Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати,
фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб,
Қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Битим қўлланиладиган шахслар
Битим қўлланиладиган шахслар
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
2-модда
Битим қўлланиладиган солиқлар
Битим қўлланиладиган солиқлар
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ ундириладиган фойда ва даромадлар солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, қўлланилади.
2. Фойда ва даромадларнинг умумий суммасидан ёхуд фойда ва даромадларнинг айрим элементларидан, жумладан кўчар ва кўчмас мол-мулкнинг сотилишидан олинадиган даромад суммаларидан, корхоналар тўлайдиган иш ҳақи тўловларининг умумий суммаларидан, шунингдек мол-мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлардан ундириладиган ҳамма солиқлар фойда ва даромадларга солинадиган солиқлар ҳисобланади.
3. Қуйидаги солиқлар ушбу Битим қўлланиладиган солиқлар ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикасида:
(I) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фойдаси ва даромадидан олинадиган солиқ;
(II) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади);
б) Қирғизистон Республикасида:
(I) юридик шахсларнинг фойдаси ва даромадидан олинадиган солиқ;
(II) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
(бундан кейин « Қирғизистон солиқлари» деб аталади).
4. Ушбу Битим имзоланган санадан сўнг мавжуд солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига киритилган солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари уларнинг тегишли солиқ қонунларига киритиладиган ҳар қандай жиддий ўзгартишлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб туриши лозим.
3-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
1. Ушбу Битимда, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно қилмаса:
а) қуйидаги атамалар:
«Ўзбекистон» — Ўзбекистон Республикасини билдиради. «Ўзбекистон» атамаси жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси мустақил ҳуқуқ ва юрисдикцияларни, шу жумладан халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ер ости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудини, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади;
«Қирғизистон» — Қирғизистон Республикасини билдиради. «Қирғизистон» атамаси жуғрофий маънода қўлланилганда Қирғизистон Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ мустақил ҳуқуқ ва юрисдикциясини амалга оширадиган ва Қирғизистон Республикасининг солиқ қонунчилиги амал қиладиган ҳудудни англатади;
б) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки ҳар қандай бошқа бирлашмани англатади;
в) «компания» атамаси солиққа тортиш мақсадида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашма ёки юридик шахс ёки ташкилотни билдиради;
г) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамаси матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасини ва Қирғизистон Республикасини англатади;
д) «Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» иборалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарадиган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарадиган корхонани англатади;
ж) «халқаро юк ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан амалга ошириладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай юк ташишни англатади, бундай ташишнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида амалга оширилиши ҳоллари бундан мустасно;
з) «ваколатли орган» атамаси:
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;
Қирғизистон Республикасида — Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилларини билдиради;
и) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
(I) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролигига эга ҳар қандай жисмоний шахсни;
(II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мавқеига эга бўлган ҳар қандай юридик шахсни, шерикликни ёки ҳар қандай уюшмани;
к) «мол-мулк» атамаси кўчар ва кўчмас мулкни англатади ва нақд пул маблағлари, акциялар ёки мулкий ҳуқуқларни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар, векселлар, облигациялар ёки бошқа қарз мажбуриятларини, шунингдек патентлар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқлари ёки бошқа шунга ўхшаган ҳуқуқлар ёки мол-мулкни ўз ичига олади, бироқ бу билангина чекланиб қолмайди.
2) Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб қилмаса, Битим қўлланилаётган солиқларга нисбатан ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Ушбу Битим мақсадларида «Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти» атамаси Ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги бўйича турар жойи, доимий истиқомат жойи, юридик шахс сифатида ташкил топган жойи, амалдаги раҳбар органининг жойлашган жойи ёки шунга ўхшаш бошқа белгиларга кўра Ушбу Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни билдиради. Бироқ Ушбу атама ушбу Аҳдлашувчи Давлатдаги манбалардан ёки ушбу Давлатдаги мулкдан даромад олиши асосидагина солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
2. Агар Ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлган ҳолларда унинг мавқеи қуйидагича тарзда белгиланади:
а) бу шахс қаерда доимий уй-жойга эга бўлса, ўша Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатда доимий уй-жойга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлар маркази) нисбатан қалин бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
б) агар унинг ҳаётий манфаатлар маркази бўлган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳеч бирида доимий уй-жойга эга бўлмаса, унда у қайси Давлатда одатда 183 кундан ортиқ яшаса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
в) агар у одатда ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатда яшаса ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у Аҳдлашувчи Давлатлардан қай бирининг фуқароси бўлса, шу Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
г) агар у ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқароси бўлса ёки у Аҳдлашувчи Давлатларнинг биронтасининг ҳам фуқароси бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишув йўли билан ушбу масалани ҳал қиладилар.
