1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-74-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулоқот — тиллардан, матнлардан, Брайль алифбосидан, тактил мулоқотдан, йирик шрифтдан, қулай мультимедиа воситаларидан, худди шунингдек босма материаллардан, аудиовоситалардан, одатий тилдан, шунингдек мулоқотнинг кучайтирувчи ва муқобил усуллари, воситалари ҳамда шаклларидан, шу жумладан қулай ахборот-коммуникация технологиясидан фойдаланиш;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлик белгисига кўра камситиш — мақсади ёки натижаси сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий соҳада ёки бошқа соҳада ўзгалар билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенг ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этишни ёки рўёбга чиқаришни инкор қилишдан иборат бўлган, ногиронлик сабабли ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган болалар (бола) — барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари туфайли ҳаётий фаолияти чекланганлиги муносабати билан давлат ва жамият томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилишига ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахс — ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратилишига муҳтож барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш — ҳаёт фаолиятига доир чекловларни енгиб ўтиш, уларнинг ўрнини қоплаш (компенсация қилиш) учун ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитларни таъминлайдиган ҳамда уларга жамият ва давлат ҳаётида иштирок этишнинг бошқа фуқаролар билан тенг имкониятларини яратишга қаратилган, давлат томонидан кафолатланган иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари — ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиш имкониятларини таъминлаш мақсадида тузилган нодавлат нотижорат ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқилона мослаштириш — ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқалар билан тенг равишда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириши учун аниқ бир ҳолатда тузатишлар киритиш;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
протез-ортопедия мосламалари — йўқ бўлган қўл-оёқларнинг ёки тана бошқа қисмларининг ўрнини босиш учун мўлжалланган, организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини компенсация қилувчи мосламалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурдотаржима — бирор-бир тилдан дактил алифбоси ёрдамида ва (ёки) имо-ишора тилида таржима қилиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурдотехника воситалари — эшитишдаги нуқсонларни тузатиш ва компенсация қилиш учун техник воситалар, шу жумладан алоқани ва ахборот узатишни кучайтирувчи воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий экспертиза — текширувдан ўтказилаётган шахснинг клиник-функционал, ижтимоий, касбий-меҳнат ва психологик маълумотларини комплекс баҳолаш асосида унинг соғлиғи йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функциялари турғун бузилганлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланганлиги даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг бошланиши сабаби ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва зарур меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тифлотехника воситалари — ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўришидаги нуқсони натижасида йўқолган имкониятларини тиклаш ва компенсация қилишга қаратилган воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги — шахснинг ўзига ўзи хизмат қилиш, ҳаракатланиш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, шунингдек ўқиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилиятини ёки имкониятини тўлиқ ёхуд қисман йўқотганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини, уларнинг мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар ва хизматларнинг қулайлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлатнинг ҳаётига жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини, уларнинг мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини, уларнинг мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва улар оилаларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бошқа фуқаролар билан тенг равишда ҳимоя қилиш ҳамда амалга ошириш кафолатларини белгилаш орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш ёки афзал кўриш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишни рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар учун имкониятлар тенглигини таъминлашга ҳамда уларни жамият ва давлат ҳаётига жалб этишга қаратилган махсус чоралар бошқа фуқароларга нисбатан камситувчи чоралар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги улар учун объектлар ҳамда хизматлардан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардан, соғлиқни сақлашдан, таълимдан, ишга жойлашишдан, шунингдек ахборотдан ва алоқа воситаларидан фойдаланиш кафолатларини яратишга ҳамда улардан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини беришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган болалар бошқа болалар билан тенг равишда инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини, меҳнатга бўлган қизиқишига кўмаклашиш, таълимга, илм-фанга, техникага, санъат ва спортга жалб этиш мақсадида ногиронлиги бўлган болалар манфаатларининг устунлиги уларга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатларда устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Объектлар ва хизматларнинг қулайлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектлар ва хизматларнинг қулайлиги ногиронлиги бўлган шахсларнинг бинолардан, иншоотлардан, транспортдан, ахборотдан ва алоқа воситаларидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларидан, шунингдек бошқа объектлардан ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан ўзга фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарларни, бошқа аҳоли пунктларини режалаштиришга ва қуришга, турар жой ва рекреация зоналарини шакллантиришга, янги қурилиш учун мўлжалланган лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишга, биноларни, иншоотларни ва уларнинг мажмуаларини реконструкция қилишга, шунингдек умумий фойдаланишдаги транспорт воситаларини, ахборотни ҳамда алоқа воситаларини ишлаб чиқишга ва ишлаб чиқаришга мазкур объектларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг улардан монеликсиз фойдаланиши учун мослаштирмасдан йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлат ҳаётига жалб этиш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлат ҳаётига жалб этиш уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этишини ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда чекловларнинг ҳар қандай шаклларига йўл қўймаслик орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётига жалб этишни таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг камситилишига йўл қўймаслик юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглигини бошқа фуқаролар билан тенг равишда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлат ҳаётига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш масалалари бўйича жамиятда маърифий-тарбиявий ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;
