1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарорига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй шароитида қараб туриш хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ёрдамчи хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш тизими жорий этилиши. Бунда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваучер қиймати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар Агентликнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва тизим ташкилотлари билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан шартномалар имзолаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) «Оила ҳамкори» платформаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи шахслар учун Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли ўқув курслари 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури (онлайн ёки офлайн шаклда) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдоридаги тўлов-шартнома асосида, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг ўзини ўзи банд қилган аъзоси учун эса бепул ташкил этилади;
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли ўқув курсини муваффақиятли якунлаган шахсларга амал қилиш муддати уч йил бўлган мазкур қарорга 2-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади. Бунда 2026 йил 1 июндан бошлаб Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар ушбу сертификатга эга бўлган шахслар томонидан кўрсатилади;
(3-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли ўқув курсида ўқув жараёни Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурга мувофиқ ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига тегишли, шунингдек маҳалла ҳудудида жойлашган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдорига 0,25 коэффициент қўлланган ҳолда, қолган ҳудудларда ижара тўловининг энг кам миқдорида балансда сақловчи томонидан Дастур доирасида ҳамда бошқа ижтимоий хизматларни кўрсатувчи нодавлат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ижарага беришга рухсат берилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида СМС-хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июлга қадар «Ижтимоий ҳимоя» АТда Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, бошқариш, уларга ишлов бериш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда зарур ҳолларда ижтимоий хизматларни кўрсатишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш имкониятларига эга бўлган «Оила ҳамкори» платформаси ишга туширилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахслар учун масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мурожаат қилиш имкониятини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истисно тариқасида, уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатилаётган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги шахсларни мурожаат талаб этмаган ҳамда шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси ҳамда яшаш шароитларини баҳолашдан ўтказмаган ҳолда, мазкур хизматлардан фойдаланиш харажатларини ваучер асосида қоплаш тизимига ўтказилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларда профессионал иш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлдан бошлаб Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги шахсларга уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун бюджетдан ажратиладиган субсидияларни бир сатрда режалаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2025 йил 1 октябрга қадар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган Дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни босқичма-босқич тадбиркорлик субъектлари ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар орқали кўрсатилишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
376-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга «Фаол ҳаётга қадам» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида белгиланган ижтимоий хизматлардан (кейинги ўринларда — ижтимоий хизматлар) фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсларнинг қуйидаги ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари баҳоланади ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) ваучер шакллантирилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй шароитида қараб туриш хизмати;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ёрдамчи хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Инсон» маркази томонидан бериладиган ваучер билан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ субсидия шаклида қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучерда белгиланган хизмат кўрсатиш ҳажми (соати)дан келиб чиқиб қоплаб берилади. Бунда ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга маълумот киритилиб, бироқ ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги аниқланганда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари қоплаб берилмайди ёки тўловлар амалга оширилган бўлса, кейинги тўловлардан қайта ҳисоб-китоб қилиб чегириб қолинади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижтимоий хизматлар «Инсон» марказлари ва (ёки) тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи ҳамда «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда тасдиқланган далолатномага (кейинги ўринларда — далолатнома) асосан кўрсатилган хизматлар электрон давомат табелида ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш дам олиш ёки байрам кунларида амалга оширилганда, далолатнома кейинги иш кунида расмийлаштирилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юқумли ёки руҳий касаллик билан касалланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмайди, мазкур Низомга 2г-иловада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мурожаат қилиш ва мурожаатни кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили «Инсон» марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мурожаат қилган шахс ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсда юқумли касаллик билан касалланиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги тўғрисида оилавий поликлиникадан берилган маълумотномани тақдим этиши ёки тегишли ахборот порталига бириктириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Инсон» марказининг оператори ёки ижтимоий ходими мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун мурожаатни қабул қилиш бўйича сўровномани «Ижтимоий