ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 11-модда, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда, 182-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; 2007 й., 6-сон, 248-модда, 249-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 2007 й., 17-18-сон, 171-модда, 39-сон, 401-модда, 50-51-сон, 502-модда, 503-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 84-модда, 94-модда, 37-38-сон, 363-модда, 365-модда, 39-сон, 390-модда, 52-сон, 509-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 179-модда, 38-сон, 415-модда, 52-сон, 552-модда, 553-модда; 2010 й., 22-сон, 174-модда,35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 314, 315-моддалар, 39-сон, 340-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 161, 162-моддалар; 2011 й., 40-сон, 410-модда; 51-сон, 542-модда; 2012 й., 1-сон, 3-модда, 38-сон, 433-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
УМУМИЙ ҚИСМ
БИРИНЧИ БЎЛИМ
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-боб. ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ
1-модда. Жиноят ишларини юритиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланади.
Жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча судлар, прокуратура, тергов, суриштирув органлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар учун ягона ҳамда мажбурийдир.
2-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари
Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир.
Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи лозим.
3-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вақт ва ҳудуд бўйича амал қилиши
Жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар, башарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузилган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 34-банди.
4-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан амал қилиши
Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексга мувофиқ олиб борилади.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган халқаро шартномалар ва битимларга зид келмайдиган ҳолларда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 — 10-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-262-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 39-сон, 340-модда)
2-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ПРИНЦИПЛАРИ
11-модда. Қонунийлик
Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг иккинчи бўлими.
Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 231 — 2411-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
12-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
13-модда. Жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси вақтида Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судья томонидан давом эттирилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 406 — 408-моддалари.
Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва назорат тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмларига апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатларида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 478-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати ишларни раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлгандагина кўриб чиқади.
(13-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модданинг еттинчи қисм Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
14-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши
Одил судловни амалга оширишда судьялар ва халқ маслаҳатчилари мустақилдирлар ҳамда фақат қонунга бўйсунадилар. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари жиноят ишларини қонун асосида кўриб чиқадилар ва ҳал қиладилар.
Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси, 7-бандининг биринчи хатбошиси, 8-банднинг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
15-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддаси.
16-модда. Одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш
Жиноят ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сон «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
17-модда. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш
Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддаси.
Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 230, 231, 234, 235-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 18-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 3-бандининг 3-кичик банди ( «в»).
18-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
Жиноят ишини юритиш учун масъулиятли барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят процессида қатнашаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 25-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 234-моддаси.
Суд ва прокурор қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этилган ёки қонун ёхуд суд ҳукмида назарда тутилганидан ортиқ муддат ҳибсда ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган ҳар қандай шахсни дарҳол озод қилиши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 245-моддаси.
Фуқароларнинг шахсий ҳаёти, уларнинг турар жойлари дахлсизлиги, ўзаро ёзишмалари, телеграф алоқалари ва телефон орқали сўзлашувларининг сир сақланиши қонун билан қўриқланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси.
Шахс эгаллаб турган турар жой ёки бошқа бино ва ҳудудда тинтув ўтказиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, алоқа муассасаларида почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва уларни олиб қўйиш, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиб бориш фақат ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддасининг иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 16 (135 — 141-моддалар), 20 (157 — 168-моддалар) ва 21 (169 — 171-моддалар)-боблари.
Ишни юритиш жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш оқибатида унга етказилган зарар ушбу Кодексда белгиланган асослар ва тартибда ундирилиши лозим.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 304 — 313-моддалари, «Давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 1095, 12.01.2002 й.).
19-модда. Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши
Барча судларда, давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриладиган ҳолларни истисно қилганда, жиноят ишлари ошкора кўрилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 113-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118 — 121-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни.
Бундан ташқари ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни, шунингдек фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этган ҳолларда бошқа ишларни ҳам суд томонидан ажрим чиқариб, ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 560-моддаси.
Шахсий ёзишма ва шахсий телеграф хабарномалари очиқ суд мажлисида фақат бу хат ва хабарларни жўнатган ҳамда олган шахсларнинг розилиги билан ошкор қилиниши мумкин. Акс ҳолда улар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва текширилади.
Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади. Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисидаги суднинг ажрими буткул муҳокамага нисбатан ёки унинг алоҳида бир қисмига нисбатан чиқарилиши мумкин. Бу ажрим суд мажлисига йиғилганларга тааллуқли бўлиб, процесс иштирокчиларига дахли йўқ.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 28 — 80-моддалари.
Суд судланувчининг ва жабрланувчининг яқин қариндошларини, шунингдек бошқа шахсларни мазкур мажлисда текшириладиган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириб, уларнинг ёпиқ мажлисда иштирок этишларига рухсат беришга ҳақлидир.
Суд залида тартибни сақлаб туриш учун зарур бўлган ҳолларда суд айрим шахсларнинг суднинг очиқ мажлисларида қатнашишларини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир.
Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга, кинога олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
Суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари барча ҳолларда ошкора эълон қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун зарур ҳолларда судлар оммавий ахборот воситалари ходимларига, тегишли жамоат бирлашмалари ва жамоаларга бўладиган процесслар тўғрисида хабар бериши, шунингдек процессларни бевосита корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўтказиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш тақиқланади, бундан ушбу Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
20-модда. Жиноят ишлари юритиладиган тил
Жиноят ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Бундай ҳолларда, шунингдек иш материаллари билан танишиш вақтида процесс иштирокчилари қонунда белгиланган тартибда таржимон хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 12-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 13-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Айбланувчига, судланувчига ёки процессда иштирок этувчи бошқа шахсларга тақдим этилиши лозим бўлган тергов ва суд ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб берилиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115-моддаси; Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
21-модда. Жиноят ишларини юритишда жамоатчиликнинг иштироки
Жиноят иши бўйича тергов олиб бориш ва ишни судда кўриш чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир этилган ҳолатларни аниқлаб олиш, айбдорларни қидириш ва фош этиш, адолатли ҳукм чиқариш, шунингдек жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш учун ўз ваколатлари доирасида жамоатчилик ёрдамидан фойдаланишга ҳақлидир.
Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг вакиллари жиноят ишини юритишда жамоат айбловчилари ҳамда жамоат ҳимоячилари тариқасида қатнашишга ҳақлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 40 — 44-моддалари.
22-модда. Ҳақиқатни аниқлаш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81, 85, 87, 91 ва 94-моддалари.
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 4 — 6-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза ўтказилган ҳолда мажбурий текширилиши лозим.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
23-модда. Айбсизлик презумпцияси
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26-моддасининг биринчи қисми, мазкур Кодекснинг 84, 454-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси, 46-моддасининг тўртинчи қисми, 47-моддаси, 48-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 5-банди.
24-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45, 47-моддалари.
Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зиммасидаги гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
25-модда. Судда ишларни юритишда тортишув
Биринчи инстанция судининг суд мажлисида, шунингдек ишлар юқори судларда кўрилаётганда иш юритиш тарафларнинг ўзаро тортишуви асосида амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 11-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» қарори 11-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг учинчи хатбошиси.
Иш судда кўрилаётганда айблаш, ҳимоя қилиш ва ишни ҳал қилиш вазифалари бир-биридан алоҳида бажарилиб, айнан бир орган ёки айнан бир мансабдор шахс зиммасига юклатилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи инстанция судида иш юритиш фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлганда бошланиши мумкин.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 379-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 91, 93-моддалари.
Давлат ва жамоат айбловчилари, судланувчи, вояга етмаган судланувчининг қонуний вакили, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари суд мажлисида тарафлар сифатида иштирок этадилар ва далиллар тақдим этиш, уларни текширишда қатнашиш, илтимос билан мурожаат қилиш, ишнинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятга молик ҳар қандай масала бўйича ўз фикрларини билдиришда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди.
Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43, 44, 46, 53, 55, 57, 59, 61, 63 ва 409-моддалари.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи қисмлар тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
26-модда. Далилларни бевосита ва оғзаки усулда текшириш
Жиноят ишини юритишни амалга оширишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларни бевосита текширишлари: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилишлари, эксперт хулосаларини эшитишлари, ашёвий далилларни кўздан кечиришлари, баённома ва бошқа ҳужжатларни ўқиб эшиттиришлари шарт. Ушбу Кодексда назарда тутилган алоҳида ҳоллардагина бу қоидалардан четга чиқишга йўл қўйилиши мумкин.
Суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81 — 212-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
27-модда. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар, шунингдек жиноят ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган тартибда ва муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 241-моддаси, 243-моддасининг ўн биринчи қисми, 247-моддасининг саккизинчи қисми, 258-моддасининг бешинчи қисми, 268-моддасининг бешинчи қисми, 308-моддаси, 317-моддасининг биринчи қисми, 338, 358-моддалари, 377-моддасининг учинчи қисми, 404, 479-моддалари, 551, 56, 57-боблари, 545-моддасининг тўртинчи қисми, 546-моддасининг тўртинчи қисми, 564-моддасининг учинчи қисми, 589-моддасининг иккинчи қисми, 602-моддаси, 605-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг ҳукми (ажрими) устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 551, 56, 57-боблари.
Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин.
Қаранг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди, 12-бандининг учинчи хатбошиси.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
ИККИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги 31-сонли «Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4-банди.
3-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШГА МАСЪУЛ БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА МАНСАБДОР ШАХСЛАР
28-модда. Суд
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ишлари бўйича одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар амалга оширади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Биринчи инстанция суди жиноят иши бўйича ҳукм ёки ажрим чиқариш ҳуқуқига эга. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоят ва протестлар бўйича ишларни кўриб, ажрим чиқаради. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоят ва протестлар бўйича ишларни кўриб, ажрим чиқаради. Назорат инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган протестлар бўйича ишларни улар апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилганидан кейин кўриб, қарор (ажрим) чиқаради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, 29-моддасининг биринчи қисми, 30-моддаси, 36-моддасининг иккинчи қисми, 37-моддасининг иккинчи қисми, 39, 40-моддалари, 41-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи, бешинчи хатбошилари.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
29-модда. Суднинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг ваколатларига: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш; ишни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқариш ёки бошқа қарор қабул қилиш; ишни апелляция, кассация, назорат тартибида кўриб чиқиш; ҳукмни ижро эттириш киради.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Юқори судлар, бундан ташқари, ўз ваколатлари доирасида қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширадилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 13, 30-моддалари, 37-моддасининг иккинчи қисми, 41-моддаси.
30-модда. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари
Жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 14-моддасининг биринчи қисми биринчи хатбошиси, 15-моддасининг биринчи қисми, 23-моддасининг биринчи қисми, 29-моддасининг иккинчи қисми, 31-моддасининг биринчи қисми, 33-моддаси, 36-моддасининг иккинчи қисми, 40-моддасининг биринчи қисми, 60, 62, 63-моддалари.
31-модда. Судьянинг ваколатлари
Судья якка ўзи ёки суд таркибида иш тутиб, ушбу Кодекснинг 29-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш билан боғлиқ ҳаракатларни бажаради, суд мажлисида раислик қилади ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади.
Қаранг: мазкур Кодекс 19-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмлари, 21-моддасининг биринчи қисми, 50-моддасининг тўртинчи қисми, 51-моддасининг иккинчи қисми, 80-моддасининг тўртинчи қисми, 123-моддасининг учинчи қисми, 132-моддасининг биринчи қисми, 153-моддасининг биринчи қисми, 157-моддаси, 166-моддасининг биринчи қисми, 186-моддасининг биринчи қисми, 188-моддасининг биринчи қисми, 189-моддасининг биринчи қисми, 199-моддасининг биринчи қисми, 201-моддасининг учинчи қисми, 213-моддаси, 243-моддасининг ўн иккинчи қисми, 244-моддасининг биринчи қисми, 245-моддасининг тўртинчи қисми, 247-моддасининг тўққизинчи қисми, 258-моддасининг олтинчи қисми, 268-моддасининг олтинчи қисми, 270-моддасининг иккинчи қисми, 274-моддасининг тўртинчи қисми, 283-моддасининг тўртинчи қисми, 290-моддасининг бешинчи ва тўққизинчи қисмлари, 320-моддасининг иккинчи, бешинчи ва тўққизинчи қисмлари, 401-моддасининг иккинчи қисми, 410-моддасининг иккинчи қисми, 413-моддасининг иккинчи қисми, 415-моддасининг биринчи қисми, 422-моддаси, 438-моддасининг тўртинчи қисми, 442-моддасининг саккизинчи қисми, 447-моддасининг иккинчи қисми, 449-моддасининг олтинчи қисми, 451-моддасининг иккинчи қисми, 456-моддасининг иккинчи қисми, 472-моддасининг биринчи қисми, 490-моддасининг учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари, 491-моддаси, 4975-моддасининг иккинчи қисми, 49713-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмлари, 49718-моддасининг иккинчи қисми, 509-моддасининг иккинчи қисми, 511-моддасининг иккинчи қисми, 517, 518-моддалари, 521-моддасининг учинчи қисми, 534-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмлари, 551-моддаси, 561-моддасининг биринчи қисми ва 562-моддаси.
32-модда. Суд мажлиси котиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд мажлисида суд мажлиси котиби вазифаларини судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) бажаради.
Қаранг: мазкур Кодекс 90-моддасининг иккинчи қисми, 92-моддасининг иккинчи қисми, 202-моддасининг олтинчи қисми, 426-моддасининг биринчи қисми, 429-моддасининг биринчи қисми, 443-моддасининг биринчи қисми.
Суд мажлиси котиби жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёрлайди; суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилади; судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текширади, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилади; суд мажлислари баённомасини юритади; раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 426-моддаси.
Суд мажлиси котиби баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек суд мажлиси барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, аризалари, илтимосномалари, кўрсатувларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
33-модда. Прокурор
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 1-моддасининг иккинчи қисми, 4-моддасининг бешинчи хатбоши, III бўлимининг 3-боби.
Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонуннинг бузилишини, ким томонидан содир этилганлигидан қатъи назар, бартараф этиш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида кўриши шарт.
Прокурор ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори кўрсатмаларига таянган ҳолда амалга оширади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг бешинчи қисми.
34-модда. Прокурорнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ушбу Кодекснинг 243, 382 — 388, 558, 589-моддаларида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)
Прокурор суд муҳокамасида қатнашиб, ушбу Кодекснинг 409-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 28 ва 33-моддалари.
35-модда. Терговчи
Жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органларининг ва миллий хавфсизлик хизматининг терговчилари олиб борадилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 345-моддаси.
36-модда. Терговчининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш тўғрисида ёзма топшириқлар беришга; бошқа терговчи ва суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг учинчи ва тўртинчи бўлимлари.
Терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини юритишга оид барча қарорларни, прокурор рухсатини олиш қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мустақил равишда қабул қилади.
Қаранг: мазкур Кодекс 89-моддасининг биринчи қисми, 148-моддаси, 154-моддасининг биринчи қисми, 161-моддасининг биринчи қисми, 166-моддасининг учинчи қисми, 170-моддаси, 382-моддаси учинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритиш ҳақидаги ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини юқори турувчи прокурор ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича тергов юритишни бошқа терговчига топширади.
(36-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Терговчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
37-модда. Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан терговчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, шунингдек дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга, ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 36-моддаси.
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари терговчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.
Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38-модда. Суриштирув
Жиноят ишлари бўйича суриштирув:
1) ички ишлар органлари;
2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари суриштирувчилари томонидан олиб борилади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
381-модда. Суриштирувчининг ваколатлари
Суриштирувчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш ҳақида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш ҳақида ёзма топшириқлар беришга; бошқа суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Суриштирувчи суриштирувнинг йўналишига оид барча қарорларни мустақил равишда қабул қилади, бундан қонунда прокурор рухсатини олиш назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Суриштирувчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритиш тўғрисидаги, ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш тўғрисидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича суриштирув юритишни бошқа суриштирувчига топширади.
Суриштирувчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
(381-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39-модда. Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари
Суриштирув бўлинмасининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан суриштирувчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича суриштирувни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.
Суриштирув бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, суриштирувчига суриштирув юритиш, шахсни ишда гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида кўрсатмалар беришга, ишни бир суриштирувчидан иккинчи суриштирувчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча суриштирувчига топширишга, шунингдек суриштирувчи ваколатларидан фойдаланиб, суриштирув юритишда қатнашишга ва суриштирувни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.
Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари суриштирувчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.
Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 381-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
391-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар
Терговга қадар текширув қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
1) ички ишлар органлари;
2) ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари — уларга бўйсунувчи ҳарбий хизматчилар, шунингдек ўқув машқлари ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимларининг хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ жиноятлари ёки қисм, қўшилма, муассаса ёхуд ўқув юрти жойлашган ерда содир этган жиноятларига доир ишлар бўйича;
3) миллий хавфсизлик хизмати органлари — қонунга кўра уларнинг юритишига берилган ишлар бўйича;
4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ҳамда турмаларнинг бошлиқлари — шу муассасалар ходимлари хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар, худди шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича;
5) давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари — ёнғинларга доир ва ёнғинга қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича;
6) чегарани қўриқлаш органлари — давлат чегарасини бузганликка доир ишлар бўйича;
7) олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари;
8) давлат божхона хизмати органлари — божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича;
9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари — солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича;
10) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, суд қарорини бажармасликка, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича, шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича;
11) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари — бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар зиммасига зарур чоралар кўриш вазифаси, шу жумладан жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилади. Ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, давлат божхона хизмати органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари шу мақсадда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга ҳақли.
Тезкор-қидирув фаолиятини ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.
(391-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
392-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатлари
Ушбу Кодекснинг 391-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қила туриб, терговга қадар текширувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа мансабдор шахсга уни юритишни топширишга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс зиммасига терговга қадар текширувни амалга оширишга доир вазифаларни юклатиш тартиби мазкур орган томонидан белгиланади.
Бошлиқнинг топшириғига биноан ва унинг раҳбарлигида ишлаётган мансабдор шахс жиноятнинг олдини олиш ёки унинг содир этилишига йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни қидириб топиш ҳамда жиноят туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш учун зарур бўлган, кечиктириб бўлмайдиган барча ҳаракатларни амалга ошириши шарт.
Терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси зиммасига терговчи, суриштирувчи юритаётган иш бўйича айрим процессуал ҳаракатларни ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш ҳамда терговчига, суриштирувчига процессуал ҳаракатларни бажаришида кўмаклашиш мажбурияти ҳам юклатилади.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси терговга қадар текширувни амалга ошираётганда, худди шунингдек терговчининг, суриштирувчининг топшириғини бажараётганда, ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва қарорлар қабул қилади.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қарорлари мазкур орган бошлиғи томонидан тасдиқланиши лозим. Бошлиқнинг ёзма кўрсатмалари уларни бажаришни тўхтатмай туриб, ушбу кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилишга ҳақли бўлган унга бўйсунувчи мансабдор шахс учун мажбурийдир.
Прокурорнинг ёзма кўрсатмалари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ва унинг мансабдор шахси учун мажбурийдир. Улар прокурорнинг кўрсатмаларидан норози бўлган тақдирда, кўрсатмаларни бажаришни тўхтатмай туриб, юқори турувчи прокурорга уларнинг устидан шикоят қилишга ҳақлидир.
(392-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
4-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ЖАМОАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИ
40-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг жиноят процессида кўрилиши лозим бўлган ариза ва илтимослари
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар, уларнинг раҳбар органлари ҳамда вакиллари содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисидаги хабар билан суриштирув органига, терговчига, прокурорга ёки судга мурожаат этишлари мумкин. Улар: айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига беришни танлаш ҳақида; маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақида; озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг жазони ўташ шароитларини ўзгартириш ҳақида; судланганликни олиб ташлаш ҳақида ва бошқа масалалар бўйича ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ҳамда тартибда илтимос қилишга ҳақлидирлар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 252, 536, 537 ва 544-моддалари.
41-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларни жиноят ҳақида хабардор қилиш
Суриштирувчи ва терговчи фуқаронинг оғир ва ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани ҳақида унинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги жамоага хабар беради, суд эса уларга шу иш бўйича суд муҳокамаси қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида хабар беради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари.
42-модда. Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин.
Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларини жамоат бирлашмасининг ёки корхона, муассаса, ташкилот жамоасининг йиғилиши кўрсатади. Йиғилиш қарори судга тақдим этилиши лозим.
Жамоат бирлашмаси, жамоа ўзи йўллаган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини хоҳлаган вақтда чақириб олишга ёки уни бошқа вакил билан алмаштиришга ҳақлидир.
43-модда. Жамоат айбловчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат айбловчиси: иш материаллари билан танишишга; далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга; илтимоснома беришга; тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, айбловнинг исботлангани ҳақида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Жамоат айбловчиси айбловдан воз кечишга ҳақли.
Жамоат айбловчиси: суд муҳокамасида иштирок этиши; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва иш ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт.
44-модда. Жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат ҳимоячиси: иш материаллари билан танишишга, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга; илтимоснома беришга; тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судланувчини оқлайдиган ёки унинг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолатлар хусусида судга фикр билдиришга ҳақлидир.
Жамоат ҳимоячиси: суд муҳокамасида иштирок этиши; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнинг судланувчининг аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддаси.
5-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИГАН ШАХСЛАР. ҲИМОЯЧИЛАР ВА ВАКИЛЛАР
45-модда. Айбланувчи
Айбланувчи ушбу Кодексда белгиланган тартибда айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши ҳақида қарор чиқарилган шахсдир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 361-моддаси.
Айбланувчи судда судланувчи деб, ҳукм чиқарилганидан кейин эса, маҳкум ёки оқланган деб аталади.
46-модда. Айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 451-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 11-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-банди.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни асосида биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
(46-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг учинчи ва тўртинчи бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 15-бандининг иккинчи хатбоши.
Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23-моддаси.
47-модда. Гумон қилинувчи
Гумон қилинувчи жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 360-моддаси.
48-модда. Гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; у ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекснинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эга.
(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 116-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
Гумон қилинувчи: суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши, суриштирувда ва дастлабки терговда иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарорлари ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов қилишда тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг учинчи ва тўртинчи бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194 ва 197-моддалари, ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 15-бандининг иккинчи хатбошиси.
Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23-моддаси.
49-модда. Ҳимоячи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳимоячи гумон қилинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишни амалга ошириш ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир.
Ишда ҳимоячилар сифатида адвокатлар иштирок этишлари мумкин. Адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокат гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан кейин йўл қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бирининг адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига биноан йўл қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади.
(49-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8, 11 — 16-бандлари.
(49-модда матни Ўзбекистон Республикасининг2008 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-178-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 365-модда)
50-модда. Ҳимоячини таклиф этиш
Ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимоси ёки розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилади.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишда иштирок этишга киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилишни тавсия этади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи танлаган ҳимоячи исталган вақтда ишда иштирок этишга киришишга ҳақлидир.
(50-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1878, 02.12.2008 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12 ва 31-бандлари.
51-модда. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар
Қуйидаги ишлар бўйича:
1) вояга етмаганларнинг иши бўйича;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 550-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
2) соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий касаллиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг биринчи хатбошиси.
3) судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
(51-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 51-моддаси.
5) шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
6) давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 2-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 13-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 11-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг учинчи хатбошиси.
7) жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 571-моддаси.
9) апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
(51-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан 8 ва 9-бандлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари туфайли гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда қийналиши мумкин деган хулосага келса, бошқа ишлар бўйича ҳам ҳимоячининг иштирок этишини шарт деб топишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаси раҳбари суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажримига биноан қарор ёҳуд ажрим Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан тўрт соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.
(51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
52-модда. Ҳимоячидан воз кечиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган даврда исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имкониятлар мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи имзолайдиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
(52-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд учун мажбурий эмас.
(52-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ҳимоячидан воз кечиш гумон қилинувчини, айбланувчини ёки судланувчини кейинчалик ишда ҳимоячи иштирок этишига рухсат бериш ҳақида илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Бундай илтимос барча ҳолларда қаноатлантирилиши керак. Суд тергови давомида ҳимоячининг иштирок этиши ҳақида берилган илтимоснома ишнинг ҳолатларини ҳисобга олиб ва судланувчига ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш манфаатларини кўзлаб суд томонидан ҳал этилади. Ҳимоячининг суд мажлиси давомида ишга киришиши суд терговини қайта бошлаш учун асос бўлмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14 ва 15-бандлари.
53-модда. Ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг ишда иштирок этиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш ва гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан иштирок этиш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далилларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; агар ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборот билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танишиш; суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлар тўғрисида билиш ҳамда уларга нисбатан эътирозлар билдириш; апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
(53-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса, ҳимоячи у билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақли.
(53-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 22-моддасининг биринчи қисми, иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси, учинчи, тўртинчи, ва олтинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Ҳимоячи ўз вазифасини амалга ошириши муносабати билан билган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳимоячи: гумонни ёки айбловни рад этадиган ёхуд жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усулларни қўллаши ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига зарур юридик ёрдам кўрсатиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси.
Ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтидан бошлаб адвокат ҳимоячи вазифасини бажаришни рад этишга ҳақли эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»гиқарори 15-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 79-моддасида ҳимоячининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар белгиланган.
54-модда. Жабрланувчи
Жиноят, худди шунингдек ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи деб эътироф этилади. Жабрланувчи деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Жабрланувчи вояга етмаган ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, ишда у билан биргаликда ёки унинг ўрнига қонуний вакили иштирок этади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси, мазкур Кодекснинг 60-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг бешинчи хатбошиси.
55-модда. Жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида аризалар бериш ҳамда ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасида белгиланган.
Жабрланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳаққоний кўрсатувлар бериши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг талаби бўйича далиллар тақдим қилиши; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси.
Жабрланувчи узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий олиб келиниши мумкин.
Жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари.
Жабрланувчининг ўлимига олиб келган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан марҳумнинг қонуний вакили деб эътироф этилган яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар амалга оширадилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 60-моддаси.
56-модда. Фуқаровий даъвогар
Жиноят, худди шунингдек ақли норасо шахснинг жамоат учун хавфли қилмиши шахсга, корхонага, муассасага ёки ташкилотга мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлса, улар фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 277-моддаси.
Вояга етмаганларнинг, шунингдек муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво уларнинг қонуний вакиллари ва прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
57-модда. Фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий даъвогар: фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш; далиллар тақдим қилиш; қўзғатилган даъво бўйича тушунтиришлар бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирувчидан, терговчидан, прокурордан ёки суддан даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимос қилиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(57-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Фуқаровий даъвогар: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим этиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикас Жиноят кодексининг 236-моддаси.
Фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахс айни вақтда жабрланувчининг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини бажаради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55-моддаси.
58-модда. Фуқаровий жавобгар
Айбланувчи томонидан ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ақли норасо шахс томонидан етказилган зарар учун қонунга кўра мулкий жавобгар шахс, корхона, муассаса ёки ташкилот ишда фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин. Фуқаровий жавобгар сифатида жалб қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 278-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси.
59-модда. Фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий жавобгар: айблов ва фуқаровий даъвонинг мазмунини билиш; даъвога эътироз билдириш; тушунтириш бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоятлар бериш; иш бўйича келтирилган шикоят ва протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Фуқаровий жавобгар: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим қилиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси.