(11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълим (мактабгача, қўшимча, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим) олиш имкониятини таъминлаш;
(11-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
(12-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича хизматларнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажмини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
(13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида:
(13-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларини шакллантиради ҳамда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлайди;
(13-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар тайёрланишини молиялаштиради ва ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгаларнинг парваришига ва ёрдамига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича стационар муассасалар тармоғини ривожлантиришга доир чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг, ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасаларининг, ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ҳамда санаторий-курорт муассасаларининг тармоғини яратади, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш бўйича ташкилотларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат соғлиқни сақлаш тизимининг амбулатория ва стационар даволаш-профилактика муассасаларида тиклаш терапияси бўлимларининг тармоғини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини тасдиқлайди.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(14-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлайди;
(14-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир ҳудудий дастурларни шакллантиради, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда амалга оширади;
(14-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини шакллантиради ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади.
(14-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ушбу Қонуннинг қоидалари бажарилишини таъминлашга қаратилган келишилган саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 декабрдаги 769-сон «Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш таркибига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ўз ваколатига кирадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари киритилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг мажлислари заруратга қараб, лекин ярим йилда камида бир марта раис томонидан чақирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 декабрдаги 769-сон «Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир фаолиятни амалга ошириш чоғида давлатдан ва белгиланган тартибда халқаро ташкилотлардан ҳуқуқий, услубий, ташкилий ҳамда молиявий ёрдам олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда, шунингдек тегишли тадбирларни молиялаштиришда иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқа фуқаролар билан тенг равишда бинолардан, иншоотлардан, транспортдан, ахборотдан ва алоқа воситаларидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда тизимларидан, шунингдек бошқа объектлардан ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишда иштирок этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
(16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларига, хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш;
(17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли ижтимоий хизмат турларини тақдим этиш самарадорлигини баҳолашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ишида ва мажлисларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари билан биргаликда спорт, маърифий ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш йўли билан иштирок этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларига дахлдор қарорларни тайёрлаш ҳамда қабул қилишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ва уларнинг ваколатли вакиллари билан ҳамкорлик қилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларига моддий-техник ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва камситилишига йўл қўймаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлик белгиси бўйича ҳар қандай камситиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тенг имкониятларни таъминлаш ва ногиронлик белгисига кўра камситилишига йўл қўймаслик учун давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ҳамда хизматлардан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардан, соғлиқни сақлашдан, таълимдан, ишга жойлашишдан, шунингдек ахборотдан ва алоқа воситаларидан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат камситилишнинг барча шаклларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда ва самарали ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларидан фойдаланиш имкониятини беришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар қонунчиликда назарда тутилган тартибда тажовузлардан ҳимоя қилиниш, ўз шахсий ҳаёти, оиласи, уй-жойи ёки хат-хабарлари дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга.
(19-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахснинг шахси, соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Оилага ва оила муҳитига бўлган ҳуқуқ
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг оилага ва оила муҳитига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириладиган ногиронлиги бўлган болалар сонини қисқартириш, уларнинг оилавий шароитларда ва ногиронлиги бўлган болаларни жойлаштиришнинг бошқа шакллари доирасида қариндошларини жалб этиш ҳисобидан муқобил парвариш қилинишини таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилаларга моддий, маслаҳатга оид ва бошқача тарзда ёрдам беради ҳамда уларни қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар бошқа фуқаролар билан тенг равишда фуқароликни олиш ва ўзгартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, Ўзбекистон Республикасига кириш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга, бундан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қонунчиликда белгиланган чекловлар мустасно.