ҳимоя» АТда расмийлаштириш орқали мурожаатни қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мурожаат қилган шахс расмийлаштирилган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда ўзи томонидан маълум қилинган мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали юбориладиган махсус кодни маълум қилиш, Face-ID ёхуд имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) ёхуд имзо қўйиш йўли билан уни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан сўровномани кўриб чиқишда мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг ёки у билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахснинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Бартел ва Лаутон шкалаларини расмийлаштириш орқали ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдаланувчига қараб турган меҳнатга лаёқатли шахснинг ҳақиқатда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаши ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ сўровномани расмийлаштириш орқали оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжи аниқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ паспортларнинг «Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи» позициясида белгиланган мезонларга мос бўлмаганда ваучер бериш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига ваучер бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сўровномани кўриб чиқиш натижалари мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларда тегишли ижтимоий хизматлар учун белгиланган мезонларга мос бўлган тақдирда, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс учун тақдим этилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган ижтимоий хизматлар ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсга таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ўз хоҳишига кўра, унга таклиф этилган ижтимоий хизматлардан бирини танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентликнинг тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ҳамда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ўртасида танланган ижтимоий хизматдан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш бўйича ваучер беришни назарда тутувчи тузиладиган шартнома лойиҳаси «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда шаклланади. Бунда хизматдан фойдаланувчи томонидан уй шароитида қараб туриш хизмати ёки кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати танланган ҳолларда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс ҳам шартноманинг учинчи томони сифатида иштирок этади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон» марказининг масъул ходими шартнома лойиҳасини имзолаш учун томонларга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар шартномани мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали юбориладиган махсус кодни маълум қилиш, Face-ID ёки имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) ёхуд имзо қўйиш йўли билан тасдиқлайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Шартнома фақат ваучер олиш бўйича биринчи марта мурожаат қилинганда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги ижтимоий хизматлардан фойдаланаётган шахслар қайта баҳоланганда, уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетида ваучер автоматик шаклланади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шартнома маълумотлари асосида «Ижтимоий ҳимоя» АТда тегишли ижтимоий хизматдан 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда фойдаланиш ҳуқуқи билан ваучер:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланган шахсларга уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ва тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур низомга мувофиқ бошқа тоифадаги ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларга фақат битта ижтимоий хизмат учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хизматдан фойдаланувчи ваучер асосида бир кунда фақат битта ижтимоий хизматдан фойдаланиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ шахслар биргаликда яшаган тақдирда уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун ваучер улардан ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача баҳоланганда, уларнинг ҳар бири учун алоҳида берилади. Бунда мазкур тоифадаги шахслар билан бирга яшайдиган ҳамда Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллдан юқори баҳоланган шахслар учун алоҳида ваучер берилмайди.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шакллантирилганлиги ҳақида шу куннинг ўзида ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий кабинетига хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи ваучер берилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида хизмат кўрсатувчини танлаши лозим.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади ва бу ҳақида хизматдан фойдаланувчига ёки унинг оила аъзоларига хабар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдаланувчи мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танламаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдаланувчи вафот этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдаланувчи томонидан ижтимоий хизматдан ваучер асосида фойдаланиш рад этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдаланувчи бир ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган шахсга ваучер берилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 2б ва 2г-иловаларига мувофиқ банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқишга доир мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдаланувчи билан тузилган шартнома шартлари хизматдан фойдаланувчи томонидан бажарилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган шарт бажарилмаганлиги аниқланган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан танланган хизмат кўрсатувчи «Оила ҳамкори» платформаси орқали келиб тушган ваучерни бир иш куни муддатда қабул қилиши ёки қабул қилишни рад этиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилинган ҳолларда, у хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202. Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилиниб, бироқ хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилиши таъминланмаганда, хизмат кўрсатувчининг танланганлиги автоматик тарзда бекор қилинади ва хизматдан фойдаланувчи томонидан бошқа хизмат кўрсатувчи танланади.