60-модда. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг қонуний вакиллари
Қонуний вакил ишда иштирок этишга вояга етмаган ёхуд белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жалб қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси.
Ишда қонуний вакил сифатида ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар, вояга етмаганга ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган иштирокчига ҳомийлик қилувчи муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари қатнашишлари мумкин. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ва судланувчининг қонуний вакили ишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи билан бирга, жабрланувчининг қонуний вакили эса жабрланувчи билан бирга, шунингдек унинг ўрнида ҳам иштирок этади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 12-бандининг биринчи хатбошиси.
Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганлиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг манфаатлари билан қонуний вакилнинг манфаатлари ўзаро мос келмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи тарафида ишда иштирок этиш учун қарор ёхуд ажрим билан адвокат тайинланади.
61-модда. Қонуний вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахснинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга чақирилганидан хабардор бўлиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг рухсати билан шу шахснинг сўроқ қилинишида иштирок этиш; ўзи вакиллик қилаётган қамоқдаги шахс билан холи учрашиш; ўзи вакиллик қилаётган шахс ушбу Кодексга мувофиқ эга бўлган процессуал ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Қаранг: мазкур Кодекс 27-моддасининг иккинчи қисми, 49-моддасининг учинчи қисми, 56-моддасининг иккинчи қисми, 181-моддаси, 196-моддасининг биринчи қисми, 258-моддасининг бешинчи қисми, 268-моддасининг бешинчи қисми, 479-моддасининг тўртинчи қисми, 494-моддасининг учинчи қисми, 4972-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари, 498-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари, 544-моддасининг биринчи қисми, 552-моддаси, 553-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 559-моддасининг биринчи қисми, 583-моддасининг биринчи қисми, 591-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси.
Қонуний вакил: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси.
Қонуний вакил гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, шунингдек ҳимоячи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда қонуний вакил юқорида айтиб ўтилган процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 49, 56, 58 ва 65-моддалари.
62-модда. Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ва фуқаровий жавобгарнинг вакиллари
Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакиллари тариқасида адвокатлар, вакил сифатида иштирок этишга махсус рухсатномалари бўлган шахслар, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига кўра ишда қатнашишга рухсат берилган яқин қариндошлар ва бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.
Вакилнинг ишда иштирок этиши учун унинг жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар билан тузган топшириқ шартномаси асос бўлади. Юридик шахснинг вакили сифатида унинг раҳбари иштирок этиши учун алоҳида ваколатнома керак эмас. Раҳбар томонидан берилган ишонч қоғози бўйича юридик шахсларнинг вакиллари сифатида унинг штатдаги ходимларига ва адвокатларга рухсат этилади.
Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили ишда ўзи вакиллик қилаётган шахс билан бирга, шунингдек унинг ўрнида ҳам иштирок этади. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар иш юритишнинг исталган вақтида вакилдан воз кечишга ёки бошқа шахсни вакил қилиб олишга ҳақлидир.
63-модда. Вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили тегишинча жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар эга бўлган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади. Вакил иш юритишнинг исталган вақтида ўз мажбуриятларини бажаришни давом эттиришдан воз кечишга ҳақлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55, 57 ва 59-моддалари.
Вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахсларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши; уларнинг ишончини суиистеъмол қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси.
64-модда. Процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини тушунтириб бериш ва бу ҳуқуқларни амалга оширишни таъминлаш мажбурияти
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига берилган ҳуқуқларини тушунтириб бериши ва бу ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятларини таъминлаши шарт. Шу билан бирга процесс иштирокчиларига юкланган мажбуриятлар ва уларни бажармаслик оқибатлари тушунтирилиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
6-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ БОШҚА ШАХСЛАР
65-модда. Гувоҳ
Жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин.
66-модда. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гувоҳ: адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш; тергов ҳаракатларида адвокат билан бирга иштирок этиш; сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад қилиш; кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш; ўзига қарши кўрсатув бермаслик; сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эга.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Гувоҳ: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Гувоҳ узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда олиб келиниши мумкин.
Гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортганлик, шунингдек била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
661-модда. Гувоҳнинг адвокати
Гувоҳнинг адвокати белгиланган тартибда гувоҳнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда унга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир.
Жиноят ишида тарафлар манфаатини ҳимоя қилаётган шахс мазкур иш бўйича гувоҳнинг адвокати бўлиши мумкин эмас.
Гувоҳнинг адвокати ишда иштирок этишга у адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва ордерни тақдим этганидан сўнг, гувоҳ чақирилган пайтдан эътиборан қўйилади.
Гувоҳнинг адвокати: ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг қайси жиноят иши бўйича чақирилганлигини билиш; гувоҳнинг сўроқ қилинишида, шунингдек у иштироки билан ўтказилаётган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш, унга қисқа маслаҳатлар бериш; сўроқ қилаётган шахснинг рухсати билан гувоҳга саволлар бериш; гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этаётган таржимонни рад қилиш ҳақида қонунда белгиланган тартибда арз қилиш; сўроқ тугаганидан сўнг гувоҳнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги, сўроқ баённомасига киритилиши лозим бўлган арзларини баён этиш ҳуқуқига эга.
Гувоҳнинг адвокати: гувоҳга зарур юридик ёрдам кўрсатиши; далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар орқали ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов қилишда ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси.
(661-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
67-модда. Эксперт
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс эксперт сифатида чақирилиши мумкин.
(67-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Эксперт чақириш, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш ушбу Кодекснинг 172 — 187-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарори 10-бандининг биринчи, учинчи, тўртинчи хатбошилари.
68-модда. Экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт: экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; тергов ҳаракатлари ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсати билан ҳозир бўлиш ҳамда шу тергов ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга экспертиза предметига оид саволлар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ва сўроқ қилинаётган шахсларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари процесс иштирокчилари томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида тергов ҳаракати ёки суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоятлар қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 76 ва 78-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; иш тергов қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 15 ва 16-моддалари.
Эксперт узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Эксперт била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгар бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 — 240-моддалари.
(68-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
69-модда. Мутахассис
Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериш учун мутахассис чақирилади. Мутахассис сифатида шифокор, педагог ҳамда зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳимоячининг илтимосномасига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан мутахассис тушунтириш бериш учун чақирилиши мумкин.
(69-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда илмий-техника воситаларини (магнитофон, видеомагнитофон, кинога олиш аппаратлари ва бошқа аппаратларни) қўллаш учун мутахассис чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тергов ва суд муҳокамасига мутахассис чақириш ҳамда унинг иштирок этиши тартиби ушбу Кодекснинг 91, 92, 136 — 138, 146, 147, 149, 151, 156-моддаларида, 221-бобида ва 193-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(69-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарори 10-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари.
70-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мутахассис: ўзининг қандай мақсадда чақирилганлигини билиш; башарти тегишли билимларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан бош тортиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари билан танишиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга алоқадор арз ва мулоҳазалар билдириш; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида иштирок этаётган шахсларга суриштирувчининг, терговчининг, прокурор ва суднинг рухсати билан саволлар бериш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.
Мутахассис: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва мустаҳкамлаш учун илмий-техника воситалари, махсус билим ва малакасидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг эътиборини қаратиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар бериши; жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддаси.
71-модда. Таржимон
Таржимон қуйидаги ҳолларда чақирилади:
1) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёхуд уларнинг вакиллари, гувоҳ, эксперт, мутахассис иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарли даражада билмаса ёинки кар ёки соқов бўлса;
2) бирор матнни бошқа тилдан таржима қилишга зарурат бўлса.
Таржимонга тегишли қоидалар иш юритишда иштирок этиш учун таклиф қилинган, кар ёки соқовнинг имо-ишораларини тушунадиган шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.
72-модда. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Таржимон: таржимани аниқлаштириш мақсадида процесс иштирокчиларига саволлар бериш; ўзи қатнашган тергов ҳаракатлари баённомаси, шунингдек суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳамда баённомага киритилиши лозим бўлган мулоҳазалар билдириш; башарти таржима қилиш учун зарур билим ва малакага эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан воз кечиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эгадир.
Таржимон: суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ўзига топширилган таржимани аниқ ва тўлиқ бажариши; таржиманинг тўғрилигини ўзининг иштирокида ўтказилган тергов ҳаракати баённомаси ва суд мажлисининг баённомасига, шунингдек процесс иштирокчиларига уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб топшириладиган процессуал ҳужжатларга имзо чекиш билан тасдиқлаши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддаси.
Таржимон била туриб нотўғри таржима қилган тақдирда қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддаси.
73-модда. Холислар
Холислар суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда чақирилади.
Қаранг: мазкур Кодекс 91-моддасининг учинчи қисми, 127-моддасининг биринчи қисми, 128-моддасининг иккинчи қисми, 129-моддасининг иккинчи қисми, 133-моддасининг биринчи қисми, 136-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари, 137-моддасининг учинчи қисми, 138-моддасининг биринчи қисми, 146-моддасининг иккинчи қисми, 149-моддасининг биринчи қисми, 155-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 160-моддасининг биринчи қисми, 162-моддасининг учинчи қисми, 167-моддасининг биринчи қисми, 193-моддасининг биринчи қисми, 194-моддасининг биринчи қисми, 208-моддасининг учинчи қисми, 224-моддасининг иккинчи қисми, 225-моддасининг биринчи қисми, 291-моддасининг биринчи қисми, 352-моддаси, 445-моддасининг иккинчи қисми.
Тергов ҳаракатларини юритишда иштирок этиш учун ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлмаган, камида икки нафар вояга етган фуқаро чақирилиши лозим. Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки прокурор холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
74-модда. Холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Холис: тергов ҳаракатида иштирок этиш; тергов ҳаракати бўйича баённомага киритилиши лозим бўлган арз ва мулоҳазалар бериш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг баённомаси билан танишиш; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эгадир.
Холис: суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатини юритишда иштирок этиши; тергов ҳаракати ўтказилгани, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тергов ҳаракати баённомасида имзо чекиб тасдиқлаши; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор қилмаслиги шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддаси.
Холис узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош тортганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси.
Холис ўзи иштирок этган тергов ҳаракатини юритиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин. У бундай ҳолларда ушбу Кодекснинг 66-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.
75-модда. Жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ва холисларга уларнинг сарф-харажатларини тўлаш
Жабрланувчи ёки унинг вакили, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида чақирилган шахснинг иш жойидаги ўртача ойлик маоши унинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ҳузурига чақирилиши муносабати билан кетган ҳамма вақт учун сақланади. Ишламайдиган шахсларга улар кундалик машғулотлари билан шуғуллана олмаганликлари учун ҳақ тўланади. Бундан ташқари кўрсатилган ҳамма шахслар чақирилиш муносабати билан қилган сарф-харажатларини ундириш ҳуқуқига эгадирлар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165 ва 168-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартиби».
Эксперт, мутахассис ва таржимон ўз мажбуриятларини бажарганликлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Ушбу мажбуриятлар хизмат топшириғи тарзида бажарилган ҳоллар бундан мустасно.
Сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни.
7-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИШТИРОК ЭТИШГА МОНЕЛИК ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР. РАД ҚИЛИШЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
76-модда. Судьянинг, прокурорнинг, терговчининг, суриштирувчининг, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг ва суд мажлиси котибининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
(76-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидаги ҳолларда судья, шунингдек халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суд мажлисининг котиби жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва уни рад қилиш лозим, башарти:
(76-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
1) у шу иш бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи сифатида, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг қонуний вакили ёки жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этаётган ёки илгари иштирок этган бўлса;
2) у ушбу ишни юритиш учун масъул бўлган бирор мансабдор шахснинг ёки ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ўзга шахсларнинг қариндоши бўлса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддаси.
3) унинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья илгари шу ишни юритишда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд мажлисининг котиби сифатида иштирок этган бўлса, ўша ишни келгусида кўришда қатнаша олмайди.
(76-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида ишни кўришда иштирок этган судья унинг иштирокида чиқарилган ҳукм, ажрим (қарор) бекор қилинганидан кейин ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди.
(76-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишини биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини апелляция ёки кассация инстанциясида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.
Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.
Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.
Жиноят ишини назорат тартибида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.
Суриштирувчининг, терговчининг, шунингдек суд мажлиси котибининг ўз процессуал мажбуриятини бажариши, башарти ушбу иш қўшимча тергов юритиш ёки судда янгидан кўриш учун юборилган бўлса, улар томонидан тегишлича суриштирув, дастлабки тергов юритишга, шунингдек суд мажлиси баённомасини тузишга монелик қилмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 7-банди.
(76-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонунига асосан тўртинчи — саккизинчи қисмлар билан алмаштирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
77-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси ва жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг бошқа вакиллари ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ишда иштирок этишга ҳақли эмаслар ва рад қилинишлари лозим.
78-модда. Экспертнинг, мутахассиснинг, таржимоннинг, холиснинг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
Бундан ташқари, башарти эксперт, мутахассис, таржимоннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, холислар эса, ички ишлар органи, миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, адлия ёки суд ходими бўлсалар, рад қилинишлари лозим.
Материаллари ишнинг қўзғатилишига асос бўлган тафтиш ёки ўзга идоравий текширув ўтказган шахс ушбу ишда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 41-боби.
Ишда мутахассис сифатида иштирок этган шахс келгусида ушбу иш бўйича эксперт қилиб тайинланиши мумкин.
79-модда. Ҳимоячининг, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар вакилининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Ҳимоячи, шунингдек жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили қуйидаги ҳолларда жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас, башарти у:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) илгари шу иш бўйича судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суд мажлисининг котиби, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида иштирок этган бўлса;
(79-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
2) ушбу ишнинг терговида ёки судда кўрилишида иштирок этган ёхуд иштирок этаётган судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд мажлисининг котиби билан қариндошлик муносабатида бўлса ёхуд юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида у билан битим тузган процесс иштирокчисининг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахс билан қариндошлик муносабатида бўлса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддаси.
3) судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи лавозимида бўлса, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: башарти у муомалага лаёқатсиз шахсларнинг вакили бўлса ёки ўзи ишлайдиган ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб қилинган муассасанинг вакили сифатида қатнашса;
4) ўз ҳимоясидаги гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзи вакиллик қилаётган жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахсга юридик ёрдам кўрсатаётган ёки муқаддам шундай ёрдам кўрсатган бўлса.
80-модда. Рад қилиш ва ўзини ўзи рад этиш ҳамда уларни ҳал қилиш тартиби
Ушбу Кодекснинг 76 — 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг вакили, ҳимоячи, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили, эксперт, мутахассис, таржимон, холис ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар ўзлари бундай қилмасалар, улар шу асосга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи томонидан, суд мажлисида эса, бундан ташқари давлат айбловчиси, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили томонидан рад қилиниши мумкин.
Ишни тергов қилиш чоғида рад этиш масаласи прокурор, терговчи, суриштирувчи томонидан, суд мажлисида эса, суд томонидан ҳам қўйилиши мумкин.
Рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши керак.
Рад қилинган шахс рад этиш ҳақидаги масала кўрилгунига қадар тушунтириш беришга ҳақли.
Судьяни рад қилиш масаласи қолган судьялар томонидан рад қилинган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади. Овозлар тенг бўлинганда судья рад қилинган ҳисобланади. Кўпчилик судьяларни ёки суднинг буткул таркибини ёхуд суд мажлисининг котибини рад қилиш ҳақидаги масала тўла таркибдаги суд томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад қилиш масаласини унинг ўзи ҳал қилади.
Прокурорни рад қилиш масаласи ишни тергов қилиш чоғида юқори турувчи прокурор томонидан, суд мажлисида эса, ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилини рад қилиш масаласи ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
Суриштирувчи ёки терговчини рад қилиш масаласи суриштирув ва дастлабки тергов устидан назорат олиб борувчи прокурор томонидан ҳал этилади.
Экспертни, мутахассисни, таржимонни, ҳимоячини, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакилларини рад қилиш масаласи ишни тергов қилиш чоғида суриштирувчи ёки терговчи томонидан, суд мажлисида эса, ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
Холисни рад қилиш масаласи суриштирувчи ёки терговчи томонидан ҳал этилади.
Ишни тергов қилиш чоғида қўйилган рад қилиш масаласи суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан йигирма тўрт соат ичида ҳал этилади. Рад қилиш суд мажлисида қўйилган бўлса, бу масала шу мажлисда дарҳол ҳал этилади.
Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушбу Кодекснинг 76, 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли ўзини ўзи рад этмаса, уни рад қилиш масаласи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ёки прокурор томонидан ҳал қилинади. Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида қарор чиқарилади.
(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан ўн учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
УЧИНЧИ БЎЛИМ
ДАЛИЛЛАР ВА ИСБОТ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР
8-боб. ДАЛИЛЛАР
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
81-модда. Далилларнинг турлари
Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади.
Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 3-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари ушбу Кодекс нормаларига мувофиқ текширилганидан ва баҳоланганидан сўнг жиноят иши бўйича далиллар деб эътироф этилиши мумкин.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
82-модда. Айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак:
(82-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар;
2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш;
3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;
4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарори 17-бандининг биринчи хатбошиси.
5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар.
83-модда. Реабилитация учун асослар
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим:
1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса;
2) унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
3) унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 11-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 27-бандининг учинчи хатбошиси, 34-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 28-бандининг иккинчи хатбошиси, 39-бандининг иккинчи хатбошиси.
84-модда. Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар
Қуйидаги ҳолларда шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим, башарти:
1) шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 64-моддаси.
2) эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 68-моддаси.
3) айбланувчи, судланувчи вафот этган бўлса;
4) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 8-моддасининг иккинчи қисми.
5) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори бўлса;
6) иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, ушбу Кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
7) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 17-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса.
(84-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 571-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда, агар айбланувчи, судланувчи ёки вафот этган айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо тайинланмасдан чиқарилади.
(84-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27-декабрдаги ЎРҚ-277-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 509-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 69 ва 76-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 15-бандининг биринчи хатбошиси.
Жиноят содир этилганидан кейин ўз ҳаракатларининг моҳиятини идрок этиш ёки уларни идора қилиш имкониятидан маҳрум этадиган руҳий касалликка чалиниб қолган шахс тўғрисидаги жиноят иши ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин.
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисми билан тўлдирилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин, башарти:
1) ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса;
(84-модда бешинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27-декабрдаги ЎРҚ-277-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) содир этилган қилмишнинг хусусиятини, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганнинг шахсини ҳисобга олиб, материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга қараб чиқиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлса.
(84-модда бешинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 11-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 27-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 28-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 8-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
9-боб. ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
85-модда. Исбот қилиш
Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 87, 94 ва 95-моддалари.
86-модда. Исбот қилиш иштирокчилари
Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади.
Исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 87, 94 ва 95-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сон «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 22-банди.
87-модда. Далиллар тўплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш; телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш йўли билан тўпланади.
(87-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 11 — 24-боблари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этишга ҳақли бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриш жараёнида мажбурий баҳоланиши лозим. Ушбу далиллар: ишга тааллуқли ахборотга эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш; давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сўров юбориш ҳамда улардан маълумотномалар, тавсифномалар, тушунтиришлар ва бошқа ҳужжатларни олиш орқали тўпланиши мумкин.
(87-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасининг биринчи қисми.
88-модда. Исбот қилиш жараёнида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш
Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида фуқароларнинг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қўриқлаш таъминланиши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 87, 94 ва 95-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18 ва 19-бандлари.
Исбот қилишда қуйидагилар тақиқланади:
1) шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18 ва 19 бандлари.
2) зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал ҳаракатларни бажаришга, ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва берилишига эришиш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддаси.
3) тунги вақтда, яъни кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов ҳаракатлари олиб бориш. Тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг учинчи хатбошиси.
Тергов ёки суд ҳаракатлари билан боғлиқ ишларни бажараётганда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва ишда мутахассис ёки эксперт сифатида иштирок этаётган шифокорлардан бошқа шахсларнинг ўзга жинсдаги шахсни яланғоч қилиб ечинтириш чоғида ҳозир бўлишлари тақиқланади.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья тергов ва суд муҳокамаси жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва бошқаларнинг шахсий ҳаётига доир аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. Бунинг учун шундай маълумотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ёки суд ҳаракатлари олиб борилаётганда иштирок этадиган шахслар доираси чекланади, иштирокчилар эса уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддаси.
Тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган нарсалар ва ҳужжатлар тегишли баённомаларда аниқ кўрсатилиши керак. Шу билан бирга нарса ёки ҳужжат эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси топширилиб, тилхат олинади. Ишга алоқаси бўлмаган нарса ва ҳужжатлар қонуний эгасига дарҳол қайтарилиши керак. Фуқаролар сақлаши тақиқланган нарса ва ҳужжатлар йўқ қилиниши ёхуд уларни сақлашга ваколати бўлган ва уларни тасарруф этадиган муассасалар ёки ташкилотларга берилиши лозим.
89-модда. Давлат сирларини қўриқлаш
Давлат сирлари бўлган ҳужжатлар ёки нарсаларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ва унга доир бошқа ҳаракатлар фақат суриштирувчи ёки терговчининг прокурор санкция берган қарорига биноан ёхуд суд ажримига кўра амалга оширилиши мумкин.
Прокурор ёки суд мажлисида раислик қилувчи бундай ҳаракатларни ўтказиш вақти, жойи ва бошқа шартларини шу ҳужжатлар ёки нарсаларни сақлаш учун жавобгар бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари билан келишиб олади.
Бундай ҳаракатларни юритишда эксперт, мутахассис, холис сифатида фақат давлат сирлари бўлган ҳужжатлар ва нарсалар билан танишишга рухсат берилган шахслар иштирок этадилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни.
90-модда. Далилларни баённомада қайд этиш
Маълумотлар ва нарсалардан, улар тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилганидан кейингина далил сифатида фойдаланиш мумкин.
Баённомалар юритиш учун масъулият суриштирув ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ва терговчи, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби зиммасига юклатилади.
Баённомаларга: тергов ёки суд ҳаракатининг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, бу шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгани; тергов ёки суд ҳаракатининг ўтказилиш жойи ва вақти, шарт-шароитлари, жараёни ва натижалари, бунда топилган моддий объектлар тавсифи ва уларнинг иш учун аҳамиятли бўлган белгилари; тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси иштирокчилари тасдиқлашни сўраган фактлар; уларнинг юз бераётган ҳодиса сабаблари хусусидаги кўрсатувлари, тушунтиришлари, мулоҳазалари; улар томонидан берилган илтимосномалар, шикоятлар, рад этишлар; тергов ҳаракатини олиб бориш ёки суд муҳокамаси жараёнидаги тартиббузарлик ҳоллари, шунингдек бу тартиббузарликларни бартараф этиш ва олдини олиш учун кўрилган чора-тадбирлар киритилади.
Қаранг: мазкур Кодекс 52-модданинг биринчи қисми, 661-модданинг тўртинчи қисми, 68-модданинг биринчи қисми, 72-модданинг биринчи қисми, 74-модданинг биринчи қисми, 91-модданинг иккинчи қисми, 92-модданинг биринчи ва учинчи қисмлари, 93-модданинг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 100-моддаси, 105-модданинг иккинчи қисми, 106-модданинг биринчи қисми, 111-модданинг тўртинчи қисми, 113-модданинг иккинчи қисми, 114-модданинг иккинчи қисми, 117-модданинг биринчи қисми, 124 ва 131-моддалари, 134-модданинг биринчи қисми, 141-модданинг биринчи қисми, 147-модданинг биринчи қисми, 151-модданинг биринчи қисми, 156-моддаси, 160-модданинг тўртинчи қисми, 161-модданинг еттинчи қисми, 163-моддаси, 179-модда биринчи қисмининг биринчи банди, 197-моддаси, 202-модданинг олтинчи қисми, 206-модданинг учинчи қисми, 249-модданинг иккинчи қисми, 251-модданинг учинчи қисми, 272-модданинг тўртинчи қисми, 291-моддаси, 293-модданинг учинчи қисми, 324-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари, 376-модданинг бешинчи қисми, 408-модданинг тўртинчи қисми, 423-модданинг учинчи қисми, 426-моддаинг учинчи қисми, 445-модданинг иккинчи қисми, 447-модданинг учинчи қисми, 554-моддаси, 556-модданинг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарори 19-бандининг учинчи — бешинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 3-бандининг 4-кичик банди.
91-модда. Далилларни қайд этишда ёрдамчи усуллар. Баённомага иловалар
Далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, суд далилларни мустаҳкамлашнинг бу усулларини қўлланишга кўмаклашиш учун мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 69-моддаси.
Суриштирувчи, терговчи, суд томонидан далилларни қайд этишнинг қандай усуллари қўллангани, фойдаланилган аппаратлар, асбоблар, ускуналар, материалларнинг техникавий тавсифи келтирилиб, тегишлича тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Тергов ёки суд ҳаракатининг бориши ва натижалари акс эттирилган фотосуратлар, фонограммалар, видеоёзувлар, кинотасвирлар, қолиплар, нусхалар, режалар, схемалар ва бошқалар баённомага илова қилинади. Ҳар қайси иловада тергов ёки суд ҳаракатининг номи, ўтказилган жойи, санаси кўрсатилган изоҳловчи матн бўлиши лозим. Бу изоҳловчи матнни суриштирув ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ёки терговчи ва холислар, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзолари билан тасдиқлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши шарт.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
92-модда. Далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш
Тергов ҳаракатлари иштирокчиларининг, шунингдек суд муҳокамасидаги тарафларнинг бу ҳаракатлар жараёни ва натижалари акс эттирилган баённома билан танишиш, худди шунингдек баённомага қўшимча ва тузатишлар киритиш ҳуқуқлари таъминланиши керак.
Суриштирувчи ёки терговчи тергов ҳаракатлари тамом бўлиши биланоқ бу ҳаракат иштирокчиларига баённомани ўқиб чиқишга имкон беради ёхуд илтимосларига кўра уларга ўқиб беради. Шундай тартибда раислик қилувчи ёки унинг топшириғига биноан суд мажлиси котиби суд залидан ташқарида бажарилган суд ҳаракати иштирокчиларини, шунингдек тарафларни суд мажлиси баённомасидаги ушбу суд ҳаракатига тааллуқли ёзувлар билан таништиради.
Оғзаки билдирилган қўшимчалар, тузатишлар, фикр-мулоҳазалар, эътирозлар, илтимослар ва шикоятлар баённомага киритилади, ёзма равишда ифода этилганлари эса баённомага илова қилинади. Ўчиришлар ёки киритилган қўшимча сўзлар ёхуд бошқа тузатишлар хусусида баённома охиридаги имзолар олдидан изоҳот берилади.
Тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар.
93-модда. Баённомага имзо чекишдан бош тортиш ёки имзо чека олмаслик ҳолларини тасдиқлаш
Суриштирувчи ёки терговчи процесс иштирокчиларидан биронтасининг ёки бошқа шахсларнинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари баённомасига имзо чекишдан бош тортганлиги тўғрисида баённомага ёзиб қўйиб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Юқорида назарда тутилган ҳолларда суд мажлиси баённомасининг суд ҳаракатлари тўғрисидаги ёзувларини имзолашдан бош тортилганлиги ҳақида шу баённомага ёзилади ҳамда уни раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзоси билан тасдиқлайдилар.
