Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. Тасдиқлансин:
1996 йил 23 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги Шартнома;
1996 йил 23 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль алоқаси тўғрисидаги Битим;
1996 йил 23 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишида ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим;
1996 йил 27 август куни Жакарта шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Индонезия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 27 август куни Жакарта шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Индонезия Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 12 июнь куни Олма-ота шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Битим;
1996 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига ҳамда уларнинг суиистеъмол қилинишига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 4-сентабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;
1996 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумат ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва фойдага солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумат ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири мазкур шартномаларда кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 20 январь,
32-сон