(201 ва 202-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ихтиёрий равишда электрон офертани тасдиқлаш орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентлик томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Ягона реестр) юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги маълумотларни киритиш орқали сўровнома тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг юридик манзили, ҳисобварағи, банк реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилиши режалаштирилаётган ижтимоий хизмат турлари ва қамрови билан боғлиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг мавжудлиги ҳамда унинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги (хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойига борган ҳолда хизмат кўрсатиладиган ҳолларда талаб этилмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий хизматлар хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойидан ташқарида кўрсатилган ҳолларда, ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи хулосалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий хизматларни кўрсатишда ёки уларни кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаб этиладиган ҳолларда тегишли ҳужжатнинг мавжудлиги.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Ягона низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ижтимоий хизмат қамрови доирасида ваучерларни қабул қилишга рухсат этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг сўровномаси тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармада камида уч кишидан иборат таркибда тузиладиган ўрганиш гуруҳи (кейинги ўринларда — ўрганиш гуруҳи) томонидан сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ минимал талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ўрганиш натижаси бўйича ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатувчининг ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёр ёки тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишилади ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисида хулоса билан бирга «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун сўровнома тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаси бўйича ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилганда, унинг «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун юборилган сўровномасини тасдиқлаш рад этилади ва бу ҳақида ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги субъектга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисида хулоса тасдиқланиб, рўйхатдан ўтказилгандан кейин хизмат кўрсатиш жойи, қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбориш талаб этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқаришни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга хизмат кўрсатилганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги, шу жумладан, хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумотлари, фотосурат ёки бошқаларни киритишда ёлғон ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлардан фойдаланилганлиги бир календарь йили давомида уч мартадан ортиқ ҳолатда аниқланганда. Бунда аниқланган ҳар бир ҳолат бир ёки бир нечта хизматдан фойдаланувчи билан боғлиқлигидан қатъий назар битта ҳолат деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш жойи, хизмат кўрсатувчининг қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбормаганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш гуруҳи томонидан хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш учун асос бўлган ҳолатни тасдиқловчи далолатнома расмийлаштирилиб, тизимга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252. Хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқарилганда, хизматдан фойдаланувчига бошқа хизмат кўрсатувчини танлаш имконияти берилади.
(251 ва 252-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда мультидисциплинар гуруҳ томонидан ҳар олти ойда бир маротаба баҳолаб борилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати самарадорлигини ҳар олти ойда бир маротаба баҳолашда кўрсатилган хизматнинг камида эллик фоизи танлов йўли билан ўрганилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганишда шахснинг эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси ва кўрсатилган хизматлар баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мультидисциплинар гуруҳга тақдим этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини баҳолаш мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ мезонлар асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. «Инсон» марказининг ижтимоий ходими уч ойда камида бир маротаба хизматдан фойдаланувчининг кўрсатилган хизматдан қониқиш даражасини сўровнома асосида ўрганади ва тегишли маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб боради. Бунда маълумотлар сўровнома ўтказилган кунда хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумоти билан тасдиқланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш юзасидан ваучернинг фойдаланилган қисми бўйича субсидия уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ва қолган ижтимоий хизматлар учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали Дастур доирасида ижтимоий хизматлардан фойдаланиш бўйича ваучернинг фойдаланилган қисми миқдорида тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида, Жамғармадан ажратиладиган субсидиялар Жамғармада алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари ёки далолатномани «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиш орқали ушбу маълумотлар асосида автоматик тарзда электрон давомат табели шаклланиб, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинади ва ушбу электрон давомат табели асосида ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори автоматик ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон давомат табелида нотўғри ёки хато маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинмайди ва маълумотларнинг нотўғри ёки хато эканлиги асослантирувчи асосларни кўрсатган ҳолда, қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давомат мобил илова ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ахборот модулининг мобил иловасидан ёки махсус қурилмалардан Интернет жаҳон ахборот тармоғисиз (оффлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда, ижтимоий хизматлар давомати бўйича қайд этилган маълумотлар «Инсон» марказлари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) оффлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ахборот модулига маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганда, шу жумладан, узатилишини (янгиланишини) таъминламаганда ижтимоий хизмат кўрсатувчиларга субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган электрон давомат табелига асосан ваучер асосида субсидия шаклидаги тўловлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва махсус ғазна ҳисобварақларидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки Агентликнинг тизим ташкилотларининг эса бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. «Ижтимоий ҳимоя» АТда хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ёки бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилган тўловлар ҳақидаги маълумотлар шакллантириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг шахсига доир маълумотлардан хабардор бўлиб қолган шахслар, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ушбу маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ижтимоий хизматларни кўрсатувчилар томонидан ушбу Низом талабларига риоя қилиниши устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ижтимоий хизмат кўрсатувчилар ахборот модулига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили
«Инсон» марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
«Инсон» марказининг оператори ёки ижтимоий ходими
1. Мурожаатни қабул қилиш бўйича сўровномани «Ижтимоий ҳимоя» АТда расмийлаштириш орқали мурожаатни қабул қилади.
«Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали келиб тушган сўровномани кўриб чиқиб, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг:
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади;
оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжини ўрганади.
7 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
4-босқич
«Ижтимоий ҳимоя» АТ
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс учун тақдим этилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги шаклланади.
Автоматик тарзда
5-босқич
«Инсон» марказининг масъул ходими
«Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган ижтимоий хизматларни ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсга таклиф қилади.
Шу вақтнинг ўзида
6-босқич
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс
Ижтимоий хизматлардан бирини танлайди.
Таклиф этилган вақтда
7-босқич
«Ижтимоий ҳимоя» АТ
Танланган ижтимоий хизмат нархининг тегишли қисмини давлат томонидан қоплаб бериш бўйича ваучер тақдим этилишини назарда тутувчи шартнома лойиҳасини шакллантиради.
Автоматик тарзда
8-босқич
«Инсон» марказининг масъул ходими
Шартнома лойиҳасини имзолаш учун томонларга тақдим этади.
«Ижтимоий ҳимоя» АТда шартнома шаклланган вақтнинг ўзида
9-босқич
«Ижтимоий ҳимоя» АТ
Ижтимоий хизмат нархини тўлиқ ёки қисман қоплаб беришни назарда тутувчи ваучер шакллантиради.
Автоматик тарзда
10-босқич
«Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки «Инсон» марказининг ижтимоий ходими
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобиль телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий кабинетига СМС-хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади.
Автоматик тарзда ёки 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
11-босқич
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи
«Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танлайди.
10 иш куни ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш).
3.
Ижтимоий хизмат кўрсатувчи
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;
якка тартибдаги тадбиркорлар;
юридик шахслар;
ўзини ўзи банд қилган шахслар.
4.
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс.
5.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми**
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси:
0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 4 марта 3 соатдан;
54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан;
63 баллдан 87 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2,5 соатдан;
88 баллдан 116 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 1 марта 2 соатдан..
6.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати
Ижтимоий хизмат:
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи*;
якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 фоизи;
ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи.
Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;
Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.
7.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос
Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача баҳоланганлиги.
8.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли
Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида.
9.
Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари
«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:
кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;
ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари.
10.
Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари
б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:
шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;
асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;
в) танлов асосида кўрилганда хизматдан фойдаланувчи хонадонининг ҳолати:
тоза бўлганда — самарали;
тозаланмаган бўлганда — самарасиз.
11.
Изоҳ
Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради.