Баённомага имзо чекишдан бош тортган шахс бош тортиш сабабини тушунтиришга ҳақли. Бу тушунтириш баённомага киритилиши лозим.
Тергов ёки суд ҳаракати иштирокчиси ўзининг жисмоний нуқсони туфайли баённомани ўқиб, имзолай олмаса, баённомани унинг розилиги билан ҳимоячи, вакил ёки мазкур шахс ишонадиган бошқа фуқаро ўқиб беради ва имзо чекади. Бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.
94-модда. Далилларни текшириш
Иш бўйича қабул қилинадиган қарор синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилган далилларгагина асосланган бўлиши лозим. Текширув қўшимча далилларни тўплашдан иборат бўлиб, улар текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин.
95-модда. Далилларга баҳо бериш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88, 90, 92 — 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади.
(95-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4, 19-бандлари ва 20-бандининг тўртинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2 — 8-бандлари.
Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади.
Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 10-бандининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
951-модда. Далилларнинг мақбул эмаслиги
Агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, шу жумладан:
1) жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаган ҳолда;
2) уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан;
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда;
4) жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши натижасида;
5) номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан;
6) жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади.
Фактик маълумотлардан далил сифатида фойдаланишнинг мақбул эмаслиги терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг ўз ташаббуси билан ёки иштирокчиларнинг илтимосномаси бўйича аниқланади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья далилларнинг мақбул эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилаётганида ҳар бир ҳолатда йўл қўйилган бузилиш нимада аниқ ифодаланганлигини аниқлаб олиши ва асослантирилган қарор қабул қилиши шарт.
Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан ушбу Кодекс нормалари бузилган ҳолда олинган кўрсатувлардан, эксперт хулосасидан, ашёвий далиллардан, аудио-, видеоёзувлардан ва бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади.
(951-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
10-боб. СЎРОҚ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
96-модда. Сўроқ қилиш жойи
Суриштирувчи ёки терговчи гувоҳни, жабрланувчини, гумон қилинувчини ва айбланувчини суриштирув, дастлабки тергов ўтказиладиган жойда ёки сўроқ қилинувчи қаерда бўлса, ўша жойда, суд эса суд муҳокамаси юритилаётган жойда сўроқ қилади.
97-модда. Сўроқ қилиш учун чақирув
Гувоҳ, жабрланувчи, шунингдек озодликда юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози билан чақирилади. Чақирув қоғози почта орқали жўнатилади ёки чопар орқали топширилади. Чақирув телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ёки телефакс орқали ҳам бўлиши мумкин.
Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қайси манзилга ва кимнинг ҳузурига чақирилаётганлиги, қайси кунда ва қайси соатга келиши кераклиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келмай қолган тақдирда қандай оқибатлар рўй бериши кўрсатилган бўлиши лозим.
Чақирув қоғози чақирилувчига топширилиб, тилхат олинади. Чақирув қоғози олиб борилганда чақирилувчи вақтинча йўқ бўлса, унга бериб қўйиш учун чақирув қоғози у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига, ётоқхона маъмуриятига, уй эгасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқда сақлаш жойларида, реабилитация марказларида, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар сўроқ қилиш учун мазкур жойлар ва муассасаларнинг маъмурияти орқали чақиртирилади.
(97-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
98-модда. Сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш
Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилиш олдидан сўроқ қилинувчидан унинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, туғилган вақти (йили, ойи, куни) ва туғилган жойини, яшаш жойи ва иш жойини, мансаби, машғулот тури, маълумоти, оилавий аҳволини, судланганлиги ёки судланмаганлигини аниқлаши ҳамда бу маълумотларни жиноят ишидаги ёки сўроқ қилинувчининг шахсий ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштириб кўриши ёхуд сўроқ қилинувчи ўзини ким деб таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар билан ишонч ҳосил қилиши лозим.
99-модда. Сўроқ қилинувчининг қайси тилда кўрсатув бера олишини аниқлаш
Сўроқ қилинувчи иш юритилаётган тилни биладими, у қайси тилда кўрсатув бера олиши мумкин, деган саволлар туғилиб қолса, бу масала аниқланиши лозим. Ушбу Кодекснинг 71-моддасида назарда тутилган ҳолларда таржимон чақирилади ва у келгунча сўроқ қилиш тўхтатиб турилади.
100-модда. Ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириш
Сўроқ қилинувчининг шахси аниқлангандан кейин унга ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилганлиги сўроқ баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46, 48, 55 ва 66-моддалари.
101-модда. Ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш
Сўроқ қилинувчига ишнинг унга маълум бўлган ҳолатлари тўғрисида сўзлаб бериш таклиф қилинмоғи лозим. Сўроқ қилинувчи эркин сўзлаб берганидан кейин унинг кўрсатувларини тўлдириш ва аниқлашга қаратилган саволлар берилиши мумкин.
102-модда. Ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмаслиги
Кутилаётган жавобга бевосита ёки билвосита йўналтириш мазмунидаги саволлар ишора қилувчи саволлар деб ҳисобланади. Ишора қилувчи саволлар бериш тақиқланади.
103-модда. Сўроқ қилинувчининг ҳужжатлар ва бошқа ёзувлардан фойдаланиши
Сўроқ қилинувчининг кўрсатувлари рақамлар ёки хотирада сақланиши қийин бошқа маълумотларга тааллуқли бўлса, у сўроқ жараёнида ўзидаги ёки ишга қўшиб қўйилган ҳужжатлардан ёхуд бошқа ёзувлардан фойдаланиши мумкин.
Сўроқ қилинувчига сўроқ қилиш жараёнида ўзидаги ҳужжатлар ва бошқа ёзувларни ўқиб эшиттиришга рухсат этилиши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилинувчидан сўроқ қилиш жараёнида у фойдаланаётган ҳужжатлар ва бошқа ёзувларни талаб қилиши, уларни кейин қайтариб бериши ёки ишга қўшиб қўйиши мумкин.
104-модда. Сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқларда берган кўрсатувларини ўқиб эшиттириш
Сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқда берган кўрсатувлари фақат унинг ҳозирги сўроқда берган кўрсатувлари тингланиб, қайд қилиниб, у имзо чекканидан кейин ва қуйидаги ҳолларда ўқиб эшиттирилиши мумкин:
1) ҳозирги ва илгариги сўроқларда берилган кўрсатувлар ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда;
2) сўроқ қилинувчи судда кўрсатув беришдан бош тортганда;
3) иш сўроқ қилинувчининг иштирокисиз кўриб чиқилаётганда.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарори 4-банди.
105-модда. Сўроқ қилинувчига нарсалар ва ҳужжатларни кўрсатиш
Сўроқ жараёнида суриштирувчи, терговчи ва суд, шунингдек суд муҳокамасида тарафлар ишга қўшиб қўйилган ёки тарафлар ихтиёрида бўлган нарсалар ва ҳужжатларни сўроқ қилинувчига кўрсатишлари, шунингдек бу ҳужжатларни ўқиб эшиттиришлари мумкин.
Сўроқ баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида қайси нарса ёки ҳужжат кўрсатилганлиги, ҳужжат матнининг қайси қисми ва унинг ким томонидан ўқиб эшиттирилганлиги, нарса ёки ҳужжатни кўрсатиш вақтида қандай саволлар берилганлиги ва бунга жавобан сўроқ қилинувчи қандай кўрсатувлар берганлиги аниқ акс эттирилиши керак.
106-модда. Сўроқ жараёни ва натижаларини қайд қилиш
Сўроқ жараёни ва натижалари суриштирув ва дастлабки тергов босқичида сўроқ баённомасида, суд муҳокамасида эса суд мажлиси баённомасида қайд қилинади.
Сўроқ жараёнида баённома юритиш билан бир қаторда овозни ёзиб олиш, видеоёзув ва кинотасвирга олиш ҳам қўлланилиши мумкин.
Кўрсатувлар баённомага биринчи шахс номидан, имкон борича сўзма-сўз ёзиб борилади. Савол-жавоб сўроқ жараёнида қандай олиб борилган бўлса, шундай изчилликда қайд қилинади. Суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи томонидан четлатилган, шунингдек сўроқ қилинувчи жавоб беришдан бош тортган саволлар ҳам баённомага киритилиши керак.
Баённомада бундан ташқари, сўроқ қилинувчи томонидан аввалги сўроқларда берилган кўрсатувларнинг ўқиб эшиттирилгани, кўрсатув бериш жараёнида сўроқ қилинувчининг ҳужжат ёки бошқа ёзувлардан фойдалангани, сўроқ қилинувчига сўроқ давомида нарса ва ҳужжатлар кўрсатилгани, сўроқ пайтида овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвирга олиш ўтказилгани қайд қилинади. Фонограмма, видеоёзув ва кинотасма баённомага илова қилинади.
Сўроқ тугаганидан кейин баённома ўқиб чиқиш учун сўроқ қилинувчига кўрсатилади ёхуд унинг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи томонидан унга ўқиб берилади.
Сўроқ қилинувчи кўрсатувни ўз қўли билан ёзма равишда баён қилишга ҳақли. Ўз қўли билан ёзилган кўрсатув баённомага илова қилиниб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.
Сўроқ қилинувчи ёки тарафларнинг илтимосига кўра суд мажлисида баённомага имзо қўйилгунига қадар ёзилган овоз, видеоёзув ёки кинотасвир намойиш қилиниши мумкин. Улар билан баённома ўртасида жиддий тафовут бўлган ҳолларда, тафовут сабабини аниқлаш учун янгитдан сўроқ қилиниши мумкин.
Сўроқ қилинувчи баённомани ўқиб бўлгач, кўрсатувлари тўғри ёзилганлиги ва у билан танишганлигини имзо чекиб, тасдиқлайди. Имзо баённоманинг охирига қўйилади, башарти кўрсатувлар бир неча саҳифага ёзилган бўлса, ҳар қайси саҳифага алоҳида имзо чекилади.
Сўроқ қилишда таржимон қатнашаётган бўлса, у сўроқ қилинаётган шахснинг баённомадаги кўрсатувини унга оғзаки таржима қилади, сўроқ қилинувчининг ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларини эса, ёзма равишда таржима қилади. Таржимон кўрсатувлар ёзилган баённоманинг охирига ва ҳар бир саҳифасига алоҳида, шунингдек сўроқ қилинувчининг ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларининг таржимасига имзо чекади.
107-модда. Сўроқнинг давом этиш вақти
Сўроқнинг умумий давом этиш вақти бир кунда саккиз соатдан ошмаслиги лозим. Дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган бир соат танаффус бу ҳисобга кирмайди.
108-модда. Қўшимча сўроқ
Қўшимча сўроқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
1) сўроқ қилинувчи ишнинг ўзига маълум бўлган барча ҳолатлари тўғрисида кўрсатув бера олиши учун ушбу Кодекснинг 107-моддасида назарда тутилган сўроқнинг умумий давом этиш вақти етарли бўлмаса;
2) сўроқ қилинган шахс илгари берган кўрсатувларини тўлдириш ёки ўзгартириш истагини билдирса;
3) айбланувчига янги ёки ўзгартирилган ёхуд қўшимча айблов эълон қилинса;
4) суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини прокурор қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) бошқа суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини ишни юритиш учун қабул қилган суриштирувчи ёки терговчи қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса;
(108-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
6) илгари сўроқ қилинган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим янги саволлар туғилса;
7) шахс сўроқ қилинганидан кейин ишга киришган захирадаги халқ маслаҳатчиси ушбу шахсни янгитдан сўроқ қилишни талаб қилса.
11-боб. ГУМОН ҚИЛИНУВЧИНИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ
109-модда. Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш тартиби
Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек, ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 110 — 113-моддалари.
110-модда. Сўроқ қилиш муддатлари
Суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи ушланган, сўроқ қилиш учун чақирилган, қамоққа олинган ёки мажбурий келтирилгандан кейин дарҳол ёки йигирма тўрт соатдан кечиктирмай, сўроқ қилиниши керак.
Суд тергови кетаётганда судланувчига истаган вақтида кўрсатув бериш ҳуқуқи судья томонидан таъминланиши шарт. Агар судланувчи бирор суд ҳаракати ўтказилаётган пайтда кўрсатув бериш тўғрисида истак билдирса, суд унга шу ҳаракатлар тугаши биланоқ кўрсатув бериш учун имконият яратади.
111-модда. Гумон қилинувчи ёки айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдинги ҳаракатлар
Гумон қилинувчини, шунингдек айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан бевосита олдин суриштирувчи, терговчи ушбу Кодекснинг 98 — 100-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни бажариши шарт.
Шундан сўнг суриштирувчи, терговчи:
1) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
2) гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузган ҳимоячининг ёхуд, агар гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузишга улгурмаган ёки туза олмаган бўлса, бошқа ҳимоячининг сўроқда иштирок этишини таъминлайди;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 49-моддаси.
3) гумон қилинувчига унинг қандай жиноят содир этишда гумон қилинаётганлигини эълон қилади;
4) гумон қилинувчига ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги тўғрисидаги қарорни тақдим қилади ва айбловнинг моҳиятини тушунтиради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 361-моддаси.
Суриштирувчи, терговчи айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдин у ўзини айбли ҳисоблаши-ҳисобламаслигини ёки ўз айбини тўла ёхуд қисман рад этиши ёки этмаслигини аниқлаши шарт.
Суриштирувчи, терговчи ушбу моддада санаб ўтилган ҳаракатларнинг бажарилишини гумон қилинувчи ёки айбланувчининг сўроқ баённомасида, суд эса суд мажлиси баённомасида қайд қилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси.
112-модда. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг кўрсатувларини баҳолаш
Гумон қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин.
Гумон қилинувчи ва айбланувчининг берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши лозим.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 94 ва 95-моддалари.
113-модда. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз — ариза берувчининг ўзи содир этган жинояти тўғрисида у шу жиноятни содир этишда гумон қилинмасдан ва унга айблов эълон этилмасдан олдин берган хабаридир.
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд оғзаки хабарни баённомада акс эттиради, унга арз қилувчининг шахсига доир маълумотлар киритилади ва унда арзнинг мазмуни биринчи шахс номидан баён қилинади. Баённомага арз қилувчи ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади.
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан ушбу Кодекснинг 112-моддасида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ баҳоланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
12-боб. ГУВОҲ ВА ЖАБРЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55 ва 66-моддалари.
114-модда. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш тартиби
Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 115 — 121-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўроққа ўз адвокати билан ҳозир бўлган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш адвокат иштирокида амалга оширилади. Сўроқ тугаганидан сўнг адвокат гувоҳнинг ёки жабрланувчининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги, сўроқ баённомасига киритилиши лозим бўлган арзларини баён этишга ҳақли.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
115-модда. Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахслар
Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида:
1) ҳукм ва ажрим чиқариш жараёнида келиб чиққан масалаларни маслаҳатхонада муҳокама қилишга оид ҳолатлар тўғрисида — судьяни ва халқ маслаҳатчисини;
2) жиноят иши юзасидан ўз вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида — ҳимоячини, шунингдек жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакилини;
3) руҳий ёки жисмоний нуқсони сабабли иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатни тўғри идрок этиш ва бу ҳақда кўрсатув бера олиш лаёқатига эга бўлмаган шахсни сўроқ қилиш мумкин эмас.
116-модда. Гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўз розилиги билан сўроқ қилиниши мумкин бўлган шахслар
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига тааллуқли ҳолатлар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 3-банди 3-кичик банди ( «е»).
117-модда. Гувоҳ ва жабрланувчини процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш
Гувоҳ ёки жабрланувчининг шахси аниқлангандан ва унга процессуал ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тушунтирилгандан кейин у кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиб, бу ҳақда сўроқ баённомаси ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари кўрсатув беришдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 240-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 16-бандининг иккинчи хатбоши, 17-банди.
118-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришдан бош тортишга йўл қўйилмаслиги
Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан аниқланаётган ҳолатлар ўзида давлат сирларини ёки касб сирини ёхуд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд бошқа шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирганлигини баҳона қилиб, гувоҳ ва жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақли эмас.
Аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар ўзида давлат сирини ёки касб сирини акс эттиради ёхуд шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларига тегишли деб ҳисоблаш учун асос бўлганда, суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш чоғида бу ҳолатларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриши шарт.
119-модда. Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувлари
Гувоҳ ёки жабрланувчи процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганидан кейин жабрланувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар билан ўзаро муносабатлари, гувоҳ эса, шунингдек жабрланувчи билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги саволларга жавоб беради. Шундан сўнг сўроқ қилувчининг таклифига кўра гувоҳ ёки жабрланувчи иш бўйича ўзлари билган барча маълумотларни айтиб берадилар. Улар иш учун аҳамиятли бўлган ёки аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида, шу жумладан гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва процесс бошқа иштирокчиларининг шахси ҳақида ҳам кўрсатувлар беришлари мумкин.
120-модда. Гувоҳни ва жабрланувчини уларнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш
Тергов олиб борилаётган жойда ёки судда бўлган гувоҳ ёки жабрланувчи кўрсатув беришга хоҳиш билдирса, улар қоида тариқасида ўша куннинг ўзида ёки кейинги кундан кечиктирмай сўроқ қилиниши керак.
Гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришга хоҳиши тўғрисидаги хабар терговчи ёки судга почта орқали келса, унга сўроқ ўтказиладиган жой ва вақт дарҳол хабар қилинади ва у келиши биланоқ сўроқ ўтказилади.
121-модда. Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг ўзига хос жиҳатлари
Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.
Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар, бироқ суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи шу гувоҳ ва жабрланувчиларга уларнинг процессуал ҳуқуқи ва мажбуриятларини тушунтириш чоғида ҳаққоний кўрсатув бериш ва бу билан жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга кўмаклашиш маънавий бурч эканлигини эслатиб ўтади.
13-боб. ЮЗЛАШТИРИШ
122-модда. Юзлаштириш учун асослар
Юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда бу қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилади.
Юзлаштиришда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳ сўроқ қилиниши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46, 48, 55 ва 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
123-модда. Юзлаштириш ўтказишнинг тартиби
Юзлаштириш ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 122 ва 124-моддалари.
Юзлаштириб сўроқ қилиш олдидан суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи ҳар бир сўроқ қилинувчидан навбат билан уларнинг ўзаро танишлиги ёки таниш эмаслигини, ўзаро муносабатлари қандай эканлигини сўрайди ва жавобларини тинглайди. Шундан сўнг ҳар бир сўроқ қилинувчига навбат билан қарама-қаршилик келиб чиққан ҳолатлар тўғрисидаги саволларга жавоб бериш таклиф қилинади. Башарти қарама-қаршилик бир нечта масалага ёки бир нечта ҳолатга тааллуқли бўлса, юзлаштиришда ҳар икки сўроқ қилинувчи бир масала ёки бир ҳолат бўйича кўрсатув бергач, уларга кейинги масала ёки кейинги ҳолат тўғрисидаги саволлар берилиши мумкин.
Юзлаштириш чоғида сўроқ қилинаётган шахс суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан бошқа сўроқ қилинувчига савол бериши мумкин. Суд мажлисида сўроқ қилинувчиларнинг ҳар иккаласига халқ маслаҳатчилари, шунингдек тарафлар савол беришлари мумкин. Суриштирувчи, терговчи ва суд мажлисида раислик қилувчи иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлмаган ёки юзлаштиришда аниқлаштирилаётган қарама-қаршиликка тааллуқли бўлмаган саволларни четлатишга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
124-модда. Юзлаштириш чоғида илгариги кўрсатувларни ўқиб эшиттириш
Юзлаштириш чоғида сўроқ баённомаси ёки сўроқ қилинаётган шахслар аввалги сўроқларда берган кўрсатувларнинг фонограммалари шу шахслар юзлаштирилиб, уларнинг кўрсатувлари баённомага киритилганидан кейингина ўқиб берилиши ёки эшиттирилишига йўл қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
14-боб. ТАНИБ ОЛИШ УЧУН КЎРСАТИШ
125-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш асослари
Таниб олиш учун кўрсатиш гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг бирор шахс ёки нарса тўғрисидаги кўрсатувини текшириб кўриш учун қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) бу кўрсатув муайян бир шахс ёки муайян бир нарсага оид эканлигини аниқлаш зарур бўлганда;
2) суриштирувчи, терговчи ёки судга маълум бўлган кўплаб шахс ёки нарсалар орасидан кўрсатувда тасвирлаб берилган шахс ёки нарсани топиш зарур бўлганда.
126-модда. Таниб олиш учун кўрсатишдан олдин сўроқ қилиш
Таниб олувчи таниб олиш лозим бўлган шахс ёки нарсанинг белгилари, аломатлари, хусусиятлари тўғрисида олдиндан сўроқ қилиниши лозим.
127-модда. Шахсни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Шахс таниб олиш учун тергов олиб борилаётган ишга алоқаси бўлмаган, ташқи белгилари билан ўзига ўхшайдиган шахслар гуруҳи орасида холислар ҳузурида кўрсатилади. Таниб олиш учун кўрсатилаётган шахсларнинг умумий сони уч нафардан кам бўлмаслиги керак.
Таниб олинувчига таниб олиш учун кўрсатиладиган шахслар гуруҳи орасида истаган жойни эгаллаш таклиф қилинади.
Таниб олинувчи кийими, соч қирқтириши ёки тараши ёхуд бошқа белгилари билан таниб олиш учун кўрсатиладиган ўзга шахслар орасида яққол ажралиб турмаслиги лозим.
Шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда ёхуд хавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин.
Таниб олиш учун жадвал қоғозга яхшилаб ёпиштирилиб, муҳрланган ва рақамланган, лекин суратга олинган шахсларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилмаган камида учта фотосурат кўрсатилади.
128-модда. Кўчар нарсаларни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Тергов олиб борилаётган жойга, судга ёки бошқа жойга олиб борилиши мумкин бўлган нарсалар, нарсаларнинг бўлаги ва ҳайвонлар ушбу ишга алоқаси бўлмаган бошқа турдош нарсалар орасида таниб олиш учун кўрсатилади.
Таниб олувчи сўроқ қилинганда тасвирлаганидан ташқи белгилари, аломатлари, хусусиятлари бўйича жиддий фарқ қилмайдиган нарсалар турдош деб ҳисобланади. Таниб олиш учун кўрсатилаётган нарсаларни жойлаштириш тартиби суриштирувчи, терговчи томонидан холислар ҳузурида белгиланади.
Турдош объектлар орасидан таниб олиш тўғрисидаги қоида мурдани таниб олишда қўлланилмайди.
129-модда. Кўчмас объектни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи жой, бино, бинодаги алоҳида хона ёки бошқа кўчмас объект номини айтиб ва тасвирлаб берса-да, бироқ унинг жойлашган ўрнини аниқ айтиб бера олмаса, бирор аниқ жойдан объектга бориш йўлини кўрсатишга истак билдирса, унга шу объектни кўрсатишига имкон берилади.
Суриштирувчи ёки терговчи ва холислар ёхуд суд таркиби ва тарафлар таниб олувчи билан биргаликда у айтган жойга келадилар. Таниб олиш учун кўрсатиш иштирокчилари шу жойдан бошлаб таниб олувчининг кўрсатуви бўйича юра бошлайдилар. Бунда таниб олувчига таниб олиш учун кўрсатишнинг бошқа иштирокчилари ёки ёт шахслар тарафидан йўналиш айтиб қўйилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.
130-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш чоғида таниб олувчининг кўрсатуви
Таниб олиш учун бир гуруҳ шахслар ёки бир нечта нарсани кўрсатилганидан кейин таниб олувчига у илгари тасвирлаган шахс ёки нарсани кўрсатиш таклиф этилади.
Таниб олувчи кўрсатилган шахслардан ёки нарсалардан бирини кўрсатса, унга кўрсатилган бошқа шахслар ёки нарсалар орасидан бу шахсни ёки нарсани қайси белгилари ёки хусусиятларига кўра таниганлигини тушунтириб бериш таклиф қилинади.
Таниб олувчи таниб олиш учун унга кўрсатилган шахслар ёки нарсаларни илгари кўрмаганлигини айтса, унга қидирилаётган шахс ёки қидирилаётган нарса улардан нимаси билан фарқ қилишини тушунтириб бериш таклиф қилинади.
131-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш ҳолатини мустаҳкамлаш
Суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади. Суд муҳокамасида ўтказилган таниб олиш учун кўрсатиш суд мажлиси баённомасида қайд қилинади.
Барча ҳолларда баённомага: таниб олувчи, таниб олиш учун кўрсатиш шароити, жараёни ва натижалари, таниб олиш учун кўрсатилган шахслар, уларнинг ёши, бўйи, миллати, турар жойи, кўзга ташланувчи белгилари, кийимлари; таниб олиш учун кўрсатилган нарсалар тавсифи; таниб олиш учун кўчмас объектлар кўрсатилганда эса, шунингдек таниб олувчи кўрсатган йўналишлар ва изланаётган объектга бирор аниқ жойдан бориш йўллари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим.
Таниб олиш учун фотосуратлар кўрсатилган бўлса, баённомага фотожадвал илова қилиниши лозим.
Таниб олувчининг кўрсатувлари, шунингдек унга суриштирувчи, терговчи, суд, тарафлар ёки бошқа шахслар томонидан берилган саволлар ва қайтарилган жавоблар ушбу Кодекснинг 106-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда баённомага ёзиб борилади.
15-боб. КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙДА ТЕКШИРИШ
132-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш учун асослар
Суриштирувчи, терговчи, суд гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, гувоҳлар ҳамда жабрланувчиларнинг кўрсатувларини текширилаётган ҳодиса содир бўлган жойда ҳолатларни қайта тиклаш йўли билан текшириб кўришга ҳақлидир.
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишдан мақсад: кўрсатувлари текширилаётган шахсга маълум, суриштирувчи, терговчи ва судга эса номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, излар ва белгиларни топиш; шахснинг тергов ёки суд муҳокамаси давомида топилган нарсалар, ҳужжатлар, излар қаерда бўлганлигини кўрсатиб бериши; бир неча шахснинг айни бир ҳодиса тўғрисида берган кўрсатувларидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш учун ишда аҳамиятли бўлган жой ёки йўналишни шахс кўрсатиб бериши; ҳолатларни қайта тиклаш ва ҳодиса содир бўлган жойдаги шароит билан қиёслаш орқали кўрсатувларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашдан иборат.
Кўрсатуви текширилаётган шахс ҳодиса содир бўлган жойда бир вақтнинг ўзида кўрсатиш, кўздан кечириш ёки баъзи нарсаларни, ҳужжатларни, изларни олиш ёхуд муайян ҳаракатларни намойиш қилиш орқали тушунтириш беради ёки ўзининг аввал берган кўрсатувларига аниқлик киритади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш натижалари, бу шахсларнинг муайян ҳодисалар ҳақида билганлари фақат уларнинг жиноят содир этишга дахлдорлигидан дарак берсагина, далил кучига эга бўлади.
133-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тартиби
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишни суриштирувчи ёки терговчи холислар иштирокида, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишга мутахассислар ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тарафлар ва бу тергов ҳаракатининг бошқа қатнашчилари иштирокида текшириладиган кўрсатувларни эълон қилади, кўрсатув берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текширишнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни истисно қилганда, кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари, мазкур Кодекс 55-моддасининг тўртинчи қисми, 66-модданинг тўртинчи қисми.
Бир вақтнинг ўзида бир неча шахснинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текширишга йўл қўйилмайди.
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: кўрсатув берган шахс текширилаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини жойида тиклайди; иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва кўрсатади; айрим ҳаракатларни намойиш қилади; текширилаётган ҳодисада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини кўрсатади; ҳодиса содир бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади; ўзининг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик киритади. Бу ҳаракатлар вақтида четдан аралашишга, гап ўргатишга ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 102-моддаси.
Кўрсатуви текширилаётган шахс эркин сўзлаб бергач ва ҳаракатларни эркин намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мумкин. Кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текширишда қатнашаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатларини аниқлаштиришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракатларнинг такрорланишини талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахс ва тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ўтказилаётган тергов ҳаракати юзасидан уларни қўшимча равишда сўроқ қилишни талаб этишга ҳақлидир.
134-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси
Кўрсатувлар ҳодиса содир бўлган жойда текширилгани ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса текширувнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасига киритади.
Бундан ташқари баённомада: кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қаерда, қачон, қандай шароитда ўтказилганлиги; қандай жойлар ва нарсалар кўздан кечирилганлиги; ҳодиса содир бўлган жойда берилган кўрсатувларнинг мазмуни қандайлиги; ҳодисанинг шароити ва ҳолатларини тиклаш нимада ўз аксини топганлиги; шахс ўзининг аввалги кўрсатувларига қандай аниқликлар киритганлиги кўрсатилиши лозим.
16-боб. КЎЗДАН КЕЧИРИШ
135-модда. Кўздан кечириш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради.
(135-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 137 — 140-моддалари.
Одам баданини кўздан кечириш гувоҳлантириш ёки экспертиза ўтказиш қоидаларига асосланган ҳолда (ушбу Кодекснинг 142 — 147 ва 172 — 187-моддалари) амалга оширилади. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 167-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Нарсаларни олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш чоғида топилган нарса ва ҳужжатлар шу тергов ҳаракатларини ўтказиш учун белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирилиши лозим.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 140-моддаси.
136-модда. Кўздан кечириш тартибининг умумий қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.
(136-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарур ҳолларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
(136-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.
Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.
137-модда. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги ҳақида маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечирилиши мумкин.
(137-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Катта майдонларни ва биноларни кўздан кечириш бир неча суриштирувчи ёки терговчи томонидан амалга оширилиши мумкин, бунда уларнинг ҳар бири камида икки нафар холис иштирокида кўздан кечириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган нарсалар, ҳужжатлар ва излар ўралади ва муҳрланади. Катта ҳажмдаги нарсалар олинмайди ва муҳрланмайди, лекин терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи уларни сақлаш чораларини кўриши лозим.
(137-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
138-модда. Мурдани кўздан кечириш
Суриштирувчи ёки терговчи мурданинг ташқи кўринишини у топилган жойда холислар ва суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис шифокор иштирокида кўздан кечиради. Бундай мутахассис шифокор иштирок этишига имконият бўлмаган тақдирда, бошқа шифокор иштирок этади. Зарур ҳолларда мурдани кўздан кечириш учун бошқа мутахассислар, шунингдек экспертлар жалб қилинади.
Эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 148 — 152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади.
Мурда топилган жойда уни таниб олиш учун кўрсатиш чоғида ушбу Кодекснинг 126 ва 131-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинади. Таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. Ушбу Кодекснинг 188 — 191, 193 ва 197-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда мурдадан текшириш учун бошқа хил намуналар ҳам олиниши мумкин.
Таниб олинмаган мурдани фақат прокурор рухсати билангина кўмилади.
139-модда. Теварак-атроф ва биноларни кўздан кечириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд теварак-атроф ва биноларни қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирадилар.
(139-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи бу ҳақда қарор, суд эса ажрим чиқаради. Турар жойи кўздан кечирилаётган шахс ёки тегишли корхона, муассаса, ташкилотнинг вакили чиқарилган қарор ёки ажрим билан таништирилиб, бу ҳақда имзо чектирилади.
(139-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Кўздан кечириш корхонада, муассасада, ташкилотда ўтказилса — маъмурият вакилининг, ҳарбий қисмда, штабда ва муассасада ўтказилса — қўмондонлик вакилининг, зарур ҳолларда эса, моддий жавобгар шахснинг қатнашиши шарт. Биноларни кўздан кечиришда ушбу Кодекснинг 160 ва 161-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим.
140-модда. Нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд нарса ва ҳужжатларни улар топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса, кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда кўздан кечирадилар.
(140-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Кўздан кечириш техник воситалардан фойдаланилган ҳолда, башарти нарса ёки ҳужжатларнинг йўқолишига ёхуд шикастланишига олиб келмаса, ўтказилиши мумкин.
141-модда. Кўздан кечириш баённомаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади.
(141-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Баённомада кўздан кечириш давомида топилган барча нарсалар, улар қандай тартибда кўздан кечирилган бўлса, худди шу тартибда, кўздан кечириш пайтида қандай ҳолатда кузатилган бўлса, худди шу ҳолатда қайд этилади. Кўздан кечириш чоғида топилган ва олинган барча излар, нарсалар ва ҳужжатлар санаб ўтилади. Олинган буюмнинг эгасига тегишли маълумотнома ёки баённоманинг нусхаси берилади.
Бундан ташқари, баённомада: кўздан кечириш қайси вақтда, қандай об-ҳавода ва қандай ёруғликда ўтказилганлиги; қандай илмий-техника воситалари қўлланилганлиги ва қандай натижалар олинганлиги; кўздан кечиришда кўмаклашиш учун кимлар жалб қилинганлиги ва кўмаклашиш нимада ўз аксини топганлиги; қандай нарсалар ва ҳужжатлар қай тартибда ва қандай муҳр билан муҳрланганлиги; кўздан кечирилганидан кейин мурда ва иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларнинг қаерга юборилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
17-боб. ГУВОҲЛАНТИРИШ
142-модда. Гувоҳлантириш учун асослар
Гувоҳлантириш:
1) одамнинг баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломатларни, алоҳида белгиларни, унинг жисмоний ривожланганлиги тўғрисидаги маълумотларни, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш зарурати туғилган ҳолларда, агар бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса;
2) экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш йўли билан шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда ўтказилади.
143-модда. Гувоҳлантириладиган шахслар
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчи гувоҳлантирилишлари мумкин. Гувоҳ унинг кўрсатувлари тўғрилигини текшириш учунгина гувоҳлантирилиши мумкин.
144-модда. Гувоҳлантиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг баданида жиноят излари, иш учун аҳамиятга молик бошқа белгилар ёки унинг ғайритабиий физиологик ҳолати тўғрисида етарли маълумотлар бўлса, гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақида суриштирувчи ёки терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Қарорда ёки ажримда: гувоҳлантиришни ким ва қандай мақсадда ўтказиши; кимни гувоҳлантириш кераклиги; гувоҳлантирилиши учун шахс кимнинг ҳузурига ва қачон етиб келиши кўрсатилган бўлиши лозим.
145-модда. Гувоҳлантириш ҳақидаги қарорнинг ёки ажримнинг мажбурийлиги
Суриштирувчининг, терговчининг гувоҳлантириш ўтказиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг шу тўғридаги ажрими қайси шахс хусусида чиқарилган бўлса, ўша шахсга нисбатан мажбурийдир.
Гувоҳлантиришдан бош тортаётган шахслар мажбурий келтирилиши ва гувоҳлантирилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 30-боби.
146-модда. Гувоҳлантиришни ўтказиш тартиби
Гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақидаги қарор ёки ажрим гувоҳлантирилувчига эълон қилинади. Гувоҳлантиришнинг барча иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши лозим.
Шахсни ечинтириб яланғочлаш, шунингдек унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлмаган гувоҳлантириш суриштирувчи ёки терговчи томонидан холислар иштирокида, зарур ҳолларда эса, шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади. Ушбу турдаги гувоҳлантириш тарафлар иштирокида суд томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Шахсни ечинтириб яланғочлаш ёки унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек ушбу Кодекс 142-моддасининг иккинчи бандида назарда тутилган гувоҳлантириш суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан шифокор ёхуд бошқа мутахассис тиббий ходим томонидан ўтказилади.
147-модда. Гувоҳлантириш баённомаси
Гувоҳлантириш ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса гувоҳлантириш жараёни ва натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади. Баённомада гувоҳлантириш ўтказган шахснинг ҳамма ҳаракатлари ва гувоҳлантириш давомида аниқланган барча излар, хусусиятлар ва белгилар қайд этилган бўлиши лозим.
Гувоҳлантириш шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан ўтказилган бўлса, у баённома тузади ва имзолайди, гувоҳлантирилган шахс ва холислар ҳам имзолаганидан сўнг баённомани тегишинча суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим этади.
18-боб. МУРДАНИ ЭКСГУМАЦИЯ ҚИЛИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
148-модда. Мурдани эксгумация қилиш асослари ва тартиби
Кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар олиш учун мурдани қабрдан чиқариб олиш зарур бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Терговчининг ёки суриштирувчининг мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Прокурор мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Суд мурдани эксгумация қилишни суриштирув органларига ёки терговчига топширади, бу ҳақда ажрим чиқаради.
(148-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1481-модда. Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(1481-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Суд мажлисида прокурор, терговчи, суриштирувчи, қонуний вакил ёки мурдаси эксгумация қилиниши лозим бўлган вафот этган шахснинг яқин қариндошларидан бири, зарур ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади.
Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, сўнгра тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
(1481-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1482-модда. Суд ажрими
Судья мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Судьянинг мурдани эксгумация қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими прокурорга ижро учун, гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади.
Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак.
Апелляция шикояти ёки протести берилиши суднинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб туради.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилишга ва мурдани эксгумация қилишга рухсат беришга ёки мурдани эксгумация қилишни рад этишга ҳақли.
Мурдани эксгумация қилиш рад этилган тақдирда, айнан ўша мурдага нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга мурдани эксгумация қилишни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(1482-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
149-модда. Мурдани эксгумация қилиш тартиби
Суриштирувчи, терговчи ёки суд мурдани эксгумация қилишни соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ва мурда кўмилган жой вакилининг иштирокида амалга оширади. Эксгумация суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида амалга оширилаётган бўлса, холисларнинг иштирок этиши шарт. Суд эксгумацияни тарафлар иштирокида амалга оширади.
Қаранг: мазкур Кодекс 25-моддасининг тўртинчи қисми.
Мурдани эксгумация қилишда суд тиббиёти соҳасидаги мутахассис шифокор, зарур бўлса, бошқа мутахассислар ҳам қатнашадилар. Агар экспертиза тайинланган бўлса, эксгумация ўтказишда суд тиббиёти экспертининг иштирок этиши шарт.
Зарур ҳолларда, эксгумацияни ўтказишга гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек мурдани таниб олиши мумкин бўлган шахслар жалб қилиниши мумкин.
150-модда. Мурдани эксгумация қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар
Эксгумация экспертиза қилиш мақсадида ўтказилаётган бўлса, экспертиза ўтказиш ҳақида қарор ёки ажрим чиқарилиши лозим. Бунда мурда экспертиза муассасасига жўнатилади ёки экспертиза мурда кўмилган жойнинг ўзида ўтказилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 446-моддаси.
Мурдани кўздан кечириш, таниб олиш ва эксперт текшируви учун намуналар олиш ушбу Кодекснинг 125, 126, 131, 138, 188 — 191, 193 ва 197-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида амалга оширилади.
151-модда. Мурдани эксгумация қилиш баённомаси
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса эксгумация жараёни ва натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади. Баённомага қабр, тобут ва мурданинг фотосуратлари, кинотасвир ва видеоёзувлари илова қилиниши мумкин.
Мурда эксгумация қилинганидан сўнг кўздан кечириш, таниб олиш ёки эксперт текшируви учун намуналар олиш амалга оширилган бўлса, мазкур тергов ҳаракатлари тўғрисида баённома тузилади.
152-модда. Мурдани эксгумациядан сўнг кўмиш
Эксгумациядан ва бошқа процессуал ҳаракатлардан сўнг мурдани кўмиш мурдани эксгумация қилиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарган шахснинг иштирокида амалга оширилади. Мурда кўмилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
19-боб. ЭКСПЕРИМЕНТ
153-модда. Эксперимент ўтказиш учун асослар
Суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчиларнинг кўрсатувларини, бошқа далилларни, шунингдек иш юзасидан қилинган тусмол, текширилаётган ҳодисага оид муайян ҳаракатлар, шароит ва ҳолатларни тиклаш ҳамда зарурий тажрибалар ўтказиш орқали текширишга ҳақлидир.
Эксперимент бирор ҳодисани идрок қилиш, муайян ҳаракатларни бажариш, бирор ҳодисанинг содир бўлиш имкониятини текшириш, шунингдек ҳодисанинг юз бериш ва изларнинг қолиш йўсинларини аниқлаш учун ўтказилади.
154-модда. Эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Эксперимент ўтказиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Эксперимент натижасида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мулкий зарар етказилиши, ишлаб чиқариш тартиботининг, транспорт воситалари ҳаракати жадвалининг бузилиши ва бошқа нохуш оқибатларнинг келиб чиқиши эҳтимол бўлса, суриштирувчининг, терговчининг бундай эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарорига прокурор санкция бериши лозим.
Эксперимент жамоат тартиби ёки ахлоқ нормаларининг бузилишига олиб келадиган бўлса, уни ўтказишга йўл қўйилмайди.
Эксперт томонидан ўтказиладиган эксперимент суд экспертизасининг таркибий қисми ҳисобланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни.
155-модда. Экспериментни ўтказиш тартиби
Суриштирувчи ёки терговчи экспериментни холислар, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади.
Қаранг: мазкур Кодекс 25-моддасининг тўртинчи қисми.
Эксперимент ўтказишга мутахассис ва эксперт, шунингдек тажриба ҳаракатларини олиб борувчи шахслар жалб қилиниши мумкин. Мураккаб экспериментлар камида икки нафар холис ва бир неча мутахассис иштирокида ўтказилиши мумкин. Эксперимент ўтказишга, шунингдек кўрсатувлари текширилиши лозим бўлган шахслар ҳам жалб қилиниши лозим. Бунда гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиши лозим. Эксперимент иштирокчиларига унинг мақсади ва ўтказилиш тартиби тушунтирилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари.
Тажриба ҳаракатларини ўтказишдан олдин ўрганилаётган ҳодиса шароитлари текширилаётган кўрсатув ёки тусмолларга тўла мувофиқ ҳолда тикланган бўлиши лозим. Бунинг учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ўзи қатнашган ёки шоҳид бўлган ҳодисанинг шароит ва ҳолатларини тиклаш таклиф қилиниши мумкин. Шундан кейин суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли тажриба ҳаракатларини ўтказади, шу мақсадда ўлчаш, фотосуратга тушириш, кинотасвирга олиш, овоз ёзиш, видеоёзув, режа, схема ва чизмалар тузиш, экспериментал қолиплар ва изларнинг нусхаларини тайёрлаш мумкин.
Эксперимент ўтказиш шароити тикланаётган ҳаракат ёки ҳодисалар юз берган шароитга иложи борича ўхшаш бўлиши лозим. Тажрибалар имкон борича бир неча марта ўтказилади. Тажрибаларнинг шароитлари ўзгартирилиши мумкин.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, мутахассис ва экспертга эксперимент юзасидан савол берилиши мумкин. Суднинг ижозати билан экспериментда иштирок этаётган шахсларга тарафлар ҳам савол бериши мумкин. Тарафлар ва экспериментда иштирок этаётган бошқа шахслар суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолатларга қаратишга, эксперимент шароитига аниқлик киритишни ва тажриба ҳаракатларини такрорлашни талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатуви текширилаётган шахс эксперимент муносабати билан ўзининг қўшимча сўроқ қилинишини талаб қилиши мумкин.
156-модда. Эксперимент баённомаси
Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Бундан ташқари, баённомада: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, ким томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
20-боб. ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА ТИНТУВ
157-модда. Олиб қўйиш учун асослар
Жиноят иши учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатларнинг айнан кимда ва қаерда эканлиги маълум бўлиб, уларни қидиришнинг ҳожати бўлмаса, суриштирувчи, терговчи ва суд уларни олиб қўйишга ҳақлидир.
158-модда. Тинтув ўтказиш учун асослар
Суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарса ёки ҳужжатлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда тинтув ўтказишга ҳақлидир.
Тинтув қидирилаётган шахсни, шунингдек мурдани топиш учун ҳам ўтказилиши мумкин.
159-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим
Олиб қўйиш ёки тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади, бунда улар олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишни суриштирув органига ёки терговчига топширишга ҳақлидирлар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 38-моддаси.
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракатлар қаерда ва кимникида ўтказилиши зарурлиги, қайси нарса ёки ҳужжатларнинг қидириб топилиши ва олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак.
160-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ҳозир бўладиган шахслар
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда холислар, зарурат бўлган тақдирда мутахассис ва таржимон ҳам иштирок этадилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 69 ва 71-моддалари.
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш жараёнида бу ҳаракатлар уйида ўтказилаётган шахснинг ўзи ёки ҳеч бўлмаганда унинг вояга етган оила аъзоларидан бирининг иштирок этиши таъминланиши лозим. Башарти уларнинг иштирок этишини таъминлашга имкон бўлмаса, тегишли ҳокимлик ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вакили таклиф қилинади.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмлар жойлашган биноларда олиб қўйиш ёки тинтув уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
Тинтув қилинаётганларга, холисларга, мутахассисларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмларнинг вакилларига тинтув ёки олиб қўйиш ўтказилишидан аввал уларнинг суриштирувчи ёки терговчининг барча ҳаракатлари чоғида ҳозир бўлиш ҳамда ана шу ҳаракатлар хусусида арз қилиш ҳуқуқлари тушунтирилиши керак. Бундай арз баённомага киритилиши шарт.
161-модда. Олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш тартиби
Тинтув суриштирувчи ёки терговчининг асослантирилган қарорига биноан, прокурорнинг санкцияси билан ўтказилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув прокурорнинг санкциясисиз ўтказилиши мумкин, лекин бундай ҳолда кейинчалик шу ўтказилган тинтув ҳақида йигирма тўрт соат ичида прокурорга хабар қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар суриштирувчи ёки терговчининг прокурорга юборган хабарномасида асослантирилиши лозим. Хабарноманинг нусхаси ишга қўшиб қўйилади.
Суриштирувчи ёки терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга ёки ажримга асосан иш учун аҳамиятли бўлган нарса ва ҳужжатларни қидириб топиш мақсадида турар жойга ёки бошқа бинога киришга ҳақлидир.
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишга киришишдан олдин олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган шахсни қарор ёки ажрим билан таништириб имзо қўйдириши шарт.
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган бинода ёки ўзга жойда турган шахсларнинг олиб қўйиш ёки тинтув тамом бўлгунга қадар шу бино ёки жойдан чиқиб кетишини, шунингдек уларнинг бир-бирлари билан ёки бошқа шахслар билан гаплашишини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир.
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш чоғида қарор ёки ажрим билан таништирганидан сўнг олиниши лозим бўлган нарса ва ҳужжатларни ихтиёрий равишда беришни таклиф қилади, таклиф рад этилган тақдирда мажбурий равишда олади. Башарти бу нарса ва ҳужжатлар олиб қўйишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган жойдан топилмаса, у ҳолда тинтув ўтказилади.
Суриштирувчи, терговчи тинтув ўтказишга киришаётганида қарор ёки ажрим тақдим этганидан сўнг, олиб қўйилиши керак бўлган нарса ва ҳужжатларни беришни таклиф қилади. Башарти улар ихтиёрий равишда берилса, олиб қўйиш баённомаси тузилади. Агар қидирилаётган нарса ёки ҳужжатлар берилмаса ёхуд тўлиқ ҳолда топширилмаган бўлса, тинтув ўтказилади. Тинтув чоғида бу хусусдаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган нарса ёки ҳужжатлар қидирилади ва олинади. Иш учун аҳамиятга молик бошқа нарса ёки ҳужжатлар, шунингдек сақланиши тақиқланган ашёлар топилган тақдирда, улар ҳам олиб қўйилиши лозим. Суриштирувчини, терговчини бу нарса ёки ҳужжатларни олиб қўйишга ундаган асослар тинтув ўтказилганлиги ҳақидаги баённомада акс эттирилади.
Олинаётган нарса ва ҳужжатларнинг ҳаммаси холисларга, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда иштирок этган бошқа шахсларга кўрсатилади, баённомада тўлиқ акс эттирилади, зарурат бўлган тақдирда ўралиб, муҳрланади. Ўралган ва муҳрланган нарса ва ҳужжатларни кейинги тергов давомида очишга фақат холислар иштирокида йўл қўйилади.
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ёпиқ биноларни ёки буюмлар сақланадиган жойни унинг эгаси ўз ихтиёри билан очиб беришдан бош тортса, суриштирувчининг, терговчининг ўзи уларни очишга ҳақлидир. Бунда зарурат бўлмаганда қулфлар, эшиклар ва бошқа нарсаларнинг шикастлантирилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда уйдаги саранжомлик бузилмаслиги лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасининг иккинчи қисми, «Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 16-бандининг учинчи хатбошиси.
162-модда. Шахсий тинтув ва олиб қўйиш
Ушбу Кодекснинг 157 ва 158-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи ёки терговчи шахснинг кийимлари, унинг ёнидаги буюмлари ичидан ёки баданидан топилган, иш учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси фақат ушбу Кодекснинг 224-моддасига асосан шахсни ушлаган тақдирда, унда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, уни шахсий тинтув қилишни ва олиб қўйишни амалга оширишга ҳам ҳақлидир. Бунда шахсий тинтув ва олиб қўйиш баённомаси ушбу Кодекснинг 163-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда тузилади.
(162-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Шахсий тинтув ва олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 157 — 161-моддаларида кўрсатилган қоидалар асосида ўтказилади. Аммо шахсий тинтув ва олиб қўйиш қуйидаги ҳолларда алоҳида қарор ёки ажрим чиқарилмасдан ўтказилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) гумон қилинувчини ушлаш чоғида ушланувчининг ёнида қурол борлигига ёхуд жиноят содир этганлигини фош қиладиган далиллардан қутулмоқчи эканлигига етарли асослар бўлганда (ушбу Кодекснинг 224-моддаси);
(162-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) гумон қилинувчи ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниб, уни ушлаш ҳақида ушбу Кодекснинг 225-моддасига асосан баённома тузилганда;
(162-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
3) айбланувчига нисбатан қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилаётганида, башарти унинг ёнида қурол, шунингдек сақланиши ман этилган буюмлар ёхуд иш учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатлар бўлиши мумкин деб ўйлашга етарли асослар бўлганида;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 242 ва 243-моддалари.
4) олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган бинода ёки бошқа жойда турган шахс олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга ёки ажримга кўра олиниши зарур бўлган нарса ёки ҳужжатларни ўз ёнида яширинча сақламоқда деб ўйлаш учун етарли асослар бўлганида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсий тинтув ҳамда нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш тинтилаётган шахс билан бир жинсдаги мутахассис ҳамда холислар иштирокида ўтказилиши мумкин.
(162-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
163-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув баённомаси
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда баённома тузади. Суд томонидан ўтказилган нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш натижалари суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Баённомада нарса ва ҳужжатларнинг айнан қаерда ва қандай шароитда топилганлиги, ихтиёрий равишда берилганлиги ёки мажбурий равишда олинганлиги кўрсатилиши лозим. Барча олинган нарса ва ҳужжатлар баённомада бирма-бир қайд қилиниб, уларнинг миқдори, ўлчови, оғирлиги, ҳар қайсисининг ўзига хос белгилари кўрсатилиши, зарурат бўлган тақдирда ўралиши ва муҳрланиши лозим.
Олиб қўйиш ёки тинтув вақтида изланаётган нарса ва ҳужжатларни йўқ қилишга ёки яширишга уриниш ҳоллари содир бўлган тақдирда, бу ҳол суриштирувчи ёки терговчи томонидан кўрилган чоралар ҳам кўрсатилиб баённомада акс эттирилиши лозим.
164-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув тўғрисидаги қарор ва баённоманинг нусхасини топшириш шартлиги
Олиб қўйиш ёки тинтув тўғрисидаги қарор ва баённоманинг нусхаси ё суд мажлисининг олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги баённомасидан кўчирма тинтилган шахсга ёки унинг вояга етган оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса, тегишли ҳокимлик ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади. Зарур ҳолларда мазкур шахсларга олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг нусхалари берилади.
165-модда. Дипломатия ваколатхоналарининг биноларидан ва дипломатия вакилларидан олиб қўйиш ёки уларда тинтув ўтказиш
Олиб қўйиш ёки тинтув дипломатия ваколатхонаси ҳудудида ўтказилаётганда дипломатия ваколатхоналари ва уларнинг дипломатия дахлсизлигига эга бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари эгаллаб турган биноларда фақат дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг илтимосига кўра ёки унинг розилиги билан ўтказилиши мумкин, дипломатия ваколатхонаси ходимларининг ёки уларнинг вояга етган оила аъзоларининг истиқомат жойларида ёхуд улар эгаллаб турган бошқа биноларда олиб қўйиш ва тинтув уларнинг илтимосларига кўра ёки розиликлари билан ўтказилиши мумкин. Кўрсатилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинмаган бўлса-да дипломатия дахлсизлигига эга бўлган ажнабий вакилларга ва уларнинг оила аъзоларига ҳам берилади.
Дипломатия дахлсизлигига эга бўлган шахсга ва унинг оила аъзоларига нисбатан шахсий тинтув ёки олиб қўйиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда ўтказилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида»ги низом 3.1 бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 4.5 ва 6.1 бандлар.
Дипломатия вакили ёки унинг оила аъзоларининг олиб қўйишга ёки тинтув ўтказишга розилиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали сўралади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида»ги низомнинг 2.1 банди.
Дипломатия ваколатхоналари ва дипломатия дахлсизлигидан фойдаланадиган вакиллар, шунингдек уларнинг оила аъзолари жойлашган биноларда тинтув ёки олиб қўйиш ўтказиш чоғида прокурор ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг вакили ҳозир бўлиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида»ги низомнинг 2.1 банди.
166-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг бошқа шахсларга юборган ёхуд бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларида содир этилган жиноятга доир маълумотлар ёки иш учун аҳамиятга молик ҳужжатлар, буюмлар бор деб гумон қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлганда, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мазкур шахсларнинг барча почта-телеграф жўнатмаларини ёки уларнинг айримларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
Хатлаб қўйилиши мумкин бўлган почта-телеграф жўнатмалари жумласига барча турдаги хатлар, телеграммалар, радиограммалар, бандероллар, посилкалар, почта контейнерлари киради.
Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорида: хат-хабарлари ушлаб турилиши лозим бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; бу шахснинг доимий яшаш жойи манзили; хатланаётган почта-телеграф жўнатмаларининг турлари; хатлаш чорасининг муддати; жўнатмаларни ушлаб туриш ва бу ҳақда прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига маълум қилиш мажбурияти юклатилган алоқа муассасасининг номи кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Прокурор почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
(166-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1661-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(1661-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Суд мажлисида прокурор, зарурат бўлган ҳолларда терговчи, суриштирувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил ҳам иштирок этади.
Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, сўнгра тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
(1661-моддал Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1662-модда. Суд ажрими
Судья почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида ёки почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Судьянинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрим тегишли алоқа муассасасининг бошлиғига юборилади ва уни бажариш мазкур бошлиқ учун мажбурийдир. Бу ажримни бажармаганлик ёки унинг мазмунини ошкор этганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Алоқа муассасасининг бошлиғи суд ажримида кўрсатилган хат-хабарлар ва бошқа жўнатмаларни ушлаб туради ҳамда бу ҳақда прокурорга, терговчига, суриштирувчига ёки судга дарҳол маълум қилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилишга ва почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишга ёки почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этишга ҳақли.
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш рад этилган тақдирда, айнан ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(1662-моддал Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
167-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ва олиб қўйиш
Суриштирувчи ёки терговчи алоқа муассасасига бориб, ушланган почта-телеграф жўнатмаларини холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса, тегишли мутахассис иштирокида очиб, кўздан кечиради. Иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар топилган тақдирда, суриштирувчи, терговчи почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўяди ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. Агар кўздан кечирилган жўнатмаларда иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар бўлмаса, суриштирувчи, терговчи уларни эгаларига етказиш ёки ўзи белгилаган муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради.
Ушланган жўнатмалар кўздан кечирилган ҳар бир ҳолда баённома тузилиб, унда қайси почта-телеграф жўнатмалари кўздан кечирилганлиги, нималар олинганлиги ва нималар эгаларига юборилиши, нималар эса вақтинча ушлаб қолиниши кераклиги, қайси жўнатмалардан нусхалар олинганлиги кўрсатилиши лозим. Баённома ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилади.
168-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишни бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда, суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорнинг розилиги билан ёки бу чорани қўллашга зарурат қолмаса, суд томонидан бекор қилинади. Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида иш тугатилганда, биринчи инстанция судида эса, ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёхуд ҳукм қонуний кучга киргач, хатлаб қўйиш чораси бекор қилиниши лозим.
(168-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш чорасининг бекор қилинганлиги айнан бир шахсга нисбатан почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди.
(168-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
21-боб. ТЕЛЕФОН ВА БОШҚА СЎЗЛАШУВ ҚУРИЛМАЛАРИ ОРҚАЛИ ОЛИБ БОРИЛАДИГАН СЎЗЛАШУВЛАРНИ ЭШИТИБ ТУРИШ
169-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш асослари
Иш бўйича тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик хабарларни олиш мумкинлигига етарли даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг учинчи қисми.
170-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартиби
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш суриштирувчи, терговчи прокурорнинг санкциясини олиб чиқарган қарорга биноан ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.
Жабрланувчига, гувоҳга, шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлса, бу шахсларнинг аризалари бўйича ёки уларнинг ёзма розилиги ва прокурорнинг санкцияси билан ёхуд суднинг ажримига кўра уларнинг телефон ёки бошқа сўзлашув қурилмалари орқали бўладиган сўзлашувларини эшитиб туриш амалга оширилиши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, прокурорни кейинчалик дарҳол ёзма равишда хабардор этиш шарти билан, унинг санкциясисиз сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги қарорни миллий хавфсизлик хизмати органларига юборишга ҳақлидир. Прокурорнинг санкциясисиз сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги қарор бир сутка давомида қонуний кучга эга бўлади.
Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унда эшитиладиган ахборотлар хусусияти ва ҳажми, шунингдек, сўзлашувларни эшитиб туришнинг боришини ва натижаларини қайд этиш шакли белгиланиб, миллий хавфсизлик хизмати органларига ижро этиш учун юборилади. Сўзлашувларни эшитиб туриш олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш чоғида овоз ёзиш мосламалари қўлланилиши лозим. Сўзлашув фонограммаси акс эттирилган магнит тасмаси тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.
171-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш баённомаси
Эшитиб туриш ва овоз ёзишни амалга оширган шахс ишга алоқадор сўзлашувлар фонограммаси мазмунининг қисқача баённомасини тузади. Фонограмма муҳрланади ва баённомага қўшиб қўйилади, унинг иш учун аҳамиятли бўлмаган қисми ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин йўқ қилинади.
Эшитиб туриш ва овоз ёзиш баённомасида абонент рақами, эшитиб туриш ва овоз ёзиш вақти ва жойи, фойдаланилган техникавий воситалар тури ва модели, бу ишларни амалга оширган шахсларга оид маълумотлар ҳамда иш учун аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобланган бошқа маълумотлар акс эттирилади.
22-боб. ЭКСПЕРТИЗА
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни.
172-модда. Экспертиза тайинлаш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, мутахассислар, холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди.
(172-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Эксперт олдига қўйилган саволлар ва унинг берган хулосаси экспертнинг махсус билимлари доирасидан ташқари чиқиши мумкин эмас.
Экспертизани ушбу Кодексда белгиланган тартибга хилоф равишда ўтказиладиган текширув билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Идоравий текширув хулосаси, тафтиш ҳужжатлари, мутахассислар маслаҳати экспертиза ўтказиш заруратини истисно этмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15 ва 16-бандлари.
173-модда. Экспертиза тайинлаш ва ўтказишнинг шартлиги
Башарти, иш бўйича:
1) ўлимнинг сабабини, етказилган тан жароҳатларининг хусусияти ва оғирлик даражасини;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
2) жинсий алоқада бўлганликни, ҳомиладорлик ҳолатини ва ҳомилани сунъий йўл билан тушириш белгиларини;
3) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчининг ёшини, агар бу ҳақда ҳужжатлар бўлмаса ёки ҳужжатлар шубҳа туғдирса;
4) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг, устидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга доир иш юритилаётган шахснинг руҳий ва жисмоний аҳволини ҳамда уларнинг ғайриҳуқуқий қилмишни содир этаётган пайтда ўз ҳаракатларини идрок этиш ва идора қилиш лаёқатини, шунингдек жиноий жавобгарликнинг аҳамиятини тушуниш, жиноят процессида кўрсатувлар бериш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни 26-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 27-бандининг иккинчи хатбоши.
5) жабрланувчининг, гувоҳнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳамда улар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни идрок қилиш, эсда сақлаш ва сўроқ қилганда ифодалаб бериш лаёқатига эга эканликларини, шунингдек жабрланувчининг жиноят процесси чоғида ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини;
6) таносил ва бошқа юқумли касалликларга чалинган, сурункали ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка дучор бўлган шахсларни даволаш зарурлигини ва имкониятларини;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 13-бандининг биринчи хатбоши.
7) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг турлари мавжудлигини;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 11-банди.
8) пул белгилари, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар қалбакилаштирилганлигини;
9) портлашлар, ҳалокатлар ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг техникавий сабабларини аниқлаш зарур бўлганда экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шарт.
Иш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлашда ҳам, агар бунинг учун махсус билимларни қўллаш зарур бўлса ва бу ҳолатлар исботлашнинг бошқа воситалари билан пухта аниқланмаган бўлса, экспертиза ўтказиш шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 6-бандининг бешинчи хатбошиси.
174-модда. Эксперт этиб тайинланадиган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XIV боби (77 — 80-моддалар).
Суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-психология, суд-автотехника, суд-иқтисодий, криминалистика экспертизаларини фақат давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса, бошқа корхона, муассаса, ташкилотларнинг мутахассислари ўтказади. Алоҳида ҳол экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, суднинг эксперт этиб тайинланган шахсни чақириш ва унинг экспертиза ўтказиши тўғрисидаги талаби ушбу шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари учун мажбурийдир.
(174-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 10 ва 12-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
175-модда. Текшириш объектлари
Ашёвий далиллар, эксперт текшируви учун намуналар, бошқа моддий объектлар, мурдалар ва уларнинг қисмлари, ҳужжатлар, шунингдек экспертиза ўтказилаётган иш материаллари текшириш объектлари бўлиши мумкин. Эксперт текширувлари тирик одамга нисбатан ҳам ўтказилади.
Экспертизани ўтказишда текшириш объектлари (тирик одамдан ташқари) эксперт текширувини ўтказиш учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада шикастланиши ёки ишлатилиши мумкин. Бунда текшириш объектининг қисман шикастланиши ёки ишлатилишига экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) ёзма рухсати олиниши зарур, тайинланган экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари объектнинг шикастланишини (бузилишини) ёки ишлатилишини тақозо этувчи ҳоллар бундан мустасно.
Текшириш объектларининг экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) ёзма рухсати билан ёхуд тайинланган экспертизанинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда шикастланганлиги ёки ишлатилганлиги давлат суд-экспертиза муассасаси, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ёки эксперт томонидан мазкур объектларнинг мулкдорига зарарнинг ўрни қоплаб берилишига сабаб бўлмайди.
Текшириш объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва хоссалари имкон берса, ўралган ва муҳрланган ҳолда экспертга топширилиши керак.
Текшириш объектини экспертнинг иш жойига етказиб беришнинг иложи бўлмаганда, экспертизани тайинлаган орган (шахс) унга мазкур объектни монеликсиз кириб кўришни ва уни текшириш имкониятини таъминлайди.
Текшириш объектлари давлат суд-экспертиза муассасаларида, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларида ва судларда ашёвий далилларни сақлаш қоидаларига риоя қилинган ҳолда сақланади.
Қаранг: «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2174, 29.12.2010 й.).
Экспертиза тугалланганидан кейин текшириш объектлари, агар улар тўла ишлатилган бўлмаса, экспертизани тайинлаган органга (шахсга) қайтарилади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
176-модда. Қўшимча ва қайта экспертизалар
Қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасидаги бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади ва шу ёки бошқа эксперт (экспертлар комиссияси) томонидан ўтказилади.
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади.
Қайта экспертиза тайинланганда эксперт (экспертлар комиссияси) олдига илгари қўлланилган эксперт текшируви усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги масала қўйилиши мумкин.
Қайта экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қайта экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) биринчи (олдинги) экспертиза хулосасига қўшилмаганлиги сабаблари кўрсатилиши лозим.
Қайта экспертизани ўтказиш бошқа экспертга (экспертлар комиссиясига) топширилади. Биринчи (олдинги) экспертизани ўтказган эксперт (экспертлар комиссияси) қайта экспертизани ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у эксперт текширувини ўтказиш ва хулоса тузишда иштирок этмайди.
(176-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1761-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши
Экспертиза бир хил (комиссиявий экспертиза) ёки турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир неча эксперт томонидан ўтказилиши мумкин.
Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши экспертизани тайинлаган орган (шахс) ёки мазкур экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат суд-экспертиза муассасаси ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан келиб чиқиб, ўтказиладиган эксперт текширувларининг мақсади, кетма-кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси таркибидаги ҳар бир эксперт эксперт текширувларини мустақил ва алоҳида олиб боради, шахсан ўзи ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни баҳолайди ҳамда қўйилган саволлар юзасидан ўз махсус билимлари доирасида фикрларини шакллантиради.
Эксперт текширувларининг экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман ўтказилишига йўл қўйилмайди
(1761-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
177-модда. Комиссиявий экспертиза
Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда экспертларнинг ҳар бири эксперт текширувларини тўлиқ ҳажмда ўтказади ва улар олинган натижаларни биргаликда таҳлил қилади.
Экспертлар умумий фикрга келганидан сўнг биргаликдаги хулосани ёки хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатни тузади ва имзолайди.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
(177-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
178-модда. Комплекс экспертиза
Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни турли илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир неча эксперт текширувини ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида эксперт текширувларини олиб боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси эксперт текширувларини ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси ҳолатларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай фикрларга келганлиги кўрсатилади. Экспертларнинг ҳар бири хулосанинг ушбу эксперт текширувлари баён этилган қисмини имзолайди ва улар учун жавобгар бўлади.
Умумий фикрни (фикрларни), олинган натижаларни баҳолашга ва ушбу фикрни (фикрларни) шакллантиришга ваколатли бўлган экспертлар қилади. Агар экспертлар комиссияси якуний фикрининг ёки унинг бир қисмининг асоси сифатида экспертлардан бирининг (алоҳида экспертларнинг) аниқлаган ҳолатлари олинган бўлса, бу ҳақда хулосада кўрсатилиши керак.
Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Агар комплекс экспертизани ўтказиш давлат суд-экспертиза муассасасига топширилган бўлса, унда ушбу экспертизани ташкил қилиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади.
(178-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси.
179-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги ҳуқуқлари
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи экспертиза тайинлаш ва ўтказишда:
1) экспертиза ўтказилгунга қадар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиқиш ва ўзига берилган ҳуқуқлар тушунтирилишини талаб қилиш. Бу ҳақда баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади;
2) экспертни рад этиш;
3) ўзи кўрсатган шахслар орасидан эксперт тайинланишини илтимос қилиш;
4) эксперт хулоса бериши учун унинг олдига қўшимча саволлар қўйиш, қўшимча материаллар тақдим этиш;
5) экспертиза ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, суднинг рухсати билан ҳозир бўлиш, экспертдан текширув вақтида қўллаётган усулларининг ва олинган натижаларнинг моҳиятини тушунтириб беришни талаб қилиш, экспертга тушунтиришлар бериш;
6) эксперт хулосаси билан танишиб чиқиш ва қўшимча ёки қайта экспертиза ўтказиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
Санаб ўтилган ҳуқуқлардан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланаётган шахс ҳам, агар бунга унинг руҳий ҳолати имкон берса, фойдаланади.
180-модда. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспертиза тайинлаш тўғрисида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда: экспертиза тайинлаш учун асос бўлган сабаблар; экспертизага юборилаётган ашёвий далиллар ва бошқа объектлар, уларнинг қачон, қаерда ва қайси ҳолатда топилганлиги ва олинганлиги; иш материаллари бўйича экспертиза ўтказишда эса эксперт хулосаси асосланиши лозим бўлган маълумотлар; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертиза муассасасининг номи ёки экспертиза ўтказиш топширилган шахснинг фамилияси кўрсатилиши лозим.
(180-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 11-банди.
Зарур ҳолларда экспертиза жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам тайинланиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унга тааллуқли шахслар учун мажбурийдир.
181-модда. Экспертиза ўтказишда мажбурлов чегараси
Мураккаб тиббий текширув усулларидан, шунингдек кучли оғриқ бериш билан боғлиқ усуллардан мажбурий фойдаланишга фақат экспертиза ўтказилаётган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. Башарти бундай шахс ўн олти ёшга тўлмаган ёки руҳий касал бўлса, экспертиза унинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийсининг розилиги билан амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
182-модда. Давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда экспертиза ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ўзи чиқарган қарорни ёки ажримни, текшириш объектларини, зарур ҳолларда эса жиноят ишини ҳам давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбарига юборади. Агар қарор ёки ажримда эксперт кўрсатилмаган бўлса, ташкилотнинг раҳбари мазкур ташкилот ходимларидан қайси бири экспертиза ўтказиши тўғрисида фармойиш бериши керак. Бу ҳақда у экспертизани тайинлаган органга (шахсга) хабар беради.
(182-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари экспертиза ўтказишни ташкил қилади, текшириш объектларининг сақланишини таъминлайди, экспертизани ўтказиш муддатларини аниқлайди, эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулосани, текшириш объектлари ва иш материалларини экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборади.
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари, агар мазкур ташкилотда эксперт текширувларини ўтказиш учун тегишли мутахассислар ёхуд зарур моддий-техник база ёки махсус шароитлар бўлмаса, экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижро этмасдан ҳамда экспертизани ўтказиш учун тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларини уч кунлик муддатда қайтариш; экспертизани тайинлаган органдан (шахсдан) экспертлар комиссияси таркибига ушбу ташкилотда ишламайдиган шахсларни, шу жумладан бошқа давлатлардан мутахассисларни, агар экспертизани ўтказиш учун уларнинг махсус билимлари зарур бўлса, киритиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат суд-экспертиза муассасасининг ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) розилигисиз экспертизани ўтказиш учун ушбу ташкилотда ишламайдиган мутахассисларни жалб этишга; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча текшириш объектларини экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) қарори ёки ажримисиз талаб қилиб олишга ҳақли эмас.
(182-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 12 — 14-моддалари.
183-модда. Экспертиза муассасасидан ташқарида экспертиза ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспертиза экспертиза муассасасидан ташқарида ўтказиладиган бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқаргандан кейин экспертиза ўтказиш топширилаётган шахсни чақиртиради, унинг шахси ва малакасини, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, жабрланувчига бўлган муносабатини ва уни рад этишга асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
(183-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспертизани тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертга экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ёки ажримни тақдим этади, уни ушбу Кодекснинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради ва била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Эксперт берган ариза ва илтимосномалар ҳам шу зайлда қайд этилади. Экспертнинг илтимоси рад этилган тақдирда, экспертиза тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқаради.
(183-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 — 240-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ёки гувоҳнинг баданини ёхуд руҳий ҳолатини текшириш зарурати пайдо бўлса, экспертиза тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларнинг экспертга олиб келинишини таъминлаши шарт.
(183-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
184-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси
Эксперт ёки экспертлар комиссияси эксперт текширувларини ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкин.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Эксперт текширувининг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Архив иши тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги эксперт текшируви давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборилади.
(184-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
185-модда. Хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат
Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборади.
(185-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
186-модда. Экспертни сўроқ қилиш
Экспертнинг хулосаси етарли даражада аниқ бўлмай, камчиликларини тўлдириш учун қўшимча текшириш ўтказишга зарурат бўлмаса ёки эксперт фойдаланган усулларга аниқлик киритиш зарур бўлиб қолса, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертни ушбу Кодекснинг 98 — 108-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда сўроқ қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт фақат ўзи томонидан берилган хулоса ва шахсан ўтказган эксперт текширувлари юзасидан сўроқ қилиниши мумкин.
Экспертни у хулоса бергунига қадар сўроқ қилиш тақиқланади.
(186-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмлари.
187-модда. Эксперт хулосасини баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт хулосаси терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича тўпланган бошқа далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун белгиланган барча процессуал қоидаларга риоя этилганлиги нуқтаи назаридан баҳоланади.
(187-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Экспертнинг хулосаси суриштирувчи, терговчи ёки суд учун муқаррар далилий кучга эга эмас. Хулосага қўшилмаслик қарорда ёки ажримда асослаб берилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича бир неча экспертиза ўтказилган ва экспертлар бир хил фикрга келмаган бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд баъзи экспертларнинг хулосаларига қўшилиш ва бошқа экспертларнинг хулосаларига қўшилмаслик тўғрисидаги ўз фикрини асослаб бериши лозим.
(187-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
221-боб. Тафтиш
1871-модда. Тафтиш тайинлаш учун асослар
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни текширилаётган субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаб кўриш йўли билан олиш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади. Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг махсус билимларга эга эканлиги тафтишни тайинлашдан озод этмайди.
Тадбиркорлик субъектини тафтиш қилиш фақат унинг қонун ҳужжатларини бузганлиги фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга оширилади. Бунда тафтишга тадбиркорлик субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин.
Жиноят иши қўзғатилгунига қадар тафтишни тайинлашга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
1872-модда. Тафтишни тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тафтиш терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланади.
(1872-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) текшириладиган субъектнинг тўлиқ номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва юридик манзили;
2) жиноят ишининг рақами ёки тафтишни тайинлаш учун терговга қадар текшириш жараёнида юзага келган асослар ёхуд қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш учун асослар;
3) тафтиш ўтказиш чоғида ўрганиладиган масала ёки масалалар доираси;
4) молия-хўжалик фаолиятининг тафтиш қилиниши лозим бўлган даври;
5) тафтиш ўтказиш топширилган ваколатли органнинг номи, шу жумладан қўшимча равишда жалб этиладиган давлат органлари ва ташкилотлар.
Тафтиш ўтказиш чоғида тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилмаган масалани ёки масалалар доирасини, шунингдек молия-хўжалик фаолиятининг даврини ўрганиш тақиқланади.
Ушбу Кодекснинг 1873-моддасида кўрсатилган органлар ва ташкилотлар тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинган пайтдан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай тафтиш ўтказиш ҳақида тафтишни ўтказиш учун тайинланган шахсларни албатта кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
1873-модда. Тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар
Тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг, давлат солиқ хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва ҳудудий молия органларининг мутахассислари иштирок этиши мумкин.
Зарур бўлган ҳолларда, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари ҳам тафтиш ўтказиш учун жалб этилиши мумкин.
1874-модда. Тадбиркорлик субъектларини тафтишдан ўтказиш шартлари
Тадбиркорлик субъектларини тафтиш қилиш юридик хизмат вакиллари ва (ёки) жалб этилган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъекти мазкур ҳуқуқдан воз кечган ҳоллар бундан мустасно) ўтказилади.
Юридик хизмат вакилининг иштирокидан ва (ёки) адвокатнинг юридик ёрдамидан воз кечиш тафтишнинг кейинги босқичларида тадбиркорлик субъекти томонидан уларни жалб этиш учун тўсиқ бўлмайди.
Тафтиш ўтказувчи шахс тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг тафтиш ўтказишда иштирок этишга юридик хизмат вакилини ва (ёки) адвокатни жалб этишга ёхуд уларнинг иштирокидан воз кечишга бўлган ҳуқуқини тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар ёзма шаклда тушунтиради ва бу ҳақда баённома тузилади.
Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси ёки вакили томонидан юридик хизмат вакилини ва (ёки) адвокатни жалб этиш нияти билдирилса, тафтиш ўтказишнинг бошланиши юридик хизмат вакили ва (ёки) адвокат етиб келгунига қадар, бироқ кўпи билан йигирма тўрт соатга тўхтатиб турилади.
Юридик хизмат вакилининг ва (ёки) адвокатнинг йигирма тўрт соат ичида етиб келиш имконияти бўлмаган тақдирда, тафтиш уларнинг иштирокисиз бошланади.
Тафтиш ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қуйидаги ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши тадбиркорлик субъектини тафтишдан ўтказишнинг мажбурий шартидир:
тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим;
ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;
тафтиш ўтказувчи шахснинг хизмат гувоҳномаси;
тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома.
1875-модда. Тафтиш ўтказиш тартиби
Тафтиш ўтказиш учун тайинланган шахслар текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсларини ёки вакилларини тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар билан тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар таништириши, шунингдек текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобига ёзув киритиши шарт.
Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топширилган, шунингдек улар хизмат гувоҳномаси ва тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан таништирилган пайт тафтиш ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади.
Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни олиш ва улар билан танишишдан бош тортиши тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тегишли ҳужжатларни олиш ва улар билан танишишдан бош тортган тақдирда, тафтиш ўтказиш учун тайинланган шахс томонидан унинг ўзи ва текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили имзолайдиган баённома тузилади. Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили мазкур баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, унга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Мазкур ҳолда баённома имзоланган пайт тафтиш ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади.
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар олинганидан ва улар билан танишиб чиқилганидан кейин тақдим этиши шарт.
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили ҳужжатларни, ахборот ва материалларни тақдим этишдан бош тортган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс бундан буёнги процессуал ҳаракатларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиладиган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга бу ҳақда дарҳол хабар қилади.
Ҳужжатларни олиб қўйиш зарур бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор олиб қўйиш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. Олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 20-бобида белгиланган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Тафтиш ўтказувчи шахс зарур бўлган тақдирда, текширилаётган субъектнинг ҳудуди ва биноларини текширувдан, шунингдек мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиши мумкин.
Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганиш солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Тафтиш ўтказувчи шахснинг текширилаётган субъектнинг ҳудудига ва биноларига (турар жойлар бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилинган, шунингдек тафтишни амалга ошириш учун унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш рад қилинган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахснинг ўзи ва текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили томонидан имзоланадиган баённома тузилади. Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, унга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Баённома бундан буёнги процессуал ҳаракатларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиладиган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилади.
Тафтиш ўтказувчи шахснинг текширилаётган субъектнинг ҳудудига ва биноларига (турар жойлар бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилинганлиги, шу жумладан ушбу субъектнинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек тафтиш ўтказувчи шахснинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилинганлиги қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилинганлиги учун жавобгарликка тортиш тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома топширилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади.
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани олишдан бўйин товлаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан тафтиш тугалланган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолда тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.
1876-модда. Айрим ҳолларда тафтиш ўтказиш тартиби
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили турган жой номаълум бўлган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва унинг мансабдор шахсининг яшаш жойи манзилига уч иш куни ичида буюртма хат билан юборади. Бундай ҳолда буюртма хат юборилган сана тафтиш ўтказиш бошланган сана деб ҳисобланади.
Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг йўқлиги тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда тафтиш текширилаётган субъектнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги, ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар асосида ўтказилади.
Текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари, ахбороти ва материаллари йўқотилган, йўқ қилинган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганишни солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиши мумкин.
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва далолатноманинг кўчирма нусхаси текширилаётган субъект мансабдор шахсининг яшаш жойига буюртма хатлар билан юборилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади.
1877-модда. Тафтиш ўтказиш муддатлари
Тафтиш ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарур бўлган ҳолларда, текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари ҳажми, фаолиятининг тури ва кўламлари ҳисобга олинган ҳолда, тафтиш муддати тафтиш ўтказувчи шахснинг асослантирилган илтимосномасига кўра суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин.
(1877-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тафтишнинг умумий муддати уни ўтказиш муддатлари узайтирилиши инобатга олинган ҳолда, суриштирув, дастлабки тергов ва суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилишнинг ушбу Кодексда белгиланган муддатларидан ошмаслиги керак.
(1877-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
1878-модда. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўтказилган тафтиш натижаларига кўра далолатнома тузади.
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
1) тафтиш ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;
2) тафтиш ўтказиш учун асослар;
3) тафтиш ўтказилган муддат;
4) тафтиш ўтказган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
5) юридик шахснинг тўлиқ номи, текширилаётган даврда унинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми);
6) текширилаётган субъектнинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
7) текширилаётган субъект молия-хўжалик фаолиятининг илгариги текширувлари тўғрисидаги маълумотлар;
8) текширилаётган давр ҳамда тафтиш ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
9) қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) батафсил тавсифи қонун ҳужжатларининг бузилган нормаларига ҳавола қилинган ҳолда;
10) ўтказилган тафтиш натижаларига доир, шу жумладан қонун ҳужжатларининг бузилишлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосалар.
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома камида уч нусхада тузилади.
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг барча нусхалари тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан имзоланади. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига топширилади, у далолатноманинг барча нусхаларига олганлиги тўғрисида олиш санасини кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг қолган нусхалари тафтиш материалларига қўшиб қўйилади.
Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги имзоси унинг тафтиш натижаларидан рози эканлигини билдирмайди.
Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари, тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, тафтиш ўтказиш чоғида олинган материаллар, шунингдек тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қўшиб қўйилиши керак.
Тафтиш тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай тафтиш материаллари тафтиш ўтказиш ваколатига эга бўлган органда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши ва тафтишни тайинлаган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилиши керак.
Тафтиш ўтказган орган тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг тасдиқланган кўчирма нусхасини қонуний чоралар кўрилиши учун тегишли ваколатли органга ҳам юборади.
1879-модда. Қўшимча ёки қайта тафтиш
Қўшимча тафтиш тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада мавжуд бўлган камчиликларни тўлдириш ва иш бўйича янгидан аниқланган ҳолатларни аниқлаштириш учун тайинланади.
Қайта тафтиш қуйидаги ҳолларда тайинланади:
тафтиш хулосалари ва натижаларига рози эмаслик тўғрисида текширилган субъект, айбланувчи ёки судланувчи томонидан тақдим этилган эътирозлар асосли деб топилганда;
тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада тафтиш материаллари ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан қарама-қаршиликлар мавжуд бўлганда, шунингдек тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги хулосаларга асос бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар нотўғри деб топилганда;
тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада кўрсатилган хулосалар асоссиз бўлганда ёки уларнинг тўғрилиги шубҳа туғдирганда.
Дастлабки тафтишни ўтказган шахслар қайта тафтиш ўтказиш учун тайинланиши мумкин эмас.
Қўшимча тафтиш ёки қайта тафтиш ушбу бобда белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
18710-модда. Текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари қуйидагиларга ҳақли:
текширувчи шахслардан тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни талаб қилиш, хизмат гувоҳномаси, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан танишиш;
ўз фаолияти тафтишдан ўтказилиши тўғрисида тегишли ахборотга эга бўлиш, тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан тадбирлар ўтказилиши чоғида тушунтиришлар бериш ва уларда ҳозир бўлиш;
тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалаларга доир талабларини бажармаслик ва ушбу шахсларни тафтиш мавзуига тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар билан таништирмаслик;
хизмат гувоҳномасини, тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани, тафтишни тайинлаш ҳақидаги қарорнинг ёки ажримнинг, ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини тақдим этмаган шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритмаслик, шунингдек тафтиш муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган ёхуд тафтиш ўтказувчи шахс текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини тўлдиришни рад этган тақдирда, ҳудудга ва биноларга киритмаслик;
тафтиш тугалланган кунда тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини тафтиш ўтказувчи шахслардан олиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тафтиш натижалари устидан шикоят қилиш, шу жумладан суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритиш йўли билан шикоят қилиш.
Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари:
тафтиш ўтказувчи шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритиши;
тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талабига кўра тақдим этиши;
тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришида уларга кўмаклашиши шарт.
18711-модда. Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
текширилаётган субъектнинг ҳудудини ва биноларини текшириш, унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш;
тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни талаб қилиб олиш;
текширилаётган субъектнинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахсларидан, моддий жавобгар ходимларидан ҳамда бошқа ходимларидан тушунтиришлар олиш;
қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектив асослар мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга илтимоснома киритиш;
(18711-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳаракатларни бажариш.
Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ва вакиллари томонидан ижро этилиши шарт.
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида:
хизмат гувоҳномасини, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани тақдим этиши;
тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топшириши;
текширилаётган субъектлар фаолиятининг амалга оширилишига тўсиқларни юзага келтирмаслиги ва фаолиятининг тўхтатиб қўйилишига йўл қўймаслиги, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;
юридик хизмат вакилларининг ва (ёки) жалб этилган адвокатларнинг тафтишнинг исталган босқичида иштирок этишга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар ҳақида текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсини ёки вакилини хабардор қилиши;
текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўлдириши;
тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши, унинг бир нусхасини текширилаётган субъектда тафтиш тугалланган куни қолдириши;
ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини кўриши шарт.
(221-боб Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
23-боб. ЭКСПЕРТИЗА ТЕКШИРУВИ УЧУН НАМУНАЛАР ОЛИШ
188-модда. Намуналарнинг турлари ва уларни олиш усуллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тирик одамнинг, мурданинг, ҳайвоннинг, ўсимликнинг, буюмнинг, материалнинг ёки модданинг хусусиятларини ўзида акс эттирувчи намуналар олишга, башарти уларнинг эксперт текшируви эксперт олдига қўйилган саволларни ҳал қилиш учун зарур бўлса, ҳақлидир.
(188-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Тирик одамдан ўзида унинг хусусиятларини акс эттирувчи: биологик — қон, соч, сўлак, инсон организмидан ажралиб чиқадиган моддалар; психофизик — дастхат; анатомик — тери нақшининг чизиқлари, тиш қолиплари; шунингдек овознинг хусусиятлари, касб малакасини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин. Мурдани кўздан кечиришда ҳам текширув ўтказиш учун керакли моддий намуналар олиниши мумкин.
Намуна тариқасида хом ашё, маҳсулот ва бошқа материаллардан модданинг турга оид ёки ўзига хос физик ёхуд кимёвий хоссаларини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин.
Текширув ўтказиш жараёнида эксперт гильза, ўқ, бузиш асбоблари ва бошқа объектларнинг тажриба намуналарини тайёрлашга ва уларнинг экспериментал изларига қараб, ўхшашлик ёки фарқланиш масаласини ҳал этишга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари.
189-модда. Намуна олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва органлар
Эксперт текшируви намуналар олинадиган шахсни ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлмаса ва алоҳида касб маҳоратини талаб қилмаса, суриштирувчи, терговчи ёки суднинг ўзи, зарурат бўлганда эса шифокор, бошқа мутахассис, эксперт иштирокида эксперт текшируви учун намуналар олишга ҳақлидир.
Эксперт текшируви учун намуналар олиш яланғоч бўлишни тақозо этса ёки алоҳида касб маҳоратини талаб қилса, суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан текширув учун намуналарни шифокор ёки бошқа тиббий мутахассис олади.
190-модда. Намуна олиниши мумкин бўлган шахслар
Эксперт текшируви учун намуналар гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича устидан иш юритилаётган шахсдан олиниши мумкин.
Ҳодиса содир бўлган жойда ёки ашёвий далилларда бошқа шахслар томонидан ҳам из қолдирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида етарлича асослар бўлган тақдирда шу шахслардан ҳам эксперт текшируви учун намуна олиниши мумкин.
191-модда. Намуна олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Намуна олиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда: намуна оладиган шахс ёки орган; намуна олиниши керак бўлган шахс; айнан қандай намуна ва қанча миқдорда олиниши лозимлиги; намуна олинадиган шахс қачон ва кимнинг ҳузурига келиши зарурлиги; олинган намунанинг қачон ва кимга тақдим қилиниши кераклиги кўрсатилиши лозим.
192-модда. Намуна олишда мажбурлов чегараси
Ўзидан намуна олиниши учун келишдан бош тортаётган гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, жабрланувчилар мажбурий келтирилиши мумкин, бунда, башарти қўлланиладиган усуллар оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлса, улардан мажбурлов йўли билан намуналар олинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 30-боби («Мажбурий келтириш»).
Ўзга шахслардан намуналар фақат ушбу Кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда таносил касаллиги ва бошқа юқумли касалликларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда мажбурлов йўли билан олиниши мумкин.
193-модда. Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан намуналар олиш тартиби
Суриштирувчи ёки терговчи намуна олиниши керак бўлган шахсни чақиртиради ёки у турган жойга бориб, уни намуна олиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ўзига келиб тушган ажрими билан таништириб тилхат олади ва бу шахсга, мутахассисга, холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, агар кимдир рад этилган бўлса, бу масалани ҳал қилади. Кейин суриштирувчи ёки терговчи керакли ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалар қўлланилиши мумкин.
Мурдадан, шунингдек хом ашёлардан, маҳсулотлардан, бошқа материаллардан намуналар олиш эксгумация қилиш, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 18 ва 20-боблари.
Олинган намуналар ўралади ва муҳрланади. Кейин суриштирувчи ёки терговчи уларни намуна олиш баённомаси билан бирга тегишли экспертга юборади. Агар намуна олиш суднинг ажримига биноан амалга оширилган бўлса, ушбу ажримни бажарган суриштирувчи ёки терговчи намуналарни уларни олиш тўғрисидаги баённома билан бирга судга юборади. Суд тарафлар иштирокида намуналарни кўздан кечириб, уларнинг ҳақиқийлигига ва тўла сақланганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин олинган намунани ажрим ва баённома билан бирга тегишли экспертга юборади.
194-модда. Шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан намуналар олиш тартиби
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли шахсни, шунингдек ундан намуна олиш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни шифокорга ёки бошқа мутахассисга юборади. Шифокорни, бошқа мутахассисни, холисларни рад этиш масаласини қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳал қилади.
Шифокор ёки бошқа мутахассис зарур ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалардан фойдаланилиши мумкин. Намуналар ўралиб ва муҳрланиб, суриштирувчи, терговчи ёки судга юборилади.
Текшириш учун ҳайвонлардан намуналар олиш зарурати туғилса, суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли қарорни ёхуд ажримни ветеринарга ёки бошқа мутахассисга юборади.
195-модда. Эксперт томонидан тажриба учун намуналар олиш
Текширув ўтказиш жараёнида эксперт томонидан ушбу Кодекс 188-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тажриба намуналари тайёрланиши мумкин.
Суриштирувчи ёки терговчи бундай намуналарни тайёрлаш чоғида ҳозир бўлишга ҳақли бўлиб, бу ҳол улар томонидан тузиладиган баённомада акс эттирилади.
Эксперт текширув ўтказиб бўлганидан кейин намуналарни муҳрланган ҳолда ўз хулосасига қўшиб қўяди.
Суриштирувчи ёки терговчи, суд муҳокамасида эса суд ва тарафлар эксперт тақдим қилган тажриба намуналарини кўздан кечирадилар, шундан сўнг улар ашёвий далил сифатида жиноят ишига қўшиб қўйилади.
196-модда. Намуналар олишда шахс ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши
Эксперт текшируви учун намуналар олишда қўлланиладиган усуллар ва илмий-техникавий воситалар инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлиши лозим. Кучли оғриқ берадиган мураккаб тиббий тадбирлар ва усулларни қўллаш намуна олиниши лозим бўлган шахснинг розилиги билан, башарти у ўн олти ёшга тўлмаган ёки руҳий касал бўлса, унинг қонуний вакили, васийлари ёки ҳомийларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси.
Намуна олиш намуна олинувчини ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлса, шифокор, бошқа мутахассис, холислар намуна олинувчи шахс билан бир жинсда бўлишлари лозим.
197-модда. Намуналар олиш баённомаси
Эксперт текшируви учун намуналар олинганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса, ўзига келган намуналарни суд мажлиси баённомасида акс эттиради.
24-боб. НАРСАЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ
198-модда. Нарсаларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш
Фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз фикрларига кўра иш учун аҳамиятга молик бўлган нарсаларни суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидир.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136, 137, 139 ва 140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим.
Иш учун аҳамиятли бўлмаган ва муомаладан чиқарилмаган нарсалар тақдим қилинган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларни кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб беради.
199-модда. Суриштирувчи, терговчи ёки суднинг талабига кўра нарсаларни тақдим қилиш
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тинтув ёки олиб қўйиш ўтказмасдан туриб, корхона, муассаса, ташкилот раҳбаридан, шунингдек фуқародан тергов ва суд ҳаракатларини юритиш чоғида вақтинча фойдаланиш учун зарур бўлган нарсаларни тақдим этишларини талаб қилишга ҳақлидир. Бундай нарсалар жумласига қуйидагилар киради:
1) эксперимент ўтказишда текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини ва шароитини қайта тиклаш учун фойдаланиладиган ўхшаш нарсалар ёки макетлар;
2) таниб олиш учун кўрсатилаётган нарса билан турдош бўлган нарсалар;
3) тергов ёки суд ҳаракатларини юритиш ёхуд эксперт текширувини ўтказиш учун зарур бўлган мосламалар, асбоб-ускуналар, анжомлар, материаллар, агар бундай нарсалар суриштирувчи, терговчи ёки судда ёхуд уларнинг топшириғи бўйича ҳаракат қилаётган мутахассис, эксперт ёки экспертиза муассасасида бўлмаса. Зарурат қолмагач, бу нарсалар эгасига қайтарилиши лозим.
200-модда. Ҳужжатларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш
Фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз ихтиёрларидаги ҳужжатларни ёки ўзларидаги мавжуд маълумотлар асосида махсус тузилган ҳужжатларни суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
201-модда. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига кўра ҳужжатларни тақдим қилиш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига кўра ўз ихтиёрларидаги ҳужжатларни ёки ўзларидаги мавжуд маълумотлар асосида махсус тузилган ҳужжатларни тақдим қилишлари шарт.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига кўра ўз ваколатлари доирасида тафтиш ёки бошқа хизмат текшируви ўтказишлари ва тафтиш ёки текширув натижалари тўғрисидаги далолатномани барча иловалари билан бирга белгиланган муддатда тақдим қилишлари шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тафтиш ёки текширув натижалари тўғрисидаги далолатномада ёхуд бошқа ҳужжатда белгиланган қоидалардан чекинишлар, нуқсонлар, зиддиятлар ва бошқа камчиликларни аниқлаган тақдирда, ҳужжатдаги қайд этилган хатолар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.
(201-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
202-модда. Нарса ва ҳужжатларни тақдим қилиш баённомаси
Ашёвий далиллар сифатида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган нарса ва ҳужжатлар тақдим қилинганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўяди.
Баённомада:
1) нарса ёки ҳужжатни тақдим этган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
2) бу шахснинг нарса ёки ҳужжатни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги илтимосномаси;
3) нарса ёки ҳужжатни кўздан кечириш жараёни ва натижалари, агар у почта орқали юборилган бўлса, унинг ўрамасини кўздан кечириш натижалари;
4) нарса ёки ҳужжатнинг суриштирувчи, терговчи ёки судга ҳақиқатан ҳам топширилгани ёхуд нарса ёки ҳужжат уни келтирган шахсга қайтариб берилгани кўрсатилади.
Ашёвий далил сифатида аҳамиятли бўлган ёки аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган нарса ёки ҳужжатни тақдим этган шахсга суриштирувчи ёки терговчи баённомадан нусха, суд мажлисида раислик қилувчи эса суд мажлиси баённомасидан кўчирма беради.
Қабул қилиб олинган нарса ёки ҳужжат почта орқали келган бўлса, баённоманинг нусхаси ёки ундан олинган кўчирма нарсани ёки ҳужжатни юборган шахсга жўнатилади, почта паттаси баённомага илова қилинади. Суриштирувчи, терговчи ёки суд почта орқали олинган нарса ёки ҳужжатни ишга алоқадор эмас деб топиб, уни юборувчига почта орқали қайтарган тақдирда ҳам почта паттаси баённомага қўшиб қўйилади.
Тақдим этилган нарса ёки ҳужжатни ашёвий далил сифатида ишга қўшиб қўйиш ҳақидаги илтимосни рад қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Тафтишлар ва бошқа хизмат текширувларининг далолатномалари ёзма далил сифатида тақдим қилинган бошқа ҳужжатлар қатори ишга махсус расмийлаштирилмасдан қўшиб қўйилади.
Тергов ёки суд ҳаракатларини юритишда вақтинча фойдаланиш учун сўралган нарсаларнинг қабул қилингани ва қайтариб берилгани суриштирувчи, терговчи, суд мажлисида раислик қилувчи ёки суд мажлисининг котиби, шунингдек нарсаларнинг эгаси томонидан бериладиган тилхатлар билан расмийлаштирилади. Тақдим қилинган нарсалар иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлса, уларнинг белгилари, хоссалари, техникавий тавсифи, башарти улар юритилаётган тергов давомида ишлатилган бўлса, шу тергов ҳаракати баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
25-боб. НАРСА ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ АШЁВИЙ ВА ЁЗМА ДАЛИЛ СИФАТИДА ИШГА ҚЎШИБ ҚЎЙИШ
203-модда. Ашёвий далиллар
Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки фойдаланишга яроқлилигини, қўлдан-қўлга ўтганлиги ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган физикавий аломатлар ёки белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса ашёвий далил ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2031-модда. Жиноят қуроли
Ашёвий далил деб эътироф этилган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, шунингдек жиноий мақсадларга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган мол-мулк жиноят қуролидир.
(2031-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
204-модда. Ёзма далиллар
Мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан сўз, рақам, чизма ёки бошқа шаклда ёзилган ва иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, бериш учун мўлжалланган ҳужжат ёки бошқа ёзувлар ёзма далил ҳисобланади.
Тергов ҳаракатининг баённомаси, суд мажлисининг баённомаси ва уларнинг иловалари ҳам ёзма далил ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 203-моддасида кўрсатилган аломатлари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
205-модда. Ашёвий ва ёзма далилларни олиш усуллари
Ашёвий ва ёзма далил сифатида фойдаланиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва бошқа ёзувлар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш жараёнида олиниши мумкин ёхуд улар ушбу Кодекснинг 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиниши мумкин.
206-модда. Ашёвий далилларни кўздан кечириш
Бошқа шахслардан топилган, олиб қўйилган ёки қабул қилиб олинган нарсалар ушбу Кодекснинг 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида кўрсатилган қоидаларга асосан дарҳол кўздан кечирилади.
Кўздан кечиришда нарсанинг ишга тааллуқлилиги ҳақида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек уни бошқа нарсалардан фарқловчи белгилар аниқланиши лозим.
Кўздан кечириш жараёни ва унинг натижалари нарса олинган пайтда ўтказилаётган тергов ҳаракати баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
207-модда. Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш
Нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарор ёки ажримда ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи ҳам ҳал қилиниши лозим.
208-модда. Ашёвий далилларни сақлаш ва бошқа жойга юбориш
Ашёвий далилларни сақлаш, шунингдек уларни экспертиза ўтказиш учун юборишда ёки жиноят иши бошқа суриштирув, дастлабки тергов органига, прокурорга ёхуд судга ўтказилиши муносабати билан юбориш чоғида ашёвий далилларнинг йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни ўтказишда у билан бирга йўлланадиган ашёвий далиллар илова хатда ёки унга илова қилинадиган рўйхатда бирма-бир санаб ўтилади. Бундан ташқари, айблов хулосасига ёки айблов далолатномасига илова қилинган маълумотномада ишга доир барча ашёвий далиллар, ҳар бирининг қаерда эканлиги кўрсатилиб, бирма-бир санаб ўтилиши лозим.
(208-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ашёвий далиллар почта ёки чопар орқали етказиб берилганда суриштирувчи, терговчи ёки судья холислар иштирокида, зарур бўлганда эса, шунингдек эксперт ёхуд мутахассислар иштирокида олинган далилларни кўздан кечиради ва уларни илова хати ёки рўйхати билан солиштиради. Кўздан кечириш жараёни ва натижаси ҳақида баённома тузилади.
Ашёвий далиллар, улар ҳақидаги масала суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарори билан ҳал қилинмагунга қадар сақлаб турилади. Ушбу Кодекснинг 210-моддасида назарда тутилган ҳолларда ашёвий далилларга оид қарор иш юритиш тамом бўлгунга қадар қабул қилиниши мумкин.
Ашёвий далил сифатида ишга қўшиб қўйилган нарсага эгалик қилиш ҳуқуқи борасидаги низо фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилиниши лозим бўлганда, бу нарса фуқаровий иш бўйича суд чиқарган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар сақланиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 217-моддаси.
209-модда. Пул, қимматли қоғозлар, валюта бойликлари ва заргарлик буюмларини сақлаш учун топшириш
Ишга ашёвий далил сифатида қўшиб қўйилган пул, қимматли қоғозлар, валюта бойликлари, заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан, қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар, шунингдек бундай буюмларнинг резгилари топилганда мутахассис иштирокида кўздан кечирилиши ва белгиланган тартибда сақлаш учун топширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида ёхуд гаров тариқасида олиб қўйилган ёки қабул қилинган пуллар уч суткадан кечиктирмай суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисобига топширилиши шарт.
(209-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
210-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлгунга қадар ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ашёвий далиллардан: тез бузиладиган нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар; уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонлар зарур тергов ҳаракатлари ўтказилгач, кечиктирмай эгаларига қайтариб берилиши лозим.
Тез бузиладиган нарсалар ёки уй ҳайвонлари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларнинг қонуний эгаси ёхуд мулкдори номаълум бўлган ёки бошқа сабабларга кўра уларни қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда улар қараб туриш ёки белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун тегишли корхона, муассаса, ташкилотга топширилиши лозим.
211-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;
(211-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 284 ва 285-моддалари.
2) муомаладан чиқарилган ашёлар тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки йўқ қилиб юборилади;
3) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин;
4) жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
5) жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилади;
6) ашёвий далил ҳисобланувчи ҳужжатлар уларни сақлаш зарурати тугагунга қадар ишда асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф муҳитни муҳофаза килиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 14-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 2-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 36-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 31-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 11-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 34-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 39-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 22-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 июлдаги 8-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
212-модда. Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик
Экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати суд чиқимларига қўшилади.
Айблов ҳукми чиқарилганда, агар бу ашё маҳкумга ёки фуқаровий жавобгарга тегишли бўлса, унинг қиймати тўланмайди; агар ашё бошқа бирор шахсга тегишли бўлса, унинг қиймати бу шахсга суд томонидан тўланиши ва айни вақтда бу сумма маҳкум ёки фуқаровий жавобгар ҳисобидан давлат фойдасига ундирилиши лозим.
Оқлов ҳукми чиқарилганда ҳамда иш тугатилган ҳолларда экспертиза ўтказиш ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида шикастланган ёки йўқолган ашёнинг қиймати қонуний эгасига ёки мулкдорига, шунингдек процессуал мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқ ворислари ва меросхўрларига тўланади.
Ашёвий далиллар шикастланган ёки йўқолган бошқа барча ҳолларда уларнинг қиймати зарар келтириш натижасида келиб чиқадиган мажбуриятларга доир фуқаровий қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ тўлаттирилиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРЛОВ
26-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ШАХС ҲУҚУҚЛАРИНИ ЧЕКЛАШ АСОСЛАРИ ВА ЧЕГАРАЛАРИ
213-модда. Процессуал мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар
Жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда мажбурлов чораларини қўллашга ҳақлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27 — 31-боблари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини ушбу Кодекснинг 221 ва 224-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўллашга ҳақлидир.
(213-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
214-модда. Процессуал мажбурлов чораларини қўллашнинг қонунийлиги ва асослилиги
Процессуал мажбурлов чоралари фақат асослар мавжуд бўлганда ва қонунда белгиланган тартибда қўлланилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 213-моддаси.
Ушбу Кодексда бошқача асослар назарда тутилмаган бўлса, процессуал мажбурлов фақат қўзғатилган жиноят иши бўйича ва суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорида ёки суднинг ажримида кўрсатилган шахсларга нисбатан қўлланилади.
215-модда. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар билан муносабатда бўлиш
Қаранг: мазкур Кодекснинг 242-моддаси, 27 ва 31-боблар.
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар, улар сақланадиган жойлардаги тартибга оид чеклашларни истисно этганда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларга эгадирлар ва шу ҳужжатларда кўрсатилган мажбуриятларни бажарадилар.
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиш мумкин эмас.
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсга ўзининг ҳимоячиси билан холи учрашиш, қонун ҳужжатларидан фойдаланиш имконияти берилиши, шикоят, илтимоснома ва бошқа процессуал ҳужжатларни ёзиши учун ихтиёрида қоғоз ва ёзув жиҳозлари бўлиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(216-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
217-модда. Процессуал мажбурлов чораси қўлланилгани ҳақида хабар қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш тарзидаги, суд эса қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаганида, бу ҳақда йигирма тўрт соатдан кечиктирмасдан унинг оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши шарт.
(217-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб турилган, қамоққа олинган, уй қамоғига ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахс бошқа давлатнинг фуқароси бўлса, юқорида кўрсатилган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар берилиши шарт. Хабарноманинг нусхаси ишга илова қилинади.
(217-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида»ги низомнинг 2.1 банди.
218-модда. Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилиш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш чоралари
Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган ота-оналари, бошқа боқимлари бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд уларни қариндошларининг ёки бошқа шахслар ёхуд муассасаларнинг ҳомийлигига топшириши, мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг назоратсиз қолаётган мол-мулки ёхуд уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаш чорасини кўриши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахснинг қарамоғидагиларга ҳомийлик қилиш ва унинг мол-мулкини қўриқлаш тўғрисидаги кўрсатилган чоралар ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ҳам кўрилиши шарт.
(218-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
219-модда. Прокурорнинг процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши тўғрисидаги кўрсатмасининг мажбурийлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги кўрсатмалари суриштирувчи ва терговчи, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган учун мажбурийдир. Бундай кўрсатмаларга эътирозлар юқори турувчи прокурорга ушбу Кодекснинг 36, 39 ва 392-моддаларида назарда тутилган тартибда тақдим этилиши мумкин.
(219-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
27-боб. УШЛАБ ТУРИШ
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонуни.
220-модда. Ушлаб туриш мақсади
Ушлаб туриш жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб туриш жиноят иши қўзғатилгунга қадар ҳам, иш қўзғатилганидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин. Кейинги ҳолатда ушлаб туришга фақат суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан йўл қўйилади.
(220-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
221-модда. Ушлаб туриш асослари
Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ушлаб турилиши мумкин:
1) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;
2) жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар;
3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;
4) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса.
222-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар гумон қилинувчини ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органининг, терговга қадар текширувни, суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга оширувчи бошқа органнинг ходими, шунингдек муомалага лаёқатли ҳар қандай шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир.
(222-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
223-модда. Ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқидан фойдаланувчи шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, судьялар ва прокурорлар ушлаб турилиши ҳамда ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келиниши мумкин эмас. Мазкур тақиқ ушбу Кодекс 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ушлаб туриш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(223-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
224-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослардан биттаси мавжудлигини бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа, гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини билдиришлари ва ундан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт. Шу билан бирга, ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши, шунингдек у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши шарт. Бунда ушлаётган шахс ўзини таништириши ва ушланаётган шахснинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
(224-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаётган ваколатли шахс уни шахсий тинтув қилишга ва олиб қўйиш ўтказишга ҳақлидир. Шахсий тинтув ёки олиб қўйиш ўтказиш тўғрисидаги баённома ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг холислар ҳузурида тузилиши мумкин.
(224-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси, 234-моддасининг биринчи қисми.
225-модда. Ушлаб туриш баённомасини тузиш ва ушлаб туришнинг асослилигини текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб турилган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг навбатчиси ёки бошқа ходими бошлиқнинг кўрсатмасига биноан ушлаб туриш баённомасини дарҳол тузиши ва унда қуйидагиларни акс эттириши лозим: кимнинг, ким томонидан, қачон, қандай ҳолатда, қонунда кўрсатилган қандай асосларга кўра ушланганлигини; ушланган шахс қандай жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганлигини; ички ишлар органи бўлимига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга у қайси вақтда олиб келинганлигини. Баённомани ушлаб туришнинг асослилигини текшириш вазифаси топширилган ички ишлар органи ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими, ушлаб келтирган ваколатли шахс ёки фуқаро, ушланган шахс ва холислар имзо чекиб тасдиқлайдилар.
(225-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органи ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органнинг ходими амалга оширилган ушлаб туриш ҳақида ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан ўн икки соат ичида прокурорга ёзма шаклда хабар бериши шарт.
(225-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва кўздан кечириш ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай ўтказилиши лозим.
(225-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб туришга асос бўлмаган тақдирда, ички ишлар органи бўлинмасининг бошлиғи ёки бошқа ваколатли шахс ушланганни озод қилиш тўғрисида қарор чиқаради. Қарорнинг нусхаси дарҳол прокурорга юборилади.
(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар дарҳол гумон қилинувчига эълон қилинади, айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилади ва танланган ёки тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Қарор билан таништирилгани ва ҳуқуқлари тушунтирилгани қарорда қайд этилиб, ваколатли шахс ва ушланган шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланади. Бунда ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим.
(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 360-моддаси.
226-модда. Ушлаб туриш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб туриш муддати ушланган ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин.
(226-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши, унга айб эълон қилиниши, ушбу Кодекснинг 109 — 112-моддаларидаги қоидалар бўйича сўроқ қилиниши ва ушбу Кодекснинг 236 — 240-моддалари қоидаларига амал қилган ҳолда эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилиниши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида ҳолларда ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин. Бу ҳолда гумон қилинувчига у ушланган кундан бошлаб ўн кун ичида айб эълон қилиниши лозим. Акс ҳолда эҳтиёт чораси бекор қилиниб, шахс қамоқдан озод қилинади. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин ва ушлаб туришнинг бутун муддати мобайнида ишни юритиш тааллуқли бўлган суриштирувчи ва терговчи жиноятни содир этиш ҳолатларини аниқлаш, ушлаб туришнинг асосли эканини текшириш учун ўз ваколатлари доирасида тергов ҳаракатлари ўтказишлари мумкин.
(226-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
227-модда. Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш
(227-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни ушбу Кодекснинг 224-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт. Амалга оширилган ушлаб туриш тўғрисида ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарган ваколатли шахс дарҳол хабардор қилиниши лозим.
(227-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчи ҳақиқий ушланган пайтдан бошлаб ўтган вақт айбланувчини қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши ҳамда Жиноят кодексининг 62-моддасида белгиланганига мутаносиб равишда суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритилади.
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
228-модда. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушланган шахс ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг у озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат биноларида сақланади ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камерасига, ушлаб турилган ҳарбий хизматчи эса гауптвахтага жойлаштирилади.
(228-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 9 ва 11-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб турилганларни айрим жойларда истисно тарзида махсус мослаштирилган биноларда, денгиз ва дарё кемаларида эса, махсус ажратилган каюталарда сақлашга йўл қўйилади.
(228-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасаларида ушлаб турилганларни сақлаш учун махсус камералар жиҳозланади.
(228-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб турилганларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари қонунда белгиланади.
(228-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари» (рўйхат рақами 2456, 13.05.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(229-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
230-модда. Ушлаб турилганларга учрашиш учун рухсат бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан учрашувга ушбу Кодекс 46-моддасининг биринчи қисмида ва 48-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга кўра рухсат берилади.
Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланаётган ушлаб турилган шахснинг ҳимоячи билан учрашувига ушбу Кодекс 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган, муддатлар инобатга олинган ҳолда рухсат берилади ҳамда учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин.
Ушлаб турилган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга ушлаб турилган шахслар сақланадиган жойнинг маъмурияти ушлаб туриш тўғрисидаги материаллар қайси терговчи ёки суриштирувчининг иш юритувида бўлса, фақат ўша терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсати асосида ижозат беради, ҳимоячи билан учрашув бундан мустасно.
(230-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(231-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(233-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
234-модда. Ушлаб турилганни озод қилиш асослари ва тартиби
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс, агар:
1) жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса;
2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса;
3) ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган бўлса ва ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган ёхуд ушбу Кодекс 243-моддаси ўнинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ушлаб туриш муддати узайтирилмаган бўлса, озод қилинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 226-моддаси.
Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади.
Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт.
Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва унинг озод қилинганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади.
Зарур ҳолларда ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти озод қилинган шахсларнинг яшаш жойига текин жўнаб кетишини таъминлайди; уларнинг илтимосига кўра, ушлаб турилганлар сақланадиган жойда бўлган вақти ҳақида маълумотнома беради.
(234-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 7-боби.
235-модда. Ушлаб туриш туфайли етказилган зиённи ундириш
Шахсга қонунсиз ушлаб туриш туфайли етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра иш тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади.
28-боб. ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ
236-модда. Эҳтиёт чоралари қўлланилишининг мақсад ва асослари
Эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш; унинг бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш; унинг иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишларига йўл қўймаслик; ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Айбланувчи, судланувчи содир этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг хавфлилиги туфайли у суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилишини кутаётган, шунингдек ақли норасо деб эътироф этилган ёки жиноят содир қилганидан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан эҳтиёт чоралари улар яширинишининг ва бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар содир қилишининг олдини олиш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ҳақидаги суд ажрими ижросини таъминлаш мақсадида қўлланилиши мумкин.
237-модда. Эҳтиёт чораларининг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эҳтиёт чораларига қуйидагилар киради: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат; шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; уй қамоғи; қамоққа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида ана шу чоралардан фақат биттаси қўлланилишига йўл қўйилади.
(237-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг 242, 249 — 254-моддалари.
238-модда. Эҳтиёт чорасини танлашда эътиборга олинадиган ҳолатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослардан ташқари қўйилган айбнинг оғирлигини, айбланувчининг шахсини, машғулот турини, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олади.
(238-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
239-модда. Эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин бўлган шахслар
Эҳтиёт чораси айбланувчига, судланувчига, маҳкумга ва ақли норасо деб эътироф этилган ёки жиноят содир этганидан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатангина қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси:
(239-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги билан;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 79-моддасининг 2-банди, 80-моддасининг 11-банди, 88-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 6-моддасининг учинчи қисми, 9-моддаси биринчи қисмининг 11-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституцивий Қонуни 6-моддасининг тўртинчи қисми, 9-моддасининг 2-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси.
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонуни 18-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан;
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан 21-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
3) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ёки уларнинг раҳбарлари розилиги билан;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни 11-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судларининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан;
(239-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 108-моддасининг учинчи қисми, 112-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 70-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан;
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
5) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан қўлланилиши мумкин.
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 49-моддасининг биринчи қисми.
240-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эҳтиёт чораси суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими билан қўлланилиши, бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин.
(240-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни судга қадар юритиш босқичида қўлланилган қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси шахсни бундан кейин қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши учун асослар мавжуд бўлмаганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан эҳтиёт чоралари тўғрисида қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ушбу эҳтиёт чорасини айнан ўша шахсга нисбатан қўллаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди.
(240-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 7 ва 10-бандлари.
Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда: шахснинг қандай жиноятни содир этишда айбланаётганлиги; эҳтиёт чораси қандай қонуний асосларга таяниб қўлланганлиги ёхуд тегишли далиллар келтириш йўли билан бу асослар йўқлиги ёки ўзгаргани; эҳтиёт чорасини танлашга таъсир қилувчи, қонун билан белгиланган ҳолатларни ҳисобга олиб, эҳтиёт чораларини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш заруратини изоҳловчи сабаблар кўрсатилган бўлиши лозим. Қарор ёки ажрим кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахсга дарҳол эълон қилинади, шахснинг оғир касаллиги ёки унинг қочиб кетганлиги туфайли эълон қилиниши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тақдирда, қамоқда ёки уй қамоғида бўлган шахс дарҳол озод қилиниши керак.
(240-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ва протест билдириш
Эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан терговни назорат қилаётган, уни бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли бўлган прокурорга шикоят берилиши мумкин. Прокурор шикоятни олган пайтдан эътиборан уч сутка ичида уни кўриб чиқиши ҳамда шикоят берган шахсни ўз қароридан хабардор этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги масала бўйича суднинг ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни йигирма тўрт соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди кўрсатилган материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқиши керак.
(241-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Шикоят ёки протест берилиши эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги масала бўйича қарор ижросини тўхтатиб қўймайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 27-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрим устидан у тегишли ваколатли органга келтирилган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
242-модда. Қамоққа олиш
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 25-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 3-бандининг учинчи — бешинчи хатбошилари.
Алоҳида ҳолларда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда:
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи қисми.
айбланувчи, судланувчи тергов ва суддан яширинганида;
ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида;
илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи томонидан бузилганида;
ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, судланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноят озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида, қўлланилиши мумкин.
(242-модданинг иккинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, 5-бандининг иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2421-модда. Уй қамоғи
Уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёшини, соғлиғи ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ деб топилган тақдирда қўлланилади.
Уй қамоғи гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолда бўлишидан иборат бўлади.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассаса уй қамоғида сақлаш жойи этиб белгиланиши мумкин.
Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги қарорда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи дучор қилинадиган озодлик бўйича аниқ тақиқлар (чекловлар), шунингдек ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш зиммасига юклатилаётган орган кўрсатилади.
Ўзига нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланган шахсга қуйидаги тақиқлар (чекловлар) ўрнатилиши мумкин:
1) муайян шахслар билан алоқада бўлиш;
2) хат-хабар олиш ва жўнатиш;
3) ҳар қандай алоқа воситаларидан фойдаланиш ва улар ёрдамида сўзлашувлар олиб бориш;
4) уй-жойни тарк этиш.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи барча тақиқларга (чекловларга) ёхуд улардан айримларига дучор этилиши мумкин.
Қамоққа олинганнинг яшаш жойи қўриқланиши мумкин. Зарур ҳолларда унинг хулқ-атвори устидан назорат ўрнатилади.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг уй-жойидан чиқиши бўйича ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этиши устидан назорат амалга оширилаётганда ички ишлар органи унинг яшаш жойида бўлишини сутканинг исталган вақтида текширишга ҳақли.
Текшириш кундузги вақтда кўпи билан бир марта ва тунги вақтда кўпи билан бир марта ўтказилади.
Зарур ҳолларда, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсга нисбатан электрон кузатиш воситалари қўлланилиши мумкин.
Уй қамоғини ижро этиш гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органи зиммасига юклатилади.
Агар тиббий кўрсатувларга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи соғлиқни сақлаш муассасасига олиб келинган ва ётқизилган бўлса, суд ўрнатган тақиқларнинг (чекловларнинг) амал қилиши гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш масаласи суд томонидан ҳал этилгунига қадар давом этади. Тегишли соғлиқни сақлаш муассасасининг ҳудуди уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини ижро этиш жойи ҳисобланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи суриштирув органига ёки дастлабки тергов органига, шунингдек судга назорат қилувчи органнинг транспорт воситасида олиб борилади.
Уй қамоғида жамиятдан тўлиқ ажратиб қўйилган шароитда бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячи, қонуний вакил билан учрашувлари ушбу эҳтиёт чораси ижро этилаётган жойда ўтказилади.
Уй қамоғининг муддати, уни узайтириш ва унинг устидан шикоят қилиш тартиби ушбу Кодекснинг 241, 243, 245 — 248-моддаларида назарда тутилган қоидалар билан белгиланади.
Ўрнатилган тақиқлар (чекловлар) уй қамоғида бўлган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан бузилган тақдирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.
(2421-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 9 — 26-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
243-модда. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси фақат ушлаб турилган гумон қилинувчига ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунда назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ва суриштирув ёки дастлабки тергов давомида қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланганда прокурор, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради.
(243-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоққа олиш ёки уни уй қамоғига жойлаштириш заруратини келтириб чиқарган асослар баён қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурор қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, илтимоснома қўзғатиш тўғрисидаги қарор ва зарур материалларни судга юборади. Агар илтимоснома ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қўзғатилаётган бўлса, қарор ва кўрсатилган материаллар ушлаб туриш муддати тугашидан камида саккиз соат олдин судга тақдим қилиниши керак.
(243-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир қилинган ёки суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаганида эса ёхуд қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(243-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соат ичида, лекин ушлаб туришнинг энг кўп муддатидан кечиктирмай кўриб чиқилади.
(243-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, агар ишда қатнашаётган бўлса ҳимоячи, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида кўриб чиқилади. Ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига олиб келинади. Суд мажлисида гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг қонуний вакили, шунингдек суриштирувчи, терговчи иштирок этишга ҳақли. Зарур бўлган ҳолларда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
(243-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди. Қидирув эълон қилинган айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурор маърузаси билан бошланади, у мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Судья гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида;
2) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
21) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида;
22) уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида;
(243-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан 21 ва 22-бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
3) тарафлар қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг асосланганлиги ёки асосланмаганлигига доир қўшимча далилларни тақдим этишлари учун ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган ва гаров тарзидаги эҳтиёт чораси танланган тақдирда, гумон қилинувчини ёки айбланувчини ушлаб туриш муддати гаров киритиш имконини бериш учун суд томонидан кўпи билан қирқ саккиз соатгача бўлган муддатга узайтирилади, кўрсатилган муддатда гаров киритилмаган тақдирда қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳисобланади.
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Судьянинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёки уни қўллашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро қилиниши керак. Судьянинг ажрими ижро учун прокурорга, маълумот учун эса гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоқдан, уй қамоғидан озод қилиш ёхуд унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга ҳақли.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган тақдирда, айнан ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга қамоққа олишни ёки уй қамоғини қўллашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 9 — 26-бандлари.
244-модда. Қамоқда сақлаш жойлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган гумон қилинувчилар ва айбланувчилар тергов ҳибсхонасининг камераларида сақланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд бир жиноят иши бўйича ёки бир неча ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчиларни ва айбланувчиларни алоҳида-алоҳида сақлаш тўғрисида тергов ҳибсхонасининг маъмуриятига ёзма кўрсатма беришга ҳақли.
Агар қамоққа олинганлар Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошганларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олинганлар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ўн суткагача сақланиши мумкин. Қамоққа олинганларни тергов ҳибсхонасига олислиги ёки лозим даражадаги қатнов йўллари мавжуд эмаслиги туфайли олиб боришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, бундай шахслар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида суриштирувчи ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра ўттиз суткагача сақланиши мумкин.
(244-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қамоққа олинган ҳарбий хизматчилар гауптвахталарда кўпи билан йигирма суткагача, олис жойларда эса, бу эҳтиёт чорасининг бутун амал қилиш муддати мобайнида сақланиши мумкин. Ҳарбий хизматчини гауптвахтада сақлаш муддати ҳарбий судлар томонидан ишни судда кўриб чиқиш вақтига, лекин кўпи билан ўн беш суткага узайтирилиши мумкин. Интизомий қисмга юборишга ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар ҳукм қонуний кучга киргунига қадар гауптвахталарда сақланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тергов ҳаракатларини бажариш ёки жиноят ишларини тергов ҳибсхоналари жойлашган аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳолларда, қамоққа олинганларни мазкур ҳаракатларни амалга ошириш ва суд мажлисларини ўтказиш учун ҳар куни олиб бориш имконияти бўлмаганда улар тергов ҳибсхоналаридан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига ўтказилиши, лекин бир ой мобайнида кўпи билан ўн суткага ўтказилиши мумкин. Бундай ўтказиш учун қамоққа олинганни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими асос бўлади.
(244-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Башарти маҳкум бошқа жиноят иши бўйича гувоҳ ёки жабрланувчи бўлса, у суд ҳукми қонуний кучга кирганидан кейин жазони ижро этиш муассасасидан тергов ҳибсхонасига ўтказилиши ёки тергов ҳибсхонасида қолдирилиши мумкин. Бу ҳолда маҳкум: Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан уч ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари розилиги билан олти ойгача муддатга, суднинг ажримига кўра эса иш судда кўриб чиқилиши вақтига тергов ҳибсхонасида сақланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа туманда (шаҳарда) турган маҳкум бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига мувофиқ бошқа ерга ўтказилади. Маҳкумни бошқа ерга кўчиришни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмалари зиммасига юкланади.
(244-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қамоққа олинганларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари қонунда белгиланади.
(244-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 8 — 14-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
245-модда. Қамоқда ва уй қамоғида сақлаб туриш муддати
(245-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.
(245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқда сақлаб туришнинг ёки уй қамоғининг қонун нормаларида белгиланган уч ойлик муддатини:
беш ойгача узайтириш имкони — Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига биноан;
етти ойгача узайтириш имкони — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд томонидан кўриб чиқилади.
Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормалар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.
Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади.
Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммо ушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ёхуд ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим.
Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ишнинг материаллари билан танишиб чиқиши учун кетган вақт эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинмайди.
(245-модданинг иккинчи — олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан иккинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(246-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
247-модда. Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тартиби
(247-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг ёки у уй қамоғида бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради, бу қарор судга юборилади.
(247-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: мазкур Кодекс 245-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда терговнинг чўзилиб кетганлиги сабаблари, текширилиши лозим бўлган тусмоллар ва ҳолатлар, қўшимча равишда сўралаётган муддат кўрсатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир этилган ёки суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(247-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, айбланувчи, агар ишда қатнашаётган бўлса, ҳимоячи иштирокида кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
(247-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Айбланувчи стационар суд-психиатрия экспертизасидан ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган тақдирда, қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Бунда айбланувчининг ҳимоячиси суд мажлисида иштирок этиши шарт.
Судья қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида;
2) қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисида.
Судьянинг қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро қилиниши керак. Судьянинг ажрими ижро учун прокурорга, маълумот учун эса айбланувчига, ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.
(247-модданинг иккинчи — саккизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришни рад этишга ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришга ҳақли. Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати тугаб, озод этилган айбланувчига нисбатан қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати узайтирилган тақдирда, суд унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаши керак.
(247-модданинг тўққизинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
248-модда. Қонунга хилоф равишда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғига жойлаштириш туфайли етказилган зарарни қоплаш
Эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғига жойлаштириш туфайли шахсга етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса ёки жиноят иши ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ушбу Кодекснинг еттинчи бўлими қоидалари қўлланилади.
(248-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 991-моддаси.
249-модда. Гаров
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров айбланувчи, судланувчи, уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисобварағига топшириладиган пул маблағи ёки қимматбаҳо буюмлардан иборатдир. Гаров тариқасида кўчмас мулк ҳам қабул қилиниши мумкин.
(249-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаровни қабул қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор баённома тузади, суд эса суд мажлиси баённомасига тегишлича ёзиб қўяди. Баённомада айбланувчига, судланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46-моддасида кўрсатилган мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва бу мажбуриятларни бузмасликка у сўз берганлиги, гаровга қўювчига эса, айбланувчи, судланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаровга қўйилганларидан маҳрум бўлиши маълум қилингани кўрсатилиши лозим. Баённома гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади.
(249-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан оз бўлиши мумкин эмас ва уни суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд айбловнинг оғирлигини, айбланувчининг, судланувчининг ва гаровга қўювчининг шахсини, гаровга қўювчининг мулкий аҳволини ва унинг айбланувчи билан муносабатларини эътиборга олиб белгилайди.
(249-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида»ги фармойиши 1-иловасининг 6-бандига мувофиқ иш ҳақининг оширилиши билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан ҳал этилади.
Гаровни топшириш вақтида, гаровга қўювчи шу эҳтиёт чораси танланган ишнинг моҳияти, айбланувчига, судланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва ўзининг жавобгарлиги тўғрисида хабардор қилиниши лозим. У ўзининг олган мажбуриятидан гаровнинг давлат фойдасига ўтиб кетиши учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар воз кечиши мумкин.
Гаровга қўювчи айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмас, у бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно.
Эҳтиёт чорасини ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитлари бузилганлиги туфайли рўй бермаётган бўлса, шунингдек иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳолларда ёхуд суд ҳукми кучга кириши муносабати билан гаров гаровга қўювчига қайтарилади.
Айбланувчи, судланувчи зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат фойдасига ўтказилади ва айбланувчига, судланувчига нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси.
250-модда. Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат айбланувчининг ёки судланувчининг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тергов ва суддан яширинмаслик, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслик, жиноий фаолият билан шуғулланмаслик, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақируви билан етиб келиш ҳақида берган ёзма мажбуриятидан иборатдир. Тилхат берувчи шахс бундан ташқари ўз зиммасига суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ижозатисиз ушбу аҳоли пунктидан чиқиб кетмаслик ва шу аҳоли пункти доирасида истиқомат жойини ўзгартирса, бу ҳақда уларни хабардор қилиш мажбуриятини олади.
(250-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Айбланувчи ёки судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда унга нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин, бу ҳақда у тилхат олиш чоғида огоҳлантирилади.
251-модда. Шахсий кафиллик
Шахсий кафиллик ишончга сазовор бўлган шахсларнинг айбланувчи, судланувчи муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканликлари ҳақида ёзма мажбурият олишидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кафиллар сонини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд белгилайди. Алоҳида ҳолларда юксак ишончга сазовор бўлган битта шахс ҳам кафил бўлиши мумкин.
(251-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Кафиллар ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазо, олдини олиш мақсадида кафиллик тариқасидаги эҳтиёт чораси кўрилган ҳаракат айбланувчи, судланувчи томонидан содир этилган тақдирда кафилларнинг жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Бу маълумотлар кафилликка бериш баённомасида қайд қилиниб, уни шу эҳтиёт чорасини қўллаётган мансабдор шахс, айбланувчи, судланувчи ва кафиллар имзолаши лозим ёки бу маълумотлар суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. Бундан ташқари, ҳар бир кафилликка олувчи кафиллик тўғрисида тилхат беради.
Кафиллар уларни жавобгарликка тортиш учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар ўз зиммаларига олинган мажбуриятлардан воз кечишлари мумкин.
Кафиллар айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмаслар, улар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно.
Айбланувчи, судланувчи олди олиниши учун шахсий кафиллик қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, кафил қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 208-моддаси.
252-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахсни кафилликка олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ўз қарорини айбланувчининг, судланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканлиги тўғрисидаги ёзма мажбурият тарзида баён қилади. Бу мажбурият суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тақдим қилинади, улар жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарорига рози бўлсалар, шундай эҳтиёт чорасини танлаб, бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқарадилар. Айни вақтда жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилига ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига, судланувчига эса, башарти хулқ-атвори номуносиб бўлса, эҳтиёт чораси жиддийроғи билан алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилгани тўғрисида баённома тузилади.
(252-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчи, судланувчи бошқа ишга ўтган ёхуд истиқомат жойини ўзгартирган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа бу ҳақда эҳтиёт чорасини танлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга дарҳол хабар бериши шарт. Бундай ҳолларда жамоа кафиллиги бекор қилинади ва бошқа эҳтиёт чораси билан алмаштирилиши мумкин.
(252-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атвори номуносиб бўлган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафилликдан воз кечишга ҳақлидир.
253-модда. Вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш
Вояга етмаганларни ота-оналари, васийлари, ҳомийлари, болалар муассасасининг маъмурияти кузатув остига олиши учун топшириш ушбу Кодекснинг 556-моддасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
254-модда. Ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланаётган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ёки ўқув йиғинига чақирилган ҳарбий хизматга мажбур шахс суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими бўйича ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий муассаса, ҳарбий ўқув юрти қўмондонлигининг кузатувига берилиши мумкин.
(254-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Қўмондонлик кузатуви қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлайдиган чораларни кўришдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими қўмондонлик учун мажбурийдир, унга ҳарбий хизматчи устидан кузатув ўрнатиш заруратини келтириб чиқарган айбловнинг моҳияти тушунтирилиши лозим. Олдини олиш мақсадида мазкур эҳтиёт чораси қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилган тақдирда, қўмондонлик суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиши шарт.
(254-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
29-боб. ЛАВОЗИМДАН ЧЕТЛАШТИРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
255-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш асослари ва муддатлари
Башарти айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга ёки жиноят оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга тўсқинлик қилади ёхуд жиноий фаолиятини давом эттиради, деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлса, улар лавозимидан четлаштирилиши мумкин.
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш учун асос бўлган ҳолатлар бекор бўлгунига қадар ўтган вақт мобайнида қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан бекор қилинади.
(255-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаш рад қилинган ёки у бекор қилинган тақдирда, айнан ўша айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга лавозимдан четлаштириш учун асос бўладиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
(255-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
256-модда. Ишни судга қадар юритиш босқичида айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш учун асослар мавжуд бўлганда прокурор, терговчи ва суриштирувчи айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
(256-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда: лавозимидан четлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг иш жойи; лавозимдан четлаштириш асослари кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчининг, терговчининг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
(256-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Прокурор айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
(256-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
257-модда. Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(257-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд мажлисида прокурор, айбланувчи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. Зарур бўлганда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
(257-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш заруратини асослаб беради. Сўнгра айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
(257-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
258-модда. Суд ажрими
Судья айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида ёки айбланувчини лавозимидан четлаштиришни рад қилиш ҳақида ажрим чиқаради.
Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажримида: лавозимидан четлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг иш жойи; лавозимдан четлаштириш асослари; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига қўйиладиган талаб кўрсатилади.
Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштиришни рад қилиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Ажрим тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига ижро учун, прокурорга, айбланувчига, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади.
Судьянинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, лавозимидан четлаштирилган айбланувчи ишлаган тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд қирқ саккиз соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест бериш суднинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб қўймайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқиши керак.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилиш ва айбланувчига нисбатан лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллашга ёки мазкур процессуал мажбурлов чорасини бекор қилишга ҳақли.
(258-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
259-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажримни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими корхона, муассаса, ташкилот раҳбари учун мажбурий бўлиб, раҳбар ажримни олиши билан дарҳол уни ижро этиши ҳамда бу ҳақда суриштирувчини, терговчини, прокурорни ва судни хабардор қилиши шарт.
(259-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
260-модда. Шахсни лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштириш оқибатида етказилган зиённи қоплаш
Шахснинг лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани оқибатида етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки жиноят иши ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилган бўлса, тўла ҳажмда қопланади.
30-боб. МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШ
Қаранг: «Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 1654, 15.01.2007 й.).
261-модда. Чақирувга биноан ҳозир бўлиш мажбурияти
Жиноят ишини юритиш муносабати билан суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахслар айнан кўрсатилган вақтда ҳозир бўлишлари шарт.
Узрсиз сабабларга кўра келмаганлари тақдирда улар мажбурий келтириладилар.
262-модда. Мажбурий келтириш лозим бўлган шахслар
Мажбурий келтириш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг, гувоҳнинг процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, башарти улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда, қўлланилади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини олдиндан чақирувсиз мажбурий келтириш улар суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниб юрган ёки аниқ яшаш жойи бўлмаган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Судланувчининг судга келмаганлиги сабабини олдиндан аниқламасдан туриб, мажбурий келтиришга алоҳида ҳолларда, ишни кўриш судланувчи бўлмаганлиги сабабли кейинга қолдирилаётган ва бунда унинг турган жойи тўғрисида маълумот бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.
Гувоҳга ёки жабрланувчига нисбатан мажбурий келтиришнинг қўлланилгани уларни кўрсатув беришдан бош тортганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 240-моддаси.
263-модда. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Суриштирувчи, терговчи, прокурор мажбурий келтириш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарорда ёки ажримда: мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; унинг процессуал мавқеи; яшаш ёки иш жойи; мажбурий келтириш учун асослар; шахсни қаерга ва қачон олиб келиш кераклиги; мажбурий келтириш кимга топширилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Қаранг: «Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 4 ва 5-бандлари (рўйхат рақами 1654, 15.01.2007 й.).
264-модда. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни бажариш
Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ижро этиш учун иш юритилаётган жойдаги ички ишлар органига топширилади.
Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни топган ички ишлар органининг ходими уни қарор ёки ажрим билан таништириб тилхат олади ва мазкур қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судга олиб келади. Бунда қарорга (ажримга) шахс топилган вақт ва жой, уни олиб келиб топширилган вақт,шунингдек унинг мажбурий келтирилиши билан боғлиқ ариза, шикоят ва илтимослар ҳақидаги маълумотнома илова қилиниши лозим.
Ички ишлар органи шахснинг қочиб кетганлиги, таътилда, хизмат сафарида эканлиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра йўқлиги оқибатида мажбурий келтиришга имкон бўлмаганлигини аниқласа, бу ҳақда маълумотнома тузади ҳамда қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурорга ёхуд судга хабар беради.
Қаранг: «Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг II бўлими (рўйхат рақами 1654, 15.01.2007 й.).
31-боб. ШАХСНИ ТИББИЙ МУАССАСАГА ЖОЙЛАШТИРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
265-модда. Суд экспертизасини ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари ва муддатлари
Агар суд-тиббиёт ёки суд-психиатрия экспертизасини ўтказишда айбланувчини, судланувчини стационар кўрикдан ўтказиш зарурати вужудга келса, улар тегишли тиббий муассасага жойлаштирилиши мумкин.
Руҳий ҳолати айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ва айблов эълон қилиш имкониятини истисно этадиган гумон қилинувчи ҳам, агар айнан унинг ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлигига етарлича далиллар мавжуд бўлса, экспертиза ўтказиш учун тиббий психиатрия муассасасига жойлаштирилиши мумкин.
Агар шахснинг гумон қилинувчи тариқасида бўлиши муддати стационар суд-психиатрия экспертизаси тамом бўлгунига қадар тугаса, унинг руҳий ҳолати имкон берса, унга айблов эълон қилиш ёки уни тиббий психиатрия муассасасидан озод қилиш ёхуд уни тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш бўйича иш юритилаётган шахс тариқасида эътироф этиш тўғрисида қарор чиқариш зарур.
Жабрланувчилар ва гувоҳлар тегишли суд экспертизасини ўтказиш учун тиббий муассасага мажбурий жойлаштирилиши мумкин эмас, улар гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлигини фош қилаётган ва улар берган кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг бошқа имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Ишни судга қадар юритиш босқичида шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчини тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Шахс тиббий муассасага кўпи билан бир ой муддатга жойлаштирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, шифокорларнинг стационар суд экспертизасини ўтказиш давомида олинган хулосасига асосан, бу муддат суд томонидан фақат айбланувчи ва судланувчига нисбатан бир ойгача узайтирилиши мумкин. Айбланувчининг ишни судга қадар юритиш босқичида тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш суд томонидан прокурорнинг ушбу бобда белгиланган тартибда киритилган илтимосномасига биноан, судланувчининг тиббий муассасада бўлиш муддатини узайтириш эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчи тиббий муассасада бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор томонидан киритилади.
Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш бўйича иш юритилаётган шахс тиббий муассасага жойлаштирилаётганда, агар бу муассаса қамоққа олинганларни сақлаш учун мослаштирилган бўлса, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин. Бошқа ҳолда мазкур эҳтиёт чораси бекор қилиниши ёки енгилроғи билан алмаштирилиши керак.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади.
(265-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
266-модда. Ишни судга қадар юритиш босқичида шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш учун асослар мавжуд бўлганда прокурор, терговчи ва суриштирувчи шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
(266-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда: тиббий муассасага жойлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар ва унинг процессуал ҳолати; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари; шахс жойлаштириладиган тиббий муассасанинг номи; эҳтиёт чораси тўғрисида таклиф этилаётган қарор кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчининг ёки терговчининг шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
(266-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Прокурор шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
(266-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
267-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
(267-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, ҳимоячи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ўзига нисбатан экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш масаласи кўриб чиқилаётган шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати, қонуний вакиллар иштирокида кўриб чиқилади. Тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, агар унинг соғлиғи имкон берса, суд мажлисида қатнашишга ҳақли. Зарур ҳолларда суриштирувчи ёки терговчи судга чақирилиши мумкин.
(267-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш заруратини асослаб беради. Сўнгра тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойда ёки тиббий муассаса жойлашган ерда, ушбу моддада назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
(267-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормаларга ва талабларга риоя этилганлигини ҳисобга олади.
(267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
268-модда. Суд ажрими
Судья шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида ёки шахсни тиббий муассасага жойлаштиришни рад қилиш ҳақида ажрим чиқаради.
Суднинг шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ажримида: тиббий муассасага жойлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг процессуал ҳолати; шахс жойлаштирилаётган тиббий муассасанинг номи; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари; эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор, зарур ҳолларда эса, шахсни мазкур муассасага кўчириш тўғрисидаги фармойиш кўрсатилади.
Судья айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақида ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Ажрим ижро учун прокурорга, маълумот учун эса ҳимоячига, жабрланувчининг вакилига, гувоҳнинг адвокатига, қонуний вакилга юборилади.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, унинг ҳимоячиси, жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати ва қонуний вакил томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суд ажримининг ижросини тўхтатиб қўймайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқиши керак.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилиш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллашга ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтиришга ёхуд мазкур процессуал мажбурлов чорасини бекор қилишга ҳақли.
(268-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
269-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стационар суд-тиббий ёки суд-психиатрия экспертизаси хулосасини олганидан сўнг прокурор, терговчи ва суриштирувчи қарор чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш ҳақида қарор чиқаради.
(269-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Суд экспертизаси натижаларига кўра шахс ақли норасо деб эътироф этилганда унинг тиббий муассасада бундан буён бўлиши тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 61-боби нормаларига мувофиқ ҳал этилади, жабрланувчи, гувоҳ ақли норасо деб эътироф этилган ёки шахснинг психиатрия ёрдами кўрсатиш талаб этиладиган бошқа турдаги руҳий касаллиги аниқланган ҳолларда эса, қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий асосларда ҳал этилади.
(269-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни.
32-боб. ПРОЦЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ. СУРИШТИРУВ, ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ВА СУДДА ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРИЯТЛАР ҲАМДА ТАРТИБНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
270-модда. Жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш
Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир.
Ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган шахсларга доир жиноят ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши лозим.
271-модда. Процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
Жиноят ишини юритиш чоғида Жиноят кодексининг 230 — 241-моддаларида назарда тутилган, одил судловга қарши қаратилган жиноятни содир этган процесс иштирокчилари ушбу Кодекснинг умумий қоидаларига биноан жавобгарликка тортиладилар.
Бундан ташқари процессуал мажбуриятларни бузганликлари учун, хусусан:
жабрланувчилар ва гувоҳлар — суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг гувоҳлантиришдан, экспертизадан ўтиш, эксперт текшируви учун намуналар тақдим этиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажаришдан бош тортганлик учун;
уйида олиб қўйиш, тинтув ўтказилаётган шахслар, шунингдек, мол-мулки хатланган шахслар (гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг яқин қариндошларидан ташқари) — суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг талаби билан изланаётган ашёларни беришдан бош тортганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
алоқа муассасаларининг ходимлари — суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун;
(271-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
мансабдор шахслар ва фуқаролар — башарти улар ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришга, тергов эксперименти ўтказишга, мурдани эксгумация қилишга, олиб қўйиш ва тинтув ўтказишга тўсқинлик қилсалар;
процесс иштирокчилари — суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилганлик учун, агар улар маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан огоҳлантирилган бўлсалар;
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 182, 194, 196, 197 ва 198-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддаси.
272-модда. Суд мажлисида тартибни бузганлик учун жавобгарлик
Суд мажлисида тартибни бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилган тақдирда тартиббузар бундай ҳаракатларнинг такрорланиши уни суд мажлиси залидан чиқариб юборишга сабаб бўлажаги ҳақида, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартиббузар эса, бундан ташқари, маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги хусусида огоҳлантирилади. Бу огоҳлантириш таъсир қилмаса, процесс иштирокчиси суднинг ажримига, бошқа шахслар эса, раислик қилувчининг фармойишига мувофиқ суд мажлиси залидан чиқариб юборилади. Ишни кўриш чиқариб юборилган шахсларсиз давом эттирилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг ажрими айбловчи ёки ҳимоячига тааллуқли бўлса, ишни эшитиш кейинга қолдирилиши лозим, бир шахсни бир неча айбловчи айблаётган ёки бир неча ҳимоячи ҳимоя қилаётган ҳоллар бундан мустаснодир. Залдан чиқариб юборилган айбловчи ёки ҳимоячининг номуносиб хулқ-атвори тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, уни тегишлилигига қараб, юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига юборади.
(272-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
Суд залидан судланувчи чиқариб юборилган бўлса, ҳукм унинг иштирокида эълон қилиниши ёки эълон қилинганидан кейин унга дарҳол маълум қилиниб, тилхат олиниши лозим.
Суд мажлиси залидан чиқариб юборилган шахс (судланувчи, айбловчи ва ҳимоячи бундан мустасно) раислик қилувчи томонидан унинг жойнинг ўзида чиқарган ажримига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ажрим суд мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 18-банди.
273-модда. Суд мажлисида процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни юклашга қаратилган суд ҳаракатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар процесс иштирокчисининг одил судловга қарши жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилишига асослар суд муҳокамасида ёки иш апелляция, кассация ёхуд назорат тартибида кўриб чиқилаётганда аниқланган бўлса, унда суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
(273-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XVI боби («Жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш»).
274-модда. Пул ундириш ва жарима солиш тўғрисидаги масалани суд томонидан ҳал қилиш тартиби
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда пул ундириш ва жарима солиш жиноят ишини кўриш қайси судга тааллуқли бўлса, шу суд томонидан амалга оширилади. Процессуал мажбуриятларни ёки тартибни бузишга бевосита суд мажлисида йўл қўйилган бўлса, жарима солиш ҳақидаги ажрим ишни кўраётган суд томонидан шу мажлиснинг ўзида чиқарилади.
Бошқа ҳолларда пул ундириш тўғрисидаги масала суд томонидан пул ундириладиган шахс чақирилиб ҳал қилинади. Мазкур шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди.
Суд мажлисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тартиббузарлик тўғрисида тузилган баённома ва унга илова қилинган материаллар ёхуд суд мажлиси баённомасидан олинган тегишли кўчирма ўқиб эшиттирилади. Шундан сўнг жавобгарликка тортилаётган шахснинг изоҳлари, суд мажлисида прокурор қатнашаётган бўлса, унинг фикри эшитилади ва ажрим чиқарилади.
Таржимонга, мутахассисга, кафилга пул ундириш ёхуд суд мажлиси залида тартибни бузган шахсга жарима солиш тўғрисидаги ажримни чиқарган суд бу ажримнинг ижросини уч ойгача муддатга кечиктиришга ёки ижронинг бўлиб-бўлиб бажарилишига рухсат беришга ҳақлидир.
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШ
33-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО. БОШҚА МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
275-модда. Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволар
Бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, шунингдек жабрланувчини дафн этиш ёки унинг стационарда даволаниш харажатларини ҳамда суғурта тариқасида унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий даъволар жиноят процессида кўрилади.
Фуқаровий даъвонинг судловга тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят ишининг қайси судловга тегишлилигига қараб аниқланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 27-банди.
276-модда. Фуқаровий даъвони қўзғатиш
Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин. Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун давлат божи ундирилмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг биринчи хатбошиси.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 245-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 27-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2-бандининг олтинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
277-модда. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш
Фуқаровий даъво қўзғатилган ҳолларда содир этилган қилмиш оқибатида шахсга мулкий зиён етказилган деб ҳисобласа, уни фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарорнинг ёки ажримнинг нусхаси даъвони қўзғатган шахсга ёки унинг вакилига тақдим этилади. Бунда фуқаровий даъвогарга ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш рад қилинган шахсга эса, қарор устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси.
278-модда. Ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш
Ариза берувчи фуқаровий даъвогар деб эътироф этилгач ва айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши тўғрисидаги масала қўйилган шахснинг қилмишлари оқибатида етказилган зиён учун қонунга кўра бошқа шахслар мулкий жавобгар эканлиги аниқлангач, тегишли фуқарони ёки юридик шахсни ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарор ёки ажрим фуқаровий жавобгарга ёки унинг вакилига эълон қилинади. Бунда уларга ушбу Кодекснинг 59 ва 63-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилади.
279-модда. Прокурорнинг фуқаровий даъвони қўзғатиши ва уни қувватлаши
Прокурор фуқаровий даъвони қўзғатиши ёки қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлаши ёхуд, башарти давлат ёки жамият манфаатларини ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тақозо этса, даъвога қарши эътироз билдириши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси.
280-модда. Жиноят процессида фуқаровий-процессуал қонун ҳужжатларидаги қоидаларнинг қўлланиши
Суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда фуқаровий даъво бўйича иш юритиш ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб борилади. Фуқаровий даъво бўйича юзага келадиган процессуал муносабатлар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, унда жиноят процесси принципларига хилоф бўлмаган фуқаровий-процессуал қонун ҳужжатларининг қоидалари қўлланади.
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси.
281-модда. Зиённи ундириш асослари, шарт-шароити, ҳажми ва усули тўғрисидаги қоидаларнинг қўлланилиши. Даъво муддати
Фуқаровий даъво бўйича иш юритишда зиённи ундириш асослари, шарт-шароити, ҳажми ва усули фуқаровий, меҳнат ва бошқа соҳа қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ аниқланади.
Бошқа соҳа қонун ҳужжатларида белгиланган даъво муддати жиноят процессидаги фуқаровий даъвога нисбатан қўлланилмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 112-моддаси, XII-бобнинг иккинчи параграфи, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 11 ва 13-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 14-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 5, 9, 10-бандлари ва 20-бандининг биринчи хатбошиси.
282-модда. Даъвони тан олиш, тарафларнинг ўзаро келишуви ва даъводан воз кечиш оқибатлари
Айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий жавобгарнинг даъвони тан олганлиги, шунингдек фуқаровий даъвогар, айбланувчи, судланувчи ёхуд фуқаровий жавобгарнинг ўзаро келишганлик тўғрисидаги аризаси фуқаровий даъво бўйича иш юритишнинг тугатилишига олиб келмайди ва суриштирувчини, терговчини фуқаровий даъвога доир ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириш мажбуриятидан, судни эса фуқаровий даъвони кўриш ва ҳал қилиш мажбуриятидан озод этмайди.
Даъводан воз кечишнинг қабул қилиниши даъво бўйича иш юритишни тугатишга асос бўлади ва жиноят процессида ҳам, фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳам фуқаровий даъвогарни ўша шахсга худди шу асос билан даъвони қайта қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
283-модда. Суднинг фуқаровий даъвога оид ҳукми ва ажрими
Айблов ҳукмини чиқаришда, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ёки содир этган қилмишнинг хусусиятига ва ўзининг руҳий ҳолатига кўра шахс ижтимоий хавфли бўлмаган ҳолларда бундай чорани қўлламаслик ҳақида ажрим чиқаришда суд асосларнинг исботланиши ва даъво ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёхуд уни қаноатлантиришни рад этади.
Суд оқлов ҳукмини чиқараётганда, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқараётганда фуқаровий даъвони қондиришни қуйидаги ҳолларда рад этади, башарти:
1) жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш ҳодисаси юз бермаган бўлса;
2) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг содир этилган жиноятга ёки ижтимоий хавфли қилмишга дахли йўқлиги аниқланган бўлса;
3) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг мулкий зиён келтирган ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилган бўлса.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
Судланувчи томонидан содир этилган қилмиш жиноят деб топилмаганлиги сабабли у оқланган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослардан бошқа асосларга кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритиш тугатилганда суд даъвонинг исботланиш даражаси ва ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.
Даъвонинг ҳажми жиноят тавсифига ва айбдорга жазо чораси тайинлашга таъсир этмаса, фуқаровий даъвони қаноатлантиришда суд даъво талаби чегарасидан чиқишга ҳақлидир.
Жиноят процессида қўзғатилган фуқаровий даъво қаноатлантирилмаган тақдирда даъвогар шу шахсга ва худди шу асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси.
284-модда. Жиноят нарсаларини давлат эгалигига ўтказиш
Жиноят нарсаси бўлган мол-мулк, башарти аввалги эгасига қайтариб берилиши лозим бўлмаса, суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади. Бу мол-мулк топилмаган бўлса, суд ҳукми билан, жиноят иши тугатилган бўлса, суднинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида чиқарган ҳал қилув қарорига кўра унинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
285-модда. Жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкнинг бундан буён кимга тегишли бўлишини белгилаш
Айбланувчи томонидан жиноий йўл билан орттирилган пуллар, буюмлар ва бошқа бойликлар суд ҳукми билан етказилган мулкий зиённи қоплаш учун сарфланади, зиённи қоплашдан ортган сумма эса, давлат фойдасига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят нарсаси бўлмиш мол-мулк учинчи шахсларда топилиб, улардан тортиб олинган ва тегишлигига қараб, қайтарилган бўлса, судланувчи томонидан ушбу мол-мулкни сотиш йўли билан орттирилган пуллар, буюмлар ва бошқа бойликлар суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади. Мол-мулкни инсофли эгалловчига бу мол-мулк эгасига қайтарилиши натижасида етказилган зиённи ундириш ҳақида маҳкумга нисбатан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилади.
(285-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
286-модда. Ҳукмнинг фуқаровий даъво ва бошқа мулкий ундиришлар билан боғлиқ қисмини ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукмнинг ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримнинг фуқаровий даъвони қаноатлантиришга, шунингдек бошқа мулкий ундиришларга оид қисми қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ижро этилади.
(286-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Қаранг: мазкур Кодекснинг ўн иккинчи бўлими, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг IV бўлими, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
34-боб. МОЛ-МУЛКНИ ЖАБРЛАНУВЧИ ЁКИ ФУҚАРОВИЙ ДАЪВОГАРГА ҚАЙТАРИШ
287-модда. Йўқолган мол-мулкни қайтариш
Жиноят содир этилиши натижасида жабрланувчи ёки юридик шахснинг йўқолган ва ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулки эгасига қайтарилиши лозим. Жабрланувчи вафот этган тақдирда унинг мол-мулки меросхўрларига, тугатилган юридик шахснинг мол-мулки эса, унинг ҳуқуқ ворисига ўтказилади.
Эгасини аниқлаб бўлмаган мол-мулк давлат эгалигига ўтказилади.
Мол-мулкни қайтариб бериш ёки уни давлат эгалигига ўтказиш суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ажримига асосан, иш тугатилганда эса, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажримига кўра амалга оширилади.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-банди.
288-модда. Мол-мулк қийматини ундириб бериш тўғрисида даъво мавжуд бўлган тақдирда унинг бундан буён кимга тегишли бўлишини белгилаш
Жиноят содир этилиши натижасида маҳрум бўлинган ва иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулкнинг мулкдори ёки қонуний эгаси бу мол-мулкдан воз кечса ва унинг қийматини ундириб бериш тўғрисида фуқаровий даъво қўзғатса, суд мол-мулкдан воз кечишни асосли деб топиб, фуқаровий даъвони қаноатлантирган ҳолда мол-мулкни маҳкумга ёки фуқаровий жавобгарга беради.
Суд мол-мулкдан воз кечишни асоссиз деб топса, даъвони қондирмайди ёки қисман қондириб, қайтариладиган мол-мулкнинг қиймати қанчага пасайган бўлса, шу суммани ёхуд товар кўринишини йўқотганлиги сабабли таъмирлашга қилинадиган чиқим суммасини ва товонини жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар фойдасига ундириб беради. Мол-мулкнинг дастлабки ва кейинги қиймати ҳамда товар кўринишини йўқотганлик учун товон пули мутахассис ёки эксперт иштирокида аниқланади, таъмирлаш қиймати эса, таъмирлашни амалга ошираётган корхона берган ҳужжат асосида аниқланади.
289-модда. Жабрланувчи ва бошқа шахсларнинг мол-мулкини реквизиция қилиш ва мусодара этиш
Хусусий эгаликда бўлиши ман қилинган мол-мулк иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бўлса, мулкдор тўғри ёки ғайриҳуқуқий равишда қўлга киритганига қараб, у реквизиция қилинади ёки мусодара этилади, яъни мол-мулк ҳақини тўлаш ёки тўламаслик шарти билан суд томонидан бундай мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли давлат органига ёки юридик шахсга берилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 203, 204 ва 209-моддалари.
35-боб. ҲУКМНИНГ МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚИСМИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ
290-модда. Мол-мулкни хатлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаши шарт. Ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулкни ўзлаштиришнинг, харж қилиб юборишнинг, яширишнинг, йўқ қилиб ташлашнинг ёки шикастлантиришнинг олдини олиш мақсадида ушбу мол-мулк ҳам хатланади.
(290-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгар оиласининг нормал турмушини таъминлаш учун зарур бўлган уй-жой, квартира, уй анжомлари ва жиҳозлари, кийим ва буюмлар хатланмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сонли қарори билан тасдиқланган «Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар рўйхати».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ёки бошқа оғир, ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда — бу жойлар хатланади.
(290-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари, 155, 157 — 159, 161-моддалари.
Хатлаш мулкдорга ёки мол-мулкнинг эгасига мол-мулкни тасарруф қилиш, зарур ҳолларда эса, ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд мол-мулкни тортиб олишдан ва уни сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкни хатлаш суриштирувчининг ёки терговчининг қарори бўйича прокурор розилиги билан ёхуд бу тергов ҳаракатини бажаришни тергов органига топширишга ҳақли бўлган суднинг ажрими бўйича амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда мол-мулкни хатлаш прокурорнинг розилигисиз ҳам амалга оширилиши мумкин, лекин кейинчалик йигирма тўрт соат ичида прокурор қарор ва баённома нусхаси илова қилинган ҳолда хабардор қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар суриштирувчининг ёки терговчининг прокурорга юборилган хабарномасида асослантирилиши лозим.
(290-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Хатлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда у ким томонидан, қачон ва қайси иш бўйича чиқарилгани, нима мақсадда ва кимнинг мол-мулки хатланиши лозимлиги, фуқаровий даъвони таъминлаш учун хатланаётганда эса, хатланаётган мол-мулк суммаси ҳам кўрсатилади.
Суриштирувчи ёки терговчи ҳукмнинг мулкий ундириш ёхуд мулкий йўсиндаги жазо қисмининг ижросини таъминловчи чораларни кўрмаган тақдирда, ишни юритаётган суд уларга бундай чораларни кўриш мажбуриятини юклайди.
Фуқаровий даъвони қаноатлантирганда ёки бошқа мулкий ундиришларни қўллаётганда ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, башарти олдин чора кўрилмаган бўлса, суд ҳукмнинг шу қисми ижросини таъминлайдиган чоралар кўриш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Дипломатия ваколатхоналари биноларидаги ва дипломатия вакилларига қарашли мол-мулкни хатлашда ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
291-модда. Мол-мулкни хатлаш баённомаси
Суриштирувчи ёки терговчи мол-мулкни хатлаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда икки нафардан кам бўлмаган холислар иштирокида баённома тузади. Баённомада хатланган барча мол-мулкнинг номи, ўлчови, оғирлиги, эскириш даражаси ва бошқа ўзига хос белгилари санаб ўтилиб, мол-мулкни хатлаётган шахснинг ҳаракатлари тўғрисидаги ва баённомага киритилган мол-мулкнинг учинчи шахсларга тегишлилиги ҳақидаги арзлар баён этилади. Мол-мулк олиб қўйилган тақдирда айнан ниманинг олинганлиги ва қаерга ёки кимга сақлаш учун топширилганлиги баённомада кўрсатилади.
Мол-мулкни хатлаш чоғида уни яшириш, йўқ қилиб юбориш ёки шикастлашга уринишлар қилинган бўлса, суриштирувчи ёки терговчи томонидан қўлланган чоралар кўрсатилиб, баённомада акс эттирилиши лозим.
292-модда. Мол-мулк хатланганлиги тўғрисидаги баённоманинг нусхасини тақдим қилиш мажбурийлиги
Мол-мулк хатланганлиги тўғрисидаги баённоманинг нусхаси мол-мулки рўйхатга олинган шахсга ёки унинг вояга етган оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда, мол-мулк рўйхатга олинган ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб тилхат олинади.
Корхона, муассаса, ташкилот ёки дипломатия ваколатхонаси ҳудудидаги мол-мулкни рўйхатга олиш ўтказилган бўлса, мол-мулк хатланганлиги тўғрисидаги баённоманинг нусхаси тегишли маъмурият ёки дипломатия ваколатхонаси вакилига топширилиб, қўл қўйдириб олинади.
293-модда. Хатлаш чоғида мол-мулкни баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хатланаётган мол-мулк суриштирувчи ёки терговчи томонидан унинг эскириш даражасини эътиборга олиб, баҳолаш пайтида мавжуд бўлган бозор нархида баҳоланади. Зарур ҳолларда баҳолаш мутахассис иштирокида ёки баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
(293-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Пуллар, облигациялар, чеклар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар ўз қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Ҳукмнинг фуқаровий даъво қисми ижросини таъминлаш учун мол-мулкни хатлашда баённомага қиймати зиённи қоплаш учун етарли мол-мулк киритилади. Бунда мулкдор ёки мол-мулк эгаси, ўзининг фикрича, қайси мол-мулкни баённомага киритиш зарур деб ҳисобласа, шу мол-мулкни кўрсатишга ҳақлидир.
294-модда. Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ва сақлаш
Хатланган мол-мулк олиб қўйилиб, сақлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд бошқа ташкилот вакилига топширилиши мумкин.
Хатланган мол-мулк мулкдорга ёки мол-мулк эгасига, унинг вояга етган оила аъзоларидан бирига ёки бошқа шахсга сақлаб туриш учун қолдирилиб, унга ушбу мол-мулкнинг тўла-тўкис сақланиши учун қонунда назарда тутилган жавобгарлик тушунтирилади ва бу ҳақда ундан тилхат олинади.
Муомалада бўлиши ман қилинган ашёлар ҳар қандай ҳолларда ҳам олиб қўйилиши керак. Уларни сақлаш тартиби қонун билан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги 132-сонли қарори билан тасдиқланган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисида»ги низом.
Банк муассасаларида сақланаётган пуллар, шунингдек давлат заёми облигациялари, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар олиб қўйилмайди, лекин мол-мулк хатлангани тўғрисидаги қарорни ёки ажримни олиш биланоқ, уларни харжлаш операциялари тўхтатиб қўйилади.
295-модда. Мол-мулк хатланганлигини бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оқлов ҳукми қонуний кучга кирганда, жиноят иши тугатилганда, шунингдек фуқаровий даъвогар ўз даъвосидан воз кечганда ҳамда фуқаровий даъвони қаноатлантириш юзасидан кўрилган чораларга сабаб бўлган асослар бартараф этилган бошқа ҳолларда мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинади.
(295-модданинг матни Ўзбекистон Р