(21-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ногиронлиги бўлган шахсларни уларнинг ёши, жинси ва ногиронлик шаклини, шунингдек шахсий эҳтиёжларини инобатга олувчи қўллаб-қувватлаш ҳамда хизматлар кўрсатиш дастурларининг мавжудлиги ва қулайлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Уй-жойга бўлган ҳуқуқ
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
3.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларидан ва махсус дастурлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларга уй-жойни қулай нархлар бўйича олиш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан уй-жой олишга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш рўйхатларини шакллантириш чоғида ногиронлиги бўлган шахслар ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилалар алоҳида рўйхатга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурлари ва махсус дастурлар доирасида имтиёзли шартлар асосида уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларнинг электрон онлайн-аукционлар воситасида ер участкаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланади.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сонли ««Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жойни тақсимлашда имкониятга қараб, объектлар ва хизматларнинг қулайлиги принципига риоя этилган ҳолда, иш жойига, тиббиёт ва реабилитация муассасаларига яқин бўлган уй-жой берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги турар жойлар уларнинг хоҳишига кўра пастки қаватлардан берилиши мумкин. Юқори қаватлардаги квартираларга эга бўлган ногиронлиги бўлган шахслар бўш турар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларни пастки қаватларда жойлашган турар жойларга алмаштиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга ёки ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларга бериладиган турар жойлар объектлар ва хизматларнинг қулайлиги принципига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар эгаллаб турган турар жойлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши ва фойдаланиши учун махсус воситалар ҳамда мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Мазкур турар жойларни жиҳозлаш маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-боби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан ўриндиқли аравачалардан ҳамда етакловчи итлардан фойдаланувчи шахсларнинг барча ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томоша муассасаларига ҳамда бошқа муассасаларга) монеликсиз кириши учун шарт-шароитлар яратиши ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини оқилона мослаштириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, жамоат бинолари ҳамда иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бинолари ҳамда иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун автотранспорт сақлаш жойларини мақбул миқдорда ҳамда ўлчамда барпо этиш бўйича чоралар назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойлар ва ижтимоий инфратузилма объектларида лифтларни сотиб олиш ҳамда ўрнатиш чоғида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли ташкилотлар лифтларнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари учун қулай бўлишини ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-маиший ва маданий мақсадларга мўлжалланган қурилиш объектларини ҳамда реконструкция қилинаётган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари давлат қабул комиссияси таркибига киритилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш қурилиш лойиҳаларининг мажбурий қисмидир. Биноларни, иншоотларни ва уларнинг мажмуаларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир нормалар ва қоидалар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Транспорт воситаларининг ва йўл инфратузилмасининг қулайлиги
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларининг ва йўл инфратузилмасининг қулайлиги аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилотлар (ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш учун жамоат транспортининг махсус воситалар билан жиҳозланишини, шу жумладан алоҳида жойлар жиҳозланишини, эшитиш қобилияти заиф бўлганлар учун ахборот таблолари ўрнатилишини ҳамда бекатларнинг овозли тарзда эълон қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва қишлоқ жамоат транспорти воситаларининг йўналишлари ҳамда кўрсаткичлари кескин фарқланувчи рангдаги йирик ҳарфлар билан тасвирланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи поездларининг вагонлари махсус ўринлар билан ва перронлар, шунингдек темир йўл вокзаллари махсус механик пандуслар билан жиҳозланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўхташ майдончаларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда жиҳозлаш, шу жумладан уларга пандуслар ва тутқичлар ўрнатиш, транспорт воситасининг кириш эшиклари олдидаги майдончаларда тактил қопламаларини қўллаш, шунингдек электрон ахборот таблоларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пиёдалар ўтиш жойлари ва чорраҳаларини, кўчалар ҳамда умумий фойдаланишдаги йўлларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мувофиқ мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорраҳаларда товушли ва визуал сигнализация тизимларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аэропортларда ва аэровокзалларда, йирик темир йўл станцияларида, шунингдек метрода ногиронлиги бўлган шахсларни транспорт воситаларигача кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кутиш жойларини жиҳозлаш йўли билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий транспорт воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Меҳмонхона хоналарининг қулайлиги