Қуйидаги ҳолларда ижтимоий хизматни кўрсатиш тўхтатилади:
хизматдан фойдаланувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганда — мазкур муассасаларга жойлаштирилган даврда;
Санаторий ёки даволаш муассасасида бўлганда — мазкур муассасаларда бўлган даврида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Агентликнинг тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ходим ассистентларига 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизигача иш ҳақи ва ижтимоий солиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида йўл ҳақи учун компенсация, махсус хўжалик сумкаси, махсус кийим-бош (ёзги, қишки) ва хўжалик қўлқоплари билан таъминлаш бўйича компенсация харажатлари учун тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) Агентлик томонидан баҳоланади ва баҳолаш натижаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи ҳисобидан қуйидагича тўловлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «аъло» деб топилганда — 100 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «яхши» деб топилганда — 90 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «қониқарли» деб топилганда — 80 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилганда — 70 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисод қилинган маблағлар ижтимоий ходим ассистентларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ходим ассистентларига Бартел ва Лаутон шкаласи бўйича 54 — 62 балл тўплаган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга бир ойда кўпи билан 3 марта ҳамроҳлик хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида қўшимча компенсация тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ биргаликда яшайдиган ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача бўлган шахсларга берилган ваучерларнинг фақат биттаси бўйича белгиланган хизмат кўрсатиш соатлари тўлиқ ҳажмда, қолганлари бўйича эса, белгиланган соатларнинг тенг ярми ҳажмида хизмат кўрсатилади. Бунда мазкур шахслар томонидан фақат битта хизмат кўрсатувчи танланади.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй шароитида қараб туриш хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
Ижтимоий хизмат номи
Уй шароитида қараб туриш хизмати.
2.
Ижтимоий хизмат таркиби
Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш);
шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш);
шахс билан мулоқот қилиш;
тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш).
3.
Ижтимоий хизмат кўрсатувчи
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;
якка тартибдаги тадбиркорлар;
юридик шахслар;
ўзини ўзи банд қилган шахслар.
4.
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи
Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс.
5.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми
Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда.
6.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати
Ижтимоий хизмат:
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи*;
якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи;
ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи, бирга яшовчи шахсга уй шароитида қараб туриш хизматининг 1 соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи.
Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади**:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;
Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.
7.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос
Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача баҳоланганлиги; оила ёки шахснинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги***; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги****.
8.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли
Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида.
9.
Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари
«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:
кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;
ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари;
амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш.
10.
Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари
б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:
шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;
асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;
в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли):
мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали;
мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз.
11.
Изоҳ
Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради.
2026 йил 1 февралга қадар хизматдан фойдаланиш учун шакллантирилган ваучерлар мазкур паспорт талабларига тўғри келганда, хизматдан фойдаланиш мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг ва Агентликнинг тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ходим ассистентларига 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизигача иш ҳақи ва ижтимоий солиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида йўл ҳақи учун компенсация, махсус хўжалик сумкаси, махсус кийим-бош (ёзги, қишки) ва хўжалик қўлқоплари билан таъминлаш бўйича компенсация харажатлари учун тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) Агентлик томонидан баҳоланади ва баҳолаш натижаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи ҳисобидан қуйидагича тўловлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «аъло» деб топилганда — 100 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «яхши» деб топилганда — 90 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «қониқарли» деб топилганда — 80 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилганда — 70 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисод қилинган маблағлар ижтимоий ходим ассистентларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига бирга яшайдиган оила аъзоси бўлган ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан уй шароитида қараб туриш хизмати кўрсатилганда ваучер қийматига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки уч ой ичида банд бўлиш, таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятлари бажарилганлиги «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида текширилади. Бунда мазкур маълумотлар ахборот тизимлари орқали аниқланмаган ёки мавжуд бўлмаганда, улар «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан электрон имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда хизматдан фойдаланувчи томонидан биометрик маълумот билан тасдиқланган ҳолда тузиладиган далолатнома (тасдиқловчи ҳужжатлар далолатномага илова қилинади) асосида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Хизматдан фойдаланиш учун ваучер берилгандан сўнг, хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрдан чиқарилган тақдирда, хизматдан фойдаланиш Ижтимоий реестрдан чиқарилган вақтдан бошлаб мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади.
(2б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2в-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
Ижтимоий хизмат номи
Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати.
2.
Ижтимоий хизмат таркиби
Шахсларнинг йўқотилган функционал имкониятлари ва ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш;
жисмоний фаоллик йўқотилиши билан ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратли касалланиш ҳолатларини олдини олиш ва оила аъзоларини парвариш кўникмаларига ўргатиш;
шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш)*.