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланган ҳолларда у унинг амалдаги раҳбарлик органи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий муассаса
Доимий муассаса
1. Ушбу Битим мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланадиган доимий амал қилиш жойини билдиради.
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) бошқарув жойи;
б) бўлим;
в) офис;
г) фабрика;
д) устахона;
е) шахта, нефть ёки газ қудуқлари, каръер ёки табиий ресурслар олинадиган бошқа ҳар қандай жой, ва
3. «Доимий муассаса» атамаси, шунингдек қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
а) қурилиш майдончаси ёки қурилиш, монтаж ёки йиғиш объектларини ёки ушбу ишларнинг бажарилишини кузатиш билан боғлиқ хизматларни, агар фақат бундай майдонча ёки объект 12 ойдан зиёд вақт мобайнида мавжуд бўлса ёки бундай хизматлар 12 ойдан зиёд вақт мобайнида кўрсатилса, ва
б) қишлоқ хўжалик, яйлов ёки ўрмон мол-мулкини, агар мол- мулкнинг бундай турлари 24 ойдан ортиқ амал қилса;
в) табиий ресурсларни қидиришда қўлланиладиган қурилма ёки иншоот ёхуд бундай ишларнинг бажарилишини кузатиш билан боғлиқ хизматлар ёки табиий ресурсларни қидиришда қўлланиладиган бурғулаш қурилмаси ёки кема, агар бундай қўлланиш 24 ойлик муддатдан ортиқ муҳлат мобайнида давом этса ёки бундай хизматлар 24 ойлик муддатдан ортиқ муҳлат давомида кўрсатилса; ва
г) резидентларнинг ходимлар ёки бундай хизматларни кўрсатиш мақсадида ёллаган бошқа ходимлар орқали кўрсатадиган хизматлари, шу жумладан маслаҳатчилик хизматлари, бироқ агар бундай турдаги фаолият мамлакат миқёсида (ушбу ёки у билан боғлиқ лойиҳалар учун) 12 ойлик давр мобайнида давом этса.
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
а) иншоотлар ва ускуналардан шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида фойдаланиш;
б) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захирасини фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида ушлаб туриш;
в) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захирасини фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлов берилиши мақсадларида ушлаб туриш;
г) доимий фаолият жойини фақат товарлар ёки маҳсулотлар сотиб олиш ёки мазкур корхона учун ахборот йиғиш мақсадлари учун ушлаб туриш;
д) доимий фаолият жойини фақат ушбу корхона манфаатлари учун бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари йўлида ушлаб туриш.
5. 1 ва 2-банд қоидаларига қарамай, агар ушбу модданинг 6-банди қўлланиладиган, мустақил мақомли агентдан ташқари бошқа шахс корхона номидан иш юритиб, корхона номидан Аҳдлашувчи Давлатда битимлар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда фойдаланса, унда бу корхона ушбу шахс корхона учун амалга оширадиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан бу давлатда доимий муассасага эга деб қаралади, агар ушбу шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатилган фаолият билан чекланмаса, қайсики, бу фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилган тақдирда ҳам бу доимий фаолият жойини ушбу банд қоидасига мувофиқ доимий муассасага айлантирмаса.
6. Корхона ўзга Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти чегарасида иш юритган шароитда, ўзга Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
7. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания томонидан назорат қилиниши ёки назоратни ўзга Давлат компанияси устидан юритиши, ёки ўзга Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) факти ўз-ўзидан бу компаниялардан бирини бошқа компаниянинг доимий муассасасига айлантириб қўймайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан олган даромади (қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад ҳам шу жумлага киради) фақат шу ўзга Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги бўйича ифодаланган маънони билдиради. Ушбу атама ҳар қандай ҳолда ерга эгаликка доир умумий ҳуқуқ қоидалари қўлланиладиган мол-мулкни, кўчмас мулкка нисбатан ёрдамчи мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган чорва моллари ва жиҳозларни, кўчмас мулк узуфруктини (бошқанинг мулкидан ва ундан олинадиган даромадлардан фойдаланиш ҳуқуқини), ва табиий ресурсларни қазиб олиш учун компенсация сифатида ўзгарувчан ёки қайд қилинган тўловларга бўлган ҳуқуқ ёки қазиб олишга бериладиган ҳуқуқни ўз ичига олади; денгиз ва ҳаво кемалари, шунингдек ерда юриш воситалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланиш натижасида олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. Ушбу модданинг 1 ва 3-бандлари қоидалари, шунингдек, корхонанинг кўчмас мулкидан олинадиган даромадга ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун ишлатиладиган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларга ҳам қўлланилади.
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан олинган фойда биринчи айтиб ўтилган Давлатда солиққа тортилади, агар фақат бу корхона тадбиркорлик фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаган бўлса. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилган тарзда амалга оширса, унда корхона фойдаси ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, фақат унинг доимий муассасага тегишли қисми солиққа тортилади.
2. 3-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси ўзга Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага у хизмат кўрсатаётган корхонадан алоҳида ва мустақил ҳаракат қилиб бундай шароитларда шундай ва шунга ўхшаш фаолият кўрсатганда ва доимий муассаса ҳисобланган корхонага мутлақо боғлиқ бўлмай фаолият кўрсатганда олиши мумкин бўлган фойда тааллуқли бўлади.
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган ҳужжат асосида тасдиқланган харажатлар чегирилиши лозим, сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам — улар доимий муассаса жойлашган Давлатда ёки унинг ташқарисида сарфланганлигидан қатъи назар, шулар жумласига киради, доимий муассаса унинг бош корхонасига ёки бошқа ҳар қандай муассасасига патентлардан ёхуд бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун шунга ўхшаш бошқа тўловлар тўлаш йўли билан, ёки кўрсатилган хизматлар ёки бошқарув учун комиссион тўловлар ёки гонорарлар тўлаш йўли билан, ёки доимий муассасага берилган қарз суммасига фоизлар тўлаш йўли билан тўлаган суммаларининг чегириб ташланишига йўл қўйилмайди.
4. Ушбу доимий муассаса томонидан корхона учун товарлар ёки маҳсулотларни оддий харид қилиш асосидагина доимий муассасага ҳеч қандай фойда ёзилмайди.
5. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага мансуб фойда, агар белгиланган тартибни ўзгартириш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
6. Агар фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтиладиган фойда турларини қамраб оладиган бўлса, ушбу моддалар қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
8-модда
Халқаро ташишлар
Халқаро ташишлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини фойдаланишдан олган фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
2. 1-банд қоидалари, шунингдек, қуйидагиларга нисбатан ҳам қўлланилади:
а) ижарадан олинадиган, шу жумладан халқаро ташишларда қўлланиладиган денгиз ва ҳаво кемаларини экипажсиз фрахт қилиш асосида олинадиган фойдалар;
б) контейнерлардан (шу жумладан, трейлерлар ва контейнерларнинг ташилиши билан боғлиқ бошқа ускуналардан) фойдаланиш, тутиб туриш ёки ижарага беришдан олинадиган фойдалар.
3. 1 ва 2-бандлардаги қоидалар, шунингдек, транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пульда (умумий жамғармада), қўшма корхоналарда ёки халқаро ташкилотларда иштирок этишдан олинган фойдаларга ҳам қўлланилади.
9-модда
Бирлашган корхоналар
Бирлашган корхоналар
1. Агар:
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонаси мол-мулкини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг мол-мулкида бевосита ёки билвосита қатнашса; ёки
б) бир хил шахсларнинг ўзлари Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонасини, шунингдек бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг мол-мулкида бевосита ёки билвосита қатнашса,
ва ҳар бир ҳолда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий ўзаро муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар барпо этилса ёки белгиланса, унда уларнинг бирортасига ҳисобланиши мумкин бўлган, лекин юқоридаги шароитлар туфайли ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли равишда умумий миқдорда солиққа тортилиши мумкин.
2. Агар Аҳдлашувчи Давлат ушбу Давлатнинг корхонаси фойдасига ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг ана шу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилган фойдасини қўшиб ва тегишли равишда солиққа тортса ва шу алфозда қўшилган фойда, биринчи айтилган корхонага ҳисобланиши мумкин бўлган фойда бўлса, агар икки корхона ўртасидаги муносабатлар мустақил корхоналар ўртасидаги муносабатлардек бўлса, бунда ушбу ўзга Давлат ушбу фойдадан олинадиган солиқ миқдорига тегишли муносиблик киритилади. Бундай муносибликни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидалари кўриб чиқилиши лозим, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари эса зарур бўлган тақдирда бир-бирлари билан маслаҳатлашадилар.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан ўзга Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу ўзга Давлатда солиққа тортилади.