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳмонхоналарнинг мулкдорлари умумий хоналар фондининг камида битта хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаши, шунингдек эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ахборотдан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот олиш ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни кенг омма учун мўлжалланган, қулай форматлардаги ва ногиронликнинг турли шакллари ҳисобга олинган технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат одамлар ўртасидаги мулоқот воситалари сифатида имо-ишора тилидан, мулоқотнинг бошқа муқобил шаклларидан фойдаланилишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга телевизион дастурлар, фильмлар, театр тадбирлари ва бошқа маданий тадбирларнинг улар учун қулай форматларда бўлишини таъминлайди. Давлат телеканалларида янгиликлар кўрсатувларининг сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат коммуникациянинг муқобил шаклларидан (Брайль ҳарфларидан ва овозли шакллардан) фойдаланган ҳолда бадиий адабиётлар, мактаб дарсликлари, бошқа дидактик материаллар ва ўқитиш воситалари нашр этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлар ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилган ахборот билан қулай тарзда танишиш ҳамда хизматлардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча имкониятларни яратиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлар ахборот-коммуникация ускуналарининг ҳамда ахборот таъминотининг давлат харидларига давлат буюртмасини амалга оширишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари учун қулайлик мезонларига риоя этилишини ҳисобга олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлар, зарур бўлган тақдирда, мазкур давлат органининг ёки ташкилотнинг вакили ва эшитишида нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахс ўртасидаги мулоқотни таъминлаш учун имо-ишора тили таржимонини шартнома бўйича ёллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Маданий ҳаётда иштирок этишга, дам олишга ва спорт билан шуғулланишга бўлган ҳуқуқ
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий маданий мерос объектларидан, туристик ҳамда спорт объектларидан ва иншоотларидан, шунингдек дам олиш объектларидан фойдаланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театрлар, музейлар, кинотеатрлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-ресурс марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун қулай бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий маданий мерос объектларидан, туристик ва спорт объектлари ҳамда иншоотларидан, шунингдек ташкилотнинг дам олиш объектларидан фойдаланишини таъминлаш мақсадида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва улар оилаларининг маданий, спорт ҳамда туристик тадбирларда иштирок этишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлари билан шерикликда маданий, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланишга ва жамиятнинг маданий ҳаётига жалб этишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даражалардаги спорт тадбирларида иштирок этишини тарғиб қилиш ва рағбатлантиришда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари объектларидан, дам олиш объектларидан, шунингдек туристик объектлардан фойдаланишини, шу жумладан бепул асосда фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун бепул асосда тақдим этилади.
(27-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спортнинг паралимпия турлари бўйича мураббийлар, ҳакамлар ҳамда бошқа мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш ва уларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга доир дастурларни нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Мурожаат қилиш ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатларни кўриб чиқаётганда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунлари талабларига риоя этиши, ушбу мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатлар (аризалар, шикоятлар, таклифлар) билан кириши учун қуйидагилар воситасида зарур шарт-шароитлар яратиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахслараро мулоқот воситаси сифатида имо-ишора тилини эътироф этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни ривожлантириш ҳамда жамият ва давлат ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида қўллаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ҳолларда сурдотаржима хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ўз мурожаатини имзолаш учун факсимил имзодан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тергов ҳаракатларини амалга оширишда ёки жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд процессларида иштирок этиш чоғида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни ёки битимларни нотариал тартибда расмийлаштиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилни бошқариш кўникмаларига ёки компьютер саводхонлигига ўқиш чоғида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари кўрсатиш чоғида сурдотаржимон хизматлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга сурдотаржимон хизматлари қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам кўрсатилиши мумкин.
(28-модданинг бешинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳар йили сурдотаржимонлар, сурдопедагоглар, дефектологлар ва логопедлар тайёрланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Ногиронлиги бўлган шахснинг факсимил имзоси
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахснинг факсимил имзоси — соғлиғининг ҳолатига кўра (кўришнинг бузилиши, қўл-оёқлар йўқлиги, ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг бузилиши, фалажлик) ўз қўли билан имзо қўйиш имкониятига эга бўлмаган ногиронлиги бўлган шахснинг ўз қўли билан қўйган имзоси ўрнини босадиган, махсус тайёрланган штамп (клише).