Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиқ солинишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида божхона иши бўйича ўзаро кўмаклашув тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида соғлиқ сақлаш ва тиббиёт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида ўзаро маданий марказларни таъсис қилиш ва уларнинг фаолияти бўйича Баённома.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳамда ташқи ишлар вазири А.Х.Камиловга мазкур ҳужжатларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 11 ноябрь,
472-сон