Шифокор томонидан қўшимча реабилитация тадбирлари белгиланиши мумкин.
3.
Ижтимоий хизмат кўрсатувчи
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази**;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари**;
якка тартибдаги тадбиркорлар;
юридик шахслар.
4.
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс;
Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахс.
5.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми***
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган:
ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан;
ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2 соатдан;
Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахсга ҳафтада 3 мартагача 1 соатдан, бироқ 1 та шахс учун бир марта 6 ойдан кўп бўлмаган даврда.
6.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати
Ижтимоий хизмат:
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи;
якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 фоизи.
Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;
Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.
7.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос
Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги;
оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги;
жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси тўғрисидаги оилавий шифокорнинг хулосаси.
8.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли
Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида ёки кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода.
9.
Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари
«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:
кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;
ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари.
10.
Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари
б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:
шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;
асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;
в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли):
мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали;
мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз;
г) ижтимоий хизмат кўрсатилиши бўйича индивидуал реабилитация режасининг мавжудлиги ва кўрсатилган хизматнинг индивидуал реабилитация режасига мувофиқлиги:
реабилитация режаси мавжуд ва кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлганда — самарали;
реабилитация режаси мавжуд бўлмаганда ёки кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлмаганда — самарасиз.
11.
Изоҳ
Ижтимоий хизмат кўрсатувчининг шифокори томонидан хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойига борган ҳолда ёки ижтимоий хизмат кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода уни тиббий кўрикдан ўтказилади ва реабилитация тадбирларига эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси тузилади.
Кўрсатилган тиббий ижтимоий реабилитация хизматларининг самарадорлиги ҳар олти ойда Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан баҳолаб борилади.
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати кўрсатилишини ташкил этиш учун хизмат кўрсатувчи томонидан режа-график асосида тегишли ходим бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизматидан фойдаланаётган шахсларга кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари фаолияти йўлга қўйилмаган вилоятларда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматлари «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотларида кўрсатилган хизматлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ биргаликда яшайдиган ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача бўлган шахсларга берилган ваучерларнинг фақат биттаси бўйича белгиланган хизмат кўрсатиш соатлари тўлиқ ҳажмда, қолганлари бўйича эса, белгиланган соатларнинг тенг ярми ҳажмида хизмат кўрсатилади. Бунда мазкур шахслар томонидан фақат битта хизмат кўрсатувчи танланади.
(2в-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2г-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
Ижтимоий хизмат номи
Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати.
2.
Ижтимоий хизмат таркиби
а) Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш);
шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш);
шахс билан мулоқот қилиш;
шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш;
тьюторлик (гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш);
б) 1 маҳал иссиқ овқат ва 2 маҳал енгил овқат билан таъминлаш;
в) 10 кмгача бўлган масофа доирасида хизматдан фойдаланувчини олиб бориш ва олиб келишда транспорт хизматини кўрсатиш.
3.
Ижтимоий хизмат кўрсатувчи
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;
якка тартибдаги тадбиркорлар;
юридик шахслар.
4.
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи
а) Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс.
5.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми
Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 8 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда.
6.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати
Ижтимоий хизмат:
Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 фоизи;
якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи.
Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;
Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.
7.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос
а) мазкур Паспортнинг 4-позицияси «а» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун:
шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги;
оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги;
хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги*;
Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги**.
8.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли
Оила типидаги хонадонда — 7 нафаргача шахсларга;
Марказ типида алоҳида бинода — камида 7 нафар шахсларга;
9.
Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари
«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:
кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;
ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг хизматдан фойдаланиш учун ташриф буюрган вақтдаги ҳамда хизмат кўрсатиш тугаган вақтдаги биометрик маълумотлари;
амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Оила ҳамкори платформасига киритиб бориш.
10.
Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари
б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:
шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;
асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз;
в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли):
мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали;
мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз.
11.