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахснинг факсимил имзоси ногиронлиги бўлган шахс томонидан фақат, агар у ўзининг жисмоний нуқсонлари сабабли зарур ҳужжатларни имзолаш чоғида ўз қўли билан имзо қўйиш имкониятига эга бўлмаса, қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Факсимил имзо ногиронлиги бўлган шахс учун тайёрланади ва унинг томонидан бутун ҳаёти давомида фойдаланилади. Факсимил имзо йўқолган тақдирда унинг дубликати тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч ким факсимил имзодан фойдаланиши муносабати билан ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишда чекланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Жамиятнинг онгида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматига ҳурматни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари жамиятнинг онгида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматига ҳурматни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаол ижтимоий роли ижобий қабул қилинишига оммавий ахборот воситалари ва матбуот воситасида кўмаклашишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг салоҳиятини ҳамда жамият ва давлат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини тарғиб қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий интеграциясига имкон берувчи тимсолини ижобий ва бағрикенглик асосида гавдалантириш йўналишидаги оммавий ахборот воситаларини рағбатлантиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қотиб қолган қарашларни ва хурофотларни йўқ қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг барча босқичларида, шу жумладан болаларда гўдаклик ёшидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қиммати ва қобилияти ҳамда уларнинг иш жойидаги ва меҳнат бозоридаги жамоа ютуқларига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилишига кўмаклашишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларнинг ҳуқуқларига бағишланган тарбиявий-таништирув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳар йили қуйидаги давлат буюртмаларини жойлаштиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қотиб қолган қарашларни ва хурофотларни бартараф этишга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижобий тимсолини шакллантиришга қаратилган бадиий, ҳужжатли фильмлар, спектакллар тайёрланишига доир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг салоҳиятини ҳамда жамият ва давлат ҳаётига қўшадиган ҳиссасини тарғиб қилишга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижобий тимсолини яратишга қаратилган ижтимоий реклама ахборотини ҳамда мақолаларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишга доир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги ижобий тасаввурга қаратилган ижтимоий реклама телеканалларда, матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқ ва гуманитар йўналишдаги олий таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича курслар ўтказилади ва ўқув фанлари ўргатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301-модда. Одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун бошқалар билан тенг равишда одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди, шу жумладан суд процессининг барча босқичларида, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунда белгиланган тартибда бевосита ёки билвосита иштирок этишини таъминлашга қаратилган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302-модда. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан қонунда белгиланган тартибда сайлаш ва сайланиш, референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сайлов участкаларида (референдум участкаларида) ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, шу жумладан эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.
(301 ва 302-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва абилитация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс ёки ўн саккиз ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс тиббий-ижтимоий экспертизага давлат тиббиёт муассасаси томонидан юборилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахс соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаса ва бу тиббиёт муассасасининг хулосаси билан тасдиқланса, тиббий-ижтимоий экспертиза шахснинг хоҳишига кўра унинг уйида ёки шахс даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.
(31-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг мажлисларида маҳаллий меҳнат органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, касаба уюшмаларининг, суғурта ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувдан ўтказиш тиббий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан йигирма календарь кундан кечиктирмай тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ўтказилади. Тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтиш учун юборилган шахс тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан текширувдан ўтказиш куни тўғрисида тиббий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан икки иш куни ичида хабардор қилинади. Ногиронлик аниқланган тақдирда, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб фуқаро ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилади.
(31-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқарога — ногиронлик гуруҳи, унинг белгиланиш сабаби ва муддатлари, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларга эса қайта текширувдан ўтиш муддати билан — «Ногиронлиги бўлган болалар» тоифаси белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта текширувдан ўтказиш муддати кўрсатилмайдиган ногиронлик инсон аъзолари функцияларининг ҳамда организми тизимларининг барқарор, аслига қайтариб бўлмас тарздаги морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари мавжуд бўлган, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг кечиши ва соғлиқнинг тикланишини, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган муддатлардан олдин қайта текширувдан ўтказиш соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари асосланмаган қарор қабул қилганлиги фактлари аниқланганда ёхуд юқори турувчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан назорат вазифаси бажарилганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари зарур ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бепул текширувлар ўтказиш учун бириктириб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ногиронликнинг юзага келишига таъсир этувчи омиллар ҳамда шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида ногиронликка олиб келувчи касалликлар юзага келишининг ишлаб чиқариш, ижтимоий, экологик ва бошқа сабабларини таҳлил қилишни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
(31-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, ногиронликни ҳисобга олиш ва ногиронлик тузилмасини таҳлил қилиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг (болаларнинг) кўрик ишларини электрон шаклда юритади.
(31-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронликни белгилаш мезонлари ва механизмлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сонли «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5217-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва абилитация қилиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг мақсади уларга тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва потенциал имкониятларини амалга ошириш имконини берадиган ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига оид қобилиятини тиклашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат муассасаларида тиббий, ижтимоий, касбий ҳамда жисмоний реабилитация ва абилитация қилинишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий реабилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахслар аъзоларининг ҳамда организми тизимларининг бузилган ва (ёки) йўқолган функцияларини сақлаб қолишга, қисман ёки тўлиқ тиклашга қаратилган тиббий хизматлар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реабилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини енгиб ўтиши учун шарт-шароитлар яратишга, ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил яшаш имкониятларини тиклашга, шунингдек уларни жамиятда оилавий ҳаётнинг одатий шароитларига қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий реабилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахсларни касбга йўналтиришга, касбга ўқитишга ва ишга жойлаштиришга, шунингдек уларнинг бой берилган касбий билимлари, маҳорати ва кўникмаларини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар организмининг бузилган ёки вақтинча йўқолган функцияларини ҳамда уларнинг ижтимоий ва касбий фаолиятга бўлган қобилиятини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш ва компенсация қилиш) жисмоний реабилитация қилишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва абилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абилитация қилиш жамият ҳаётига мослаштириш учун организмнинг йўқ бўлган (туғма) ва (ёки) ривожланмаган функцияларини шакллантиришга қаратилган тиббий, ижтимоий, педагогик, психологик жиҳатдан тузатиш ва бошқа тузатиш чора-тадбирлари мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абилитация қилиш бўйича хизматлар хавф гуруҳидаги болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий, психологик ва педагогик жиҳатдан тузатиш хизматларини, шунингдек бошқа тузатиш хизматларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавф гуруҳидаги болалар жумласига эрта аралашув ҳамда зарур тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик жиҳатдан тузатишга ёки бошқа тузатишга оид кўмак кўрсатилмаганда жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида юқори даражадаги ортда қолиш эҳтимоли мавжуд уч ёшгача бўлган болалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абилитация қилиш бўйича хизматлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тиббий-ижтимоий ташкилотлар, шунингдек тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишга доир ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни (болаларни) абилитация қилиш уларнинг эҳтиёжларига имкон қадар мослаштирилган ҳажмда, малакали ходимлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг айрим турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахс учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилганидан кейин ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий, ижтимоий, таълимга оид ва касбий соҳалардаги мутахассислар томонидан ўтказиладиган кўп соҳалар бўйича баҳолаш асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутиладиган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини тузишда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси шифокорлари ногиронлиги бўлган шахсни ушбу Қонунда берилаётган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини бажариш бўйича тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(33-модданинг еттинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш чоғида ногиронлиги бўлган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитацияни ўтказишда иштирок этувчи шахслар томонидан ўзига нисбатан тенг, ҳурмат билан муносабатда бўлиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳуқуқлари ва имкониятлари, шунингдек реабилитациядан ўтиш хусусияти, сифати, шарт-шароитлари ҳақида тўлиқ ҳамда ишончли ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакилларини реабилитация ўтказишнинг ҳар қандай босқичида жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ногиронлиги бўлган шахс учун тавсия хусусиятига эга. Ушбу шахс реабилитация чора-тадбирларининг у ёки бу туридан, шакли ва ҳажмидан, шунингдек дастурни амалга оширишдан бутунлай воз кечишга ҳақли. Ногиронлиги бўлган шахс ўзининг реабилитация қилишнинг муайян техник воситаси ёки бошқа воситаси ёхуд тури, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар, сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар ва бошқа шу каби воситалар билан таъминланиши тўғрисидаги масалани мустақил равишда ҳал қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реабилитация қилишнинг техник воситалари ва хизматлари ногиронлиги бўлган шахсларга, қоида тариқасида, натура шаклида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситасини ёхуд хизматни унга тақдим этишнинг имкони бўлмаса ёки ногиронлиги бўлган шахс ўз ҳисобидан тегишли воситани олган ёхуд хизмат учун ҳақ тўлаган бўлса, унга ногиронлиги бўлган шахсга тақдим этилиши керак бўлган реабилитация қилишнинг техник воситасининг ёки хизматнинг қиймати миқдорида компенсация тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахс ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастуридан бутунлай воз кечган ёки дастурнинг айрим қисмлари амалга оширилишидан воз кечган тақдирда давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дастурнинг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат замонавий протез-ортопедия мосламаларини ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида реабилитация қилиш индустриясини ривожлантиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протез-ортопедия мосламаларининг ва реабилитация қилиш техник воситаларининг рўйхати, бундай воситалар билан таъминлаш тартиби, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича харажатларга доир мажбуриятларни молиялаштириш, шу жумладан уларни тайёрлаш ва таъмирлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва уларни реабилитация қилишнинг техник воситалари учун ушбу моддада назарда тутилган харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча маблағлар қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам олиниши мумкин.
