминлангандан сўнг уч ой мобайнида белгиланган миқдордаги иш ҳақи ҳисобланмаганлиги

20

2.

Бандликка кўмаклашиш субсидиясини олган тадбиркорлик субъекти томонидан «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модулида турган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам миқдорда иш ҳақи тўланганлиги аниқланганлиги

20

3.

Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахсга сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари амалда кўрсатилмаган бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига мазкур хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида маълумотлар киритилганлиги

20

4.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг электрон реестри, «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК ҳамда Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидаги I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг бандлиги, меҳнат шартномаси ва унга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар ёки номувофиқликлар аниқланганлиги

20

5.

Ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги, ногиронлиги бўлган шахсларга тегишлилиги бўйича сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари йўлга қўйилганлик ҳолатларини мониторинг қилиш ва улар билан суҳбатлашиш жараёнида иш ўринларида шароитлар яратилмаганлиги ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги

20

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган бола ва руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Шахсга нисбатан унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлинганлиги, шу жумладан унга нисбатан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилганлиги аниқланганлиги

20

2.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ижтимоий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг хизматлари юзасидан фуқаролар томонидан салбий фикр билдирилганлиги (феэдбаск) ва хизматлар сифати қониқарсиз баҳоланганлиги

20

3.

Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг касбий малакаси ва мутахассислиги кўрсатилаётган хизмат турига номувофиқлиги

10

4.

«Инсон» маркази, ҳудудий бошқарма ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази томонидан ўтказиладиган мониторингда «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш талабларининг бузилганлиги аниқланганлиги

15

5.

Тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотлар «Кундузги парвариш» ахборот модулида ҳаққоний юритилмаганлиги

15

6.

Хизмат кўрсатилувчилар (Янги кун, «Мадад» уйлари, Кундузги парвариш хизматлари) томонидан гуруҳларни ташкил этиш ва тўлдириш тартибига риоя этилмаганлиги

10

7.

Хизмат кўрсатувчи томонидан кадрлар таркиби ва уларнинг ўзгариши билан боғлиқ маълумотлар бир иш куни ичида «Кундузги парвариш» ахборот модулларига киритилмаганлиги

10

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Тадбиркор томонидан уч ва ундан кўп маротаба сифатсиз ёки нуқсонли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари етказиб берилганлиги

20

2.

Кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари сотувчи (тадбиркор) томонидан бепул таъмирлаб берилмаганлиги ёки янгисига алмаштирилмаганлиги

20

3.

Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг минимал техник талабларга мувофиқ эмаслиги ҳамда улар тўғрисида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг номувофиқлиги ёки тўлиқ эмаслиги

20

4.

Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини етказиб бериш муддатларига риоя этилмаганлиги

20

5.

Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси сотувчи томонидан унинг техник паспорти ва фойдаланиш бўйича йўриқномаси билан биргаликда топширилмаганлиги

20

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига қисқа ва узоқ муддатли, шунингдек тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Хизмат кўрсатувчи томонидан вояга етмаганларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишига доир талабларга ва стандартларга риоя этилмаслиги

20

2.

Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари томонидан уч ойда ўтказиладиган мониторинг натижаларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда

15

3.

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳар ойда ўтказиладиган мониторинг натижаларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда

15

4.

Хизмат кўрсатиладиган бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланмаганлиги

10

5.

Ижтимоий хизмат амалда кўрсатилмаган бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда хизматдан фойдаланувчининг давомати қайд этилганлиги аниқланганлиги

10

6.

 «Ягона миллий меҳнат тизими» АТ маълумотларига кўра, ягона реестрга киритишда кўрсатилган ходимлар билан меҳнат шартномалари расмийлаштирилмаган ёки улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган бўлса-да, мазкур ходимлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш давом эттирилаётганлиги аниқланганлиги

10

7.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда хизматдан ҳақиқатда фойдаланган боланинг биометрик идентификацияси маълумотлари бир вақтнинг ўзида такрорий киритилганлиги аниқланганлиги

10

8.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга қисқа ёки узоқ муддатли, шунингдек тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар уларни ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режасига ҳамда ижтимоий хизмат паспортида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганлиги

5

9.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги бўйича ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билдирган фикрлар ҳамда мониторинг натижалари асосида юритиладиган рейтинги паст бўлганлиги

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаслиги

40

2.

Лицензия олингандан кейин объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулай ва тўсиқсиз муҳит элементларининг сақланиши таъминланмаганлиги, уларни ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлиги аниқланганлиги

25

3.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бинолардан, иншоотлардан, шунингдек бошқа объектлардан ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан ўзга фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги

25

4.

Лицензия бериш (қайта расмийлаштириш) учун объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси олинмаганлиги

5

5.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш асоссиз рад этилганлиги

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишга топширилган объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Қурилган, реконструкция қилинган ёки таъмирланган шаҳарсозлик фаолияти объектининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаси техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилган бўлса-да, унга амал қилмаган ҳолда қуриб фойдаланишга топширилганлиги

10

2.

Фойдаланишга топширилган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаслиги

40

3.

Фойдаланишга топширилган объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулай ва тўсиқсиз муҳит элементларининг сақланиши таъминланмаганлиги, уларни ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлиги аниқланганлиги

15

4.

Фойдаланишга топширилган объектларда аввал аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича берилган кўрсатмалар бажарилмаганлиги ёки камчиликлар бартараф этилмаганлиги

10

5.

Объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун ўрнатилган махсус жиҳозлардан фойдаланиш учун шарт-шароит яратилмаганлиги

25

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ташкилотлари фаолиятида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Эксперт ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича ижобий хулоса берилиши

40

2.

Эксперт ташкилотлар томонидан икки ва ундан ортиқ марта шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича ижобий хулоса берилиши

30

3.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилган ёки фойдаланишга топширилган объектларда қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича аниқланган камчиликлар ижобий хулоса берилган лойиҳа ечимлари билан боғлиқлиги аниқланганлиги

20

4.

Лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган ижобий экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилмаганлиги

5

5.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари эксперт ташкилотлар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги юзасидан асоссиз экспертизадан ўтказишни рад этилганлиги

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатишда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Автобус ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлар билан таъминланмаганлиги

35

2.

Автобусда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлардан (пандус, кўтаргич, аравачани маҳкамлаш мосламалари) доимий фойдаланилиши таъминланмаганлиги ёки мазкур жиҳозлар носоз ҳолда рейсга чиқарилганлиги

35

3.

Автобусда йўловчи ташиш йўналишини жойлаштириш бўйича тендерда ғолиб бўлган ташувчи томонидан йўналишда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан жиҳозланган автобуслардан фойдаланилмаганлиги

10

4.

Шаҳар йўловчи ташиш йўналишларида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ва унга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бепул хизмат кўрсатишдан бош тортилганлиги ёхуд улардан йўл ҳақи ундирилганлиги

10

5.

Ногиронлиги бўлган шахсни ўриндиқли аравачаси, реабилитация қилишнинг техник воситаси билан автобусга чиқариш ва ташишдан асоссиз равишда бош тортилганлиги ёхуд улар учун қўшимча ҳақ талаб қилинганлиги

10

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3925/0849-сон)