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса ушбу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, лекин дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ҳолда ундириладиган солиқ дивидендлар ялпи суммасининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
3. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда, акциялар ва қарз талабномалари бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан олинган даромадни, фойда олишда иштирок этишдан олинган даромадни, шунингдек солиққа тортиш борасида фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ акциялардан олинган даромадларга тенглаштирилган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинган даромадни англатади.
4. Агар аслида дивидендларни олиш ҳуқуқига эга шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўзга Аҳдлашувчи Давлатда ўз тадбиркорлик фаолиятини унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу ўзга Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда шароитга қараб 7 ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
5. Агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания ўзга Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромадлар олаётган бўлса, бу ўзга Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендлардан ҳар қандай солиқни олмаслиги мумкин (ана шу ўзга Давлат резидентига тўланадиган бундай дивидендлар ёки холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) шу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳам солиққа тортилмайди (ҳатто тўланадиган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда тўлиқ ёки қисман пайдо бўлган фойда ёки даромаддан иборат бўлган бўлса ҳам).
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу ўзга Давлатда солиққа тортилади.
2. Бироқ бундай фоизлар ҳосил бўлган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, лекин дивидендларни олувчи фоизларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, у ҳолда олинадиган солиқ фоизлар умумий суммасининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
3. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда гаров билан таъминланган ёки таъминланмаган, қарздорлар фойдаларида қатнашишга ҳуқуқ берадиган ёки бермайдиган ҳар қандай турдаги қарз талабномаларидан олинадиган даромадни ва, жумладан, ҳукуматнинг қимматли қоғозларидан ва облигациялар ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни, шу жумладан, ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ёки қарз мажбуриятлари бўйича тўланадиган мукофотларни билдиради. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар ушбу модда мақсади учун фоизлар сифатида қаралмайди.
4. Агар аслида фоизларга ҳақли бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, доимий муассаса орқали фоизлар ҳосил бўлаётган ўзга Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган бўлса, ёки ушбу ўзга Давлатда жойлашган доимий базасидан мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий базага ҳақиқатан мансуб бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда шароитга қараб 7 ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ёки шу Давлатнинг ўзи, унинг маҳаллий ҳокимият органи фоизларни тўловчи бўлса, фоизлар ушбу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Лекин агар фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлиб, шу туфайли фоизларни тўлаш мажбурияти вужудга келган ва бу фоизлар тўловлари бўйича харажатлар доимий муассаса ёки доимий база зиммасида бўлса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
6. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида ёки улар иккаласи ва қандайдир учинчи шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар боис қарз талабномасига нисбатан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан бирор сабаб бўйича ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмидан ушбу Битимнинг бошқа қоидалари лозим даражада инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ олинади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ушбу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
2. Бироқ, бундай роялтилар улар ҳосил бўлган Аҳдлашувчи Давлатда ва шу Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши ҳам мумкин, аммо бу роялтиларни олувчи ва уларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, у ҳолда солиқ роялтилар ялпи миқдорининг 15 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ҳар қандай:
а) адабиёт, санъат ёки фан асарларини (компьютер дастурларини, кинофильмлар ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение ёзувлари ва видеофильмлар); ёки
б) ҳар қандай патентлар, дизайн ёки модель, режа махфий формула ёки жараёнлар, савдо маркаси ёки саноат, тижорат ёхуд илмий тажрибага мансуб ахборот («ноу-хау») учун;
в) саноат, тижорат ёки илмий ускуналаридан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги учун мукофот сифатида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни билдиради.
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти роялтига амалда эга бўлгани холда роялти ҳосил бўладиган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки ана шу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни кўрсатса, ва ҳуқуқ ёки роялти тўланаётган мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий базага боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бунда вазиятга қараб ушбу Битимнинг 7 ёки 14-моддалари қўлланилади.
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса роялти шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ агар роялти тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, исталган давлатда доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлади ва унга нисбатан роялти тўлаш мажбурияти юзага келса ва тўлов харажатларини ана шундай доимий муассаса ёки база зиммасига олса, у ҳолда бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади.