Изоҳ
Ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкил этишда ҳар 7 нафар хизматдан фойдаланувчига қараб туриш учун камида 1 нафар ходим бириктирилиши тавсия этилади. Хизмат марказ типида ташкил этилганда камида 1 нафар ҳамшира фаолияти йўлга қўйилади. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати марказ типида ташкил этилган ҳолларда уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати доирасида кўрсатиладиган тадбирлар ҳам ушбу муассасада кўрсатилиши мумкин. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш марказ типида йўлга қўйилган вақтдан бошлаб тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан ҳар 3 ойда бир маротаба марказ ишининг минимал талабларга мувофиқлиги ва хизмат кўрсатиш ҳолати мониторинг қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки уч ой ичида банд бўлиш, таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятлари бажарилганлиги «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида текширилади. Бунда мазкур маълумотлар ахборот тизимлари орқали аниқланмаган ёки мавжуд бўлмаганда, улар «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан электрон имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда хизматдан фойдаланувчи томонидан биометрик маълумот билан тасдиқланган ҳолда тузиладиган далолатнома (тасдиқловчи ҳужжатлар далолатномага илова қилинади) асосида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Хизматдан фойдаланиш учун ваучер берилгандан сўнг, хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрдан чиқарилган тақдирда, хизматдан фойдаланиш Ижтимоий реестрдан чиқарилган вақтдан бошлаб мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади.
(2г-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2д-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ёрдамчи хизмати

Шахсий ёрдамчи хизмати.
2.
Ижтимоий хизмат таркиби
Меҳнат қилиш ёки таълим олиш жойларига бориш ва келишда ҳамроҳлик қилиш;
зарур маълумотларни топишда, сурдотаржимон бириктиришда, Брайл алифбосини ўрганишини ташкил қилишда кўмаклашиш;
ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
хизматлардан ва тегишли имтиёзлардан фойдаланишда ёрдам кўрсатиш;
мустақил ҳаракатланиши учун яшаш жойи, иш ўрнини ва таълим олиш жойини мослаштиришни ташкил этиш.
3.
Ижтимоий хизмат кўрсатувчи
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари;
якка тартибдаги тадбиркорлар;
юридик шахслар;
ўзини ўзи банд қилган шахслар.
4.
Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи
18 ёшдан 55 ёшгача аёллар ёки 60 ёшгача эркаклар бўлган:
кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда;
биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган шахс, биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда.
5.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми
Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 2 ҳафтадан кўп бўлмаган даврда.
6.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати
Ижтимоий хизмат:
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи;
ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи.
Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда;
Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда.
7.
Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос
Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланганлиги;
биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланганлиги;
ижтимоий шартнома билан хизматдан фойдаланувчи меҳнат қилиш ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги*.
8.
Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли
Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида.
9.
Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари
«Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги:
кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар;
ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари;
амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш.
10.
Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари
б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан:
шикояти келиб тушмаганлиги — самарали;
асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзини ўзи банд қилганлиги ёки ишга жойлашганлиги солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали текширилади.
(2д-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун мурожаатни қабул қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс оиласининг ижтимоий хизматга эҳтиёжини аниқлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА

Т/р
Оиланинг хизмат олишдан мақсади
Саволлар
Ўрганишда аниқланган ҳолат
Камбағалликдан чиқиш
Оилада ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Оилада таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Оиладаги ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Оиладаги таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш
Оилада таълим олиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Оилада меҳнат қилиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Ногиронликнинг олдини олиш
Оилада сўнги олти ой ичида жароҳатланиш натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Оилада сўнги олти ой ичида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
Оилада сўнги олти ой ичида бош мия қон айланишининг бузилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги
□ мавжуд
□ мавжуд эмас
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Уй шароитида қараб туриш хизмати, уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда шахсий ёрдамчи хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кундузги қатнов асосида ёки хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида хизмат кўрсатишда шифокор ва ҳамшира фаолияти йўлга қўйилганлиги. Бунда шифокор ва ҳамшира қонунчиликда тиббиёт ходимлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда малакасини оширган бўлиши лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хизматдан фойдаланувчилар учун 10 км гача бўлган масофа доирасида транспорт хизматининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган портатив жиҳозларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз кириши ва чиқиши, шунингдек ҳаракатланиши учун шароитлар, бунда, кириш қисмидаги зиналарда 1:12,5 нисбатдаги пандус ва тутқичлар, камида 0,90 метр кенгликдаги (кесаки-остоналарсиз) эшиклар, ҳожатхоналарда махсус жиҳоз ва тутқичлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иситиш ва совитиш тизимининг мавжуд ва соз ҳолатда бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хоналар табиий ва (ёки) сунъий ёритиш воситалари орқали зарур ёруғлик билан таъминланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хизмат кўрсатиш жойи марказ типида алоҳида бинода ёки кўп қаватли бинонинг 1-қаватида бўлиши, оила типида эса, хонадонда ташкил этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз кириши ва чиқиши, шунингдек ҳаракатланиши учун шароитлар, бунда, кириш қисмидаги зиналарда 1:12,5 нисбатдаги пандус ва тутқичлар, камида 0,90 метр кенгликдаги (кесаки-остоналарсиз) эшиклар, ҳожатхоналарда махсус жиҳоз ва тутқичлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иситиш ва совитиш тизимининг мавжуд ва соз ҳолатда бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гуруҳли машғулотлар ва даволовчи жисмоний тарбия хонаси, овқат тайёрлаш ва овқатланиш хонаси, эркаклар ва аёллар учун алоҳида дам олиш хоналари ҳамда ҳожатхона ва ювиниш хонасининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компьютер тўплами ва бошқа техник жиҳозлар (принтер, сканер, видеода қайд этиш воситалари), интернет алоқа тизими ҳамда интерактив панелнинг (монитор) мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иш вақти, ижтимоий хизматлар турлари, машғулотларнинг кунлик шуғулланиш графиги, ижтимоий хизматлар нархлари ва иш тартиби тўғрисида ахборотлар кўрсатилган пешлавҳа ёки электрон ахборот берувчи воситаларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хоналар табиий ва (ёки) сунъий ёритиш воситалари орқали зарур ёруғлик билан таъминланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг сиғимидан келиб чиққан ҳолда етарли майдон, ҳар бир хона учун мебель (каравот, стол ва стул, шкаф, диван ва бошқалар) ва техника жиҳозлари (телевизор, музлаткич, микротўлқинли печ ва бошқалар), идиш-товоқларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Гуруҳли машғулотлар ва даволовчи жисмоний тарбияни ташкил этиш ва ўтказиш учун етарли анжомларнинг (спорт, ақлий ва меҳнат машғулотлари учун) мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хизматдан фойдаланувчилар учун 10 кмгача бўлган масофа доирасида транспорт хизматининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг тиббий маълумотга эга бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.
(13 ва 14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi
Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази қисқа муддатли ўқув курсини тугатганлик ҳақида сертификат тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Варақнинг чап томонида четидан 10 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири билан 32 мм кенгликдаги ҳошия жойлаштирилади. Ҳошиянинг юқори қисмида 30 мм диаметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, пастки қисмида — 35 мм ҳажмдаги иккита туташ тўртбурчакдан ташкил топган саккизбурчакли юлдуз жойлашади, юлдуз марказида муҳр учун диаметри 25 мм бўлган оқ доира бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Варақнинг ўнг томонида четидан 30 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг расмий логотипи жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
SERTIFIKAT
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат икки лотин ҳарфи «KP» ва олти сондан иборат тартиб рақамига эга. Матн оч кул ранг фонда гулдор нақш билан босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат олти карра ҳимояланган бўлиб, қуйидагилардан фойдаланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босишнинг икки — офсет ва юқори усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нур орқали нусха кўчиришни мураккаблаштириш учун ёрқин ранглар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гулдор нақш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли рангли нақшлар тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳар хил ранглар ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус қоғоз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш