Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси XIV-бобининг 1 параграфи («Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар»), Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси, «Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1113, 14.03.2002 й.).
Оила тўғрисидаги қонунчилик никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-боби («Никоҳ тузилганлигини қайд этиш»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг V боби («Никоҳни қайд этиш»).
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22 ва 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 473-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1251-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг 69-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 42-моддаси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 18-боби («Умумий мулк»), Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги қарори 10-бандининг биринчи хатбошиси, 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 225-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-банди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд:
Қаранг: мазкур Кодекснинг 220-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.
Ушбу Кодекснинг 16-моддасида кўрсатилган асослар бўйича никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни эр-хотин, шу никоҳнинг тузилиши натижасида ҳуқуқлари бузилган шахслар, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда прокурор талаб қилишга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 28-боби («Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли «Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Ушбу Кодекснинг 61 ва 62-моддаларида назарда тутилган тартибда оталик белгиланганда болалар ота-онаси ва уларнинг қариндошларига нисбатан ўзаро никоҳда бўлган шахслардан туғилган болалар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси XIV-бобининг 1 параграфи («Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар»), «Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1113, 14.03.2002 й.).
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси XIV-бобининг 1 параграфи («Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар»), «Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1113, 14.03.2002 й.).
Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 117 ва 118-моддаларига мувофиқ таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ушбу Кодекснинг 123—128-моддаларидакўрсатилган шартлар мавжуд бўлса, вояга етмаган, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахсларга таъминот бериш мажбурияти суд томонидан уларнинг қариндошлари: бобо, буви, невара, ака-ука, опа-сингил, шунингдек ўгай ота ва ўгай она, ўгай ўғил ва ўгай қиз, доимий тарбияда бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз иш, ўқиш жойи ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қўшимча иш ҳақи ёки бошқа даромади тўғрисида давлат ижрочисини ҳамда алимент олувчи шахсни хабардор қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган маълумотларни белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра хабар қилмаган тақдирда, айбдор мансабдор шахс ва алимент тўловчи шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекснинг 99-моддасига асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар вояга етмаган боланинг ёки вояга етган муомалага лаёқатсиз алимент олувчининг вакили томонидан содир этилган бўлса, алимент қайтариб олинмайди, тўланган алимент суммалари эса, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг даъвосига кўра айбдор вакилдан ундирилади.
Қаранг: мазкур кодекснинг 150-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомининг 56, 59 ва 60-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида»ги низом.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.