6. Агар тўловчи ва амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккови ёхуд бирор учинчи шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фойдаланишга ҳуқуққа ёки ахборотга асосланиб тўланадиган роялтининг тўланган ёки ҳисобланган миқдори тўловчи ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўланган ёки ҳисобланган роялтининг ортиқча қисмига ушбу Битимнинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солинади.
13-модда
Мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар
Мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкни сотишдан оладиган даромадлар ўша бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса ишлаб чиқариш мулкининг бир қисмини ташкил қиладиган ҳаракатдаги мулкни сотишдан ёки Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти доимий базасига қарашли ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган ҳаракатдаги мулкни сотишдан оладиган даромадлари ва фойдалари мустақил шахсий хизматлар кўрсатишни амалга ошириш мақсадида, жумладан, бундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан бирга сотишдан) ёхуд ана шундай доимий базани сотишдан олинадиган даромадлар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемаларини, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини ёки шу транспорт воситаларини ишлатиш билан боғлиқ ҳаракатдаги мулкни сотишдан оладиган фойда ва даромадлари фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилади.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентининг касб хизматларини кўрсатиш ёки бошқа мустақил фаолиятлардан олган даромади фақат мана шу Давлатдагина солиққа тортилади, у бундай фаолиятни амалга ошириш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий базага эга бўлган ҳол бундан мустаснодир. Агар унда ана шундай доимий база мавжуд бўлса, даромаднинг ушбу доимий базага тегишли қисмигагина бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. «Касбий хизматлар» атамаси, жумладан, мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек, врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятларини ўз ичига қамраб олади.
15-модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Ёлланма шахсий хизматлар
1. Ушбу Битимнинг 16,18,19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ёлланма иши учун оладиган иш ҳақи ва шу каби бошқа тақдирланиш пуллари агар фақат ана шундай ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаса, фақат шу Давлатдагина солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тариқа амалга оширилса, шу муносабат билан олинадиган тақдирланиш пули ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
2. 1-банднинг қоидаларига қарамасдан, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёллаш бўйича иш муносабати билан оладиган тақдирлаш пулларига фақат эслатилган биринчи Давлатда солиқ солинади, қачонки:
а) тақдирлаш пули олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугалланадиган исталган 12 ойлик даврда умумий мажмуига кўра 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлса; ва
б) тақдирлаш пули бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса; ва
в) тақдирлаш пули ёлловчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база томонидан тўланмаса.
3. Ушбу модданинг бундан олдинги қоидаларига қарамай халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган транспорт воситаси бортида амалга ошириладиган ёлланма иш бўйича олинадиган рағбатлантириш ҳақи ушбу юк ташишларни амалга оширадиган корхона резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
16-модда
Директорларнинг рағбатлантирилиши
Директорларнинг рағбатлантирилиши
Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланадиган компаниянинг Директорлар Кенгаши аъзоси сифатида оладиган директорлик ҳақи ва бошқа шу каби тўловлар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
1. Ушбу Битимнинг 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи (театр, кино, радио, телевидение артисти, мусиқачи ёки спортчи) шахсий фаолият кўрсатаётгани туфайли олаётган даромади шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятига санъат ходими ёки спортчининг оладиган даромади ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, ушбу Битимнинг 7,14, ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, артист ёки спортчи сифатида шахсий фаолиятдан оладиган даромадига фақат шу Давлатда солиқ солинади, агар бу фаолият бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ваколатли органлар маъқуллаган ва Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳукумати, маҳаллий ҳокимияти ёки жамоат фондлари маблағ билан тўлиқ таъминлайдиган маданий ёки спорт алмашуви дастури доирасида амалга оширилса.
18-модда
Пенсиялар
Пенсиялар
19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, пенсиялар ва Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёлланма иши бўйича тўланадиган бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш пуллари фақат шу давлатда солиққа тортилади.
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳукумат хизмати
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан жисмоний шахсга мана шу Аҳдлашувчи Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият органига кўрсатган хизмати учун тўланадиган тақдирлаш пулига, пенсиядан бошқа, фақат мана шу Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
б) бундай тақдирлаш пулларига агарда хизматлар мана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, яъни:
(I) шу Давлатнинг фуқароси ёки фуқаролигини қабул қилган шахс ҳисобланса;
(II) фақат ушбу хизматни кўрсатиш мақсадида шу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса, фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ солинади.
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи ёки улар тузган фондлар жисмоний шахсга шу Давлат учун ёки маҳаллий ҳокимият органи учун амалга ошираётган хизматига тўлайдиган ҳар қандай пенсия фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
б) бироқ агар жисмоний шахс бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ва фуқароси бўлса, бундай пенсия фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
3. Ушбу Битимнинг 15,16,18-моддалари қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан қилаётган хизматига нисбатан тақдирлаш пуллари ва пенсияларга қўлланади.
20-модда
Талабалар
Талабалар
Бир Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ёки резиденти ҳисобланадиган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат таълим олиш ёки тажрибадан ўтиш мақсадида бўлиб турган талаба, аспирант ёки практикантнинг оладиган тўловларига агар бундай тўловларнинг манбаи бошқа Давлатда жойлашган бўлса, шу Давлатда солиқ солинмайди.
21-модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентининг ушбу Битим бошқа моддаларида тилга олинмаган ва қаерда пайдо бўлганидан қатъи назар, даромадларининг турлари фақат ушбу Давлатдагина солиққа тортилади.
2. Ушбу модда 1-банди қоидалари ушбу Битим 6-моддасининг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинадиган даромадлардан бошқа даромадларга нисбатан қўлланилмайди, агар бундай даромадларни олувчи Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб бошқа Ахдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ана шу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни кўрсатса ва ҳуқуқ ва мулк орқали олинган даромад ҳақиқатан ҳам ана шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса. Бундай холда ушбу Битимнинг 7 ёки 14-моддалари қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
22-модда
Иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш усули
Иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш усули
1. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса, унда биринчи эслатилган давлат;
а) шу резидент даромадига солинадиган солиқдан ана шу бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг суммани чегириб ташлашга;
б) шу резидент фойдасига солинадиган солиқдан ана шу бошқа Давлатда тўланган фойда солиғига тенг суммани чегириб ташлашга имкон беради.
Ана шу чегириб ташлашлар ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятга қараб бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки фойдага тааллуқли чегириб ташлаш амалга оширилгунга қадар ҳисобланган даромад солиғи ёки фойда солиғининг қисмидан ошмаслиги керак.
2. Агар ушбу Битимнинг ҳар қандай қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти олган даромад ёки фойда ана шу Давлатда солиқдан озод қилинади. Бу давлат ана шу резидент даромадининг ёки фойдасининг қолган қисми учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаришда солиқдан озод қилинган даромад ёки фойда эътиборга олиниши мумкин.
3. Солиқ суммаси Аҳдлашувчи Давлатнинг ички қонунчилигида бериб қўйилган муайян махсус имтиёз тадбирларига мувофиқ солиққа тортишдан озод қилинса ёки солиқ камайтирилса, у ҳолда солиқ Аҳдлашувчи Давлатда тўланган, деб ҳисобланади, шу тариқа у бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг солиғидан чиқариб ташланиши лозим.
23-модда
Камситмаслик
Камситмаслик
1. Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари Аҳдлашувчи бошқа Давлат фуқароларига айни бир хил шароитларда ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар.
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасага солиқ солиш ушбу Аҳдлашувчи бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу қоида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига у ўз хусусий резидентига берадиган ва фуқаролик мақоми ёки оилавий ҳолатлари асосида солиққа тортиш бўйича бирон бир шахсий имтиёзларни, чегирмалар ва сийловларни беришга мажбур қилади, деб талқин қилинмаслиги керак.
3. Ушбу Битимнинг 9-моддаси 1-банди, 11-моддаси 6-банди ёки 12-моддаси 4-банди қоидалари қўлланиладиган ҳолатларни истисно қилиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлаш мақсадларида тўлайдиган фоизлар, роялти ва бошқа тўловлар ёки биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган тарзда чегириб ташланади. Худди шунингдек, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига ҳар қандай қарзлари ушбу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эсга олинган Давлат резидентининг қарзларини ҳисобга олгандек шароитда ҳисоб-китоб қилиб чиқилиши керак.
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентлари томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита тўлиқ ёки қисман тасарруфида бўлган ёки назорат қилинадиган мулки биринчи эслатилган Давлатда Аҳдлашувчи биринчи эслатилган Давлатнинг бошқа шундай корхоналарига солинадиган ҳар қандай солиққа тортиш ёки унга алоқадор ҳолатлар, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
24-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ўзаро келишув тартиблари
1. Агарда Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг фаолияти унга ушбу Битимда назарда тутилганига мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа ёки агар унинг ҳолати 24-модданинг 1-бандига мувофиқ келса, у ушбу Давлатларнинг миллий қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Ариза Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга дучор қиладиган хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги биринчи хабарнома олинганидан сўнг уч йил мобайнида тақдим қилиниши лозим.
2. Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса ва ўзини қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиқ солинишидан қочиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қилади. Ҳар қандай эришилган келишув Аҳдлашувчи Давлатларнинг миллий қонунларида кўзда тутилган қандайдир вақтинчалик чеклашлардан қатъи назар, бажарилиши зарур.
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчиликлар ва шубҳаларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.
Ушбу Битим қоидаларини бажариш билан боғлиқ барча низолар музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади. Улар, шунингдек, ушбу Битимда кўзда тутилмаган холларда ҳам иккиёқлама солиқ солинишини бартараф қилиш мақсадида бир- бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари аввалги бандлар хусусида келишиш ва ўзаро тушунишга келиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқа боғлашлари мумкин.
5. Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Давлатларнинг ўзаро розилиги билан ўзгариш ва қўшимчалар киритиш мумкин, бу ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган алоҳида протокол билан расмийлаштирилади.
25-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ушбу Битим қоидалари татбиқ этиладиган миллий қонунчилиги қоидаларини бажариш учун зарур бўлган солиқларга тааллуқли ахборот билан солиққа тортиш ушбу қонунчиликка кўра ушбу Битимга зид тушмайдиган даражада алмашиб турадилар. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи олаётган ҳар қандай ахборот шу Давлатнинг миллий қонунчилиги доирасида олинган ахборот сингари махфий ҳисобланади ва ушбу Битим қўлланиладиган солиқларни ҳисоблаш ёки тўплаш, ундириш ёхуд суд орқали таъқиб этиш билан ундириш, шунингдек, суд тартибида кўриб чиқиш билан шуғулланадиган шахслар ва органларгагина (судлар ва маъмурий органлар ҳам шунга киради) хабар қилинади ва ундан фақат шундай мақсадларда фойдаланиши керак. Ушбу ахборот очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларини қабул қилиш чоғида очилиши мумкин.
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоида сифатида талқин қилинмайди:
а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чораларни кўриш;
б) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
в) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки хизмат сири ёки савдо жараёнини фош этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
26-модда
Дипломатик ва консуллик хизматлари ходимлари
Дипломатик ва консуллик хизматлари ходимлари
Ушбу Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ва консуллик хизматлари ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормалари билан ёки махсус Битимлар асосида белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
27-модда
Кучга кириш
Кучга кириш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат бошқа Давлатни ушбу Битимнинг кучга кириш тартиби ички қонунчиликка мувофиқ тугаганлиги тўғрисида дипломатик йўл орқали хабардор қилади. Ушбу Битим сўнгги шундай хабар олинган куни кучга киради ва шундай кейин амал қила бошлайди:
а) олинадиган даромадлар манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан, ушбу Битим кучга кирган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб;
б) Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки биринчи январдан сўнг бошланадиган ҳар бир солиқ йили учун бошқа даромад (фойда) солиқларига нисбатан қўлланади.
28-модда
Битим таъсирини тўхтатиш
Битим таъсирини тўхтатиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатлардан бири унинг таъсирини тўхтатмагунча ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Битимнинг таъсирини Битим кучга кирган санадан 5 йиллик муддат тугаган кундан бошлаб исталган тақвимий йилнинг тугашидан камида 6 ой олдин дипломатик йўл орқали хабар бериб тўхтатиши мумкин.
Ушбу ҳолатда Битим ўз таъсирини:
а) олинадиган даромадлар манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан, хабарнома берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб;
б) ҳар бир солиқ йили учун бошқа даромад ва фойда солиқларига нисбатан хабарнома берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки биринчи январдан сўнг тўхтатади.
Ўз Ҳукуматлари томонидан ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар ушбу Битимга имзо чекдилар.
Тошкент шаҳрида 1996 йил 24 декабрда ўзбек, қирғиз ва рус тилларида ҳар бири икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин этишда тушунмовчиликлар вужудга келган ҳолларда рус тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
(имзолар)