24.11.2003 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган жиноятларга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун тутиб топшириш амалга оширилади, агар озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо муддатининг тугашига олти ойдан кам бўлмаган вақт қолса.
Агар тутиб топшириш тўғрисидаги илтимоснома бир неча алоҳида жиноятларга тааллуқли бўлса ва уларнинг ҳаммаси ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган шартларга мувофиқ бўлмаса, бу жиноятларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси тутиб топширишга олиб келиши мумкин бўлса, талаб қилинаётган шахснинг тутиб топширишга рухсат этилиши мумкин.
Ушбу Шартноманинг 22-моддасида кўзда тутилган транзит ташиш билан боғлиқ харажатларни сўраётган Аҳдлашувчи Томон қоплайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган ҳолда, тутиб топширишни талаб қилган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга энг қисқа муддат ичида қўшимча ахборотни бериш учун зарур чораларни кўради.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига биноан шахсни озод қилиниши, тутиб топшириш тўғрисида илтимосномани ва зарур ҳужжатларни олгандан сўнг уни такрорий тутиб туриш ҳамда ҳибсга олишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган тутиб топширишнинг кечиктирилиши ҳукмни ижро этиш муддатининг ўтиб кетишига сабаб бўлса ёки тутиб топширилиши талаб қилинаётган шахснинг қилмишларини терговига жиддий зиён етказадиган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон талаб қилинаётган шахсни тутиб топширишни кечиктириш ўрнига уни сўраётган Аҳдлашувчи Томонга ўзаро белгиланадиган шартлар асосида вақтинча тутиб бериши мумкин.
Ушбу Шартнома 3-моддасининг биринчи қисми 1-бандида кўзда тутилган шахсни тутиб топширишни рад қилган ҳолда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосномасига кўра ушбу шахсни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилади. Ушбу мақсадда сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга ушбу шахсга тааллуқли ҳужжатларни юборади ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонга терговни олиб бориш учун керакли кўмак беради.
Тутиб бериш тўғрисида илтимосномани олгунга қадар, илтимосномага кўра Аҳдлашувчи Томонлар ушбу шартнома 2-моддасига мувофиқ тутиб топширишга олиб келадиган жиноятларни содир этганлиги учун айбланувчи ёки жиноятларни содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган шахсларнинг қидирувини амалга оширадилар, агар ушбу шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлишига асослар бўлса.
Ушбу модда биринчи қисми қўлланилмайди, агар тутиб топширилган жиноят бўйича жавобгарликдан бутунлай озод қилингандан сўнг тутиб топширилган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини тарк этишга имконияти бўлиб ва буни ўттиз кун ичида амалга оширмаган бўлса, ёки ушбу шахс ихтиёрий равишда сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига уни олдин тарк этиб қайтса.
Ҳаво кемасининг мўлжалланмаган қўниш ҳолларида, унинг ҳудуди остидан парвоз қилинаётган Аҳдлашувчи Томон, шахсни бошқа Аҳдлашувчи Томон кузатувчи ходимларининг илтимосига кўра, транзит ташиш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ тақдим қилинадиган сўровни олингунича 72 соатлик вақт мобайнида шахсни ҳибсда ушлаб туриши мумкин. Ушбу илтимоснома маълумотларни электрон узатгич воситалардан фойдаланган ҳолда берилиши мумкин.