15.09.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИЁҚЛАМА СОЛИҚ СОЛИНИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ДАРОМАД ВА САРМОЯ СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати, иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1- модда
Қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- модда
Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий- маъмурий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан олинаётган даромад ва сармоя солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан, умумий сармоядан, ёки даромад ё унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек сармоя қийматининг ошишидан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар жумладан қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Исроилга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) даромадлардан олинадиган солиқлар тўғрисидаги Қонун ва унга илова қилинадиган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) ер мулкининг қиймати ўсишини солиққа тортиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ кўчмас мулкнинг бегоналаштирилишида унинг қиймати ўсишидан ундириладиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) мол-мулкни солиққа тортиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ кўчмас мулкдан ундириладиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) иш берувчиларни солиққа тортиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ ундириладиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Исроил солиқлари» деб аталувчи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадлари (фойдаси)дан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталувчи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенция имзолангандан сўнг мавжуд солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига киритилган ҳар қандай ўхшаш ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ҳар йил охирида ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган ҳар қандай катта ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Исроил» атамаси Исроил Давлатини англатади ва географик маънода қўлланилганида «Исроил» атамаси унинг халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг ҳуқуқларини амалга оширадиган ҳудудий денгизини, континенталь шельфни ва денгиздаги бошқа маконларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва унинг ҳудудий денгизини ва ҳудудий денгиздан ташқаридаги Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг денгиз тубини ва унинг тубидаги ер остини, шунингдек уларни ўраб турган сувларни разведка қилиш ва ишлаш юзасидан суверен ҳуқуқларини амалга ошира олувчи ҳар қандай ҳудудни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнда ишлатилиш ўрнига қараб Исроилни ёки Ўзбекистонни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани ва Бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасининг, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувига Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Исроилга нисбатан — Молия вазири ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «миллий шахс» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ҳамжамият ёки ассоциацияни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. (а) Ушбу Конвенцияни Давлат қўллаганида, агар матндан ўзга маъно чиқмаса, ҳар қандай белгиланмаган атама, ушбу Конвенция тегишли татбиқ этиладиган мавжуд солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ маънони англатади. Ана шу Давлат қонунчилигига биноан бу атаманинг маъноси шу Давлат ҳуқуқининг бошқа соҳалари қонунларида ана шу атама эга бўлган маънодан устунлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) агар а) кичик бандининг қоидалари натижасида атаманинг маъноси бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига кўра ушбу атаманинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат қонунларига кўра маъносидан фарқ қиладиган бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу атаманинг умумий маъноси ҳақида келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, доимий истиқомат қилиш, юридик шахс сифатида ташкил топган жойи, амалдаги бошқарув жойи қаерда жойлашгани ёки шунга ўхшаш ўзга ҳар қандай мезонларни, шунингдек ушбу Давлатни ва унинг ҳар қандай ҳудудий маъмурий бўлинмасини ёки маҳаллий ҳокимият органларини англатади. Бироқ бу атама фақат ушбу Давлатда жойлашган манбалардан ёки сармоядан даромад олаётгани учун ушбу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига қамраб олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у шахсий ва иқтисодий алоқалари энг чуқур бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у Аҳдлашувчи Давлатларнинг қай бирининг миллий шахси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки шундай бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, у ҳолда унинг амалдаги раҳбар органи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув органи (жойи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Доимий муассаса» атамаси, шунингдек қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қурилиш майдончаси ёки қурилиш ёки йиғиш объекти, агар улар тўққиз ойдан ортиқ фаолият кўрсатадиган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) корхонанинг хизматларни, шу жумладан, маслаҳатчилик хизматларини шу мақсадлар учун ёлланган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали кўрсатиши, лекин бунда шу турдаги фаолият (ушбу объект ёки у билан боғлиқ объект учун) мамлакат доирасида ҳар қандай 12 ойлик давр мобайнида жами тўққиз ойдан ортиқ давр ёки даврларга мўлжалланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг бундан олдинги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) иншоотлардан шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасининг фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захирасини бошқа корхона қайта ишлаши мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойининг фақат товарлар ёки буюмлар сотиб олиш ёки корхона учун ахборот йиғиш мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойининг ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида учун ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) (а)-(е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларини ҳар қандай уйғунлашуви учунгина бутун фаолияти ана шу уйғунлашуви натижаси бўлган ва тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда доимий фаолият жойининг сақлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1- ва 2-бандлардаги қоидаларига қарамай, агар 7-бандда кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс корхона номидан иш юритса ва Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлса ва ҳуқуқлардан одатда фойдаланса, бу корхона ушбу Давлатда ана шу корхона учун ушбу шахс томонидан кўрсатилган хизмат доирасида доимий муассасага эга деб ҳисобланади, лекин ушбу шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатилган фаолият билан чекланиб қолса ва бу фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, бу жойни ушбу банднинг қоидаларига асосан доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар 1- ва 2-бандларнинг бундан олдинги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган суғурта корхонаси ушбу бошқа Давлат ҳудудида брокер ёки 7-банд тегишли бўлган мустақил мақомли агентдан фарқ қиладиган шахс орқали суғурта мукофотларини йиғса ёки таваккалчиликлардан суғурта қилса, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона, агар Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти чегарасида иш юритган тақдирда, шу Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания томонидан назорат қилиниши ёки назоратни бошқа Давлат компанияси устидан юритиши ёки ушбу компания бошқа Давлатда тижоратчилик фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6- модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан олган даромадлар (қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар ҳам шу жумлага киради) кўчмас мулк жойлашган Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунларида ифодаланган тушунчани англатади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулк тўғрисидаги умумий қонунчиликнинг қоидалари билан ҳақ-ҳуқуқи белгиланган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги воситалари, кўчмас мулк натижаси бўлган атроф мулкни (узуфрукт), ишлатганлик учун бадал сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қатъий белгиланган тўловларга бўлган ҳуқуқ ёки минераллар жойлашган ерга ва бошқа табиий ресурсларни ишлашга бўлган ҳуқуқни ўз ичига қамрайди; денгиз кемалари, ҳаво кемалари, автомобиль ва темир йўл транспорти воситалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланиб олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1- ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадига ва мустақил хусусий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7- модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини Аҳдлашувчи бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига тегишли корхонанинг фойдаси, шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона юқорида айтилганидек, ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси Аҳдлашувчи бошқа Давлатда солиққа тортилади, аммо шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмидагина солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, агар у худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида ва у доимий муассасаси бўлган корхонадан мутлақо мустақил равишда худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган мустақил корхона сифатида олиши мумкин бўлган фойда олса, унда фойда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда шу доимий муассасага ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда мазкур доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади, доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда ҳар қандай ўзга ерда фаолият мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам шунга киради. Бироқ доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган биттасига патентлар ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун роялтилар, муаллифлик ҳақлари ёки бошқа шунга ўхшаган тўловлар сифатида тўланган, ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан, банк корхонасига тегишли бўлган ҳоллардан ташқари, ёки ушбу доимий муассасага берилган қарз пулига фоизларни тўлаш йўли билан тўланган пулларни, агар улар умуман бор бўлса (ҳақиқий қопланган харажатлардан ташқари) ҳеч қандай чегириб ташлашга йўл қўйилмайди. Шу тарзда, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан исталган биттасига патентлар ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун роялтилар, муаллифлик ҳақлари ёки бошқа шунга ўхшаган тўловлар сифатида тўланган ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан, банкка доир корхона ҳолларидан ташқари, корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан исталган биттасига берилган қарз суммасига фоизлар тарзида тўланган тўловлар (ҳақиқий қопланган харажатлардан ташқари) доимий муассасанинг фойдасини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдасининг умумий миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш негизида доимий муассасага тегишли фойдани белгилаш оддий ҳол эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашувчи Давлатга солиққа тортиладиган фойдани амалдаги шундай тақсимот воситасида аниқлашга халақит бермайди; танланган тақсимот услуби ушбу моддага оид принципларга мувофиқ натижалар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона учун доимий муассаса томонидан товарлар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб, доимий муассасага бирон-бир фойда ёзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага мансуб фойда, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар фойда, ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган фойда турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддалар қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8- модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатнинг корхонаси халқаро ташишларда денгиз кемалари, ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланишдан олган фойдага фақат шу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари шунингдек қуйидагиларга нисбатан ҳам қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) халқаро ташишларда қўлланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларини (шу жумладан, экипажсиз фрахт қилиш асосида) ижарага беришдан олинадиган тасодифий фойдаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) контейнерлар (шу жумладан, контейнерларни ташиш билан трейлерлар ва ускуналар)дан фойдаланиш, ушлаб туриш ёки ижарага беришдан олинадиган фойдаларга, агар бундай фойдалар корхонанинг халқаро ташишларда денгиз ёки ҳаво кемаларини қўллашдан оладиган фойдаларга нисбатан қўшимча ёки тасодифий тусга эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1- ва 2-бандлар қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотларда ёки биргаликдаги фаолиятда, пул (даромади ва харажати умумий жамғармада)да иштирок этишдан олган фойдаларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9- модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг сармояда бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар Аҳдлашувчи Давлатлардан унисининг ҳам, бунисининг ҳам корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг сармояда бевосита ёки билвосита қатнашса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, уларнинг бирортасига ҳисобланиши мумкин бўлган, лекин юқоридаги шароитлар туфайли ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли даражада солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортиладиган фойдани, шунингдек солиқларни киритса, биринчи эслатилган Давлат томонидан шу тариқа киритилган ва биринчи эслатилган Давлат корхонаси тўплаган фойдалар деб ҳисобланувчи фойдалар, агар иккала корхона ўртасидаги муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат ўринли деб ҳисобласа солиқлар миқдорини мувофиқлаштиради. Ана шундай тузатишларни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътибор қаратиш керак ва Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан бошқа Давлат резидентига тўланган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания қайси Давлатнинг резиденти бўлса, мазкур Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, солиқнинг миқдори дивидендлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бундай чеклашларни қўллаш методи масаласини ўзаро келишувга биноан ҳал қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд қоидаси дивидендлар тўлайдиган компаниянинг фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда, акциялардан ёки акциялардан фойдаланишдан, кон қазиш саноати акциялари, муассисларнинг акциялари ёки қарз талаблари ҳисобланмаган бошқа ҳуқуқлардан фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тўловчи компания резидент бўлган Аҳдлашувга Давлатнинг ички солиқ қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган солиқлар орқали тартибга солинадиган даромад бошқа корпоратив ҳуқуқлар асосида олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти ўз фаолиятини бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил хусусий хизматлар кўрсатса ва холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1- ва 2-бандларидаги қоидалар қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб 7- ёки 14-моддалар қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Давлатнинг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, бу бошқа Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олмаслиги мумкин, ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган бундай дивидендлар ёки холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди, ҳаттоки тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай фоизлар ҳосил бўлган мазкур Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо дивидендларни олувчи дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, солиқнинг фоизлар ялпи 10 фоизидан ошмаслиги керак. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бундай чеклашларни қўллаш методи масаласини ўзаро келишувга биноан ҳал қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда қарздор фойдасида қатнашишга ҳуқуқ берадиган ёки бермайдиган, бадал билан таъминланган ёки таъминланмаган ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни ва, хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозлари, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни, шу жумладан, ушбу қимматбаҳо қоғозлар, ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофотлар ва ютуқларни билдиради. Ушбу модда мақсадларида «фоизлар» атамаси ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималарни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали фаолият олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий базаси орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассасага ёки доимий базага ҳақиқатан мансуб бўлса, 1- ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда вазиятга қараб 7- ёки 14- моддалар қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фоизларни тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар мазкур Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Лекин, агар фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлиб, шу туфайли фоизларни тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса, ва бундай фоизлар тўлаш харажатларини доимий муассаса ёки доимий база зиммасига олса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки улар иккаласи ва қандайдир ўзга шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномасига нисбатан тўланаётган фоизлар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловларнинг ортиқча қисмидан ушбу Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай роялтилар, шунингдек улар вужудга келадиган Аҳдлашувчи Давлатда унинг қонунларига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин, лекин агар роялтининг эгаси бошқа Аҳдлашувга Давлатнинг резиденти бўлса, унда бу тариқа ундириладиган солиқ қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар бундай роялтилар ҳар қандай адабий, санъат ёки илмий асар (кинофильмлардан ташқари) учун ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки уларга нисбатан ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун рағбатлантириш ҳақи сифатида олинган ҳар қандай турдаги тўловлардан иборат бўладиган бўлса, роялтилар ялпи миқдорининг 5 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа барча роялтилар ялпи 10 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ҳар қандай адабиёт, санъат ва фан асарлари, шу жумладан кинофильмлардан фойдаланиш учун ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқи ёки шунга ўхшаш ҳуқуқлар, ҳар қандай патент, савдо белгиси, чизма ёки модель, схема, компьютер дастурлари, махфий формула ёки жараён ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот учун мукофот тарзида олинган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Роялтига нисбатан амалда ҳуқуққа эга бўлган шахс Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижоратчилик фаолиятини юритаётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий база билан бўлса, 1- банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда 7- ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, агар роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки доимий база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккови ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки роялти тўланадиган ахборотга тааллуқли бўлса, роялтининг тўланган тўловчи ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Сармоя қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентининг 6-моддада эслатиб ўтилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадларга ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса амалий мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган ёки Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадларга, бунга шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олинган даромадни ҳам қўшиб, мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонаси ана шу корхона халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз кемалари, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан иборат бўлган мол- мулкни бегоналаштириш ёки шундай денгиз кемалари, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорт воситаларидан фойдаланишга тааллуқли кўчар мол-мулкни олинган даромадлар фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компаниянинг акциялари ёки бошқа шунга ўхшаган ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита сотишдан, алмаштиришдан ёки бошқача тарзда ўтказишдан олган даромадлари агар фақат биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти компаниянинг бундай сотиш, алмашиш ёки бошқача тарзда ўтказишдан кейинги икки йиллик давр мобайнидаги ҳар қандай вақтда компания сармоянинг 10 фоизи ёки ундан ортиқ қисмини ташкил этадиган акцияларга бевосита ёки билвосита эгалик қилса фақат ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Ана шу банд мақсадлари учун билвосита эгалик қилиш чекланган деб ҳисобланмай, балки шахс билан боғланган эгалик қилиш ҳуқуқининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маблағларининг 50 фоиздан ортиғи бевосита ёки бир ёки бир неча компаниялар ёки юридик шахслар маблағларининг жойлаштирилишидан иборат бўлган компания ёки юридик шахсларнинг акциялари ёки улардаги ҳуқуқларнинг бегоналаштирилишидан, Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган кўчмас мулкдан ёки ушбу кўчмас мулк билан бўлган ҳуқуқлардан олинадиган даромадлар ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1-, 2-, 3-, 4- ва 5- бандларда эслатилганлардан ташқари ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадларга фақат бегоналаштирувчи шахс резиденти ҳисобланган Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентининг бошқа Давлатда бўлиши ҳар қандай кўриб чиқилаётган ўн икки ойлик давр мобайнида жами 183 кунга тенг ёки ундан ортиқ бўлган давр ёки даврларни ташкил қилмаса, унинг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа шунга ўхшаш фаолиятдан олган даромадига фақат мана шу Давлатда солиқ солинади. Ушбу Конвенция мақсадлари учун агар унинг бошқа Давлатда бўлиши ҳар қандай кўриб чиқилаётган ўн икки ойлик давр мобайнида жами 183 кунга тенг ёки ундан ортиқ бўлган давр ёки даврларни ташкил этса, унинг ушбу бошқа Давлатда бўлиши доимий базани ташкил қиладиган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси жумладан мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек шифокорлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15- модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг 16-, 18- ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ёлланма хизматлари учун оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш пулларига, агар шу ёлланма хизматлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади. Агар ёлланма хизматлар шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган пулига ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувга Давлатдан амалга оширадиган ёлланма хизматлари учун оладиган пулларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) пули олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланаётган ёки тугаётган ҳар қандай ўн икки ойлик даврга тегишли давр ёки даврлар мобайнида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида турган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш пули ёлловчи томонидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи номидан тўланса; ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) пули бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз кемалари, ҳаво кемалари бортида, темир йўл ёки автомобилъ транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма хизмат учун олинадиган пулларига ушбу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16- модда
Директорларнинг гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорларнинг гонорарлари ва Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувга Давлат резиденти бўлган компаниянинг Директорлар Кенгаши аъзоси сифатида оладиган гонорарлар ва бошқа шу каби тўловлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17- модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14- ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, 7-, 14- ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар санъат ходими ёки спортчи бир Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган фаолият асосан бир ёки ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг ёки уларнинг маҳаллий ҳокимиятларининг давлат жамғармалари ҳисобидан амалга оширилса, унда 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, даромад фақат санъат ходими ёки спортчи резиденти ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18- модда
Пенсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига унинг илгариги ёлланиш бўйича ишлаган иши учун товон сифатида тўланадиган пенсиялар ва бошқа шу сингари рағбатлантириш пулларига фақат ушбу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19- модда
Ҳукумат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. a) Аҳдлашувчи Давлат ёки униш ҳудудий-маъмурий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органлари шу давлатда ёки унинг бўлинмасига ёки маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматлари учун жисмоний шахсга тўланадиган, пенсиядан бошқа, маош, иш ҳақи, ва бошқа шу каби тақдирлаш пулига фақат ана шу давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бироқ бундай маош, иш ҳақи ва бошқа шу каби тақдирлаш пулига агар хизматлар мана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу давлатнинг резиденти ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ушбу Давлатнинг миллий шахси бўлса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) фақат хизматларни амалга ошириш мақсадида бу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса, фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. a) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмаси ёки ҳокимиятнинг маҳаллий органлари ёки улар тузган фондлар шу Давлатга, бўлинмасига ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган ҳар қандай пенсияга фақат мана шу Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бироқ агар жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай пенсияга фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1- ва 2-бандлар мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмаси ёки ҳокимиятнинг маҳаллий органлари» атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг маданий марказлар фаолияти билан боғлиқ алоҳида битимга мувофиқ Аҳдлашувчи Давлат томонидан асос солинган маданий марказларни ҳам ўз ичига оладиган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки униш ҳудудий-маъмурий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органлари амалга оширадиган амалий фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган тижорий хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва бошқа шу каби пуллари ва пенсияларига нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20- модда
Талабалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар ва ҳозирда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадларидагина яшаб турган талаба ёки амалиётчининг яшаш, ўқиш ва маълумот олиш учун мўлжалланиб оладиган тўловларига мана шу биринчи эслатилган Давлатда, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлса, солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21 модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентининг мазкур Конвенциянинг олдинги моддаларида тилга олинмаган даромад турларига даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-модданинг 2-бандида белгиланганидек, кўчмас мулкдан олинган даромад ҳисобланмайдиган даромадга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, ушбу модда 1-бандининг қоидаси қўлланилмайди. Бу ҳолатда 7- ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Сармоя
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мол-мулк тарзидаги ва Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган сармоя ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчар мол-мулк тарзидаги ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи, ёхуд мустақил шахсий хизматларни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойдаланадиган доимий базага тааллуқли кўчар мол-мулк тарзидаги сармояга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1- ва 2-бандларга қарамасдан, Аҳдлашувчи Давлатлар ўртасидаги алоҳида битимга мувофиқ ташкил этилган маданий марказга тегишли бўлган ёки банд қилинган ва 19-модданинг 3- бандида эслатиб ўтилган, Аҳдлашувчи Давлат асос солган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган сармояга фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг мулки бўлган ва шундай корхона халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз кемалари, ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорти воситаларидан ҳамда шундай денгиз кемалари, ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли кўчар мулкдан иборат сармоя ана шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Давлат резиденти сармоянинг барча бошқа унсурлари фақат шу Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадни олса ёки мол-мулкка эга бўлса биринчи эслатилган Давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шу резидентнинг даромад солиғидан ушбу бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу резидентнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ушбу бошқа Давлатда тўланадиган мол-мулк солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга имкон бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чегириб ташлашлар ҳар қандай ҳолда ҳам вазиятга боғлиқ равишда ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадга ёки мол-мулкка тааллуқли ва чегириб ташлангунгача ҳисобланган даромад ёки мол-мулк солиғидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенциянинг бирон-бир қоидасига мувофиқ олинган даромад ёки Аҳдлашувчи Давлат резиденти эга бўлган мол-мулк ушбу Давлатда солиққа тортилишдан озод қилинган бўлса, бу Давлат шу резидент даромади ёки мол-мулкининг қолган қисмига солиқ миқдорини ҳисоблашда солиқ солишдан озод қилинган даромад ёки мол-мулк миқдорини ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари мақсадлари учун бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти олган ва ушбу Конвенцияга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад, фойда ва мол-мулк ушбу бошқа Давлатдаги манбалардан олинган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳуқуқни поймол қилмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, жумладан уларнинг бўладиган жойига нисбатан солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга дучор қилинмайдилар. Бундай қоида 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентлари бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасига солиқ солиш ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу Қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига солиқ солиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбуриятлари асосида берадиган ҳар қандай якка тартибдаги имтиёзлар, озод қилишлар ёки скидкалар беришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция 9-моддасининг 1-банди, 11 -моддасининг 6- банди ёки 12-моддасининг 6-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари агар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида, қўлланиладиган шундай шартлар асосида чегириб ташланади. Шу сингари бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган сармояга аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентининг қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сармоя тўлиқ ёки қисман Аҳдлашувчи бошқа Давлатга тегишли бўлган ёки бир ёки бир неча резидентлари томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхоналари, қайсики уларнинг биринчи эслатилган Давлатда ушбу Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатлардан, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидалари 2-модданинг қоидаларига қарамай, турли хил ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агарда шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг фаолияти унга ушбу Конвенцияда назарда тутилганга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у бошқа Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки агарда, унинг ҳолати Конвенциянинг 24-модда 1 -бандига мувофиқ келса ўз миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишидан қочиш мақсадларида Аҳдлашувчи бошқа Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлат ички қонунчилигида назарда тутилган ҳар қандай вақтинча чеклашлардан қатъи назар, бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек ушбу Конвенцияда назарда тутилмаган ҳолларда икки томонлама солиқ солинишини бартараф қилиш мақсадида бир-бири билан маслаҳатлашиб туришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенциянинг бундан олдинги бандлари мазмуни юзасидан келишувга эришиш мақсадида бир-бири билан бевосита мулоқотга киришиши, шу жумладан, уларнинг ўзлари ёки вакилларидан иборат бирлашган комиссия орқали мулоқот қилиши мумкин. Агар келишувга эришиш учун оғзаки фикр алмашиш зарур бўлса, бундай фикр алмашиш Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органларининг вакилларидан иборат комиссиянинг мажлисида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26- модда
Имтиёзларнинг чекланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан маслаҳатлашганидан сўнг, агар унинг фикрича исталган бирон-бир шахсга ёки исталган бирон-бир ишга нисбатан ушбу Конвенция бўйича имтиёзлар берилиши Конвенция мақсадларига зид келадиган бўлса, бундай имтиёзлардан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27- модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини қўллаш учун ёки ушбу Конвенция татбиқ этиладиган Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилигидан ушбу Конвенцияга зид тушмайдиган даражада фойдаланиш, жумладан, алдашларни бартараф қилиш ва солиқларни тўлашдан ноқонуний бўйин товлашга қарши қонунда белгиланган қоидаларнинг бошқарилишига кўмаклашиш учун зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олаётган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига кўра олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ҳамда фақат аниқлаш, олиб қўйиш, мажбурий чора кўриш, суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки мазкур Конвенция тааллуқли бўлган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ва органларгагина (судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бундай шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) савдо, саноат, тижорат ёки хизмат сири ёки савдо жараёнини фош этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига (жамоатчилик тартибига) зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28 модда
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ходимлари ёки консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрларига ёки махсус битимлар қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29 модда
Конвенциянинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири ушбу Конвенциянинг кучга кириши учун талаб қилинадиган зарур русум-қоидалар бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларига маълум қиладилар. Айтиб ўтилган хабарларнинг энг сўнггиси олинган кундан бошлаб ушбу Конвенция кучга киради ва унинг қоидалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Конвенция кучга кирган тақвимий йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин солиққа тортиладиган даромадлар манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Конвенция кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январи ёки бундан кейинги санадан бошлаб ҳар қандай солиққа тортиш йилида ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30- модда
Конвенциянинг фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг амал қилиш муддати чекланмаган. Бироқ ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат бошқа Аҳдлашувчи Давлатга дипломатик йўллари бўйича Конвенция фаолиятини тўхтатиш тўғрисида Конвенция кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтганидан кейин ҳар қандай тақвимий йилнинг тугашига олти ой қолган кунга қадар хабарнома юбориш орқали тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай ҳолда, Конвенциянинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Конвенциянинг таъсирини тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январи ва бундан кейин солиққа тортиладиган даромадлар манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Конвенциянинг таъсирини тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январи ва бундан кейинги санадан сўнг бошланадиган ҳар қандай солиққа тортиш йилида ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуддус шаҳрида 1998 йил 15 сентябрда, бу 5758 йилнинг 24 Элулига тўғри келади, икки нусхада, ўзбек, иврит ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матнни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганида инглиз тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)