(34-модданинг тўртинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври якунлари бўйича қайси тадбиркорлик субъектининг тушуми умумий ҳажмининг камида ўттиз фоизи ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини ишлаб чиқаришдан ёки уларга ортопедик протезлаш хизматлари кўрсатишдан ёхуд протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатишдан келиб тушган бўлса, ўша тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(34-модда бешинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи киритган таклифлар танлов савдолари бошқа иштирокчиларининг таклифлари билан тенг бўлган тақдирда харидор томонидан инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини реализация қилиш юзасидан ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра контракт тузишга доир устунлик;
(34-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объекти учун мазкур объектнинг ижара ҳақи ставкаси энг кам миқдорининг эллик фоизи миқдорида ижара ҳақи тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини сақлаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини сақлаш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиқни сақлаш хизматларидан, сифатли ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олувчи тиббий ёрдамдан бошқа фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиш ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш учун зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари дастури доирасида амалга ошириладиган малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича чоралар кўради. Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий парвариш қилиш барча даражалардаги мавжуд тиббий хизматлар доирасида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган хизматлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зўрайиб борувчи шаклдаги ёки якуний босқичдаги бедаво касалликларга чалинган шахслар беморларнинг жисмоний, руҳий, ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларини қаноатлантиришни назарда тутувчи паллиатив тиббий парваришлаш хизматлари кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатилади.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш қобилиятини қисман ёки тўлиқ йўқотган ва ўзгаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлган шахсларга уларнинг уйида ҳамда ваколатли давлат органларининг ихтисослаштирилган стационар муассасаларида қонунчиликда белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилади. Бу муассасаларда ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда ҳаёт фаолияти учун тегишли шарт-шароитлар таъминланади, тиббий хизматлар кўрсатилади, шунингдек меҳнат фаолияти ва дам олиш ташкил этилади.
(36-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчининг айби билан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрсатмаларга биноан иш берувчининг (ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) маблағлари ҳисобидан реабилитация қилишнинг техник ва махсус транспорт воситалари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча ижтимоий кафолатлар белгилаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторий-курортда соғломлаштирилишини таъминлаш тартиби ҳамда дори воситаларининг, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларнинг ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон «Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш давлат органлари, хайрия ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида амалга оширилади ҳамда қуйидаги турларни ўз ичига олади:
(37-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалалари юзасидан маслаҳат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли органлар ва ташкилотларга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига нисбатан ҳомийлик белгиланишига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга кўмаклашиш ва ҳомийларнинг ўз мажбуриятларини бажариши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
протез-ортопедия мосламаларини ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгаларнинг парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни дори воситалари билан бепул ёки имтиёзли таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгаларнинг парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена воситалари билан бепул таъминланишига, шу жумладан овқат тайёрлашига ва уй-жойни йиғиштиришига, гигиенани амалга оширишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ходим иш берувчининг айби билан ногирон ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлиб қолган бўлса, ногиронлиги бўлган шахс меҳнат қобилиятини йўқотган вақтда уни парвариш қилувчи шахсни иш берувчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг хулосасига биноан ўз ҳисобидан таъминлаши ҳамда жабрланган ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаши ва маънавий зиённи компенсация қилиши шарт.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, ушбу шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар барча даражалардаги таълим ташкилотларида таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳамда жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлантиришни, уларнинг таълим олиши ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилотлари давлат органлари билан биргаликда ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача, қўшимча ва умумий ўрта таълим олишини, шунингдек ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълими олишини таъминлайди.
(38-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ногиронлиги бўлган болаларни таълим муассасаларида ўқитишнинг вақтинча имкони бўлмаса, таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим муассасалари ногиронлиги бўлган болаларнинг соҳага оид шифокорлар тавсиялари асосида ҳамда ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан уйда ўқитилишини таъминлайди.
(38-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган болаларни уйда ўқитиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, қўшимча, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди.
(38-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни тўловдан озод қилган ҳолда ёки имтиёзли шартлар асосида махсус ўқув қўлланмалари ва адабиётлар, шунингдек сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларни (болаларни) ўқитганлик учун тўлов бўйича имтиёзлар белгилашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларга таълим бериш, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш турли шаклларда, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, экстернат шаклида, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда, умумий типдаги таълим муассасаларида ва ташкилотларида, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, уйда, махсус гуруҳларда, синфларда ва якка тартибдаги ўқув режалари бўйича ўқитиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантириш, уларда ижтимоий фаолликни шакллантириш, меҳнатга иштиёқ уйғотиш, уларни илм-фанга, техникага, санъатга ва спортга жалб этиш мақсадида таълим муассасалари ногиронлиги бўлган болаларнинг қўшимча таълимдан фойдаланишини, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда, давлат органлари билан биргаликда таъминлаши шарт.
(38-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имо-ишора тили Ўзбекистон Республикаси томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахслараро муомала воситаси сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бири учун мосроқ бўлган тилларни, мулоқот қилиш усуллари ва воситаларини қулай мультимедиа воситалари ва рақамли технологияларини ривожлантириш, Брайль алифбосини, муқобил ҳарфларни, нутқ ва оғзаки муомала кўникмаларини ўзлаштириш, шунингдек ўқитувчиларни ва мактаб ходимларини инклюзив таълим масалаларида ўқитиш, имо-ишора тилини ва Брайль алифбосини биладиган ногиронлиги бўлган ўқитувчиларни таълим муассасаларига ишга жойлаштириш ёрдамида ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим тизимини такомиллаштириш чораларини кўради.
(38-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача таълими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача таълими мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ёшдаги ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан зарур реабилитация ва абилитация қилиш чоралари амалга оширилади ҳамда уларнинг мактабгача таълим ташкилотларида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиғининг ҳолати мактабгача таълим муассасаларида бўлишни вақтинча истисно этадиган ногиронлиги бўлган болалар учун кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида илғор услубиётларни ўз ичига оладиган мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини амалга ошириш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, қўшимча, олий ва олий таълимдан кейинги таълими
(40-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълими, профессионал таълими таълим муассасаларида ва ташкилотларида, зарурият бўлганда эса ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўшимча таълими болалар, ўсмирлар ижодиёт саройлари, уйлари, клублари ва марказларида, «Баркамол авлод» болалар мактабида, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, студияларда, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасаларида амалга оширилади.
(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълими олий таълим муассасаларида ва ташкилотларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълимдан кейинги таълими олий таълим ва илмий ташкилотларда олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стационар даволаш-профилактика ёки реабилитация муассасаларида даволаш курсини ўтаётган ногиронлиги бўлган болалар учун мазкур муассасаларда ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал таълим олиш учун махсус шарт-шароитларга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун турли типдаги ва хилдаги ихтисослаштирилган профессионал таълим муассасалари ташкил этилади. Уларда ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг икки фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида олий таълим муассасаларига қабул қилиш кириш имтиҳонлари натижалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган қўшимча квоталар бўйича ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан таълимнинг ушбу йўналиши бўйича танловда умумий асосларда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида ва ташкилотларида, шу жумладан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналарида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат касбга тайёрлаш (шу жумладан касбга ташхис қўйиш ва йўналтириш, шакллантириш ва реабилитация қилиш), тарбиялаш, ўқитиш ва такомиллаштириш даврида дидактик ҳамда йўриқномавий материал, шу жумладан кўзи ожизлар учун материаллар (Брайль алифбоси), кўриш қобилияти заиф бўлганлар учун овозли вариантдаги ҳарфлар, овозли адабиёт, шу жумладан гуруҳларда ўқитиш учун ёрдамчи овоз тизимлари, эшитиш қобилияти заиф бўлганлар учун мимика ва имо-ишора тилига таржима билан таъминланишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқариш учун яроқли деб эътироф этилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастури асосида сурдотаржима билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиши ва бандлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахс одатдаги меҳнат шароитларига эга ташкилотларда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
(42-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат муносабатларининг барча шаклларига нисбатан, шу жумладан ишга қабул қилиш шартларига, ишга ёллашга, меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ишни сақлаб қолишга, хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишга, шунингдек хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланишига нисбатан ногиронлик белгисига кўра камситиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахснинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги ва таътилларда бўлиши даврида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот тўлиқ тугатилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни тунги вақтда ишга, шунингдек ишдан ташқари вақтдаги ишларга ва дам олиш кунлари ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишловчи шахсларга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори камайтирилмаган ҳолда қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.
(42-модданинг учинчи, тўртинчивабешинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни касбий реабилитация қилишни амалга оширади, уларни меҳнатда кузатиб боради, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг мос келадиган ишга киришини, сақлаб қолинишини ва хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди;
(43-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун мос келадиган касблар бўйича иш ўринларини захира қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларни ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришга рағбатлантиради, шунингдек ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни янги касбларга ўқитиш ўқув дастурлари ташкил этилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат секторига ишга жойлаштирилишини ва бандлиги рағбатлантирилиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан, шу жумладан уларнинг касаначилигидан фойдаланувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш маҳаллий меҳнат органлари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ходимларининг сони йигирма нафардан ортиқ бўлган ташкилотларда ходимлар умумий сонининг камида уч фоизи миқдорида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳамда маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар ва иш ўринлари ташкил этилади. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар шарт-шароитлари ўз имкониятларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сонли «Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(45-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 422-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 78-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 423-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 79-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 2-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 220-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 89-модда) I бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 671-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 171-модда) I бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 714-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда) I бўлимининг 7-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-2-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда) 1-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-162-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 353-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-254-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 334-модда) 1-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 1-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) 1-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 12, 383-модда) 2-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 6, 300-модда) 2-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 1-модда) 1-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
(48-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 15 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш