15.09.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона иши соҳасида ўзаро кўмаклашув тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қонунларининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва жамият манфаатларига зиён келтиради деб ҳисоблаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик ва руҳиятга таъсир этувчи моддаларнинг давлат чегарасидан яширинча ўтказилиши бутун жамият соғлиғи учун хавф туғдиришини эътиборга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молларни экспорт ва импорт қилишда олинадиган божхона божлари, солиқлари ва бошқа тўловларни аниқ ҳисоблашни таъминлаш ҳамда уларнинг қиймати, таснифи ва келиб чиқишини тўғри аниқлаш, шунингдек тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилишга оид қонун-қоидаларни тўғри қўллаш муҳимлигини англаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олишга ва божхона божлари, солиқлар ва бошқа йиғимларни ундиришда кўпроқ аниқликка эришиш учун йўналтирилган ҳаракатлар иккала мамлакат божхона идоралари яқиндан ҳамкорлик қилган тақдирда янада самаралироқ бўлиши мумкинлигига қатъий ишониб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона Ҳамкорлиги Кенгашининг 1953 йил 5 декабрдаги ўзаро маъмурий кўмаклашув бўйича тавсияларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадлари учун Томонларнинг божхона идоралари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исроил Давлатида — Исроил Давлати Молия вазирлигининг Божхона ва ҚҚС департаменти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг божхона идораси расмий номи ўзгарган тақдирда, ушбу божхона идораси бошқа Томонга зудлик билан ёзма равишда хабар бермоғи лозим. Бундай ўзгаришдан қатъи назар, ушбу Битим ўз кучини йўқотмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «божхона қонунлари» — молларнинг импорт, экспорт ва транзити, шунингдек божхона тўловларининг барча турлари, божхона божи, солиғи ва бошқа ҳар қандай йиғимларга, шу билан бирга, тақиқ, чеклов, назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар ёки гиёҳвандлик ва руҳиятга таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашга оид божхона қонунлари мажмуида баён қилинган ва уларни ижро этиш божхона идоралари зиммасига юкланган қонун- қоидалардир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «қонунбузарлик» — божхона қонунларининг ҳар қандай бузилиши ёки бу қонун-қоидаларни бузишга уриниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «сўраётган божхона идораси» — ушбу Битимга мувофиқ, ёрдам сўраётган ёки шундай кўмак олаётган божхона идораси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «сўралаётган божхона идораси» — ушбу Битимга мувофиқ, ёрдам сўралаётган ёки шундай кўмак бераётган божхона идораси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «ахборот» — ҳисоботлар, ёзувлар, ҳужжатлар, ҳужжатномалар, автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган ҳар қандай кўринишдаги хабарлар ва уларнинг тасдиқланган нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «назорат остида етказиб бериш» — гиёҳванд воситалар, руҳиятга таъсир этувчи моддалар, уларнинг ўрнини босувчи ва бошқа ноқонуний ёки шубҳали тарзда олиб ўтилаётган товарлар гуруҳини юргизиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида, ваколатли идораларнинг розилиги билан ва уларнинг назорати остида Томонларнинг ҳудуди орқали ноқонуний ёки шубҳа туғдирувчи гиёҳванд воситалар, руҳиятга таъсир этувчи моддалар ва бошқа ғайриқонуний олиб ўтилиши мўлжалланган товарларни олиб чиқиш, олиб кириш ёки транзит қилишга йўл қўювчи усуллардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимнинг қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг божхона идоралари ушбу Битим қоидаларига ҳамда Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ, ўз ваколатлари доирасида қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар ва бир-бирларига ёрдам берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона қонунларига риоя қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона қонунлари бузилишига йўл қўймаслик, қонунбузарликни текшириш ва жазолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ходимларни ўқитиш ва экспертларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) уларнинг биргаликда ҳаракат қилишини тақозо этувчи бошқа масалалар бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик шахсларни ҳибсга олиш ёки ушлаб туриш, божхона божлари, бошқа солиқлар, жарималар ёки пул йиғимларини мажбурий равишда ундиришни кўзда тутмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик Томонларнинг божхона идоралари орқали бевосита амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Кўмаклашув соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг божхона идоралари сўров бўйича товарларни ташиш ва жўнатишга оид, шунингдек уларнинг қиймати, таснифи ва тайёрланган, жойлашган ери ҳамда ушбу товарлар етказиб бериладиган манзил ҳақидаги маълумотларни бир-бирларига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир божхона идораси сўровга биноан бошқа божхона идорасига қуйидаги масалаларга оид маълумотларни тақдим қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган Томон ҳудудига сўралаётган Томон ҳудудидан олиб кирилаётган мол ҳақиқатан қонуний экспортми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган Томон ҳудудидан сўралаётган Томон ҳудудига олиб чиқилаётган мол ҳақиқатан қонуний импортми, шунингдек бу молларга мос келадиган божхона тартиботи хусусиятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир божхона идораси ўз ташаббуси билан ёки сўровга биноан бошқа божхона идорасига энг қисқа муддатда божхона қонунларининг бузилиши ҳақидаги гувоҳлик бера оладиган барча маълумотларни тақдим қилади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган Томон божхона қонунларини аниқ бузган ёки шубҳа қилинаётган конкрет шахслар ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа божхона идорасининг аниқлаши бўйича сўраётган Томон ҳудудида ноқонуний йўл билан товар айланувига қўйилган ёки шубҳа остига олинган моллар ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўраётган Томоннинг божхона қонунларини бузиш мақсадида фойдаланилаётган ёки шундан шубҳаланилаётган транспорт воситалари ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бир Томон ҳудудидан бошқа Томон ҳудудига контрабанда йўли билан гиёҳванд воситалар ва руҳиятга таъсир этувчи моддалар олиб ўтиш ҳоллари ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ахборот тегишли шахслар, транспорт воситалари ва товарларни қиёслашга имкон берадиган, мумкин қадар тўлиқроқ маълумотни ўз ичига олиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона идоралари бошқа маълумотлар қатори, қуйидагиларни айирбошлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фойдаланилаётган усуллар ва воситалар ҳақида маълумот ёки улар божхона қонунларини бузиш учун ишлатилаётганлиги юзасидан шубҳа бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона назоратининг қонун-қоидалари, фош қилишнинг янги усул ва йўл-йўриқлари ҳақида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона қонунлари бузилиши, гиёҳванд воситалар ва руҳиятга таъсир этувчи моддалар контрабандасига қарши кураш масалалари бўйича матбуотда эълон қилинган илмий ва касбий хусусиятга эга бўлган мақолалар, ҳужжатлар, шунингдек ўқув қўлланмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) гиёҳванд воситалари ва руҳиятга таъсир этувчи моддалар контрабандасига қарши кураш усуллари, техник воситалар ва махсус ўргатилган итларни қўллаш тажрибаси ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) гиёҳвандлик воситалари ва руҳиятга таъсир этувчи моддаларнинг янги турлари, уларни ишлаб чиқариш жойлари, ташиш йўналишлари ва яшириш усуллари ҳақида маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонларнинг божхона идоралари бошқа Томон ҳудудида қонунбузарлик ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга оид барча маълумотларни бир-бирларига тақдим этадилар. Бошқа Томоннинг иқтисодига, жамият соғлиғи, хавфсизлиги ёки бошқа ўта муҳим ҳаётий манфаатларига катта зарар етказилиши мумкин бўлган жиддий ҳолларда — бундай ахборот сўровсиз тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ бўлган қонунбузарликларнинг олдини олиш, текшириш ва жазолаш мақсадида, Томонларнинг божхона идоралари бир-бирларига имконият доирасида, бошқа Томон божхона қонунларининг бузилишига олиб келиши мумкинлигига оид маълумотларни сўровсиз юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Махфийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзаро ҳамкорлик даврида олинган ахборот ва бошқа маълумотлар фақат ушбу Битим мақсадлари учун ҳамда маъмурий, жиноий ишларда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Ушбу Битимга биноан, Томонлардан бирининг божхона идораси олган ҳар қандай ахборот ва бошқа маълумотлар махфий ҳисобланиб, сўраётган божхона идорасидан бошқа ҳамда ушбу Битимда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, ҳеч қандай шахс ёки маҳкамага берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бундай ахборот ва маълумотларга нисбатан ҳар қандай қўшимча ҳимоя воситалари ва махфийлик чора-тадбирлари сўраётган Томоннинг ички қонунларига мувофиқ қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқорида баён қилинган параграф 2 (а) гиёҳвандлик воситалари ва руҳиятга таъсир этувчи моддаларга боғлиқ қонунбузарликларга нисбатан қўлланилмайди. Бундай маълумот сўраётган Томоннинг мазкур моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда бевосита иштирок этаётган бошқа идораларига ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўраётган божхона идораси, ушбу Битимга мувофиқ олинган гувоҳлик далиллари ёки маълумотлардан, сўралаётган божхона идорасининг олдиндан берган розилигисиз, сўровда кўрсатилгандан бошқа мақсадларда фойдалана олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Сўровларнинг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган божхона идораси сўровни ижро этиш учун барча имкониятларни ишга солади, зарур ҳолларда эса, ушбу сўровни бажариш мақсадида расмий ёки ҳуқуқий чора-тадбирларни қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган божхона идораси талаб қилинаётган ахборотга эга бўлмаса, ўз номидан ёки сўраётган божхона идораси номидан бундай ахборотни олиш чора-тадбирларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Томоннинг божхона идораси бошқа Томон божхона идорасининг сўровига биноан, керакли текширув ўтказади, экспертлар, гувоҳлар ёки қонунбузарликда шубҳа қилинаётган шахсларни сўроқ қилади ҳамда мазкур Битимда кўрсатилган жиҳатлар боғлиқ ҳолатлар бўйича тасдиқлов, текширув ва сўров ишларини амалга оширади. Фактлар асосида бундай текширув, тасдиқлов, кўриб чиқиш ва сўров натижалари энг қисқа муддатлар ичида сўраётган Томон божхона идорасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўралаётган божхона идораси сўров бўйича, сўраётган божхона идораси сўрови бўйича, сўраётган божхона идораси зобитларига сўралаётган Томон мамлакатида ҳамда сўраётган божхона идорасига тааллуқли бўлган текширувларда иштирок этишларига рухсат бериши мумкин. Ушбу параграф, сўраётган божхона идораси зобитларига, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, шунингдек текширувларда фаол қатнашиш, ёки текширувларда ҳар қандай ҳуқуқий ваколатлардан фойдаланиш учун рухсатнома сифатида талқин этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, сўраётган божхона идораси бу ҳақда илтимос қилса — унга сўров бўйича ўтказилаётган тадбирнинг вақти ва жойи тўғрисида ушбу тадбирни мувофиқлаштириш учун маълумот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Божхона қонунларини бузишни текшириш учун сўраётган божхона идорасидан вакил қилинган божхона зобитлари сўралаётган божхона идорасидан, текширилаётган ишга тааллуқли бўлган ҳар қандай ахборотни, яъни ёзув дафтарлари, журналлари ва бошқа ҳужжатларни ёки ахборот манбаларини ўрганиб чиқишни ҳамда уларнинг нусхаларини тақдим этишни илтимос қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Файллар, ҳужжатлар ва гувоҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Махсус сўров бўйича файллар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг нусхалари тегишлича тасдиқланади. Ушбу нусхалар етарли ҳужжат бўлолмаса, ушбу файллар, ҳужжатлар ва материалларнинг асл нусхалари сўраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасида файллар, ҳужжатлар ва бошқа материаллар асл нусхаларининг тақдим этилиши сўралаётган божхона идораси ёки учинчи Томоннинг ҳуқуқларини поймол қилмаслиги лозим. Судда кўриш ёки шу каби мақсадлар учун олинган ушбу асл нусхалар имкон қадар қисқа муддатларда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган божхона идораси тақдим этилаётган маълумотлар билан бирга, уларни изоҳлаш ва фойдаланиш учун керак бўладиган барча йўриқномалар билан ҳам таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Томон божхона идорасининг сўровига биноан, бошқа Томоннинг божхона идораси ўз хоҳишига кўра, сўраётган Томон ҳудудида олиб борилаётган жиноий ёки маъмурий иш жараёнида қатнашиш учун ўз ходимларга, уларнинг розилиги билан гувоҳ сифатида ваколат беради ҳамда ушбу жараён учун муҳим бўлган файллар, ҳужжатлар ва бошқа материаллар ёки уларнинг аслига мувофиқ нусхаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай сўровлар, суд жараёнининг санаси ва турини, жалб қилинган томонларнинг номини ва мансабдор ходимларнинг ким сифатида қатнашиши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Битим доирасида сўралаётган Томон ҳудудида бўлган сўраётган Томоннинг божхона зобитлари хоҳлаган вақтда ўз шахсларини тасдиқлашга тайёр бўлишлари лозим. Улар махсус либосларини киймайдилар ва қурол олиб юрмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Ҳамкорлик ҳақидаги сўровнинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида, ҳамкорлик ҳақидаги сўров ёзма равишда берилади. Уни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар сўровга илова қилинади. Зарур, ошиғич ҳолларда оғзаки қабул қилинади, лекин тез фурсатда ёзма равишда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-параграфида кўзда тутилган сўровлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўров бераётган идора;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иш юритиш хусусияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўровнинг мазмуни ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) агар маълум бўлса — ишга жалб қилинган томонларнинг номлари ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кўрилаётган ишнинг қисқа баёни ва тегишли ҳуқуқий белгилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўралаётган ёрдам билан унга тааллуқли иш ўртасидаги боғлиқлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барча сўровлар инглиз тилида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Алоқа йўли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, сўралаётган божхона идораси сўровни бажара олишга қодир ташкилот бўлмаса — у тегишли маслаҳатлашувлардан сўнг сўровни ўз ваколати доирасида ва қонунларга мувофиқ иш кўрувчи керакли ташкилотга тезкорлик билан юборади ёки сўраётган божхона идорасига сўров муносабати билан бажарилиши лозим бўлган иш тартиботи ҳақида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Кўмаклашиш мажбуриятидан истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, сўралаётган томон, ёрдам кўрсатиш давлатлардан бирининг мустақиллиги, хавфсизлиги, жамоат тартибига ёки бошқа ҳаётий муҳим манфаатларига зиён келтиради ёки саноат, тижорат, ҳамда касбий сирларнинг ошкор бўлишига олиб келади, деб ҳисобласа, кўмаклашувдан воз кечиши ёки маълум шартларга риоя қилингандагина ёрдам бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар кўмаклашув ҳақидаги сўров рад этилса, сўраётган божхона идорасига бу ҳақда зудлик билан хабар берилади ва рад жавобининг сабаблари изоҳланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган божхона идораси ўзи бера олмайдиган ёрдам ҳақида сўров юборса — бу божхона идораси ўз сўровида ушбу ҳолга эътиборни қаратмоғи лозим. Бундай сўровни қондириш сўралаётган божхона идораси ихтиёрига ҳавола этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўралаётган божхона идораси олиб борилаётган тергов, жазолаш ишлари ёки суд жараёнига тўсқинлик қилмаслик мақсадида, кўмаклашув ҳақидаги сўровни бажаришни кечиктириши мумкин. Бундай ҳолларда сўралаётган божхона идораси маълум бир шартлар ва муддатларда кўмаклаша олиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида сўраётган божхона идораси билан маслаҳатлашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Сарф-харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг божхона идоралари гувоҳлар учун кетган маблағлар, давлат хизматчилари бўлмаган, экспертлар ва таржимонларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга боғлиқ харажатлардан ташқари, ушбу Битим шартларини бажаришга сарфланган харажатларни қоплаш бўйича барча талаблардан воз кечадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, сўровни бажариш кўп маблағни талаб этса, Томонларнинг божхона идоралари ушбу сўровни ижро этиш шартларини белгилаб олиш ҳамда харажатларнинг қай йўсинда қопланиши тўғрисида маслаҳатлашиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон божхона идораси, бошқа Томон божхона идорасининг сўровига биноан, сўраётган Томонга ҳужжатларни юборади. Бундай жўнатув ҳужжат олувчининг сана ёзилган квитанцияси ёки сана ва жўнатув усули кўрсатилган сертификат билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар имкони бўлса, сўралаётган божхона идораси жўнатув ҳақидаги исботни сўровда кўрсатилган нусхада юборади. Башарти, ҳужжатларни жўнатиш ёки уларни белгиланган нусхада юбориш мумкин бўлмаса — бунинг сабаблари ҳақида сўраётган божхона идорасига хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Назорат остида етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз имкониятлари доирасида, гиёҳвандлик моддалари ва руҳиятга таъсир этувчи воситаларнинг ғайриқонуний юргизилишига жалб қилинган шахсларнинг айнан ўзи эканлигини аниқлаш ва уларга қарши ҳуқуқий ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида, халқаро миқёсда назорат остида етказиб бериш юзасидан зарур чора- тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат остида етказиб беришдан фойдаланиш ҳақидаги қарорлар ҳар бир конкрет ҳолатда, зарурат юзасидан эса — ҳар бир конкрет ҳолат бўйича эришилган шартлашув ёки келишувларга мувофиқ қабул қилинади. Улар, агар зарур бўлса, ўз ички қонунларига мувофиқ, молиявий шартлашувлар ва қабул қилинган битимларни эътиборга олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат остида етказиб бериш ҳақидаги шартлашувга мувофиқ, гиёҳвандлик моддалари ёки руҳиятга таъсир этувчи моддаларнинг ғайриқонуний партиялари ваколатли идораларнинг ўзаро келишувига биноан, қўлга олиниши ва тегилмаган ҳолатда яна йўлни давом эттириш учун қўйиб юборилиши ёки улар бутунлай ёхуд қисман мусодара қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳудудий қўлланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим иккала Томоннинг божхона ҳудудларида кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона идоралари ушбу Битимни бажаришга масъулдирлар. Улар бундан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битимдан келиб чиқувчи масалаларни кўриб чиқиш учун доимий алоқа ўрнатадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар зарур бўлса, маслаҳатлашувлардан сўнг ҳар қандай маъмурий кўрсатмалар чиқарадилар ёки ушбу Битим ижросининг тартиби бўйича бир фикрга келадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ушбу Битимни қўллашга боғлиқ равишда келиб чиққан ҳар қандай муаммо, шубҳали фикрлар ҳамда улар ўртасида келиб чиқиш мумкин бўлган божхона масалаларини ижобий ҳал қилишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг божхона идоралари ушбу Битимни амалга оширишни кўриб чиқиш ёки улар ўртасидаги ўзаро муносабатлардан келиб чиқувчи бошқа божхона масалаларини муҳокама қилиш мақсадида бир божхона идорасининг сўрови бўйича ёхуд улар Битимни кўриб чиқиш зарурати йўқлиги ҳақида бир-бирларига ёзма равишда хабар бермасалар, Битим кучга кирган санадан бошлаб беш йил ўтгач, учрашув ҳақида келишадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг божхона идоралари ўртасидаги ўзаро ёзишмалар инглиз тилида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Битимнинг кучга кириши ва тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Битимни кучга киритиш учун барча зарурий миллий ҳуқуқий талаблар бажарилганлигини бир-бирларига дипломатик ноталар алмашиш орқали маълум қиладилар. Ушбу Битим, охирги хабар олингач, 30-куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг дипломатик йўллар орқали юборган ёзма билдиришномасини бошқа Томон қабул қилгач, ушбу Битим тўхтатилиши мумкин. Бу ҳолда Битим, юқорида баён қилинган билдиришнома олингандан сўнг олти ой ўтгач, ўз кучини йўқотади. Ушбу Битим ҳаракатлари тўхтатилган пайтда тугалланмаган ишлар, унинг шартларига мувофиқ, охирига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуддус шаҳрида 1998 йил 15 сентябрда, бу 5758 йилнинг 24 Элулига тўғри келади, икки нусхада. ўзбек, иврит ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Матнлар турлича талқин қилинган тақдирда инглиз тилидагиси устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)